22
107 Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИ Дунё бўйича кенг тарқалган бўлиб, миллий маданияти ва иқтисодий ривожланишидан қатъий назар аҳоли ўртасида 10-12%дан 50%гача ва ундан кўпроқни ташкил этади. Бош оғриғидан азият чекадиган одам тиббий ожиз ҳисобланади. У офтальмолог, отоларинголог, невропатолог, ортопед, стоматолог, терапевт кўригида бўлади. Унга бир қанча текширувлар ва кўп миқдорда дори-дармонлар тавсия қилинади. Охир-оқибат бемор ўзининг бош оғриғи билан яккама-якка қолади» (Paccard R.C.,1999) Бош оғриқлари- бу қошларни юқорисида, кўзларнинг ташқи бурчагидан ташқи эшитув йўлига ўтказилган чизиқдан юқорида, орқа томондан биринчи бўйин умуртқасидан тепада жойлашган ҳар қандай оғриқ ва ноқулай ҳиссиётлардир(Харрисон Д.,2003). Бош оғриғи ривожланишининг узатилиш нуқталари: Оғриқ рецепторларининг таъсирланиши Сезги краниал нерв толаларини тугун ва илдизчаларининг таъсирланиши Таламуснинг таъсирланиши Бош оғриғи ривожланишининг асосий механизми оғриқ рецепторларининг таъсирланишидир Бош оғриғи ривожланишида иштирок этувчи оғриқ рецепторлари Чўзиш(тортилиш) оғриқ рецепторлари Оғриқ хеморецепторлар Оғриқ барорецепторлар Бош оғриғи ривожланишининг асосий механизми Томир механизми Бош мия ички муҳити физик-химик хусусиятларининг ўзгариши Ликвор айланишининг бузилиши Мия шиши Бош оғриғи ривожланишида бир ёки бир нечта механизм аҳамиятли бўлиши мумкин Бош оғриғига шикоят қилган беморлардан қуйидагиларни аниқлаб олиш керак Бош оғриғининг хусусиятларини аниқлаб олиш муҳим ахамиятга эга бўлиб, касалликни аниқлашда катта ёрдам беради. Шу туфайли қуйдагиларни аниқлаб олиш зарур: бош оғриғини давомийлиги, жойлашган соҳаси, хусусиятлари (лўқилловчи, сиқувчи, санчувчи, тўмтоқ, ёрувчи), аста-секин кучайиши, хуруж давомийлиги, хабарчилари (аура), хуружгача бўлган эмоционал ҳолатлар, бошланиш вақти (бошланиш куни), бирга келувчи(қўшимча) белгилари, қўзғатадиган (кучайтирувчи) омиллар, оғриқни енгиллаштирувчи омиллар Яна қуйидаги ҳолатларга эътибор беринг! Бош оғриғи жиддий сабаб бўлиш эҳтимоллигини кўрсатувчи белгилар Биринчи марта пайдо бўлган қаттиқ ёки аста-секин (хафта, кун мабойнида) кучайиб борувчи бош оғриқлари Неврологик статуснинг ўтказилган касалликларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгариши (масалан инсульт)

Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

  • Upload
    others

  • View
    40

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

107

Маъруза № 1

БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИ

Дунё бўйича кенг тарқалган бўлиб, миллий маданияти ва иқтисодий

ривожланишидан қатъий назар аҳоли ўртасида 10-12%дан 50%гача ва ундан кўпроқни

ташкил этади.

Бош оғриғидан азият чекадиган одам тиббий ожиз ҳисобланади. У офтальмолог,

отоларинголог, невропатолог, ортопед, стоматолог, терапевт кўригида бўлади. Унга бир

қанча текширувлар ва кўп миқдорда дори-дармонлар тавсия қилинади. Охир-оқибат бемор

ўзининг бош оғриғи билан яккама-якка қолади» (Paccard R.C.,1999)

Бош оғриқлари- бу қошларни юқорисида, кўзларнинг ташқи бурчагидан ташқи

эшитув йўлига ўтказилган чизиқдан юқорида, орқа томондан биринчи бўйин

умуртқасидан тепада жойлашган ҳар қандай оғриқ ва ноқулай ҳиссиётлардир(Харрисон

Д.,2003).

Бош оғриғи ривожланишининг узатилиш нуқталари:

Оғриқ рецепторларининг таъсирланиши

Сезги краниал нерв толаларини тугун ва илдизчаларининг таъсирланиши

Таламуснинг таъсирланиши

Бош оғриғи ривожланишининг асосий механизми оғриқ рецепторларининг

таъсирланишидир

Бош оғриғи ривожланишида иштирок этувчи оғриқ рецепторлари

Чўзиш(тортилиш) оғриқ рецепторлари

Оғриқ хеморецепторлар

Оғриқ барорецепторлар

Бош оғриғи ривожланишининг асосий механизми

Томир механизми

Бош мия ички муҳити физик-химик хусусиятларининг ўзгариши

Ликвор айланишининг бузилиши

Мия шиши

Бош оғриғи ривожланишида бир ёки бир нечта механизм аҳамиятли бўлиши

мумкин

Бош оғриғига шикоят қилган беморлардан қуйидагиларни аниқлаб олиш

керак

Бош оғриғининг хусусиятларини аниқлаб олиш муҳим ахамиятга эга бўлиб,

касалликни аниқлашда катта ёрдам беради. Шу туфайли қуйдагиларни аниқлаб олиш

зарур: бош оғриғини давомийлиги, жойлашган соҳаси, хусусиятлари (лўқилловчи,

сиқувчи, санчувчи, тўмтоқ, ёрувчи), аста-секин кучайиши, хуруж давомийлиги,

хабарчилари (аура), хуружгача бўлган эмоционал ҳолатлар, бошланиш вақти (бошланиш

куни), бирга келувчи(қўшимча) белгилари, қўзғатадиган (кучайтирувчи) омиллар, оғриқни

енгиллаштирувчи омиллар

Яна қуйидаги ҳолатларга эътибор беринг!

Бош оғриғи жиддий сабаб бўлиш эҳтимоллигини кўрсатувчи белгилар

Биринчи марта пайдо бўлган қаттиқ ёки аста-секин (хафта, кун мабойнида) кучайиб

борувчи бош оғриқлари

Неврологик статуснинг ўтказилган касалликларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгариши

(масалан инсульт)

Page 2: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

108

Иситма ёки бошқа умумий юқумли касалликларнинг кўринишлари

Ёмон сифатли ўсмаларнинг мавжудлиги

Бош оғриғи таснифи

Мигрень

Зўриқиш бош оғриқлари

Кластер бош оғриқлари ёки сурункали хуружли гемикрания

Бош миянинг тузилиш (структур) ўзгаришлари билан боғлиқ бўлмаган бош

оғриқлари (ташқи томондан босилиши, совуқдан, яхши сифатли йўталдан)

Бош мия жарохатидан кейинги бош оғриқлари

Қон томир касалликлари билан боғлиқ бўлган бош оғриқлари

Бош оғриғи ривожланишига кўра қуйидаги турларга ажратилади:

Ўткир бош оғриғи (минут, соат ичида ривожланган)

Ним ўткир бош оғриғи (кун, ҳафта ичида ривожланган)

Сурункали бош оғриғи (ой,йил давомида кузатиладиган)

Ўткир бош оғриғи қуйидаги ҳолатларда кузатилади

Субарахноидал қон қуйилишда, паренхиматоз қон қуйилишда, менингитнинг яшин

тезлигидаги ўткир шаклида, бош мия магистрал қон томирларнинг тромбоэмболиясида,

бош мия жарохатларида

Ним ўткир бош оғриғи қуйидаги ҳолатларда кузатилади

Бош мия ўсмаларида, менингитларда, веноз синуслар тромбозида

Сурункали бош оғриғи эса қуйидаги ҳолатларда кузатилади

Вегетатив қон-томир дистонияси, мигрен, кластер бош оғриқлари, зўриқиш бош

оғриқлари, лептоменингитлар, хориоэпендиматитлар, сурункали интокцикациялар,

метаболик бузилишлар, энса ва краниал нервларнинг невралгияси, гипертония касаллиги

Интракраниал гипертензия билан кечадиган куйдаги касалликларни

келтириш мумкин: хориоэпендиматитлар, лептоменингитлар, менингитлар бош мия

ўсмалари, бош мияга қон қуйилиши, сильвиев сув йўлининг торайиши, кистоз

касалликлар, Арнольд-Киари аномалияси

Текширув усуллари

I. Клиник-неврологик текширувлар

II. Ликвор тизимини текшириш

Люмбал пункция

Кўз тубини текшириш

Эхоэнцефалоскопия

Электроэнцефалография

Калла суяги рентгенографияси

Бош миянинг КТ ёки МРТ текшируви

III. Церебрал гемодинамикани текшириш

Транскраниал допплерография

Телевизион биомикроскопия

Page 3: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

109

Цереброспинал суюқлик (ликвор) МАС қуйидаги тузилмаларида ишлаб

чиқарилади:

Ён қоринчалардаги хориоидал чигалларда

Экстрахориоидал тузилмаларда

Экстрацеллюляр суюқликнинг конвекситал оқими 0,32 – 0,45 мл/минга тенг

ЦСС суткасига 500 мл миқдорда ишлаб чиқарилади.

ЦСС МАС қуйидаги тузилмаларида Резорбцияланади

Веноз тизимдаги пахион доначалари орқали

Периневрал, периваскуляр, лимфатик тизим орқали

Церебрал конвекс арахноидал ўсиқчалари орқали

Субдурал, эпидурал бўшлиқдаги қаттиқ мия пардасининг веналари орқали

Гидроцефалия

Таснифи:

Ликвор айланиш ҳолатига қараб кйдагиларга ажратиш мумкин:

Окклюзион: Сильвиев сув йўли окклюзияси синдроми, Мажанди ва Люшка

тешиклари окклюзияси синдроми, Монроэ тешиги окклюзияси синдроми. Ёпик

гидроцефалияда ички (окклюзион) ликвор сурилиши Монро тешиги даражасида окимда

тусик пайдо булганда келиб чикади, нафакат Монро, балки Сильвиев сув йули, Можанди

ва Люшко тешикларида хам тусик булганда ликвор субарахноидал бушликда йигилади,

бу гидроцефалия ташки дейилади. Агар ликвор коринча ва субарахноидал бушликда

йигилса умумий дейилади.

Ноокклюзион гидроцефалия турлари: Гиперсекретор гидроцефалия, арезорбтив

гидроцефалия, гипотензион синдром

Гидроцефалиянинг окклюзион шакллари клиникаси:

Сильвиев сув йўлининг торайиши: қорачиқ ва кўз олмалари ҳаракати

бузилиши, спонтан нистагм, вегетатив-висцерал бузилишлар, нейроэндокрин-алмашинув

бузилишлари, кўрув майдонининг ўзгариши, кўрув ўткирлигининг пасайиши, бошнинг

ёзилган вазияти, КТ текширувида IV-қоринча ўлчами ўзгармаган ҳолда III-қоринча ва

ён қоринчаларнинг кенгайиши

Можанди и Люшка тешикларининг окклюзион синдроми: энса соҳасидаги

умуртқа ва кўз косасига узатилувчи оғриқлар, кўнгил айниш, қайт қилиш, дискоординатор

бузилишлар, мувозанат ўзгаришлари билан, бошнинг олдинга эгилган ҳолатдаги

мажбурий вазияти, тизимли бош айланиши, спонтан нистагм, қулоқларда шовқин. КТ

текширувида барча қоринчаларнинг симметрик кенгайиши

Монроэ тешигининг окклюзион синдроми: қулоқларда шовқин, баъзан эшитув

галлюцинациялари, кўз туби шиши, кўрув майдонинг торайиши, енгил ҳаракат ва сезги

бузилишлари, координация, юриш-туриш, мувозанатнинг бузилишлари, бош ён томонга

эгилганда бемор аҳволининг ёмонлашиши. КТ текширувида ён қоринчаларнинг

кенгайиши.

Бош огриклар бунда уйкудан сунг кучаювчи кунгил айниш, айрим вактда кусиш

билан бирга келади. Агар усма усаверса гидроцефалия кучайиб, бемор ахволи огирлашиб,

бош огриги интенсивлиги ва давомийлиги узгаради, курув нерви сургичлари димланиб,

бош мия бошка учокли симптомлари пайдо булади. Агар гидроцефалия бош мия

жарохатлари ва мия пардалари, моддаси яллигланиши туфайли келиб чикса, динамикада

Page 4: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

110

бош огриклар ва бошка симптомлар камайиши мумкин. Касаллик кузгалиш даврида хатто

бош огриклар кучайиб, кунгил айниши , кусиш билан хам кечиши, курув нерви дисклари

димланиши, курув уткирлиги пасайиши билан хам кечиши мумкин.

Гипертензион синдром терапияси қуйидагича олиб борилади:

Базис терапия

Этиотроп (инфекция ўчоқлари санацияси)

Десенсибилизацияловчилар

Дегидратацияловчилар

Сўрувчилар

Коррекция

Диуретик (верошпирон)

Нейропротектор (актовегин)

Вертиголитик (бетасерк)

Бош мияда кон айланишнинг уткир бузилиши

Бу холатларда бош огриклар частотасини аниклаш бир катор кийинчиликлар

тугдиради. Чунки хушсиз ётган, афатик бузилишлар бор, критика, сезги бузилган

беморларда бош огрик борлигини аниклаш кийин. Шу билан бирга бош огрик бу холатда

асосий диагностик белги булиб, даво эффективлигини динамикада куриш

имкониятларини беради. Субарахноидал кон куйилиш доим бош огрик билан кечади.

Аневризма ёрилганда беморлар худди бошга каттик урилгандай ёки иссик сув

куйилгандай каби таъсиротларини сезади. Дастлаб бу огриклар локал булади: масалан ,

ички уйку артерияси аневризмасида бош ярми ва юзда, чакка-тепа сохасида – урта мия

артерия аневризмасида, вертебро-базилляр соха аневризмасида эса огрик буйин-энса

сохасида булиб, умуртка буйлаб таркалади. Кейинчалик огрик диффуз булиб,кушимча

симптомлар кусиш, менингиал синдром, айрим беморларда учокли симптомлар билан

кечади. Орка мия суюклигида конли ликвор аникланади. Субарахноидал кон куйилишда

бош огриклар генезида кобиклар (пардалар) ва сезувчи бош мия нервларини куйилган кон

билан таъсирланиши ёки мия артериялари спазми, мия ичи босими ошиши, ауторегуляция

йуколиши туфайли келиб чикувчи вазопарез ётади. Статистикада Фишер С.М. томонидан

мия купригига кон куйилганда бош огрик кам учраши, кобикка кон куйилганда 13%,

таламусга кон куйилганда 32% ва миячага кон куйилганда 50% бош огригини аниклаган.

Ишемик инсультларда бош огрик частотаси 13-50% ни ташкил килади. Шундан

31% ички уйку артерияси, 21% урта мия артерияси ва 44% вертебро-базилляр система,

50% орка мия артерияси эмболия ва тромбозларида кузатилади.

Вертебро-базилляр сохада етишмовчилик вактида келиб чикадиган бош огрик

сабаби булиб, энса-буйин мушаклар рефлектор таранглашуви хисобланади. Ишемик

инсультда бош огрик утмас, босувчи ,худди огирлик хисси ,дискомфорт холати каби

сезилади.

Бунга сабаб булиб, интракраниал структураларни ишемик гипоксияси булса керак.

Церебрал лептоменингитлар

Page 5: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

111

60% инфекцион ёки инфекцион – аллергик касалликлар туфайли, 30% бош мия

жарохатлари туфайли келиб чикади. Лептоменингитлар ликвородинамика бузилишлари

билан ва бузилишларисиз кечиши мумкин.

Орка мия чукурчаси лептоменингитида бош огриклар энса ва буйин сохасида булади.

Кузгалиш даврида улар кучаяди ва буйин, бошга таркалади. Бунда кунгил айниши,

кусиши, бош айланиши, кузни хиралашуви кушилади. Бош огриклар йуталганда, акса

урганда, бош харакатларида кучаяди.

Айрим вактда кулок эшитмай колади, овози бугилиб, диплопия, тилни 1 томонга

тортилиши, кам холатларда нистагм, ютиш бузилиши булиши мумкин. Бош мия нервлари

зарарланиш белгилари тургун эмас, тез тузалиш холатлари булиши мумкин.

Оптико-хиазмал лептоменингит.

Бунга бурун бушликлари, куз олмалари., тиш – жаг сохалари яллигланиши, бош мия

жарохатлари, умум инфекция сабаб булиши мумкин. Пешона, куз, бурун асоси, чаккада

кучли отувчи огриклар булиб, бунга 3 шохли нервнинг I ва II шохларини патологик

жараёнга тортилиш сабаб булади.

Асосий симптомлари: куриш уткирлиги пасайиши ва куриш майдони

узгаришидир. Куз тубида неврит ва атрофия белгилари, айрим вактда гипоталомо-

гипофизар сохани патологик жараёнга тортилиши туфайли эндокрин бузилишлари

булади.

Конвекситал лептоменингит.

Бош огриклар диффуз, бош олдинги кисмларида булади. Кам холларда локал

булади. Утмас, симилловчи бош огриклар асосан кузатилади.

Невростатусда VII-XII нервлар марказий фалажи, пай ва суяк усти рефлекслар

ассиметрияси, аник булмаган сезги бузилишлари, айрим беморларда умум ёки фокал

Джексон тутканоклари кузатилади. Краниограмма, пневмоэнцефалограммада узгаришлар,

ликвор босимининг узгариши кузатилади.

“Мигрень” - грекча “гемикрания” сўзининг ўзгартирилган шакли бўлиб, II-аср

машҳур рим врачи Клавдий Гален томонидан киритилган бўлиб, “бош ярмидаги оғриқ”

деган маънони англатади

Мигрень – пароксизмал ҳолат бўлиб, лўқилловчи хусусиятли, даврий

такрорланувчи, кўпинча бошнинг ярмида, айниқса кўз-пешона-чакка соҳасида

жойлашувчи хуружсимон бош оғриғи кўринишида бўлади ва кўпчилик ҳолатларда кўнгил

айниш, баъзан қусиш, ёруғлик, шовқинларни кўтара олмаслик, уйқучанлик ҳамда

хуруждан кейинги ҳолсизлик билан давом қилади

Мигрень – қадимий, кенг тарқалган касаллик бўлиб, у билан оғриган машҳур

олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак Ньютон, Карл Маркс, Чарльз Дарвин,

Фредерик Шопен, Зигмунд Фрейд , Чехов А.П., Чайковский П.И. ва бошқаларни санаб

ўтиш мумкин.

Мигрень таснифи

Аурасиз

Аурали:

Типик аурали (“классик”, офтальмик мигрень)

Давомли аурали (ауранинг бир ёки бир нечта белгилари 60 мин дан 7 кунгача

давом қилади)

Page 6: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

112

Гемиплегик

Базиляр

Офтальмоплегик

Ретинал

Мигрень асоратлари

Мигреноз статус

Мигреноз инсульт

Мигрень ривожланиш назариялари

Томир ва нейроген назария

Биохимик назария

Вегетатив назария

Мигрень клиникаси

Оддий мигрень (аурасиз):

продромал давр

бош оғриғи давомийлиги (3-72 соат)

Мигрень типик аура билан:

продромал давр

аура (5-30 мин)

бош оғриғи давомийлиги (3-72 соат)

Мигреннинг диагностик мезонлари қуйидагилар ҳисобланади:

Продромал босқич, ёки аура, одатда кўрув галлюцинациялари билан

Бир томонлама бош оғриғи, Кўнгил айниш ёки қусиш

Ёруғлик ва шовқиндан қўрқиш

Триггер омилларнинг мавжудлиги (уйқу, парҳез, иш ва б.)

Наслий анамнез

Зўриқиш бош оғриқлари - Физик фаолият билан боғлиқ бўлмаган, ўртача

кучлиликда икки томонлама , диффуз бош оғриқлари бўлиши билан таърифланади .

Зўриқиш бош оғриқлари тўмтоқ, лўқилловчи бўлмаган, сиқувчи ёки босувчи,

трапециясимон ёки бўйин орқа гуруҳ мушакларининг тортишиши, перикраниал

мушакларнинг оғриқли бўлиши мумкин.

Кластер (тутам) бош оғриқлари (кластер бош оғриғи, Харрисоннинг мигреноз

невралгияси, хортоннинг гистаминли мигрени)-Маълум бир вақт ичида оғриқ

хуружларининг бўлиши (кластер ёки тутам), 10-180 мин. давом этади, куйдирувчи,

зирқировчи хусусиятли, бир томонлама – кўз ва кўз орти, периорбитал ёки чакка соҳасида

жойлашувчи оғриқларга айтилади.

Сурункали пароксизмал гемикрания- Кластер бош оғриғининг бир кўриниши

бўлиб, кўпинча аёлларда учрайди ва қисқа муддат давом этиши билан таърифланади (5-30

мин). Кўздан ёш оқиши, кўз қизариши, қовоқ шиши, птоз, риноррея, бурун битиши

кузатилади, ўзига хос хусусияти – индометацинни 50-150 мг/кунига қабул қилганда фойда

беришидир.

Бош оғриқ бу кош устидан, куз ташки бурчагидан ташки эшитув йулларидан оркага

кетадиган чизик буйлаб таркалган огрикка айтилади. Огриклар шу чизикдан олдинда

булса юздаги огриклар дейилади. Куп мия ичи структуралари сезги иннервациясига эга

эмас, шунинг учун механик таъсир хеч кандай таъсирот (сезувчанлик) бермайди. Юкори

Page 7: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

113

огрик сезгисига эга структураларга катта веналар, веноз синуслар, мия каттик пардаси

артериялари, мия асоси (Виллизиев халкаси хосил килувчи) йирик артериялари

якинидаги юмшок парда, V, IX ва X жуфт нервлар ва юкори буйин веналари киради.

Бош огриклар веноз синуслар, мия бушлиги йирик томирлари чузилиши ва

силжиши туфайли; турли токсик моддаларнинг таъсири ва яллигланиши туфайли; бош

мия нервларининг (сезги толаларига бой) таъсирланиши туфайли келиб чикади. Чакка ва

энса мушакларининг узок кискариши, спастик ёки паралитик реакцияси хам кон томирни

кон билан тулишига, юкори ёки паст мия ичи босимига олиб келади ва бу хам бош

огрикларни келтириб чикаради.

Page 8: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

114

Маъруза №2

НЕВРОГЕН ОҒРИҚ СИНДРОМЛАРИ

Периферик нерв тизими зарарланиши жуда кенг тарқалган бўлиб, асаб тизимининг

касалликларини деярли ярмини ташкил қилади ва оғриқлар сабабчиси булиб, кундаги

хаётдаги долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Периферик нерв тизими касалликлари ТАСНИФИ қуйдагича:

I. Вертеброген зарарланишлар:

Бўйин қисмида:

Рефлектор синдромлар (цервикалгия, цервикокраниалгия, цервикобрахиалгия)

Илдизча синдромлари

Кўкрак қисмида:

Рефлектор синдромлар (торакалгиялар)

Илдизча синдромлари

Бел - думғаза қисмида:

Рефлектор синдромлар (люмбаго, люмбалгия, люмбоишалгия)

Илдизча синдромлари

II. Нерв илдизчалари, тугунлари ва тутамлар зарарланиши

Менингорадикулитлар, радикулитлар.

Ганглионитлар.

Плекситлар

III. Кўп сонли илдизчалар ва нервларнинг зарарланиши

Полирадикулоневритлар

Полиневритлар

IV. Орқа мия нервлари зарарланиши

Травматик

Компрессион – ишемик (мононевропатиялар)

Яллиғланиш оқибатида (мононевритлар)

V. Краниал нервлар зарарланиши

Невралгиялар

Невритлар

ЮЗДАГИ ОҒРИҚЛАР

Уч шохли нерв невралгияси

Уч шохли нерв невралгияси клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан

иборат:

Уч шохли нервнинг шохчалари иннервация қиладиган соҳада, юзнинг ўнг ёки чап

томонида аниқ локализацияли оғриқларнинг бўлиши. Кўпинча оғриқлар II шохчага

тегишли соҳада (суборбитал нерв), кам ҳолатларда III шохча (энгак(ияк) нерви) ва яна

камрок I шохча (супраорбитал нерв) сохаларида кузатилади. Ҳар бир оғриқли хуруж у

ёки бу соҳадан бошланади ва кейинчалик қўшни тармоққа тегишли сохага тарқалиши

мумкин.

Оғриқ тўсатдан бошланади, сирқировчи, тутиб оғрийдиган хусусиятга эга бўлиб,

кўпинча тери қопламалари, шиллиқ қават, кам ҳолатларда тишларда бир неча сониялар

давом қилувчи ва аста-секин камайиб борувчи оғриқ хуружлари бўлиши билан

Page 9: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

115

таърифланади. Хуружнинг умумий давомийлиги 1,5 – 2 минутгача бўлади. Хуруж вақтида

бемор азобланган қиёфада яъни юзнинг мимик мушакларининг тоник қисқариши,

шунингдек гиперсаливация, кўздан ёш оқиши, назорея холатлари кузатилади.

Қўзиш табиатли оғриқ хуружлари гаплашганда, юз ҳаракатида, овқатланганда, соч–

соқол олинганда, ҳатто оддий кулгида ривожланади ва кўпинча бурун – лаб бурмаси,

юқори лаб, бурун қанотлари, кам ҳолатларда қош териси таъсирланиши туфайли содир

бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, бу соҳаларни кучли таъсирлаш (жумладан кучли босим

ёки нина ёрдамида сезиш ҳолати текширилганда) оғриқ хуружлари ривожланмайди, балки

бемор ўзини яхши ҳис қилади.

Оғриқ хуружларидан кейин дарҳол, бир неча минут давом қилувчи рефрактер давр

бошланади. Бу даврда оғриқ хуружлари кузатилмайди (оғриқ таъсирловчилари бўлса ҳам),

шу туфайли беморга овқатланиш, юзни ювиш кабиларни тавсия қилиш мумкин.

Хуруж оралиғи даврида неврологик текширувда объектив белгилар аниқланмайди.

Клиник неврологияда симптоматик тригеминал невралгия алоҳида гуруҳ

сифатида ўрганилади:

Симптоматик невралгиянинг ҳақиқий уч шохли нерв невралгиясидан фарқловчи ўзига

хос асосий белгиси - тригеминал локализацияли оғриқларининг бўлишидир

3 та асосий белгининг бўлмаслиги 1)хуружсимон кечиши 2) қўзиш табиатли

оғриқларнинг бўлиши (тепки зоналар йўқ) 3) неврологик текширувда объектив

белгиларнинг бўлмаслиги

Оғриқ кўпинча доимий, шунингдек чидаш мумкин бўлган ва аста секин кучаювчи

табиатга эга. Оғриқни келтириб чиқарувчи омиллар – гаплашиш, овқатланиш, соч–

соқолни олдириш ва б. оғриқни ривожланишига сабаб бўлувчи нуқта ёки ўзига хос

сохалар мавжуд эмас.

Тил–ютқин нерви невралгияси.

Тил – ютқин нервига тегишли соҳаларда хуружсимон табиатли оғриқларнинг бўлиши

билан таърифланади ва уч шохли нерв невралгияси билан оғриган беморларнинг 0,75 –

11% ини ташкил қилади. Касаллик келиб чиқишида компрессион омил аҳамиятлидир

(чакка суягининг сўрғичсимон ўсиғи гипертрофияси, орқа пастки мияча артерияси ва

умуртқа артерияларининг кенгайиши ёки узайиши)

Асосий клиник кўриниши – қисқа муддатли пароксизмал, куйдирувчи,санчувчи

оғриқларнинг бўлиши, уларнинг давомийлиги 1 – 2 минутдан ошмаслиги ва кўпинча 20

сек. бўлиши билан таърифланади.

Оғриқнинг жадаллилиги турлича-уртача кучлиликдан, чидаб бўлмас даражагача

бўлиши мумкин. Хуружни келтириб чиқарувчи омиллар – гаплашиш, овқатланиш, кулги,

эснаш, бош ва танадаги харакатлар. Хуружлар сони кунига бир неча марта такрорланиши,

шунингдек невралгик статус холатига ўтиши мумкинлиги билан таърифланади.

Оғриқнинг бирламчи локализацияси – тил илдизи, ютқин, танглай муртаклари, кам

ҳолатларда – бўйин ён юзаси ва пастки жағ бурчаги.

Ўзига хос оғриқ чақирувчи соҳаларнинг бўлиши тил – ютқин нерви невралгиясининг

асосий белгиси (миндалиналар, тил илдизи, қулоқ супраси). Оғриқ қулоқ тубига, томоққа,

бўйин ён қисмига тарқалади.

Page 10: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

116

Сезишнинг гипер- ёки гипестезия кўринишида бузилиши ва кўпинча тил илдизида,

кам ҳолатларда юмшоқ танглай орқа қисмида кузатилади. Оғриқ хуружларининг

камайиши ва «тепки зона»ларини йўқолиши билан сезиш тикланади.

Тил – ютқин нерви невралгиясининг ўзига хос асосий белгиси - пастки жағ бурчаги

босилгандаги оғриқдир.

Ноғора парда нерви невралгияси

Ноғора парда нерви – тил – ютқин нервининг шохчасидир.

Ноғора парда нерви невралгиясини, тил–ютқин нервининг локал невралгияси деб

қараш мумкин

Касаллик бир неча сониядан 10 минутгача ва ундан кўпроқ давом қилувчи хуружсимон

оғриқларнинг бўлиши билан таърифланади. Оғриқ ташқи эшитув йўлида ва унга тегиб

турувчи ёндош соҳаларда, ҳамда қулоқ тубида жойлашади.

Узига хос хусусияти оғриқ у ёки бу таъсирловчилардан кейин эмас, балки тўсатдан

ривожланади.

Хуруж вақтида риноррея кузатилади. Хуруждан кейин ташқи эшитув йўлида тўмтоқ

оғриқ, юзда куйиш сезгиси сақланиб қолиши мумкин. Объектив текширувда хуруж

вақтида ёки дарҳол хуруждан кейин, баъзан ташқи эшитув йўли пайпасланганда оғриқ ва

уни орқа юзасида шиш, гиперемия холати кузатилади.

Адашган нерв невралгияси ва невритлари

Адашган нервнинг зарарланиши бўйин ва кўкс оралиғида ва жуда кам ҳолатларда

интракраниал соҳада бўйинтуруқ тешигида ўсма ёки томир билан босилиши оқибатида

кузатилади.

Касаллик нервнинг таъсирланиши (йўтал, пульснинг секинлашиши) ва вазифасининг

бузилиши (овоз чиқмаслиги, ютишнинг бузилиши) билан кечиши мумкин.

Юқори ҳиқилдоқ нервининг невралгияси

Адашган нерв невралгияси патологиясининг ўзига хос шакли уни шохчаси – юқори

ҳиқилдоқ нерви невралгиясидир.

Касаллик асосида юқори ҳиқилдоқ нервининг сўрғич - тил–ости мембранасидан ўтиш

жойида компрессияси ётади.

Юқори ҳиқилдоқ нерви невралгияси ҳиқилдоқ соҳасида бир неча сония давом қилувчи

бир томонлама хуружсимон оғриқларнинг бўлиши билан характерланади

Хуруж келтириб чиқарувчиомиллар - ўткир нарсаларни ютиш, овқатланиш. «Тепки»

соҳалар мавжуд эмас.

Оғриқ хуружлари кўпинча кучли йўтал, умумий ҳолсизлик, кам ҳолатларда хушдан

кетиш билан кечади. Бўйин ён юзасида, қалқонсимон тоғай юқорисида (ҳиқилдоқ

нервининг қалқонсимон мембранадан ўтиш жойида) оғриқли нуқталар аниқланилади.

МОНОРАДИКУЛИТЛАР, МОНОРАДИКУЛОПАТИЯЛАР

МОНОНЕВРИТЛАР, МОНОНЕВРОПАТИЯЛАР

Билак канали синдроми (N medianus нинг сиқилиши ёки кундаланг лигамент

бойламида стенози).

N medianusнинг каналдаги ва билак ҳамда тирсак дўнглиги орасидаги

гипертрофияланган кўндаланг бойламда компрессияси туфайли ривожланади (туннел

синдром).

Page 11: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

117

Касаллик кўпроқ оғир қўл меҳнати билан шуғулланувчи аёлларда кузатилади (сигир

соғувчи, фаррош, юк ташувчизчи, ғишт терувчи ва б). Кам ҳолатларда билак – панжа

бўғимидаги остеартрозлар туфайли ривожланадиган узоқ муддатли травматизация сабаб

бўлиши мумкин.Кафт кўндаланг бойламининг дистрофик узгаришлари ва вертебрал

омиллар хам аҳамиятлидир

N medianus дан карпал каналгача тери – кафт нерв тармоғи ажралади ва канал дистал

қисмида қуйидаги майда тармоқларга бўлинади.

Панжанинг номсиз бармоқ ярмисигача бўлган кафт юзаси териси

I-III бармоқ охирги фалангаларининг орқа юзаси

I –бармоқни узоқлаштирувчи қисқа мускул

II и III бармоқлар чувалчангсимон мускули

Бемор панжада, одатда I-III ва баъзан барча бармоқларда тунги парестезиялар

бўлишига шикоят билдириб, бармоқлардаги увишишлар ва улардаги тортишишлардан

уйғонади. Парестезия қўлни пастга туширганда ва уни силкитганда камаяди.

Оғриқ кўндаланг вазиятда ёки қўл юқорига кўтарилганда кучаяди (постуральная

провокация) – эҳтимол , N medianus ни озиқлантирувчи капиллярларда гидростатик

босимнинг пасайиши туфайлидир, шунингдек оғриқ панжа кўндаланг бойламини

пайпаслаганда ёки перкуссия қилганда ҳам кучайиши мумкин(симптом Тинеля).

Кафтни 2 мин мабойнида букиб туриш касаллик белгиларини кучайтиради (признак

Фалена). Кўпинча бармоқларнинг кафт ва орқа юзаси охирги фалангаларида гипестезия,

кам ҳолларда– гиперестезия кузатилади. Узоқ муддат касаллик билан оғриганларда, кафт

катта дўнглигининг гипотрофияси ва кўпчиликда бармоқларнинг ранги узгариши

кузатилади(бармоқларнинг цианози)

Катта болдир нервининг босилиш синдроми (синдром тарзального канала) - Болдир

– панжа бўғимининг медиал юзасида катта болдир нервининг Рише товон каналида

сиқилишидир.

Катта болдир нервининг компрессияси варикоз стазда, пай шишида, оёқ бош бармоғи

пайи кенгайишида кузатилади. Бу ҳолат кўпинча оёқ панжаси ва болдир жароҳатларида,

оёқ панжасининг кучли пронациясида кузатилади. Узоқ муддат тикка туриш, ясси оёқлик

ва кўп юриш хам касаллик ривожланишида аҳамиятлидир

Клиник куриниши оёқ таги ва бармоқларида куйдирувчи ёки ноюший оғриқларнинг

бўлиши, баъзан болдир орқа юзасида қумурсқа юриши сезгиси, қизиш, увишиш ва

гипестезия шунингдек оёқ тагида гиперпатия кузатилади. Оғриқ тизза бўғимигача

тарқалиши мумкин. Парестезия кўпроқ тунда, баъзан юрганда, ҳамда машина тепкисини

босганда ривожланиши мумкин.

Оғриқ танометр манжети билан болдир соҳаси сиқилганда ёки тизза бўғимидан

тўсатдан букилганда (элевацион ва туринкет синамаси), ҳамда оёқ панжаси пронацияси ва

экстензиясида, шунингдек канал босилганда кучаяди. Оёқ панжаси терисида трофик ва

вегетатив бузилишлар, бармоқларни букувчи мушакларнинг енгил парези, баъзан болдир

орқа, пастки қисмларининг шиши кузатилади.

Билак нерви невропатияси -Билак нерви иннервация қилувчи барча мушакларнинг

парези ривожланади. Тирсак бўғимидан ёзишнинг қийинлиги, панжа ва асосий

фалангаларни ёзишнинг қийинлиги, ёзилган қўлни супинация қила олмаслик,

бармоқларни асосий фалангалардан букилган ҳолатда бўлиши, I ва II бармоқ орқа юзасида

анестезия соҳаларининг мавжудлиги билан характерланади.

Page 12: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

118

Тирсак нерви невропатияси - Панжани букувчи ва тирсак томонга узоқлаштирувчи

мушакларнинг , IV –V бармоқ охирги фалангаларини букувчи, I бармоқни

яқинлаштирувчи мушакларнинг парези ривожланади. V бармоқ ҳаракатининг чекланиши

кузатилиб, гипотенернинг гипотрофияси бошланади. Панжа «когтистой кисти»

куринишида бўлади. Бемор V бармоқ билан столни тирнаш, I и II бармоқ билан варақни

ушлаш, шунингдек ёзиш, коптокни ушлаш, пул санаш каби харакатларни бажара олмайди.

V бармоқ ва гипотенар соҳасида анестезия кузатилади.

Кичик болдир нерви невропатия - Оёқ панжаси ва бармоқларини ёзувчи ва оёқ

панжасини ташқарига узоқлаштирувчи мушакларининг парези кузатилади. Оёқ

панжасининг осилиб қолиши туфайли бемор оёғини юқорига кўтарган ҳолда, тизза ва

чаноқ – сон бўғимини ҳаддан ташқари тепага ёзиб қадам ташлайди, юришнинг бу

куриниши товуқ юришини эслатади (степаж). Болдир ташқи юзаси ва панжа устки

юзасида анезтезия аниқланилади.

Катта болдир нерви невропатия - Оёқ панжа, бармоқларини букиш ва панжани ичкари

томонга яқинлаштириш мумкин бўлмайди, панжа ташқарига тортилган бўлади.

Бармоқларнинг чангалсимон кўринишда бўлиши характерли. Оёқ панжаси ён юзаси ва

тагида, ҳамда товон пайи соҳасида анестезия кузатилади.

Ўтирғич нерви невропатияси - Оёқ панжа ва бармоқларининг тўлиқ парези кузатилади.

Юриш кескин қийинлашади, чунки тизза ва болдир панжа бўғими букилмайди. Сон,

болдир мушакларининг атрофияси ривожланади, ахилл пай рефлекси сусаяди.

Болдирнинг ташқи юзаси, панжанинг таги, устки ва ён юзасида гипестезия кузатилади.

Оёқ панжасида каузалгиялар ва трофик яралар ривожланади.

Плексит ва Плексопатия-лар

Дюшен –Эрбанинг юқори параличи - Елка чигали юқори бирламчи тутами

зарарланишида ривожланади (СV -СVI). Қўлнинг проксимал қисм мушакларининг

вазифаси бузилади - дельтасимон, икки ва уч бошли, ички елка, елка – билак ва калта

супинатор мушаклар. Елка ва билак ташқи юзасида сезишнинг пасайиши кузатилади.

Дежерин –Клюмпке пастки параличи - Елка чигали пастки бирламчи тутами

зарарланишида ривожланади (СVIII -ThI). Қўлнинг дистал қисм мушаклари зараланади –

панжа ва бармоқларни букувчи мушаклар. Билак, панжа ички юзасида ва баъзан барча

бармоқларда гипестезия Явления раздражения и выпадения чувствительности

локализуются на коже внутренних (ульнарных) отделов кисти и предплечья, возможна и

гипестезия всех пальцев.

Чигалнинг тотал зарарланиши- бутун қўлда ҳаракат ва сезгининг бузилиши кузатилади

ПОЛИНЕВРИТЛАР ва ПОЛИНЕВРОПАТИЯЛАР

Бирламчи инфекцион ПРН Гийена-Барре

Касаллик ривожланишига турли омиллар, айниқса совуқ қотиш ва УРК лар сабаб

бўлади. Клиник кўриниши ўткир бошланади (ҳафта мабойнида), кам ҳолларда ним ўткир

ва сурункали (2-6 ҳафта мабойнида ва ундан кўпроқ). Касаллик тана ҳароратининг

кўтарилиши ва бош оғриғи билан бошланиши мумкин

Асосий неврологик синдром полирадикулоневритик синдром ҳисобланади. Касаллик

бошланишида парестезия ва оғриқлар кузатилиб, кейинчалик ҳаракат, сезги бузилишлари

ривожланади. Купчилик беморларда кутарилувчи типда, кам ҳолларда барча қўл – оёқ

мушакларида бирданига ёки пастга тушувчи типдаги мушакларнинг паретик зараланиши

Page 13: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

119

характерли. Баъзан фақат оёқ, камдан кам қўлда учрайди. Неврологик белгиларнинг

симметрик бўлиши хосдир.

Спинал нервлардан ташқари жараёнга кўпинча краниал нервларнинг тортилиши

характерли, айниқса VII, IX, X, XII, кам ҳолларда V ва III, баъзан II жуфт нерв. Клиник

кўринишида асосий ўринни каудал гуруҳ краниал нервларнинг зарарланиши туфайли

ривожланадиган нафас ва юрак – қон – томир бузилишлари эгаллайди. Кўпчилик

беморларда орқа мия суюқлигида бир неча ойгача сақланиб қолувчи ҳужайра – оқсил

диссоциацияси бўлиши характерлидир

Гриппоз полиневрит.

Касаллик грипп хасталигига ўхшаб бошланади, кейинчалик 1 – 2 ҳафта мабойнида

периферик нервларнинг зараланиш белгилари ривожланади. Қўл – оёқарнинг дистал

қисмларидан бошланиб аста – секин тепага кутарилувчи оғриқ ва увишиш сезгисининг

пайдо бўлиши характерли.

Наиболее характерны сенсорные формы без парезов, со снижением рефлексов и

поверхностных видов чувствительности по полиневритическому типу при относительной

сохранности глубокой чувствительности. Иногда обнаруживаются легкие вялые

тетрапарезы с чувствительными нарушениями по дистальному типу.

Вегетатив ўзгаришлар хам кузатилади: қўл ва оёқ кафтлари намланиши ёки қуриб

колиши, қўл-оёқлар совуқ қотиши, тери температурасини ўзгариши. Қонда ЭЧТни

тезлашиши, лейкоцитлар сонини ошиши кузатилади, бунда қоннинг шакилли

элементларини таркиби бузилмайди.

Беморларнинг ахволи касалликнинг 2-3 хафтасига борибоқ яхшиланади.

Йўқотилган функцияларни тикланишига 1-2 ой вақт кетади. Бу вақт мобайнида клинк

белгилар силлиғланиб, фақатгина енгил сезги бузилишлари ва гипорефлексия қолиши

мумкин.

Ботулиник полиневропатия

Қатор харакат функцияларини бузилиши билан кечадиган касаллик хисобланади

Микроб токсинлари нерв толаларини эмас, балки нерв толаларини охирларини

зарарлайди.

Ботулизм бактериялари кўпаядиган сифати бузилган консервалар, колбасалар

истеъмол клинигандан кейин бир неча сотлар ичида ботулизмни клиник белгилари

намоён бўла бошлайди. Қайт қилиш, ич кетиши қоринда оғриқлар, шиллиқ қаватларни ва

терини қуриши пайдо бўлади.

Тез орада аккомадация параличи, рефлектор харакатни йўқолиши, қорачиқлар

кенгайб кетиши, диплопия, фонация ва ютиш бузилиши, бўйин мушаклари холсизлиги

қушилади. Адекват даволаш чоралари олиб борилмаганда касалликни 50-60%ида ўлим

кузатилади.

Хасталик бошланишида ташҳис қўйишда хал қилувчи омил – қонда токсин ва

унинг типини аниқлаш учун сичқонларда биологик текширишни олиб бориш.

Беморлардан қонни антитоксик зардоб юборишдан илгарироқ олиш керак. Истеъмол

қилинган озиқ-овқатларни ва бемор қусуқ массасини текшириш мақсадга мувофиқ.

Page 14: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

120

Маъруза №3

ЭС – ҲУШ БУЗИЛИШЛАРИ СИНДРОМИ

Эс-хуш –бу вокеаликни акс этишининг юкори шакли булиб, инсоннинг рухий

фаоллигини ифодалаб хакконийликни обьектив намоён булишини таьминлаб беради. Эс-

хуш бузилишини чукурлиги буйича хилма-хил булади. Тулик ва кисман эс-хуш

бузилишига ажратилади.

Эс-ҳушнинг бузилишига олибкелувчи асосий патологик жараён ва ҳолатлар

1. АҚБни кескин пасайиши, жумладан систолик босимнинг 60 мм.сим.уст. дан кам

бўлиши

2. АҚБни кесин кўтарилиши: ўткир гипертоник энцефалопатияда, субарахноидал қон

қуйилишда

3. Бош мия қон томирлар эмболиясида

4. Бош-мия жароҳатларида: бош мия чайқалиши ва лат ейиши, посттравматик қон

қуйилиш ва гематомалар, эпидурал қон қуйилиш

5. Бош мия ва унинг пардалари яллиғланиш касалликларида: абсцесслар, менингитлар,

энцефалитлар ва б.

6. Метаболик коматоз ҳолатлар (гиперосмоляр, гипергликемия, гипогликемия, жигар

зарарланиши ва б.)

7. Бош мия ўсмаларида

8. Ўткир заҳарланишлар (барбитурат-лар, бромидлар, фенотиазинлар, ноксирон, углерод

оксиди ва б.)

9. Юқумли касалликлардаги гипертермик ва гипотермик ҳолатларда

10. Эпилептоген ҳуш бузилишларида

Неврологик ва нейрохирургик беморлар ҳолатини баҳолашда – ҳуш бузилишининг 7 та

даражаси, бемор умумий аҳволининг таснифи, ҳаётий муҳим аъзолар вазифаси ва ўчоқли

неврологик бузилиш белгилари ҳисобга олинади.

Ҳуш бузилишинг қуйидаги 7 та даражали таснифи фарқланади

1. Ҳушёрлик

2. Ўрта даражали карахтлик

3. Чуқур даражали карахтлик

4. Сопор.

5. Ўрта даражали кома

6. Чуқур кома

7. Ўта чуқур кома

Ҳушёрлик - ташқи таъсиротларга ҳушёр жавоб қайтариш билан ҳушнинг тўлиқ

сақланганлиги сифатида намаён бўлишидир

Умумий клиник таърифи: фаол эътибор, яхши ривожланган нутқли мулоқот, саволларга

маъноли жавоб қайтариш, барча топшириқларни бажариш, ихтиёрий кўз ҳаракатлари, ҳар

қандай таъсиротларга тез ва тўғри йўналишли жавоб бериш, билишнинг (ориентация)

барча кўринишлари сақланганлиги (вақтга, жойга, атрофдаги вазиятга, шахсга ва б.).

Ретроград ва антеград амнезия бўлиши мумкин

Карахтлик

Таъриф: Бемор фаоллигининг пасайиши ва ташқи таъсиротларини қабул қилиш остонаси

ошишида, нутқли мулоқот сақланган ҳолдаги ҳушнинг бузилиши

Page 15: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

121

Карахтлик 2 та даражага: ўрта ва чуқур даражали

Ўрта даражали карахтнинг асосий белгилари

қисман дезориентация, бироз уйқучанлик, барча буйруқларни бажариш

Ўрта даражали карахтликнинг умумий клиник таърифи:

Фаол эътиборнинг сусайиши

Нутқли мулоқот сақланган, аммо жавоб олиш учун кўпинча саволларни қайта

такрорлаш керак. Жавоблар кўпинча тутилиш билан амалга оширилади

Саволларга бемор кўзини очади

Оғриқ таъсиротларига фаол тўғри йўналишли жавоб қайтаради- Повышенная

истощаемость, вялость.

Мимик ҳаракатларнинг пасайиши, уйқучанлик

Чаноқ аъзолари вазифасига назорат сақланган

Баъзида хулқ – атворнинг ўзгариши

Ўз шахсига ориентация сақланган ҳолда, вақтга, жойга, атроф – муҳитга нотўлиқ

бўлиши

Чуқур карахтликнинг асосий белгилари: дезориентация, чуқур уйқучанлик, оддий

буйруқларни бажариш холос

Чуқур карахтликнинг умумий клиник таърифи: Деярли доимо уйқу ҳолатида,

ҳаракатланувчи қўзғалувчанлик бўлиши мумкин. Нутқли мулоқот қийинлашган ёки

чегараланган. Жавоблар кўпинча ҲА ёки ЙЎҚ кўринишида бўлади.

Буйруқларни секин тушуниб етади, оддий топшириқларни бажаради холос (кўзни

очиш, тилни чиқариш, қўлни кўтариш ва б.).

Ҳатто қисқа муддатли мулоқотни давом қилдириш учун оғриқ таъсирловчиларини

қўллаш орқали баланд овозда такрор гапириш

Ҳимоя оғриқ реакциялари сақланган

Чаноқ аъзолари вазифасига назорат сусайган

Вазият, жой, вақт, шахс ва б. га дезориентация

Ўз шахсига ориентация сақланган бўлиши мумкин

Сопор

Таъриф: Қисқа муддатли оддий нутқли мулоқот, оғриқ, овоз ва б. таъсирловчиларига

кўзни очиш, координатор ҳимоя реакциялари сақланган ҳолдаги ҳушнинг бузилиши

Асосий белгилари: патологик уйқучанлик, оғриқ таъсирловчилари ва овозга кўзни очиш

КОМА – грекча сўздан олинган бўлиб чуқур уйқу деган маънони англатади, аммо

одатдаги уйқудан қуйидаги хусусиятлари билан тубдан фарқланади

Уйғонмаслиги

Ҳаётий муҳим аъзолар тизимида бузилишлар

Ҳушсизлик ҳолатини чуқурлашишига мойиллиги билан

ДИАГНОСТИКАСИ

1. Ҳаётий муҳим аъзолар вазифасини баҳолаш

2. Ҳуш бузилишининг даражасини аниқлаш

3. Анамнез

4. Умумий кўрик

5. Неврологик кўрик

6. Лаборатор текширувлар

Page 16: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

122

Комы I асосий белгилари: уйғотиб бўлмаслик, оғриқ ва товушга кузларини очмайди,

оғриқ тасиротларини локализацияламайди (координициялашмаган ҳимоявий харакатлар

бўлиши мумкин).

Кома I клиник таърифи:

1. Ташқи таъсуротларни барча турларига жавоб реакциясини умуман бўлмаслиги (фақат

оғриқ таъсиротларига мушакларда ёзувчи ёки букувчи дистоник характерга эга

харакатлар бўлиши мумкин).

2. Сопордан фарқли ўлароқ ҳимоявий харакат реакциялари координациялашмаган.

3. Оғриққа кўзларини очмайди.

4. Қорачиқ ва роговичные рефлеклар одатда сақланган.

5. Қорин рефлекслари сўнгган, пай рефлекслари турли холатда бўлиши мумкин; орал

автоматизм рефлекслари ва патологик рефлекслар кузатилади.

6. Ютиш кескин қийинлашган.

7. Юқори нафас йўллари химоявий рефлекслари нисбатан сақланган.

8. Сфинктерларни назорати бузилган.

9. Нафас оиш ва юракғтомир фаолияти нисбатан стабил холатда, хавфли ўзгаришларсиз.

Кома II асосий белгилари: уйғотиб бўлмаслик, оғриққа нисбатан химоявий реакциялар

йўқолган. Мушаклар гипотонияси.

Кома II клиник таърифи:

Ташқи таъсуротларни барча турларига жавоб реакциясини умуман бўлмаслиги (шу

жумладан кучли оғриқ таъсиротларига ҳам)

Мушаклар тонусини турли ҳил ўзгаришлари (генерализациялашган горметониядан

диффуз гипотониягача)

Гипо- ёки арефлексия икки томонлама мидриаз холатисиз.

Спонтан нафас олиш сақланган холда витал функцияларни кескин бузилишлари.

Кома III асосий белгилари: уйғотиб бўлмаслик, икки томонлама мидриаз, арефлексия,

мушаклар атонияси, витал функцияларни кескин бузилиши.

Кома III клиник таърифи:

икки томонлама мидриаз,

кўз олмалари харакатсиз.

Арефлексия, диффуз мушаклар атонияси.

Витал функцияларни кескин бузилиши – нафас олиш ритми ва тезлигини бузилиши

ёки апноэ; кескин даражадаги тахикардия ёки пульсни санаб бўлмайдиган даражада; АҚБ

кескин пасайиб кетган ёки аниқланмайди.

Эс-хушни бузилишини тезкор ва аниқ бахолаш мақсадида Глазго комалар шкаласи

қулланилади

Шкала ком Глазго

Невролоргик беморларни умумий ахволини таърифлашда бешта босқич ишлатилади:

1. Қониқарли.

1. Ўрта оғир.

2. Оғир.

3. Ўта оғир.

4. Терминал холат.

Қониқарли ахвол

Page 17: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

123

Мезонлари:

1. Эсғхуши ўзида (тиниқ);

2. Витал функциялар бузилишлари йўқ;

3. Иккиламчи (дислокацион) неврологик белгилар йўқ, бирламчи яримшарлар ва

краниобазал зарарланишлар белгилари йўқ ёки жуда енгил даражада (харакат

бузилишлари парез даражасигача етиб бормайди).

Хаёт учун хавф (адекват даволашда) йўқ.

Мехнат фаолиятини тикланиш прогнози кўпинча яхши.

Ўрта оғир ахвол

Мезонлари:

1. Эсғхуши сақланган, ёки ўртача даражадаги карахтлик;

2. Витал функциялар бузилмаган (фақат брадикардия бўлиши мумкин);

1. Ўчоқли белгилар: у ёки бу яримшарлар ва краниобазал симптоматика номоён бўлиши

мумкин, кўпинча алоҳида-алоҳида кўринишда (характ бузилишлари парез

даражасигача етиши мумкин, сенсор ёки мотор афазия ва б.). Ягона, енгил даражадаги

мия устуни зарарланиши белгилари бўлиши мумкин (спонтан нистагм ва б.).

2. Ўрта оғир ахволни қайд қилиш учун кўрсатилган мезонларни биттасини ўзи етарли.

Хаёт учун хавф (адекват даволашда) бир озгина.

Мехнат фаолиятини тикланиш прогнози кўпинча яхши.

Оғир ахвол

Мезонлари:

1. Хуши чуқур карахтлик ёки сопор даражасида бузилиши;

2. Витал функцилар бузилган, асосан битта-иккита кўрсаткичлар бўйича;

3. Ўчоқли белгилар: мия устуни зарарланиш белгилари уртача ифодаланган (анизокория

,юкорига нигох фалажи, спонтан нистагм, гомолатерал пирамидал етишмовчилиги,

яримшар ва краниобазал таьсирланиш белгилари (тутканок хуружлари) ва иуколиш

симптомлари(харакат бузилишлари плегия даражасига етади) чуқур даражаси.

Беморда оғир холатни қайд қилиш учун юқоридаги кўрсаткичларни камида биттасини

кузатилиши етарли.

Бемор хаётига хавф даражаси юқори, асосан оғир ахволни давомийлигига боғлиқ. Мехнат

фаолиятини тикланиш прогнози ёмон.

Ўта оғир ахвол

Мезонлари:

1. Эс-хуши - кома ўрта ёки чуқур даражаси;

2. Витал функциялар – бир вақтда бир неча кўрсаткичлар бўйича чуқур бузилиши;

3. Ўчоқли белгилар: Бош мия устуни белгилари яққол даражада, кўпроқ тенториал

даражада (юқорига нигоҳ фалажи, яққол анизокория, кўзлар дивергенцияси, тоник

спонтан нистагм, ёруғлиққа қорачиқлар реакциясини сусайиши, икки томонлама

патологик белгилар, децеребрацион ригидлик ва б.); яримшарлар ва краниобазал белгилар

хам етарли даражада кучайган (икки томонлама ёки куплаб парезлар даражасигача);

Ўта оғир ахволни қайд қилиш учун барча кўрсаткичлар бўйича яққол ўзгаришлар бўлиши

шарт

Хаёт учун хавф максимал, ва кўп холда ўта оғир ахволни давомийлигига боғлиқ. Мехнат

фаолиятини тикланиш прогнози ёмон.

Терминал ахвол

Page 18: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

124

1. Хуши – чуқур кома;

2. Витал функциялар – кескин бузилган

3. Ўчоқли белгилар: мия устуни зарарланиш белгилари – кучли даражада икки томонлама

мидриаз; Умуммия ва мия усткни зарарланиши яримшарлар ва краниобазал белгилардан

устун туради.

Прогноз: одатда тирик қолиш мумкин эмас.

Витал функцияларни баҳолаш

а) бузилиши йўқ – нафас олиш нормал (15-20 1 мин), пульс 60-80 1 мин, АҚБ 100/60-

140/80 мм с.у. чегарасида, тана t- 36,9 С баланд эмас;

б) бошланғич бузилиши - ўрта меъёрдаги брадикардия (51- 59 мин) ёки ўрта меъёрдаги

тахикардия: (81-100 мин), ўрта меъёрдаги тахипноэ (21-30 мин.), ўрта меъёрдаги

артериал гипертония (141-179 мм с. у) ёки гипотония (109/59-90/50 мм с.у.),

субфебрилитет (37,0-37,9);

в) ўртача бузилишлар- кескин тахипноэ (31-40 НОС/мин) ёки брадипноэ (8-10 НОС/мин.);

кескин тахикардия (101-120 мин); кескин артериал гипертензия (180/110 дан 220/120 мм с.

у. гача) ёки гипотония (90/50 дан 70/40 мм с. у. гача); яққол гипертермия (38,0-39,0 С);

МИЯ УСТУНИ ЗАРАПРЛАНИШИ БЕЛГИЛАРИ

а) бузилиш йўқ – анизокория йўқ, корнеал рефлекслар сақланган, нистагмйўқ, ёруғликка

қорачиқлар реакцияси сақланган;

б) бошланғич бузилиши - корнеал рефлекслар бир ёки икки томонлама пасайган, спонтанн

клоник нистагм, енгил анизокория;

в) ўрта даражада бузилиши - яққол анизокория, клоник-тоник нистагм, бир ёки икки

томонлама қорачиқлар ёруғликка реакциясини пасайиши, юқорига нигоҳ енгил фалажи,

икки томонлама патологк белгилар;

г) чуқур бузилиши – анизокория ва юқорига нигоҳ фалажи чуқур даражаси, тоник

спонтанный давомли нистагм ёки кўзлар «сузувчи» харакати, горизонтал ёки вертикал

ўқда кўз олмалари қўпол дивергенцияси, икки томонлама яққол патологик белгилар,

экстензор тиришишлар;

д) кескин бузилиши- Қорачиқларни ёруғликка реакциясини йўқолиши ва икки томонлама

мидриаз, арефлексия, диффуз мушаклар атонияси.

Яримшарлар ва краниобазал белгилар

а) Бузилишлар йўқ- икки томонлама пай ва тери рефлекслари нормал, патологик

рефлекслар ва парезлар йўқ;

б) Бошланғич бузилишлар – қорин рефлексларини пасайши (ёки йўқолиши), бир

томонлама пай рефлексларини ошиши ва патологик рефлексларни пайдо бўлиши, енгил

моно- ёки гемипарез, енгил нутқ ;

в) яққол бузилишлар- яққол моно- ёки гемипарез, краниал нервларнинг яққол парези,

яққол нутқ бузилишлари, қўл-оёқларда клоник ёки клоник-тоник тиришишлар;

г) чуқур бузилишлар – чуқур даражадаги моно- ёки гемипарез, ёки параличлпр, нутқ

бузилишлари, тезғтез такрорланувчи клоник-тоник тиришишлар;

д) кескин бузилишлар - трипарез, триплегия, тетрапарез, тетраплегия, юз нервини

диплегияси, тотал афазия, тўхтовсиз тиришишлар.

Текшириладиган рефлекслар таърифи

1. Қорачиқлар.

Нормада қорачиқлар диаметри 2-5 мм.

Page 19: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

125

Миозда – қорачиқ диаметри 2 мм дан кам.

Мидриаз – қорачиқ диаметри 5 мм дан ортиқ.

Ўртача анизокория мидриаз томондаги қорачиқни

1,2-1,9 мартта кенгайиши.

Яққол анизокория - мидриаз томондаги қорачиқни

2-4 мартта кенгайиши

2. Фотореакция.

Нормада қорачиқ ёритилганда унинг диаметра қисқа

муддатдат 1,5-2 марттага қисқаради.

Тезлашган фотореакция – қорачиқлар диаметрини тез

фурсатда 2 маотабадан кўпроқ қисқариши.

Сусайган фотореакция – қорачиқлар диаметрини 1,5 марттадан камроқ

секинлашган қисқариши.

3. Нистагм.

Периферик (вестибуляр аппарат хисобига) ва марказий нистагм фарқланади.

Марказий нистагм клоник, тоник, клоник-тоник, норегуляр ва б. турлари

мавжуд.

Эс-хушни бузилишиниўткирости ва сурункали шакллари

Деменция – Бош миянинг органик зарарланиши оқибатида ривожланган ўзгариб

турувчан ёки турғун рухий жараёнларни диффуз бузилиши. Бу холат фикрлаш ва эслаш

қобилиятини бузилишлари, хамда эмоционал ва ҳулқ-атворни бузилишлари билан намоён

бўлади. Фикрлаш ва тушунтириш қобилиятини бузилиши хасталикни илк белгилари

хисобланади.

Гиперсомния – уйқучанликни кўпайиб кетиши. Бунда нормал уйқу ирвожланиши нормал

кечади, лейкин уйқу чуқур бўлиб, ундан беморни онсонлик билан уйғотиб олиш мумкин.

Сурункали вегетатив холат (апаллик синдром)– узоқ давом этган комадан кейинги

тетиклик (уйғоқлик) тикланган бир вақтда ўрганиш фаолиятини тўлиқ ўқолиши билан

кечадиган холат. Беморларда уйқу-тетиклик цикли сақланган, кўзларни очилиш спонтан

ёки товушли таъсиротларга. Нафас олиш, АҚБ, юрак фаолияти автоматик тарзда кечган

бир пайитда, беморда актив харакатлар, нутқ, буйрйқларни бажариш йўқ. Вегетатив холат

бир неча хафта ёки ойлар давом этиши мумкин, лейкин бу хасталикни оқибати нохушдир

– беморлар инфекцион ёки бошқа асоратлардан нобуд бўлишади.

Акинетик мутизм – бемор қузлари очиқ, уйқу-тетиклик цикли сақланган бир вақтда

характларни тнутқни ва рухий фаолиятни тўлиқ йўқолиши. Оғриқ ёки ёқимсиз

таъсиротларга жавобан рудиментар харакатлар аниқланиши мумкин.

Акинетик мутизмни диэнцефал сохани ва пешона бўлакларини медиобазал

сохасини икки томонлама зарарланиши билан боғлашади

Бош мия ўлими - Бош мияни, шу жумладан мия устуни ва орқа мия биринчи бўйин

сегментларини тотал некрози ёки инфаркти оқибатида келиб чиққан ўта чуқур кома

холати.

Бош мия ўлими мезонлари :

1. Эс-хушни тўлиқ ва турғун йўқолиши (кома).

2. Барча мушаклар атонияси.

3. Тригеминал нуқталарни кучли оғриқ таъсирлашига жавоб реакцияси йўқолиши (шу

жумладан орқа мия бўйин қисмидан юқорида бирикадиган рефлексларни ҳам).

Page 20: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

126

4. Қорачиқларни ёрқин ёруғликка йўқолиши. Бунда беморга қорачиқлар кенгайтирадиган

дори воситалари қўлланилмаганлиги маълум бўлиши керак. Кўз олмалари харакатсиз.

5. Корнеал рефлекслар йўқолиши.

6. Окулоцефалик реФлексларни йўқолиши. Окулоцефалик рефлекслар беморда бўйин

умуртқалари травматик жарохатлари бўлганида ёки шундай жарохатлар гумон қилинганда

текширилмайди .

7. Окуловестибуляр рефлексларни йўқолиши. (икки томонлама калорик синама

ўтказилади) Синамани ўтказишдан олдин ноғора пардаларни перфорацияси йўқлигига

ишонч хосил қилиш керак.

8. Фарингеал ва трахеал рефлексларни йўқолиши

9. Мустақил нафас олиш йўқолиши

10. 2 маротаба контрастни аорто-краниал юборишда бош мия қон томирлари бўш қолиши.

Узоқ давом этувчи (11 суткадан кўпроқ) комадан чиқиш босқичлари

1. Кўзларни очиш босқичи (кома холатини якунланиши хисобланади) беморни қайта-

қайта стимуляция қилиш натижасида кузатилади. Қўзлар жуда қисқа муддатгагина

очилиб, тез юмилади. Бемор нигоҳини бошқара олмайди. Уртача давомийлиги - 8-15 кун.

Негизида вегетатив холат ётади.

2. Нигох фиксацияси босқичи. Бемор кўзларини очган холда ётади. Акинетик мутизм.

3. Яқинларни таний олиш қобилиятини тикланиш босқичи. Мимикани ўзгариши,

гиперемия пайдо бўлиши, пульс тезлашии ва х. кўринишида намоён бўлади. Ўнг яримшар

зарарланишида яқинларни таний олиш қобилияти ёмонроқ тикланади.

4. Беомрга қаратилган нутқни англаб олиш қобилиятини тикланиш босқичи. Вербал

буйруқларни бажариш.

5. Нутқ тикланиш босқичиСтадия восстановления собственной речи. Даомийлиги – 37

кун. Чап томонлама зарарланишларда (Брок соҳаси) давомийлиги 2 баробар кўпаяди.

6. Амнестик адашиш босқичи – жойдаги ва вақтдаги дезориентация. Чап яримшар

зараланганда 11 кун давом этади, ўнг яримшар зарарланганда – 100 кндан ортиқ, икки

томонлама зарарланишда – давомийлиги 37 кун. Ретро-, антероград амнезия, ўтган

замонга шўнғиб кетиш (Корсаков амнестик синдроми).

7. Эс-хушни тиқлигини тикланиш босқичи

Эпилептик хуруж ва эпистатус

Эпилепсия- бош мияни сурункали касаллиги, хаддан зиёд кучли нейрон разрядлари

(эпилептик хуружлар) натижасида қайталайдиган хуружлар билан характерланади ва

турли клиник, параклиник симптомлар билан кечади.

Этиологияси:

1. Идиопатик (I ламчи, эссенциал, криптоген.) эпилепсия 75% беморларда.

2. Симптоматик (II ламчи) эпилепсия

3. Метаболик бузилишлар (гипогликэмия, гипопаратиреоидизм, фенилкетонурия)

4. Қон –томир касалликлари ва инсульт бош мия инфаркти, томир мальформацияси,

васкулитлар

5. Мияга қон қуйилишлари, гематомалар

6. Мия ўсмалари

7. Туғма мия дефектлари

8. Бош мия жарохатлари

9. Ис билан захарланиш

Page 21: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

127

10. МНС инфекцион касалликлари: менингитлар, энцефалитлар, абсцес-слар, паразитар

касалликлар, эхинококкоз, цистицеркоз

11. Медикаментоз, ятроген, анафилактик шок

12. Алкогольда мия шиши

13. Гипертензив энцефалопатия, экламп-сия.

Классификацияси

Парциал (фокал, локал) хуружлар (хуш бузилиши хос эмас) джексон

эпилепсияси ЭЭГ да –фокал эпиактивлик

Мураккаб парциал хуружлар (психомотор) “чакка” эпилепсия аура хос,

галлюцинациялар ЭЭГ да- эпифаоллик чакка ва чакка пешона қисмларида кузатилади.

Генерализациялашган хуружлар (хуш бузилади)

Granal mal.-катта тиришиш хуружи:

Аура билан боланади

Кучли бақириқ, хушдан кетиш, йиқилиш

Тоник тортишишлар даври

Клоник тортишишлар даври

Беихтиёр сийдик ва нажас тутаолмаслик. Давомийлиги 2-5 мин.

Абсанслар (pefit mal.) –I ламчи

Генерализациялашган тиришишсиз хуружлар 10 дан 30 сек.га давом этади. Кўпинча

болалаларда бўлади.

Status epilepticus-қайта-қайта бўлиб ўтувчи ёки давом этувчи эпилептик фаоллик.

Бемор хушига келмайди 30 давом этади. Конвульсив (генерализациялашган granal

mal.) ёки ноконвульсив (absans-лар ёки парциал) хуружлардан иборат бўлади.

Диагностика

ЭЭГ-асосий бахоловчи усул

Видео ЭЭГ- мониторинг

КТ ва МРТ

Кўз туби

Даволаш принциплари:

Эпилепсияни даволаш фақатгина аниқ диагноздан сўнг бошланиши керак.

Бир маротаба бўлган тасодифий пароксизм иситма, интоксикация, иссқлаб кетиш,

метаболик ва бошқалар туфайли бўлиши мумкин.

Биринчи хуружданоқ антиэпилептик даво қуйидаги холларда олиб борилади:

1. Ўчоқли неврологик симптомларни бўлиши

2. Қариндошларда эпилепсияни бўлиши

3. ЭЭГ да аниқ эпилептик активлик

4. Интеллект пастлиги

Эпилептик статус стационар даво талаб қилади

Диазепам томир ичига 10мг. болаларга 0,05 -0,1мг. ёшига қараб.

Юқори нафас йўллари ўтказувчанлиги таъминланади.

Кислород инголяция қилинади.

ГОМК 10%-50-70мг/

Дроперидол 0,25%-0,1-0,25м/к

Лазикс 1% томир ичи ёки мушак орасига, гемодез, вит.В1, С.

Page 22: Маъруза № 1 БОШ ОҒРИҒИ СИНДРОМИlibrary.tma.uz/uum2/uum-asab-kasalliklari/majmua/30-maruza.pdf · олимлардан – Юлий Цезарь , Исаак

128

Преднизалон 2-4

Ўткир мушак холсизлиги камқувватлиги

Қуйидаги 5 функционал ўзгаришлар натижасида келиб чиқиши мумкин:

1. Мушаклар

2. Нерв-мушак синапси

3. Периферик нерв

4. Периферик мотонейрон

5. Марказий мотонейрон

Миастения (myasthenia gravis)-Холинэнергик рецепторларнинг аутоиммун – зарарланиши

нерв-мушак синапсида қўзғалишнинг бузилишига олиб келади. Кўпинча тимус безининг

патологияси билан бирга келади

Клиник белгилари

Патологик мушак камқувватлиги жисмоний зўриқишдан сўнг кучаяди

Дам олгандан сўнг камаяди.

Кечқурунга бориб кўпаяди

Птоз диплопия

Дизартрия, дисфония

Ютиш бузилиши

Оёқ қўллар қамқувватлиги

Нафас олиш қийинлашиши

Клиник кечиши турлича:

Рецидив ва ремиссиялардан иборат. Касалликнинг ривожланиши ва оғир кечиши

биринчи 3 йилига мансуб.

Диф.диагноз: ботулизм ва Итон-Ламберт синдроми, ЕАС, ТС, гипотиреоз,

гипокалиемия, гипокальциемия, гипомагнезия.

Рецидив ва ремиссиялардан иборат. Касалликнинг ривожланиши ва оғир кечиши

биринчи 3 йилига мансуб.

Диф.диагноз: ботулизм ва Итон-Ламберт синдроми, ЕАС, ТС, гипотиреоз,

гипокалиемия, гипокальциемия, гипомагнезия.