182
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯ ДЕМОКРАТИЯ: САВОЛ-ЖАВОБ Ўқув-методик қўлланма Тошкент – 2012

Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

  • Upload
    others

  • View
    23

  • Download
    1

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯ

ДЕМОКРАТИЯ: САВОЛ-ЖАВОБ

Ўқув-методик қўлланма

Тошкент – 2012

Page 2: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

2

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг Таҳририят-ноширлик ҳайъатида маьқулланган

Муаллифлар жамоаси:

фалсафа фанлари доктори, профессор Ш.О.Мамадалиев, фалсафа фанлари номзоди, доцент Р. У. Эрназаров, тарих фанлари номзоди,

доцент В. Б. Ҳақлиев, тарих фанлари номзоди доцент М. Т. Тожибоев, катта ўқитувчи С. Н. Бердикулов

Тақризчилар:

Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисод Академиясининг Тошкент шаҳридаги филиали Гуманитар ва ижтимоий иқтисодий фанлар

кафедраси мудири, фалсафа фанлар доктори, профессор Н.Х.Хакимов;

фалсафа фанлари номзоди, доцент Д.А.Юсубов

Д -31

Демократия: савол-жавоб: Ўқув методик қўлланма / Масъул муҳаррир фалсафа фанлар доктори, профессор Ш.О.Мамадалиев. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. – 182 б.

Қўлланмада Ўзбекистон заминида халқчил, адолатли жамият барпо этиш

ҳақидаги ғояларнинг пайдо бўлиши, мустақиллик ва демократик жамият қурилишининг «ўзбек модели», демократик жамият қурилишида қонун устуворлиги принципининг мустаҳкамланиши, жамиятни маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий масалаларини илмий-назарий таҳлили савол-жавоб орқали баён этилган.

Муаллифлар қўлланма ёзиш давомида ўз тажрибаси ва бошқа олимларнинг фикрларига таянганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси тингловчиларига, тадқиқот-чиларга ва шу соҳа билан қизиқувчиларга мўлжалланган.

ББК 66, 3 (5У) я 73

© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012.

Page 3: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

3

«Ҳар қандай жамиятда ҳам демократия қай даражада эканлигини белгиловчи камида учта мезон бор. Булар – халқнинг қарорлар қабул қилиш жараёнларидан қанчалик хабардорлиги, ҳукумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши, оддий фуқаро-ларнинг давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир».

Ислом Каримов

С Ў З Б О Ш И

Инсоният тарихида яратилган энг буюк илмий кашфиётлардан бири демократиядир. Демократия – ривожланиш эволюциясига эга бўлган таълимот. Демократия эволюцияси заминида бирон-бир мутафаккирнинг субъектив таълимоти эмас, адолатли бошқарувга бўлган «халқ ишончи» ётади. Демак, демократия том маънода «халқ ишончи» асосига қурилган давлат бошқарувидир. Халқ ишончига эга бўлган давлатлар тарихан ривожланган ва ҳозирда ривожланмоқда. Халқ ишончини куч ишлатиш, зўрлик қилиш, қўрқитиш билан қозониб бўлмайди, унга адолатли давлат бошқарувини ўрнатиш билангина эришиш мумкин.

Демократия халқ ижодидир. Халқнинг билими ва маданияти қай даражада бўлса, демократиянинг даражаси ҳам шундай бўлади.

Демократия халқнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражасидан илгарилаб кета олмайди. У аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражаси билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий ҳодисадир. Шу боис демократияни сунъий тезлаштириш ёки экспорт қилиш ижтимоий тараққиёт қону-ниятларига зид. Демократиянинг негизи инқилоб эмас, эволюциядир.

Бугун демократиянинг озчилик ёки кўпчиликка, бойлар ёки камбағалларга эмас, асосийси унинг манфаатлар уйғунлиги, яратувчанлик, бунёдкорлик ва адолатга хизмат қилиши муҳимдир.

Ҳозирда демократия терроризм мафкураси ва амалиёти, эгоцентризм ҳамда глобал экологик муаммолар билан тўқнашди. Ушбу жараёнларда демократиянинг ғалабаси, унинг қандай ривожлантирилиши кучли билимга асосланишига боғлиқ, десак муболаға бўлмайди.

Мустақиллик халқимизга унинг тарихий орзуси бўлган адолатли давлат бошқарувига, яъни демократик давлатга эга бўлиш

Page 4: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

4

имкониятини берди. Президент Ислом Каримов томонидан миллий ва умуминсоний демократик тажрибаларга асосланган, халқи-мизнинг манфаатларига мос келадиган «Ўзбек модели» ижтимоий тараққиёт йўли ишлаб чиқилди. «Ўзбек модели»да демократик жараёнларнинг бош ислоҳотчиси давлат, давлат бошқарувининг асосий механизми сифатида қонун устуворлиги эътироф этилган.

Маълумки, Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» деб номланган маърузасида Ўзбекис-тонни дунёнинг ривожланган демократик давлатлар қаторида бўлиши асосий вазифа этиб белгиланган.

Юқоридаги фикр-мулоҳазаларнинг мазмунидан келиб чиқиб, “Демократия савол-жавоб” ўқув методик қўлланма ижтимоий-гуманитар фанларнинг категория ва асосий тушунчаларини моҳиятини англашда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган тингловчи ва курсантлар ҳам Ўзбекистон халқининг манфаатларини чуқур англашлари, демокра-тик ислоҳотларнинг ўзига хослигини билишлари, республиканинг хавфсизлигига бўлаётган сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, маънавий таҳдидларга қарши курашиш иммунитетига эга бўлишлари, объектив дунёни реал идрок этишлари лозим. Бусиз ички ишлар идораларининг бўлғуси ходимларида ватанпарварлик, ўз халқи ва давлатига содиқлик туйғусини шакллантириб бўлмайди.

Ушбу “Демократия савол-жавоб” ўқув методик қўлланма тингловчи ва курсантларни демократик тафаккур юритишига ҳамда уларда ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида тузилди. Муаллифлар қўлланма юзасидан китобхонлар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни самимият билан қабул қилиб, улардан фаолиятларида унумли фойдаланадилар.

Ш.О.Мамадалиев, фалсафа фанлари доктори, профессор

Page 5: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

5

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳолини биласизми?

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, Ўрта Осиё Политехника ва Тошкент Халқ хўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Иқтисод фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача В.П.Чкалов номидаги Тошкент Авиация ишлаб чиқариш бирлаш-масида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади.

1966 йилда Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди.

1983 йилда И.Каримов Ўзбекистон ССР Молия министри, 1986 йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари, Республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди.

1986-1989 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти партия коми-тетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.

1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида И.Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.

1991 йил 31 август куни И.Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.

1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

1995 йил 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра, И.Каримовнинг Президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди.

2000 йил 9 январда муқобиллик асосида ўтган сайлов натижа-ларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, И.Каримов 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

2007 йил 23 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умум-халқ сайловида И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

У оилали, икки нафар фарзанди, тўрт набираси бор. Рафиқаси Т.А.Каримова – мутахассислиги иқтисодчи, иқтисод фанлари

Page 6: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

6

номзоди, Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган, айни пайтда-нафақада.

И.Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун «Ўзбе-кистон Қаҳрамони» унвони, «Мустақиллик» ва «Амир Темур» орденлари билан тақдирланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг орден-медаллари билан ҳам мукофотланган.

И.Каримов Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси. Айни вақтда, у иқтисод, фан, таълимни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун кўплаб хорижий мамлакатлар университет ва академияла-рининг фахрий фан доктори ҳамда академиклигига сайланган.

Халқимиз истиқлол йилларида эришилган салмоқли ютуқларни ҳақли равишда И.Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди.

Мухтасар қилиб айтганда, И.Каримов Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, янги аср мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини ишлаб чиқди, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб бормоқда.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг

ҳозиргача чоп этилган асарлари неча томдан иборат, улар қандай номланади ва қайси йилларда чоп этилган?

Улар қуйидагилар: 1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат,

мафкура. Т.1. Т., 1996. 2. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. – Т., 1996. 3. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. – Т., 1996. 4. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. Т.4. – Т., 1996. 5. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. Т.5.

– Т., 1997. 6. Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6.

– Т., 1998. 7. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.

Т.7. – Т., 1999. 8. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт –

пировард мақсадимиз. Т.8. – Т., 2000.

Page 7: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

7

9. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9. – Т., 2001.

10. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Т., 2002.

11. Каримов И.А. Биз танлаган йўл-демократик тараққиёт маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т.11. – Т., 2003.

12. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т.12. – Т., 2004.

13. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч, қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13. – Т. 2005.

14. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – олий қадрият. Т. 14. – Т., 2006.

15. Каримов И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш ислоҳот-ларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқи-мизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. Т. 15. – Т., 2007.

16. Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисо-диётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. Т.16. – Т., 2008.

17. Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш бизнинг олий мақсадимиз. Т.17. – Т., 2009.

18. Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. Т.18. – Т., 2010.

19. Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаш-тириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. Т.19. – Т., 2011.

Изоҳ: Президент И.А.Каримовнинг 250 дан ортиқ асари мазкур томларда ўз ифодасини топган.

3. «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойил-

лар» фани бўйича таълим дастурларини яратиш ва Республика таълим тизимига жорий этишни асосий сабаблари қандай мазмунга эга?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани бўйича таълим дастур-ларини яратиш ва республика таълим тизимига жорий этиш тўғрисида»ги 2001 йил 18 январь фармойишига асосан ушбу фан таълим тизимига киритилди. Бунинг асосий сабабларини қуйидагича изоҳлаш мумкин:

Page 8: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

8

биринчидан, собиқ Иттифоқ даврида марксча-ленинча мафкура тараққиётнинг асосий қонуниятларини тўғри тушунтириб берадиган яккаю-ягона таълимотдир деган ақида мутлақ ҳақиқат сифатида эътироф этилар эди. Натижада бу соҳадаги мутахассислар унинг асосларини атрофлича ва чуқур ўрганса бас, деган қараш ҳукмрон бўлиб қолганди. Айнан шундай қараш умуминсоний аҳамиятга молик бўлган ғоялар тўғрисидаги фан – идеологиянинг ўрганил-маслигига олиб келган эди. Умуман, социология, маданиятшу-нослик, сиёсатшунослик каби фанлар ҳам умуминсоний тамойиллар асосида ўқитилмас, аксиология, конфликтология, геополитика тўғрисида айтарли маълумотлар берилмас эди;

иккинчидан, ғоялар тўғрисидаги билимларни эгаллаш бу соҳанинг ўз қонуниятлари ва амал қилиш тамойиллари борлигини яққол кўрсатиб қўйган бўлар эди. Бу эса, табиий равишда, ана шу соҳада пайдо бўлган назария ва таълимотларнинг мазмун-моҳияти, қандай мақсадларга қаратилгани, кимларга хизмат қилиши тўғрисида аниқ тасаввур ва тушунчаларни шакллантирар эди. Бинобарин, бу жамият тараққиётида антагонистик зиддиятларни мутлақлаштириш, инсониятнинг бир қисмини синф тарзида йўқ қилиб юбориш, қолган қисми устидан эса диктатура ўрнатиш орқали бу дунёнинг хаёлий жаннати – коммунизм қуришни тарғиб қиладиган соҳа таълимотининг асл қиёфасини ошкор қилиб қўярди;

учинчидан, собиқ шўро даврида бу соҳадаги мутахассисларнинг онги ва дунёқарашини умуминсоний тамойиллар, қонун-қоидалар билан эмас, балки тоталитар мафкура ва мустабид тузумнинг мақсадлари йўлида шакллантиришга хизмат қиладиган баъзи «фан»лар ўйлаб топилди ва таълим тизимига киритилди. Масалан, олий ўқув юртларининг фалсафа, социология мутахассисларини тайёрлайдиган бўлимларида «Буржуа фалсафасини танқид», «Ҳозирги замон ғарб социологиясини танқид» каби ўқув курслари ўқитиларди. «Илмий коммунизм», «Илмий атеизм», «Сиёсий иқтисод» бўйича дарс олиб бориш барча олий ўқув муассасаларидаги таълим тизимининг таркибий қисми эди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ғоя

тарғиботи ва маънавий маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарори қандай мазмунга эга?

1999 йил Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ташкил этилди. Унинг фаолияти қўллаб-қувватлаш тўғрисида ўша йили 3

Page 9: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

9

сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус фармони ҳам қабул қилинди. Шундан кейин ана шу кенгаш ҳузурида Миллий мафкура илмий тарғибот маркази иш бошлади. Бироқ марказ фақат грант асосида ютган маблағлари ҳисобига ишлайдиган ташкилот эди. Шунинг учун унинг иши кенг қулоч ёзмади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадор-лигини ошириш тўғрисида»ги қарори ушбу Марказ фаолиятида туб бурилиш бўлди. Ана шу тарихий қарорнинг туб моҳияти, миллий ғоя тарғиботи ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида икки оғиз фикр билдирсак. Бу ниҳоятда муҳим ҳужжат.

Қарорда қайд этилганидек, Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, мустақилликка садоқат туйғуларини чуқур сингдириш, эҳтимол, ҳеч қачон бугунгидек долзарб масалага айланмагандир. Халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва ахборот курашлари кучайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизни ҳаётга онгли муносабатини шакллан-тириш, уларда ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси бу соҳадаги ишларни, жумладан, Республика Маънавий ва маърифий кенгаши фаолияти ва таркибий тузилишини қайта кўриб чиқишни тақозо этгани учун шу қарор қабул қилинди.

5. Кадрлар тайёрлаш миллий модели – унинг асосий

таркибий қисмлари нималардан иборат? Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисм-

лари қуйидагилардан иборат: Шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти

таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи;

Давлат ва жамият – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари;

Page 10: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

10

Узлуксиз таълим – малакали рақобатбардош кадрлар тайёр-лашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади;

Фан – юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи;

Ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.

6. Комил инсон тушунчасининг мазмуни нимадан иборат? Комил инсон инсоннинг ақлий такомиллашуви босқичларидан

бири. Комил инсонни шакллантириш ғояси ва уларни амалга оширишга бўлган интилишлар инсоният цивилизациясининг мазмун-моҳиятини ташкил этади. Комиллик инсонга хос хислат, ақлий-маънавий даража бўлиб, у ҳар бир даврга хос мазмун-моҳият касб этади.

Ўзбекистон бозор муносабатларини ривожлантириш даврида маънавий-ахлоқий қадриятларнинг аҳамияти тобора ўсиб бормоқда. Бу эса, баркамол авлодни тарбиялашни долзарб вазифага айлантирди. Шу маънода давлатимиз раҳбарининг қуйидаги фикрлари эътиборга лойиқ: «бу соҳадаги ишларимизнинг пировард мақсади – иймон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват, эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришдир. Яъни мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс – комил инсонни тарбиялашдан иборат»1.

Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида комил инсонга хос хусусиятлар, шарқона фазилатлар баён этилган. Улуғ мутафаккир комил инсонда қуйидагилар мужассам бўлишини уқтирган: тавба, ҳалол луқма билан қаноатланиш, ўз касбидан фойда топиб кун ўтказиш, шариат қоидаларига риоя этиш, фарзандлари, ҳатто хизматкорларига қўполлик қилмаслик, чучук тилли бўлиш, раҳмдиллик, сахийлик, мардлик, ҳалимлик, хушхулқлик, сабрлилик, садоқатлилик, вафодорлик, риёзат чекишдан қўрқмаслик ва ҳоказо.

1 Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард

мақсадимиз. Т.8. – Т., 2000. – Б.341.

Page 11: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

11

Комил инсон – иймон ва эътиқодлилик, ҳалоллик ва покликнинг олий тимсоли. Мустақил Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш шароитида кишиларнинг иймонли, ҳалол, пок, виждонли ва диёнатли бўлишлари жуда зарур. Шу боис, давлатимиз раҳбари маънавий баркамол инсон тарбиясига алоҳида аҳамият бериб келаётир. Унинг «Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт»1, деган ўгити ёш авлоднинг келажаги учун қайғуриши ва масъуллигининг яққол ифодасидир.

7. «Виждон эркинлиги» тушунчаси ва унинг моҳияти

нимадан иборат? Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон Респуб-

ликаси Президенти И.Каримов бошчилигидаги ҳукумат долзарб иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий масалалар билан бир қаторда, маърифий ва маънавий соҳага алоҳида эътибор қаратди. Республика мустақиллиги расман эълон қилиниш арафасида (1991 йил 14 июнда) «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши тасодиф эмас эди. Мазкур қонун мамлакат тарихида биринчи марта фуқароларни хоҳлаган динларига эътиқод қилиш ёки қилмаслик, диний эҳтиёжларни қондириш, диний таълим олиш, муқаддас жойларга зиёрат қилиш каби эркинликларини кафолат-лади. Фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъи назар, қонун олдида ҳамма тенг эканликларини эълон қилди. Фуқароларнинг миллий, ирқий, ижтимоий келиб чиқишларидан қатъи назар, ҳуқу-қий тенг эканликлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида асосий фуқаролик эркинликлар қаторида кафолатлаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Виждон эркинлиги ҳуқуқи (31-модда), диний ташкилотлар ташкил қилиш ва уларга кириш ҳуқуқи (34, 56, 58 моддалар), қонун олдида тенглик ва давлатнинг диний ташкилотлар ишига аралашмаслиги (57-модда) каби масалалар ўз ифодасини топган. Конституция динлараро нифоқни тарғиб этувчи диний бирлашмаларни, шунингдек, сиёсий диний партияларни ташкил этишни ман этади. Виждон эркинлиги борасида конституциявий меъёр диний ташкилотлардан бир-бирларига бағрикенглик тамойили асосида муомала қилишни талаб қилади.

1 Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. – Т.,

1999. – Б.290.

Page 12: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

12

Конституциянинг 61-моддасида яна бир муҳим демократик қоида акс этган: «Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ва қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний ташкилотлар фаолиятига аралашмайди». Демак, диний ташкилотлар ўз фаолия-тида мустақил бўлиб, ҳар бир диний уюшма ўз ички масалаларини мустақил ҳал қилади. Бугунги кунга келиб дунёвий Ўзбекистон давлати диний ташкилотлар ўзаро мулоқот қилиш жараёнида қуйидаги тамойилларга амал қилиб келмоқда:

– диндорларнинг диний ҳиссиётларига ҳурмат билан қараш; – диний эътиқодни фуқароларнинг ёки фуқаролар бирлаш-

маларининг шахсий ишлари, деб тан олиш; – диний қарашларга эга ёки эга эмасликларидан қатъи назар

фуқароларга тенг ҳуқуқларни кафолатлаш ва уларнинг таъқиб остига олинишларига йўл қўймаслик;

– диний бирлашмаларнинг имкониятларидан руҳий маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтиришда фойдаланиш учун улар билан доимий мулоқот олиб бориш;

– диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини тан олиш.

Давлат ва дин ўртасидаги ўзаро алоқаларни уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил этиш тўғрисида»ги фармонига (1992) асосан диний ташкилотлар фаолиятининг дунёвий қисмини мувофиқлаштириб турувчи махсус давлат органи тузилган.

Конституциявий меъёрларнинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш механизми Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрир-даги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунида янада мустаҳкамланди (1998). Ушбу қонун мазкур соҳада шаклланаётган ижтимоий муносабатларни моҳиятан янги поғонага олиб чиқувчи муҳим ҳуқуқий асосдир.

Қонуннинг 5-моддасида келтирилган қоида бағрикенглик тамойилини равшан ифодалайди: «Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Давлат

Page 13: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

13

диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар».

8. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва унинг босқичлари

мазмуни нимадан иборат? Миллий, маънавий қадриятларни таълим тизимига уйғунлаш-

тириш, кадрлар тайёрлаш сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, таълим тизимини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида юксак маънавиятни шакллантиришга йўналтириш мақсадида 1997 йилда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва у асосида «Таълим тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш принципларини белгилаб берди. Улар қуйидагилар:

– таълимнинг устуворлиги – унинг ривожланишининг биринчи даражали аҳамиятга эга эканлиги, билим, таълим ва юксак интеллектнинг нуфузи;

– таълимнинг демократлашуви – таълим ва тарбия методларини танлашда ўқув юртлари мустақиллигининг кенгайиши, таълимни бошқаришнинг давлат – жамият тизимига ўтилиши;

– таълимнинг инсонпарварлашуви – инсон қобилиятларининг очилиши ва таълимга нисбатан бўлган турли-туман эҳтиёжларнинг қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф муҳит ўзаро муноса-батларининг уйғунлашуви;

– таълимнинг ижтимоийлашуви – таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш;

– таълимнинг миллий йўналтирилганлиги – таълимнинг миллий тарих, халқ анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги, Ўзбекистон халқларининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимни миллий тараққиётнинг ўта муҳим омили сифатида эътироф этиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданиятини ҳурмат қилиш;

– таълим-тарбиянинг узвий боғлиқлиги, бу жараённинг ҳар томонлама камол топган инсонни шакллантиришга йўналти-рилганлиги;

Page 14: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

14

– иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга таълимнинг энг юқори даражасида, изчил равишда фундаментал ва махсус билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш.

Санаб ўтилган принциплардан англаниб турибдики, гап фақат таълим тизимининг ёшларга билим бериш самарасини ошириш, уларни илм-фаннинг дунё миқёсида қўлга киритилган ютуқлари билан таништириш эмас, балки баркамол авлодни тарбиялашда таълим муассасалари масъулиятини ошириш хусусида кетяпти, чунки улар ёшларнинг дунёқараши, маънавиятини шакллантирувчи асосий бўғин ҳисобланади.

«Таълим тўғрисида»ги (1997 йил) қонун таълим тизимининг янги турларини ва бу тизимни ислоҳ қилишнинг босқичларини аниқлаб берди. Қонунга асосан қуйидаги таълим турлари шакллантирилмоқда:

– мактабгача таълим: боғча ва бошқа таълим муассасалари болаларни мактабга ўқишга тайёрлайди;

– умумий ўрта таълим, бошланғич таълим (I-IV синфлар): умумий ўрта таълим саводхонликни шакллантиради ва таълимнинг навбатдаги босқичига тайёрлайди;

– ўрта махсус (академик лицей), касб-ҳунар (коллеж) таълими: биринчиси ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ўстириш билан шуғулланса, иккинчиси танлаган касб бўйича ихтисос олишни таъминлайди;

– олий таълим: бакалавриат ва магистратура – таянч олий ва мутахассислик бўйича олий таълим беришни амалга оширади;

– олий ўқув юртидан кейинги таълим; – кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш; – мактабдан ташқари таълим. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури таълим тизимидаги

ислоҳотларнинг босқичларини ҳам белгилаб берди. Улар уч босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқич (1997-2001 йиллар) – таълим ислоҳ қилинади, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар яратилади, кадрлар билан таъминлаш муаммолари ҳал қилинади, илмий-услубий, ўқув-методик база, моддий-молиявий шарт-шароитлар яратилади ва бошқа ташкилий ишлар олиб борилади. Миллий дастурни рўёбга чиқариш йўналишларига аниқликлар киритилади.

Page 15: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

15

Иккинчи босқич (2001-2005 йиллар) – миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижти-моий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда, унга аниқликлар киритиш амалга оширилади.

Учинчи босқич (2005 йил ва ундан кейин) – тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривож-лантиришга эришилади.

9. Президент Ислом Каримовнинг «Оллоҳ қалбимизда,

юрагимизда» шиорий фикрининг мазмуни нимани англатади? Ўз миллатимизни муқаддас ислом динидан айри ҳолда асло

тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз.

Биз мана шу ёруғ кунларда яшаётганимиз учун, юрту элимизнинг тинчлиги учун, фарзандларимиз бағримизда эмин-эркин униб-ўсаётгани учун Аллоҳ таолога доимо шукроналар айтамиз. Туғилганда қулоғимизга азон айтилади, оила қурганимизда шаръий никоҳ ўқитилади, дунёдан кўз юмганимизда жаноза ўқилади. Ҳатто диндан чуқур хабардор бўлмаган одам ҳам диний урф-одатларсиз, исломий туйғусиз яшай олмайди.

Энг муҳими, биз бу ишларни намойиш учун эмас, иймонимиз, эътиқодимиз амри билан адо этамиз. Демак, дин бизнинг қон-қонимизга, онгу шууримизга шу қадар теран сингиб кетганки, уни ҳеч қандай куч, ҳеч қандай ташвиқот билан чиқариб бўлмайди.

Халқимизнинг минг йиллик тарихини, бугунги маънавий ҳаётини, дину диёнатимизни мухтасар ифодалаб айтиш мумкинки, Аллоҳ бизнинг қалбимизда, юрагимизда.

Мана шу қутлуғ заминимизда туғилиб вояга етган, муборак номларини бутун ислом дунёси чексиз эҳтиром билан тилга оладиган Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Замаҳшарий каби пири комилларимизни назарда тутамиз. Биз фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилмоқдамиз.

Page 16: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

16

10. Миллий ғоя Ўзбекистон халқи манфаатларининг маънавий ифодаси эканлиги нималардан иборат?

Миллат – узоқ давом этган ижтимоий, сиёсий ва этно-маданий жараёнда, аниқ ҳудудий доирада, тил ва ўзликни англаш бирлиги асосида шаклланган халқ этник тарихининг энг юксак чўққиси, ўзига хос маданият, онг ва менталитет заминида таркиб топган ижтимоий бирлик шакли.

Миллат кишиларнинг жипс тарихий бирлиги, умумиқтисодий турмуш, тил, ҳудуд бирлиги, маданият, онг, руҳият уйғунлиги ва муштараклиги демакдир.

Ғоя – инсон тафаккурида вужудга келадиган, жамият ва одамларни мақсад сари етаклайдиган фикр. Унда оламни билиш ва ўзгартириш мақсадлари, уларга эришиш йўллари ва воситалари мужассам бўлади.

Миллий ғоя – муайян миллат ҳаётига мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуи. У миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштиради, унинг туб манфаатларини, мақсадларини ифодалайди.

Миллий ғоя кишиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, кишилар қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини сингдиришга, умуминсоний қадриятларга содиқликни тарбиялашга, баркамол авлод тарбиясида ҳар бир онгли инсон жонбозлик кўрсатиши лозим эканлигини ақлий идрок этишга ва шу кабиларга хизмат қилади.

11. Ҳозирги даврдаги диний экстремистик оқимлар ва

уларнинг дунё хавфсизлигига таҳдиди қандай? Охирги ярим аср давомида бевосита диний омилнинг салбий

таъсири туфайли у ёки бу мамлакатнинг яксон бўлган миллий хавфсизлиги тизимларини бир эслаб кўрайлик. Фақат шуни назарда тутиш лозимки, бундай ҳолатларда диний омилга ҳар доим ҳам умуммиллий хавфсизликни шакллантирувчи алоҳида ўлчов сифатида қаралмаган. Ҳолбуки, назарда тутилаётган ҳолатларнинг барчаси у ёки бу мамлакатнинг хавфсизлик тизими ва унинг умуммиллий хавфсизлиги даражасига анчагина жиддий таъсир ўтказиб турган, айрим ҳолларда бундай таъсир ҳозир ҳам ўз кучини сақлаб қолмоқда. Масалан, Буюк Британияни олайлик. Олстердаги католик ва протестантлар ўртасидаги вақти-вақти билан хунрез-ликлар ва бузғунчиликларни келтириб чиқараётган зиддиятлар ушбу қудратли мамлакатнинг умуммиллий хавфсизлигига путур

Page 17: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

17

етказаётган хатарли омиллардан бирига айланаётганлигини ҳеч ким инкор этолмайди.

ХХ асрнинг ўрталаридан фаоллаша бошлаган радикал диний оқимлар 70-йилларда Миср Араб Республикасининг сиёсий тизимига, демакки, унинг миллий хавфсизлигига нисбатан жиддий хатарга айланди. «Ал-Жиҳод» ташкилоти томонидан ушбу мамлакат президенти Анвар Саодатга қарши уюштирилган суиқасд натижасида 1981 йили давлат раҳбари ҳалок бўлди. Шундан сўнг сиёсийлашган радикал диний гуруҳларга қарши қўлланган аёвсиз жазо чораларидан кейин ҳам аҳвол тубдан ўзгармади: сиёсийлашган радикал диний оқимлар ички ижтимоий-сиёсий барқарорликка путур етказишда давом этавердилар. 1997 йил ноябрда Луксорда худди шундай кайфиятдаги гуруҳлар томонидан ажнабий сайёҳларга қарши уюштирилган террорчилик ҳаракати туфайли Мисрнинг асосий валюта манбаларидан бири бўлган ажнабий туризмга қаттиқ зарба етказилди. Бир йилнинг ўзида мамлакат 1,5 миллиард АҚШ долларидан маҳрум бўлди, натижада унинг иқтисодий хавфсиз-лигига ҳам жиддий путур етказилди.

Айнан шу даврда Шимолий Африкадаги яна бир араб давлати – Жазоирда кечган воқеалар туфайли 80-йилларнинг охирига келиб, сиёсий-мафкуравий ва диний-маънавий асосда жамият қоқ иккига бўлиниб кетди. Эслатиш жоизки, ўтган асрнинг 70-80-йилларида Жазоирда «араблаштириш» дастури амалга оширилган, унинг расмий мақсади Франциянинг мазкур мамлакатдаги узоқ даврлик ҳукмронлиги қолдирган маънавий-мафкуравий ва луғавий асорат-ларига барҳам бериш, деб долларидан маҳрум бўлди, натижада унинг иқтисодий хавфсизлигига ҳам жиддий путур етказилди. Ушбу дастурни амалга ошириш учун бошқа араб мамлакатларидан Жазоирга кўп сонли араб тили ўқитувчилари таклиф қилинган эди. Улар Жазоирликларга нафақат араб тилидан, балки ислом динидан ҳам дарс бера бошладилар. Жазоирдаги умумий ижтимоий-иқтисодий қолоқлик ва саводхонлик даражасининг пастлиги туфайли хорижий муаллимларнинг ҳар бир сўзи омма томонидан ҳақиқатнинг олий чўққиси сифатида қабул қилина бошланди. Натижада 1992 йилдаги парламент сайловларида Ушбу оммавий кайфиятдан фойдаланган радикал диний-сиёсий кучлар кўпчилик ўринларни қўлга киритди. Улар мамлакат тараққиётининг асосий йўналишларини тубдан ўзгартириш, уларни исломий шариат асосида қуриш талабини олға сурдилар. Бу талаб жамиятдаги бўлиниш жараёнини янада чуқурлаштирди, давлат ва жамият қурилишидаги

Page 18: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

18

илм-маърифатга асосланган дунёвийлик ва исломга суянган динийлик ўртасидаги мувозанатнинг бузилишини келтириб чиқарди. Охир-оқибатда эса, ўтказилган сайловлар бекор қилинди. Бунинг натижасида вужудга келган бағоят кескин ички ижтимоий-сиёсий ва диний-мафкуравий зиддиятлар қарийб 7 йил давом этган қонли тўқнашувларни келтириб чиқарди, уларда тахминан 65 минг киши қурбон бўлди, сиёсийлашган ва ашаддийлашган диний омил эса, умуммиллий барқарорлик ва хавфсизликнинг ҳақиқий душманига айланди. Бу каби мисолларни яна кўплаб давом эттириш мумкин. Мусулмон дунёсида фаолият кўрсатаётган диний-сиёсий гуруҳлар ва партиялар бундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга интилмоқда, улар мустақиллигини яқинда қўлга киритган, аҳолининг кўпчи-лигини мусулмонлар ташкил этадиган минтақамиз мамлакатларини ҳам ўзининг таъсир доирасига киритишга фаол интилмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари илк бор экстремистик ғояларининг тарқалиши хавфига XX асрнинг 80 йиллари дуч келди. XX асрнинг 90 йилларида собиқ совет давлати йўқ бўлгандан сўнг ҳокимият ва мафкура бўшлиғи шароитида бу муаммо кенгроқ кўламда тус олди.

Таълим жараёнида араб мамлакатларида, Туркия ва Эронда чоп этилган дарсликлардан фойдаланилди. Натижада XX асрнинг 90 йилларнинг ўрталарига келиб, ёшлар орасида ислом асосларини мутаассибларча талқин қиладиган баъзи гуруҳлар пайдо бўлди. Улар «ислом давлати» қуриш, «кофир» ватандошларига уруш эълон қилиш ғояларини кўтариб чиқа бошладилар. Ҳатто исломни сиёсийлаштириш, баъзи оддий фуқаролар онгига турли радикал сиёсий ғояларни сингдириш ва бу билан замонавий демократик фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги давлат ислоҳотлари жараёнига тўсқинлик қилишга уринишлар бошланди.

Бу ҳаракатлар натижасида мамлакатимиз ҳудудида «Ваҳҳобий-лар», «Тавба», «Ўзбекистон Ислом ҳаракати», «Акромийлар», «Таб-лиғ», «Аҳмадия», «Нурчилар», «иегова шоҳидлари» каби ҳаракатлар пайдо бўлди. Уларнинг мақсади одамлар онгини заҳарлаш, куч ишлатиб бузғунчилик, тўнтаришлар қилишдан иборат эди.

90-йилларнинг бошида, Россияда тузилган «Ислом уйғониш партияси»нинг филиалини Ўзбекистонда очиш, «Туркистон ислом партияси»га асос солишга қаратилган уринишлар мазкур кучларнинг ўз сафларини мустаҳкамлашга йўналтирилган кенг кўламли ҳаракатлари сифатида юзага келди. Наманган ва Қўқонда тузилган «Адолат», «Ислом лашкарлари», «Одамийлик ва инсонийлик» каби ҳарбийлашган ташкилотлар жиноятчиликка қарши курашда давлат органларига ёрдам

Page 19: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

19

бериш ниқоби остида ҳуқуқ ва тартибот муассасаларининг айрим вазифаларини ўз зиммасига ола бошлагани ҳам исломнинг тез суръатлар билан сиёсийлашаётганидан далолат берар эди.

2005 йилнинг 13 май куни Андижонда содир этилган хунрезлик ва ҳокимиятни эгаллашга бўлган қуролли ҳаракатни мисол келтириш мумкин. Мақсад Андижонда конституциявий тузумни ағдариб, халифалик тузиш эди.

«Фундаментализм» тушунчасининг келиб чиқиши аслида христиан дини билан боғлиқ. Христианлар Инжилни ташвиқ этиш учун уни турли тилларга таржима қилганлар ва натижада мазкур китобнинг таржима матнлари орасида катта фарқлар пайдо бўлган. Шунингдек, христианларда Исо пайғамбар сафдошлари ва бошқа тарихий шахсларга сиғиниш, уларни илоҳийлаштириш даражасигача етиб бориш оқибатида христиан динининг устувор ғояларини талқин этишда маълум маънода бузилишлар содир бўлган. Асл Инжил матни ўз давридаёқ йўқолиб кетгани боис, ҳаворийларнинг қарашлари, мактублари, ёзишмалари орқали Инжил тартиб берилган эди. Инжил догмаларининг ўзгартирилиши кейинчалик баъзи радикал дин арбоблари томонидан танқид қилинди. Христианликда фундаментализм, яъни асосларга қайтиш ҳаракати анча олдин сезилган бўлса ҳам, унинг расмий кўриниши 1908 йилда АҚШнинг Калифорния штатида радикал протестантларнинг «Христиан динининг фундаментал тушунчалари конференцияси» (The Conference on Christian Fundamentals) уюшмасининг вужудга келиши билан боғлаш мумкин. Уларнинг асосий мақсади Инжилни соф ҳолига келтириш эди. Исломдаги фундаментализм эса Қуръон билан боғлиқ бўлмай, аксинча анъаналар билан боғлиқдир. Бу ҳаракатлар ваҳҳобийлик номи билан машҳур. Уларнинг асосий мақсадлари соф ислом таълимотига қайтиш ва уни Пайғамбардан кейинги даврларда исломлаштирилган турли халқлар анъана, расм-русумлари ва қарашларидан тозалашдир. Ваҳҳобийлик феноменига сиёсий жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, бу диний оқим тарафдорлари кескин ақидапарастликка асосланган бўлиб, ҳозирги кунда ўта жанггариликка таянган, ислом динидаги фундаментал мафкурани амалга оширишдаги «Муқаддас уруш» эълон қилган ва сиёсий мақсадларни кўзлаган гуруҳлардир.

«Ҳизбут-таҳрир ал-исломий», (Ислом озодлик партияси) ҳам худди шу ғояларни ўзига шиор қилиб олган. Унинг охирги 10-15 йил давомида Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистондаги фаолиятини кўриб чиқадиган бўлсак, унинг зўр бериб оддий

Page 20: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

20

фуқароларнинг диний ҳис-туйғулари, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўзининг мақсадлар йўлида суиистеъмол қилиш, конфессиялараро муносабатларнинг ҳассос жойларини эксплуатация қилишга интилаётганлигини кўриш мумкин.

Ўзбекистон биринчилардан бўлиб халқаро терроризм ва диний экстремизм билан кураш масаласини давлат сиёсати даражасига кўтарди. Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг дастлабки даврлариданоқ фундаментализм ва терроризмнинг инсониятга хавфи, унинг демократия ва инсон ҳуқуқларига зид ғояларининг тарқалишини олдини олиш, унга қарши жаҳон ҳамжамияти биргаликда кураш олиб бориши лозимлиги тўғрисида жаҳоннинг нуфузли минбарларидан туриб бонг урди. И.Каримов БМТда сўзлаган нутқида (1993), ЕХҲТнинг Истамбул саммитида (1999) ва БМТнинг минг йиллик саммитларида давлат раҳбарлари билан учрашганда терроризм ва унинг манбалари, базалари, фаолиятини бартараф этиш бўйича Амалий таклифлар билан чиқди ва «Террорчиликка қарши кураш бўйича халқаро марказ» тузиш таклифини ўртага ташлади.

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари қандай ғоя-

вий мазмунга эга? Давлат байроғи – давлатнинг рамзий белгиларидан бири.

Давлат байроғи махсус қонун билан қабул қилинади. Давлат байроғи мустақил давлат ва унда яшовчи фуқаролар дахлсизлигининг ифодасидир. Давлат байроғи айни шу давлатдаги миллий, ҳарбий ва партиявий бирлик ҳамда уюшмаларнинг ҳам рамзий белгисидир.

Давлат герби – давлат рамзи: давлатнинг миллий, сиёсий, иқтисодий хусусиятлари ҳамда ижтимоий ва давлат тузуми, географик ва бошқа белгиларини шартли равишда ифодалайдиган тамға-белги. Герб давлат муҳрида расмий бланкаларда, муҳим ҳужжат, пул ва давлат заёмларида акс эттирилади. Гербнинг барча хусусиятлари махсус қонун билан расмийлаштирилган бўлади.

Давлат мадҳияси – (мадҳия, мақтов ашуласи маъносини англатади) тантанали куй ва ашула, мамлакат якдиллигининг тимсолларидан бири, дастурий ҳаракатдаги тантанали қўшиқ давлатнинг расмий атребутлари силсиласида муҳим жиҳат. Ўз мазмунида ва шаклида ушбу давлатдаги барча миллатлар ва миллий гуруҳлар, ижтимоий табақалар мақсадлари ва қарашларини акс эттиради. Ўзбекистон Давлат мадҳиясини мусиқасини Мутал (Мутаваккил) Бурхонов, сўзини Абдулла Орипов ёзган.

Page 21: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

21

13. Ўзбек спортини ривожлантириш ғоясига қандай эъти-бор берилмоқда?

Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2002 йил 24 октябрда имзоланган «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони бу соҳада қўйилган яна бир катта қадам бўлди.

Давлатимиз раҳбари Болалар спортини ривожлантириш Жамғармасининг мақсад ва вазифалари, унинг юртимиз фарзанд-ларини соғлом ва бақувват қилиб вояга етказишдаги аҳамияти, ушбу ташкилот фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда самарадорлигини ошириш борасидаги вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Бугунги мажлисимиз кун тартибидаги асосий масала – янгит-дан тузилаётган Болалар спортини ривожлантириш Жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий ишларни муҳокама қилиб, сизлар билан бирга бу борадаги асосий йўналишларни аниқлаб олишдан иборат.

Авваламбор, барчамиз мазкур Жамғарманинг соғлом авлодни вояга етказиш йўлидаги эзгу ишларимизни янги босқичга кўтаришдаги моҳияти ва аҳамиятини, унинг одамларимиз, халқимиз учун кенг имкониятлар очиб беришини чуқур англаб олишимиз лозим. Айни пайтда болаларимизни спорт орқали соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш масаласига жамиятимиз диққат-эътиборини нафақат жалб қилиш, балки бу иш бугун биз ечаётган кўп-кўп масалалар ичида энг муҳим ва устувор вазифа бўлиб қолиши учун нима қилиш зарурлиги ҳақида ҳам жиддий бош қотиришимиз даркор.

Агар биз чекка қишлоқларда яшаётган, келажакка катта умид билан қарайдиган, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб тарбияламоқчи бўлсак, болалар спортини фақат Тошкентда ва бошқа катта шаҳарларимизда эмас, балки мамлакатимизнинг олис-олис жойларида ҳам ривожлантиришимиз керак. Олдимизда турган катта-кичик барча муаммоларнинг калити айнан мана шу масаланинг қандай ҳал этилиши билан боғлиқ.

Бошқача айтганда, агар биз келажагимиз учун мустаҳкам замин, ишончли пойдевор қўймоқчи, умуман, ўзбек спортини ривожлантир-моқчи бўлсак, унинг негизида соғлом авлодни вояга етказиш масаласини ечмоқчи бўлсак, яна бир бор айтаман, бугун фақат марказга эмас, аксинча, кўпроқ вилоят ва туманларга эътиборни кучайтиришимиз

Page 22: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

22

зарур. Чунки Тошкентда ва бошқа катта шаҳарларимизда ёшлар ўртасида спортни оммалаштирувчи жамғарма ва ташкилотлар, ташкилий тузилмалар етарли. Буни ҳаммангиз яхши биласиз.

Биз жойлардаги имкониятларни танқидий баҳолаб, биринчи навбатда мактаб, лицей ва коллежлардаги қурилиш ва таъмирлаш билан бир қаторда барча таълим муассасаларидаги спорт майдончаларини ташкил қилиш ишларини ривожлантиришимиз, бунинг учун олис-олис қишлоқларимизда ҳам спортга бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришимиз, бу масала доимо диққат-эътиборимиз марказида турмоғи лозим. Бу – замон талаби, давр тақозоси.

«Агар биз соғлом зурриёт масаласини тўғри ҳал қилмасак, ўз келажагимизга хиёнат қилган бўламиз» деб қилган даъватимиз минг-минглаб юртдошларимизнинг фикрини уйғотганини алоҳида айтиб ўтиш лозим.

Биз бошлаган ишларни давом эттирадиган, барча орзу-ҳавасларимиз тимсоли бўлган болаларимиз келажагини ўйлаб, керак бўлса, четдан, хориждан олиб келинган замонавий асбоб-ускуналарни ҳам биз аввало шу соҳага жорий этдик.

Биз энди озод ва эркин халқмиз. Шунинг учун дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, эртага мана шу заминимиз шуҳратини бутун дунёга тараннум этадиган авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз лозим. Шу орқали жаҳонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашимиз даркор. Бунга эришиш учун «Биз киммиз, кимларнинг авлодимиз?» деган савол доимо қалбимизда, юрагимизда жаранглаб туриши зарур.

Шунинг учун жойларда ҳокимлар фақат пахта, ғалла ва бошқа хўжалик ишлари билан ўралашиб қолмасдан, болаларни спортга жалб қилиш, бунинг учун тегишли шарт-шароит яратиш билан ҳам шуғуллансин. Вазифа шундай қўйилмоқдаки, мамлакатимизда 5 ёшдан тортиб ҳамма аҳоли спортга жалб қилиниши керак.

Биринчидан, болаларимиз спорт орқали соғлом ва бақувват, ҳаётнинг барча мураккаб синовларига бардош берадиган инсонлар бўлиб вояга етади.

Иккинчидан, жисмоний соғломлик инсонда руҳий-маънавий соғломликни келтириб чиқаради. Яъни, спорт билан шуғулланган бола ҳеч қачон ёмон йўлларга юрмайди. Бугунги замондаги даҳшатли бало-қазолар – террорчилик ёки ақидапарастлик дейсизми, гиёҳвандлик ёки жиноятчилик дейсизми – барчасидан йироқ бўлади.

Page 23: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

23

Учинчидан, спорт билан шуғулланган боланинг билим олиш, ўз қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга бўлган интилиши янада ортади. Биз фарзандларимизни оммавий равишда спортга жалб этиб, ўзбек спортини бутун дунёга намойиш қилиш орқали халқимиз ва миллатимизнинг куч-қудратини, ўзимизнинг кимлигимиз, кимлар-нинг авлоди эканимизни яққол кўрсатишга эришамиз.

Тўртинчидан, энг муҳими, биз спорт орқали фарзандларимизга катта ижобий таъсир кўрсатган бўламиз.

Бешинчидан, бу жамғарма миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантиришда ҳам беқиёс ўрин тутади. Масалан, биргина кураш билан боғлиқ миллий қадриятларимизни олайлик. Фарғонача кураш бор, Бухороча кураш бор. Уларнинг ҳаммасида халқимизнинг ғурур-ифтихорини кўтарадиган хусусиятлар кўп. Мард ва бақувват полвонларимизни кўрганда, одамнинг ўзи бамисоли майдонга чиққандек, руҳланиб, ҳаяжонланиб кетади.

Олтинчидан, болаларимизни спорт орқали соғлом ва бақувват қилиб тарбиялаш – бу келажакка бўлган мустаҳкам ишонч ифодасидир. Чунки биз ҳаммамиз болаларимизнинг бахтли кела-жагини ўйлаб яшаяпмиз. Алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман, фақат ўзимизнинг шахсий, хусусий, оилавий манфаатларимиз учун эмас, юртимиз болаларининг келажагини ўйлаб яшаяпмиз.

14. Президент Ислом Каримовнинг «Куч билим ва тафак-

курдадир» шиорий фикри қандай мазмун-моҳиятга эга? Мустақилликнинг дастлабки йилларида, яъни 1991-1997 йил-

ларда таълим тизимини такомиллаштириш борасида бирмунча ишлар амалга оширилди. Жумладан, олий ўқув юртлари қошида лицейлар очилди, мактаб ўқувчилари моддий ва маънавий рағбат-лантирилди, бозор муносабатлари талабларига мос мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди, олий ўқув юртларида талабалар қабул қилишда тест усули жорий қилинди, кадрлар тайёрлашга чет эллик мутахассислар жалб этилди, ёшларнинг чет элда таҳсил олиши ташкил қилинди ва бошқа бир қанча тадбирлар амалга оширилди. Шундай бўлишига қарамай, Президент И.Каримов таъкидлашича: «Шўролар замонидан қолган таълим-тарбия тизимига хос мафкуравий қарашлардан ҳамда сарқитлардан ҳали-бери тўлиқ қутулганимиз йўқ.

Иккинчидан, барча амалдаги ўзгаришлар ва тадбирлар, асосан юзаки бўлиб, таълим-тарбия ва ўқув жараёнларини бир-бири билан

Page 24: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

24

узвий боғлаш, яъни узлуксиз таълим-тарбия тизимини ташкил қилиш муаммоларини ечиб берган эмас.

Учинчидан, бизнинг амалдаги таълим-тарбия тизимимиз бугунги замонавий, тараққий топган демократик давлатлар талаб-ларига жавоб бера олмаслиги кўп жойларда яққол кўринмоқда»1. Юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф қилиш, таълим-тарбия тизимини бозор муносабатлари талабларига мослаш, советлар даврида инкор этилган миллий, маънавий қадриятларни таълим тизимига уйғунлаштириш, кадрлар тайёрлаш сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, таълим тизимини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида юксак маънавиятни шакллантириш мақсадида 1997 йилда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва унинг асосида «Таълим тўғрисида» янги қонун қабул қилинди.

Ёш авлодни маънавиятини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг муҳим ўрин тутиши исбот талаб қилинмайдиган аксиомадир. Улар маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёни билан боғлик муаммоларни, жамиятдаги турли қарашларни ўзида тезкор-лик билан акс эттиради, холислик ва ҳаққонийлик принципларига таяниб ҳаётимиздаги юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларга одамларнинг онгли муносабатини уйғотиши мумкин. Лекин Пре-зидент И.Каримов таъкидлаганидек, Ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситалари (ОАВ)ни одамлар ўз фикри ва ғояларини содир бўлаётган воқеаларга муносабатини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, демократияни чуқурлаштириш ва аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки тўғрисида сўз юритиб бўлмайди.

Эркинлик, жумладан ОАВларнинг эркинлиги ҳам, моддий жиҳатдан мустақиллиги билан боғлик. Шу муносабат билан, И.Каримовнинг икки таклифи муҳим аҳамиятга эга, яъни оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ички ва ташқи, давлат ва нодавлат тижорат тузилмаларининг ҳомийлик маблағларидан ташкил топган мустақил жамоатчилик фондини яратиш, шунингдек, давлат телевиденияси негизида теле-радио индустрия бозорига асосланган жамоатчилик телевидениеси кана-лини босқичма-босқич шакллантириш. Таклифлар амалга ошири-

1 Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т 6. – Т., 1998.

Б.326-330.

Page 25: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

25

лиши натижасида ОАВ ҳақиқий мустақилликка эришади, аста – секин «тўртинчи ҳокимият»га айланади ва аҳолининг турли – туман фикрларини холисона акс эттириш, ҳокимият фаолияти ҳақида танқидий мулоҳазаларини баён қилиш имкониятига эга бўлади. Мустақил ОАВларининг жамият ҳаётидаги ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

Баркамол авлодни тарбиялашда «Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати» алоҳида аҳамиятга эга. «Камолот» нодавлат хайрия – жамоат бирлашмаси ёш авлоднинг ҳар томонлама ҳар томонлама камол топтириш, ёшларда чуқур билим, юксак маданиятни ҳосил қилиш, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик фазилатларини юксалти-риш, замонавий ишбилармонлик, тадбиркорлик ва омилкорликни шакллантириш учун шарт-шароит яратиш мақсадида 1996 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан ташкил қилинган эди. Бу жамғарма И.Каримов ташаббуси билан 2001 йилда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатига айлантирилди. Ҳаракатнинг асосий вазифаси қилиб ёшларни бирлаштириш, соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга кўмаклашиш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш белгиланди.

Шундай қилиб ёшларни тарбиялаш давлат сиёсатининг муҳим бир таркибий қисми даражасига кўтарилди. Президент И.Каримов таъкидлашича: «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати «ёшларнинг ўй-фикрлари, орзу-умидларига йўл очиб, уларнинг ҳаётий манфаат-ларини қатъият билан ҳимоя этиши, бошқача айтганда, давлат ва ёшлар ўртасида бамисоли бир кўприк бўлиши, давлатимизнинг ёшлар сиёсатини уларга, ёшларимизнинг ўй-ташвишларини, орзу-интилишлари ва муаммоларини эса давлат ташкилотларига етказиб туриши, уларнинг ҳақиқий ҳимоячиси бўлиши зарур»1 ва амалда ҳам ҳаракат шу даражага кўтарилмоқда.

Ёшларни тарбиялашга ҳар томонлама ёндашиш лозимлиги нуқтаи назаридан 1994 йилда Республика «Маънавият ва маърифат» Марказини ташкил қилиниши, 1996 йилда ушбу Марказнинг иши самарасини ошириш бўйича Президент фармонининг чиқиши, 1999 йилда барча маънавий ва маърифий ишларни мувофиқлаштирувчи кенгашни тузилиши комил инсонни шакллантириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини билдиради.

1 Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9. – Т.,

2000. – Б.217-218.

Page 26: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

26

Баркамол авлодни шакллантириш ёшларнинг интеллектуал қобилиятларини ва маънавиятини юксалтиришнинг ўзи билан чегараланмайди. Бу ерда ёшларни соғломлаштириш, жисмоний тарбия, спорт билан шуғуллантириш каби кенг қамровли ишларни олиб бориш ҳам давлат ва турли жамоат ташкилотларининг раҳнамолигида амалга ошириляпти.

15. Миллий мафкуранинг «миллатлараро тотувлик» ғояси

қандай мазмунга эга? «Миллатлараро тотувлик» ғояси – муайян ҳудуд, давлатда турли

миллат вакилларининг баҳамжиҳат яшашлари, ҳамкорликда фаолият юритишларини ифодаловчи тушунча1.

«Миллатлараро тотувлик» ғояси – мамлакатимиздаги турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ифода этувчи мустаҳкам пойдевор. Бу ғоянинг мақсади Ўзбекистондаги ҳар бир миллат ва элат вакилларининг эркин яшашлари ва фаолият кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

Таъкидлаш лозимки, бир мамлакат доирасида миллий манфаатларни тенг қондириш, уларнинг ривожини таъминлаш жуда мураккаб масала. Миллатлараро тотувлик ғояси ана шу масалани тўғри ҳал қилишга ёрдам беради. Бу ғоя бир жамиятда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг маънавий асосидир. Бу ғоя ҳар бир миллат вакилининг истеъдоди ва салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш учун шароит яратади ва уни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги каби эзгу мақсадлар сари сафарбар этади. Шу боис, мамлакатимизда ушбу ғояни амалга оширишга катта эътибор берилмоқда.

Мустақиллик йилларида миллатлараро тотувлик ғояси илгари сурилгани ва амалда бунга эришилгани Ўзбекистон тараққиётида қўлга киритилган энг катта ютуқлардан биридир. Юртимизнинг кўпмиллатли халқи онгида «Ўзбекистон – ягона Ватан» деган ғоя асосида ҳақиқий ватандошлик туйғусини шакллантириш бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида «Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар Ўзбекистон Рес-публикасининг фуқаролари ташкил этади», деб аниқ белгилаб қўйилган.

1 Қаранг: Фалсафа: Қомусий луғат / Тузувчи ва масъул муҳаррир Қ.Назаров.

– Т., 2004. – Б.262.

Page 27: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

27

16. Миллий мафкуранинг «динлараро бағрикенглик» (толерантлик) ғояси қандай мазмунга эга?

Динлараро бағрикенглик миллий мафкуранинг асосий ғояларидан бири ҳисобланади. «Диний бағрикенглик» (толерантлик) ғояси – хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади1. Бағрикенглик эса қадимий қадрият бўлиб, ўзгаларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, одатлари, ҳис-туйғулари, фикр-мулоҳазалари, ғоялари ва эътиқодларига нисбатан тоқатли бўлишдир.

Диний бағрикенглик диний толерантлик деб ҳам аталади. Толе-рантлик (лотинча «tolerantia» cўзидан олинган бўлиб, «сабр-тоқат, чидам бардош» деган маъноларни англатади)2 бошқаларнинг фикр, эътиқод ва эркинликларига бағрикенглик ва сабр-тоқат билан муно-сабатда бўлишни билдиради.

Дунёда жуда содда ва қадимий динлар билан бир қаторда умумжаҳон аҳамиятига молик жаҳон динлари ҳам мавжуд. Улар тарихий заруратга қараб, турли даврларда вужудга келган. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, яхшилик, тинчлик, дўстлик каби хусусиятларга таянади, одамларни ҳалоллик, поклик, меҳр-шафқат, биродарлик ва бағрикенгликка даъват этади.

Тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврларида ҳам турли динга мансуб қавмлар ўртасида диний асосда можаролар бўлмагани халқимизнинг «динлараро бағрикенглик» ғоясига амал қилиб яшаб келганидан далолат беради.

Ўзбекистонда қонуний асосда барча динларга тенг имкониятлар яратиб берилган. Диний ташкилотлар билан муносабатларнинг қонун асосида, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат ва ҳимоя қилиш асосида олиб борилаётгани эътиқод эркинлигининг амалдаги ифодасидир. Айни вақтда диний ташкилотлардан ҳам қонун олдидаги бурч ва мажбуриятларини бажариш талаб қилинади. Бу халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олинган тўғри йўлдир3.

1 Қаранг: Миллий ғоя: тарғибот технологиялари луғати / Тузувчи ва

масъул муҳаррир Қ.Назаров. – Т., 2007. – Б.136. 2 Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж.IV / Таҳрир ҳайъати

Т.Мирзаев ва бошқ. – Т., 2008. – Б.138. 3 Қаранг: Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар /

Масъул муҳаррир Қ.Назаров. – Т., 2001. – Б.140.

Page 28: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

28

Динлараро бағрикенгликни тушунмаслик, динларни гуруҳларга бўлиб юбориш аянчли оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда мамла-катимиз Президенти И.Каримов шундай дейди: «Афсуски, инсоният тарихида диний онгнинг ажралмас қисми бўлган одамлардаги эътиқоддан фақат бунёдкор куч сифатида эмас, балки вайрон қилувчи куч, ҳатто фанатизм (ўта кетган мутаассиблик) сифатида фойдаланилганлигини кўрсатувчи мисоллар кўп. Фанатизмнинг ўзига хос хусусияти ва кўринишлари, авваламбор, ўз динининг ҳақиқийлигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлишдан иборатдир. Айнан фанатизмга йўлиққан одамлар ёки уларнинг гуруҳлари жамиятда беқарорлик тўлқинини келтириб чиқаришга қодир бўладилар»1.

Ўзбекистонда диний бирлашмалар фаолияти учун барча шароитлар яратилган. Масалан, бугунги кунда мамлакатимизда 17 та диний конфессия (уюшма) фаолият кўрсатмоқда ва 3 мингдан ортиқ диний ташкилот мавжуд. 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида ташкил топган Тошкент Ислом университети, 14 та диний мадраса, 400 га яқин исломий-диний ўқув муассасаларида 4200 дан ортиқ ёшлар диний ва дунёвий таълим олмоқдалар2.

Ҳозирги кунга келиб республикамизда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси, Евангель христиан баптистлар черковлари Иттифоқи, Рим-католик черкови, Тўлиқ инжил христианлар маркази, Ўзбекистон библия жамияти, (1906 та масжид, 163 та христиан черкови, 7 та яҳудийлар жамоаси, 7 та баҳоийлар жамоаси, 2 та Кришнани англаш жамияти ва 1 та православ ва 1 та тўлиқ инжил христианлари семинарияси) давлат рўйхатидан ўтган3.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида диний омма-боп, диний-илмий адабиётларни чоп этишга ихтисослашган «Мова-роуннаҳр» нашриёти, «Ислом нури» ҳафталик даврий газетаси ҳамда «Ҳидоят» ойлик журнали фаолият кўрсатмоқда. 1992 йилда буюк юртдошимиз, муҳаддислар султони Имом ал-Бухорийнинг

1 Каримов И. А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. – Т.,

1999. – Б.37. 2 Қаранг: Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон / Нашр учун масъул А.Бек-

муродов. – Т., 2010. – Б.47. 3 Қаранг: Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар /

Масъул муҳаррир И.Эргашев. – Т., 2005. – Б.150.

Page 29: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

29

«Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишонарли тўплам» асарларининг тўртинчи жилди таржимаси 200 минг нусхада ва учинчи жилди 1994 йилда, иккинчи жилди 1996 йилда 200 минг нусхадан чоп этилди. Ўша йили Қуръони Каримнинг биринчи ўзбекча таржимаси Алоуддин Мансур томонидан амалга оширилиб, «Чўлпон» нашриётида 100 минг нусхада чоп этилди. 2002 йилда Абдулазиз Мансур томонидан амалга оширилган иккинчи таржимаси чоп этилди.

1992 йилдан буён Ўзбекистон радиосида «Ватандош» радиостанциясининг «Жума учрашувлари» эшиттиришлари мунта-зам олиб борилмоқда. 1995 йилдан Ўзбекистон телевидениесининг Тошкент студияси орқали «Жума ўгитлари» кўрсатуви намойиш этила бошланди. 1997 йилдан биринчи канал орқали «Ҳидоят сари» ҳафталик диний-маърифий кўрсатувлари экранга чиқди1.

2007 йилда Ислом конференцияси ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилмаси АЙСЕСКО томонидан «Тошкент – Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинди. Бу халқимизнинг ислом динига қўшган ҳиссасига берилган катта баҳо эди.

Ўзбекистонда 1992 йилдан бошлаб Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келинмоқда. Шу билан бирга, 1990-2005 йилларда давлатимиз раҳбари томонидан дин соҳасини такомиллаштиришга қаратилган 16 та қарор қабул қилин-ган. 2005 йилгача 45 мингдан ортиқ фуқаролар ҳаж сафарини адо этганлар2. Бу кўрсаткичлар йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Айни вақтда мамлакатимизда ислом динига эътиқод қилувчилар учун қандай шароитлар яратилган бўлса, бошқа дин вакилларига ҳам худди шундай шароитлар муҳайё қилинган. Ҳар йили республика-мизда рўйхатдан ўтган турли диний ташкилотларнинг (Мусулмонлар диний идорасидан ташқари) 120 дан ортиқ вакили Исроил, Греция ва Россиядаги диний зиёратгоҳларга сафар уюштирадилар, хорижга эътиқодий зиёратга йўл олувчилар учун бериладиган имко-ниятлардан фойдаланадилар. Юртимизда исломий муҳим саналарни нишонлаш билан бирга бошқа конфессияларнинг ҳам диний мазмундаги бир қанча тадбирлари мамлакат миқёсида кенг нишонланади. 1996 йилнинг ноябрь ойида Рус Православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё Епархиясининг 125 йиллиги, 1996 йилнинг

1 Ўзбекистон: динлараро ҳамжиҳатлик – тинчлик гарови / Нашрга тайёр-

ловчи Ш.Сирождинов. – Т., 2005. – Б.25. 2 Хажиева М. Ўзбекистонда толерантлик жараёни. – Т., 2005. – Б.74.

Page 30: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

30

декабрь ойида Марказий Осиёдаги ягона Евангель-лютеранлар жамоасининг 100 йиллиги кенг кўламда нишонланди. 1995 йилда «Бир само остида» халқаро христиан-мусулмон конференцияси ўтказилди1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида диннинг аҳамияти ва жамиятдаги ўрни ҳақида шундай фикрларни айтади: «Барчамизга яхши маълумки, дин азалдан инсон маънавиятининг таркибий қисми сифатида одамзоднинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор қоидалар шаклида мустаҳкамлаб келаётган ғоя ва қарашларнинг яхлит бир тизимидир»2.

17. Миллий мафкуранинг «ижтимоий ҳамкорлик» ғояси

қандай мазмунга эга? Ижтимоий ҳамкорлик миллий мафкуранинг асосий ғояларидан

бири саналади. «Ижтимоий ҳамкорлик» ғояси – турли миллат, ирқ ва динга мансуб кишилар ва гуруҳларнинг умумий мақсад йўлидаги ҳамжиҳатлигини ифодаловчи ғоядир3.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган демократик институтлар – сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ), нодавлат оммавий ахборот воситалари, диний ташкилотлар, жамоат фондлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқаларга кенг шароит яратилгани жамиятда «ижтимоий ҳамкор-лик» ғоясининг амалий ифодасидир.

«Ижтимоий ҳамкорлик» ғояси фуқаролик жамиятни ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бундай жамиятини ривожлантириш ғоясини рўёбга чиқариш учун нафақат давлат органлари, балки демократик институтлар ҳам ҳамжиҳат бўлишлари керак.

«Ижтимоий ҳамкорлик» ғоясини рўёбга чиқариш учун фуқаро-лик жамияти институтларидан юқори даражадаги уюшқоқлик, салоҳиятини кучайтириш, ташкилий, молиявий ҳолатини тубдан яхшилаш талаб этилади. Турли қарашга эга бўлган инсонлар ва

1 Ўзбекистон: динлараро ҳамжиҳатлик – тинчлик гарови / Нашрга тайёр-

ловчи Ш.Сирождинов. – Т., 2005. – Б.24–33. 2 Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2008. – Б.30. 3 Қаранг: Фалсафа: Қомусий луғат / Тузувчи ва масъул муҳаррир Қ.Наза-

ров. – Т., 2004. – Б.153.

Page 31: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

31

гуруҳларни ягона мақсад йўлида бирлаштириш, жипслаштириш – ғоят мушкул ишлардан бири. Аммо озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек олий мақсадимизни рўёбга чиқаришда орзу-истаклар бирлашади. Шунинг учун «ижтимоий ҳамкорлик» ғояси умумжамият манфаатлари йўлида давлат, нодавлат нотижорат ташкилотларининг уйғунлик асосида иш юритишини тақозо этади1.

Ушбу ғоя турли миллат, дин вакилларини ягона мақсад йўлида бирлаштиради ва мамлакатнинг ривожланиши учун кенг имконият-лар яратади. Масалан, ҳозирги пайтда ўн мингга яқин маҳаллалар-нинг оилани мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш йўлида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келаётгани таҳсинга сазовордир.

Ижтимоий муносабатларнинг бузилиши ижтимоий беқарорлик, сиёсий бошбошдоқлик ва миллий парокандаликка олиб келади. Марказий Осиё минтақасида ҳам айрим кучлар томонидан ижтимоий ҳамкорликка зид ҳаракатлар бир неча бор амалга оширилди. Масалан, 2010 йилнинг 11–15 июнь кунлари Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Жалолобод вилоятларида содир этилган воқеаларни таъкидлаш лозим2.

«Ижтимоий ҳамкорлик» ғояси мамлакатда амалий жиҳатдан ўз ифодасини топса, унда тинчлик ва барқарорлик ҳукм суради. Шу боис, юртимизда мазкур ғоянинг ҳуқуқий, ташкилий ва маънавий асослари яратилди.

18. Миллий мафкуранинг «комил инсон» ғояси қандай

мазмунга эга? Ўзбекистон ўз истиқлолига эришганидан сўнг жамият маъна-

вий ҳаётини соғломлаштириш ва ривожлантириш, инсон омилига катта эътибор бериш мамлакатимиз олдида турган энг асосий вазифалардан бири сифатида кун тартибига қўйилиши ҳам мозийнинг кўп асрлик сабоқларига, жамият олдида кўндаланг турган янги вазифаларни ҳал этишга оқилона ёндашишнинг кўринишидир. Миллий ўзликни англаш жамиятимиз ҳаётида рўй берган маънавий ўзгаришларнинг асосидир. Миллий ўзликни англаш ҳам шахснинг, халқнинг маънавий камолоти билан боғлиқ. Миллий ўзлигини, ўз

1 Қаранг: Набираев А. Ижтимоий ҳамкорлик фуқаролик жамиятини

ривожлантиришнинг муҳим талабидир / Халқ сўзи. – 2011. – 21 апр. 2 Қаранг: Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон / Нашр учун масъул

А.Бекмуродов. – Т., 2010. – Б.44.

Page 32: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

32

манфаатларини, ўз мамлакати тараққиёти истиқболини чуқур, холи-сона англаган инсон ва халқгина кенг ривожланиш имкониятларига эга бўла олишини тарих сабоқлари ҳар доим исботлаб келган.

Комил инсон ғояси – ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одамзодга хос энг юксак маънавий ва жисмоний мукаммалликни ўзида мужассам этган, уни ҳамиша эзгуликка ундайдиган олижаноб ғоядир1. Комил инсон ғояси нафақат алоҳида шахсларни, балки бутун-бутун халқларни юксак тараққиёт сари етаклаган, уларни маънавият ва маърифат соҳасида тенгсиз ютуқларга илҳомлантирган.

Жамият тараққиётидаги юксалишлар, тараққиёт имкониятлари, комил инсон шахсининг шаклланиши муайян маънавий муҳит ва имкониятлар билан боғлиқ бўлган. Кўп жиҳатдан ижтимоий турғунлик ҳолатлари, иқтисодий, сиёсий инқирозлар маънавий буҳроннинг натижаси тарзида намоён бўлади. Шунинг учун жамият тараққиётидаги тушкунликлар ва юксалиш сабабини ижтимоий, иқтисодий, сиёсий омиллар билан бир қаторда кишилар онги, эътиқоди, дунёқараши, комиллик даражасидан ҳам излаш керак.

Миллий ғоямизнинг асосий мақсадларидан бири – ҳар томонлама комил инсонни тарбиялашдан иборат. Комил инсон эса, бу – озод шахс, эркин фикр этувчи, ўз халқининг идеаллари учун курашувчи инсон, ўз Ватанига ҳалол хизмат қилувчи кишидир. И.Каримов таъбири билан айтганда, «бизнинг асосий бойлигимиз, ривожланган давлат тузишга олиб борадиган йўлдаги асосий таянчимиз – инсондир. Юксак малакали ва юксак маънавиятли инсондир. Бу нарса, айниқса ёш авлодга тегишли»2.

Аввало шуни айтиш керакки, маънавий баркамол инсон тушунчасининг ўзи кенг қамровли, серқирра тушунча. Маънавий баркамол инсон – «комил инсон» тушунчаси билан ҳамоҳангдир. Айни вақтда маънавий баркамол инсон тушунчаси соғлом авлод тушунчаси билан ҳам боғланиб кетади. Илмий адабиётларда бу тушунчалар алоҳида-алоҳида ишлатилса-да, моҳиятан уларнинг ҳаммаси инсон ахлоқи ва одобини, уларда шаклланган барча ижобий хислатларни, уларнинг инсонларга, жамиятга ва Ватанга бўлган муносабатларидан тортиб, токи оилага, ота-онага ва бошқаларга муносабатларининг барча қирраларини қамраб олади.

1 Мамадалиев Ш.О., Тожибоев М.Т ва бошқ. Миллий истиқлол ғояси ва

миллий хавфсизлик. – Т., 2008. – Б.63. 2 Каримов И. А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. – Т., 1996. – Б.224.

Page 33: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

33

Мустақилликка эришиб, маънавият ва маърифат масалаларига биринчи даражали аҳамият беришимиз, мустақилликни мустаҳ-камлаш вазифалари, тарбия соҳасида соғлом авлод, маънавий баркамол инсон, комил инсон каби тушунчаларга изоҳ беришни, уларнинг моҳиятини очиб беришни тақозо этмоқда. Юқорида айтганимиздек улар моҳияти бирдай тушунчалар. Инсонни тўғриликка, ҳалолликка, покликка, ватанпарварлик ва инсонпар-варликка, эзгуликка ва қўйингки, юксак ахлоқлиликка йўллаш бу тушунчаларнинг моҳияти ва мазмунини ташкил этади. Ҳозирги кунда бу масалаларга биринчи даражали аҳамият беришимизнинг боиси, иймони, эътиқоди ва ахлоқий фазилатлари, қўйингчи, маънавияти кучли, миллий масъулият туйғуси қалбида чуқур илдиз отган, маънавий баркамол фуқароларга эга мамлакатгина мустақил ва барқарор ривожлана олади. Буюк келажак маънавий баркамол инсонларга таянгандагина яратилади, қад кўтаради. Бошқача айтганда маънавий баркамол инсонларгина буюк келажакни ярата оладилар.

19. Ўзбекистон Республикасининг «Миллий хавфсизлик

концепцияси» нимани англатади? Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик концепцияси

1997 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси-нинг Миллий хавфсизлик концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонунга биноан амалга оширилади. Мазкур Концепцияда давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш масаласига доир расмий қарашлар ўз ифодасини топган ва шунга биноан бу Концепция хавфсизлик муаммоси, уни ҳал этишнинг стратегияси ва тактикасига доир, жумладан қонунчилик соҳасига тааллуқли яхлит, умумдавлат қарашлар тизимини ўзида мужассам этган ҳужжатдир.

Концепцияда диний экстремизм, миллатлараро ва этник зиддиятларнинг кучайиши, қуролларнинг авж олиши, наркотик моддаларнинг тарқалиши ҳамда экологик таназзул кўринишидаги минтақавий ва ялпи таҳдидларнинг мавжудлиги таъкидланади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда Концепция давлати-мизнинг муҳим вазифаларидан бири – миллий хавфсизликнинг самарали тизимини яратиш, Ўзбекистоннинг минтақавий ва ялпи хавфсизлигини таъминловчи коллектив ҳамкорлик тизимига киритишни тақозо этади.

Концепциянинг биринчи қисмида ҳозирги даврнинг хусусият-лари, Ўзбекистоннинг геополитик ҳолати, жумладан Марказий

Page 34: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

34

Осиёдаги мавқеи билан боғлиқ омиллар, халқаро ҳамкорлик соҳасидаги вазифалари баён қилинган. Иккинчи қисмида шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатлари мазмуни очиб берилган. Учинчи қисмида миллий хавфсизлик масалалари баён этилган. Тўртинчи қисмида миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўналишлари, бешинчи қисмда эса миллий хавфсизликни таъминлашнинг тизими ва принциплари ҳақида сўз юритилган.

Концепцияда миллий хавфсизликнинг мақсадга мувофиқ тизимини яратишнинг асосий ғояси, амалий принциплари очиб берил-ган. Унга таянган ҳолда тегишли ташкилий-ҳуқуқий механизм шакллантирилади, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият орган-лари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ўртасида ҳамкорлик тизимига асос солинади. Энг муҳими, ушбу Концепция Конституция сингари муаммони тушуниш ва унинг ечимини топишга бир хил ёндашишга имконият яратади. Масалан, унда «миллий хавфсизлик», «миллий ман-фаат», «таҳдид» сингари тушунчаларнинг мазмун-моҳияти Ўзбекистон Республикасига татбиқ қилиниши атрофлича талқин этилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, Концепцияда шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳам, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, гуманитар, ҳарбий, экологик, илмий-техникавий, технологик ва ахборот соҳаларида туғиладиган миллий хавфсизликка таҳдидлар ҳам батафсил ёритилган. Миллий хавфсизликнинг асосий йўналишлари, давлатнинг фаолияти худди ана шу қоидалар билан мувофиқлаштирилиши, қонунчилик эса тегишли тарзда ривожлантирилиб бориши керак.

Хавфсизликнинг ҳар бир соҳаси таркибий турларга эга бўлиб, улар замонавий ижтимоий муносабатларнинг юксак интеграцияси шароитида бошқа соҳалар билан мувофиқлаштирилади. Масалан, озиқ-овқат хавфсизлиги фақатгина иқтисодий масала эмас, айни пайтда, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий, тиббий-санитария ва экологик масала ҳамдир. Шу сабабли хавфсизликнинг турларга бўлиниши шартли эканлигини доимо назарда тутиш зарур.

20. Мафкуранинг жамият тараққиётидаги ўрни қандай?

Мафкура (арабчада фикрлар мажмуи) – муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, жамият, давлат манфаатлари, орзу-истак ва мақсад-муддаолари ифодаланган ғоявий-назарий қарашлар ва уларни амалга ошириш тизими1.

1 Қаранг: Фалсафа: Қомусий луғат / Тузувчи ва масъул муҳаррир Қ.Наза-

ров. – Т., 2004. – Б.244.

Page 35: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

35

Қисқа қилиб айтганда, мафкура инсониятни маълум бир мақсад атрофида бирлаштирувчи, уюштирувчи амалий хатти-ҳаракатлар ва йўналишларга оид фикрлар мажмуидир.

Илмий адабиётлар ва амалиётда «идеология» тушунчаси кенг тарқалган. Идеология ва мафкура шаклан фарқланса-да, мазмунан синоним тушунчалардир. Шу боис, улар синонимлар сифатида кенг қўлланилади.

Мафкура ва ғоя ўртасида диалектик боғлиқлик мавжуд. Мафкура ва ғоя ўртасидаги умумийлик – бу мақсад муштараклиги бўлса, жузъийлик – мақсад ва восита фарқидадир. Бу ўринда ғоя мақсадни, мафкура эса мақсадга эришиш воситасини ифода этади.

Ҳар қандай жамиятнинг мақсади – ривожланиш. Ривожланиш ғояси, тарихда кузатилганидек, умуминсоний қадрият ҳисобланади. Аммо ушбу ривожланиш йўллари ва воситаларини излашда маф-куралар бунёдкор ва бузғунчи бўлади. Бузғунчи мафкуралар ривож-ланишни ўзгалар ҳисобидан амалга оширишни тарғиб этса, бунёдкор мафкуралар ривожланишни ўз кучи ва имкониятларидан келиб чиқиб, билимлар асосида амалга оширишни тарғиб этади. Бузғунчи мафкура асосида зўрлик ётса, бунёдкор мафкура асосида билим ётади. Инсоният тарихида бунёдкор ва бузғунчи мафкуралар ўртасида кураш бир сония бўлса-да тўхтамаган. Шу сабабли «уруш» деб аталмиш тушунча инсоният фожиасига айланиб қолди. Инсоният бошидан кечирган урушларнинг бош сабаби ҳам аслида дунёнинг нотўғри тушуниш, билимсизлик асосида вужудга келган бузғунчи мафкуралардир. Шу боис бунёдкор мафкураларни тарғиб этиш, уларни инсонлар онгига сингдириш ҳозирги замоннинг талабига айланган. Ўзбекистон Президенти И.Каримовнинг «Куч – билим ва тафаккурда» деган шиорий фикрининг моҳиятида ҳам айнан бугунги бузғунчи мафкуралар таъсиридан огоҳ бўлиш талаби ётибди.

Мафкура жамият аъзоларининг муштарак мақсадлари, орзу ва интилишларини бирлаштириб турган умумий билимлар тизими бўлганлиги учун ҳам жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. У кишиларнинг олам ва унинг ўзгариши, тараққиёт истиқболи, илмий-фалсафий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-ахлоқий, диний ва бошқа қарашлари, тасаввурлари мажмуидир. Демак, одамларнинг муштарак манфаатларини белгилайдиган ва умумий қарашларини бирлаштирадиган билимлар яхлитлигидир. У сиёсат, давлат, ижтимоий гуруҳлар манфаатларига ва бу манфаатларнинг ўзгаришига мос равишда изоҳланиб келинган.

Page 36: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

36

Жамиятнинг бугунги тараққиёти ҳам, эртанги истиқболлари ҳам мафкуравий муносабатлар жараёнига боғлиқ. Мафкура ана шу жиҳа-тидан ҳам доимо жамият тараққиётида йўналтирувчи куч бўлиб хизмат қилади. Мафкура ҳар бир давлатда жамиятнинг барча соҳа-ларида амалга оширилаётган ўзгаришларни таъминлашдан ижти-моий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ғоялар билан уйғунлашиб ҳаракат қилиши лозим. Агар шундай бўлмаса, жамият ижтимоий ҳаётидаги мувозанат бузилиши мумкин. Ижтимоий ҳаётда мувоза-натни таъминлаш вазифасини эса ушбу жамиятнинг мафкураси таъминлайди. Шу боис, мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов жамият мафкурасини халқни – халқ, миллатни – миллат қиладиган куч, деб эътироф этган.

Мафкура ҳаётдан, унинг ўтмиши, бугунидан, халқлар, миллатлар ўртасидаги дўстликдан, тарихий хотирадан юзага келади. У жамият-нинг моддий турмуш-тарзи, сиёсий ҳаёти, иқтисодий манфаатларини ифодалайди.

Мафкурасиз жамиятнинг таназзулга юз тутиши муқаррар. Илғор, ғоявий етук мафкурага асосланмасдан туриб келажак сари қадам ташлаб бўлмайди.

Мафкура назарий онгнинг бир кўринишидир, у мутафаккир, донишманд, сиёсатчилар томонидан кашф қилинмайди. Мафкуранинг пайдо бўлиши учун жамиятнинг ўзида эҳтиёж, талаб бўлиши шарт. Ушбу талаб, эҳтиёжсиз илм-фан ҳам, мафкура ҳам вужудга келмайди. Шу маънода мафкура ижтимоий эҳтиёжлар маҳсули ҳамдир.

Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институт-лар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожла-нади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12-моддаси).

21. «Ғоявий иммунитет» тушунчаси ва унинг шахс

камолотидаги аҳамияти қандай? Мафкура полигонларида синовдан ўтаётган, моҳиятан

ғайриинсоний бўлган ғояларга қарши тура олиш учун аҳолида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш лозим. Иммунитет (лот. immunitas – озод бўлиш, қутилиш) деганда организмнинг доимий ички муайянлигини сақлаши, ўзини турли хусусиятларга эга таъсирлардан, уни ташқи инфекциялар кириб келишидан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуи тушунилади. Иммунитет

Page 37: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

37

киши вужудининг турли инфекцион касалликларга берилмаслик хусусиятини ҳам ифодалайди. Гўдак дунёга келганида, иссиқдан, совуқдан, ташқи механик таъсирлардан ўзини хавфсиз қилиш, сақлаш, ҳимоя қилишни билмайди. Ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг шартли рефлекслари аста-секин, улғайиш давомида пайдо бўлади. Натижада балоғатга етгач, ўспирин ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг барча кўникмаларига эга бўлади.

Инсоннинг бутун ҳаёти давомида ташқи таъсирларга акс жавоб сифатида орттирилган иммунитет тизими шаклланади. Аввало, инсоннинг кўплаб хусусиятлари туғма бўлса, мафкуравий иммуни-тетни шакллантириш, шакллантириб бориш зарур. Иккинчидан, у ҳар бир авлод учун ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Учинчидан, иммунитет тизими шакллангандагина мафкуравий дахлсизликни таъминлаш мумкин (иммунитетга эга бўлмаган чақалоқларнинг узоқ яшай олмаслигини эслайлик).

Мафкуравий иммунитет тизимининг асосий ва биринчи унсури, бу билимдир. Аммо, билимлар кўп. Масалан, буюк давлатчилик шовинизми ёки агрессив миллатчилик мафкураси ва амалиёти тарафдорлари ҳам муайян «билим»ларга таянадилар ва уни бошқаларга сингдиришга ҳаракат қиладилар. Шундай экан, бир томондан мафкуравий иммунитет тизимидаги билимлар объектив бўлиши, воқеликни тўғри ва тўлиқ акс эттириши, инсон маънавиятининг бойишига ва жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим. Иккинчи томондан, бу билимлар ўз моҳият эътиборига кўра, Ватан ва халқ манфаатлари, умуминсоний қадриятлар устуворлиги билан узвий боғлиқ бўлмоғи керак.

Мафкуравий иммунитет тизимининг иккинчи асосий қисми ана шундай билимлар замирида шаклланадиган қадриятлар тизимидир. Зеро, билимлар қанчалик объектив ва чуқур бўлса, унинг замирида юзага келган қадриятлар ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Бир сўз билан айтганда, шахс, миллат ёки давлатнинг қадриятлар тизими маф-куравий иммунитетнинг имкониятларини белгилаб беради ва мафкура-вий тажовузлар қаршисида мустаҳкам қалқон бўлиб хизмат қилади.

Аммо, билимлар ва қадриятлар тизими ҳам мафкуравий иммунитетнинг моҳиятини тўлиқ ифода эта олмайди. Зеро, бу икки унсур мафкуравий иммунитетнинг учинчи муҳим унсури, яъни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий-маърифий соҳалардаги аниқ мўлжал ва мақсадлар тизими билан боғлиқ. Яъни ҳар бир киши каби, халқ, давлат ва жамиятнинг ҳам аниқ мақсади бўлиши шарт. Шу билан бирга бу мақсад англанган, уни амалга оширишда

Page 38: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

38

собитқадамлик даркор. Ана шундай аниқ тизим бўлмас экан, хоҳ алоҳида инсон, хоҳ миллат ёки жамият бўлсин, гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги мафкуравий тазйиқларга бардош бериш амримаҳолдир.

Иммунитет эса ўз навбатида одамни тўғри йўлдан «озиш»дан, турли йўлларга адашиб, кейин пушаймон бўлишлардан, бахтсиз-ликдан, миллатни эса – парокандаликлардан, парчаланишлардан, синфий, маҳаллий ёки бошқа бўлинишлардан асраб туради. Демак, мафкуравий иммунитет – давлат ва миллатнинг маънавий бирлиги, маънавий соғломлигини ҳимоя қилувчи ғоявий қалқон вазифасини бажаради. Шунинг учун ҳам Президент И.Каримов «Фарзанд-ларимиз юрагида она Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболари-мизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайти-ришимиз зарур»лиги ҳақидаги фикрни алоҳида таъкидлаганлар.

«Иммунитет» сўзининг маъноси Ўзбекистон миллий энцикло-педиясида қуйидагича берилган: (лот. – бирон нарсадан халос, озод бўлиш, қутулиш) – тирик мавжудотларнинг ўз бутунлиги ва биологик ноёблигини бузувчи ёт омиллардан ҳимояланиши, қарши-лик кўрсатиши, резистентлиги.

Мафкуравий иммунитет маънавий, маърифий, сиёсий, иқтисо-дий билимларни оддийгина қабул қилиб олишини эмас, балки уларни онгли равишда тушуниб етишни, бу билимлардан замонавий ижтимоий воқеаларга мафкуравий курашлар воқелигидан келиб чиқиб, муносабат билдириш кўникмаларини шакллантириш, айрим носоғлом ғояларга жавоб бериш, уни қабул қилмаслик ҳолатидир.

Жаҳон тажрибасига назар ташласак, миллатнинг мафкураси бир эмас, балки бир неча авлоднинг умри давомида ишлаб чиқилиши ва такомилга эришувига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бутун халқни бирлаштирадиган байроқ бўлмиш миллий ғояни шакллантириш аҳамиятини ифода этувчи фикрлар инсоният тарихининг турли даврларида битилган битикларда ҳам ўз ифодасини топган, унинг ёрқин ифодасини қадимги Шарқ ва ислом фалсафасининг буюк намояндалари ижодида ҳам учратиш мумкин.

Инсоният тарихида мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, бунга эришилмаганда бу қандай фожиаларга олиб келиши мумкин-лиги ҳақида битиктошларда қолдирилган миллатга огоҳлантириш даъватлари мавжуд.

Page 39: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

39

22. «Ғоявий бўшлиқ» тушунчаси ва унинг мазмуни нимани англатади?

Инсоният тарихи шундан далолат берадики, муайян жамият тараққиёт жараёнида бир босқичдан иккинчи босқичга ўтишида турмушнинг барча соҳаларида, хусусан, иқтисодиёт, ижтимоиёт ва сиёсатида бўлгани каби, ғоявий-мафкуравий соҳада ҳам муайян муаммоларни ҳал қилиши зарурати пайдо бўлади. Чунки ўзига хос янги давр, шароит, вазият анъанага айланиб қолган ғоялар, қарашлар, муносабатларни ўзгартирмасдан, маълум мафкурага асосланмасдан янги мақсадлар сари қадам ташлай олмайди. Бу эса янги ғоя, қараш, муносабат, мафкурани ишлаб чиқишни талаб этади.

Ғоявий, мафкуравий бўшлиқ бир кунда ва бирданига пайдо бўлмайди. Бунда муайян жараёнлар рўй бериши лозим. Яъни эски ғоя ва мафкура таназзулга юз тутиши, умрини ўтаб бўлиши, ўтмишга айланади. Масалан, собиқ иттифоқ мафкураси ана шундай ҳолга тушган эди. Унинг асосий ғоялари собиқ шўролар ҳокимияти раҳбарлигида зўрлик билан амалга оширилди. Натижада бу мафкура якка ҳукмрон бўлиб қолган эди. У ХХ асрнинг 80-йилларида таназзулга юз тутди. 1991 йилда собиқ Иттифоқ тарқалиб кетиши билан узил-кесил инқирозга учради. Ҳукмрон мафкура барҳам топгач, унинг ҳудудида маълум муддат ғоявий-мафкуравий бўшлиқ (вакуум) ҳолати вужудга келди. Аслида ғоявий бўшлиқ нима? Ғоявий бўшлиқ эски тузумдан янги тузумга ўтиш жараёнида олдин ҳукмронлик қилиб келган мафкура ўтмишга айлангач, тараққиёт талабларига мос равишда унинг ўрнини босадиган илғор ғоявий тизимнинг ҳали шаклланмаган ҳолатидир. Бундай шароитда турли мафкуралар ушбу ҳудудга ўз таъсир доирасини ўтказишга уринади.

1990 йилларнинг бошларида бундай мафкуравий бўшлиқ Ўзбекистон ҳудудида ҳам намоён бўлди. Унинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат эди.

Биринчидан, ҳукмрон, яккаҳоким большевистик – коммунистик мафкура батамом таназзулга юз тутди ва унинг ўрни бўшаб қолди.

Иккинчидан, Ўзбекистон мустақил давлат сифатида қарор топган бўлса-да, унинг мафкураси ҳали тўла-тўкис шаклланмаган ва барча фуқаролар онгига сингиб улгурмаган эди. Тўғри, мустақиллик мафкураси ғоялари мамлакатимиз фуқароларининг маълум қисми онги, дунёқарашида ўз ўрнига эга бўлса-да, Президентимиз И.Каримов асарларида исботланган бўлса-да, аммо у ҳали тўла ҳолда барчанинг мустақил дунёқарашига, мустаҳкам эътиқодига айлана олмаган эди.

Page 40: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

40

Учинчидан, ғоявий бўшлиқ пайдо бўлган жойда муқаррар тарзда бошқа ёт ва бегона мафкуралар хуружи бошланади. Ўтиш даврида, янгича қарашлар мустаҳкам эътиқодга айланиб улгурмаган пайтда ташқи мафкуравий таъсирларнинг яхши ёки ёмон, фойдали ёки зарарли эканини ҳамма ҳам фарқлай ололмайди. Ўзбекистондаги мафкура майдонига бегона, халқимизнинг орзу-интилишларига мутлақо ёт ғояларнинг ҳужуми ана шу билан ҳам изоҳланади.

Хуллас, умрини ўтаб бўлган ғоя, ақида ёки мафкура тараққиёт нуқтаи назаридан инкор этилиши натижасида ғоявий бўшлиқ вужудга келар экан, турли мафкуравий таҳдидлар кучаяди. Шу маънода, Президент Ислом Каримовнинг қуйидаги фикрлари муҳим аҳамиятга эга: «Мен кўҳна бир ҳақиқатни яна эслатмоқчиман: табиатда бўшлиқ бўлмаганидек, инсоннинг онгу тафаккурида ҳам бўшлиқ вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Ҳар бир онгли одамнинг воқеликка ўз муносабати, мақсад ва интилишлари бўлиши табиий» (Фидокор. – 2000. – 8 июнь).

23. Ўзбекистонда динга бўлган муносабат биласизми? Дин қадим-қадимдан аксарият маънавий қадриятларни ўзида

мужассам этиб келади. Президент И.Каримовнинг cўзлари билан ифодалаганда, «дин бизнинг қон-қонимизга, онгу шууримизга шу қадар теран сингиб кетганки, уни ҳеч қандай куч, ҳеч қандай ташвиқот билан чиқариб бўлмайди» (Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. – Т., 1999. – Б.351).

Дунёвий жамият қуриш йўлидан бораётган мамлакатимизда давлатнинг дин билан муносабатлари мазмун ва моҳиятини белгилаб берувчи асосий тамойиллари қаторига Президент И.Каримов яна бир қатор қўшимча меъёрий ҳолатларга Ўзбекистон Республикасида риоя қилинишини кўрсатди. Булар қуйидагилар:

– диндорларнинг диний туйғусини ҳурмат қилиш; – диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмала-

рининг хусусий иши деб тан олиш; – диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам ҳуқуқ-

ларини тенг кафолатлаш, ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик;

– маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имконият-ларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурияти;

Page 41: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

41

диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини эътироф этиш» (Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафо-латлари. Т., 1997. – Б.43-44).

Президент Ислом Каримов сўзлари билан ифодалаганда, «дин бизнинг қон-қонимизга, онгу шууримизга шу қадар теран сингиб кетганки, уни ҳеч қандай куч, ҳеч қандай ташвиқот билан чиқариб бўлмайди». Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асос-ланади ва яхшилик, тинчлик, дўстлик каби хусусиятларга таянади. Одамларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-шафқат, биродарлик ва бағрикенгликка даъват этади. Жаҳондаги барча йирик динлар бу дунёни фоний, ўткинчи ҳисоблайди. Улар инсоннинг яшашдан асл мақсади бу дунёда хайрли, савобли ишлар қилиб, боқий дунё синовларига тайёргарлик кўриш, жаннат саодатига сазовор бўлиш, деган ғояни тарғиб этади. Барча динларда инсон ҳаётининг моҳияти, мазмуни, кишилар ўртасидаги сиёсий-ҳуқуқий, ахлоқий муносабатларни тенглик ва адолат мезонлари асосида ўрнатиш масаласи озми, кўпми ўз аксини топган.

24. Ислом Каримовнинг «Жамиятимиз мафкураси халқни –

халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин» асари қандай мазмунга эга?

Президентнинг «Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, мил-латни – миллат қилишга хизмат этсин» асари 1998 йил Ўзбекистон нашриётидан чиққан бўлиб, «Тафаккур» журнали бош муҳаррири-нинг саволларига жавоблари асосида тайёрланган. Жумладан асарнинг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олади. Бугунги кунда ғояни, фикрни тақиқ билан, маъмурий чоралар билан енгиб бўлмай-ди. Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга киришиш, олишиш мумкин. Миллий мафкура-миллатни бирлаштирувчи байроқдир. Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Иккинчидан, қаердаки мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам тайин. Энг даҳшатлиси-фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги. Одам ўз мустақил фикрига, собит эътиқодига, ўзи таяниб яшайдиган ҳаётий-миллий қадриятларга, шаклланган дунёқа-раш ва мустаҳкам иродага эга бўлмаса, ҳар турли мафкураларнинг босимига, уларнинг гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги таъзйиқларига бардош бериши амримаҳол. Мафкурасиз одам,

Page 42: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

42

жамият, давлат ўз йўлини йўқотади. Сир эмас, баъзан беозоргина бўлиб туюлган мусиқа, оддийгина мультфильм ёки реклама лавҳаси орқали ҳам маълум бир мафкуравий мақсадлар ва интилишлар ифодаланади.

Маънавиятимиз қўлимизда енгилмас кучга айлансин. Жамият-нинг, жамият аҳлининг мустаҳкам ва равшан мафкураси бўлмаса, ўз олдига қўйган аниқ бир мақсад-муддаоси бўлмаса, у муқаррар равишда инқирозга юз тутади. Мақсад дегани-халқни, миллатни бирлаштирувчи, йўлга бошловчи бамисоли бир байроқ. Бу байроқ бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ғурур-ифтихорини, керак бўлса, қудратини, орзу-интилишларини бирлаштирадиган улуғ кучдир.

Мафкура – ўтмиш ва келажак ўртасидаги кўприкдир. Миллий мафкура воситасида элу юрт бирлашади, ўз олдига буюк мақсадлар қўяди ва уларни адо этишга қодир бўлади. Миллатнинг, халқнинг ҳамжиҳатлиги эса ҳар қандай тараққиётнинг гаровидир. Мақса-димиз-эркин шахсни тарбиялаш. Биз бир нарсани яхши англаб олишимиз керакки, умумий ва махсус билимларга эга, онгли, тафаккури ҳар-хил «измлар»дан озод, замонавий дунёқараш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ворис бўлган инсонларгина фуқа-ролик жамиятини барпо этишга ва уни янада такомиллаштиришга қодир бўлади. Шунинг учун ҳам Президент «Кучли давлатдан-кучли жамият сари» шиорий фикрини эсда сақлашимиз зарур. Унга фақат таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш билангина эришиш мумкин. Аслида таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотнинг чегараси ва поёни йўқ. Токи ҳаёт давом этар экан, таълим ҳам, тарбия ҳам замон ўртага қўяётган янги-янги талабларга кўра муттасил равишда ўзгариб-янгиланиб бораверади. Ўйлайманки, бугунги авлод унинг самарасидан баҳраманд бўлажак, келгуси авлод эса бизнинг қилган шу ишларимизни эҳтиром ва миннатдорлик туйғуси билан эслайди. Бизнинг сиёсатимизнинг бош йўналиши Ўзбекистон хавфсизлиги ташкил этади. Халқимизнинг донолиги, бағрикенглиги, сабр-бардоши бизни ҳар қандай бало-қазолардан асраб, идрокимизни, ақл-заковатимизни чархлаб, юртимизда осойишталик ва миллат-лараро, фуқаролараро тинчликни сақлаб қолишга хизмат қилади. Бугун энди ёруғ кунларга етганимиздан ғурурланиб, янги-янги марралар сари қадам қўяётганимиз учун фахрланиб ишлаш ва яшашга асосимиз бор. Президентимиз бежизга «Энг олий мақсадим – халқимнинг омонлиги» деб таъкидламайди. …Эл-юртимизнинг, шу юртда яшаётган ҳар қайси инсоннинг эсон-омонлиги бизнинг энг

Page 43: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

43

катта ютуғимиз ва бойлигимиздир. Бу бойликни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш, қадрига етиш-барчамизнинг муқаддас инсоний бурчимиздир.

25. Ислом Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик

ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» қандай мазмунга эга?

Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов 2010 йилнинг 12 ноябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»ни эълон қилди.

Концепцияда биринчидан, мустақил Ўзбекистоннинг қарийб 20 йиллик ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ва ҳуқуқий ривожланишининг илмий-назарий ва амалий жиҳатлари чуқур таҳлил этилиб тегишли хулосалар чиқарилди.

Биринчи хулоса шуки, Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тарақ-қиёт йўлини белгилаб берувчи «Ўзбек модели» жаҳон амалиётида ўз исботини топди. 2008-2010 йиллардаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 8,1-9 фоизни, йигирма йиллик тараққиёт мобайнида эса ўртача ўсиш 3,5 баробарни ташкил этгани, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоиздан ошмаётганлиги мамла-катимизни босқичма-босқич юксалиб бораётганидан далолатдир. Бу ютуқлар Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки сингари нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан эътироф этилмоқда.

Иккинчи хулоса, Жаҳон миқёсидаги глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб, замоннинг тез ўзгариб бораётганлиги, фуқаролар-нинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти юксалган янги тараққиёт дастури ва уни амалга ошириш стратегиясига эга бўлишни объектив заруриятга айланди.

Юртбошимиз бу йўлдаги энг катта хавф эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб, хотиржамликка берилиб, (воқеликдан) замондан узилиб қолишдир дея огоҳлантирди.

Концепцияда 6 та йўналишдан иборат тараққиёт дастури ҳамда уни амалга ошириш стратегияси ўз ифодасини топган.

Биринчи йўналиш. Давлат ҳокимияти ва бошқарувни демократ-лаштириш.

Ушбу йўналишдаги асосий янгиликка:

Page 44: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

44

– Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партияга Бош вазир номзодини таклиф этиш ваколатини берилиши;

– Олий Мажлис ваколатига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш ҳуқуқи киритилганлиги;

– Президентни ўз вазифасини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Олий Мажлис Сенати Раисининг зиммасига юклатилиши кабилар киради.

Иккинчи йўналиш. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш. Ушбу йўналишдаги янгиликларга: – Судга қадар иш юритув босқичида шахсни лавозимидан чет-

лаштириш ва тиббий муассасага жойлаштириш мажбурлов чора-ларини фақат судьянинг санкцияси асосида қўллаш тартиби;

– Суднинг жиноят иши қўзғатиш ваколатини қонунчиликдан чиқариш;

– «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонунни қабул қи-лиш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни ҳар томонлама қайта ишлаш ва янги таҳрирда қабул қилиш;

– Адлия органларининг ролини янада кучайтиришга қаратилган янги ҳуқуқий механизмларни ўрнатиш;

– ҳуқуқий таълим ва маърифатни жамиятда ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилашга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш кабилар киради.

Учинчи йўналиш. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш.

Ушбу соҳа бўйича оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг сўз эркинлиги ва танлаш эркинлигини таъминлашга қаратилган «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги», «Телерадиоэшит-тиришлар», «Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари» каби тўртта янги қонун қабул қилиниши ва амалдаги 3 қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда. Ушбу қонунларда ОАВларни жамоатчилик назорати функцияси кучайтирилади.

Тўртинчи йўналиш. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш.

Ушбу соҳада: «Сайловолди ташвиқоти» тушунчасига таъриф бериш;

– сайловолди ташвиқотини нафақат сайлов куни, балки овоз бериш бошланишидан бир кун олдин ҳам олиб бориш мумкин эмаслиги;

Page 45: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

45

– овоз бериш кунига беш кун қолганда жамоат фикри сўровлари натижаларини, прогнозларни нашр этиш, ахборот-телекоммуникация тизимига жойлаштириш тақиқланиши тўғриси-даги нормани жорий этиш;

– Экологик ҳаракатнинг қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш бўйича конференциясида кузатувчиларни иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш каби янгиликлар бор.

Бешинчи йўналиш. Фуқаролик жамияти институтларини шакл-лантириш ва ривожлантириш.

Бу йўналишда – «Ижтимоий шериклик», «Жамоатчилик назорати», «Экологик назорат» тўғрисидаги янги қонунларни қабул қилиш ҳамда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонун ва «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Ушбу янгиликлардан кўзланган асосий мақсад – ижроия ҳокимият устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятни шакллантиришдир. Шу сабаб, мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш талаб этилмоқда.

Ва ниҳоят, Олтинчи йўналиш. Демократик бозор ислоҳот-ларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш.

Бу йўналишда мамлакатимизда 400дан зиёд қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлса-да, хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва ҳимоясини мустаҳкамлаш, оилавий бизнесни қонуний белгилаб қўйиш, хусусий банклар, хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, кредит уюшмалари, микромолиявий ташкилотларнинг қонуний асосларини шакллантириш кичик бизнесни ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан 8 та янги қонун («Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари», «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари», «Рақобат» қонунлари) ҳамда амалдаги 4 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Шунингдек, истеъмол талабини кенгайтириш мақсадида социал соҳани ривожлантириш; меҳнатга ҳақ тўлашни янада ошириш; хизмат кўрсатиш соҳаларини, транспорт ва коммуникация лойиҳаларини амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юқорида билдирилган фикрлардан кўриниб турибдики, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» ўзбек моделининг мантиқий давоми бўлиб у янги босқичдаги тарақ-қиётимизни назарий ва амалий асосларини белгилаб беради.

Page 46: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

46

26. Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик тизимининг ҳуқу-қий асосларини нималар ташкил этади?

Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» номли асари миллий хавфсизлик масаласига бағишланган фундаментал асар ҳисобланади. И.Каримов асарда хавфсизликка таҳдид солаётган минтақавий можаролар, диний экстремизм ва фундаментализм, буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик, этник ва миллатлараро зиддиятлар, корруп-ция ва жиноятчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик муноса-батлари, экологик муаммоларни изчил ва чуқур таҳлил қилади.

Бугунги кунда ўз хавфи жиҳатидан халқаро миқёс касб этаётган таҳдидлар жаҳон афкор оммасига, инсониятга жуда катта зиён-заҳмат етказмоқда. Мамлакатда демократик жамият қуриш, ҳуқуқий давлатни қарор топтириш жараёнида бундай таҳдидлар ижтимоий сиёсий барқарорликка путур етказади. Бу эса ўз навбатида олдимизга қўйган мақсад-муддаоларни ечимига халақит бериб, хавфсизли-гимизга таҳдид солади.

Хавфсизлик шахс, жамият, давлат манфаатларини уйғунлаш-тирувчи, барқарорлик, тинчлик ва бунёдкорлик омилларининг мажмуини ифода этувчи тушунчадир. Ҳар қандай давлат учун фундаментал аҳамият касб этувчи хавфсизликнинг кенг маънодаги таърифи шундан иборатки, у шахс, жамият ва давлатнинг ташқи ва ички таҳдидлар, хавф-хатарлардан муҳофазаланган ҳолатидир.

Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик тизимининг ҳуқуқий асослари яратилган бўлиб, биринчи навбатда Ўзбекистон Республи-касининг Конституциясини кўрсатишимиз мумкин. Конституция-нинг 125, 126-моддалари бевосита хавфсизлик ва мудофаа масала-ларига бағишланган бўлиб, 52, 57, 93-моддаларида бу масалаларга тааллуқли қоидалар ўз аксини топган.

1997 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республи-каси Миллий хавфсизлик концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун ҳам хавфсизлигимизнинг ҳуқуқий асосларидандир. У сиёсий йўналишдаги масалаларни ҳамда тегишли қонунлар, қонуности ҳужжатларни тайёрлашда асос бўладиган норматив-ҳуқуқий атамалар, принципларни ўз ичига олади.

Мамлакатимизда мудофаанинг ҳуқуқий асосларини ривожлан-тириш уч босқичда ўтди, биринчи босқичда «Республика ёшларини ҳарбий хизматга чақириш ва ҳарбий хизматни ўташни такомил-лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси

Page 47: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

47

Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» Президент фармонлари эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хавфсизлик кенгаши (Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Миллий хавф-сизлик кенгаши тўғрисида»ги фармонига биноан) тузилди. 2000 йил 7 февралда Мудофаа доктринаси қабул қилинган. Давлат мудофааси ва хавфсизлигини таъминлашда Мудофаа доктринаси катта аҳа-миятга эга. У расмий қоидалар мажмуасидан иборат бўлиб, хавфсизликнинг сиёсий, стратегик ва иқтисодий асосларини белги-лайди, умумий қоидаларни, сиёсий ва ташкилий жиҳатларни қамраб олади.

27. Қонун устуворлиги деганда нимани тушунасиз? Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз олдига ҳуқуқий давлат ва

фуқаролик жамиятини шакллантиришни мақсад қилиб қўйди. Унда қонун ҳукмронлик қилиб, ижтимоий турмуш асослари ва ривожланиш мезонлари қонун асосида яратилади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов таъкидлаганидек, «қонуннинг устуворлиги ҳуқуқий давлатнинг асосий принципидир. У ҳаётнинг барча соҳаларида қонуннинг қатъиян ҳукмронлигини назарда тутади. Ҳеч бир давлат органи, ҳеч бир хўжалик юритувчи субъект, ижтимоий-сиёсий ташкилот, ҳеч бир мансабдор шахс, ҳеч бир киши қонунга бўйсуниш мажбуриятидан халос бўлиши мумкин эмас»1.

Қонун устуворлиги иқтисодий ислоҳотлар ҳамда мамлакат ижтимоий-ҳуқуқий тараққиётининг бешта асосий тамойилларидан биридир.

«Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар» (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси).

Қонун устуворлиги принципини ўрганиш Ўзбекистонда демок-ратик жамият қурилиши жараёнида алоҳида аҳамият касб этади. Чинакам демократия қонунларнинг устуворлиги, шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши, ижтимоий кафолатларнинг кучлилиги билан ифодаланади. Ҳар қандай демократияга интилаётган давлат ўз халқи манфаатларини, фуқароларининг ор-

1 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.

Т.1. – Т., 1996. – Б.321.

Page 48: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

48

номуси ва қадр-қимматини, ҳаёти ва эркинлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлмоғи даркор.

28. Бузғунчи мафкуралар ва уларнинг дунё хавфсизлигига

таҳдиди қандай? Жаҳон тарихида қадимги даврлардан то ҳозирги кунгача

«эзгулик» ва «ёвузлик» ўртасида абадий кураш бўлиб келган. Инсониятнинг неча юз йиллик солномасида ҳам турли

босқинчиликлар оқибатида зулм, зўрлик, кулфат уруғларини сочиш ва қон тўкилишига сабаб бўлган бузғунчи мафкураларнинг ҳалокатли таъсири билан боғлиқ қайғули саҳифалар кўп. Бу мафкуралар ўзларида сиёсий босқинчилик ва мустабидлик интилишларини гоҳ яширин, гоҳ ошкора ифодалаган ҳолда диний, миллий, синфий шиорларни байроқ қилиб майдонга чиққанини кўриш мумкин. Масалан: Фашизм. ХХ асрнинг бошида илдизлари социалистик ғоядан сув ичган мустабид мафкуранинг бошқа шакли – фашизм (итал. фашио – оқим) пайдо бўлди. Собиқ социалист Б.Муссолини Италияда фашистлар ҳаракатининг асосчиси бўлди. Германияда миллий социалистик партия тузган А.Гитлер эса фашизмнинг «маънавий ота»сига айланди. Фашизм II жаҳон уруши оловини ёқди, 50 млн дан ортиқ кишининг қирилиб кетишига сабаб бўлди. Бизнинг мамлакат ҳам мотам либосига ўралди. Иккинчи Жаҳон уруши жабҳаларида курашган Ўзбекистонлик жангчилардан 263005 нафари ҳалок бўлди, 132670 киши дом-дараксиз кетди, 60452 киши ногирон бўлди.

Большевизм. Большевизм ва фашизм мафкуралари ўртасида кўплаб ўхшаш жиҳатлар мавжуд. Туркистонда ҳам инқилобдан кейинги дастлабки йилларда ҳукуматнинг сиёсий террори натижасида бутун-бутун ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар йўқ қилинди. Шу жумладан, мустабид тузумнинг ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари туфайли қарийб 2,5 миллион киши ёки аҳолининг деярли ярми маҳв этилган эди. Ўзбекистонда фақат 1937-1953 йиллар мобайнида (бундан уруш йиллари мустасно) иттифоқ мустабид машинаси қарийб 100 минг кишини қатағон қилди, улардан 13 минг киши отиб ташланди.

Шовинизм. XIX асрнинг 30-йилларида Францияда император Наполеон шахсига сиғиниш ва фарангларни улуғлаш билан боғлиқ шовинизм мафкуралари кенг ёйилди. Кейинчалик у бир ҳукмрон миллатни бошқа халқлардан устун қўядиган ёки бошқа бирор ижтимоий субъектни мутлақлаштирадиган мафкуравий ақидага

Page 49: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

49

айланиб кетди. Бугунги кунда «Буюк миллатчилик шовинизми», «Буюк давлатчилик шовинизми», «Ирқий шовинизм» каби иборалар учраб туради.

Расизм. «Расизм» сўзи «раса» (ирқ) атамасидан келиб чиққан. Бу атама XVII асрдан бошлаб Европада «инсоният насли»ни турли ирқий гуруҳлар, жумладан,»оқ», «қора» ва «сариқ» ирққа ажратиш учун қўллана бошлади. Ирқчилик таълимоти «оқ танли»ларнинг афзаллиги, уларнинг азалдан «олий ирқ» этиб танлангани, бошқа ирқларнинг эса «оқ»ларга қараганда номукаммал яратилганлиги ва ҳамиша тараққиётнинг қуйи поғоналарида туришини «асослаб» беради. Унинг асосий ғояси ўзининг «илоҳий» табиатига кўра «оқ» ирқларни «қуйи» ирқлар устидан ҳукмрон қилишга даъват этишга қаратилган эди. Ирқчилик миллий мансублиги ва терисининг рангига кўра ажралиб турувчи кишиларга тазйиқ ўтказиш, уларни ҳақоратлаш, уриш ва ўлдириш каби ҳаракат-ҳодисаларда яққол намоён бўлди. Ижтимоий ҳукмронлик шаклларидан бирининг мафкураси бўлар экан, у буюк давлатчилик, ашаддий шовинизм, «танланган» халқларнинг миллий афзаллиги ғоялари билан чамбарчас боғланиб кетди. Ирқчилик – кўп қиёфали. Масалан, ўзини олий ирқ ҳисоблаган инглиз, испан, француз босқинчилари ўрта асрлар ва айниқса, XVIII-XIX асрларда Америка, Яқин Шарқ, Африка ва Осиёда ерли халқларни кўплаб қириб ташладилар. Жанубий Африка Республикаси томонидан XX асрда узоқ йиллар мобайнида ўтказиб келинган ирқий айирмачилик сиёсати – шафқатсиз ирқий таҳқирлаш ва камситишда ўз ифодасини топди. 1865 йилда АҚШда тузилган «Ку-клукс-клан» террористик ташкилоти ҳам ўзининг ошкора ирқчилик йўналишидаги фаолияти билан ажралиб туради. Негрларнинг фуқаролик ҳуқуқларига қарши кураш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш унинг асосий мафкураси ҳисобланади.

29. Бузғунчи диний мафкуралар ва уларнинг диний толе-

рантликка таҳдиди қандай? Бузғунчи диний мафкураларнинг энг кўп тарқалган

шаклларидан бири диний ақидапарастликдир. Бундай мафкура муайян даврларда Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам ҳукмронлик қилиб инсоният тараққиётига кўпдан-кўп қабоҳатлар келтирган. Афсуски, бу ижтимоий иллат инсоният XXI асрга қадам қўяётган ҳозирги даврда ҳам дунёдаги тинчлик ва тараққиётга таҳдид солмоқда, муайян ҳудудларни эгаллаб олмоқда. Афсуски, бу ғоялар ортидан

Page 50: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

50

эргашадиганлар ҳозир ҳам бор. Улар бундай ғояларга асосланиб тинч аҳолига қарши террорчилик, зўравонлик каби жиноятларни амалга оширадилар, ўз ниятларини қабиҳ ҳаракатлар орқали намоён қилдилар. Кейинги 15 йилда ақидапарастлар террори натижасида 140 минг киши ҳалок бўлган Жазоир ёки 20 йилдан ортиқроқ уруш бораётган Афғонистон бунга яққол мисол бўла олади.

Диний фундаментализм. «Фундаментализм» атамаси аслида, христиан дини билан боғлиқ ҳолда шаклланган. Унинг биринчи бор расмий қўлланиши 1908 йили АҚШнинг Калифорния штати протестантлари тузган «Христиан динининг фундаментал тушун-чалари конференцияси»га (The Conference on Cristian Fundamentalis) тегишлидир.

Диний экстремизм ўзининг икки хусусияти билан ажралиб туради:

- уларнинг ақидаларига кўра, гўё барча ҳозирги замон мусулмон жамоалари исломий тусларини йўқотганлар ва жоҳилия (исломдан аввалги) асри жамиятларига айланганлар. Бундай ёндашув ҳукумат ва унинг олиб бораётган сиёсатини танқид қилишга «асос» бўлиб хизмат қилади;

- улар гўё фақат «ҳақиқий» мусулмонлар, яъни уларнинг ўзлари ҳокимиятга келгач барпо бўлажак «исломий тартибни» ўрнатиш учун кескин ва агрессив ҳаракат қилиш зарур деб ҳисоблайдилар.

Аслида «фундаментализм» ва «экстремизм» ғояларининг Марказий Осиёга кириб келишидан кўзланган мақсад – диннинг қадриятларини қайтадан тиклаш эмас, балки ана шу ғоялардан восита сифатида фойдаланиш орқали минтақада беқарорликни, диний ва миллатлараро низоларни вужудга келтириш, охир-оқибат эса ҳокимиятни қўлга киритишдир.

Диний экстремизм ва фундаментализмининг минтақамиз, хусусан, мамлакатимиз тараққиётига хавф туғдираётганлигини Прези-дентимиз теран англаб, бу қандай даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан ҳаммамизни огоҳ қилган эди. Тошкентда 1999 йилдаги 16 февраль фожиалари содир этилмасдан икки йил олдин Президент И.Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» номли фундаментал асарида шундай ёзган эди: «Кўплаб сиёсатчилар, олимлар, журналистлар ХХ аср охирида юз берган «ислом уйғониш», «қайта исломланиш», «ислом феномени» ва бошқа турли-туман номлар билан аталган ҳодисанинг сабабларини тушун-тириб беришга ҳаракат қилдилар. Бу тушунчалар ҳақида мунозарага

Page 51: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

51

киришмаган ҳолда, эътиборни жаҳон ҳамжамияти ҳаётида ислом қадриятларини тиклаш байроғи остида рўй бераётган ҳодисалар ғоят хилма-хил, кўп қиррали, баъзан зиддиятли ва ҳатто қарама-қарши қутбли эканлигига қаратмоқчиман. Шу билан бирга аниқ-равшанки, жаҳон жамоатчилиги бу жараёнларга жуда катта қизиқиш билан қарабгина қолмаяпти. Унинг диний экстремизм ва фундаментализм каби кескин ҳодисалар муносабати билан безовталанаётганлиги баъзан эса, ҳатто хавфсираётгани ҳам кўзга ташланмоқда. Афсуски, ҳозирги замон шароитида ана шу ўта кескин кўринишлар жиддий можароларни, зиддиятларни келтириб чиқариши, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги инсониятни ҳадик остига олмоқда. Шундан дарак берувчи фикрлар анча-мунча тўпланиб қолган. Ўзбекистоннинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг хавфсизлигини таъминлаш зарурлиги нуқтаи назардан қараганда, бу ҳодисалар бизда ҳам жиддий ташвиш туғдирмоқда»1.

И.Каримовнинг юқорида айтилган фикрлари ҳақиқат бўлиб чиқди. Экстремистлар 1999 йил 16 февралда ўзларининг қора ниятларига эришиш мақсадида Тошкентда қўпорувчиликни амалга оширдилар. Бу қўпорувчилик ҳаракатлари орқасида катта кучлар борлиги аён. Уларнинг мақсади, – Президентимиз таъкидлаганидек, – халқимизнинг тинчлигини бузиш, қўрқитиш, юрагига ваҳима солиш, юритаётган сиёсатимизга ишончни сўндириш, амалга ошираётган улкан ишларга зарба беришдан иборат.

30. «Инсон – энг олий қадрият» ғояси қандай мазмунга эга? Инсон ҳуқуқлари ва демократия сингари умумбашарий

қадриятлар республикамизнинг миллий-давлатчилик манфаатларига, халқимизнинг ўзига хослигига, унинг анъаналарига тўла мос келади. Инсон ҳуқуқлари бизнинг жамиятимизда қонунлар билангина эмас, балки халқнинг ўз онги, ахлоқий тажрибаси, меҳр-шафқати ва сезгирлиги билан ҳам мустаҳкамланади.

Инсоннинг энг устувор ва муқаддас ҳуқуқларидан бири – бу тинч яшаш ҳуқуқидир. Инсон – ижтимоий мавжудот, у муайян ижтимоий муҳитда яшайди, оиласи, меҳнат жамоасининг аъзоси, маълум ижтимоий гуруҳ, миллатнинг вакили ҳисобланади. Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ўзгариши шахс эркинликлари ва фаоллигининг ҳам ўзгаришига олиб келади. Эркинлик шахсга хос хусусиятдир. Жамият қанчалик юқори

1 Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6 –Т., 1998. –Б. 36.

Page 52: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

52

даражада ривожланган бўлса, шахснинг эркинлиги ва фаоллиги ҳам шунчалик тўлиқ, кенг бўлади. Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонда шахснинг эркинлиги ва фаоллиги фақат Конституция ва қонунларда расмий ёзилган бўлиб, амалда эса шахс бундай эркинликлардан фойдалана олмас эди.

Шахс билан жамият, давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шахснинг эркинликлари ва фаоллиги тўғрисидаги муаммо энг мураккаб ижтимоий масалалардан биридир. Буюк мутафаккир Фирдавсийнинг фикрича, барча нарсанинг ижодкори фақатгина инсондир. У шундай ёзади:

Инсондан яхшилик, нур ва равшанлик, Инсонсиз дунёда йўқ фаровонлик. Инсон жамоа таъсирида ўз шахсиятини, эркинликларини ва

фаоллигини шакллантира боради, яъни ижтимоий муносабатларда иштирок этади, меҳнат қилади, маданий бойликлар яратади ва ҳоказо. Шахснинг инсон сифатида жамиятда тутган ўрни, эркинлиги ва фаоллиги, инсоний фазилатлари, қадриятлари ҳақида жуда қадимдан буюк мутафаккирлар, алломалар ва донишмандлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирганлар. Улар инсоннинг дунёда чексиз ҳурмат ва эҳтиромга лойиқ эканлигини ёқлаб чиққанлар. Масалан, Форобий-нинг фикрича, жамиятда яшовчи шахсларнинг ўзаро муносабатлари, эркинликлари ва фаоллиги, ижтимоий фаолиятлари, бахт-саодатга эришишлари унга аъзо бўлган инсонларга боғлиқдир. Кишилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, ўзаро ёрдам инсонлар жамоасини келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, дунёда кишилар бир-бирига ёрдам берсалар, уларнинг эркинликлари ва фаоллиги таъминланса, бундай жамиятда улар бахт-саодатга эришадилар.

31. «Ориф инсон» ғояси қандай мазмунга эга? Тасаввуфда инсондаги жамики худбинликлар, иллатлар,

разолат дунёсига ҳирс қўйиш, жисм эҳтиёжи ва нафс тамасидан келиб чиқади, деб ўргатилади. Комил инсон бўлиш учун аввало, жисм ва нафс эҳтиёжи ва тамасини енгиш керак. Дунёга, бойликка ружу қўйиш кишини нафсига қул қилиб қўяди. Нафс барча фалокатлар сабабчиси, инсонни тубанлаштирувчи нарса. Инсонни фалокат ботқоғидан, тубанлик жаридан қутқариб, уни поклашнинг бирдан-бир йўли нафснинг эҳтиёжини енгишдир. Ўзлигини англаган киши эса дунё ва унинг бойликлари ўткинчи эканлигини англайди. Хожа Баҳоуддин айтадилар: «ўз нафсининг ёмонлигини таниш ўзлигини танишдир».

Page 53: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

53

Шуни ифтихор билан қайд этишимиз лозимки, тасаввуф таълимоти тараққиётида Туркистон фарзандларининг хизмати беқиёс бўлган. Хожа ҳаким ат-Термизий, Шайх Абу Мансур ал-Матуридий ас-Самарқандий, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Шайх Нажмиддин Кубро, Хожа Али Ромитаний, Абу Али ал-Фармадий, Юсуф Ҳамадоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби сиймолар илоҳий маърифат йўлининг раҳнамолари бўлдилар. Улар яратган таълимот ва илгари сурган маънавий-ахлоқий ғоялар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Чунончи, Аҳмад Яссавий ҳикматларида илгари сурилган ахлоқий панд-насиҳатлардан молпарастликни фош этиш, кишиларни инсофли, диёнатли, иймонли бўлишга чақиришда фойдаланиш ўринли. Яссавий инсон ҳаётидаги катта кураш – нафсни таслим этишга хизмат қиладиган кураш деб ҳисоблаган. Нафсга мағлуб шоҳ – қул, нафсдан устунликка эришган ғариб – шоҳдир, деб айтади. Нафс инсон учун катта ёвдир. Шу ёвнинг бошини янчган, уни енгган, нафсга таслим бўлмаган кишининг ғурури ва инсоний қадр-қимматини ҳеч ким поймол қила олмайди, деб билган. Яссавий ўз ҳикматларидан бирида шундай дейди:

Нафс йўлига кирган киши расво бўлур, Йўлдан озиб, тойиб, тўзиб гумроҳ бўлур. Ётса – турса шайтон билан ҳамроҳ бўлур.... У нафс бандаларига қарата «Нафсни тебгил, нафсни тебгил эй

бадкирдор» деб мурожаат этади, ва «Нафсим мени йўлдан уриб хор айлади, Термултириб халойиққа зор айлади», – деб нафс бандаларини

танқид этади. Нафс инсондаги бутунликни, иймонни синдиради, маънавий жиҳатдан жарликка қулатади. Бу ғоялар бизнинг ҳозирги кунимиз, тарбиямиз учун ғоят муҳим.

Мовароуннаҳр тасаввуф таълимотида Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳам қайд этишимиз лозим. Нақшбандия таълимоти ҳайратланарли даражада ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий маъно ва моҳиятга, ҳаётий мазмунга эга.

Нақшбандия маънавий-ахлоқий таълимотида ҳур фикрликка кенг ўрин берилган. Бу сулукдагилар меҳнат қилиш, илм олиш, ўз меҳнати эвазига ҳалол яшаш, ноз-неъматларни кўпчилик билан баҳам кўриш, фақирона ҳаёт кечириш, ҳаммага яхшиликни раво кўришни афзал билганлар.

Page 54: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

54

Баҳоуддин Нақшбанд – айбсиз одам йўқ, шунинг учун агар айбсиз дўст ахтарсак дўстсиз қоламиз, – дер эдилар.

Одамларга яхшилик қилиш энг юксак инсоний бурч эканлигини таъкидлаб, шам каби бўлгин ва одамларга ёруғлик бер, ўзинг эса қоронғуда бўл, деган эканлар.

Хожа Баҳоуддиннинг «Кўнгил Оллоҳда бўлсину, қўлинг меҳнатда» ҳикматларининг инсон маънавий дунёси такомилидаги аҳамияти беқиёсдир.

Тасаввуф тариқатлари ҳақида сўзлаганда Нажмиддин Қубро асос солган кубровия ҳақида ҳам тўхтаб ўтишни маслаҳат берамиз. Биз Нажмиддин Қубро сиймосида фақат тариқат бошчисини эмас, балки ўз ватанини, халқини дилдан севган инсонни ҳам кўрамиз. 1221 йилда босқинчи мўғул галалари қадами Хоразмга етиб боради. Муҳаммад Хоразмшоҳ мамлакатни, фуқарони ўз ҳолига ташлаб қочади. Шу қалтис дамларда Урганчни ҳимоя қилишга 76 ёшлик Нажмиддин Қубро бошчилик қилади ва жангда қаҳрамонларча шаҳид бўлади. Унинг сиймоси халқ қаҳрамони сифатида асрлар оша яшаб келмоқда.

Нажмиддин Қубро асос солган қубровия тариқатининг қоидалари ўнта бўлиб, уларда бу тариқат йўлини тутган сўфийнинг ички маънавий дунёси қандай бўлиши кўрсатилган. Инсоннинг сабр-тоқатли бўлиши, бойлик ва мол-мулкка муккасидан кетмаслик, ҳар қандай пасткашлик, риё, макр ва ҳийла-найрангга бормаслик, ҳайвоний хусусият – шаҳвоний ҳирсларга берилмаслик ғоялари илгари сурилади.

32. Форобийнинг «Фозил инсон» ҳақидаги қарашлари

қандай мазмунга эга? Шарқ фалсафий, ижтимоий, ахлоқий фикри ривожини Абу

Наср Форобий (873-950)сиз тасаввур этиш қийин. У «Шарқ Аристотели», «Иккинчи муаллим» деган унвонга сазовор бўлган машҳур мутафаккирдир. Форобий кўп тилларни билган қомусий олим. У яратган асарларнинг умумий сони 160 та бўлиб, уни икки гуруҳга ажратиш мумкин: а) қадимги Юнон файласуфлари ва табиатшунослари – Аристотель, Платон, Евклид, Гален ва бошқаларнинг илмий меросларини таржима қилиш, шарҳлаш, тарғиб қилиш ва ўрганишга бағишланган асарлар; б) ўрта аср фанининг табиий, ижтимоий-фалсафий соҳаларига оид рисолалар. Жумладан, «Аристотелнинг «Метафизика» асарига изоҳ», «Аристотелнинг «Осмон системаси» китобига изоҳ», «Аристотелнинг «Этика»

Page 55: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

55

китобига шарҳ», «Субстанция ҳақида сўз», «Масалалар манбаи», «қонунлар ҳақида китоб», «Бўшлиқ ҳақида китоб», «Музика ҳақида сўз», «Фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари» ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Форобийнинг фикрича, инсоннинг ва жамоатнинг ғалабага эришуви, яхшиликни қўлга киритиши, ахлоқий ва ақлий мукаммалликка кўтарилиши инсон ва жамоатнинг ўз қўлидадир.

У давлатни фозил ва жоҳил давлатларга бўлади. Фазилатли шаҳарларда илм, фалсафа, ахлоқ-маърифат биринчи ўринда бўлмоғи лозим, деб билади. Шунда жамият етукликка эришади, дейди. Фозил шаҳар бошлиғи билимни, ҳақиқатни севувчи, ёлғон ва ёлғончиларга нафрат билан қараши, адолатни яхши кўрувчи ва адолат учун курашувчи бўлиши керак деб айтади. Форобий инсонни камолоти учун хизмат қилган, хайр-эҳсонли ишлар, гўзал инсоний фазилатларни яхшилик деб ҳисоблайди. Инсоннинг камолотига тўсқинлик қилувчи дангасалик, бекорчилик каби ёмон одатлар, билимсизлик, онгсизлик, касб-ҳунарга эга бўлмаслик каби нуқсон-ларни ёмонлик деб, кишиларни ундан огоҳлантиради.

Форобий ҳаётнинг олий мақсади бахт-саодатга эришувдан ибо-рат, кишилар бунга оламни ўрганиш, касб-ҳунар ва илмларни ўзлаштириш – маърифатли бўлиш орқали эришади деб қарайди.

33. «Ватан равнақи» ғояси қандай мазмунга эга? «Ватан» атамаси аслида арабча сўз бўлиб, она юрт маъносини

билдиради. Бир халқ вакиллари жамулжам яшаб турган, уларнинг аждодлари азал-азалдан истиқомат қилган ҳудуд назарда тутилса, бу кенг маънодаги тушунчадир. Киши туғилиб ўсган уй, маҳалла, қишлоқ назарда тутилса, бу тор маънодаги тушунчадир. Ўзбекларда фалончи ватанли бўлди, дейилганда ўша одам уй-жойли, бошпанали бўлди дегани.

Ватан ҳисси – муқаддас туйғу. У тинимсиз меҳнат ва фидокорона меҳнат ила, халқ даҳоси ила бунёд этилган. Ватан ҳисси – шу Ватаннинг эгаси бўлмиш халқни билишдан, унинг қадрига етишдан, нималарга қодир бўлганини тан олишдан, буюклигини эътироф этишдан бошланади.

Ватан – бу халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги. Халқимиз Ватан остонадан бошланади, деб бежиз айтмаган. Киши улғайган сари унинг Ватан ҳақидаги тушунчаси ҳам кенгая бошлайди. Остона, уй, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, туман, вилоят ва ниҳоят мамлакат даражасига кўтарилади. Тушунча ва кечинмалар нуқтаи назаридан эса ватанпарварлик тарихий тараққиёт жараёнида пайдо бўлиб,

Page 56: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

56

ташқи муҳит ва даврлар таъсирида шаклланган ва ўзгариб келган ижтимоий-руҳий туйғудир.

Ватаннинг равнақи, аввало, унинг фарзандлари камолига боғлиқ. Бу эса ҳар бир юртдошимизни ўзининг маънавий камолоти учун юксак масъулиятни ҳис этишга, ўз манфаатларини шу юрт, шу халқ манфаатлари билан уйғунлаштириб яшашга даъват этади. Бу эса ватанпарварлик туйғусида намоён бўлади. Ватанпарварлик – кишининг ўзи туғилиб ўсган, камол топган жой, замин, ўлкага бўлган муҳаб-батини, муносабатларини ифода этадиган ижтимоий ва маънавий-ахлоқий хислатлари, фазилатларидир. Фидойилик ватанпарварликнинг бош белгиси ҳисобланади, унинг олий кўриниши эса жасоратдир. Бугунги кунда эса бозор иқтисодиёти шароитида ватанпарварликнинг муҳим кўринишларидан бири тадбиркорлик сифатида намоён бўлмоқда.

Кўр-кўрона муҳаббат ҳам Ватан равнақига хизмат қилмайди, кутилган натижага олиб келмайди. Ватан ишқи, шу билан бирга шахснинг танқидий мулоҳаза юритиши, камчиликларни кўриб, уларни бартараф этиш, мамлакати, халқи, миллий қадриятларини такомиллаштириш йўлидаги ҳаракатига уйғун бўлиши лозим. Демак, Ватан равнақи, аввало унинг фарзандлари камоли билан чамбарчас боғлиқ. Буни чуқур англаган давлатимиз раҳбари эса бор кучи, ғайрати, имкониятларини комил инсон тарбиясига сафарбар этган. Буни ҳар бир ватандошимиз, жумлаи-жаҳон кўриб, билиб турибди.

Ватан равнақи учун бор билими, кучи, салоҳиятини сарфлаш Ўзбекистон Республикаси барча фуқароларининг муқаддас бурчига айланмоғи даркор. Зеро, ҳар биримизнинг бахтимиз, келажагимиз Ватан равнақи билан чамбарчас боғлиқ.

34. «Халқ фаровонлиги» ғояси қандай мазмунни англа-

тади? Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида давлатимиз

сиёсий фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Ижтимоий-сиёсий соҳада давлатнинг аҳамияти юксак бўлиб, кам таъминланганларга ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиш Амир Темур, Алишер Навоий, Хожа Аҳрор Валийларнинг хайрли ишларида ҳам ўтмишда ўз ифодасини топган.

Демократик жамият тараққиёти бевосита ҳамда билвосита кишиларнинг моддий ва маънавий ҳаётидаги ютуқлари, уларнинг мазмунли ҳаёт кечиришлари орқали намоён бўлади. Инсон ҳаётининг мазмун-моҳияти ҳамда унга бўлган муносабат инсонни

Page 57: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

57

ҳаётнинг гултожи деб билиш ва эъзозлаш билан белгиланади. Инсоннинг фаровон ҳаёт кечириши унинг ҳалол меҳнат қилиши ҳамда мамлакатга, унинг озод ва ободлигига ҳисса қўшиши билан боғлиқдир.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат йўналишлари ҳар доим инсон, унинг ҳаёти, орзу-ниятлари, дарду ташвишларига эътиборни кучайтиришга ҳамда уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилгандир.

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгач ҳар бир фуқарога оилага муносиб турмуш шароитини яратишга қаратилган ижтимоий сиёсатни белгилаб олди. Қўйилган улуғ мақсадларнинг ҳуқуқий асослари Конституциясида белгилаб қўйилди. Жумладан, ҳар бир шахс мулкдор бўлиш, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, дам олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олишга ҳақлидир.

Ислоҳотларнинг муҳим шартларидан бири халқ фаровонлигини узлуксиз ошириб боришдир. Халқ фаровонлигини ошириш сиёсати, аввало, давлат ва жамият тараққиётини тезлаштиради. Омманинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириб, ислоҳотларнинг муваффа-қиятли кечиши учун имконият яратади. Мустақил давлатимизнинг буюк келажаги, халқимизнинг фаровонлиги, илм-фан, адабиёт ва санъатнинг гуркураб ўсиши юксак маънавиятнинг яратилишига ҳам бевосита боғлиқдир. Чунки, ижодкор яратган юксак савиядаги асарлари олам аҳлининг кўнглини мафтун этиб, одамларнинг руҳий дунёсини бойитади, уларнинг ҳаётини гўзаллик ва юксаклик ғояларидан баҳраманд қилади ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлайди. Инсонларга бахт келтирувчи омил мол-мулк, бойлик эмас, эл-юрт муҳаббати, одамларимизнинг ихлоси ва самимий ҳурмати ҳамда қатъи ишончи ва Ватанимизнинг гуллаб-яшнашидир.

Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ якка давлат мулки ҳукмронлигини рад этиб, мулк шакллари хилма-хиллигига, жумладан, хусусий мулкка кенг йўл очди. Бугунги кунда мамлакатимизда ўрта синф мулкдорлар шаклланмоқда. Мулксиз одам ўзига ҳам, ўзгага ҳам, жамиятга ҳам кўп фойда келтира олмайди.

Аҳолининг энг кам ҳимояланган ва муҳтож табақаларини ўз вақтида қўллаб-қувватлаш халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақияти кафолатидир. Ижтимоий ҳимоя чоралари аҳолининг ҳаммасига эмас, балки кўпроқ ҳақиқий муҳтож ва эҳтиёжманд қатламларга йўналтирилмоқда.

Page 58: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

58

Ташаббускорлик ва тадбиркорликни рағбатлантириш, одам-ларда мулкка эгалик ҳиссини тарбиялаш, кичик ва ўрта бизнесни изчил ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги ва даромадларининг ортишида, ишсизлик муаммосини ечишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда халқимизда мулкка эгалик ҳиссини шакллан-тириш, унинг хўжалик юритишнинг замонавий усулларини ўзлашти-ришига эришиш, унда ўз кучига ишонч туйғуларини камол топти-риш миллий ислоҳотларнинг энг устувор вазифаларидан биридир.

Халқ фаровонлиги – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни олий мақсади – халқимизга муносиб турмуш шароити яратишдан иборат. Яъни, ислоҳот – ислоҳот учун эмас, инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак. Жамиятимиздаги хар қандай янгиланиш, хар қандай ўзгариш моҳиятида ана шу эзгу мақсад мужассамдир

Табиий бойликлар, ер ресурслари, мамлакат иқтисодий салоҳияти ҳар бир фуқаронинг эҳтиёжларини қондириш, ўзлигини намоён этиш ва бунёдкорлик қобилиятини рўёбга чиқаришнинг асосий омилларидир. Дунёдаги кўпгина атоқли кишилар қозоқ оқини Абай эътироф этиб айтган қуйидаги сўзларга тўла-тўкис қўшиладилар: Ўзбеклар етиштирмайдиган ва мўл ҳосил олмайдиган экиннинг ўзи йўқ, ер юзида ўзбек савдогарининг оёғи етмаган жой йўқ, ўзбеклар уддалай олмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Ўткир зеҳн, маҳорат, абжирлик ва тадбиркорлик – буларнинг ҳаммаси ўзбекларга хос хусусиятдир.

35. Миллий мафкуранинг бош ғояси қандай мазмунга эга? Ўзбекистон халқининг миллий тараққиёт йўлидаги бош ғояси –

озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Бу ғоя халқимизнинг азалий интилишлари, бунёдкорлик фаолиятининг маъно-мазмунини белгилайди. Ҳар бир инсон учун муқаддас бўлган юксак гуманистик қадриятларни ўзида мужассам этади. Миллий мафкуранинг бош ғоясида озодлик тушунчасининг устувор ва етакчи ўринда туриши Ватан мустақиллиги барча орзу-интилишларимиз, амалий фаолиятимиз ва ёруғ келажагимизнинг асоси эканидан далолат беради.

Озод Ватан – ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал этиш ҳуқуқини тўла рўёбга чиқара олган миллатнинг яшаш макони бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига, нуфузига ва мавқеига эга бўлган мамлакатдир.

Page 59: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

59

Обод Ватан – фуқаролари эркин ва озод, яратувчилик фаолияти билан банд бўлган, тўла ижтимоий-сиёсий хавфсизликда фаровон ҳаёт қуриш иштиёқида яшаётган ҳудуддир.

Эркин ва фаровон ҳаёт – одамларнинг юқори даражадаги моддий ва маънавий неъматларга эркин тарзда, ўзларининг бор қобилиятлари ва имкониятлари эвазига эришишидир.

Мустақиллик миллий қадриятлар, маданият ва анъаналарни, маънавиятни тиклаб, одамларимиз қалбида миллий ғурур ва ифтихор ҳамда ватанпарварлик туйғуларини камол топтиришга замин яратди. Шунингдек, мустақиллигимизнинг ўзига хос мафкурасига айланган миллий истиқлол ғояси минг йиллар давомида шаклланиб, сайқалланиб келган миллатимиз маънавияти сарчашмаларидан, бутун инсоният тўплаган тажриба ва қадриятлардан озиқ олади. Шу боисдан ушбу ғоянинг миллий ва умуминсоний жиҳатлари ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтиш жоиз.

Бу соҳадаги энг асосий вазифамиз, – деб таъкидлайди Прези-дент И.Каримов, – миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, муқаддас динимизнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрнини ва ҳурматини тиклаш каби мустақиллик йилларида бошлаган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш, уларни янги босқичга кўтариш ва таъсирчанлигини кучайтиришдир.

36. Миллий мафкуранинг асосий тамойиллари нималарни

ўзида мужассам этган? Миллий мафкуранинг асосий тамойиллари халқимизнинг

табиати, иродаси, орзу-интилишларини, шунингдек, бутун инсоният томонидан яратилган умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этади. Шу сабабли миллий мафкуранинг асосий тамойилларини шартли равишда иккига ажратамиз: Миллий ва умумбашарий.

Миллий ғоянинг умумбашарий тамойиллари: – қонун устуворлиги; – инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳурфикрлилик; – турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар билан баҳамжиҳат

яшаш; – диний бағрикенглик; – дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик; – ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятни ўрганиш

ва бошқалар. Миллий ғоянинг хусусиятлари эса:

Page 60: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

60

– халқимиз ҳаётида қадим-қадимдан жамоа бўлиб яшаш руҳининг устунлиги;

– жамоа тимсоли бўлган оила, маҳалла, эл-юрт тушунча-ларининг муқаддаслиги;

– ота-она, маҳалла-куй, умуман жамоатга юксак ҳурмат-эътибор;

– миллатнинг ўлмас руҳи бўлган она тилига муҳаббат; – каттага ҳурмат ва кичикка иззат; – меҳр-муҳаббат, гўзаллик ва нафосат, ҳаёт абадийлигининг

рамзи – аёл зотига эҳтиром; – сабр-бардош ва меҳнатсеварлик; – ҳалоллик, меҳр-оқибат ва бошқалар ташкил этади. 37. Эзгу фикрнинг таъсирчанлиги, сўз ғоявий таъсир воси-

таси ва эътиқодни шакллантирувчи омиллар иборалари қандай мазмунга эга?

Эзгу фикрнинг таъсирчанлиги. «Яхши сўз – қиличдан ҳам кучли» деган гап бор. Дарҳақиқат, ўрнида ишлатилган сўзлар, ёрқин ва дилдан баён этилган нутқ, бамаъни фикр ҳар доим одамларнинг хулқ-атворига ижобий таъсир кўрсатади. Ана шундай фазилатлар соҳибини одатда «Бамаъни одам» деб таърифлашади. Бундай шахслар соғлом мулоқот муҳитида фазилатларини ўзгаларга намойиш қила олади, ўзини эркин тутади ва ўзига ишонади.

Мулоқот жараёнида фикрга, соғлом ғояга эга бўлиш –масаланинг бир жиҳати. Унинг бошқа бир муҳим жиҳати ана шу фикрларни баён эта олиш қобилиятидир. Инсоний муносабатлар соҳасида буюк мутахассис деб эътироф этилган Дейл Карнегининг кучи ва маш-ҳурлиги аввало унинг гапириш ва ўзгаларни тинглаш қобилиятида намоён бўлган. У бир вақтнинг ўзида минглаб одамларга мурожаат қила олар ва тингловчилар вақтнинг қандай ўтганини ҳам сезмас экан. Демак, нима ҳақида гапириш эмас, у тўғрида қандай гапириш ҳам ўта муҳим. Ана шундай таъсирчан гапириш маҳорати ва санъати – риторика фани бўлиб, у одамдаги нотиқлик ва ўзгаларни ўз қарашларига эргаштира олиш маҳоратини назарда тутади. Мафкуравий тарбия ва таъсир жараёнида ҳам гапга чечанлик, сўз бойлиги ва уни аудиторияга етказа олиш муҳим аҳамиятга эга.

Сўз ғоявий таъсир воситаси. Миллий ғояларни халқ онгига етказишда сўз асосий таъсир воситаси бўлган ва бўлиб қолади. Шу сабабли қадимги Грецияда риторика мактаблари ташкил этилган ва воизлар махсус қоидалар ва қонунлар асосида омма олдига чиқиб

Page 61: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

61

сўзлашга ўргатилган. Одамлар онгига муайян ғоя асосан шу йўл билан сингдирилган.

ХХ асрга келиб, риторикага оид классик ёндашув ҳам қайта кўриб чиқилди. Американинг Йел шаҳридаги риториканинг тажриба мактаби 60-йилларда кўплаб тадқиқотлар ўтказиб, мафкуравий ва сиёсий тарғибот ва таъсир учун сўз ва нутқни мутлақ самарали деб бўлмаслигини исбот қилди. Чунки омманинг сиёсий қарашлари ва онгига таъсир кўрсатишнинг бошқа механизмлари борлиги тажрибаларда асосланди. Олимларнинг эътироф этишларича, мафкуравий фикрлар маълум бир қарашлар тизими бўлиб, унда мантиқ етакчи ўрин тутади. Лекин инсон онги ҳар доим ҳам мантиққа бўйсунавермайди. Бу йўл ёки восита аниқ фанлар соҳасига, умуман илм-фанга тааллуқли деб ҳисобланади. Маълум бўлишича, одамни ўзи ишонишни хоҳламаган нарсага ишонтириш ўта мушкул иш экан. Чунки у ўзининг шахсий қарашлари, манфаатларига мос келадиган нарсаларгагина ишонади. Яъни, оммага чиройли илмий иборалардан кўра, табиий, одатий, кундалик ҳаётда ишлатиладиган иборалар, сўзлар тизими тезроқ ва кучлироқ таъсир кўрсатади. Тажриба ўткир сиёсатдонларнинг ҳеч қачон ўз нутқларида ғайритабиий, илмий иборалардан фойдаланмаслигини кўрсатади.

Шундай қилиб, тингловчига таъсир этувчи ва унинг ишончини уйғотувчи нутқ шундай бўлиши лозимки, уни тинглаганлар ҳар бир ифода этилган сўз устида камроқ ўйланиши, аксинча, таниш, ўзига ёқимли нарсалар хусусида гап бораётганини қалбан ҳис қилиб туриши керак. Демак, нотиқ ёки воиз нутқида ишлатиладиган, жамият ва халқ манфаатини ифодаловчи ижтимоий рамзлар – сўзлар, иборалар, шиорлар, нарса ёки ҳодисалар ўша тингловчи талаб-эҳтиёжи, орзу-умидлари ва манфаатларига бевосита алоқадор бўлгандагина таъсирчан ва ишончли бўлади. Мисол учун, мамлакатимиз Президенти И.Каримовнинг халқ вакиллари билан учрашувларини эсланг. Давлатимиз раҳбари ўзининг ўта масъулиятли лавозими ва мавқеидан қатъи назар, оддий меҳнаткашлар билан учрашганда ёки Ватан ва юрт тақдирига алоқадор масалалар юзасидан интервьюлар берганда, ҳар бир Ўзбекистонлик учун тушунарли ва равон тилда, аниқ жумлалар билан гапирадиларки, унинг мазмуни кекса онахонлардан тортиб, талаба-ўқувчиларгача – ҳаммага бирдек тушунарли бўлади. Юртбошимиз чет эллик меҳмонлар ва давлат делегацияларини қабул қилганларида, яъни соф расмий маросимларда эса сиёсий терминлар, жумлалардан шундай оқилона фойдаланадиларки, Президент тимсолида меҳмонларимиз бутун жамият ва халқнинг ақл-иродаси ва интеллектуал салоҳияти

Page 62: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

62

тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилади. Юртбошимизнинг нотиқлик қобилиятлари ҳар бир юртбошимиз учун ҳақиқий мактабдир.

Мафкуравий таъсирнинг яна бир муҳим хусусияти борки, у ҳам бўлса, муайян қарашлар тизимини бирдан, бир вақтнинг ўзида ифода этишга интилмаслик. Чунки оддий тингловчи айрим-алоҳида фикрлар орқали ўша мафкуравий тизимнинг туб моҳиятини англаб олиши мумкин. Масалан, миллий қадриятларимизнинг аҳамиятини уқтириш учун уларнинг барчасини бир бошдан санаб ўтиш шарт эмас. Яъни, она меҳр-муҳаббатининг нақадар улкан куч экани, бунга алоқадор ноёб удумларимиз борлигини англаш учун оддий она алласининг таъсирчанлигини англаш ҳам кучли кечинмаларни уйғотиши мумкин.

Эзгу ғоя ва эътиқодни шакллантирувчи омиллар. Инсон эътиқодсиз, ғоясиз, фикрлашсиз яшолмайди. Шахс ва унинг эътиқоди масаласи муҳим муаммолардан бўлиб, унинг шаклланиши моҳиятан ижтимоий омилларга бевосита боғлиқ деб қаралади. Бу масалага эътиборнинг ортиб бораётганининг боиси шундаки, шахсдаги мафкуравий иммунитетнинг шаклланишида ундаги эзгу ғоя ва иймон эътиқод муҳим аҳамиятга эгадир. Агар биз ёшларимизда болаликдан бошлаб соғлом эътиқод ва юксак дунёқарашни шакллантира олсак, улар маънавияти бой, мустақил фикрли ва олижаноб шахслар бўлиб камолга етади. Шу маънода, шахс эътиқоди ундаги шундай барқарор ва теран фикр, тасаввурлар, билимлар мажмуики, мафкуравий дунёқараш ҳамда миллий ғоялар аслида ана шундай эътиқодлар асосида шаклланади.

Шахс камолоти жараёнида унинг турли зиддиятларга ва зарарли эътиқодларга берилиш ҳолати ҳам кузатилади. Масалан, психологлар этник зиддиятлар ҳамда диний эътиқодлар шаклланиши ва ўзгаришига катта эътибор бериб, ушбу жараёнга хос умумий қонуниятларни ўрганганлар. Масалан, машҳур америкалик психолог Гордон Оллпорт-нинг фикрича, эътиқод ва этник зиддиятлар ўзига хос умумлашган установкалар бўлиб, агар шахсда муайян бирор миллат вакилларига нисбатан салбий муносабат ёки зиддият мавжуд бўлса, демак, унда бошқа бир миллат вакилларига нисбатан ҳам худди шундай муносабатни кутиш мумкин.

38. Терроризм – зўрлик мафкураси эканлигининг мазмуни-

ни тушунтириб беринг? Маълумки, терроризм на миллий, на диний, на ҳудудий

қиёфага эга. Шундай экан уни маълум бир миллатга, динга, ҳудудга боғлаб талқин этиш «терроризм»дек аср иблисини моҳиятини бузиб

Page 63: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

63

кўрсатишда бошқа нарса эмас. Ҳозирда айрим маълумотларга қараганда дунёда 500 дан ортиқ террористик ташкилотлар мавжуд бўлиб, улар 60 та давлат ҳудудида фаолият олиб бормоқда. Шундай экан биринчи галдаги вазифа: а) террористик ташкилотлар жойлаш-ган ҳудудни аниқ белгилаш; б) террористик ҳаракат иштирокчилари ва ҳомийларини яшаш жойлари, исми шарифини аниқлаш; в) террористик ташкилотларнинг молиявий, ижтимоий-сиёсий манбаларини бартараф этиш бўлмоғи лозим.

Ушбу вазифани ҳал этиш барча давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини талаб этади. Бунда барча давлатларнинг махфий хизматларини биргаликдаги фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

Иккинчи галдаги вазифа: терроризмни таг-томири билан юлиб олиш лозим. Бунда барча давлатларнинг ҳарбий-сиёсий, иқтисодий-молиявий, дипломатик имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш зарур.

Ҳозирги кунда дунё ҳамжамияти юқорида зикр этилган икки муаммони ҳал этишда Ўзбекистон Республикасини «Терроризмга қарши кураш» тўғрисидаги ташаббусини дастуриламал қилиб олиши мақсадга мувофиқдир. Айрим тадқиқотчилар «АҚШ фожиалари дунёни ўзгартириб юборди» дейишмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон мустақиллигининг биринчи йиллариданоқ дунё ўзгаргани, шундан келиб чиқиб, жаҳон ҳамжамияти ўз фаолиятига ўзгартириш киритиш лозимлигини, жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини Германия, Япония каби давлатлар ҳисобига кенгайтириш ва бошқа давлатларни ушбу форумдаги иштирокини таъминловчи механизмни яратиш (БМТ Бош Ассамблеясининг 48, 50 сессиялари материал-ларига қаранг). 1999 йилда ЕХҲТнинг Истанбул анжуманида, 2000 йил БМТнинг Минг йиллик Саммитида – БМТ таркибида террорчи-ликка қарши кураш халқаро марказини ташкил этиш ташаббуси билан чиқиб келмоқда. Афсуски ўша пайтда дунё ҳамжамияти ушбу чақириқларга етарли эътибор бермади. АҚШ фожиаси аслида дунёни ўзгартиргани йўқ, у ўзгарган дунёни амалда ифода этиб, Ўзбекистон ташаббусларини нақадар ҳаётий заруриятга айланганини амалда исбот этди. Ҳечдан кўра кеч деганларидек, дунё ҳамжамияти Ўзбекистон ташаббусларига қайтиши лозим. Чунки «ушбу ташаб-бусларда «Терроризмга қарши кураш»да эҳтиросдан кўра ақлга урғу берилиб, оқибатдан кўра сабабларни бартараф этишга катта аҳамият берилган. Хулоса қилиб айтганда, халқаро ҳамжамият олдида халқаро терроризмга қарши қандай курашиш? янги ўзгарган дунёда қандай тартиб ўрнатиш? каби муаммоли саволлар турибди. Дунё

Page 64: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

64

ҳамжамиятининг бундан кейинги истиқболи ана шу танловни қай йўсинда амалга оширилишига боғлиқ. Энг муҳими халқаро ҳамжамият башарият олдидаги ўз масъулиятини унутмаслиги лозим.

39. Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар билан

давлат чегарасининг узунлигини айтиб беринг? Давлат чегараси – дaвлaтнинг зapypий бeлгилapидaн биpи. Ҳар

қандaй дaвлaт ўз ҳyдyдий чeгapacигa эгaдиp. Дaвлaт ҳудyдининг бoшқa дaвлaт ҳyдyди билaн тyтaш чизиғи дaвлaт чeгapacи дeб эътиpoф этилaди.

Ўзбeкиcтoн Pecпyбликacи бeш мycтaқил дaвлaт – Козоғистон, Қирғизистон, Toжикиcтoн, Typкмaниcтoн вa Aфғoниcтoн дaвлaтлapи билaн чeгapaдoш. Дaвлaтимиз ҳyдyди чeгapaлapининг yмyмий yзyнлиги 6221 килoмeтpни тaшкил этaди. Жyмлaдaн, Aфғoниcтoн билaн чeгapa – 137 км, Қозoғиcтoн – 2203 км, Қирғизистон – 1099 км, Toжикиcтoн – 1161 км, Typкмaниcтoн билaн 1621 км дaн ибopaт.

40. НАНО НИМА? Кейинги ўн йилликда жаҳон жамоатчилиги луғат бойлигига

«нано» сўзи кириб келди. Хўш, «нано» нима? Қисқа қилиб айтганда, нано миллиарддан бир қисмидир.

Нанотехнология тушунчаси учун тугал ва аниқ ифода йўқ, аммо мавжуд микротехнология асосида бу ўлчамларни нанометрдаги технология деб юритиш мумкин. Шунинг учун микродан нанога ўтиш бу моддани бошқаришдан атомни бошқаришга ўтиш демакдир.

41. Бугун нанотехнологиянинг қандай устувор ривожланиш

йўналишлари мавжуд? 1. Тиббиёт. Одамни танасида пайдо бўладиган барча касаллик-

ларнинг олдини олувчи ёки даволовчи молекуляр нанороботларни яратиш. Амалга ошиш муддати – XXI асрнинг биринчи ярми.

2. Геронтология. Инсонларнинг жисмоний боқийлигига, олдини олувчи, одам организми тўқималарининг ишланиши яхшилаш ва қайта қуриш учун молекуляр роботларни киритишга эришиш. Амалга ошиш муддати-XXI асрнинг тўртинчи чораги.

3. Саноат. Истеъмол молларини ишлаб чиқаришда анъанавий усуллардан фойдаланишдан бевосита атом ва молекулалардан йиғишга ўтиш. Амалга ошиш муддати-XXI асрнинг боши.

4. Қишлоқ хўжалиги. Озиқ-овқатни табиий ишлаб чиқарувчиларни (масалан, ўсимликлар ва ҳайвонлар) молекуляр

Page 65: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

65

роботлардан тузилган функционал ўхшашларига алмаштириш. Улар тирик организмда содир бўладиган кимёвий жараёнларни қисқароқ ва самаралироқ йўл билан амалга оширишади. Масалан, «тупроқ-ис гази-фотосинтез-ўт-сигирсути» занжиридан барча ортиқча бўлимлар олиб ташланади. Фақат «тупроқ-ис гази-сути (қатиқ, ёғ, гўшт)» қолади. Бундай «қишлоқ хўжалиги» самарадорлиги об-ҳаво ва оғир меҳнат шароитига боғлиқ бўлмайди. Унинг ишлаб чиқариш ҳажми озиқ-овқат муаммосини биратўла ҳал қилади. Амалга ошиш муддати-XXI асрнинг иккинчи тўртинчи чораклари.

5. Биология. Тирик организмга атомлар даражасидаги наноэле-ментлари турлича бўлиб, йўқолиб кетган турларни тиклашдан тортиб, янги турдаги жонзодлар биороботларини яратишга олиб келиши мумкин. Амалга ошиш муддати-XXI аср.

6. Экология. Инсон фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини тўлиқ бартараф қилиш. Бунга биринчидан, экосферани инсон фаолияти чиқиндиларини бошланғич хомашёга айлантирувчи моле-куляр роботсанитарлари билан тўлдириш, иккинчидан эса саноат ва қишлоқ хўжалигини чиқиндисиз нанотехнологик усулга ўтказиш билан амалга ошириш мумкин. Амалга ошиш муддати-XXI аср.

7. Коинотни ўзлаштириш. Коино «одатий» йўл билан эмас, балки нанороботлар орқали ўзлаштирилади. Роботмолекулаларнинг улкан армияси Ер атрофидаги фазога чиқарилади ва уни инсон яшаши учун яроқли ҳолатга келтиради. Ой, астероидлар ва яқин планеталарда инсон яшаши учун космик станциялар қуриш. Бу ҳозирда мавжуд бўлган усуллардан арзон ва хавфсиз бўлади.

8. Кибернетика. Ҳозирда мавжуд бўлган планар структура-лардан ўлчамлари молекуляр ўлчамига тенг бўлган ҳажмий микросхемаларига ўтиш содир бўлади. Компьютерларнинг ишчи частотаси терагерц қийматга етади. Нейронлар ўхшаш элемент-лардан тузилган схемалар пайдо бўлади. Оқсил молекулаларидан тузилган хотира ҳажми терабайтларда ўлчанадиган, сақлаш даври узоқ бўлган хотира элементлари пайдо бўлади. Инсон ақлини компьютерга «кўчириш» мумкин бўлиб қолади. Амалга ошиш муддати-XXI асрнинг иккинчи чораги.

42. Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида:

хавфсизликка таҳдид барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарининг мазмун-моҳиятини айтиб беринг?

Асарда энг аввало Ўзбекистоннинг XXI аср ривожланиш ва тараққиётининг мавжуд муаммолари, қийинчиликлари, синовларга

Page 66: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

66

дуч келишимиз мумкинлиги етарли даражада аниқ тасаввур этиш, биздаги барқарорлик ва хавфсизлик йўлида таҳдид бўлиб турган муаммоларни англаб етиш, биз истиқомат қилаётган минтақада жуғрофий-сиёсий мувозанат сақлашига кафолат бўла олиш омиллари таҳлил этилади.

Тоталитар тизим емирилгандан кейин дунёнинг қутбларга бўлиниши барҳам топди. Лекин шу туфайли у хавфсизроқ, барқа-рорроқ, собитқадамроқ, бўлиб қолдими?

Кейинги йилларда бутун дунё миқёсида ва минтақалар даражасида вужудга келаётган ташқи муносабатни танқидий таҳлил қилиш ва энг аввало:

Бир қанча мамлакатларда кескин сиёсий кураш бораётган бир вақтда демократик асосларини баъзан қийинчилик билан қарор топиши жараёнларини таҳлил қилиш;

- Миллий ўзликни англашнинг фаол шаклланиши ҳамда миллатлар элатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашга интилиши;

- Этник ва миллатлараро зиддиятларнинг сақланиб қолаётган-лиги;

- қотиб қолган мафкуравий ақидаларнинг қадрсизланиши ҳамда сиёсий ва диний экстремизмни турли шакллари кучайиб бораёт-ганлиги;

- Мамлакатлар, халқлар ўртасида бир мамлакат ичида эса айрим ижтимоий гуруҳлар ўртасида бораётганлиги буларнинг бар-часи дунё ҳам аввалгидек мўрт бўлиб турганлигидан далолат бераётганлиги.

Асарда янги минтақавий можароларнинг вужудга келиши ва уларга турли ташқи кучлар ўз жуғрофий-стратегик интилишлари доирасида жалб этилишидан иборат хавфлар, Минтақавий можа-ролар дунёнинг ривожланган минтақаларига ҳам ривожланаётган минтақаларига ҳам хос тус олаётганини кўрсатиб ўтилади. Шунингдек, кўплаб сиёсатчилар журналистлар XX аср охирида юз берган «ислом уйғониши», «қайта исломлашиш», «ислом» ва бошқа турли-туман номлар билан аталган ҳодисаларнинг сабабларини тушунтириб беришга ҳаракат қилдилар. Диний экстремизм ва фундаментализм бизнинг минтақамиз учун туғдириши мумкин бўлган хавф-хатарларни бевосита таҳлил қилишга киришилди.

Асарда буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллат-чиликни қандай тушунишимиз унинг ҳозирги кўринишлари нималарда иборат эканлиги таҳлил этилади.

Page 67: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

67

Асарда «Этник ва миллатлараро зиддиятлар» ҳақида фикр борар экан кўп миллатли давлатда этник гуруҳлар ўртасидаги ва миллатлар ўртасидаги муносабатлар миллий хавфсизлик тушунчасини шакллантирувчи таъсирчан омиллардан бири эканлиги кўрсатилади.

Ҳар бир давлат тарихида янги ижтимоий-иқтисодий ҳолатига ўтиш, афсуски коррупция ва жиноятчилик каби жирканч ҳодиса билан бирга юз беради. Асарда маҳаллийчилик ва уруғ аймоқчилик муносабатлари, экологик хавфсизлиги ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммосига алоҳида эътибор берилган.

Барқарорлик шартлари ҳамда тараққиёт кафолатлари масала-сида миллий қадриятлар ва миллий ўзликни англаш, давлатчиликни шакллантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, демократик институтларини ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш, бозор муносабатларини қарор топиши ва мулкдорлар синфини шакллантириш, кучли ижтимоий-сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаровонлигини ортиши, жуғрофий стратегик имкониятлар ва табиий хом ашё ресурслари, инсон салоҳияти, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктураси, кенг кўламли ўзгаришлар ва ҳамкорлик кафолатлари, ҳамда жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик масалалари кенг таҳлил этилган.

43. Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳот-

ларни чуқурлаштириш йўлида» асари қандай мазмунга эга? Ушбу асар икки қисмдан иборат бўлиб Иқтисодий ислоҳот-

ларни бугунги босқичининг якунлари ва сабоқлари деб номланган биринчи босқичида иқтисодий ислоҳотлар стратегик йўлини шакллантириш воситалари бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий асосларини яратиш ҳам амалий ҳам назарий жиҳатдан асослаб берилган. Шунингдек, давлат мулкини хусусийлаштириш ҳамда кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш ва ислоҳ қилиш аграр муносабатларининг янги типини вужудга келтириш. Янги бозор иқтисодиётига мувофиқ келувчи ташкилотлар ва муассасаларни ташкил қилиш бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизимига барҳам бериш муаммоларига алоҳида эътибор берилган.

Корхонани эркинлаштириш, бозор инфраструктурасини яра-тиш, ташқи иқтисодий сиёсатни эркин йўлга қўйиш, жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиб боришнинг таҳлили марказий масалалардан биридир.

Page 68: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

68

Шунингдек, иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган мақсадлар-мамлакат аҳолиси учун муносиб бўлган ҳаётни яратиш, халқнинг маънавий-ахлоқий қадриятларини тиклаш, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш масалалари чуқур ҳар томонлама таҳлил этилган. Асарнинг иккинчи қисми «Иқтисодий ислоҳотлар иккинчи босқичининг вазифалари ва устувор йўналишлари» деб номланади. Унда мамлакатни иқтисодий ривожлантириш борасида олдимизда турган асосий вазифалар баён этилган. Булар – хусусийлаштириш, рақобат муҳитини шакллантириш, макроиқти-содий барқарорликка эришиш, ижтимоий кафолатлари кучли бўлган демократик давлатни шакллантириш вазифаларидир. Буларни бажаришнинг назарий ва амалий асосларини кўрсатиш, устувор йўналишларни аниқ ифодалаб бериш ушбу қисмнинг асосий мазмунини ташкил этади.

44. Мустақиллик – Ўзбекистон халқининг асрий орзуси

эканлигини қандай тушунасиз? Мустақиллик (арабчада-тобе эмаслик, ихтиёри ўзидалик, қарам

эмаслик) эркин ва озод равишда бошқаларнинг раҳбарлигисиз иш юрита билиш. Мустақиллик-ўзаро ҳурмат, бир-бирларини қадрлаш, миллий ва башарий қадриятларга таяниб иш кўриш, кенг дунёқараш ва эркин тафаккурга таяниб яшаш. Мустақиллик ҳар бир халқнинг, миллатнинг ҳар бир фуқаронинг ўз истеъдодини намоён этиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга йўл очиш.

Мустақиллик халқимизнинг асрий орзу-умидлари, иродаси, ўзбек халқини ҳақ-ҳуқуқини унинг жаҳон цивилизациясига қўшган ва қўшаётган бетакрор ҳиссасини жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этиш воситаси ҳамдир.

Мустақиллик бизни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллашга, бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат, фуқаролик жамият барпо этишга, халқимиз салоҳиятини мустаҳкамлашга, юртимиз, шон-шуҳратини дунёга ёйишга даъват этади.

Мустақиллик мафкураси-жамият аъзоларининг, ижтимоий-гуруҳлар, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари миллатлар ва элатлар, оммавий ҳаракатлар, диний уюшмалар, ёшлар, хотин-қизлар фахрийлар, тадбиркорлар ва бошқа ижтимоий субъектларнинг умумий мақсад ва муддаоларини ўзида акс эттирувчи ва мужассамлаштирувчи уларнинг хатти-ҳаракатлари-ни, фаолиятини, фикр-зикрини ягона бир мақсадга – мустақил-

Page 69: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

69

ликка эришиш ҳамда уни мустаҳкамлашга йўналтирувчи ғоялар ва билимлар мажмуидир.

XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб юртимизнинг оташин фарзандлари томонидан айтилган мустақиллик ғоялари юзага чиқмоқда. Бу борада Муқимий, Фурқат, Фитрат, Чўлпон, Усмон Носир, Сўфизода, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий ва юзлаб бошқа шоир, ёзувчи, мутафаккирлар айтган фикрлари эътиборга лойиқдир.

45. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида амалга

оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида нималарни биласиз?

Бугунги кунда қишлоқ хўжалик самарадорлигини амалга ошириш масаласи суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш муҳим вазифалардандир. Қишлоқ хўжалигини унумдорлигини ошириш, ривожлантириш ва унинг самарадорлигини юксалтириш қишлоқ аҳолисининг моддий фаровонлигини кўтаришнинг гаровидир.

2009 йилни «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» деб аталишининг мазмунида қишлоқларимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва обод этиш, мавжуд ижтимоий муаммоларни ечиш учун давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йилига» бағишланган Давлат дастури ишлаб чиқилди. Дастур аҳоли турмуш даражасини ошириш, қишлоқ хўжалигининг ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлаш, амалдаги қонун ҳужжатларини бугунги кун нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур эканлигини кўрсатди. Қишлоқ жойлардаги инфрату-зилма тармоқларини, уй-жой қурилиши, табиий газ, тоза ичимлик суви, электр энергетик таъминоти, йўлларнинг ҳолати, транспорт ва коммуникация хизматлари масаласи қишлоқ ҳаётининг савияси ва маданиятининг янги поғонага кўтариш устувор аҳамият касб этади. Шу билан бирга, қишлоққа саноатни, хизмат ва сервис шохобча-ларини олиб кириш, ихчам ва замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш ва шу тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан қишлоқ аҳолиси, авваламбор ёшларни иш билан таъминлаш, одамларни даромади ва фаровонлигини оширишдек муҳим мақсадлар дастурда ўз ифодасини топди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларини чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, уларга яна кенг йўл очиб

Page 70: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

70

бериш, бу борада янги имтиёз ва имкониятларни туғдириш, қишлоқ-да пайдо бўладиган мулкий муносабатларни, янги ўрта синф вакиллари-мулкдорлар, тадбиркор ва ишбилармонларнинг манфаат-ларини ҳимоялаш бугунги кунда энг катта аҳамиятга эга.

Биз учун энг катта бойлик бўлган инсон саломатлигини асраш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, таълим-тарбия тизимининг моддий базаси ва сифат даражасини кучайтириш зарурдир.

46. Ўзбекистонда мулкдорлар синфини ривожланиши тўғ-

рисида нималарни биласиз? Мустақил Ўзбекистонда бошлаган давлат қурилиши, ижти-

моий-сиёсий ва иқтисодий туб бурилиш, жамиятни янгилаш жараёни кўп жиҳатдан мулкдорлар синфини шакллантириш билан боғлиқ эканлиги чуқур англанган ҳолда бу масалани ҳал этишга уч асосий йўл билан ёндашмоқда.

1) Илгари танҳо собиқ шўро давлати қўлида жамланган мулк хусусийлаштирилмоқда у мулкнинг ҳақиқий яратувчилари ва эгалари бўлмиш меҳнат жамоаларига ва фуқароларга берилмоқда.

2) Давлат корхона хўжаликлари очиқ ва ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятларига, ишчи хизматчи ва деҳқонлар эса акциядор (пайчи) мулкдорларга айлантирилди.

3) Давлат ва тижорат банклари турли жамғармалардан имтиёзли кредетлар ажратиш орқали хусусий тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, ҳунармандлар, фермерлар, томорқачилар, ижарачилар, пудратчилар сафи кенгайтирилди.

Мамлакатимизда мулкдорлик ҳуқуқини, хусусий тадбиркорлар манфаатларини кафолатловчи қонунлар, ҳуқуқий меъёрлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари вужудга келмоқда. Ишлаб чиқаришда, савдо-тижорат, воситачилик, ҳунармандчилик, молия-банк, туризм, эркин ижодий фаолиятда машғул хусусий тадбиркор мулкдорлар фаолияти ривожланмоқда.

Ўзбекистоннинг мулк тўғрисидаги қонунида мулкий ҳуқуқ-ларнинг барчаси кўрсатилган. Мазкур қонуннинг 1-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида мол-мулкнинг мавжуд эканлиги ва унга нисбатан эгалик ҳуқуқининг бўлиши тан олинади, ҳар бир мулкдорнинг ўз мулкига нисбатан ҳуқуққа эга эканлиги инкор этилмайди ва тегишли қонунлар орқали ҳимоя қилинади.

Page 71: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

71

Мулкдор бошқаларнинг эмас, балки ўзининг истаги, розилиги, мойиллиги, хоҳишига кўра мол мулкига эгалик қилади.

47. Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва

тараққиёт йўли» асарининг мазмуни нималардан иборат? 1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикасининг мустақил-

лиги эълон қилиниб, Ўзбекистон тинч, парламент йўли билан ўзининг ҳақиқий давлатчилигига эришди.

Республикада демократик ҳуқуқий жамият асослари фаол равишда вужудга келтирилмоқда. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ваколатларини тақсимлаш принципи изчиллик билан ўтказилмоқда.

Асарда ўз йўлимизнинг шарт-шароитлари ва заминларини кўрсатилиб, унда, ўз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий тарақ-қиёт йўлимизни танлаб олиш Республикамизни қатъий позицияси эканлиги изоҳланади. У аҳолининг миллий, тарихий турмуш ва тафаккур тарзидан, халқ анъаналаридан ва урф одатларидан келиб чиқади.

Шунингдек, Ўзбекистондаги ўзига хос демографик вазият-ғоят муҳим хусусиятлардан биридир деб кўрсатилади. Яна бир хусусият Ўзбекистонда 136 миллат ва элатлар вакиллари истиқомат қилиши.

Республика геостратегик мавқега ҳам эга. У Марказий Осиёнинг марказида жойлашган.

Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий мустақил-лигини ҳимоя қилиш имкониятини берадиган етарли салоҳиятга эга.

Асарнинг «Ўзбекистон – демократия ва ижтимоий адолат жа-мияти» бўлимида «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Бу – мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу – инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир», дейилади.

Асарнинг «Миллий манфаатлар устуворлиги ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсат» бўлимида Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган кўп томонлама фаол ташқи сиёсатини амалга ошириш – давлатимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва халқ турмушини яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят муҳим воситасидир дейилади.

Асарнинг ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисо-диётини қуриш – мустақил Ўзбекистон ички сиёсатининг негизи

Page 72: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

72

деган бўлимида халқ манфаатларига жавоб берувчи мустақил иқтисодий сиёсат – Ўзбекистонни мустақил ривожлантиришни ажралмас шартидир. Ички сиёсатнинг инсон манфаатларига қара-тилган меҳнатни рағбатлантириш кучли механизмларига эга бўлган ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларининг давлат йўли билан хизмат қиладиган бозор иқтисодиётини қуришдан иборат дейилади.

Асарни «Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маъна-вий –ахлоқий негизлари» бўлимида, Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг ўз йўли тўртта асосий негизига асосланди. Бу негизлар:

- умуминсоний қадриятларга содиқлик; - халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривож-

лантириш; - инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши; - ватанпарварлик. 49. «Коммуникация» тушунчаси қандай мазмун-моҳиятга эга? Коммуникация (К) лот. «сommunicatio» умумлаштираман,

боғлайман, деган маънони англатади. Ижтимоий нуқтаи назардан ёндашиладиган коммуникация гуруҳ ёки ташкилот ичидаги, бутун жамоа ичидаги алоҳида шахслар ўртасида ахборот алмашиш жараёнини ўз ичига олади. Якка коммуникацияда инсон ахборотни аниқлаши ва идрок этиши катта аҳамиятга эга. Гуруҳ ёки ташкилот ичидаги коммуникация учун шу гуруҳ ёки ташкилот аъзолари орасида муносабатларнинг тақсимланиши, қабул қилинган коммуникация қоидаларининг хусусиятлари аҳамиятли. Коммуни-кацияни жисмоний нуқтаи назардан «алоқа» ҳам деб аталади. Ҳарбий ўқув юртлари ва сержантлар тайёрлаш мактабларини модернизация қилиш, уларнинг моддий техника ва ўқув базаларини мустаҳкамлаш замонавий компьютерлар техникаси, коммуникация ва ахборот технологиялари ҳамда таълим воситалари билан жиҳозлаш бўйича катта иш қилинмоқда.

49. Ўзбекистонда экспортга бўлган муносабат қандай? Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини оширишда кўзда

тутилган энг муҳим омил – экспортни хар томонлама рағбат-лантириш ва валюта захираларини тежаш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлашдан иборат.

Мазкур устувор масалани амалга оширилиши иқтисодиётнинг экспортга йўналтирилган таркибини шакллантириш, экспорт

Page 73: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

73

салоҳиятининг ўсишида хусусий сектор улушини кўпайтириш орқали ташқи савдо ва валюта бозорини янада эркинлаштиришни тақозо этади.

Бу борада мамлакатимизда экспортни ҳар томонлама рағбатлантириш, юртимизда ишлаб чиқарилган товарларнинг ташқи бозорларга чиқиши ва интеграциялашувини таъминлайдиган инфра-тузилмани ривожлантириш масалалари янада долзарб аҳамият касб этади.

Ҳукуматнинг бу борадаги энг муҳим вазифаси – амалдаги маъмурий, божхона, банк процедураларини чуқур таҳлил қилиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган рақобатга бардошли маҳсу-лотларнинг экспорти йўлида ғов бўлиб турган барча тўсиқларни олиб ташлашдан иборат.

50. Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон XXI асрга интил-

моқда» асари қандай мазмун моҳиятга эга? Ушбу асар 1999 йил 14 апрель биринчи чақириқ Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлисининг 14 сессиясида ўқиб эшит-тирилган.

Унда биз келгуси асрга ўзимиз билан нималарни олиб ўтишимиз мумкин ва зарур ва нималардан воз кечишимиз даркор, ўз ҳаётимизни қандай йўл билан яхшиламоқчимиз, янги минг йилликда қандай муаммоларнинг ечими бизни диққат эътиборимиз марказида турмоғи лозим, деган саволларга жавоб беришга қаратилган.

XXI аср арафаси мамлакатимизнинг ривожланиш стратегияси, ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш борасидаги фаолиятимизнинг мазмун – моҳияти қуйидаги босқичларда ўз ифодасини топади.

Биринчи устувор йўналиш-мамлакат сиёсий-иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш;

Иккинчи устувор йўналиш – жамият маънавиятини янада юксалтириш;

Учинчи устувор йўналиш – кадрлар масаласи – фаровон қудратли демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этишимизнинг асоси бўлмоғи лозим;

Тўртинчи устувор йўналиш-халқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор ўсиши аҳолининг янада кучли ижтимоий ҳимоя қилишни ифода этади;

Бешинчи устувор йўналиш – иқтисодиётда таркибий ўзгариш-ларни таъминлашдир;

Page 74: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

74

Олтинчи устувор йўналиш – жамиятдаги барқарорлик тинчлик миллатлар ва фуқаролараро тотувликни, сарҳадларимиз дахлсиз-лигини, мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигини таъминлашдан иборат.

Давлат қурилиш жараёнларини чуқурлаштириш ва эркин-лаштириш Конституцияда ва қабул қилинган қонунларда кўзда тутилган ҳокимиятнинг турли тармоқларини бир биридан ажратиш тамойили амалда қандай рўёбга чиқарилаётганига алоҳида эътибор берилган.

«Кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти сари»-деган дастурининг моҳияти ана шунда намоён бўлади.

Китобнинг «Янги аср стратегияси»-деб номланган иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» асарига шарҳлар баён қилинган унда истиқболга даъват, Ўзбекистон Республикаси сиёсий-иқтисодий маънавий соҳаларидаги қўлга киритган ютуқлари, Республика тараққиётига тўсқинлик қилувчи хавфлар ва таҳдидлар яъни диний ниқобдаги сиёсий найранглар, халқаро терроризм ва минтақавий можаролар, мамлакатимиз тараққиётига тўсқинлик қилувчи ташқи таҳдидлар батафсил баён этилган.

Китобни учинчи қисми «Ислоҳотларни чуқурлаштиришни устувор йўналишлари» деб номланган. Унда мамлакат сиёсий-иқтисодий ҳаётини давлат ва жамият қурилишини янада эркин-лаштириш, жамият маънавиятини янада юксалтириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш жамиятда барқарорлик ва тинчликни таъминлаш масалалари атрофлича таҳлил қилинган.

51. Ислом Каримовнинг «Ватанимиз ва халқимизга садоқат

билан хизмат қилиш олий саодатдир» асари қандай ижтимоий сиёсий аҳамиятга эга?

(Тадбиркор ва ишбилармонлар – Ўзбекистон либерал-демок-ратик партияси қурултойидаги маъруза, 2007 йил 6 ноябрь).

Президент вазифасига, давлатни бошқариш лавозимига муносиб номзод ҳақида, бу вазифа нақадар оғир ва ўта мушкул эканлигини гапириб, биринчидан унга ишонган халқнинг ранг-баранглиги, турли миллат ва элатларни ўзида мужассам-лаштирганини ҳисобга олиб ақл-идроки ва тажрибаси, куч-ғайрати ва азму шижоати ётадиган инсон бўлиши шарт. Иккинчидан – ўз халқи ва давлатининг миллий манфаатларини тўла ифода этиши, Учинчидан – огоҳ, сезгир ва ҳушёр бўлиши, фақатгина олдинга

Page 75: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

75

интилиши, онг ва тафаккурни, янгича фикрлаш ва доимий изланиш билан яшаш ўзининг таъсирчанлиги, қатъият ва иродаси билан оммани бошқариш, ҳар қайси инсоннинг юрагига етиб боришга унинг кучига куч, ишончига ишонч, ғайратига ғайрат қўшишга қодир бўлиши ҳақида гапирилади.

Асарда юртимизнинг қиёфаси ва ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартирган сиёсатни изчил давом эттириш ва кўзланган мақсадларга етиш, тараққий топган демократик давлатлар қаторидан жой олиш ҳақида гапирилади.

Ватанимизнинг тараққиётини янада юксалтиришга қаратилган энг муҳим ва долзарб мақсад вазифаларга тўхталиб, биринчидан – мамлакатимизни модернизация қилиш, жамиятимизни янгилаш, иқтисодиётимизнинг жадал суръатлар билан ўсиши тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатларини жадаллаштириш. Иккинчидан – юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқимиз фаровон-лигини таъминлаш, барча моддий ва интеллектуал мулк эгалигининг манфаатларини устун қўйиш, учинчидан – кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтишга эришиш давлат ва жамият қурилиши соҳасида асосий вазифа эканлиги, тўртинчидан – ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришга доир ислоҳот-ларни фаол давом эттириш, инсон унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият ва бойлик сифатида жамиятимиз ҳаётида асосий ўрин тутиши, «Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ» деган шиорни амалга ошириш, бешинчидан – мамлакатимизда суд ҳуқуқ тизимини, ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг зарур таркибий қисми эканлиги «Адолат-қонун устуворлигида» деган шиоримизни амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш, олтинчидан – юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, барқарорликни мустаҳкамлаш, фуқаролараро тотув-лик, турли миллатлар ва диний конфенциялар ўртасида ҳамжиҳат-ликни янада кучайтириш ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва маошлари миқдорини кўпайтириб бориш, еттинчидан – иқтисодиётимизнинг юқори ривожланишини таъминлаш ҳисобидан халқимизнинг реал даромадлари ва фаровонлигини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, саккизинчидан – мамлакатни модернизация қилишда янги авлод кадрларини тайёрлаш, таълим соҳасидаги миллий дастуримиз ижросини якунига етказиш, тўққизинчидан – «Юксак маънавия – енгилмас куч» деган шиоримизни амалга оширишимизда маданий ва маърифий соҳаларда олиб бораётган ишларимизни таъсири ва

Page 76: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

76

самарасини кучайтириш, ўнинчидан – юқорида зикр этилган улуғвор мақсадларни муваффақиятли амалга ошириш вазифасини юртимизда яшаётган миллати, тили, дини ва қайси сиёсий гуруҳга муносиблигидан қатъи назар, бирдамликда меҳнат қилиш.

52. Жамиятни ахборотлаштириш жараёнларини қандай

тушунасиз? Жамиятни ахборотлаштириш (ЖА) жараёнларининг мо-

ҳияти – инсон ҳаётининг барча жабҳаларида интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш турлари ва воситалар билан боғлиқ бўлган динамик жараён. Бу ўз навбатида «фантаълимамалиёт» тизимини ахборотлаштириш ҳам демакдир. Бундан мақсад жамиятнинг турли жабҳалари фаолиятини юритишининг интеллек-туаллик даражасини ошириш ва «Фантаълимамалиёт» тизимини тўлиқ ахборотлаштириш ҳамда Юқоридаги тизимда фаолият кўрсатувчи кишиларнинг ахборот маданиятини юксалтириш.

ЖА янги ахборот технологиялари кўринишида ва айниқса кўмакчи компьютерли тизимлар, универсал компьютерли тизимлар ҳамда касбий компьютерли ўйинларни амалиётда жорий қилиш йўналишидаги соҳаларда фойдаланилади.

ЖА учинчи минг йилликнинг дастлабки асриданоқ долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади ва у жараён кишилик жамиятининг барча бўғинларини тўлиқ қамраб олади.

ЖАнинг асосларидан бири таълим тизимида замонавий ахборот технологиялари (ЗАТ)дан кенг фойдаланишга эришишдир. Бу жараён таълимни такомиллаштириш ва ривожлантиришни амалга ошириш мақсадида ЗАТни қўллашни, унинг метод ва воситаларидан фойдаланишни, таълим-тарбия жараёнининг барча бўғинларини жадаллаштиришни, мутахассисларни, илмий ходимларни ахборот-лашган жамият шароитида фаолият кўрсатишга тайёрлашни тақозо этади.

53. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши қандай

аҳамиятга эга? 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили расмий мақоми

берилди. Ўзбек тилига эркин ривожланиш имконияти берилди, барча мажлис, илмий-амалий анжуманлар, учрашув, олий ўқув юртларида дарслар ва бошқа тадбирлар ўзбек тилида ўтказила бошлади. Бу имконият берилган пайтда ҳали Ўзбекистон собиқ Иттифоқ таркибида эди.

Page 77: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

77

Республика аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил қилишига қарамасдан, мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ миллатлараро муносабатларда байналмилалчилик асосий мезон сифатида қабул қилинган. «Ўзбекистон – барча фуқароларнинг умумий уйи» деган ғояга асос солинди. Байналмилаллик ҳуқуқий жиҳатдан Конституцияда мустаҳкамланди. Нафақат қонунда, балки амалиётда ҳам республикада истиқомат қиладиган 135 дан ортиқ миллат вакиллари миллий эҳтиёжларининг қондирилиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Бугунги кунда республикада таълим рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман, корейс тилларида олиб бориладиган ўрта мактаблар фаолият кўрсатиб келмоқда. Миллий-маданий марказлар тузилди. Мавжуд шароит ҳисобга олиниб, «Давлат тили тўғрисида»ги қонунга 1995 йилда ўзгартиришлар киритилди ва ҳоказо.

54. Республика Байналминал маданият маркази ҳақида

нималарни биласиз? Мамлакатимиз ҳудудида жуда қадим замонлардан турли

миллатларга мансуб халқларнинг вакиллари қўни-қўшничилик, қуда андачилик, дўсти-биродарлик ва ошна оғайнигарчилик асосида тинч-тотув ва ўзаро ҳамкорликда яшаб келганлар. Мозийга назар солсак, Ўзбекистон ҳудудида миллий ва миллатчилик негизида ҳеч қачон можаролар бўлмаган. Бу халқимизнинг ўзига хос хусусияти ва бағрикенглигининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистонда бугунги кунда 135 миллат ва элат вакиллари истиқомат қиладилар. Ҳар бир киши миллати ва ирқидан қатъи назар яратганнинг мўжизасидир. Инсоннинг яхши-ёмонлиги унинг у ёки бу миллатга мансублигига қараб белгиланмайди. Балки ҳар бир инсоннинг ўзига хос яхши-ёмон хислатлари, фазилатлари ва хусусиятлари шаклланиб камол топишида ўша инсонни ўраб олган ижтимоий муҳит, у олган таълим-тарбия бош омил ҳисобланади.

Мустақиллик барча миллат ва элатларга ҳур ва эркин тараққий этиш имконини берди. Миллий онг янада ривожланди, миллий уйғониш жараёни янада кучайди. Бу ҳол нафақат ўзбекларга балки, бошқа миллат ва элатлар орасида ҳам миллий жипслашиш жараёнини келтириб чиқарди. Оқибатда миллий-маданий марказлар вужудга кела бошлади.

Миллий маданий марказлар Ўзбекистонда истиқомат қилиб турган барча миллатлар, элатларнинг маданият, маънавият, миллий урф-одатлар ва анъаналар борасидаги ўзларига хос талаб ва

Page 78: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

78

эҳтиёжларини қондириш, шу тариқа уларни янада мустаҳкамроқ жипслаштиришга хизмат қилувчи ижтимоий-ихтиёрий ташкилот-лардир.

1989 йилда Маданият ишлар вазирлиги қошида мамлакат миллатлараро Маданият Маркази ташкил этилди. Унинг таркибига 12 та жумладан қозоқ, рус, украин, корейс, грузин, қирғиз, татар, тожик, яҳудий, арман, озарбайжон каби маданият марказлари фаолият кўрсата бошлади. Вақт ўтган сари уларнинг сони орта бошлади. Хусусан 1997 йилнинг охирларига келиб, мамлакатимизда 90 дан ортиқ миллий маданий марказлар фаолият кўрсата бошлади. Бу ўз навбатида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни тақозо қиларди.

1992 йил январ ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданият Маркази ташкил қилинди. Миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга кўмаклашиш унинг асосий вазифаси қилиб белгиланди.

«Миллий маданий марказларнинг асосий вазифалари уч йўналишга эга: 1) ҳар бир миллатнинг тили, маданияти, урф-одатлари ва расм-русумларини тиклаш, Ватани билан алоқа муносабатларини жонлантириш, миллий ҳис-туйғуларнинг намоён бўлишига кенг йўл очиш; 2) мустақил Ўзбекистонни ўзининг ҳақиқий Ватани деб билиш ва унга беминнат ҳамда садоқат билан хизмат қилиш; 3) Ватан билан муштарак ҳаёт кечириш, унинг маданияти, тарихи ва тилини ўрганиш, мустақил давлатга номи берилган миллат билан дўстликда, ҳамкорликда ва тотувликда яшаш» .

Байналмилал маданият Маркази фаолиятидаги муҳим йўналиш умумхалқ байрамларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда фаол иштирок этиш бўлди. Жумладан, юртимизда ўтказиладиган анъа-навий «Наврўз» байрамида нафақат маҳаллий мамлакат вакиллари, балки юртимизда яшаётган барча миллат вакиллари қатнашадилар. Ўз навбатида маҳаллий аҳоли русларнинг миллий байрамлари бўлмиш «Масленница», «Рождетство», татарларнинг «Сабантўй» ва бошқа қатор халқларнинг миллий байрамларида фаол иштирок эта бошладилар.

Бу бир жиҳатдан маълум бир халқнинг миллий байрамини ўзига хос анъана ва урф-одатларини ўрганишга, шу туфайли ўз дунёқарашини бойитишга ёрдам берди. Иккинчидан, ўзаро ҳурмат ва яқин қардошлик асосида умумий хонадон – ягона Ватан туйғусини

Page 79: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

79

кучайтирди. Учинчидан, мамлакатда соғлом, маънавий-руҳий иқлимнинг барқарор бўлишини таъминлади. Бу муҳит бизга ягона оила туйғусини қайта-қайта ҳис этиш «Ўзбекистон умумий уйимиз» деган сўзлар замиридаги чуқур маънони англаб олиш имконини беради.

Республика Байналмилал маданият Маркази томонидан амалга оширилган яна бир йўналиш бу 1994 йилда бошланган биринчи «Халқ ижодиёти» фестивали бўлди. Бу фестивал Ўзбекистон мустақиллигининг уч йиллиги муносабати билан ташкил этилди ва уни ҳар икки йилда бир марта ўтказишга қарор қилинди.

Айниқса, арман, озарбайжон, тожик, қозоқ, татар, немис ва корейс халқларининг профессионал ва бадиий ҳаваскорлик тўга-раклари, санъаткорларнинг чиқишларини халқ катта қизиқиш билан кутиб олдилар. Ҳар бир маданият Марказнинг фестивали чинакамига миллий байрамга, ўша миллатнинг том маънода порлоқ истиқболининг кафолатига, яшаб турган замин, унинг учун бегона эмаслиги, аксинча, у ана шу тупроқ тақдири учун жавобгарлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилди.

Ўзбекистонда қардош халқлар ижодкорлари билан учрашувлар, улар ижодига бағишланган кечалар ўтказиш одат тусига кирди. Кейинги йилларда Ўзбекистон кунларининг Қозоғистонда, Қозоғистон кунларининг Ўзбекистонда ўтказилиши қозоқ ва ўзбек халқи ўртасида қардошлик алоқаларининг янада равнақ топишига катта ҳисса қўшди. Рус маданият Маркази Россиянинг Ўзбекис-тондаги элчихонаси билан ҳамкорликда С.Есенин туғилган кунининг 100 йиллиги, Қозоқ маданият Маркази Қозоғистоннинг Ўзбекис-тондаги элчихонаси билан ҳамкорликда қозоқ шоири Абай таваллудининг 150 йиллигини, миллий истиқлол учун толмас курашчилар Турор Рисқулов, Султонбек Хўжановларнинг 100 йиллигини, Қирғиз маданият Маркази Қирғизистоннинг Ўзбекис-тондаги элчихонаси билан биргаликда «Монас» туғилган кунининг 1000 йиллигини кенг нишонладилар. Бу саналар ҳам ўз навбатида ўзбек халқининг ҳам катта байрамига айланди.

55. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг қандай асосий принцип-

лари (тамойиллари) бор? Ташқи сиёсат деганда сиёсатнинг давлатлар ва халқлар ўртаси-

даги ўзаро муносабатларини тартибга солувчи тури тушунилади. Ташқи сиёсатда миллий манфаатлар акс этади. Ўзбекистон

ўтган мустақиллигимизнинг 20 йили мобайнида ташқи сиёсат

Page 80: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

80

соҳасида жуда катта ишларни амалга оширди. Чунки Респуб-ликамизга мустамлака даврида панжа остидан қарашган, «Муста-қиллик давригача Республика ташқи ишлар вазирлиги аппаратида бор-йўғи 10-15 нафар ходим бўлиб, улар номигагина вакиллик вазифаси ҳисобланган ишлар, яъни протокол мажбуриятлари ва турли тадбирлар, асосан чет эллик меҳмонларни қабул қилиш билан шуғулланарди, холос»1.

Тез фурсатларда қуйидаги давлат бошқарув органлари тузилди: Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги.

Ҳозирги кунда Республикамизда 86 та элчихона ва савдо ваколатхонаси аккредитация қилинган. Ўз навбатида хорижий мамлакатларда Ўзбекистон 48 та дипломатик ваколатхонаси мавжуд.

Жаҳонда бир қанча янги давлатлар, жумладан Ўзбекистон вужудга келди. Эндиликда улар жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топиши, тараққиёт йўлини белгилаб олиши зарур бўлади.

Мустақил давлатлар ўз фаолиятида халқаро миқёсдаги қуйи-даги муаммолар билан тўқнашяпти:

- демократик принципларни қарор топтиришда сиёсий онги етарли даражада юқори бўлмаганлиги;

- бир қанча минтақаларда миллатчилик, маҳаллийчилик, асосидаги ихтилофларнинг давом этаётганлиги;

- диний ва сиёсий экстремизм халқаро миқёсда авж олаётганлиги;

- давлатлар ижтимоий ва иқтисодий аҳволининг турли дара-жада эканлиги қушимча қийинчиликларни келтираётганлиги.

Президент И.Каримов «Мамлакатимизда ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган фаровон демократик давлат барпо этишда олий мақсадга эришмоғимиз учун Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжа-миятига кенг миқёсда интеграциялашувини таъминлаш зарур»-деб таъкидлайди.

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кириб бориш шарт-ларини И.Каримов мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ ўзининг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида белгилаб берди. Улар қуйидагилардан иборат:

- ўзининг миллий манфаатлари устун бўлган ҳолда, ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш;

1 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Т.,

2007. – Б.23.

Page 81: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

81

- одамлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатларда умум-башарий қадриятларни устун қўйиб, халқаро майдонда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, можароларни тинч йўл билан ҳал этиш учун курашиш;

- инсон ҳуқуқлари, ҳужум қилмаслик, низоли масалаларини ҳал этишда куч ишлатишдан ва куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан воз кечиш тўғрисидаги халқаро ҳужжатларни тан олиш;

- республиканинг ташқи сиёсати тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралаш-маслик қоидалари асосида қуриш;

- мафкуравий қарашлардан қатъи назар, ташқи сиёсатда очиқ ойдинлик принципини рўёбга чиқаришга ва барча тинчлик севар давлатлар билан тенг ташқи алоқаларни ўрнатишга интилиш;

- Ўзбекистоннинг миллий қонунларида халқаро нормаларининг устуворлигини тан олиш;

- Ўзбекистон тўла ишончли принциплар асосида ҳамда икки томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ҳаракат қилиш.

Ўзбекистон ташқи сиёсати асосий принциплари Конститу-циянинг 17-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган, улар қуйидагилардан иборатдир:

– Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти; – давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик, куч билан

таҳдид қилмаслик; – чегараларнинг дахлсизлиги; – низоларни тинч йўл билан ҳал этиш; – бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик.

56. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Ўзбекистон

ўртасидаги ҳамкорлик нимага асосланган? Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига кирувчи давлат халқаро

ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъектидир. МДҲ 1991 йил 8 декабрда ташкил топган. 1991 йил 21

декабрдаги Алмати учрашувида Ўзбекистон ҳам МДҲга қўшилди. МДҲнинг асосий мақсадларини амалга оширишда аъзо

давлатлар қўйидаги қоидаларга риоя этадилар: - Давлат суверентетини ўзаро тан олиш. - Тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирларининг ички ишларига ара-

лашмаслик.

Page 82: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

82

- Баҳсли муаммоларни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал этиш ва бошқалар.

2008 йил августда Грузия давлати МДҲ таркибидан чиққани тўғрисида баёнот берди.

2006 йил ноябр ойида Минскда ўтган саммитда МДҲ Ижроия қўмитаси Ҳамдўстликни янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган Давлатлараро ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинган эди. 2007 йилнинг июнида бўлган Санкт-Петербург саммитида мазкур концепцияни тайёрлаш жараёни кўриб чиқилди. 2007 йилнинг октябр ойида бўлган Душанбе саммити якунида МДҲни янада ривожлантириш концепцияси ва уни амалга оширишнинг асосий тадбирлар режаси қабул қилинди.

МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви 2008 йил 6 июнда Россиянинг Санкт-Петурбург шаҳрида бўлиб ўтди. Учрашувда иқтисодий, гуманитар ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. МДҲ саммитида Президентимиз эркин савдо зонасини барпо этиш ташаббусини илгари сурди (МДҲнинг Санкт-Петербург саммити // Халқ сўзи. – 2008. – 7 июнь.

Умуман олганда, Ўзбекистон МДҲ билан ҳамкорликни давом эттириб, долзарб муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси билан тенг ҳуқуқли муносабатлар ўрнатиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Президентимиз И.Каримов мустақилликнинг илк йиллариданоқ ушбу масалага алоҳида эътибор берган: «Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари билан ўзаро муносабатларидаги энг муҳим масала – суверен Республика билан тенг ҳуқуқли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда унинг потенциалига таянишдир». (Каримов И.А. Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т.1. – Т., 1996. – Б.22) Чунки ташқи сиёсатимизда Республиканинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

Мажлисда жиноятчилик наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига, терроризмга қарши ҳамкорликда курашиш бўйича 2008-2010 йилларга мўлжалланган дастурлар ижросининг бориши ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Россия Федерацияси собиқ Президенти Владимир Путинга мамлакат-ларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, халқлари-мизнинг дўстлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Ватани-мизнинг юксак мукофоти – «Буюк хизматлари учун «орденини топширди.

Page 83: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

83

57. Ўзбекистонни БМТга аъзо бўлишининг қандай ижти-моий-сиёсий ва ҳуқуқий аҳамияти бор?

Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатида аниқ мақсадларни ва сиёсий йўналишларни белгилаб олди. Ўзбекистон ташқи сиёсатини энг муҳим йўналишларидан бири – БМТ раҳнамолигида Марказий Осиё минтақасида тинчликни, сиёсий барқарорликни таъминлашга ғамхўрлик қилиш. Чунки ҳар қандай ислоҳотни, тараққиёти негизида тинчлик туради. Ўзбекистон Республикаси бор имкониятларини ишга солиб ушбу омилларни қарор топишига ҳаракат қилмоқда, Президент БМТни бу борадаги роли ҳақида шундай дейди: Биз ўзимизни бундай обрўли халқаро ташкилот ишидаги иштиро-кимизни Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик, тинчлик ва тотувликни таъминлашни кескин муаммоларига жаҳон жамоат-чилиги эътиборини қаратиш имконияти деб биламиз. Фақат БМТгина хавфсизликни сақлаш ва таъминлашга хизмат қиладиган, олдини олишга қаратилган дипломатиядан тартиб, то тинчлик ўрнатишга қаратилган учрашувларда қатнашишгача бўлган воситаларнинг ҳаммасига эга. Президент И.Каримов ўзининг БМТ бош Ассамблеясининг 48 (1993 йил сенябрь) ва 50 (1995 йил октябрь) сессияларида сўзлаган нутқларида бир қанча аниқ таклифлар билан чиқди. Буларни умумлаштириб шундай дейиш мумкин:

–Марказий Осиёдаги хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари юзасидан БМТни семинарини чақириш;

– Марказий Осиё ядросиз минтақа деб эълон қилиш; – БМТни Хавфсизлик кенгаши ҳузурида вужудга келиб турган

халқаро низоларни таҳлил қилишга БМТни махсус гуруҳини тузиш; – Марказий Осиёда наркобизнесга қарши биргаликда курашиш

учун БМТни минтақавий комиссиясини ташкил этиш; – Орол бўйича БМТни махсус комиссиясини тузиш ва

бошқалар. Натижада Ўзбекистонни ташаббуси билан ва БМТ раҳна-

молигида Тошкентда 1995 йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиёни минтақавий хавфсизлик муаммоларига бағишланган семинар муваффақиятли ўтди. Унда 20та халқаро ташкилот ва жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакати, шу жумладан АҚШ, ГФР, Франция, Буюк Британия, Россия, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва бошқа давлатларни дипломатия ва ҳукумат вакиллари иштирок этди. Семинарда учта муҳим муаммо: Марказий Осиёда мустаҳкам хавфсизлик тизимини яратиш; иқтисодий ҳамкорлик ва инфра-

Page 84: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

84

тузулмали коммуникациялар; иқтисодий хавфсизлик тизимини яратиш ҳамда гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди ва муайян таклифлар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Респуб-ликаси раҳбариятини таклифларини амалга ошириш умидида 1997 йил 15 сентябрда БМТ раҳнамолигида Тошкентда «Марказий Осиё-ядро қуролидан холи минтақа» мавзусида халқаро конференция чақирилди. Конференцияни тайёрлашда БМТ, ЕХҲТ, АЭХА, Ислом конференцияси ташкилоти ва 50дан ортиқ давлат ҳамда халқаро тузулмаларнинг вакиллари қатнашди.

Ушбу анжуманга баҳо бериб, Президент И.Каримов шундай деган эди: Мазкур конференция Марказий Осиё давлатларининг ташқи хавфга қарши борасидаги якдиллик билан қилаётган саъй-ҳаракатларининг дастлабки натижасидир. Марказий Осиёни ядро қуролидан холи зона деб эълон қилиш ташаббуси Марказий Осиё давлатларини хавфсизлик, барқарорликни ҳамда бу минтақада истиқомат қилаётган кишиларнинг тенглигини таъминлаш, минтақани барқарор ривожлантириш ва гуллаб яшнаши борасидаги манфаат ва мақсадлари муштараклигини янги бир кўринишидир. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 2 мартда БМТ, 1992 йил 30 январда ЕХҲТ аъзолигига қабул қилинган.

Бугунги кунда Ўзбекистон 90дан ортиқ халқаро шартнома-демократик нормалар ва конвецияларга қўшилди. БМТ ажратиб берган 22 та асосий битим ва конвенциялардан Ўзбекистон 19 тасини ратификация қилди. Уларга нуфузли ташкилотлар БМТ ва ЕХҲТ ҳужжатлари киради:

– БМТнинг низоми; – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси; – Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт; – Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги

халқаро пакт; – Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашининг якунловчи

ҳужжати (Хельсинки. 1975 й) ; – ЕХҲТни инсоний мезонлар бўйича конференцияси ҳужжати

(Копенгаген. 1990 йил 20 июнь) ; – 1992 йилги Хельсинки ҳужжати (1992 йил 10 июнь) ; – Истамбул учрашуви декларацияси (1999 йил 19 ноябрь). Ўзбекистон шундай ҳужжатларни 60дан ортиғини тан олди ва бу

жараён давом этмоқда. Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонга демократик жараёнларни

жорий этишда ёрдам бермоқдалар. БМТнинг доимий вакили Ричард

Page 85: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

85

Конпайднинг айтишича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Республикамиз миллий марказини мустаҳкамлашга, «Адвакатура»ни ривожланти-ришга, Юридик ёрдам жамиятини ташкил этиш ва ахборот билан таъминлашга кўмаклашмоқда.

Конституциямизда ўз аксини топган принциплари ва меъёрлари БМТни Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси каби инсон ҳуқуқларига оид энг муҳим халқаро ҳужжатлар, шунингдек, Хельсинки якунловчи акти, Париж ва Мадрид хартияларини принципиал қоидаларини ўзига сингдирган. Бундай сиёсат Консти-туциямизнинг IV боби Ташқи сиёсат, иккинчи бўлими Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, Жамият ва шахс бўлимларида, ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик бобларида ёрқин намоён бўлади.

Мисол учун Конституциямизга қиёслаш учун БМТни фуқа-ролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактининг 17-моддасини келтирамиз: Ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда аралашиш, унинг уй-жой дахлсизлигига, сирлар дахлсизлигига ёки ноқонуний тажовуз қилиш ва уни ор-номуси ҳамда шаънига тажовуз қилиш мумкин эмас.

Ҳар бир инсон худди шундай тажовуздан қонун орқали ҳимоя этилиши ҳуқуқига эга.

Замонавий таҳдидлар ва хатарлар БМТнинг барча тизимлари ва механизмларининг мураккаб воқелик ва унинг истиқболдаги ривожига, динамик мувофиқлаштирилишини, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида янги ёндашувлар ишлаб чиқилишини тақозо этади.

Бугунги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбе-кистондаги ваколатхонаси республикада БМТнинг Тараққиёт дастури, Саноат тараққиёти дастури, Қочоқлар иши бўйича вакиллари Олий комиссари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Аҳолини жойлаштириш жамғармаси, Наркотикларни назорат қилиш бўйича дастур, Болалар жамғармаси сингари ихтисослашган муассасаларни ўз таркибига бирлаштиришга муваффақ бўлди.

БМТни ислоҳ қилиш деганда, биз, энг аввало, унинг минта-қавий ва глобал муаммоларини ҳал этишдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинишини тушунамиз. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига мувофиқ, халқаро тинчлик ва хавфсизликни барқарор этиш борасида Хавфсизлик Кенгаши бош жавобгарликни зиммасига олади ва у тинчлик хавф остида қолган кеча ёки кундузнинг ҳар қандай

Page 86: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

86

дақиқасида чақирилиши мумкин. Президент И.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 50-сессиясида нутқ сўзлаб, қуйидаги асосли таклифларни ўртага ташлади: Биринчидан, БМТнинг Хавфсизлик Кенгашини босқичма-босқич ислоҳ қилиш даркор. Унинг доимий аъзолари таркиби нафақат ривожланган, балки ривожланаётган давлатлар ҳисобидан ҳам кенгайтирилиши лозим. Хавфсизлик Кенгашининг ҳам доимий, ҳам муваққат аъзолари сонини ошириш мақсадга мувофиқ. Биринчи қадам сифатида Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари таркибига жаҳон сиёсатида муҳим роль ўйнаётган Германия ва Японияни киритишни таклиф қиламан. Ушбу давлатлар бугунги кунда БМТ фаолияти, шунингдек, инсонпарварлик ва хайрия йўналишидаги бошқа кўплаб лойиҳа ва дастурларни молияловчи асосий ҳомийлар ҳисобланади. Иккин-чидан, глобал ва минтақавий таҳдидларга муносабат билдиришда тезкорликни ошириш учун Бош котиб ваколатларини кенгайтириш зарур. Учинчидан, Хавфсизлик Кенгашининг қуролли можаролар-нинг олдини олиш ва зиддиятлар ва низоларни тинч йўл билан ҳал этиш воситалари ҳамда механизмларидан, шу жумладан узоқ вақт давом этаётган можароларни бартараф этишда «тинчликка мажбур қилиш» деб аталувчи механизмдан самарали фойдаланиш масала-ларидаги ўрни ва масъулиятини кучайтириш лозим.

Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг энг нуфузли ташкилоти БМТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. Бу эса, энг аввало, мустақиллик шарофати ва қолаверса, Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида эътирофининг ёрқин тимсолидир.

1997 йилда республикамизда иккита йирик халқаро анжуман ўтказилди. Улардан биринчиси 15-16 сентябрь кунлари Тошкентда 56 та давлат ва 16 та халқаро ташкилот вакиллари иштирокида ўтказилган «Марказий Осиё ядро қуролидан холи ҳудуд» мавзуидаги халқаро анжумандир. Анжуманда БМТ Бош котиби ўринбосарининг шахсан иштироки ва БМТ Бош котибининг анжуман қатнашчиларига мактуб йўллаши юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, унинг тинчликпарвар сиёсати бугун бутун жаҳон жамоатчилиги томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.

Дарҳақиқат, Тошкент ўзига хос ва мос барқарор ва бардавом сиёсат олиб бораётган, иқтисодиётда эса босқичма-босқич изчил йўналишга эга бўлган мустақил ва келажаги буюк мамлакат Ўзбекистон Республикасининг пойтахти сифатида дунёда ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Ҳозирда дунёда рўй бераётган низоларнинг кўпчилиги ҳам ана шу ҳудуд, чегара масалаларида юзага

Page 87: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

87

келаётганини Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тушунади ва бу каби муаммоларнинг юзага келишига йўл қўймайди. Чунки бу каби низолар уруш-жанжалга айланиб кетса, уни тинчитиш, тўхта-тишнинг бирон-бир чорасини топиш қийин бўлади.

58. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг асосий вазифаси нима ва унда Ўзбекистоннинг иштироки қандай?

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ). Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳозирги вақтда дунё хавфсизлик тизимини таъминлашда фаол қатнашаётган ташкилотлардан биридир. Унинг асосий вазифаси регионал миқёсдаги хавфсизликни таъминлашдир. Дастлаб ушбу ташкилот 1996 йил 26 апрелда Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларидан иборат «Шанхай бешлиги» номи билан ташкил топган. Унинг асосий мақсади хавфсизлик тизимини таъминлаш, регионал миқёсда тинчликни таъминлаш ҳамда терроризмга қарши кураш олиб боришдан иборат. 2001 йил ёзида Ўзбекистон унга тенг ҳуқуқли аъзо бўлгач, уюшманинг номи Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти деб юритиладиган бўлди. Айни вақтда ШҲТга олти давлат – Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Ушбу ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари йилда бир марта йиғилиб турадилар. Унинг штаб квартираси Шанхайда, терроризмга қарши антикоалицион маркази Тошкентда жойлашган.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг бош вазифаларига қуйи-дагилар киради:

– хавфсизликни таъминлаш; – минтақавий барқарорликни таъминлаш; – экология муаммоларини биргаликда ҳал этиш; – савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш; – илмий-техникавий, маданий-маърифий соҳалардаги муноса-

батларни кенгайтириш ва бошқа ҳаётий муҳим йўналишлардан иборат. Бу вазифаларни бажариш борасида давлатлар ўртасида алоқалар яхши ривожланиб бормоқда. Масалан, 2020 йилгача бўлган даврда кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кўзда тутувчи дастур қабул қилинган. ШҲТ қисқа вақт мобайнида ўзининг самарали эканлигининг тўла намоён этди. 2002 йили Санк-Петербург шаҳрида бу халқаро ташкилотнинг асосий ҳужжати, яъни «ШҲТнинг Хартияси» қабул қилинди. 2004 йили Пекинда унинг Ижроия Котибияти, Тошкентда эса Минтақавий аксилтеррор

Page 88: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

88

тузилмаси доимий фаолият кўрсата бошлади. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлари ҳудуди Евросиёнинг 61 фоизини ташкил этади, аҳолиси эса 1,5 миллиард кишидан ошади. Шуни таъкидлаш керакки, бу халқаро ташкилотнинг олти аъзо ва тўрт кузатувчи мамлакатлари (Муғилистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон) аҳолисини ҳисоблайдиган бўлсак, дунё мамлакатларининг қарийб ярми (3 миллиард)ни ташкил этади.

ШҲТга аъзо давлатлар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш, жумладан ИИИ ўртасида ўзаро ҳамкорликда халқаро терроризм, диний экстремизм ҳамда миллий сепаратизм (айирмачилик)га қарши биргаликда самарали кураш олиб бориш ҳақида битим имзоланган. Бу жараёнда ҳар бир давлат, улар орасида Ўзбекистон ҳам ИИИнинг ўзаро самарали ва дўстона ҳамкорлигига алоҳида эътибор бериб келмоқда.

Ўзбекистон-Россия алоқаларнинг мустаҳкамланиши, нафақат Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ёки Евросиё Иқтисодий Ҳамкорлик Кенгаши фаолиятини чуқурлаштиради, балки аввало, ШҲТ миқёсидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларимизни яна ҳам самарали бўлишига олиб келади. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида 16 банддан иборат бўлган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартномани имзоладилар. Шунингдек, икки мамлакат савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик, хар икки давлат ички ишлар вазирликларининг гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик ҳақидаги битимлар имзоланди. Булар ШҲТ фаолиятида асосий эътибор амалий ҳамкорликка (Ўзбекистон-Россия, Ўзбекистон-Хитой ва бошқа давлатлар мисолида) қаратилишини яна бир бор кўрсатмоқда.

Бугунги кунда ҳам Марказий Осиё минтақасида турли таҳдидлар сақланиб турибди. Бу хавф-хатар янги шакл ва қиёфа касб этиб бормоқда. Халқаро терроризм, диний экстремизм ва айирма-чилик, қурол-яроғ ҳамда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний савдоси, уюшган трансмиллий жиноятчилик каби иллатларга қарши курашиш, мавжуд хавфнинг олдини олишда ШҲТнинг ўрни катта.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, нуфузи ортиб, фаолият доираси тобора кенгайиб бораётган ШҲТ дунёнинг энг катта ва айни пайтда стратегик манфаатлар тўқнаш келган минтақалардан бирида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришнинг муҳим омилига айланиб бормоқда. Зеро, ШҲТ тузилганига энди ўн йил тўлаётган бўлса-да, унинг қадамлари шаҳдамлашиб бормоқда.

Page 89: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

89

59. Ҳозирги даврда содир бўлаётган «ахборот уруши» ва унинг салбий оқибатлари нималардан иборат?

Ахборот – бирор нарса тўғрисида олинган маълумотлар. Маълумот эса тўлиқ ёки қисқа, холисона ёки нохолис, ижобий ёки салбий, қизиқарли ёки зерикарли, долзарб ёки оддий, фойдали ёки фойдасиз, самимий ёки ғаразли ва ҳоказо мазмунларда бўлиши мумкин. Ҳақиқий ахборотни сохта ахборотдан ажрата билиш эса чуқур билим ва иқтидорни талаб этади .

Президент И.Каримов айтганидек, хавфсизлик ҳадсиз-ҳудудсиз у чегара билмайди. Шундай экан, ахборот хавфсизлигини таъминлашда Республиканинг барча фуқаролари мамлакатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя этишлари зарур. Бу борадаги халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари ва чора-тадбирлари ҳар бир алоҳида олинган катта-кичик давлатларнинг геосиёсий имкониятларини кенгайтиришда сезиларли ўрин эгаллайди.

Бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, арзимас бўлиб туюлган ахборотлар бирданига авж олиб, глобал-лашув шиддатли куч олиб, ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. Президент «Барчамизга аён бўлиши керакки, қаерда бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзбошимчаликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча – қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади», «ҳозирги кунда кўз ўнгимизда дунёнинг геополитик, иқтисодий, ахборот коммуникацион манзарасида чуқур ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда» деб бежизга таъкидламаган.

Инсоният цивилизацияси ютуқларидан ҳисобланган ахборот ва ахборот воситаларининг тараққиёти ҳозирги кунда жамият ривожланишининг энг муҳим талабларидан бирига айланди. XXI асрнинг ўзига хос хусусияти бу даврнинг ахборотлар учун кураш асри эканлигидир. Айни вақтда, кимнинг қўлида ахборот ва уни бошқариш имкониятига эга бўлса, у бевосита ҳукмрон кучнинг эгасига айланади. Бир қанча халқаро жараёнлар бунга мисол бўла олади. Зотан, уни назорат қила олмаслик ва ундан унумли фойдалана билмаслик ёки, энг хавфли жиҳати, «миллатнинг маконга нисбатан

Page 90: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

90

ҳис этиш қобилияти»нинг заифлашуви – давлат заифлашувининг яққол белгиларидан биридир. Бунда гап муайян давлат ёки миллатнинг нафақат информацион, балки миллий хавфсизлиги ҳақида ҳам бормоқда. Масалан, АҚШ қонунчилигида информацион маконни муҳофаза қилиш иши анъанавий, биринчи ўринда ҳимояланиши лозим бўлган почта, телеграф ва телефон билан тенглаштириб қўйилган. Ушбу давлат ҳар йили ўз ҳудудидаги интернет хавфсизлигини таъминлаш мақсадида беш миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратиб келган бўлса, ички локал тармоқлар хавфсизлиги учун камида уч миллиард доллар сарфлар экан. 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин ушбу харажатни яна икки миллиардга ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши қошида ихтисослаштирилган Информацион хавфсизлик қўмитаси ташкил этилганлиги ва бошқа тадбирлар мамлакат келажаги учун информацион макон қанчалик улкан аҳамият касб этаётганлигини кўрсатувчи далилдир.

Ўзбекистонда ҳам ўз миллий информацион маконига эга бўлиш ва уни назорат қилиш қобилиятини ошириш шу кунда, айниқса долзарблик касб этмоқда.

Глобаллашувнинг кўринишлардан бири ахборот глобалла-шувидир. Ахборот глобаллашуви XXI асрга келиб минтақалараро коммуникация каналлари ва тармоқларининг ташкил этилиши, бу асрни робототехника, голография ва симсиз ахборот узатиш (шиша толали оптика)нинг ўзига хос чатишмасидан келиб чиқадиган телетрансляцион, трансчегаравий компьютерлар ва мегайўлдошли алоқа тизимлари асрига айлантирмоқда. Глобаллашувнинг бундай таҳлили янада фазовий кенгликни эгаллаб бориш, қуёш ва сув энергияси ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, фан-техника ва ишлаб чиқаришнинг ҳозирги замон йўналишлари талабларига мос равишда суперкорпоратив тузилмаларни ривожлантиришга ёрдам беради. Аммо, юқоридагилар бошқа салбий ижтимоий жараёнлар – ишсизлик, экологик муаммолар, ахборотнинг ҳаддан ташқари зичлашиб кетиши ва электрон ахборот воситалари билан эҳтиётсизларча муомалада бўлиш кабиларни келтириб чиқаради. Бу муаммоларни ҳал этишнинг мураккаблиги уларнинг жуда тез тарқалиши билан ҳам кучайиб бормоқда. Бу жараёнларни бошқариш эса борган сари мураккаблашиб боряпти. Оқибатда, ахборот воситаларига эгалик учун кураш кучайган ҳозирги кунда мазкур масала янада долзарблик касб этмоқда. Айни вақтда, ривожланган давлатлар илғор ахборот воситаларига эга бўлган ҳолда ахборот-

Page 91: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

91

ларга эгалик қилиб, уларни ўз манфаатлари йўлида бошқармоқдалар. Илғор ахборот воситаларига етарли даражада эга бўлмаган (ривожланмаган ёки ривожланаётган) давлатлар албатта ҳозирги замоннинг бундай шитобдаги ахбороти учун курашда мағлубиятга учрамоқдалар. Биринчи ҳолатда глобаллашув глобал рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади ва унда турли телевидениелар иштирок эта олишини назарда тутса, иккинчисида йўлдошлар орқали олиб берилаётган кўрсатувлар бошқа кўрсатувларни ҳамда мамлакат ичидаги рақобат қилмоқчи бўлган овозларни кучсиз-лантиради, муайян мамлакатнинг ички ахборот маконига ҳукмрон ахборот сифатида таъсир кўрсатади. Бунда ички ахборот четга чиқмайди ва глобал ахборот билан кенг майдонда рақобат қилиш имконияти камаяди. Андижон воқеаларини ёритиш билан боғлиқ муаммолар бунга яққол мисол бўла олади.

Инсоният бошидан кечирган ахборот инқилобларининг энг сўнггиси сифатида эътироф этилаётган интернет ва глобал телекоммуникациялар тизими шиддат билан ривожланмоқда. Компьютер технологиялари воситасида коинотга сунъий йўлдошлар чиқарилмоқда, ўзга сайёраларни тадқиқ этувчи космик аппаратлар бошқарилмоқда, ядро синтезлари, электр қуввати тақсимоти ва мураккаб тажрибалар амалга оширилмоқда. Ахборот-компьютер технологияларининг нафақат илмий-техника тараққиётига, балки дунёдаги сиёсий жараёнлар, инсонларнинг турмуш тарзи ва дунёқарашига ҳам ижобий таъсири кун сайин ортиб боряпти. Ер юзидаги глобал ахборотлаштириш жараёни жаҳон халқларини ахборот жамияти сари етакламоқда. Бу интилиш йўлида янгидан-янги ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар пайдо бўлиши табиий.

Бироқ ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш ривож-лангани сайин мазкур соҳадаги жиноятчилик ҳам ортиб, халқаро тус олмоқда. Бу соҳанинг жадал суръатларда такомиллашуви турли минтақалардаги жиноятчиларнинг ўзаро алоқаларига йўл очиши, уюшишига олиб келиши мумкин. Айни чоғда, дунё банк-молия тизимининг энг замонавий ахборот технологиялари асосида фаолият юритиши бир қанча салбий оқибатларга ҳам олиб келди. Халқаро жиноий битимлар тузиш фактлари бунга мисол .

Ахборот глобаллашуви ҳар бир давлатнинг сиёсий-иқтисодий, маънавий асосларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Компьютер, интернет тармоғи маълум давлат ёки жамият ривожланишининг инкор этиб бўлмас элементига айланиши мумкин. Шу билан бирга, ундан фойдаланишда жуда эҳтиёткор бўлиш ҳам талаб этилади.

Page 92: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

92

Компьютер жиноятчилигининг объекти бир давлатда, унинг ижрочиси эса бошқа давлатда бўлиши мумкин. Маълумотларга қараганда, компьютер жиноятчилиги дунё миқёсида ахборот технологиялари соҳаси ривожланиши ва компьютерлар сони ҳамда турлари ошишига мутаносиб равишда ўсиб бормоқда. Ўз навбатида, ахборот технологиялари соҳасига «ин қурган» жиноий гуруҳларнинг эътибори асосан банкларга, ёлғон ахборот эвазига пул кўчириш-ларга, молиявий фирибгарликларга қаратилган.

Айрим ғарб давлатлари 2005 йил 13 майдаги Андижон воқеа-ларига холисона баҳо бермай, Ўзбекистон ҳукуматига ўзларининг геосиёсий манфаатлари, яъни бу ерда барқарорликни кескинлаш-тириш ва «рангдор» инқилобларни амалга ошириш учун ахборот хуружларини давом эттирдилар. Улар Андижонда тинч намойиш бўлганлигини, унда демократия тарафдорлари ва исёнчилар иштирок этганлигини ҳар томонлама исботлашга ва Ўзбекистон ҳукуматига тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилдилар. Бироқ, таъкидлаш керакки, тинч намойиш қуролсиз ва тегишли тартиб-қоидалар асосида ўтади. «Исёнчи» мақоми фақат қуролли можаролар вақтида қўлланилади. «Қуролли можаро» тушунчасини қўллаш учун эса, бундай ҳолат амалга оширилиши лозим. Албатта, Андижондаги воқеалар жиноий тўдаларнинг зўравонлик хуружи Женева конвенцияларига қўшимча 1977 йилдаги халқаро бўлмаган қуролли можаролар тўғрисидаги II протоколда бундай хуружлар учун мазкур ҳужжат қўлланилмаслиги, жиноятчилар эса унинг ҳимоясига олинмаслиги қайд этилган. Андижон воқеалари бўйича жиноий тасниф фақат Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси моддалари билангина квалифи-кация қилиниши мумкин ва давлатнинг ички юрисдикциясига кирувчи иш ҳисобланади.

Ахборот соҳасида давлат манфаатларига хуружнинг нисбатан хавфли манбаларидан бири назорат қилиб бўлмайдиган «ахборот қуроллари»нинг тарқалиши ва бу соҳада қуролланиш пойгасининг кучайиши ҳамда «ахборот уруши» олиб бориш концепциясини амалга ошириш ҳисобланади. «Ахборот қуроллари» деганда қарама-қарши томонга, унинг ахборот инфратузилмаси, давлат бошқарув тизими, мудофаа қобилиятини камайтириш мақсадида ахборот соҳасига куч билан таъсир кўрсатиш имкониятини таъминлаб берувчи воситалар, усуллар ва технологиялар тушунилади. «Ахборот қуроли»нинг ахборотли жамиятни бузиш таъсири жуда ҳам кучли ва самарали бўлиши мумкин. Бу масала, айниқса ҳозирги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда. Албатта, ҳар бир «ахборот қуроли»ни

Page 93: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

93

ишлатиш ортида сиёсий мақсадлар ётади ва мазкур жараён жамиятдаги сиёсий барқарорликка путур етказиши мумкин.

Ахборот дунёси долзарблашиб бораётган ҳозирги пайтда ҳар бир мамлакатда унинг ижобий томонларидан оқилона фойдаланиш ва салбий томонларига қарши муваффақиятли курашиш учун жамиятнинг мустақил концепцияси бўлиши лозим.

Маълумки, мамлакатимиз ахборот хавфсизлиги давлат эътибо-ридаги масала. Шу муносабат билан Ахборот хавфсизлиги доктринасининг тасдиқланиши мақсадга мувофиқдир. Доктрина мамлакатимизнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш, мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш, ахборот хавфсизлигини ҳуқуқий, методик, илмий-техникавий ва ташкилий жиҳатдан таъминлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Мамлакатимиз ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими мамлакат миллий хавфсизлиги тизимининг бир қисмидир .

Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ҳозирги кунда мамлакатимизнинг миллий хавфсизлигини таъмин-лашда унга қарши қаратилган информацион таҳдидларга замонавий воситалар билан кураш олиб бориш долзарб ҳисобланади. Зеро, мазкур кураш тақдирини қирғин қуроллари эмас, балки кучли ва замонавий ахборот воситалари ва ғоявий иммунитет ҳал этади.

60. Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органларининг ижтимоий-ҳуқуқий мақоми ҳақида нималарни биласиз?

Фуқаролик жамиятининг муҳим белгилари – кўппартиявийлик, жамоат бирлашмалари билан бир қаторда ўзини ўзи бошқариш органларининг шаклланиши ва мустаҳкамланишига катта эътибор берилмоқда.

Айниқса, И.Каримов ўз асарларида ушбу масалага жиддий қараётганлиги таҳсинга лойиқдир: «Яна бир муҳим вазифа – ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳалла, маҳалла қўмиталари ва қишлоқ фуқаролик йиғинларининг роли ҳамда ваколатларини амалда кучайтириш лозим»1. Энг асосий демократик институтлардан бири ўзини-ўзи бошқариш органларидир. Бундай органлар бевосита маълум бир ҳудудларда фаолият кўрсатиб, ўша ҳудуд

1 Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13.

– Т., 2005. – Б.181.

Page 94: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

94

фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилади, маҳалла оқсоқоллари эса фуқаролар билан яқиндан алоқада бўладилар.

Маҳаллий ҳокимият органлари самарали тизимини фуқаро-ларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларда Президент И.Каримов томонидан ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳақида қуйидаги фикрларни таъкидлаб ўтиши бежиз эмас: «Давлат ҳокимияти марказий органлари бир қатор ваколат ва вазифаларини, авваламбор иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш, бюджет ташкилотларини коммунал хўжалик ва ободон-лаштириш ишларини молиялаштириш, одамларни иш билан таъминлаш ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколат-ларни маҳаллий ҳокимият, органларининг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳаллаларга босқичма-босқич ўтказиш жараёни амалга оширилмоқда». Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари асосини фуқаролари йиғини ташкил этади. Фуқаролар йиғини халқнинг менталитетига мос бўлиб, бошқа органлардан фарқли ўлароқ, фуқароларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш тизимини шакллантиради, меҳр-мурувват ва ёрдам кўрсатиш ижтимоий жамғармаларини тузиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал эта олади. Энди шу ўринда маҳалла ҳақида тўхталиб ўтсак мақсадга мувофиқдир. «Маҳалла» арабча сўздан олинган бўлиб, «жой, ўрин, макон» деган маъноларни англатади. Маҳалла Ўзбекистоннинг муайян тарихий шароитларида, асрлар давомида шаклланиб, фаолият кўрсатаётган, аҳоли яшайдиган маъмурий-ҳудудий бирлик, уюшмадир. Маҳаллалар 1917 йилгача маҳаллий аҳолини бирлаштирувчи, уюштирувчи ташкилий тузилма бўлган. Маҳалла кундалик ижтимоий ҳаётни ва турмушни ташкил қилишда ўзбек халқи кашф этган ва асрлар давомида такомиллаштириб келган қадриятидир. Аммо шунга қарамасдан, шўролар даврида маҳаллаларни расман тан олмади. Бироқ аҳолининг норозилиги сабаб бўлмаслиги учун маҳаллаларни расмий равишда тақиқлай ҳам олмади, ўз навбатида, жамиятни бошқариш тизимига киритмади.

Маҳалла ўз моҳияти, фаолияти мазмуни ва шакллари билан шарқона фикрлаш, иш юритиш тарзи каби халқимизнинг ўзига хос фазилатларини акс эттиради. Маҳалла аҳолини аҳил яшашга, сидқидилдан меҳнат қилишга чақиради. Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари асосини маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этади. Фуқаролар йиғини фуқароларнинг манфаатлари ва

Page 95: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

95

ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш тизимини шакллантиради, меҳр-мурувват ва ёрдам кўрсатиш ижтимоий жамғармаларини тузиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари билан шуғулланади.

Ўзбекистон Республикасининг олий мақсадларидан бири фуқаролик жамиятини қуришдир. Ана шу мақсадни амалга ошириш йўлида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конститу-циясида фуқаролик жамияти шаклланиши учун иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий асосларни вужудга келтирувчи, шарт-шароитлар яратили-шига имкон берувчи қоидалар акс этган. Шулардан бири Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 105-моддасидир. Унда «Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек, улар таркибидаги маҳаллаларда ва шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини-ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди. Ўзини-ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади» деб кўрсатиб қўйилган. Демак, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида раис (оқсоқол), 2 нафар маслаҳатчи ва котиб фаолият юритади.

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» тўғрисидаги (янги таҳрирда) қонун бу соҳадаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди. Қонун 29 моддадан иборат бўлиб унда ўзини ўзи бошқариш органлари тушунчаси, ҳуқуқи, бошқарув органлари, фуқаролар йиғинининг ваколатлари, сайлаш тартиби ва шу кабилар белгиланган. Қонуннинг 1-моддасида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тушунчасига қуйидаги таъриф берилган: “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек, миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир”. Демак, қонун асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига масалаларни ҳал этишда мустақиллик берилмоқда.

Қонуннинг 4-моддасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари сифатида қуйидагилар кўрсатилган: демократизм, ошкоралик, жамоатчилик асосида ўзаро ёрдам, ижтимоий адолат ва бошқалар. Давлат бошқаруви вазифаларини номарказлаштириш биринчидан, халқимизнинг азалий анъаналарини, қадриятларини қайтадан тиклаш ва ривожлантириш,

Page 96: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

96

иккинчидан, давлат (вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари) вазифаларини аста-секин қуйи бошқарув идоралари (маҳаллалар)га ўтказиш билан мамлакатда фуқаролик жамиятини шаклланиш жараёнини тезлаштиради. Шунингдек, Президентнинг 1992 йил 12 сентябрда сиёсий ва ижтимоий аҳамиятга молик «Маҳалла» хайрия жамғармасини қўллаб қувватлаш учун давлат жамғармаси тўғрисидаги фармонларининг эълон қилиши маҳалла тизимига эътиборнинг нақадар юқори эканлигидан далолат беради.

Шундай қилиб, ҳозирги кунда маҳаллани, аҳолини қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлан-тириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтириш долзарб масаладир. Бу масалалар жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўз ечимини топиш мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

61. Ўзбекистон ва ЮНЕСКО муносабатлари ҳақида нима-

ларни биласиз? Ўзбекистон ташқи сиёсати йўналишларидан бири халқаро

ташкилотларни илм-фан, маданият, маънавият соҳаларини ривож-лантиришдаги имкониятдан фойдаланишидир. Бу борада БМТни ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКОга алоҳида эътибор берилган. ЮНЕСКО БМТнинг фан, маданият, таълим ва ахборот соҳасидаги ихтисослашган ташкилотидир. Бу ташкилотга 186 та давлат аъзо бўлиб, ҳар йили 200 яқин тадбир ўтказилади. Ўзбекистон 1993 йил 29 октябрда ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида аъзоликка қабул қилинди. Ўтган давр ичида ЮНЕСКО раҳнамолигида бир қанча тадбирлар ўтказилди.

– 1994 йил октябрда Парижда Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги нишонланди;

– Хива ва Бухоро шаҳарлари жаҳон маданий қадриятлари рўйхатига киритилди. Уларда 411 та объект бор;

– “Ипак йўли – мулоқот йўли” деб номланган йирик илмий тадқиқот лойиҳаси Марказий Осиёга алоҳида аҳамият бериб келмоқда;

– Амир Темур таваллудининг 600 йиллиги халқаро миқёсда нишонланди;

– Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллиги Парижда нишонланди;

– Самарқандда Марказий Осиё тадқиқоти институти очилди;

Page 97: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

97

– Давлат таълимини ривожлантиришда 215 минг АҚШ доллари миқдорида ишлар бажариляпти. Унинг натижасини амалиётга татбиқ қилишга Осиё тараққиёт банки томонидан 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган;

– ЮНЕСКО халифа Усмон даврида тўпланган Қуръон ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик илмий тадқиқот институтидаги Шарқ қўлёзмалари коллекциясини «Жаҳон хотираси» регистрига киритди.

Ўзбекистоннинг олиб бораётган оқилона сиёсати уни жаҳондаги обрў-эътиборини юксалтирмоқда. Бу қуйидагиларда, яъни:

– юртимизда демократик ва бозор иқтисоди ислоҳотларини амалга ошириш натижасида қўлга киритилаётган ижобий ўзга-ришларда;

– давлатимизни жаҳон аҳлига яхши маълум бўлган, минта-қамизда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларининг амалий самарасида;

– мамлакатимизни халқаро сиёсат майдонида олиб бораётган ҳар томонлама пухта ишланган, чуқур ўйланган ташқи сиёсатининг натижаси сифатида намоён бўлмоқда.

62. Ўзбекистон ва Россия ўртасида қандай стратегик

шерикчилик ва ҳамкорлик алоқалари мавжуд? 2004 йил 16 июнда Ўзбекистон билан Россия ўртасида

стратегик шерикчилик тўғрисида шартнома имзоланган. Бу 2005 йил 14 ноябрдан кучга кирган “Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида”ги шартноманинг имзоланиши учун пойдевор бўлиб хизмат қилди. Ушбу шартнома ҳарбий, иқтисодий ва маданий соҳаларни қамраб олган.

2008 йил 6-7 февраль кунлари Президентимизнинг қайта сайлангандан сўнг хорижий мамлакатларга илк расмий сафари Россияга тўғри келганлиги ҳам бежиз эмас.

Ҳозирги кунда Россия федерацияси ва Ўзбекистон Респуб-ликаси ҳамкорлигида 284 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда, Айниқса, савдо, энергетика, кончилик, фармацевтика, ёғочни қайта ишлаш соҳасидаги алоқалар изчил давом этмоқда (Иттифоқ муносабатлари-самарали ҳамкорлик омили // Халқ сўзи. – 2007. – 29 нояб).

Ҳозирда Ўзбекистон Россиянинг асосий, стратегик шеригидир.

Мамлакатлар ўртасидаги гуманитар соҳадаги алоқалари ривожланиб бормоқда. Жумладан, Россияда «Ўзбекистон маданияти ва санъати

Page 98: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

98

форуми жамғармаси” томонидан турли кўргазмалар, фестиваллар ва маданият кечалари ўтказиб келинмоқда. Ўз навбатида Тошкентда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси, Ломоносов номидаги МДУ, Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати билан Россия Федерацияси собиқ Президенти Дмитрий Медведевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида сув-энергетика муаммосига оид вазият муҳокама этилди. Давлат раҳбарлари минтақадаги трансчегаравий дарёларда гидроэнергетика иншоотларини барпо этиш лойиҳаларини амалга оширишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига амал қилган ҳолда ушбу сув ҳавзалари оқими йўналишидаги барча мамлакатлар манфаатларини эътиборга олиш зарурлиги тўғрисида келишувга эришдилар. Шуни айтиб ўтиш керакки, газ саноати соҳасидаги стратегик ҳамкорлик 2002 йилда, яъни «Газпром»нинг Ўзбекистон газини узоқ муддатга харид қилиши, хом ашёни биргаликда қазиб олиш ва газ-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисидаги келишув имзола-ниши билан бошланганини қайд этади. Ўзбекистон Россия билан хавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳамкорликни юксак даражада баҳолашини ва Россия Федерацияси Президенти ташрифи бу соҳа ривожига яна бир бор муносиб ҳисса қўшди. Олий даражада ўтган бу учрашувлар икки томонлама алоқаларнинг янада ривожланиши ҳамда шерикчилик ва иттифоқчилик муносабатлари асосидаги конструктив мулоқотга ҳисса қўшиши шубҳасиздир. Ўзбекистон ва Россия президентларининг Афғонистондаги инқирозга ечим топиш, терроризм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айлантирилишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш бўйича барча манфаатдор мамлакатлар, жумладан, АҚШ иштирокидаги янги механизмларни ишлаб чиқишга тайёр экани таъкидланди. Россия Федерацияси собиқ Президенти Дмитрий Медведев музокаралар якуни бўйича Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик икки мамлакат умумий манфаатлари ва ўзаро ишончига асосланишини маълум қилди.

63. «Геосиёсат» қандай тушунча ва Ўзбекистоннинг геосиё-

сий ҳолати қандай? «Геосиёсат» тушунчаси ўзида («гео» – «ер», «сиёсат» эса –

«давлат» ва «ижтимоий иш») маъноларини англатади. Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғатида сиёсатга қуйидагича

Page 99: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

99

таъриф берилган. Геосиёсат – ташқи сиёсатда бирон-бир давлат ёки минтақанинг географик ўрни, ҳудудий жойлашиши, коммуникацион имкониятларини ҳисобга олиб юритиладиган фаолият,-дейилган. Хавфсизликни таъминлаш жабҳасидаги асосий тушунчалардан бири геосиёсат бўлиб, унинг марказий предмети умумий хавфсизлик назариясидир. Геосиёсат – сиёсий фанлар тизимида муҳим ўрин эгаллаган нисбатан янги илмий йўналиш. Ҳақиқатан, ҳам жаҳондаги ҳар бир мамлакат маълум бир минтақада жойлашади. Масалан, Европада, Америкада, Ғарбда ёки Шарқда. Маълум бир минтақада жойлашган ўзининг давлат коммуникацион имкониятларини ҳисобга олади. Бизнинг республикамиз ҳам Марказий Осиё минтақасида жойлашган бўлиб, бешта мамлакат – Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Туркманистон билан чегарадош. Албатта, республикамиз тараққиётига қўшни давлатларнинг сезиларли даражада таъсири бор. Қўшни, чегарадош мамлакатларнинг тараққиёт даражаси қанчалик юқори, уларнинг ички ва ташқи сиёсати қанчалик барқарор ва тинч бўлса, шубҳасиз чегарадош мамлакатга ижобий таъсири шунчалик юқори бўлади. «Геосиёсат» атамасида геосиёсий муддаолар, уларнинг кўринишлари, турли хил давлат ва халқларнинг манфаатлари тизими, унга бўлган ёндашув услублари, воситалари у ёки бу давлатнинг ҳудудий жойлашуви, салоҳиятига бўлган муносабати ифодаланган мақсадлар ўз ифодасини топади.

Геосиёсат сиёсий жуғрофияга боғлиқ бўлса-да, кўпроқ сиёсий амалиёт мақсадларга мослаштирилган. Улар ўртасидаги фарқ шундан иборатки, сиёсий география давлатни (демак, сиёсатни ҳам) фазо нуқтаи назаридан келиб чиқиб баҳолайди ҳамда кўпроқ жуғрофияга яқинлиги туфайли шундай ҳодисаларга алоҳида урғу беради, яъни уларга сиёсий талқин беради, ҳодисаларнинг сиёсий жиҳатларини таҳлил қилади. Геосиёсат, аксинча, сиёсатга яқинлиги туфайли эътиборни кўпроқ сиёсий ҳодисаларга қаратади ва уларга жуғрофий талқин бериш ва ҳодисаларни шу жиҳатдан таҳлил қилишга интилади.

«Геосиёсат» узоқ тарихга эга бўлса-да, у тушунча сифатида ХХ асрнинг бошларида шаклланган. Бу атама швед олими Р.Челлен томонидан муомалага киритилган бўлиб, ҳозирги даврда давлатлар ва дунё мамлакатлари халқаро сиёсатида, фалсафасида, сиёсат фалсафаси фанларида кенг қўлланилмоқда. Унинг фикрига кўра, геосиёсий давлатни фазода қарор топган географик организм сифатида ўрганувчи фан.

Page 100: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

100

Хавфсизликни таъминлаш жабҳасидаги асосий тушунча-лардан бири геосиёсат бўлиб, унинг марказий предмети умумий хавфсизлик назариясидир. Геосиёсат – сиёсий фанлар тизимида муҳим ўрин эгаллаган ёш илмий йўналиш. У яшаш фазосининг тобора зичлашиб бориши, умумий, глобал бозор фазосининг шаклланиши, халқаро ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий рақобатларнинг авж олиши оқибатида юзага келади.

Асрлар давомида олимлар миллатлар ва давлатларнинг ташқи сиёсий стратегиялари, анъаналари ва ўзига хосликлари нимага асосланади, жамиятлар ва цивилизациялар тараққиёти, тарихий жараённинг ривожланиши қандай омиллар таъсири остида кечади, деган саволларга жавоб топишга интилганлар. Мазкур масалаларни ўрганиш олимларни бир қатор хулосаларга олиб келди. Биринчидан, ҳар қандай давлат учта зарур компонентларни ўз ичига олади – ҳудуд, халқ ҳамда сиёсий ташкилот. Иккинчидан, кишилар қаерда истиқомат қилишидан қатъи назар, уларнинг фаолияти ташқи жисмоний муҳитга чамбарчас боғлиқ. Инсонлар фаолиятига бево-сита таъсир кўрсатувчи жуғрофий омиллар (гарчи давлатларнинг ҳудудий-жуғрофий жойлашуви ўзгармаса ҳам) мамлакатлар сиёсатининг давомийлигига асос бўлади. Учинчидан, ҳар қандай давлатнинг жуғрофий жойлашуви қайтарилмасдир. Унинг ҳудуди ўзига хос табиий манзара, шакл, узунлик, катталик ва табиий неъматларга эга. Бу ўзига хосликлар ҳар бир мамлакатнинг тарихий ривожланишини бевосита белгилайди.

Қайд этиш лозимки, кўплаб олимлар давлатни тирик организмларга қиёслашади. Немис олими Карл Хаусхофернинг таъкидлашича, геосиёсат замин ва сиёсий жараёнлар ўртасидаги муносабатларни ўрганади. У жуғрофиянинг кенг пойдеворига, аввало фазодаги сиёсий организмлар ва уларнинг таркибий тузилиши ҳақидаги сиёсий жуғрофия фанига асосланади. Геосиёсат сиёсий таълимотларни энг муҳим йўриқномалар билан таъминлаш ва умумий сиёсий ҳаётни йўлга қўйишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бу билан геосиёсат «амалий сиёсатни бошқариш санъати»га айланади. Демак, «геосиёсат, – дейди К.Хаусхофер, – давлатнинг миясидир».

Франциялик олим Ив Лакостнинг фикрича, геосиёсат жуғрофий омилларнинг давлат сиёсатига таъсирини ўрганувчи фан. Рус олими Вадим Кожиновнинг фикрича, «геосиёсат» атамаси (қадимги юнонча) «ер» ҳамда «давлатни бошқариш» сўзлари бирикмасидан ташкил топган бўлиб, бунда гап муайян жой, фазо, маълум (боқий)

Page 101: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

101

ҳудуд билан шу заминда қарор топган давлат ёки давлатлар мажмуасининг бир бутунлиги, муштараклиги ҳамда ўзаро боғлиқ-лиги ҳақида боради.

Геосиёсат мафкуравий эътиқодлардан холи бўлса-да, мақсадга эришишда этник жиҳатларни ҳисобга олади. А.Дугиннинг фикрича, геосиёсат ҳокимият нуқтаи назаридан келиб чиқадиган дунёқараш бўлиб, ҳокимият хусусидаги муҳим фан. Демак, юқорида келтириб ўтилган таърифлар асосида таъкидлаш мумкинки, геосиёсатнинг олий функцияси – жамиятни ички ва ташқи душманлардан муҳофаза қилишдан иборат давлат сиёсатининг жуғрофий омилларга боғлиқлиги. Яъни, геосиёсат ландшафт хусусиятлардан келиб чиқиб амалга ошириладиган давлат сиёсати, айни маҳалда, давлат ва у қарор топган фазонинг яхлитлиги, бир бутунлиги геосиёсатнинг асосий таҳлил манбаи. У жуғрофий сиёсат эмас, балки жуғрофий омилларни ҳисобга олган ҳолда тарихий жараённи сиёсий бошқаришдир.

Геосиёсий таҳлиллар асосида миллий хавфсизлик концеп-циялари яратилади. Мустақил давлатнинг манфаатлари ва мақсад-лари геосиёсий омиллар устуворлигидан келиб чиқади. Геосиёсий таҳлил жуғрофий, сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, экологик ва шу каби омиллардан иборат бўлиб, бунда этник, диний, демографик омиллар алоҳида аҳамиятга эга.

Ҳозирда Ўзбекистонни 165 та давлат тан олган. Дунёдаги 130дан ортиқ мамлакат билан расмий дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Ўзбекистонда 86 та давлат ўз элчихона ва ваколат-хоналарини очган бўлиб, шундан 24 та ҳукуматлараро ташкилот ва 13 та ноҳукумат ташкилотлар ишлаб турибди.

Геосиёсий таҳлилнинг асосий категориялари – ҳудуд, маскан, макон, фазо. Булардан ташқари, геосиёсат масалаларига бағиш-ланган адабиётларда биз теллурократия (қуруқлик қудрати) ва талассократия (денгиз қудрати), ички қитъавий макон ёки Хартленд (Heartland), ички ва континентал ярим ой, қирғоқ зоналари (Rimland), ташқи ярим ой ёки орол ярим ойи, геосиёсий чегаралар, геостратегик минтақа, геосиёсий минтақа, давлатлар иттифоқи (блоки), давлат, буфер давлат, геосиёсий иттифоқдошлар, буюк давлат (Super power), кучлар маркази, геосиёсий чизиқлар, фронтал рақобат, геосиёсий вазият, геостратегик вазият ҳамда миллий қудрат каби тушунчаларни учратишимиз мумкин.

Page 102: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

102

64. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний конфес-сиялар ҳақида нималар биласиз?

Ҳозир Ўзбекистонда 16та диний конфессия расмий рўйхатга олинган бўлиб, турли динларга эътиқод қилувчилар ўзаро тинч-тотув яшамоқдалар, сиёсий барқарорлик ва иқтисодий фаровонликка эришишда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Йирик конфессиялардан православие, баптизм ва яҳудийлик вакиллари ўзларининг марказлари ва ўқув юртларига эга. Бундан ташқари, республикада католиклар, лютерчилар, баҳоийлар, кришначилар, буддачилар, янги ҳавворийчилар, пресвитерчилар, Тўлиқ Инжил христианлари ва бошқа диний жамоалар расмий фаолият кўрсатмоқда. Улар Ўзбекистон ва хорижда нашр қилинган диний адабиётлардан эркин фойдалан-моқдалар.

1990 йилларнинг бошида шайх Алоуддин Мансур «Қуръон»нинг ўзбек тилидаги дастлабки изоҳли таржимасини амалга оширди ва у «Шарқ юлдузи» журналининг 1990-1992 йиллардаги сонларида эълон қилинди. Шу журналнинг 1992 йил 8-9-сонларида, шунингдек, «Чўлпон» нашриётида у жамланиб, китоб ҳолида нашр этилди. Имом Бухорийнинг «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ»ининг ўзбек тилидаги тўрт жилди «Қомуслар Бош таҳририяти»да, «Ахлоқ ва одобга оид ҳадис намуналари» «Фан» нашриётида нашр қилинди. Бошқа нашриётларда ҳам шу турдаги китоблар нашр этилмоқда.

Мycтaқиллик шapoфaти билaн «Иcлoм нypи» ҳафтaнoмacи жорий қилинди, кўплaб диний-axлoқий aдaбиётлap чoп этилa бoшлaнди. Жyмлaдaн, имoм Бyxopийнинг тўpт жилддaн ибopaт, имoм Tepмизийнинг биp жилдли «Ҳaдиc» китoблapи, бoшқa aллoмaлapнинг қатop acapлapи юз минглaб нycxaлapдa чoп этилди. «Қуpъoни Кapим» caккиз мapтa, жaми биp миллиoн нycxaдa нaшp этилди. Бyндaн тaшқapи, ҳaдиc вa шapъий илмлapгa дoиp кўпгинa acapлap oнa тилимизгa ўгиpилди вa минг-минглaб нycxaлapдa чoп этилди.

Aйни пaйтдa, мaмлaкaтимизнинг ҳap биp вилoятидa кaмидa биттaдaн диний мaдpaca, Toшкeнт шaҳpидa эca Иcлoм унивepcитeти, Xaлқapo Иcлoм тaдқиқотлap мapкaзи, имoм Бyxopий нoмидaги Иcлoм мaъҳaди, Эшoн Бoбoxoн нoмидaги aёллap мaдpacacи, Aбyлқocим вa Kўкaлдoш мaдpacaлapи ишлaб тypибди.

Ўзбeкиcтoн Pecпyбликacи Baзиpлap Maҳкaмacининг 1995 йил 19 мaйдaги қapopига биноан Toшкeнт шaҳpидa иcлoм тaълимoти вa фaлcaфacини, ўзбeк xaлқининг диний, тapиxий вa мaдaний мepocини чyқyp ўpгaниш мaқcaдидa Xaлқapo Иcлoм тaдқиқотлар мapкaзи

Page 103: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

103

тaшкил этилди. Maзкyp мapкaзнинг acocий вaзифacи диёpимиз мycyлмoнлapигa миллий қaдpиятлapимизни вa ислом ҳуқуқий тaълимoтини eткaзиш, мaвжyд иcлoмий ocopи aтиқaлap тapиxини ўpгaниш, нoдиp қўлёзмa acapлapни тaрғиб этиш, yлap билaн кeнг жaмoaтчиликни тaништиpиш, дapcлик вa қўллaнмaлap, лyғaтлap тaйёpлaш вa нaшp қилишдaн ибopaтдиp.

Мустақиллик шарофати билан юртимиз мусулмонлари учун диний эътиқодларини амалга оширишга, яъни муқаддас ҳаж ибодатларини бажаришга шароитлар яратиб берилмоқда. Ҳoзиpгaчa 40 мингдaн зиёд ҳамюpтлapимиз aнa шy мyқаддac қадамжoлapни тaвoф қилиб қaйтиш шapaфигa нoил бўлдилap. Биpгинa 2006 йилнинг ўзидa 3 минг 700 нафаргa яқин мycyлмoнлap Maккaи мyнaввapa вa Maдинaи мyкappaмaгa caфap қилдилap.

Ислом Kapимов 1992 йилда Cayдия Aрaбиcтoни пoдшoҳи Фaҳд ибн Aбдyл Aзиз ac-Cayд тaклифигa бинoaн yшбy мaмлaкaтдa бўлди. Пoдшоҳ олий мapтaбaли мeҳмoнни кaттa oбpў вa иззaт-икpом билaн кyтиб oлди ҳамдa Кисвo-мyбopaк – Kaъбa yзpa ёпилгaн ёпинчиқни ҳaдя этди. Aлбaттa, бy қyтлуғ ҳaдя диёpимиз мycyлмoнлapининг иcлoм тapaққиётига қўшгaн oлaмшyмyл ҳиccaлapи, aйни вaқтдa Пpeзидeнтимизнинг юpтимиздa иcлoмий apкoнлapни тиклaш бopacидa aмaлгa oшиpaётгaн yлкaн xизмaтлapи yчyн ўзигa xoc биp эҳтиpoм paмзи эди.

Taбиийки, мaънaвий-pyҳий пoклaниш, қaдpиятлapнинг тиклa-ниши биp кyндa бўлaдигaн жapaён эмac, бaлки y биздaн мyнтaзaм paвишдa изчиллик билaн иш oлиб бopишимизни тaлaб этaди. Ўзбeкиcтoн Pecпyбликacи Baзиpлap Maҳкaмacининг «Имoм Aбy Maнcyp aл-Moтypидий тaвaллyдининг 1130 йиллигини нишoнлaш тўғpиcидa»ги, «Бypҳониддин aл-Mapғиноний тaвaллyдининг ҳижpий caнa бўйичa 910 йиллигини нишoнлaш тўғpиcидa»ги қapopлapи фикpимизнинг иcбoтидиp.

Бугун юртимизда иcлoм oлaмининг зaбapдacт aллoмaлapи – вaтaндoшлapимиз имoм Aбy Иco aт-Tepмизий таваллудининг 1200 йиллиги, Maҳмyд aз-Зaмaҳшapий таваллудининг 920 йиллиги, Haжмиддин Kyбpo таваллудининг 850 йиллиги, Бaҳоyддин Haқшбaнд таваллудининг 675 йиллиги вa Xoжa Aҳpop Baлий таваллудининг 600 йиллиги, Имoм aл-Бyxopий тaвaллyдининг ҳижpий-қамapий тaқвим бўйичa 1225 йиллигининг кeнг кўлaмдa нишoнлaниши юpтимиздa иймoн, динy диёнaт қайтaдaн юкcaлaётгaнигa ёpқин дaлил бўлди. Бy aзиз вa мyкappaм зoтлapнинг бeбaҳо acapлapи қайтa чoп этилди, нoмлapи aбaдийлaштиpилди.

Page 104: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

104

Maмлaкaтимиздa «вaҳҳoбийчилap» ўз ғapaзли мaқcaдлapини кўзлaб, ҳокимиятнинг қoнyний фaoлият кўpcaтaётгaн opгaнлapи вa мaнcaбдop шaxcлapигa зyлм ўткaзгaн, caл бўлмaca, дaвлaтгa қapши яшиpин фaoлиятни тaшкил этишгa ypингaн ҳоллap ҳaм мaълyм бўлиб қoлди. Улap ўз жинoий xaтти-ҳapaкaтлapи yчyн қoнyн oлдидa жaвoб бepдилap. Шy мyнocaбaт билaн жaмиятда ҳap биp кишининг виждoн эpкинлиги вa дингa эътиқoд қилиш ҳyқyқини тaъминлaш, дингa мyнocaбaтидaн қaтъи нaзap, ҳap биp фyқapoнинг тeнглигини тaъминлaш ишидa ҳaнyзгaчa бaъзи биp кaмчиликлap мaвжyдлиги ҳиcoбгa oлингaн ҳолдa Ўзбeкиcтoн Республикаси Oлий Maжли-cининг 1998 йил 1-майдаги XI ceccиясидa «Bиждoн эpкинлиги вa диний тaшкилoтлap тўғpиcидa»ги қoнyннинг янги тaҳpиpи қaбyл қилинди. Бy қoнyн зaмoн тaлaблapигa мoc бўлиб, фyқapoлapнинг дингa мoнeликcиз эътиқoд қилиш, диний ypф-oдaтлapни ижpo этиш ҳyқyқини кaфoлaтлaйди. Дингa мyнocaбaтлapидaн қaтъи нaзap, фуқapoлap ҳyқyқлapининг ҳимoялaнишини тaъминлaйди, диний тaшкилoтлapнинг фaoлиятини тapтибгa coлиб тypaди, caлбий ҳoлaтлapгa мycтaҳкaм тўcиқ яpaтиш имкoнини бepaди.

Президeнт Иcлoм Kapимoвнинг мaънaвий вa pyҳий пoклaниш, юкcaк инcoний бapкaмoллик бораcидa aмaлгa oшиpaётгaн ишлapи-нинг миқёси фaқат шyлap билaн чeклaнмaйди. У мycтaқилликнинг дастлaбки кyнлapидaнoқ мaмлaкaт aҳолиcи мaънaвий эҳтиёжлapидaн кeлиб чиқиб, иcлoм дини paвнaқигa кeнг йўл oчиб бepди, coвeтлap тyзyми дaвpидa юpтимизнинг xopижий иcлoм мaмлaкaтлapи билaн бyтyнлaй yзилиб қoлгaн aлoқaлapини бyтyнлaй янгидaн тиклади. Бy aлoқaлap ўзapo иқтиcoдий вa мaдaний мyнocaбaтлapни чyқypлaштиpиш acocидa минтaқaвий бapқapopликни тaъминлaш, дини вa дили биp-биpигa яқин бўлгaн xaлқлap ўpтacидa мaнфaaтли ҳaмкopликни тaъминлaшгa xизмaт қилиши шyбҳacиз. Иcлoм Kapимoвнинг Typкия, Эpoн, Maлaйзия, Индoнeзия, Пoкиcтoн, Mиcp cингapи мaмлaкaтлapдa бўлиши Ўзбeкиcтoн мycyлмoнлapи ҳaётидa ўчмac из қoлдиpди. Мaмлaкaт paҳбapининг диний мacaлaлapгa мyнocaбaтининг инcoнпapвapлик мaзмyни шyндaки, y динни юкcaк мaдaният вa мaънaвият қypoли, бeқиёc axлoқ мaктaби cифaтидa бaҳoлaйди.

65. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда тутган ўрни қандай? Бизга яхши маълум Марказий Осиё мамлакатларига Ўзбе-

кистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва

Page 105: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

105

бошқалар киради. Ушбу қўшни давлатлар билан тинч тотувликни таъминлаш Президентимизнинг эътиборидан четда қолаётган йўқ: «Бу борада халқимиз асрлар давомида шаклланган «қўшнинг тинч – сен тинч» деган ҳаётий нақлга амал қилиб келмоқда. Биз бундан буён ҳам шу тамойилга қатъий риоя қиламиз» (Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13. – Т., 2005. – Б.198).

2008 йил 10 март, 2009 йил 24 феврал кунлари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг давлат ташрифи Ўзбекистон Туркманистон минтақалари тарихига янги ёрқин саҳифа бўлиб кирди. Икки давлат ўртасида томонларнинг чегара бўйи ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларидан фойдаланиш, агросаноат мажмуи, ташқи вазирликлари ўртасидаги битим имзо-ланди .

2008 йилнинг 22 апрелида Ўзбекистон Республикаси Прези-денти И.Каримов расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасига борди. Биз яхши биламизки, ўзбек ва қозоқ халқларининг алоқалари узоқ даврларга бориб тақалади. Ўзбекистон ва Қозоғистон ахборот, энергетика ва экология хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзбекистон Қозоғистон минтақаларида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига муҳим аҳамият касб этади (Дўстлик ва ҳамкорлик самаралари //Халқ сўзи. – 2008. – 22 апр).

Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ва БМТ раҳнамолигида 1995 йили Тошкентда Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик муам-моларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг турли ташкилот ва мамлакатлари иштирок этди.

Ҳозир биз мамлакатимиз билан НАТО каби халқаро ташкилотлар ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик мавжуд. НАТО ва Ўзбекистон «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» (1994 йил 24 октябрда аъзо бўлган) Дастури доирасида минтақада тинчликни сақлаш, Афғонистондаги можарони сиёсий чоралар билан бартараф этиш, Марказий Осиё минтақасини ядросиз ҳудуд деб эълон қилиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон жаҳон мамлакат-лари билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларни ривожлантирмоқда. Марказий Осиё минтақасидаги мафкуравий жараёнлар тизимида Афғонистонда давом этаётган фуқаролар уруши ҳам алоҳида ўрин эгаллаб турибди. Йигирма йилдан буён давом этиб келаётган ҳарбий можаролар оқибатида умуминсоний цивилиза-циядан узилиб қолган Афғонистон ҳудуди халқаро террорчилик ва

Page 106: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

106

диний экстремизм, қурол-яроғ ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ўчоғи бўлиб қолди. Бу эса турли зарарли ғояларнинг террорчилик, таҳдид ва таҳлика йўли билан бутун минтақага ёйилиш хавфини туғдирмоқда. Шунинг учун ҳам Президентимиз бу хавфнинг олдини олиш зарурлигига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратмоқда.

2000 йилнинг сентябрь ойида ҳам БМТ Бош Ассамблеяси «Минг йиллик саммити»да Президентимиз минтақамиз хавфсиз-лигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган халқаро терроризм ва наркобизнесга қарши фаол курашиш, Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ва жаҳон хавфсизлик тизимини такомиллаштириш муаммоларига эътибор қаратди, бу масалаларни ўта мураккаб тус олаётганлигини асослаб берди. Мустақил тараққиёт, эркин ва фаровон ҳаётга бўлган ишонч-эътиқодни мустаҳкамлаш йўлида хавф-хатарларнинг олдини олиш учун муттасил огоҳ бўлиб яшаш, биргаликда кураш олиб бориш минтақа халқлари учун ҳаётий заруриятга айланиб қолди. Минтақа халқлари учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган бу жараённи тўғри англаб етган Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарлари фақат 2000 йилнинг ўзида бир неча бор учрашдилар ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда ўзаро иқтисодий интеграциялашувнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, 2000 йил апрель ойида Тошкентда, 2000 йил август ойида Бишкекда ва октябрь ойида яна Тошкентда, 2001 йил январда Остонада бўлиб ўтган учрашувларда минтақада хавфсизликни таъминлашга хизмат қилувчи муҳим қарорлар қабул қилинди. Хусусан, октябр ойида Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда «Марказий Осиёда наркотикларнинг ноқонуний савдоси, уюшган жиноятчилик ва террорчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишлари» тўғрисидаги ўта муҳим ҳужжат шулар жумласидандир. Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг бу учрашувлари умумий хавфсизликни таъминлаш, минтақа халқларининг ўзаро дўстлигини мустаҳкамлаш ва мавжуд иқтисодий муаммоларни ҳал этиш имкониятини беради. Шу маънода Ўзбекистон Президенти томонидан олға сурилган «Туркистон-умумий уйимиз» ғоясининг амалий аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим. Шунинг билан бирга Президентимиз таъкидлаганидек, «Марказий Осиё мамлакатларининг тинчлиги ва барқарорлигига, мазкур минтақада яшовчи халқларнинг хавфсизлигига дахл қилувчи тажовузларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги ҳамжи-ҳатлигини мустаҳкамлаш зарур. Уларнинг бу йўлдаги саъй-ҳаракатлари,

Page 107: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

107

имкониятлари ва салоҳиятларини мувофиқлаштириш ва бирлаштириш айниқса муҳимдир» (Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т 8. – Т., 2000. – Б.36).

Умуман, Афғонистонда давом этаётган ҳарбий можароларни сиёсий йўл билан ҳал қилиш ғояси Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Албатта бошланган ана шу ижобий ҳаракатни давом эттириш, унга манфаатдор бўлган давлатларни фаоллаштириш бугунги куннинг шу соҳадаги долзарб вазифаси бўлиб қолмоқда.

Марказий Осиёда юзага келган мураккаб вазият Ўзбекис-тоннинг мудофаа қобилияти, яъни сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва маънавий куч-қудратининг ташқи тажовузлардан ҳимояланишга тайёргарлик даражасини, шунингдек, минтақада барқарорликни таъминлашни долзарб масалага айлантирди. Марказий Осиё минтақасида, қолаверса, бутун жаҳонда тинчлик ва барқарорликни қарор топишига тарафдор бўлган Ўзбекистоннинг асосий мақсади мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ва барқарор ривожланишнинг кафолатли имкониятларини яратишдан иборат. Ўзбекистоннинг мудофаа сиёсати давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, республика манфаатларини ҳимоя қилиш ва халқимизнинг тинч ҳаёт кечиришига қаратилган. Президент И.Каримов 2005 йил Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган нутқида мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида гапириб, шундай деган эди: «Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, бу минтақани барқарор хавфсизлик ҳудудига айлантиришни ташқи сиёсатимизнинг муҳим устувор йўналиши этиб белгилаб олганмиз» (Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13. – Т., 2005. – Б.196).

Ўзбекистон Республикаси учун ХХ асрнинг сўнгги 10 йили ҳақиқий демократияга асосланган, ўзига хос ва ўзига мос йўлни танлаб олиш имкониятини берди. Ушбу 10 йил халқаро ҳаётда жуда катта синовлар даври бўлди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё мамлакатлари ичида саноати мўътадил ривожланаётган, эл-юрт фаровонлиги муттасил ўсиб бораётган, қурилиш соҳасида янгидан-янги иншоотлар барпо этилаётган, олий ва ўрта махсус таълим соҳасида янгидан-янги ютуқларга эришилаётган, ёш авлод учун жуда катта оталарча меҳр-мурувват кўрсатилаётган, қишлоқ хўжалигида ер ўзининг ҳақиқий эгасига топшириб берилаётган, шаҳарлари тобора яшариб-янгиланиб бораётган, саноати етти иқлимга довруқ таратаётган бир мамлакатга айланди десак, асло муболаға бўлмайди.

Page 108: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

108

Хуллас, бугунги кунда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиш минтақадаги барча мамлакатларнинг истиқболини белгилаб беради. Шунинг билан бирга бу – минтақада яшаётган халқларнинг азалий қон-қариндошлиги, ҳамкорлиги ва маънавий-руҳий яқинлигини мустаҳкамлашда ҳам ўта муҳим аҳамиятга молик масала бўлиб қолаверади. Худди шунингдек, минта-қага қарши қаратилган мафкуравий таъсирларга қарши курашни кучайтиришда умумминтақавий бирликни мустаҳкамлашнинг аҳамияти ҳам ошиб бораверади.

66. Ислом Каримовнинг «Тарихий хотирасиз – келажак

йўқ» шиорий ғоясида қандай фикрлар илгари сурилган? Тарихий хотира-миллий ғурур ва миллий ифтихор ҳиссининг

заминларидан бири. Миллатнинг тарихий хотираси қанчалик бой, мазмунли ва узвий боғланган бўлса, бу миллат шунчалик уюшган, тадбиркор, ҳаракатчан, ҳамжиҳат бўлади, ўз аждодлари ва авлод-ларининг шаънига ярашадиган хизматларни, ишларни бажаришга интилади. Жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч-маърифатдир. Одамзод борки, авлод-аждоди кимлигини, насл-насабини, ўзи туғилиб вояга етган қишлоқ, шаҳар, хулласки, Ватанининг тарихини билишни истайди. Ҳар қайси инсон мен шу миллат фарзанди эканман, менинг аждодларим кимлар бўлган, миллатимнинг ибтидоси қайда, унинг оёққа туриши, тикланиши, шаклланиш жараёни қандай кечган, деган саволларни ўзига бериши табиий. Нега жаҳонга Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Форобий каби буюк сиймоларни берган бу миллат XVII-XIX асрларга келиб, то шу чоққача эришган юксалиш даражаларидан тушиб кетди? (Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Т., 1998. – Б.9)

Тарихни яхши билмасдан туриб, юксак маънавиятга эришиш мумкин эмас. Инсон маънавиятини тиклаши, туғилиб ўсган юртида ўзини бошқалардан кам сезмай, бошини баланд кўтариб юриши учун инсонга, албатта тарихий хотира керак. Президент бежизга, тарихий хотираси бор инсон – иродали инсондир, деб таъкидламаган. Ушбу фикрдан келиб чиқсак, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди. Инсон учун тарихдан жудо бўлиш-ҳаётдан жудо бўлиш демакдир. Сиёсатчиман, арбобман деган

Page 109: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

109

одам, агар виждони бўлса, ўз халқининг тарихий ўтмишини билиши шарт.

Бизнинг аждодларимиз, халқимиз қадим-қадимдан ўтроқ яшаган, миллатимизнинг “суяги” ўтроқ маданият шароитида қотган. Халқимиздаги «илиги тўқ, бақувват» деган тушунча бежиз пайдо бўлмаган. Яна тилимизда «тагли-тугли», «палаги тоза» деган иборалар ҳам бор. Ана шу ҳаётий ва ижтимоий мантиқдан келиб чиқсак, таъриф ва изоҳ битта бўлади – миллий борлиғимиз, маданиятимиз илдизи, томири ўтроқ бўлган. Хар бир халқ ўз тарихини ҳар хил таъсир ва тажовузлардан асраши керак.

Чор Россиясининг Скобелев деган генерали шундай деб ёзган эди: «Миллатни йўқ қилиш учун уни қириш шарт эмас, унинг маданиятини, санъатини, тилини йўқ қилсанг бас, тез орада ўзи таназзулга учрайди». Модомики, ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмас экан, биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур. Президентимиз бежизга «мен фанни илғор, тараққиёт, прогресс деган сўзлар билан ёнма ён қабул қиламан», деб таъкидламаганлар. Фан жамият тараққиётини олға силжитувчи куч, восита бўлмоғи лозим. Фан давлатга, халққа, жамият тараққиётига хизмат қилиши лозимлигини унутишга асло ҳақимиз йўқ. Абу Райҳон Беруний бундан ўн аср олдин айтган фикрини эслатиб ўтамиз: «Илм-фан кишиларнинг ҳаётий эҳтиёж-ларини қондириш заруратидан пайдо бўлади». Фанда бизнинг тарихий томирларимизни аниқлайдиган, миллий ғуруримизни юксалтирадиган янги йўналишлар пайдо бўлиши керак. Давлатимиз, миллатимизнинг ҳаққоний илмий тарихини яратиш кенг жамоатчилигимиз учун ғоят муҳим ва долзарб масалага айланиши лозим. Демак, тарихий хотирамиз ҳозирги вазиятда катта амалий аҳамиятга эгадир. У давлатимизнинг, халқимизнинг манфаатларига хизмат қилиши лозим.

67. Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон – келажаги буюк дав-

лат» асарида мамлакат тараққиётини белгилайдиган омиллар ҳақида нималар биласиз?

Давлат мустақиллигига эришилгандан сўнг, биз ўзимизнинг истиқлол ва тараққиёт йўлимизни танлаб олдик, бу эса Ўзбекистоннинг қатъий йўлидир. Республиканинг қишлоқлари ва шаҳарларида ижтимоий сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлиги

Page 110: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

110

ва миллатлараро тотувликни, осойишталигини таъминлаш учун ҳамма ишлар қилинмоқда. Яна бир ниҳоятда муҳим ишимиз-аҳолининг ижтимоий ночор табақаларини ҳимоя қилиш. Бу масала асло пайсалга солиб бўлмайдиган энг асосий вазифа бўлиб келди ва шундай бўлиб қолади. Шунингдек, муҳим йўналишлардан яна бири-Ўзбекистоннинг экспорт имкониятини ошириш масаласидир. Юртимизнинг истиқболи-бозор хизмат тармоқларини шакллантириш билан, келгусида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, яккаҳокимликка қарши тадбирларни амалга ошириш, рақобат муҳитини вужудга келтириш билан узвий боғлиқдир. Давлат хусусий мулкни қонунлар ва ўз нуфузи кучи билан ҳимоя қилади, бу Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида қайд этилган ёзиб қўйилган. Табиийки, ҳар қандай давлатнинг Конституцияси унда яшовчи халқнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Конституция халқнинг сиёсий донологи ва тафаккури маҳсулидир. Янги Конституциямизнинг ижобий жиҳатлари, янги томонлари, аввалги Конституциялардан фарқлари биринчида, ғоясига кўра туб моҳиятига кўра янги ҳужжат, иккинчидан, синфийлик, партиявийликдан асар ҳам йўқ. Конституцияда жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи-инсон, деган фикр илгари сурилган ва шу асосда «фуқаро-жамият-давлат» ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечими топилган.

Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ бўлиб, давлат халқнинг иродасини ифодалайди, унинг манфаат-ларига хизмат қилади. Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси-барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, Конституция ва қонунлар-нинг устунлиги таъминланишидир. Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари соҳасида Конституцияда ижобий жиҳатлар кўп. Мисол учун инсоннинг ҳаёти, шахси ва эркинлиги дахлсиздир. Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб, ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас.

Давлат сиёсий партияларнинг, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий манфаатларини муҳофаза этади, уларга ижтимоий турмушда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий эркинлик яратиб беради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳурфикрлилик, виждон ва диний эътиқод эркинлиги масалаларига катта эътибор берилган.

Page 111: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

111

Диннинг халқимиз маънавиятига, руҳиятига, ўтказаётган ҳаётбахш таъсирини кўриб турибмиз. Диннинг тарбиявий аҳамияти янада кўпроқ бўлиши лозим. Ҳар бир инсон ўз эътиқодига ва динга амал қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга.

Таъкид этиш лозим бўлган яна бир жиҳат борки, бу – танланган йўлга ишончимиз. Бу-халқнинг улуғ мақсадимизга ишонгани. Ўзбекистон – келажаги буюк давлат бўлиши учун кўпроқ таълим-тарбияга, келажак авлодга катта эътибор бериш зарур. Умуман олганда, ушбу асарда мамлакат келажагини белгилаб берадиган учта омил – меҳнаткаш халқ, интеллектуал ресурс ва табиий ресурслар ҳақида фикр юритилган.

68. Терроризм нима ва унга қарши кураш масалалари

ҳақида нималарни биласиз? Ҳозирги даврда инсониятнинг ташвиш ва таҳликага солаётган

энг катта хавф-хатарлардан бири терроризмдир. Терроризм (лот. террор-қўрқув, даҳшат) маълум мақсад йўлида одамларга нисбатан куч ишлатиш ва уларни жисмоний йўқ қилишга қаратилган ҳаракатдир. Терроризм халқаро трансмиллий жиноятлар таркибига киради. Ўз навбатида трансмиллий жиноятларга агрессия, геноцид, апартеид, халқаро босқинчилик кабилар ҳам киради. Дунё аҳли олдида турган ўта муҳим кечиктириб бўлмайдиган масалалар қаторига қуйидагилар киради:

- терроризм; - санъат асарларини, ўғирлаш; - компьютер билан боғлиқ жиноятлар; - экологик, қалбаки банкротлик; - одам савдоси ва бошқалар. Асосий трансмиллий жиноий ташкилотларга Иттифоқ мафияси,

Хитой учлиги, Япон Якудзаси, Колумбия картели кирган бўлса, ҳозирги кунда дунёда бундай ташкилотлар сони ошган. Трансмиллий жиноятлардан энг хавфлиси терроризмдир. Чунки у халқаро муносабатларни ишдан чиқариш, миллатларни бир-бирига қарама-қарши қўяди. Бундай хавфли офатга қарши курашда Ўзбекистон Президенти И.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган 48-сессиясида «Шарқ билан ғарб ўртасида аввал бўлган мафкуравий муросасизлик эндиликда миллий ва диний заминдаги муросасизлик билан алмашаётганлиги хусусида таассуф билдирамиз. Биз ақидапа-растлик, экстремизм, террорчилик тамойилларининг кучайганли-

Page 112: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

112

гидан ташвишдамиз», – деб дунё жамоатчилиги огоҳлантирди. Ўзбекистоннинг 2001 йил ШҲТга аъзо бўлганлиги ҳам бежиз эмас, чунки ушбу ташкилотларнинг асосий мақсади террорчилик, айирмачилик (сепаратизм) ва экстремизмга қарши ҳамкорликда кураш олиб боришдир.

ШҲТнинг доимий фаолият кўрсатувчи органлари 2 та: Пекинда ШҲТ котибияти ва Тошкентда Минтақавий аксилтеррор тузил-масидир.

Терроризм ва террор-қўрқитиш, ваҳимага солиш йўли билан амалга ошириладиган сиёсат ва тактикадир. Бугунги кунда терро-ризм бутун жаҳон ҳамжамиятини хавотирга солиб туради. Прези-дентимизни таъкидлашича, халқаро хавфсизлик ва барқарорлик муаммоси янги асрда ҳамон жаҳон ҳамжамияти олдида турган янги асосий муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Фарқ шундаки, эндиликда «совуқ уруш» асоратлари, ҳужумлари ўрнига тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи куч сифатида халқаро терроризм ва экстремизм, тажовузкор миллатчилик ва сепаратизм жаҳон саҳнасига чиқмоқда. Бунга Америка, Россия, Ўзбекистон, Покистон, Испания каби давлатларда машъум оқибатларни келтириб чиқарган террорчилик ҳаракатлари мисол бўла олади. XXI асрдаги терроризм ўзига хос хусусиятларга эга.Уларга:

- терроризм бир давлат доирасидан чиқиб, халқаро ҳамжамиятга таҳдид соляпти;

- терроризм яширинча қурол-яроғ савдоси билан узвий боғланиб кетди;

- терроризм наркобизнес билан қўшилиб кетди; - терроризм аксарият ҳолларда ўзига диний экстремизм

ғояларини асос қилиб олди. Террорчилик ҳаракатлари натижасида сиёсий ва жамият

арбоблари, оддий инсонларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки, мамла-катдаги тинчлик, осойишталик, барқарорлик жиддий зарар кўради.

Террорчиликнинг салбий оқибатлари Ўзбекистонда «Ҳизбут-таҳрир» ҳаракатининг фаолиятида, Тошкент ва Бухородаги портлашлар, Андижон воқеаларида яққол кўринди. Қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилди, давлатга моддий зарар келтирилди, аҳолининг тинчи бузилди. Президент И.Каримовнинг таъбири билан айтганда, бугунги кунда бизнинг минтақамиз шу ҳудудда жойлашган мамлакатларни демократик, ҳуқуқий, дунёвий тараққиёт йўлидан қайтаришга уринаётган турли хил экстремистик кучлар ва марказнинг бу ердаги хавфсизликка рахна солиш учун кўз

Page 113: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

113

тиккан жойи бўлиб келмоқда. Бу ёвуз кучлар диний экстремизм ва халқаро террорчиликни минтақамизга ёйишга уринаётганлиги шундан далолат беради.

Ўзбекистон терроризмга, минтақавий можаролар, диний экстремизм, наркобизнес, қурол-яроғ тарқатиш билан боғлиқ бўлган жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб турган муаммоларни ҳал қилиш бўйича бирқанча таклифлар ва амалий чора тадбирлар билан чиқди. Булар:

- жаҳондаги нуфузли ташкилотлардан БМТ, шунингдек, АҚШ, Россия, Хитой каби давлатларни юқоридаги муаммоларга қаратиб келди;

- турли халқаро анжуманларда қатнашиб, терроризмга қара-тиши фикрларни ва таклифларни баён қилди;

- АҚШ ва бошқа давлатларни терроризмга қарши ҳаракат-ларини қўллаб-қувватлади ва уларга амалий ёрдам берди.

Айтиш мумкинки, Ўзбекистон нафақат ҳар қандай кўри-нишдаги терроризмни қоралайди, балки жаҳон ҳамжамиятининг унга қарши урушини қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо қилар экан, жаҳон ҳамжамиятида қарор топган ва ўзини оқлаган принципларга таянади.

Сиёсий терроризм XIX асрдаёқ вужудга келган эди. Лекин у ХХ юз йилликда кенг қулоч ёзди. Ғарбий Германиядаги «қизил армия» ва Италиядаги «қизил бригада» гуруҳлари, Испаниядаги басклар ташкилоти, Ольстердаги «Инқилобий-халоскорлик армияси», Перудаги «Порлоқ ҳаёт» каби бирлашмалар замонавий сиёсий террористларнинг биринчи авлоди эди. Кейинги йилларда дунёнинг ўнлаб мамлакатларида, жумладан, давлатимиз чегарасига яқин мамлакатлар ҳудудида ҳам терроризм ўчоқлари пайдо бўлди. Улар мустақил Ўзбекистонга қарши куч йиғмоқда. Чунончи, Тошкентда 1999 йилда юз берган февраль воқеалари, 2000 йил ёз ойларида Сурхондарёга Афғонистондан ўтган террористик гуруҳлар хуружи, 2005 йил Андижондаги бузғунчи сиёсий кучларнинг халқимизни демократик тараққиёт йўлидан қайтаришга бўлган уринишлари тўхтамаганидан гувоҳлик беради.

Халқаро терроризм, диний экстремизм ва наркобизнес солаётган катта хавфнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан огоҳлик билан англаниши дунё тараққиёти кун тартибига муҳим ўзгартиришлар киритди, натижада минтақа ва жаҳон миқёсида хавфсизликни мустаҳкамлашга доир биринчи навбатда ҳал этилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланди. И.Каримов БМТда 1993

Page 114: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

114

йилда ЕХҲТнинг 1999 йилдаги Истамбул саммитида терроризмга қарши Халқаро марказ тузиш ҳақидаги таклифини киритди. МДҲ аъзолари бўлган давлатлар раҳбарларининг 2001 йил июлида бўлиб ўтган саммитида Ўзбекистон Президентининг наркоагрессияга қарши ҳаракат режаси муҳокамага қўйилди.

Давлатимиз бошлиғининг АҚШга қилган биринчи расмий визити даврида Афғонистондаги воқеалар ва минтақамизда хавфсизликни таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди. Визит жараёнида антитеррорчилик операцияси сўнгги босқичга кирган бўлишига қарамай, хотиржамликка берилмаслик лозимлиги қайд этилди. Аксинча, энди энг қийин ва мураккаб вазифаларни ҳал этиш зарур. АҚШнинг обрўли газета ва журналлари муҳаррирлари билан учрашувида Президентимиз қайд этганидек, биринчи навбатда, Афғонистонда ҳаёт кечириш учун нормал шароитни қайта тиклаш, мамлакатни тинч турмуш тарзига қайтариш керак. Афғонистон хорижий мамлакатлар ёрдамидагина ўз ҳаётини қайта тиклаши мумкин.

Иккинчидан, ҳали «Толибон» ва «Ал-Қоида» жангарилари тамомила йўқотилган эмас, сир эмаски, мамлакатнинг айрим минтақаларида бу жангариларнинг кичик тўдалари гоҳо халқаро коалиция қўшинларига қаршилик кўрсатмоқда. Жангариларнинг муайян қисми хорижда яшириниб юрган бўлиши мумкин. Маълум бир вақт ўтгач, уларнинг янги террорчилик ҳужумларини уюштирмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Иккинчи муаммо эса Афғонистонда аҳоли қўлида жуда кўп сонли қурол-яроғнинг тўпланиб қолганлигидир. Бу қурол-яроғлар сони ҳозирда 10 миллиондан ортиқ.

Халқаро терроризм, диний экстремизм, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар, қурол-яроғ, оммавий қирғин қуроллари компонентлари контрабандаси каби офатларга қариш курашда Ўзбекистонга ва умуман Марказий Осиёга кўрсатилаётган ёрдам умумжаҳон миқёсида барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини АҚШда ҳам яхши тушунишади.

Халқаро терроризмнинг ядровий, кимёвий, бактериологик ва бошқа оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиши мумкинлиги хавфининг кучайишини инобатга олиш жаҳон ҳамжамияти олдига давлатлараро ва миллий чораларни ўзаро уйғунлаштириб, самарали курашиш масаласини кўндаланг қўймоқда

Минтақадаги ва умуман дунёдаги мавжуд вазият (жумладан ривожланган мамлакатлар ёрдамида) Ўзбекистонда барқарорлик ва

Page 115: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

115

изчил ривожланишни, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини, чегара-ларимиз дахлсизлигини амалда таъминлаб оладиган хавфсизлик тизимини барпо этишни талаб қилади.

Ушбу террорчилик ҳаракатларига қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон Президенти бошчилигида махсус ҳукумат комиссияси ташкил қилинди. Унинг таркибига Республика Бош прокурори, ИИВ, МХХ раҳбарлари киритилди. Барча вилоятларда ҳокимлар бошчилигида терроризмга қарши курашиш бўйича етакчи мутахас-сислардан иборат комиссиялар тузилди. Шунингдек, Интерпол Миллий марказий бюроси ёрдамида халқаро жиноятчиликка қарши кураш тажрибалари, уларнинг олдини олишнинг янги методлари ва шакллари ўзлаштирилмоқда. Тегишли норматив базани яратиш мақсадида 1995 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 287-буйруғи чиқди. Ушбу буйруқ Интерпол Миллий марказий бюроси ва Ички ишлар вазирлиги Ахборот марказининг ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилаб берди. 1995 йил 23 ноябрдаги 323-буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Интерпол йўналиши бўйича сўровномалар ва топшириқларни бажариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади.

Бюронинг Ички ишлар вазирлигидаги манфаатдор хизматлар билан ҳамкорлиги белгилаб берилган ва амалга оширилмоқда. Бу, биринчи навбатда, Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси (халқаро қидирув бўйича)га тааллуқлидир. Шунингдек, Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаш-тириш бошқармаси, Ташкилий инспекторлик бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бош бошқармаси Тергов бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва бошқа вазирликлар ҳамда идоралар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Доимий ҳаракатдаги орган сифатида МДҲ давлат бошлиқлари кенгашининг 1993 йил 23 сентябрдаги қарорига асосан, уюшган жиноятчиликка ва хавфли жиноятларга қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича бюро ташкил қилинди. Бундан ташқари, 2001 йил 15 декабрда Ўзбекистон Республика-сининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг мақсади терроризмга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонуннинг асосий вазифалари шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатларнинг суверинететини ва

Page 116: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

116

ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар тенглиги ва миллий тотувлигини сақлашдан иборатдир.

Республикамиз ҳукумати томонидан терроризм жиноятчи-лигига қарши курашда халқаро ҳамкорлик олиб бориш тўғрисида бир нечта хорижий ва МДҲ давлатлари билан кўп томонлама ва икки томонлама шартномалар ҳамда битимлар қабул қилинган. Масалан, 2001 йил 21 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ҳукуматлари ўртасида уюшган жиноятчи-ликка, терроризмга ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний юргизилишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим; 1996 йил 19 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Жумҳурияти ҳукуматлари ўртасидаги терроризмга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битим; 2000 йил 21 апрелдаги Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида томонларнинг хавфсизлигига ва барқарорлигига хавф туғдирувчи трансмиллий, сиёсий ва диний экстремизм, шунингдек, терроризмга қарши кураш борасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар шундай муҳим ҳужжатлардир. Терроризмга қарши кураш борасида Шанхай ҳам-корлик ташкилоти билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида кенг алоқалар йўлга қўйилган.

69. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи қандай

ташкилотлар мавжуд? Инсон ҳуқуқлари – инсоннинг эркинликлари, бурч ва мажбу-

рияти билан боғлиқ тушунча ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари борасида амалга ошириш лозим бўлган йўналишлар белгилаб берилган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлатнинг энг муҳим белгиси, давлатнинг тараққиёт даражасини кўрсатувчи муҳим мезондир. Шу сабабли ҳам республикамизда инсон ҳуқуқларини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган ташкилотлар кўпчиликни ташкил этади. Бу ташкилотларни 3 гуруҳга ажратамиз:

1. Халқаро ташкилотлар – БМТ, ЮНЕСКО, Европада хавф-сизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Қизил Хоч ва ярим ой жамияти ва бошқалар.

Page 117: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

117

2. Халқаро қонунчилик билан боғлиқ ташкилотлар – Омбудс-ман, Президент ҳузуридаги амалдаги қонунчилик мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази.

3. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (миллий) – Прокуратура, ИИВ, МХХ, ва бошқалар.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тан олиш ва ҳимоя қилиш борасида давлатнинг бурч ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйил-гани, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро ҳуқуқлар устуворлиги тамойилига амал қилингани диққатга сазовордир.

70. Ислом Каримовнинг «Сайлов – бу демократия, демок-

ратия – бу сайлов демакдир» шиорий ғоясининг мазмун-моҳияти нимадан иборат?

Сайлов XVII асрдан бошлаб назарий онг даражасига кўтарилди. Шу ўринда сайлов деган тушунчанинг луғавий маъносига эътиборимизни қаратсак. «Сайлов» сўзининг луғавий маъноси «танлов» деган маънони англатади. Сайловлар – фуқароларнинг сиёсий хоҳиш-иродасини ифода этиш орқали ҳокимият ва бошқарув органларини шакллантириш мезони ҳисобланади.

Сайлов тизимининг субъектлари ва турлари мавжуд. Сайлов тизимини субъектларига:

1. сайлов комиссияси; 2. сайлаб қўйиладиган орган; 3. сайловчилар; 4. номзодлар. 1. Сайлов комиссияси, ўз навбатида, қуйидагиларга бўлинади:

1) Марказий сайлов комиссияси; 2) округ сайлов комиссияси; 3) участка сайлов комиссияси.

Марказий сайлов комиссияси ҳеч қайси органга бўйсунмайди, бошқа тузилмалардан мустақилдир. Округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади. Республикамизда Президентлик сайлови ўтказилаётганда 14 та округ сайлов комиссияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов пайтида 135 та округ сайлов комиссияси тузилади.

2. Республикамизда сайлаб қўйиладиган органларга – Ўзбе-кистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, маҳаллий халқ депутатлар кенгаши киради. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раиси (оқсоқоли) ва маслаҳатчилари ҳам сайланади.

Page 118: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

118

Республикамизда сайлаб қўйиладиган органларнинг ваколат муддати қуйидагича: Президентлик – 5 йил, Олий Мажлис – 5 йил, маҳаллий халқ депутатлар кенгаши – 5 йил, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – 2,5 йил.

3. Сайловчилар – бу маълум бир мамлакатнинг сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролари ҳисобланади. Уларга нисбатан турли мамлакатларда турлича ценз (чеклов)лар қўйилган. Масалан, ёш, мулкий, жинсий ва бошқа. Республикамизда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга фақатгина ёш цензи ўрнатилган бўлиб бошқа чекловлар ўрнатилмаган. Ўзбекистон Республикасида 18 ёшга тўлган фуқаро, агар у суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилмаган ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланмаётган бўлса, сайлаш ҳуқуқига эга.

4. Номзодларни кўрсатиш ҳуқуқи мамлакатимизда сиёсий партияларга берилган.

Сайлов тизими 3 турга бўлинади: 1) можаритар; 2) пропор-ционал; 3) аралаш.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи деб қўйилган. Шунга асосланиб ўзбек халқи давлат ҳокимиятини эркин сайловлар орқали юзага келтиради.

Республикамизда Президентлик бошқаруви институти вужудга келгандан бошлаб то ҳозирга қадар 4 марта Президент сайлови бўлиб ўтди. 1990 йил 24 мартда Президент Парламент (Олий Кенгаш) томонидан сайланган бўлса, 1991 йил 29 декабрь, 2000 йил 9 январь, 2007 йил 23 декабрь кунлари бўлган сайловларда умумхалқ томонидан сайланган. 1990-1991 йилларда ҳамда 2003 йилдан буён республикамизда аралаш, яъни президентлик-парламент бошқаруви амал қилмоқда.

Мамлакатимизда парламент сайловлари ҳам тўрт маротаба 1994 йил 24 декабрь, 1999 йил 25 декабрь, 2004 йил 26 декабрь, 2009 йил 26 декабрь кунлари ўтказилган. Аввалги икки сайловда сайловчилар бир палатали парламент депутатларини сайлаш учун овоз берган бўлсалар, охирги 2 марта бўлган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш учун овоз берилган. Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳар бир вилоят, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатлари кенгаши орасидан яширин овоз бериш йўли билан олти нафардан сайланадилар. Маҳаллий халқ депутатлари кенгашларига ҳам шу кунгача тўрт марта сайловлар ўтказилган.

Page 119: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

119

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига биноан сайловлар ўтказиш куни белгиланган. Унга биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари депутатлигига сайловлар ушбу органларнинг ваколат муддати тугаган йилнинг декабрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасида сайловлар давлат бюджетидан таъминланади.

71. Мамлакатимизда қишлоқ тараққиёти ва фаровонли-

гини таъминлашнинг аҳамияти нимада? Мустақиллик йилларида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида

катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Биринчидан, қишлоқ хўжа-лигини бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Иккинчидан, унга таянган ҳолда мамлакат қишлоқ хўжалигида кўп укладли тизим шаклланмоқда. 2006 йилнинг январига келиб фермер хўжаликлари, жамоа хўжаликлари, хусусий чорвачилик фермалари ва аҳолининг ёрдамчи хўжаликлари вужудга келди. Учинчидан, мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кескин кўпайди. Тўртинчидан, республика ҳукумати қишлоқда тўпланиб қолган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга катта эътибор бермоқда. Бешинчидан, 1990 йилда қишлоқ аҳолисининг соф ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 50 %ни табиий газ билан таъминлаш 17 % ташкил қиларди. 2012 йилга келиб эса, тоза сув билан таъминлаш 82,5%га, табиий газ билан таъминлаш 83,5%га тенглашди. Олтинчидан, қишлоқ хўжалигини бозор иқтисодиёти талабларига мос ривожлантириш мақсадида тегишли суғурта ва банк тизимлари шаклланмоқда, деҳқонларни замонавий техника ва технология билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Еттинчидан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида янги иқтисодий муносабатлар қарор топиши, мулкдорлар қатлами шаклланиши натижасида аҳолининг асосий қисми боқимандалик кайфиятидан халос бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 16 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишида Юртбошимиз томонидан 2009 йил «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» деб эълон қилингани барчани хушнуд этди. Айтиш жоизки, бир неча йил олдин, Президентимиз томонидан

Page 120: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

120

қишлоқ аҳлининг ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий маданиятини ошириш, унинг атрофида инфратузилмалар яратишга алоҳида эътибор берилгани бу улуғвор ишларнинг дебочаси бўлганди. Маълумки, маҳаллаларнинг инсон тарбияси, маънавияти, мада-ниятидаги тутган ўрни каттадир. Шу ўринда ИИИ ходимлари оддий халқ билан яқинлашиши, уларнинг қувончу-ташвишларидан огоҳ бўлиши замирида қишлоқ ҳаётини ривожлантириш ва янгича фикрлашга қаратилган катта саъй-ҳаракатлар ётади.

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 16 йиллигига бағишланган ўтказилган тантанали йиғилишидаги «Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз» номли маърузасида қуйидагича фикр билдирган «Ўйлайманки, ҳаммамиз бир фикрга қўшиламиз-барчамизнинг илдизимиз, томиримиз авваламбор қишлоқ заминига бориб тақалади. Она Ватан деган улуғ ва муқаддас тушунча одамзод учун гўёки қишлоқ тимсолидан бошланади».

«Биз қишлоқларимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва обод этиш, мавжуд ижтимоий муаммоларни ечиш учун тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили»га бағишланган махсус давлат дастури ишлаб чиқилади». Бугунги асосий вазифалардан бири, аввало, қишлоқ аҳлининг турмуш даражасини ошириш, уларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлашга қаратилган ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, амалдаги қонун ҳужжатларини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишдир. Айни вақтда, қишлоқ жойлардаги инфратузилма тармоқларини – бу уй-жой қурилиши бўладими, табиий газ, тоза ичимлик суви, электр энергияси таъминоти бўладими, йўлларнинг ҳолати, транспорт ва коммуникация хизматлари масаласи бўладими – буларнинг барчасини янада ривожлантириш, бир сўз билан айтганда, қишлоқ ҳаётининг савияси ва маданиятини халқ фаровонлигини янги поғонага кўтаришга устувор аҳамиятга эътибор берилиши керак. Шу билан бирга, қишлоққа саноатни, хизмат ва сервис шохобчаларини олиб кириш, ихчам ва замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш ва шу тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан қишлоқ аҳолиси, авваламбор, ёшларни иш билан таъминлаш, одамларининг даромади ва фаровонлигини оширишдек муҳим мақсадларни амалга оширишимиз лозим. Бунинг учун қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик

Page 121: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

121

ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, уларга янада кенг йўл очиб бериш, бу борада янги имтиёз ва имкониятларни туғдириш, хуллас, қишлоқда пайдо бўлаётган мулкий муносабатларни, янги ўрта синф вакиллари – мулкдорлар, тадбиркор ва ишбилармонларнинг манфаатларини ҳимоялаш бугунги кунда энг катта аҳамиятга эга. Бугунги кундаги муҳим бўлган вазифалардан яна бири – бу еримиз, тупроғимиз унумдорлигини доимий равишда ошириш билан боғлиқ экани барчамизга яхши аён. Бу мақсадга эришиш учун ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масаласига эътиборни кучайтириш талаб этилади. Яъни, ер деҳқонни боқади, деҳқон эса элни боқади, деган ҳикмат ҳамиша диққатимиз марказида туриши, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фаолиятимиз мезонига айланиши даркор.

Мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисми қишлоқларда яшаётганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, деҳқону боғбон, чорвадорлар истиқомат қиладиган гўшаларда обод жойларга айлантириш, масаласига президентимиз томонидан алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Қишлоқни тараққий этиш учун биринчи галда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш зарур, албатта. Президентимизнинг 2008 йил 21 октябрдаги «Озиқ овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қишлоқ хўжалиги тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаш-тиришнинг янги босқичини бошлаб берди. Маълумки, серқуёш республикамизда етиштирилаётган мева, узум, сабзавот ва полиз маҳсулотларнинг довруғи бутун дунёга танилган, қўшни ва хорижий давлатларда севиб истеъмол қилинади. Ана шу дала неъматларини етиштиришни кўпайтириб, ички ва ташқи бозорга кўплаб етказиб бериш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш билан фермер хўжаликларининг даромадини кўпайтиришни эришилди. Бу эса, далада меҳнат қилаётган деҳқонлар турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилади. Етиштирилаётган ҳосилларни қайта ишлаш консерва қуритилган қадоқланган ҳолда экспорт қилиш ҳам фермер хўжаликларининг мақсадини кўзлайди. Бунинг учун қишлоқларда қайта ишлаш корхоналарни қуриш, ташкил этиш билан кўплаб ёшлар учун янги иш жойлари очилади. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш экинлар ҳосилдорлиги ошириш, маҳсулот сифатини яхшилашда асосий омил ҳисобланади. «Президенти-

Page 122: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

122

мизнинг 2008 йил 19 мартдаги «2008-2012 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури тўғрисида»ги қарорида ана шу масала юзасидан муаммоларни ҳал этиш йўл-йўриқлари кўрсатиб берилган». Биринчи галда ерлар шўрланишининг олдини олиш, бунинг учун коллектор, зовурлар ҳолатини яхшилаш сизот сувлар учун янгидан зовурлар қазиш лозим бўлади.

Юқоридаги вазифаларнинг марказида биз учун энг катта бойлик инсон саломатлигини асраш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, таълим-тарбия тизимининг моддий базаси ва сифат даражасини кучайтириш масалалари турибди.

Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар, фермерлик ва тадбиркорлик тузилмалари, кенг жамоатчилик ҳамда барча фуқаро-ларимиз биргаликда фаолият олиб бориши керак. Президентимиз бежиз «Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади» деб таъкидламаганлар.

72. Ўзбекистонда маънавий меросга бўлган муносабат қандай? Маънавий мерос-авлодлар томонидан яратилган амалий таж-

риба, ахлоқий, илмий, тафаккурий, диний ва руҳий қарашлар, халқ маданияти ва ижоди каби маънавий бойликлар мажмуидир.

Ҳар бир давр ва авлод ўзига хос маънавий мерос яратади. Маънавий мерос кенг халқ оммаси ва айрим ижодкорлар мероси тарзида намоён бўлади. Халқ маънавияти ва ижодига оид бойликлар асрлар давомида йиғилиб, ҳар бир авлод томонидан қайта ишланиб, тўлдирилиб, оммавий кўринишда яшаб келди. Маънавий мерос Форобий, Хоразмий, Беруний, Амир Темур, Алишер Навоий каби алломалар қолдирган ижтимоий, илмий тафаккурий, мерос вакилларидир.

Шўро ҳокимияти маданий, маънавий меросга бир томонлама синфий ва партиявий нуқтаи назардан қараб, маданий-маънавий мероснинг минглаб дурдоналари тўғрисида сўзлашни тақиқлади, юзлаб маънавий мерос намояндаларини миллатчиликда, миллий биқиқликда, чекланганликда айблаб уларни қатағон қилди.

Мустақиллик туфайли ўзбек халқи ўз маънавий меросини янгидан тикламоқда. Маънавий меросимиз Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд каби мутафаккирлар таълимотлари, яқин вақтларгача тақиқланган талайгина урф-одат, расм-русум,

Page 123: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

123

анъана, миллий йиғинларнинг тикланмоқда, тарихимизнинг ҳар бир жабҳаси бошқатдан кўриб чиқилмоқда, жадидчилик ҳаракатининг асл маъноси очиб берилмоқда. Ёш авлод томонидан Муқимий, Фурқат ва бошқа шоирлар ижоди холис ўрганилмоқда. Чўлпон, Боту, Усмон Носир, Абдулла Қодирий ва бошқаларнинг фикрлари халқимизга асл ҳолида етказилмоқда.

Ўзбек халқи Ўрта Осиёда энг бой ва қадимий маънавий меросга эга халқ чунки унинг аждодлари уч минг йил давомида минтақанинг энг қулай серҳосил, серқуёш ва серсув қисмини инсоният моддий ва маънавий маданиятининг улкан масканларига айлантирган. Бизга мерос сифатида ўнлаб маданият ва маънавият марказлари, минглаб фалсафий, адабий, дунёвий ва миллий асарлар қолдирган. Бу бойликларни юзага чиқариш, инсоният олида ўзбек халқининг ҳақиқий маданий ва маънавий қиёфасини кўрсатиш маданий меросимизни тиклашимизни таркибий қисмидир.

«Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одатлари ва анъаналарини, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади»1

73. Ўзбекистон халқининг маънавий қадриятлари ҳақида

нималарни биласиз? Мустақиллик туфайли маънавий қадриятларнинг тикланиши

учун кенг имкониятлар очилди. Аммо ҳар қандай қадриятни «орқа-олдига қарамай» тиклаб бўлмайди, чунки тарих ғилдирагини орқага айлантиришнинг имкони йўқ. Қадриятларни тиклашдан ўрта асрларга қайтиш, деган маъно келиб чиқмайди. Янгиланиш учун аҳолининг миллий менталитетини замон талабларидан келиб чиқиб таҳлил қилиш, уларнинг орасидан мустақилликни мустаҳкамлашга, тараққиётга хизмат қилувчиларини танлаб олиш даркор.

Ушбу нуқтаи назардан Ўзбекистон фуқароларининг маъна-виятини янгилаш борасида бир қанча муаммоларни эътиборга олиш лозим. Улар қуйидагилар:

– аҳолининг кўп миллатли эканлиги, миллий таркиби ва ҳар бир миллат вакиллари менталитетининг ўзига хос хусусиятлари борки, улар билан ҳисоблашиш керак;

1 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2008. – Б.29-30.

Page 124: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

124

– аҳоли асосий қисмининг эътиқоди ва турмуш тарзи ислом дини билан боғлиқ бўлишига қарамай, мамлакатда бир қанча бошқа диний конфессиялар ҳам мавжудки, у диний бағрикенгликка эътиборни кучайтиришни талаб қилади;

– маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик анъаналари ҳанузгача ри-вожланишга маълум даражада салбий таъсир кўрсатиб келмоқда;

– шахсий феъл-атвор, юриш-туриш, муомала маданиятига жамоатчилик фикрининг таъсири анча кучли;

– жамиятда оиланинг мавқеи алоҳида ўрин тутади; – тўй-ҳашам, маъракаларга баъзида имконият даражасидан ор-

тиқча эътибор берилиши аҳолининг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатади;

– ота-онага, умуман катталарга ҳурмат баъзида эътирозсиз тобелик билан уйғунлашиб, ёшларнинг ташаббус кўрсатишини чек-лаб қўйди ва ҳоказо.

Яна бир муаммо борки, унга Президент И. Каримов шундай таъриф беради: «одамнинг қалбида иккита куч – бунёдкорлик ва вайронкорлик ҳамиша ўзаро курашади. Тарих тажрибаси шундан далолат берадики, инсон табиатидаги инсонийликдан кўра, ваҳшийлик, ур-йиқит инстинктлари, яъни хатти-ҳаракатларини қўзғатиб юбориш осонроқ»1. Шунинг учун ҳар бир шахс, айниқса, ўтиш даврида юксак маънавиятга, мустаҳкам эътиқодга эга бўлиши керак. Бунинг учун ўзбек халқининг минг йиллар давомида шаклланган маънавий-маданий қадриятларини тиклаш, янгилаш, ривожлантириш лозим.

Қадриятларни тиклаш ва фуқароларнинг онгида юксак маънавиятни шакллантириш Президент И.Каримов асарларида батафсил баён қилинган. Маънавиятни шакллантиришда тарих фанининг роли беқиёсдир. Президент И.Каримов таъкидлаганидек, «тарих – халқ маънавиятининг асосидир»2.

Ҳақиқатан ҳам, тарих фақат ўтмиш ҳақидаги маълумотлар ва тушунчаларни ифодалаш билан чекланиб қолмайди. Унинг буюк қудрати, тарбиявий кучи ўтмишни ўрганиш, тадқиқ этиш орқали бугунни баҳолаш, бугунги ва эртанги кун учун хулосалар ишлаб чиқиш ва келажакни режалаштиришга ёрдам беришда намоён бўлади.

1 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард

мақсадимиз. Т.8. – Т., 2000. – Б.493. 2 Ўша жойда.

Page 125: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

125

Мустақиллик йилларида маънавиятнинг асоси бўлган холисона тарихни яратиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан:

– Президент ташаббуси билан ва унинг иштирокида Ўзбе-кистон тарихининг янги концепцияси ишлаб чиқилди. Унинг ўзаги бугунги ўзбек халқининг маданияти – қадимдан шу ҳудудда ўтроқ яшаб келган аҳолининг маданиятидир. Мамлакатимиз жаҳон циви-лизациясидан четда қолган бир овлоқ жой эмас, балки унинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган марказлардан биридир, деган ғоя ташкил қилади;

– жуда кўп тарихий жараёнларга, жумладан Амир Темур ва Темурийлар даврига, чор Россияси ва собиқ шўро империясининг мустамлакачилик сиёсатига илмий асосланган ҳолда ҳаққоний баҳо берилди;

– тарихга синфийлик, мафкуравий нуқтаи назардан ёндашишга барҳам берилди;

– Имом ал-Бухорий, имом Мотурудий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий ва бошқа шахсларнинг маънавиятни шакллантиришга қўшган буюк мерослари тикланди ва уни чуқур ўрганиш учун йўл очилди;

– Ўзбекистоннинг уч томлик янги тарихи яратилди ва ҳоказо. Маълумки, қадриятларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш, уларга

эътиқод қилишга халақит бермаслик – бу масаланинг бир томони. Масаланинг иккинчи томони – жамият ҳаётини мувофиқлаштириб турувчи қонунларнинг ана шу қадриятларни ўзида акс эттириши энг муҳим омил бўлиб, натижанинг ижобий бўлишига шак-шубҳа қолдирмайди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Конституциясига ёндашилса, унинг айнан юқоридаги талабларга жавоб берадиган ҳаётий, ҳаракатдаги ҳужжат эканлиги намоён бўлади. Ўзбекистон Консти-туцияси юртбошимиз И.Каримов таъкидлаганидек, «тарихда санал-ган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган ҳужжатдир. Иккинчидан, бизнинг Конституция энг ривож-ланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган, у дунё миқёсида ҳам ҳар қандай илғор давлат Конституцияси билан бемалол куч синашмоқда. Шу билан бирга, бу Конституция умумий мазмунидан тортиб оддий бир бандига қадар, Хўжа Аҳмад Яссавий бобомиз даврида, Буюк Амир Темур замонида шаклланган миллий тафаккурни, муқаддас исломий қадриятларни

Page 126: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

126

ўзида акс эттиради. Шу кўҳна замин одамлари кўнглида устувор бўлган адолат, ҳақиқат, иймон, олижаноблик, бағрикенглик, мард-лик, тантилик каби улуғ хислатлар бу муборак ҳужжатдан муносиб ўрин олган»1.

Республикамизда маънавий, тарихий қадриятларнинг тиклан-ганлиги, уларнинг ҳозирги ҳаётимизга татбиқ қилинаётганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Марказий Осиё давлатларида ижро ҳокимияти иқтисодий ва ижтимоий ҳаётга кучли таъсир кўрсатгани тарихдан маълум. Ҳудудимизнинг табиий иқлим шароити, географик жойлашуви суғорма деҳқончилик тизимини яратишни, маиший хизмат соҳаси устуворлигини таъминлашни талаб қилган. Тенги йўқ тўғонлар, каналлар ва бошқа суғориш иншоотларини қуриш, таъмирлаб туриш, йўллар, кўприклар, карвонсаройларни барпо қилиш жуда кўп ишчи кучи ва маблағни талаб қилган. Уларни қуриш учун молиявий масалалар фақат давлат ихтиёри билангина амалга ошиши мумкин эди. Сомонийлар, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар каби буюк давлатларнинг қудрати, иқтисодий, сиёсий тараққиётининг негизида ижро ҳокимиятининг юқоридаги соҳаларга кучли эътибори ётади. Бу давлатларнинг барча соҳалардаги муваффақиятли фаолияти, айниқса, умумий фаровонликка, адолатга интилишлари аста-секин халқ онгида кучли ижро ҳокимиятига, юртбоши, амалдорларнинг адолатпар-варлигига, халқпарварлигига ишонч ҳиссиётини шакллантирган ва у маънавий қадриятга айланиб қолган.

Халқимизнинг энг муҳим қадриятларидан яна бири моддий бойликлар яратувчилар – тадбиркорларга ҳурмат билан қараш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқини муҳофаза қилиши, манфаатдорликни рағбатлантиришдир. Масалан, Темур давлатида савдога фақат олди-сотди сифатидагина эмас, балки мамлакат тараққиётининг муҳим омили сифатида қаралган. Чунки савдогарлар дипломатик фаолият билан ҳам шуғулланганлар, ўз мамлакатларига илғор иш қуролларини, ишлаб чиқариш технологиясини, прогрессив ғояларни олиб келганлар. Шунинг учун Амир Темур савдогар, тижорат-чиларнинг манфаатларини ҳимоя қилган, карвонларнинг Мовароун-наҳр сарҳадларидан бехатар ўтиши учун барча қулайликлар яратишнинг чораларини кўрган, чегарадан ўтаётганларнинг бож тўловларини камайтирган, карвонсаройлар қурдирган, карвон

1 Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. – Т., 1996. – Б.93-94.

Page 127: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

127

йўлларига кузатувчилар ва солиқчилар қўйишни буюрган, йўлов-чиларнинг моллари йўқолса, улардан ундириб олишни талаб қилган1.

74. Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган маъна-

вий таҳдидлар ва уларни бартараф этиш йўллари қандай? Собиқ совет иттифоқнинг таназзулга юз тутиши ва мустақил

давлатимизда миллий ғоянинг тўлақонли шаклланмаганлиги оқибатида вужудга келган ғоявий бўшлиқдан фойдаланган бузғунчи мафкура вакиллари халқимизнинг соддадиллигидан устомонлик билан фойдаланиб, ўз мафкураларини «биродар», «диндош» ниқоби остида ёйишга ҳаракат қилдилар. Айниқса, халқаро террорчи ва экстремистларнинг асл нияти Ўзбекистондаги ғоявий бўшлиқни ўз мафкуралари билан тўлдириб, мамлакатимиз ҳудудидаги беқиёс бойликларга эгалик қилиш, халқимизни ўз сиёсати ва ҳукмронлигига бўйсундириш ҳамда муҳим геосиёсий майдонни ўз таъсир доирасига олиш эди.

Бузғунчи мафкуранинг салбий таъсири натижасида шахс муста-қил фикрлашдан маҳрум бўлиши ва кейинчалик камикадзе, зомби, манқуртга айланиши ёхуд аянчли оқибатлар юзага келиши мумкин. Юқоридаги атамаларнинг мазмунини қандай тушуниш лозим?

Камикадзе (японча – худолар шамоли) – ўлимига рози бўлган япон учувчиси, II жаҳон уруши даврида душманнинг кема, танк ва бошқа объектларига қарши сафарбар қилинган. У ўзини қурбон қилувчи шахсдир. Ҳозирда айрим ёвуз кучлар иродасиз кишиларга камикадзе руҳини сингдириб, улардан ўзларининг ғаразли мақсад-лари йўлида фойдаланмоқдалар.

Зомби (Африка тилларида – муқаддас илон, афсун, жодугарлик билан тирилган мурда) – бегона кимсанинг таъсир кўрсатиши (кучли уйқу дориси, наркотиклар, онг ва фикрлашни хиралаштирувчи дорилар ёки бошқа таъсир этувчи воситалар) ёрдамида бировнинг хоҳиш-иродасига сўзсиз бўйсунадиган, мустақил фикрлай олмайди-ган, ўз фикрига эга бўлмаган кимса.

Манқурт – ўтмишда, баъзи кўчманчи халқларда, асир тушган-ларнинг сочи қиртишлаб олинган ва бошига янги сўйилган туянинг бўйин териси қопланган ва бошининг тобора қаттиқ қисилиши оқибатида хотираси, ақл-идроки, умуман инсонга хос фазилат-ларидан маҳрум қилинган шахс.

1 Қаранг: Темур тузуклари. – Т., 1991. – Б.98.

Page 128: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

128

Ёвуз кучлар ва мустақил фикрлашдан маҳрум қилинган шахслар мамлакат барқарорлигига таҳдид солиши табиий ҳол. Бугунги кунда ҳам улар томонидан мамлакатимизга қарши қаратилган мафкуравий таҳдидлар давом этмоқда. Бундай таҳдидларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

1) Ислом халифалигини тиклашга қаратилган интилишлар. Ислом тарихидан маълумки, халифаликка Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин чориёрлар Абу Бакр ас-Сиддиқ (632-634), Умар ибн Ҳаттоб (634-644), Усмон ибн Аффон (644-656), Али ибн Абу Толиб (656-661) бирин-кетин раҳбарлик қилганлар. Бу даврда халифа ҳам диннинг, ҳам давлатнинг бошлиғи, яъни раҳнамоси ҳисобланган. Кейинчалик халифалик бошқаруви подшоликка айлангач, унга раҳбарлик қилиш 661-749 йилларда маккалик зодагонлардан бири Муовия бин Абу Суфён сулоласи қўлига ўтган ҳамда уммавийлар сулоласи номини олган. 749 йил тожу тахт Муҳаммад пайғамбарнинг амакилари авлодларидан бўлган Абдул Аббос ас-Сафоқ сулоласи қўлига ўтган. Уларнинг давлати аббосийлар номи билан машҳур бўлиб, бошқарув 1238 йилгача, яъни мўғуллар забт этгунча давом этган. Айни пайтда XII-XIII асрларда Миср ва Марокашда фотимийлар сулоласи ҳам ўз давлатини жорий қилган. XVI асрдан эътиборан усмонли турклар ҳам халифалик эълон қилганлар ва у 1924 йил 3 мартгача ҳукм сурган. Туркия республика деб эълон қилиниши билан халифалик ҳокимиятига чек қўйилган ва сўнгги халифа Абдумажид 1924 йил 4 март куни Истамбулдан Швейцарияга чиқариб юборилган. Кейинги пайтларда ислом дунёси ва бошқа мамлакатлар ҳам ўзлари танлаган тараққиёт йўлидан ривожланиб келмоқда. Ўтган йиллар тарихий тажрибаси халифаликсиз ҳам эркин ривожланиш мумкин эканлигини исботлади1. Ислом дини ниқоби остида халифаликни тиклашга интилаётган ҳаракатларга ваҳҳобийлик, ҳизбут-таҳрир, акромийлик кабиларни киритиш мумкин.

Ваҳҳобийлик. Мамлакатимиздаги ғоявий майдонга ўрнашиб олишга ҳаракат қилган ваҳҳобийлик диний ниқобдаги зарарли оқим бўлиб, унга XVIII асрнинг 40-йилларида Арабистон ярим оролида Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳоб (1703-1792 йилларда яшаган) томонидан асос солинган. Бу таълимот IX асрда вужудга келган ҳанбалийлик мазҳабининг асосчиси Аҳмад Абу Абдуллоҳ аш-

1 Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар / Масъул

муҳаррир Қ.Назаров. – Т., 2001. – Б.76.

Page 129: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

129

Шайбоний (780-855 йилларда яшаган) таълимотининг айрим тажо-вузкор жиҳатларини, XIV асрдаги суриялик илоҳиётчи Т.О.Таймийя-нинг баъзи қарашларини ўз фаолияти учун асос қилиб олган.

Ваҳҳобийлик ислом ғояларига сиёсий тус бериб, дин номидан иш юритиб, гўёки исломни пайғамбар давридаги «асл ҳолатига қайтариш», яъни уни тозалаш, барча мусулмонларни исломнинг яшил байроғи остида бирлаштириш каби ғояларни илгари суради1. Бу мафкура Оллоҳдан бошқа барча диний ва ҳаётий қадриятларни инкор қилади. У Қуръони Каримнинг муқаддаслигини эътироф этса-да, унинг тафсирини инобатга олмаслик, чорёрларни, азиз-авлиёларни, буюк пиру валийларни тан олмаслик, муқаддас қадамжоларни бузиб ташлашни тарғиб қилишда намоён бўлади. Ваҳҳобийлар ислом динидаги мазҳаблар – ҳанафийлик, моликийлик, шофиийлик, жаъфарийлик вакилларини кофирлар деб атайдилар.

Ҳизбут-таҳрир. Собиқ иттифоқ коммунистик мафкураси таназ-зулга юз тута бошлаган даврлардан бошлаб, ғоявий бўшлиқ шароитида кишиларнинг онги ва дунёқарашига мазкур оқим ҳам ўз мафкураси орқали таъсир ўтказа бошлади. Ҳизбут-таҳрирга ислом сиёсий партияси сифатида 1950-1953 йилларда Ливанда Тақийюддин Набҳоний асос солган. Айни вақтда бу ҳаракатга Абдулқадим Заллум раҳнамолик қилмоқда. Жами 30 дан зиёд ислом мамлакатларида норасмий фаолият юритаётган бу партиянинг асосий мақсади – халифаликни тиклаш, бугунги дунёвий давлатчилик асосларини йўқ қилиш, демократия принципларини рад этиш, қонун устуворлиги ўрнига шариат ақидаларини жорий этиш, сайлов тизимини инкор қилиш ва ҳоказо.

Ҳизбут-таҳрир диний оқими вакилларининг асосий вазифаси жойларда, қолаверса, минтақада сиёсий, ғоявий, мафкуравий жиҳатдан ҳукмронликни ўрнатиш, ўзининг салбий таъсир доирасини кенгайтириш, иродаси бўш, мустақил фикрга эга бўлмаган одам-ларнинг қалби ва онгини забт этиш орқали бузғунчи мафкураларни сингдиришдан иборатдир. Ҳизбут-таҳрирчилар энг аввало ҳали мустақил дунёқараши тўла шаклланмаган, содда ёшларга ислом дини, унинг ибодат амаллари, Қуръони Карим ва турли диний манбалардан сабоқ бериш баҳонасида ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қиладилар. Улар одатда 3-4 кун исломни ўргатиб, кейин асл мақсадга ўтадилар. Ҳизбут-таҳрирчилар «Ислом низоми», «Ҳизбий

1 Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар / Масъул

муҳаррир Қ.Назаров. – Т., 2001. – Б.79.

Page 130: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

130

уюшма», «Ҳизбут-таҳрир тушунчалари», «Исломий давлат», «Халифалик», «Демократия – куфр низоми» каби ўқув дастурлари, китоб ва рисолалари, «Ал-Ваъй», «Онг» журнали ҳамда варақалар орқали ўз ғояларини ёшлар онгига сингдиришга ҳаракат қиладилар1.

Акромийлик. Бу оқим дастлаб Андижон вилоятида, сўнгра Фарғона водийсида, кейинроқ мамлакатимизнинг бутун ҳудудида, кейинчалик барча мусулмон мамлакатларида халифаликни тиклаш ғоясини олға суради.

Бу оқим асосчиси Акром Сотволдиевич Йўлдошев 1963 йилда Андижон шаҳрида туғилган. У Андижондаги «жиҳодчилар»нинг раҳнамоси Абдували Мирзаевнинг шогирдларидан бири.

Акромийлар жамиятдаги барча ёмон иллатларни кишиларнинг маънавий қашшоқлиги, ахлоқий нопоклиги ва жоҳиллигида эмас, балки нотўғри тузумда деб баҳолайдилар ва уни ўзгартиришни ўзлари учун бирламчи вазифа қилиб белгилайдилар2.

2) Тарихимизни, миллий қадриятларимизни ва диннинг моҳиятини сохталаштиришга уринишлар. Ўзбекистон халқи жуда катта маънавий меросга эга. Лекин собиқ иттифоқ мафкураси таъсири остида узоқ йиллар тарихимиз бир томонлама ёритиб келинди. «Тарихдан маълумки, бир халқни ўзига тобе қилишни истаган кучлар, аввало, уни ўзлигидан, тарихидан, маданиятидан жудо қилишга интилади. Зарарли таъсирлар давом этаверса, миллат ўзлигини йўқотиши, минг йиллик анъаналарини бой бериб, оломонга айланиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас»3. Шу боис, ёвуз кучлар халқларни тарихидан жудо қилишга, уни сохталаштиришга ҳаракат қиладилар.

3) Ахлоқсизликни ёйиб, халқни маънавий жиҳатдан бузишга қаратилган интилишлар. Мамлакатимиз халқининг қалби ва онгига бегона мафкурани сингдириш учун душманлар бир қарашда беозор, гўё сиёсатдан холи туюладиган мафкуравий воситаларга катта эътибор қаратадилар. Кейинги йилларда намойиш этилаётган енгил-елпи ёки жанггари фильмлар бунга мисол бўла олади. Маълумки, бу фильмларни кўпчилик, айниқса, ёшлар мароқ билан томоша қиладилар. Сир эмаски, аксарият одамлар табиатида, хулқ-

1 Ўша манба. – Б.80. 2 Закурлаев А.К. Ўзбекистон Республикаси ривожланишига таҳдид

солаётган диний экстремиятик оқим ва террорчилик ташкилотлари. – Т., 2009. – Б.13-14.

3 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т.8. – Т., 2000. – Б.11.

Page 131: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

131

атворида мана шундай хатти-ҳаракатларга оз бўлса-да мойиллик бўлади1. «Онги шаклланиб улгурмаган аксарият ёш томошабинлар бундай фильмлардан кўпинча турли ёвузлик, йиртқичлик, шафқат-сизликларни ўрганади, холос. Натижада уларнинг дийдаси қотади, қалбидан тошбағирлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби иллатлар жой олганини ўзи ҳам сезмай қолади. Ҳатто шундай томоша ва фильм-ларнинг қаҳрамонларига кўр-кўрона тақлид қилишни истайдиган йигит-қизлар ҳам топилади. Чунки улар бундай уйдирма талқинлар таъсирида қўл ураётган иши қандай аянчли оқибатларга олиб келишини тушуниб етмайди. Афсуски, бизнинг телевидениемизда ҳам шундай фильмларни намойиш этишга ортиқча ружу қўйил-моқда»2.

Эгоцентризм лотинча «ego» – мен, «centruns» – марказ маъно-ларини англатади. Унда шахс ўзининг шахсий мақсадлари, фикрла-рига таяниб, бошқа одамларнинг ҳолати, тили ва воқеаликнинг таъсирини холис қабул қилолмайди. Шу боис, барча жараёнлар марказида шахсий манфаат ётганлиги яққол кўзга ташланади. Эгоцентризм шахсий мавқе сифатида ўзгаларнинг истак ва хоҳиши билан ҳисоблашмаслик, ўз фикрининг нотўғрилигини билса ҳам ўзгаларнинг фикрини инобатга олмаслик ғоясига асосланади.

Миссионерлик – бир диндаги фуқароларни бошқа динга тарғиб этиш орқали жалб этиш. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм – бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдир), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар3.

Диний ақидапарастлик – бирор-бир фикр, таълимотга, муайян оқим тарафдорларига, ақидаларга кўр-кўрона ишониш, унга ёпишиб

1 Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар / Масъул

муҳаррир Қ.Назаров. – Т., 2001. – Б.76. 2 Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.9 – Т., 2001.

– Б.432. 3 Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташки-

лотлар тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. – 1998. – № 5-6. – 99-м.; 5-м.

Page 132: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

132

олиш, ҳар қандай шароитда ҳам унинг ўзгаришига йўл қўймасликка ҳаракат қилиш1.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «дунёвийлик», айрим ақидапараст кимсаларнинг даъволаридан фарқли ўлароқ, асло даҳрийлик эмас. Биз бундай нотўғри ва ғаразли талқинларга мутлақо қаршимиз»2.

Бузғунчи мафкура таъсиридан террористик ҳаракатлар келиб чиқади. Чунончи, Тошкентда 1999 йилда юз берган февраль воқеа-лари, 2000 йил ёз ойларида Афғонистондан Сурхондарёга ўтган террористик гуруҳлар хуружи, 2005 йил Андижондаги, 2009 йил Тошкент шаҳрининг Кўкча масжиди яқинидаги бузғунчи сиёсий кучларнинг халқимизни демократик тараққиёт йўлидан қайтаришга бўлган уринишлари уларнинг қанчалик шафқатсизлигидан далолат беради. «Ранг-баранг, баъзан бир-бирига зид дунёқарашлар, сиёсий, миллий, диний оқимлар, мазҳаб ва секталар ўртасидаги фикр тала-шувлари гоҳо баҳс-мунозара доирасидан чиқиб, қонли тўқнашувлар, оммавий қирғинларга сабаб бўлмоқда, одамлар бошига беҳисоб қайғу-кулфатлар солмоқда»3.

Юқоридаги таҳдидлар, энг аввало, оддий инсонлар қалби ва онгини забт этишга, уларни ўз миллий қадриятларидан, умумба-шарий цивилизация ютуқларидан маҳрум этишга, пировард натижада юртимизни қарам қилиб олишга қаратилган тажовузкор-ликнинг мафкуравий шаклда намоён бўлишидир.

Барчамизга маълумки, бирор-бир касалликни даволашдан олдин инсон организмида аввало унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам ёшларимиз қалби ва онгида бузғунчи мафкураларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантира олсак, турли хил «даъватчи» ларнинг алдовларига учмайдиган, ўз юрти, Ватани ва халқи учун фидойи инсонларни тарбиялай оламиз.

75. Демократик ахлоқий муносабатларнинг асосий белги-

лари нималардан иборат? Демократик ахлоқий муносабатларнинг асосий белгилари

кишилар фаолиятини мувофиқлаштириб, уларни инсонпарвар, эзгу,

1 Фалсафа: Қомусий луғат / Тузувчи ва масъул муҳаррир Қ.Назаров. – Т.,

2004. – Б.113-114. 2 Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард

мақсадимиз. Т.8 – Т., 2000. – Б.504. 3 Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, миллатни – миллат

қилишга хизмат этсин. Т.7 – Т. 1999. – Б.90-91.

Page 133: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

133

ҳалол, адолатли муносабатлари ҳисобланади. Жамиятда турли муносабатларнинг тўғри йўлга қўйилишидир. Ахлоқий муноса-батлар ўз навбатида қуйидаги кўринишларида бўлади:

– кишиларнинг бир-бирига бўлган муносабати, бунда аввалам-бор тингловчининг ўз гуруҳдошларига бўлган тўғри муносабатини шакллантириш (бирор масалани сўраганда тўғри маслаҳат бериш, бир-бирига ёрдам бериш ва шу кабилар);

– кишиларнинг ўз Ватанига бўлган муносабати, бунда тингловчиларни ватанпарварлик, Ватан туйғуси, Ватан соғинчи, Ватан қайғуси руҳида тарбиялаш;

– кишиларнинг ўз оиласига бўлган муносабати, бунда тингловчиларни авваламбор ота-онасини ҳурмат қилишга, оила аъзоларига нисбатан доимо ҳурмат кўрсатишга ўргатиш, ота-онасининг берган тарбияси, унинг ўқиши, таълим олишига бўлган эътибори туфайлигина талабанинг шу даражага етганлиги, талабалик бахтига муяссар бўлганлигини, бунинг учун ота-онасидан бир умр миннатдор бўлиб, унинг хизматида бўлишликни уқтириш;

– кишиларнинг жамиятга бўлган муносабати, бунда тингловчи-ларнинг атрофдаги ижтимоий муҳитга бўлган муносабатини тўғри йўлга қўйиш лозим (жамоат жойларида ўзини тута билиши, доимо атрофдагиларга ҳурмат билан қараши, ўз ватандошларига доимо яхшиликни соғиниб яшаши кабилар);

– кишиларнинг ўз давлатига бўлган муносабати, бунда тинг-ловчи давлатнинг олиб бораётган сиёсатини тўғри англаб етиши, давлат сиёсатининг бўлажак тарғиботчиси эканлигини тушуниб етиши, сиёсатга ўзининг тўғри муносабатини билдира олиши, давлатнинг иқтисодий, маънавий, маданий соҳасига ўз ҳиссасини қўша олишга қодир бўлиши ва ўзини шунга бурчли деб билиши лозим.

76. Ислом Конференциясининг АЙСЕСКО ташкилоти

томонидан 2007 йил «Тошкент – ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинганининг аҳамияти қандай?

Мустақилликни қўлга киритганимиздан кейинги йиллар ичида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий соҳаларда катта муваф-фақиятлар қўлга киритилди. Мамлакатимизда сиёсий барқарорлик вужудга келтирилди, бозор муносабатларига ўтиб бормоқдамиз, миллий маънавий покланиш ва тикланишимизнинг мураккаб вазифаларини вазминлик билан амалга оширмоқдамиз. Мустақиллик

Page 134: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

134

йилларида маънавий меросимиз раҳнамолари номлари тикланди, улар таваллуд топган кунлар нишонланмоқда, асарлари чоп этилди ва этилмоқда. Чунончи, Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги; Нажмиддин Кубро таваллудининг 850 йиллиги кенг нишонланди. 1998 йилда Имом ал-Бухорий ҳазратларининг 1225 йилликлари, Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллиги нишонланди.

Мустақиллик йиллари Қуръони Карим ўзбек тилига таржима қилиниб кўп нусхада чоп этилди. Имом ал-Бухорийнинг тўрт жилдлик ҳадисларини чоп этиш тугалланди. Хожа Аҳмад Яссавий-нинг «Ҳикматлар» тўплами чоп этилди. Кўплаб Қуръони Карим шарҳларига оид китоблар ҳам чоп этилганлигини ва улардан халқимиз баҳраманд бўлаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз.

Мустақиллик йиллари Ийди Рамазон ва Қурбон Ҳайит кунлари диний қадриятларимизнинг байрами сифатида нишонланмоқда. Наврўз умумхалқ байрами сифатида халқимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин олди. Ҳар йили 3000дан ортиқ ватандошларимиз муборак ҳаж сафарларини адо этмоқдалар. Мустақиллик йиллари кўплаб масжид ва мадрасалар таъмирланди. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Ислом Конференциясининг Айсеско ташкилдоти томонидан 2007 йил “Тошкент–ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинишига сабаб бўлди.

77. «Юксак маънавият – енгилмас куч» ғоясининг моҳияти

қандай? «Маънавият» тушунчасининг мазмунини фақат, «маъни»,

«маъно» деган сўзлар доирасида чегараланиб қолмайди, деб ўйлайман. Нега деганда, инсонни инсон қиладиган, унинг онги ва руҳияти билан чамбарчас боғланган бу тушунча ҳар қайси одам, жамият, миллат ва халқ ҳаётида ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган алоҳида ўрин тутади. Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, уни барча қарашларининг мезонидир.

«Юксак маънавият – енгилмас куч» ғоясининг асосида маъна-виятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, маънавиятнинг назарий ҳамда амалий томонларини кенг таҳлили мавжуд. Мустақиллигимиз тарихий ҳаётида энг устувор бўлган маънавий, маърифий ғоялар янги замон

Page 135: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

135

руҳи ва келажак ҳаётимиз билан чамбарчас боғланган. Яъни, халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшашида маънавий тарбия масаласи эътибордан четда қолмаслиги керак. «Юксак маънавият – енгилмас куч» ғоясида маънавиятга қаратилган таҳдид, мамлакат хавфсизлигини, миллий манфаатларини соғлом авлод келажагини таъминлашда жиддий хатарлар ва кулфатларни охир-оқибат жамиятни инқирозга олиб келиши таъкидланган.

Президентимиз маънавий таҳдид деганда аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънода эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқаришга қаратилган мақсадни кўзда тутадиган мафкуравий ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим, деб уқтириб ўтадилар. Маънавият – инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаидир.

Миллий мустақиллигимизнинг иккинчи йилида Президент «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» рисоласини эълон қилди. Ушбу китобнинг алоҳида боби Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари деб номланади ва унда илк бор халқ маънавиятини ривожлантириш масалалари батафсил таҳлил этилди.

Бу дунёда ҳалол ва пок яшашни ўзи учун ҳаётий эътиқод, олий мақсад деб биладиган одамлар, шундай инсонлар ва уларнинг эзгу ишлари туфайли бу ёруғ оламда маънавият ҳамиша барқарор бўлиб келмоқда.

Муқаддас китобларимиз ва қадриятларимиз, буюк мутафаккир аждодларимиз бизни доимо ҳалол меҳнат билан яшашга, мардлик, саховат ва камтарликка чақиради.

«Юксак маънавият – енгилмас куч» ғояси инсон маънавий оламининг юксалиши билан боғлиқ турли ҳолатлар, комил инсон бўлиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларнинг маъно-мазмунини нафақат чуқур англаш, балки ана шундай хусусиятларга эга бўлиш, уларга амал қилиб яшаш – одамзоднинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезон, шунингдек, унинг ички дунёси ва иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қилишида десак, ҳеч қандай хато бўлмайди. Бу борада И.Каримов фикр билдириб юксак маънавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида қувончли

Page 136: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

136

сабоқлари билан сингиб боради. «Юксак маънавият – енгилмас куч» ғоясининг негизида урф-одат ва анъаналар, ҳаётий қадриятлар, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар, халқ оғзаки ижоди, минг-минглаб қўлёзмалар турибди. «Юксак маънавият – енгилмас куч» ғоясини юксалиши йўлида эътибор бериш керак бўлган масалалардан биринчиси, миллий маданиятимиз, халқ маънавий бойлигининг илдизларига эътибор бериш зарур ва шу хазинани кўз қорачиғидек асраш ва янада бойитиш, амалда ҳар бир кишининг виждон эркинлигини, эътиқод эркинлигини таъминлаш, шунингдек, маърифат ва маданиятнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, иккинчиси, ўсиб келаётган авлодга, унинг маънавий тарбиясига ниҳоятда катта жавобгарлик ҳисси билан ёндашишдир. «Юксак маънавият – енгилмас куч»дир унинг юксалишига эришиш – узоқ давом этиб борадиган жараён, миллат ўз миллий маънавиятини йиллар, асрлар давомида юксалтириб бойитиб боради. Чунки маънавият қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас, аксинча, доимий ҳаракатдаги узлуксиз жараён бўлиб, тараққиёт давом этар экан, унинг шиддатли юриши туфайли маънавий ҳаёт асрига қўйиладиган талаблар ҳам муттасил пайдо бўлаверади.

78. Ислом Каримов ёшлар тўғрисида қандай фикрлар

билдирган? Ҳар қандай миллатнинг тараққиёти жамиятдаги ёшлар қатла-

мининг миллий ғоя ва қадриятларга муносабати, унинг ёшлар онгига қандай таъсир этаётганлигига ҳамда амалий фаолиятларига қандай тарзда таянишларига боғлиқ. Ёшлар республикамиз аҳолисининг 64%ини ташкил этади. Шунингдек, ёшларнинг миллий ғояни англаши, ишонч ва эътиқодига айланиши, қандай янги қадриятлар шакллантирилганлиги билан ҳам боғлиқ бўлади. Чунки милий ғоя бир томондан ёшларни ўзининг объекти сифатида қараса, иккинчи томондан ёшлар миллий ғоянинг илғор ривожлантирувчилари ва келажак авлодга етказувчилари ҳисобланадилар. Учинчидан, ёшлар қанчалик миллий ғоя билан қуролланган ва уни англаб олган бўлса, жамият шунчалик тараққиётга эришади. Бу ҳолат миллий ғоя ва ёшларнинг ўзаро боғлиқлигини белгилайди. Бошқача айтадиган бўлсак, миллий ғоя қанчалик мазмунли, ҳар бир кишининг узоққа мўлжалланган мақсад ва манфаатлари, пировардида эса миллатнинг истиқболини белгилашга хизмат қиладиган бўлса, уни ёшлар

Page 137: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

137

шунчалик тез қабул қилади ва унга нисбатан ўзининг ижобий муносабати шаклланади. Демак, жамият миллий ғоя орқали ёшларга қандай ғоя ва фикрларни таклиф этса, шунга мос равишда мафкуравий жиҳатдан чиниққан, ватанпарвар, замонавий билимларни эгаллаган ёшларга эга бўлади. Энг муҳими шундаки, ҳар бир жамиятда янги ғоя ва концепцияларга нисбатан ёшлар ўз муносабатини билдиради ва аҳолининг бошқа қатламига нисбатан тезроқ қабул қилади. Чунки ёшлар физиологик ва психологик жиҳатдан ҳали шаклланиш босқичида бўлгани учун уларда янгиликларни бошқаларга нисбатан тез илғаб англаб олиш ва эътиқодига айлантириш эҳтиёжи катта бўлади.

Республикамизда қарор топаётган фуқаролик жамиятини ва бу жамиятда истиқомат қилувчи ёшларнинг онгини, дунёқарашини ўзгартириш ва инсонийлаштириш мақсадида ниҳоятда кўп чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Инсон эркинлигини кафолатловчи Ўзбекистон Республикаси-нинг Конституцияси қабул қилинди. Қатор университетлар ташкил этилиб, ўқув тизимимизда жаҳон андозалари, тарбия йўналишида маънавий меросимизнинг энг илғор ва инсонпарвар тамойиллари асос қилиб олинди.

Ёшларнинг билим ва салоҳиятларини юксалтириш мақсадида «Улуғбек», «Умид», «Устоз» жамғармалари тузилди, улар кейинча-лик «Истеъдод»га айлантирилди. Ўзбекистон Республикасида кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури асосида умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Бадиий Академиянинг ташкил этилиши, Имом Исмоил Бухорий, Амир Темур, Бобур, Улуғбек, Баҳоуддин Нақшбанд, ал-Фарғоний, Мотуридий, Хўжа Ахрори Вали каби миллий маданиятимиз дарғаларига бағишланган тантаналар, қурилган мажмуалар янги жамиятнинг амалга ошираётган реал маънавий ишларидир. Улар янги жамиятнинг куч-қудратидан нишона бўлибгина қолмай, миллий онг ва янги дунёқараш шаклланишида, ёшларда миллий ғурурни мустаҳкамлашда жуда катта аҳамият касб этмоқда.

79. Ўзбекистон халқини жаҳон молиявий инқирозидан

ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи тўғрисида нималарни биласиз?

Жаҳон молиявий-иқтисодий кризиси юзага келганлиги сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари иқтисодиётининг мустаҳкамлигини

Page 138: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

138

ўзига хос синовдан ўтказган 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ютуқлар Ўзбекистон танлаган ривожланиш модели тўғрилигини, республика иқтисодиёти барқарорлиги ва унинг банк-молия тизими ишончлилигини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистоннинг мустаҳкам макроиқтисодий позицияси, иқтисодиётнинг ўсишини таъминлайдиган аниқ йўналти-рилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун етарли ресурслар мавжудлиги 2008 йилнинг охирида республикага ташриф буюрган Халқаро валюта жамғармасининг миссияси томонидан юқори баҳоланди.

Жаҳон молиявий-иқтисодий кризисининг оқибатларини мамла-кат иқтисодиётига таъсирини бартараф этиш мақсадида республи-када қабул қилинган Кризисга қарши дастур доирасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиётнинг базавий тармоқ-лари корхоналарини, биринчи навбатда экспорт қилувчи корхона-ларни қўллаб-қувватлаш, уларга молиявий-кредит ва солиқ имтиёзлари бериш, банк секторининг капиталлашувини ошириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани айниқса қишлоқ жойларда ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича тизимли ва аниқ йўналтирилган ишлар шулар жумласидандир.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ўз-ўзидан аёнки, мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бойича 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури Ўзбекистонни 2009 йилда ижтимоий-иқтисо-дий ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади.

Биринчи навбатда иқтисодиётнинг мафкурадан холи бўлиши, иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлигида ўз ифодасини топган прагматик иқтисодий сиёсат, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини ўз зиммасига олиши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва вазминлик билан амалга ошириш каби тамойиллар айниқса дунёда авж олиб бораётган молиявий ва иқтисодий инқироз шароитида ўзининг долзарблиги ва ҳаётийлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизни, аввало, иқтисодиётимизни ислоҳ этиш, эркинлаштириш ва модернизация қилиш, унинг таркибий тузилишини диверсификация қилиш борасида амалга оширилаётган, ҳар томонлама асосли ва чуқур ўйланган сиёсат бизни инқирозлар ва бошқа таҳдидларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қиладиган кучли тўсиқ, айтиш мумкинки, мустаҳкам ва ишончли ҳимоя воситасини яратди.

Page 139: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

139

Интеграциялашган глобал иқтисодий маконнинг узвий бир қисми сифатида Ўзбекистон жаҳон иқтисодий инқирозининг тобора кучайиб бораётган салбий оқибатларини ҳис этаётгани ва бундан кейин ҳам ҳис этишини биз ўзимизга яхши тасаввур қиламиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз иқтисодиётимиздаги реал аҳвол ва шароитларни ҳисобга олиб, 2008 йилнинг иккинчи ярмидаёқ Инқирозга қарши чоралар дастурини ишлаб чиқилган эди.

Инқирозга қарши чоралар дастурининг конкрет бўлимлари қуйидагилардан иборат.

Биринчидан – корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш. Бу ўринда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, халқаро сифат стандартларига ўтиш бўйича қабул қилинган тармоқ дастурларини амалга оширишни тезлаштириш вазифаси қўйилди. Иккинчидан – жорий конъюнктура кескин ёмонлашиб бораётган ҳозирги шароитда экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатдош бўлишини қўллаб-қувватлаш бўйича конкрет чора-тадбирларни амалга ошириш ва экспортни рағбатлантириш учун қўшимча омиллар яратиш, хусусан:

- айланма маблағларини тўлдириш учун корхоналарга Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 70 фоизидан ортиқ бўлмаган ставкаларда 12 ойгача бўлган муддатга имтиёзли кредитлар бериш;

- тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган корхоналарни бюджетга барча турдаги солиқ ва тўловлардан – қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно – озод қилиш муддатини 2012 йилгача узайтириш;

- банклар кредитлари бўйича тўлов муддати ўтган ва жорий қарзлар миқдорини қайта кўриб чиқиш, бюджетга тўланадиган тўловларнинг пенясидан кечиш ва бошқа муҳим имтиёз ва преференциялар бериш.

Учинчидан – қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарнинг рақобатдошлигини ошириш. Шу мақсадда яқинда хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодиётимиздаги етакчи тармоқ ва соҳаларда маҳсулот таннархини камида 20 фоиз туширишга қаратилган чора-тадбир-

Page 140: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

140

ларни амалга ошириш борасидаги таклифлари маъқулланганини қайд этиш лозим.

Шу билан бирга, Инқирозга қарши чоралар дастурида 2009 йилда барча турдаги энергия манбалари ва коммунал хизматларнинг асосий турлари бойича нархларнинг кўтарилишини чеклаш, яъни уларни 6-8 фоиздан оширмаслик механизми ишлаб чиқилган. Айни вақтда бу соҳаларнинг ишлаб чиқариш рентабеллигини сўзсиз таъминлаши керак.

Тўртинчидан – электроэнергетика тизимини модернизация қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини амалга ошириш. Иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини янада кучайтириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш кўп жиҳатдан бизнинг мавжуд ресурслардан, биринчи навбатда, электр ва энергия ресурсларидан қанчалик тежамли фойдалана олишимизга боғлиқ.

Бешинчидан – жаҳон бозорида талаб пасайиб бораётган бир шароитда, ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолишда ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Бу вазифани бажаришда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини кенгайтириш катта ўрин тутади. Ушбу дастур доира-сидаги лойиҳалар ҳажмини 3-4 баробар кўпайтириш мўлжаллан-моқда.

Озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича қабул қилинган дастурларда мамлакатимиз ишлаб чиқариш корхоналари учун кенг кўламли рағбатлантириш тизими назарда тутилган.

80. «Юксак маънавият – енгилмас куч» асари қандай наза-

рий аҳамиятга эга? «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида Ўзбекистон халқи

маънавиятини ривожлантиришнинг тарихий ва замонавий омиллари чуқур илмий таҳлил этилган. Тарихий омиллар ҳақида гапирганда айтиш жоизки, Ўзбекистон халқининг маънавий мулкига айланган – «Авесто» китоби, шунингдек, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Ал-Хоразмий, Имом Бухорий, Алишер Навоий каби буюк мутафак-кирларнинг асарлари илмий таҳлил этилган ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти очиб берилган.

Page 141: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

141

Асар муаллифи, ҳар бир фуқаро аждодларимиз томонидан яратилган, умуминсоний қадриятларга айланган ушбу асарларнинг мазмун ва моҳиятини билиш-объектив зарурият эканлигини таъкидлайди.

«Юксак маънавият – енгилмас куч» асарининг замонавий омил-лари ҳақида гап юритилганда таъкидлаш жоизки, асар муаллифи 43 та тушунчага илмий таъриф ва тасниф берган. Фандан маълумки, битта илмий тушунчани фанга олиб кириш-катта масъулият ва жасоратни талаб этади. Ушбу асарда ана шундай маънавий жасорат амалга оширилган.

81. «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида таъриф

берилган илмий тушунчаларни биласизми? Ҳаёт фалсафаси. «Бир сўз билан айтганда, тарихий воқеликка

мана шундай қараш, жамулжам бўлиб яшаш туйғуси биз учун ҳаёт фалсафасига, яна ҳам аниқроғи, ҳаёт қоидасига айланиб кетган. Замонавий тилда айтадиган бўлсак, бу миллий менталитетимизнинг асосини ташкил этадиган, бизни бошқалардан ажратиб турадиган шундай бир хусусиятки, уни сезмаслик, англамаслик, кўрмаслик умуман мумкин эмас».

Маънавий йўқотиш. «Бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди. Қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубҳасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади». Ҳозирги кунда маънавий бўшлиқни тўлдиришга уринадиган, шунинг ҳисобидан ўзининг ғаразли мақсадларини амалга оширишни ўйлаб юрганлар кўп. Минг афсуски, бу кучларнинг асл қиёфаси, мақсад-муддаолари ва имкониятларини тўла ва аниқ-равшан тасаввур қилиш осон эмас. Нега деганда, кўпинча турли ниқоблар, жозибали шиор ва ғоялар пардаси остида иш кўради. Бундай кучларни ихтиёрида жуда катта моддий, молиявий ресурслар ва имкониятлар мавжуд бўлиб, уларнинг пухта ўйланган, узоқ ва давомли ёвуз мақсадларига хизмат қилмоқда.

Маънавий таҳдид. Бу аввало, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим, деб ўйлайман.

Дахлдорлик туйғуси. Мен авваламбор шу юртда яшаётган ҳар қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз ва бой мада-ниятимиз, улуғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириш,

Page 142: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

142

бугунги тез ўзгараётган ҳаёт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаши ва диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур, деб жавоб берган бўлардим.

Маънавият. Маънавият-инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларини мезонидир.

Руҳий покланиш. Маънавиятнинг негизи ва маъно-мазмунини белгилайдиган асосий хусусиятлар, биринчи галда инсоннинг руҳий покланиши ва қалбан улғайиши ҳақида гапирар эканмиз, бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим. Албатта, бу дунёда ҳалол ва пок яшашни ўзи учун ҳаётий эътиқод, олий мақсад деб биладиган одамлар кўпчиликни ташкил қилади.

Манфаатпараст. Агарки эътибор берсак, тилимизда ҳалоллик ва нопоклик ҳақидаги ҳикматлар билан бирга, «Йўлини топибдими, қандини урсин», «Узумини енг-у, боғини суриштирманг» деган мақоллар ҳам борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Албатта, бундай мақол-маталлар бежиз пайдо бўлмаган, улар ҳам маълум бир ҳақиқатнинг ифодаси. Бинобарин, биз ҳаётнинг маъно-мазмунини шундай тушуниб, шу асосда яшашга интиладиган кишилар борлигини инкор этолмаймиз. Лекин, менинг назаримда, бундай гаплар одамнинг бойлик ва мол-дунёни қандай йўллар билан топаётганига лоқайд ва бепарво қарайдиган, манфаатпараст шахслар томонидан тўқиб чиқилгандек туюлади.

Мантиқий фикрлаш. Биз бу ҳақда гапирганда, аввало онгли яшайдиган, мантиқий фикрлашга қодир бўлган, ўз қарашларининг маъно-мазмунини ҳар томонлама асослаб, исботлаб бера оладиган одамларни назарда тутамиз.

Онгли яшаш. Бу дунёда енгил-елпи, ҳар хил нопок йўлларга берилиб, инсоний бурчини унутиб, мол-дунёга интилиб яшаган одам, энг ачинарлиси шуки, ҳаётининг сўнгида армон ва надо-матларга ботиб ўз умрини тугатади. Ички қобилият ва салоҳият. Агар биз дунё тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бошқа халқлар ҳам озодлик ва мустақилликни қўлга киритиш, миллий тикланиш, ўз давлатчилигини, ҳавас қилса арзийдиган фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш жараёнида ана шундай фазилатларга таяниб ва суяниб, барча соҳаларда-бу иқтисодиёт ёки ижтимоий ҳаёт бўладими, маданият, таълим-тарбия ва илм-фан бўладими-ўзининг беқиёс ички қобилияти ва салоҳиятини ишга солиш, уни рўёбга чиқариш ҳисобидан тараққиётга эришганини кўрамиз. Адолат ва

Page 143: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

143

ҳақиқат, виждон поклиги, меҳр-шафқат, инсофу диёнат. Виждон поклиги ва бедорлиги асрлар, замонлар оша инсон маънавиятининг таянч устунларидан бири бўлиб келмоқда. Жамият ҳаётида адолат ва ҳақиқат, меҳр-шафқат, инсоф диёнат каби тушунчаларни қарор топтиришда айнан мана шу омилнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.

Осори атиқалар. Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибаси, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган бу каби тарихий ёдгорликлар орасида бундан қарийб уч минг йил муқаддам Хоразм воҳаси ҳудудида яратилган, «Авесто» деб аталган бебаҳо маънавий обида алоҳида ўрин тутади. Авваламбор, шуни айтиш жоизки, олис ота-бобо-ларимизнинг ақл-заковати, қалб қўри маҳсули бўлмиш бу ноёб ёдгорликнинг замон тўфонларидан, қанчадан-қанча оғир синов-лардан ўтиб, бизнинг давримизгача етиб келганининг ўзида катта маъно мужассам. Бундай ўлмас осори атиқалар бу кўҳна ўлкада, бугун биз яшаб турган тупроқда қадимда буюк маданият мавжуд бўлганидан гувоҳлик беради.

Наврўз фалсафаси. Янгиланиш ва эзгулик тимсоли бўлган Наврўз фалсафаси халқимизга мансуб одамийлик, меҳр-оқибат, мурувват ва ҳиммат каби юксак хусусиятлардан озиқланиб келгани, аждодларимиз асрлар давомида қандай буюк умуминсоний ғоялардан баҳраманд бўлиб, маънавий камол топганининг яна бир тасдиғидир, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Мутаассиб кучлар. Ислом динининг ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бош-кўзини айлантириб, улардан ўзининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланмоқда.

Сиёсий бошбошдоқлик. XIX асрдаги чоризм истилоси кўпгина сабаблар билан бир қаторда авваламбор ўша пайтда мавжуд бўлган сиёсий бошбошдоқлик, ҳукмрон кучларининг узоқни кўролмаслиги, маънавий заифлиги оқибатида рўй берганини тарихий мисоллар исботлаб турибди.

Портлаш эффекти. Энг муҳими шундаки, «портлаш эффекти»нинг ҳақиқий моҳияти ва аҳамияти вақт ўтиши билан, биз тарбия қилаётган соғлом ва баркамол авлоднинг сафимизга тобора илдам кириб бориши билан янада яққолроқ сезилади.

Диалектика. Юксак тараққиётга эришишни орзу қиладиган ҳар бир инсон ва жамият ўз ҳаётини айнан ана шундай диалектик ва

Page 144: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

144

узвий боғлиқлик асосида қурган ва ривожлантирган тақдирдагина ижобий натижаларга эриша олади.

Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз.

Эркин фуқаро маънавияти. Бугунги кунда мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият пойдеворини барпо этишда «Эркин фуқаро маънавияти»ни шакллантириш масаласи биз учун ғоят долзарб аҳамиятга эга.

Ҳаёсизлик, бемаънолик. Кейинги пайтда санъатда ошкора-ликни пеш қилиб, телевизор, кино экранларида, матбуот восита-ларида бўлмағур лавҳаларни акс эттириш, бемаънилик ва ҳаёсизликни, баъзан эса, ҳатто ахлоқий бузуқликни тарғиб қилишлар кўпайиб қолди.

Инкорни инкор қонуни. Айни пайтда юртимизда миллий тикланиш жараёни қарийб бир ярим аср давом этган ижтимоий-сиёсий қарамликдан кейин дастлабки пайтларда мутлақо табиий равишда ўзига хос «инкорни инкор» қонунияти асосида кечганини айтиш лозим.

Миллий бетоқатлик. Ҳар қандай ижтимоий ҳодиса сингари миллий қадриятларнинг ҳам ўзига хос ривожланиш қонунияти бор. Бу ҳақиқатни унутиш, миллий қадриятларни бир ёқлама, сунъий равишда улуғлаш ва индеаллаштиришга уриниш, улардан сиёсий мақсадларда фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши ҳаётда кўп бора ўз исботини топган. Айниқса, Ўзбекистон каби кўпмиллатли, кўпконфессияли мамлакатда бундай ҳаракатлар охир-оқибатда миллатлараро зиддият, миллатчилик, миллий ва диний бетоқатлик каби нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин.

Жамият тафаккурини янгилаш. Айни вақтда биз жамиятни ва жамият тафаккурини янгилашнинг инқилобий усулларга, бу жараённи сунъий равишда четдан туриб, зўравонлик йўли билан тезлаштиришга мутлақо қаршимиз.

Демократия авваламбор маънавий мезонлар асосида бошқариладиган, кучли ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти демакдир.

Page 145: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

145

Глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир.

Цивилизациялараро мулоқот. Айниқса, давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар вужудга келиши, кўплаб янги иш ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникация ва ахборот технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқа-лиши, турли қадриятларнинг умуминсоний негизда янгича сифат касб этиш.

Жаҳон ахборот майдони. Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизни онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларни атрофини темир девор билан ўраб олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам тўғри келмайди. Нега деганда, биз юртимизда очиқ ва эркин демократик жамият қуриш вазифасини ўз олдимизга қатъий мақсад қилиб қўйганмиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз.

Маънавий тарбия. Тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин.

Оммавий маданият. Табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди.

Ахлоқсизлик. Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб олмоқда.

Сотқинлик. Маънавий ҳаётимизда жиддий хавф соладиган яна бир иллат ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Шу иллатга чалинган одамни кўрарга кўзим йўқ. Бу-сотқинликдир. Мен ҳар қандай

Page 146: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

146

ёвузликни сотқинликдан кўраман. Эзгулик ва ҳақиқатга садоқат бўлмаган уларга ишонмаган одам қўрқинчлидир.

Ирода. Ирода-бу аслида мустаҳкам ишонч демакдир. Иродаси бақувват одам ўзига ишонади ва ҳар қандай мураккаб вазифани ҳам ўз зиммасига олишдан қўрқмайди.

Бепарво одам. Азалдан маълумки, бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир. Чунки душманнинг кимлиги, асл қиёфаси сиз учун олдиндан маълум бўлади. Бироқ лоқайд ва бепарво одамнинг қиёфасини бирданига билиб бўлмайди. Шунинг учун ичингизда юриб, сизга қарши тиш қайрайдиган душманлар учун имконият яратиб беради.

Миллий эстрада. Биз эстрада санъатининг бугунги ва эртанги ривожи ҳақида сўз юритар эканмиз, авваламбор «миллий эстрада» деган иборанинг маъно-мазмунига алоҳида эътибор беришимиз, уни ҳар қандай бегона таъсирдан, айниқса, «оммавий маданият» руҳидаги оқимлар таъсиридан ҳимоя қилишимиз табиий, албатта.

Замонавий қаҳрамон. Лекин шуни ҳам холисона айтиш керак-ки, ёшларнинг тарбиясига чуқур таъсир кўрсатадиган замонавий қаҳрамон образи кино экранларимизда ҳали яратилганича йўқ.

Маънавий жасорат. Бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган саволга, ҳеч иккиланмасдан, энг буюк жасорат-бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак, ўйлайманки, янгилишмаган бўламиз.

Қаҳрамонлик. Ҳар куни, ҳар соатда фидойи бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш-ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шу, деб айтган бўлар эдим.

Юқорида келтирилган таъриф ва таснифларга эътибор берилса, ижтимоий-сиёсий фанларда ушбу тушунчаларга умумэътироф этилган таърифларнинг йўқлиги маълум бўлади. Асар муаллифи ушбу тушунчаларга илмий асослантирилган таъриф ва тасниф бериб, ижтимоий-сиёсий фанларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

82. «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарининг қандай

амалий аҳамияти бор? «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида Ўзбекистон

Республикаси фуқароларининг, жумладан замонавий қаҳрамоннинг маънавий қиёфаси яратилган. Асар муаллифи ҳозирги замон кишиси фаолиятини учта асосга қурилишини таъкидлайди.

Булар:

Page 147: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

147

– мустақил фикрлаш; – ватанпарварлик, маънавий жасорат; – касбкорлик (профессионализм). Дарҳақиқат, мустақил фикр бўлмаган жойда-тобелик, маъна-

вий таҳдид мавжуд бўлади. Мустақил фикрга эга бўлган инсон ҳеч қачон ўзгаларга қарам бўлмайди. Мустақил фикр – яратувчанглик ва бунёдкорликнинг маънавий йўлидир.

Ватанпарварлик йўқ жойда эса сотқинликка йўл очилади. «Бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган саволга ҳеч иккилан-масдан, энг буюк жасорат – бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак, ўйлайманки, янглишмаган бўламиз».Хар куни хар соатда фидойи бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсад-лар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш. Бу фазилатни доимий, кундалик фазилат мезонига айлантириш – ҳақиқий қаҳрамонлик асли мана шу.

83. Сотқинлик нима? Сотқинлик бу – энг оғир жиноят бўлиб, у мамлакат маънавий

хавфсизлигига таҳдид туғдиради. Шу боисдан, сотқинликни кечириб бўлмайди. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон халқини агар ўз ичидан сотқин чиқмаса ҳеч ким, ҳеч қачон енга олмайди. Бу-тарих сабоғидир. Ўтмишдаги тарихий хатоларга йўл қўймаслик-ҳозирги авлод олдида турган шарафли ва масъулиятли вазифадир. Маънавий ҳаётимизга жиддий хавф солаётган иллат бу иллатдан ўзим ҳам жирканаман ва бундай иллатни кўргани кўзим йўқ – бу сотқинликдир дейилган асарда. Бу иккита одамнинг, иккита мамлакатнинг ўртасидаги урушни ҳам айнан шундай одамлар бошлаб беради. Шу боис, бежизга Президент И.Каримов «мен яна бир бор такрорлайман, агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати йўлида бир тану бир жон бўлиб яшасак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқини ҳеч ким ҳеч қачон енга олмайди» деб таъкидламаган.

84. Касбкорлик нима? Касбкорлик-жамият маънавий хавфсизлигини мустаҳкамлайди.

Ҳунарсиз, илмсиз одам бузғунчиликка, жиноятга мойил бўлади. Жамият касбкор инсонлар жамияти бўлсагина у тараққий топади ва ривожланади. Аксинчаси ўринли эмас. Агар инсонда диплом бўлсаю, мутахассислик малакаси бўлмаса – бу маънавий эври-лишдир. Шу боисдан, асар муаллифи инсонларни диплом учун эмас илм, касб-ҳунарни эгаллаш учун тинимсиз ўқиш ва изланишга

Page 148: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

148

чақиради. Ўзбекистонда илм, касб-ҳунарни эгаллаш учун барча шароитлар яратилган. Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридан кўзланган асосий мақсад ҳам жамиятни касбкорлар жамиятга айлантиришдан иборатдир.

85. Демократия ва маънавият уйғунлиги нимада кўринади? «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида демократия ва

маънавият бир-бирини инкор этувчи эмас ва аксинча тақозо этувчи тушунчалар эканлигига урғу берилган. Жумладан, муаллифнинг қўйидаги фикри таҳсинга сазовордир.

Демократия авваламбор маънавий мезонлар асосида бошқа-риладиган, кучли ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти демакдир. Шу боис, Президент И.Каримов «Ҳар қайси жамиятнинг демократик нуқтаи назаридан янгиланиши ва юксалиши шу жамиятнинг, шу давлатнинг тараққиёти маҳсули эканини ҳаммамиз чуқур англаб олишимиз зарур» деб таъкидлаган. «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида давлат ва жамиятни бошқаришда маънавий воситалардан фойдаланишга катта эътибор қаратилган.

86. «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асарининг мазмуни нимадан иборат?

«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» деб номланган ушбу асар 2009 йил нашрдан чиққан муаллифи Президент И.Каримовдир. Президент Ислом Каримовнинг ушбу китоби қуйидаги икки қисмдан иборат:

биринчиси – жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар;

иккинчиси – банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқа-ришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир.

Президент И.Каримовнинг асари ниҳоятда долзарб мавзуга бағишланиб, замонамизнинг энг кескин муаммоларидан бири бўлиб турган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози тўғрисидаги билим-ларни ҳар томонлама оширишга хизмат қилади. Асарнинг ўзига

Page 149: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

149

хослиги шундаки, у ёритилаётган мавзу ва танланган муаммо борасида ягона бўлиб, айни пайтга қадар, бошқа давлатлар раҳбарлари бу каби китобга қўл урмаган.

Маълумки, молиявий бозорларнинг асосий вазифаси – молия-вий ресурсларнинг охирги истеъмолчилари ўртасидаги жамғарма-ларнинг самарали тақсимланишини таъминлаш. ҳозирги жаҳон хўжалиги глобал хусусиятга эга бўлиб катта-ю кичик миллий иқтисодиётлар мажмуидан иборат. Дунё давлатлари иқтисодиёти-нинг барчаси узилмас ришталар билан боғлиқ бўлиб ва бир-бирларини тўлдириб туради. Асарда ҳозирги дунёда экстреналиялар, яъни ижтимоий ва салбий таъсирларга учрамаган иқтисодиётлар йўқлиги, Ўзбекистоннинг бундан мустасно эмаслиги алоҳида таъкидланади. Асарда инқироз оқибатларининг жиддийлигини инобатга олган ҳолда асар муаллифи «Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози даврида ишлаб чиқаришни мунтазам янгилаб, модерни-зация қилиб бориш зарурлигини кун тартибига янада ўткир қилиб қўймоқда ва бунинг учун бор куч имкониятимиз ва ресурсларимизни сафарбар этишни талаб қилиш» кўрсатилган.

87. Молиявий инқирознинг турлари ва асосий сабаблари

нималардан иборат? Молиявий инқирозларнинг қуйидаги турлари фарқланади: 1) валюта инқирози (миллий валюталарнинг девальвациясига

(қадрсизланишига олиб келади); 2) банк инқирози (давлатнинг банк тизимини мустаҳкамлаш

учун маблағ ажратишни талаб қилади); 3) қарз инқирози (ички ёки ташқи қарз муаммоларининг

кескинлашуви билан боғлиқ); 4) системали инқироз (мамлакатнинг бутун молиявий тизимига

дахлдордир ва юқорида санаб ўтилган инқирозларнинг барчасини қамраб олади:).

Инқирозларнинг асосий сабаблари: 1) ожиз макроиқтисодий сиёсат; 2) ривожланмаган молиявий тизим; 3) ташқи омилларнинг (экспорт учун мўлжалланган асосий

товарлар нархининг тушиб кетиши, сиёсий ва иқтисодий муноса-батларнинг кескинлашуви ва ҳоказо) ноқулай таъсири;

4) миллий пул бирлигининг асоссиз кўтарилган алмашув курси; 5) сиёсий беқарорлик.

Page 150: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

150

88. Ақл, ақллилик нима? Ақл – кишининг ўз идроки, қалби ва фикри асосида дунёвий,

ҳаётий ҳақиқатларни англаш ва уларга ўз фаолиятида маънавий-инсоний нуқтаи назардан амал қилишдир.

Ақл – инсон миясининг дунёни акс эттириш ва шахснинг воқеликка бўлган муносабатини бошқариб турадиган фаолияти. Ақл объектив дунё нарса-ҳодисаларининг муҳим қонуний алоқа-муносабатларини акс эттириш ва шу тариқа воқеликни ижодий ўзгартириш имконини беради. Фикрнинг теранлиги, танқидийлиги, уйғунлиги, тезлиги ва кенглиги ақлнинг энг муҳим сифатлари ҳисобланади. Ақл яшаш шароити таъсирида, фаолият ва айниқса таълим-тарбия жараёнида ривожланади. Бир неча фалсафий оқимларда ақл олий ибтидо ва моҳият (панлогизм), инсонларнинг билиши ва халқи асоси (рационализм) деб тушунилади.

Ақл – бу.... 1. Одамнинг билиш, фикр юритиш қобилияти. 2. Заковат даражаси: фаҳм-идрок зеҳн, донишмандлик, етуклик. 3. Эс, хуш, мия. Ақллилик – киши ўз тафаккурини мустақил ишлата олиши ва

ундан фақат эзгу мақсадларида фойдаланиши. Агар ақлини етарли ишлата олмаса ёки уни ёвуз ниятларда ишлатса ундай одам ақлсиз ҳисобланади. Чунки киши қилган гуноҳ ишлар тез кунда ўзига қайтади. Буни билмаган одам ақлсиздир. Яна бошқа адабиётларда «ақлли» тушунчаси – ақли расо, мияли, ақл билан вужудга келган билимдонлик, деб эътироф этилган.

89. Байналмилаллик фазилатига нималар киради? Байналмилаллик – бу барча халқлар билан дўст бўлиб, тинчлик

ва тараққиёт учун курашга чорловчи фаолият. Бу ахлоқий қоида сифатида ватанпарварликни бойитади ва айниқса ўз миллий қобиғига ўралиб қолишга йўл бермайди.

Байналмилаллик фазилати – юқори ижтимоий сифатлардан бири бўлган, умуминсоний маънавий қадриятдир. Бунда киши бошқа халқ ва миллатнинг ўзига хос маънавиятига, урф-одат ва маданиятига кўнгил қўйиб, уни ҳурматлаши тушунилади. Бошқа миллатнинг маънавияти ва маданиятига бефарқ бўлган кишида, эҳтимол ўз миллатини жуда кучли севганлиги туфайлидир, лекин унда байналмилаллик туйғуси бўлмайди. Бу фазилат жавонда тинчлик ва тотувлик ўрнатилишига, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётга ҳамда сиёсий барқарорликка ижобий таъсир этади.

Page 151: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

151

Пировардида Ер юзида тинчлик ва фаровон ҳаёт ўрнатилишинг асосий омили ва гарови ҳисобланади.

90. «Ҳаё» тушунчасига тасниф беринг? Ҳаё – ахлоқ-одоб фазилатларининг улуғи бўлиб, андиша қилиш

ва уялиш, номус, шарафни сақлаш кабиларни англатади. Ҳаё инсон ҳаётининг безаги, зийнати ҳисобланади. У комилликка эришган киши руҳининг тафаккури, маънавий тимсолидир. Пайғамбаримиз «Ҳаё имондандир, имон эса жаннатга элтади», «Ҳаё билан имон бир-бирига боғлиқ, бири кетса, иккинчиси ҳам кетади», деб бежизга айтмаганлар. Ҳаё инсон қалбида, туйғусида, ташқи кўринишида намоён билувчи, иффат ва назокатини оширувчи ақл-фаросат гулшанининг тоза гулидир. Ҳаёли одамларда ростгўйлик, ширинсўзлик, яхшиликка яхшилик қайтариш, ёрига вафодорлик, дўстликни қадрлаш каби бир қанча маънавий, ахлоқий фазилатлар мужассамлашган бўлади.

91. «Идрок» ва «идрок қилиш» тушунчаларига тасниф беринг? Идрок – тирик организмнинг маълумотлар қабул қилиб, қайта

ишлаш жараёни; организмга объектив реалликнинг акс эттириш ва ташқи оламдаги янгидан-янги вазиятларни баҳолаб, шунга яраша ҳаракат қилиш имконини беради. Идрок онгнинг, миянинг ижодий жараёнидир. Инсон миясининг умумлаштирувчи фаолиятига асосланган идрок жараёнига кишининг тажрибаси, билим, абстракт тафаккурнинг фаолияти ва бошқалар ҳам иштирок этади.

Идрок қилиш – бу тушунчанинг шаклланиш жараёни. Яъни номаълум бўлган нарсани маълум бўлган нарса билан боғлаш ва шу асосда таълим олувчиларда маълум бўлган маълумотларни кенгайтириш.

Турли фаолият турларида мос равишда қуйидагича маълу-мотлар ўқувчилар хотирасида сақланиб қолади, агарда улар қуйидаги ҳолатларда фаолият юритсалар:

– ўқиса, маълумотларнинг 10 фоизи; – эшитса, маълумотларнинг 26 фоизини; – кўрса, маълумотларнинг 30 фоизини; – ёзса, маълумотларнинг 40 фоизини; – кўрса ва эшитса, маълумотларнинг 50 фоизи; – бошқалар билан муҳокама қилса, маълумотларнинг 70 фоизи; – шахсий тажрибага асосланса, маълумотларнинг 80 фоизи; – бажарилаётганда гапирса, маълумотларнинг 90 фоизи; – бошқаларга ўргатса, маълумотларнинг 95 фоизи.

Page 152: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

152

92. Ислом Каримовнинг Давлат ҳокимияти ва бошқа-рувини янада демократлаштиришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари нималардан иборат? («Мамлакатимизда демок-ратик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» асосида)

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократ-лаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўта муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича ғоят долзарб чора-тадбирларни кўришга қаратилган эди.

Бу жараёнда марказий ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқарув тузилмалари ва маъмурий органларнинг вазифаларини ўзгарти-ришга, уларнинг бошқариш, тартибга солиш ва тақсимлаш бораси-даги ваколатларини, хўжалик тузилмалари фаолиятига бевосита аралашувини кескин қисқартиришга катта эътибор берилди. Бошқача айтганда, уларнинг ваколатларини бозор тамойилларига мувофиқлаштириш ва пировард натижада давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги ролини жиддий камайтириш кўзда тутилган эди.

Бошқарув соҳасини марказлаштиришни чеклаш, бу борадаги вазифаларнинг бир қисмини республика даражасидан вилоят, туман ва шаҳар миқёсига ўтказиш, Ўзбекистонда маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб шакли бўлган маҳалла тизимини шакллантириш масалаларига катта аҳамият қаратилди.

Икки палатали миллий парламентимизни ташкил этиш масаласи бўйича 2002 йил 27 январда ўтказилган референдум якунлари ва шу асосда «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги конституциявий қонуннинг қабул қилиниши қонун чиқарувчи ҳокимиятни тубдан ислоҳ қилишнинг асосларини белгилаб берди.

Бундан кўзланган асосий мақсадлар парламент томонидан ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини шакллантириш, қонун ижодкор-лигининг сифатини жиддий равишда ошириш, умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига эришишдан иборат эди. Бу борада таркиб жиҳатидан асосан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари вакилларидан ташкил топган юқори палата – Сенатнинг

Page 153: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

153

ҳудудлар манфаатларини ифода этиши, қуйи – Қонунчилик палатаси эса ўз фаолиятини доимий профессионал асосда амалга ошириши ҳисобга олинганини айтиб ўтиш лозим.

2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан мам-лакат Президенти бир вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимият бошлиғи эканини белгилайдиган норманинг чиқарилиши ушбу даврдаги муҳим сиёсий-ҳуқуқий воқеалардан бири бўлди. Бугунги кунда Конституциямизнинг 89-моддасида «Ўзбекистон Республи-касининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди» деган қоида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозимининг тугатилиши ҳам либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди. Қабул қилинган қонунларга мувофиқ эндиликда Бош вазир нафақат Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади, балки унга раҳбарлик қилади ва унинг иши самарадорлиги учун шахсан жавоб беради, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига раислик қилади, ҳукумат ҳужжатларини имзолайди, давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.

Ҳозирги пайтда мамлакатимиз аҳолисининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражасининг ўсиб бориши, жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши, юртимизда кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши давлат ҳокимиятининг учта субъекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб тақсим-ланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни юзага келтир-моқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Конс-титуциясининг 98-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф қилинади:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбо-сарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Респуб-

Page 154: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

154

ликаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-маси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.

Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов-ларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.

Бош вазир номзоди унинг учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Page 155: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

155

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Респуб-ликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.

Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.

Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбе-кистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-масининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.

Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонун-чилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.

Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига киритилаётган ушбу ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, уларга кўра, Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш ва уни тасдиқлашнинг янада демократик принципларини ифода-лайдиган янги тартиби ўрнатилмоқда. Шунингдек, Конституцияга киритилаётган бу ўзгартишларга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш ҳуқуқи берилмоқда. Айни вақтда Ўзбекистон Респуб-ликаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига тааллуқли масалалар юзаси-дан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари доирасидан чиқарилмоқда.

Таклиф этилаётган яна бир муҳим ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96-моддасига тааллуқлидир.

Page 156: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

156

Мамлакат Президенти турли сабабларга кўра ўз вазифасини бажара олмайдиган вазият юзага келган тақдирда ноаниқликка, ушбу моддани турлича талқин этишга йўл қўймаслик мақсадида унинг янги таҳририни қуйидаги мазмунда баён этиш таклиф қилинади:

Мамлакатнинг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига зикр этилган тузатишларни киритиш таклиф этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78 ва 93-моддаларига ҳам тегишли ўзгартишлар киритиш зарурати туғилади.

Жумладан, Конституциянинг 78-моддаси 15-бандини «… шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг дол-зарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш» деган сўзлар билан тўлдириш керак.

93-модданинг 15-бандига «вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан …» деган сўзларни киритиш мақсадга мувофиқдир.

93-модданинг 8-бандидан «ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади» деган сўзларни чиқариш тавсия этилади.

93-модданинг 16-бандини «…Ўзбекистон Республикаси Вазир-лар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли» деган сўзлар билан тўлдириш лозим.

Шунингдек, 93-модданинг 12-бандидан «Ўзбекистон Республи-каси Бош прокурори» деган сўзлардан кейин «унинг ўринбосарлари» деган сўзларни чиқариш ва уларнинг ўрнига «Ҳисоб палатаси раисини» деган сўзларни киритиш ва ундан сўнг матн бўйича «тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади» деган тарзда баён этиш керак.

Сайловларда ютиб чиққан сиёсий партия тақдим этган Бош вазир номзодининг Парламент томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳақидаги конституциявий тартибнинг белгиланиши, ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотуми институтининг жорий

Page 157: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

157

этилиши ва сиёсий тизимни модернизация қилиш жараёнида амалга оширилиши лозим бўладиган бошқа қатор чора-тадбирлар ўз мазмун-моҳияти билан мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демок-ратлаштиришнинг янги босқичини бошлаб беради.

93. Ислом Каримовнинг Фуқаролик жамияти институт-

ларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари нималардан иборат? («Мамлака-тимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» асосида)

Бугунги кунда мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида 5100дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда ва бу кўрсаткич 2000 йилга қараганда 2,5 баробар кўпдир. Фуқаролар йиғинлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар сони 10 мингдан ортиқни ташкил этади. Булар қаторида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун», «Нуроний» жамғармалари, «Ижод» фонди, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси ва бошқа жамоат ташкилотларини санаб ўтиш мумкин.

Фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаат-лар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда.

Бундай ташкилотларнинг обрўси ошиб, мустаҳкамланиб боргани сари фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги роли жамиятимизда тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда жамоатчилик ва фуқаролик назорати институти жамиятнинг давлат билан ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, мамлакатда кечаётган ўзга-ришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситаларидан бирига айланмоқда.

Мамлакатимизда Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти каби инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва бошқа бир қатор ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Page 158: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

158

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга, фуқароларнинг энг муҳим социал-иқтисодий муам-моларини ҳал этишга қаратилган 200дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани ҳам бу соҳа ривожига бўлган катта эътиборни кўрсатади.

Айтиш керакки, фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларини тобора ривожлантириш, улар-нинг мустақил иш юритиши ва чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувват-лашни кучайтиришга қаратилган «Нодавлат нотижорат ташкилот-лари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди.

Юртимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтлари ролини янада кучайтириш фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократ-лаштириш ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграция-лашуви бўйича ўз олдимизга қўйган мақсадимизни рўёбга чиқаришда ҳеч бир муболағасиз ҳал қилувчи омил эканини, ўйлайманки, кимгадир уқтириб ўтиришга зарурат бўлмаса керак.

Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг очиқ-ошкора-лиги ва самарадорлигини таъминлашда, уларнинг ролини кучайтиришда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Ушбу қонунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламлари-нинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларидаги аниқ чегараларни белгилаш ва ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш каби масалалар бўйича ҳуқуқий нормалар кўзда тутилиши даркор.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти – маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бу вазифани ҳал қилишда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси

Page 159: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

159

қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқдир. Бунда маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назора-ти олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозим.

Шу билан бирга, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари сайлови тизимини янада такомиллаштириш бўйича оқсоқоллар ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар ичидан сайлани-шини, фуқаролар ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг аҳамияти ва роли оширилишини таъминлайдиган чора-тадбирларни назарда тутадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамият, фуқаролик институтлари назоратини амалга оширишнинг тизимли ва самарали ҳуқуқий механизмини яратишга қаратилган «Ўзбекистон Республи-касида жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш фурсати етди. Қонунда жамоатчилик назоратининг турлари, шакллари ва субъектларини, назорат предметини, уни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини, шунингдек, мазкур соҳада амалдаги қонун ҳужжатларини ижро этмагани учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги шартларини белгилаб қўйиш зарур.

Шу нуқтаи назардан қараганда, Инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. Ушбу дастур энг аввало ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамиятда инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятни шакллантириш ва шу каби бошқа соҳаларга оид қонунларга риоя этилиши устидан жамоатчилик мониторингини олиб боришга қаратилган чора-тадбирларни ўзида мужассам этиши керак.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавоб-гарлик тўғрисидаги кодексига жамият ва давлат қурилиши, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг турли соҳала-рида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқларини белгилаб берган қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун давлат

Page 160: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

160

органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозим.

Шулар қаторида соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш ва шу каби катта социал аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича муҳим давлат дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ҳуқуқий асосини яратиб берадиган қонун ҳуж-жатлари мажмуасини ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Хусусан, атроф-муҳитни ҳимоя қилишни таъминлаш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли ва ўрнини белгилашга қаратилган «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бошқа қатор қонун ҳужжатларини қабул қилиш фурсати етди, деб ўйлайман.

94. Ислом Каримовнинг Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш,

ахборот ва сўз эркинлигини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари нималардан иборат? («Мамлака-тимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» асосида)

Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида, айниқса охирги 10 йилда оммавий ахборот воситаларини янада либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Юртимизда аввало оммавий ахборот воситалари ривожини таъминлайдиган, демократик талаб ва стандартларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Ушбу даврда оммавий ахборот воситаларини эркин ва жадал ривожлантиришга, ахборот соҳасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган 10га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

«Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғриси-да»ги қонуннинг қабул қилиниши ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз олиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқларини амалга ошириш-да, шунингдек, ахборотнинг муҳофаза қилиниши, шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

Сўнгги йилларда янги таҳрирдаги «Оммавий ахборот воси-талари тўғрисида»ги қонунга, шунингдек, «Телекоммуникациялар тўғрисида», «Реклама тўғрисида», «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонунчилик ҳужжат-

Page 161: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

161

ларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу эса янги сиёсий шарт-шароитларда оммавий ахборот воситалари соҳасидаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни таъминлади. Шу билан бирга, нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлан-тириш, уларнинг ахборот соҳасини демократлаштиришда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган кенг қамровли институционал ислоҳотлар амалга оширилди.

Нодавлат оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳ-камлаш мақсадида бир қанча жамоат ташкилотлари ташкил қилинди. Ўз таркибида 100дан ортиқ электрон оммавий ахборот воситасини бирлаштирган Нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди шулар жумласидандир.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг, ахборот технологиялари ва тизимларини қўллаган ҳолда, ахборот ресурсларидан фойдаланиш механизмларини белгилаб берган янги таҳрирдаги «Ахборотлаш-тириш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши оммавий ахборот воситаларини модернизация қилишни жадал ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Ўзбекистонда кейинги йилларда сунъий йўлдош алоқа тармоғи орқали телерадиодастурларни тарқатиш йўлга қўйилди. Бугунги кунда мамлакатимиз телекоммуникациялар тизими дунёнинг 180 та мамлакатига 28 та йўналиш бўйича тўғридан-тўғри чиқадиган халқаро каналларга эга. Юртимиздаги телерадиоканаллар томонидан тайёрланаётган кўрсатув ва эшиттиришлар Интернет глобал тармоғи орқали реал вақт режимида жаҳонга узатилмоқда.

Дунёдаги етакчи мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш миллий тизимининг такомил-лаштирилиши ахборот соҳасидаги фаолиятнинг сифати ва савиясини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тизимида кўп жиҳатдан ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Бундай кенг миқёсдаги ишлар натижасида фақат кейинги 10 йилнинг ўзида босма оммавий ахборот воситаларининг сони 1,5 баробар, электрон оммавий ахборот воситаларининг сони эса 7 баробар кўпайиб, бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийб 1200 тага етди. Мавжуд барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот

Page 162: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

162

воситалари ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекис-тонда яшайдиган миллат ва элатларнинг 7 та тилида фаолият олиб боради, шунингдек, босма материаллар ва телекўрсатувлар инглиз тилида ҳам тарқатилмоқда.

Яна бир муҳим янгилик эфир орқали узатиладиган материал-ларни тайёрлаш жараёнига замонавий рақамли ва мультимедиа технологиялари жорий қилинаётганида намоён бўлмоқда. Юртимизда Интернет тизимидан фойдаланувчилар сафи жадал суръатлар билан кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 6 миллиондан ортиб кетгани ҳам буни тасдиқлаб турибди.

Мамлакатимизда фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишларни танқидий баҳолар эканмиз, муҳим бир масалага алоҳида эътибор қаратишимиз зарур, деб ўйлайман. Яъни, бу ўринда гап оммавий ахборот воситалари ва давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги муносабатларнинг устувор жиҳатларини тўғри белгилаш, жумладан, оммавий ахборот воситалари фаолияти устидан назорат қилишнинг иқтисодий механизмларини, ахборот манбаларининг ёпиқлигини, шунингдек, таҳририятларга ҳокимият органлари ва маъмурий тузилмалар томонидан бўлаётган маълум даражадаги босимларни бартараф қилиш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳақида бормоқда.

Шу боисдан қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш ўта долзарб аҳамият касб этмоқда:

Биринчи. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида» қонун қабул қилиш зарур. Бу ўз навбатида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кўп жиҳатдан кучайтирган бўлур эди.

Ушбу қонун давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш тартибларини аниқ белгилаб бериши, аҳолининг, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар, авваламбор фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминлаши лозим.

Мазкур қонуннинг жорий этилиши ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг,

Page 163: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

163

давлатнинг ички ҳамда ташқи сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралигини, мамлакатимиз ва хорижда кечаётган воқеа-ҳодисалар хусусида фикрлар хилма-хиллиги ва сиёсий плюрализмни ҳисобга олган ҳолда, таъминлаши зарур.

Иккинчи. Демократлаштириш жараёнларида аҳамияти тобора ортиб бораётган ахборот коммуникациялари соҳасининг энг муҳим тармоқларидан бири бўлган телерадио тизимини ривожлантиришга қаратилган «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида» қонун қабул қилиш ҳақида таклиф киритилмоқда.

Маълумки, ҳозирги вақтда ушбу соҳадаги фаолият оммавий ахборот воситалари, радиочастота спектри, телекоммуникациялар, ахборотлаштириш тўғрисидаги қонунларнинг муайян моддалари билан тартибга солиб келинмоқда.

Шу билан бирга, телерадиоэшиттиришлар соҳасини мустақил қудратли индустрия сифатида қайта ташкил этиш, телерадиоэшит-тиришларнинг янги шакл ва турларининг пайдо бўлиши телера-диодастурларни тайёрлаш ва узатиш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тизимли ва кенг кўламли равишда тартибга соладиган яхлит қонунни кучга киритиш заруратини туғдирмоқда.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши телерадиодастурларни тайёрлаш ва тарқатиш соҳасида рақобатни янада кучайтириш, телерадиодастурларни узатиш борасида мобил ва рақамли телеви-дение каби илғор замонавий технологияларни жорий этиш, телеиндустриянинг истиқболли янги тармоқларини ташкил қилиш учун зарур шароитларни яратиш имконини беради.

Бу қонун миллий телерадиоэшиттиришлар тизими фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини ва молиялаштириш манбаларининг эркинлиги ва мустақиллиги каби принципларини белгилаб беришга, радиочастоталарни олиш учун ўтказиладиган танловларнинг демократик ва ошкоралигини таъминлаш, тенг рақобат ва электрон медиа-бозор тармоқларининг монополлашувига йўл қўймаслик учун шароит яратиш ва бошқа бир қатор муаммоларни ечишни назарда тутади.

Учинчи. Оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва мустақил-лигини янада мустаҳкамлаш муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва механизмларини кучайтириш, ахборот соҳасига бозор механизм-ларини жорий қилиш билан бевосита боғлиқдир.

Ушбу вазифани амалга ошириш учун «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида»,

Page 164: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

164

«Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувват-лаш кафолатлари тўғрисида»ги қонунларни қабул қилиш таклиф этилади. Бу қонунлар ахборот бозори иштирокчилари фаолияти самарадорлигини кучайтириш ва уларнинг иқтисодий манфаат-ларини ҳимоя қилиш, қўшимча иқтисодий преференсиялар яратиш ва миллий ахборот маконини изчил ривожлантиришни таъминлашга қаратилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.

Тўртинчи. Оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлаш, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасидаги ролини кучайти-ришга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш мақса-дида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади.

Бунда, хусусан, давлат ва жамоат бирлашмалари ахборот хизматлари, медиа-тузилмалар ишини фаоллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни кўзда тутиш лозим. Оммавий ахборот воситаларининг ахборот олиш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш, ахборот олиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик ва мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини кучайтириш ва бошқа чора-тадбирларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмлар устида иш олиб бориш зарур.

Шу билан бирга, сиёсий модернизация жараёнларида тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётган замонавий ахборот-коммуни-кация технологияларидан давлат ва жамият қурилиши тизимида кенг фойдаланиш лозим.

«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонун нормаларини янада такомиллаштириш, рақамли телерадиоэшиттириш тизимига ўтиш бўйича тадбирлар давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ҳам ушбу вазифани ҳал этишга хизмат қилади. Мазкур дастур рақамли телерадиоэшиттиришлар инфратузилмасини шакллантириш, бу борадаги фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган самарали тизимни яратишга қаратилиши даркор.

Page 165: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

165

Мухтасар айтганда, юқорида зикр этилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрни ва ролини янада мустаҳ-камлашга, фуқароларнинг сўз эркинлиги ва танлаш эркинлигини таъминлашга қаратилган конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам беради.

95. Ислом Каримовнинг Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи

эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини янада демократлаштиришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари нималардан иборат? («Мамлакатимизда демократик ислоҳот-ларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривож-лантириш концепцияси» асосида)

Эркин сайлов ва ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш принциплари, биринчи навбатда ҳар бир шахснинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқи миллий давлатчилигимиз моделининг асосини ташкил этади. Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир.

Шу билан бирга, ушбу даврда мазкур соҳага оид кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Буларнинг барчаси миллий сайлов тизимининг изчил ва босқичма-босқич либераллашувини, икки палатали парламент сайловларининг қонун талаблари ва умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларга тўла мос ҳолда ўтказилишини таъминлайдиган мукаммал қонунчилик базасининг шаклланишига олиб келди.

Ушбу қонунларда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларнинг фақат кўппартиявийлик асосида ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилди. Мамлакат Президенти лавозимига, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни сиёсий партиялар томонидан, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларни эса – сиёсий партияларнинг жойлардаги тегишли органлари томонидан кўрса-тилиши тўғрисидаги принципиал қоида мустаҳкамланди. Депутат-ликка номзодларнинг давлат ҳокимияти ижро органлари томонидан кўрсатилиш амалиёти бекор қилинди ва бу мамлакатимизда амалга

Page 166: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

166

оширилаётган демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш йўлидаги принципиал қадам бўлди.

Шу борада сайлов қонунчилигимизга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган, энг ривожланган демократик давлатлар тажрибасида ҳам камдан-кам учрайдиган мутлақ ваколатларнинг Марказий сайлов комиссиясига берилишини кўзда тутадиган ўзгартишларнинг киритилиши ўта муҳим аҳамиятга молик улкан воқеа бўлди. Амалдаги қонунчилигимизга кўра, сайлов кампанияси жараёнига давлат ва ҳокимият тузилмалари, жамоат бирлашмалари томонидан аралашишга қаратилган ҳар қандай уриниш қонун билан тақиқланиши ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

2009 йилги сайлов арафасида Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депу-татлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Концепция ишлаб чиқилди. Мазкур Концепция хорижий экспертлар томонидан фуқароларнинг сайлов ва ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш борасидаги конституциявий ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича ноёб ҳужжат сифатида баҳоланган эди. Ҳақиқатан ҳам, ушбу Концепциянинг амалга оширилиши сайловнинг қонун талабларига тўла мувофиқ ҳолда, сиёсий партияларнинг ўта фаол иштирокида, сайлов жараёнига марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аралашувига йўл қўймасдан ўтказилишини таъминлашда ғоят муҳим роль ўйнади.

Бизнинг қонунчилигимизда сайлов кампаниясининг бирон-бир иштирокчиси учун қандайдир алоҳида имтиёз ва преференциялар берилмаслиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Консти-туцияси қоидаларига мувофиқ, Президент сайлови, парламент ва давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов ҳозирги вақтда қонун билан белгиланган ягона кунда – уларнинг конституциявий ваколатлари муддати тугайдиган йилнинг декабр ойи учинчи ўн кунлигидаги биринчи якшанба куни ўтказилади.

Айтиш керакки, бизнинг сайлов тизимимиз ривожида 2008 йили сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар муҳим босқич бўлди. Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринларининг сони 120 тадан 150 тага кўпайтирилди, шундан 135 нафар депутат сиёсий партиялардан сайланади. Бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ниҳоятда муҳим ва долзарб аҳамият касб этиб бораётганидан келиб чиққан ҳолда, қуйи палатамиздаги 15 та депутатлик ўрни Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатларга берилди.

Page 167: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

167

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига сайлов жараёнининг янада либераллашувини таъминлайдиган бир қатор нормалар киритилди. Жумладан, сайловда иштирок этадиган сиёсий партияларнинг рўйхатдан ўтиши учун ўрнатилган муддат 6 ойдан 4 ойга туширилди.

Айни вақтда сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этиши учун рухсат бериш масаласини ҳал этиш борасида зарур бўладиган сайловчилар имзосининг миқдори аввалги 50 минг имзо ўрнига 40 минг қилиб белгиланди.

Шунингдек, депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари сони 5 нафардан 10 нафаргача кўпайтирилди. Шулар қаторида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сиёсий партиянинг «ваколатли вакили» деган янги институт киритилди, унга имзо варақаларининг тўғри тўлдирилишини текширишда, сайлов участкаларида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Яна бир муҳим янгилик – қонун ҳужжатларига сайлов комиссияларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолиятида ошкораликни кўпроқ таъминлашга қаратилган нормаларнинг киритилишида ўз аксини топди.

Шу асосда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичларида, шунингдек, сайлов кунида овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, оммавий ахборот воситалари вакиллари, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан ҳам кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Шуниси эътиборга сазоворки, бизнинг сайлов тизимимиз хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, уларнинг давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги мавқеини оширишда муҳим аҳамият касб этди. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сиёсий партиялардан кўрсатиладиган депутатликка номзодларнинг камида 30 фоизини аёллар ташкил этиши шарт экани тўғрисидаги норманинг киритилгани бунинг яққол тасдиғидир.

2009 йилги сайловлар жараёнида айни ана шу норманинг татбиқ этилиши парламентнинг қуйи палатасига умумий депутатлар сонининг 22 фоизини ташкил этадиган 33 нафар хотин-қиз депу-татни сайлаш имконини берди.

Сенат аъзолари этиб сайланганларнинг 15 фоизи аёллардир, маҳаллий вакиллик органларида фаолият кўрсатаётган аёллар эса

Page 168: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

168

бугунги кунда жами депутатлар сонининг 20 фоизидан ортиғини ташкил этади.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизни модернизация қилиш ва демократик ўзгаришларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган сайлов тизимимиз мунтазам такомиллашиб бормоқда. Шу билан бирга, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи, айниқса, охирги сайловда биз тўплаган тажриба юртимизда сайлов жараёнларини янада демократлаштириш масалаларини кун тартибига қўймоқда.

Шу муносабат билан қуйидаги қонунчилик ташаббусларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлур эди деб таъкидланган.

Биринчи. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддаси ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилган.

Бу авваламбор партиялараро рақобатнинг кучайиши, сайловол-ди ташвиқотининг шакл ва усуллари тобора турли-туман ва кенг миқёсга эга бўлиб бораётгани билан изоҳланади. Шунинг учун сайлов қонунчилигида сайлов кампаниясининг ушбу муҳим босқичини амалга ошириш жараёнида депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга тенг шароитлар яратиш механизмларининг самарадорлигини оширишга қаратилган нормаларни назарда тутиш лозим.

Бундан ташқари, «Сайловолди ташвиқот» тушунчасининг ўзига аниқ таъриф бериш, бундай ташвиқотни олиб бориш шартлари, турлари, рухсат этилган шакл ҳамда усулларини қонунчилик йўли билан белгилаб қўйиш зарур.

Яхши биламизки, бундай тажриба турли демократик мамлакатларнинг сайлов қонунчилигида кенг қўлланиб келмоқда.

Иккинчи. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасига сайловолди ташвиқотини нафақат сайлов куни, балки овоз бериш бошланишидан бир кун олдин ҳам олиб бориш мумкин эмаслиги тўғрисидаги нормани киритиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур норма бир қатор ривожланган хорижий давлатлар қонунчилигида кенг қўлланади. Унинг қонунчилигимизга киритилиши сайловчиларга ўз қарашла-рини, сиёсий хайрихоҳлигини аниқлаб олиш, бошқача айтганда, уларнинг ким учун ва қандай сиёсий дастур учун овоз бериш масаласида онгли равишда аниқ бир қарорга келиши учун қўшимча вақт берилишига имкон яратган бўлур эди. Қонунчиликнинг ушбу

Page 169: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

169

қисмини такомиллаштириш овоз бериш арафасида турли суиистеъмоллик ҳолатлари ва қонун бузилишларининг олдини олиш имконини ҳам беради, албатта.

Учинчи. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддаси ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 38-моддасига қўшимчалар киритиш таклиф этилади. Маълумки, жойлардаги участка комиссиялари аксарият ҳолларда қонунчиликда янада аниқ белгилаб қўйишни талаб этадиган турли вазият ва муаммоли ҳолатларга дуч келади. Улардан бири мудда-тидан олдин овоз бериш тартиб-қоидаси билан боғлиқ муаммодир. Шунинг учун ҳам зикр этилган қўшимчаларнинг киритилиши фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари амалга оширилишини, уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини, участка комиссиялари фаолияти ошкоралигини таъминлаш ва сайлов қонунчилиги бузилиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик борасида навбатдаги қадам бўлур эди.

Тўртинчи. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонунларга «овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек, овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек, уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (жумладан, Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланади» деган нормани киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу норманинг юқорида кўрса-тилган қонунларга киритилиши сайловчилар ҳуқуқларининг янада таъсирчан ҳимоя қилиниши, муайян номзодга ғаразли муносабатда бўлиш, бу борада сайлов қонунчилиги бузилишининг олдини олиш имконини беради.

Бешинчи. Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Қонун-чилик палатаси депутатларини сайлаш бўйича конференцияларида кузатувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини белгилаб берадиган қўшимча киритиш мақсадга мувофиқдир.

Page 170: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

170

96. Ислом Каримовнинг Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштиришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари нималардан иборат? («Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаш-тириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» асосида)

Мамлакатимиз мустақил тараққиётининг дастлабки босқичида, яъни 1991 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда улкан ўзгаришларни амалга оширишда асосий эътиборимиз марказлаштирилган маъму-рий-буйруқбозлик тизимига барҳам бериш ва бозор иқтисодиёти-нинг асосларини, авваламбор, қонунчилик базасини шакллантириш учун шароит яратишга қаратилди.

Ислоҳотларимизнинг мантиғи ва изчиллиги, уларнинг энг замонавий бозор нормаларига мувофиқлигини баҳолаш иқтисо-диётни бошқариш тизимини янада чуқурлаштириш, такомиллаш-тириш ва либераллаштириш бўйича жиддий эҳтиёж мавжудлигини кўрсатмоқда.

Биринчи навбатда, хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва ҳимоясини мустаҳкамлашимиз, ҳар қайси хусусий мулкдор қонуний йўл билан қўлга киритган ёки яратган ўз мулкининг дахлсизлигига асло шубҳа қилмаслигини таъминлайдиган ишончли кафолатлар тизимини яратишимиз зарур. Ҳар бир тадбиркор аввало шуни аниқ-равшан билиб олиши керакки, давлат хусусий мулкдор ҳуқуқларининг ҳимоячисидир. Шунинг учун ҳам тадбиркорлар ўз бизнесига бехаво-тир инвестиция киритиши, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайти-риши, маҳсулот ҳажми ва олаётган даромадини кўпайтириши, ўз мулкига ўзи эгалик қилиши, фойдаланиши, тасарруф етиши лозим. Айни шу мақсадда бозор иқтисодиётининг негизи ҳисобланган хусусий мулкка нисбатан давлат томонидан берилаётган асосий кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур.

Шунингдек, бошқарув тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган рухсат бериш тартиб-қоидаларининг қатъий чекланган рўйхати ва тур-ларини аниқ белгилаб қўйиш, қонунда назарда тутилмаган ортиқча

Page 171: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

171

рухсатнома ва рухсат бериш тартиб-қоидаларининг янги турлари киритилишини қонун билан кескин тақиқлаш зарур.

Ўйлайманки, бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бизнеснинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида оилавий бизнесни қонуний белгилаб қўйиш вақти келди. Мамлакатимизда бизнесни ташкил қилишнинг ушбу шакли бизнесни юритишда юзага келган миллий анъаналаримизга, хўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига тўла мос келади. Ишончим комилки, бундай бизнесни ташкил қилишнинг қонунчилик базаси яратилса, оилавий бизнеснинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, иқтисо-диётнинг турли соҳаларида унинг жадал ва кенг ривожланиши ва янги иш ўринларининг очилишига шароит туғилади.

Сизларга яхши маълумки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқи-рози даврида мамлакатимиз молия-банк тизими ўзининг барқарор ва ишончли эканини исботлади. Шу билан бирга, бу тизимнинг янада мустаҳкамланиши хусусий банклар ва хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, кредит уюшмалари, микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил етишнинг қонунчилик асосларини шакллантириш ҳисобидан банк-молия соҳасига хусусий капитални жалб қилиш билан ҳам боғлиқ. Бу эса банк ва бошқа молиявий хизматлар бозорида рақобатнинг кенга-йиши ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг ошишига имкон беради ва энг юксак халқаро стандартлар талабига мос замонавий бозор инфратузилмасининг ривожланиши учун шароит яратади.

Юртимизда ўтган йиллар давомида бозор иқтисодиёти соҳаси-даги ўзгаришларнинг ишончли қонунчилик базасини шакллантириш борасида амалга оширилган улкан ишлар ҳеч кимга сир эмас, албатта. Буларнинг барчасини эътироф этган ҳолда, мавжуд қонунларимизнинг кўпчилигини уларни қўллаш амалиёти ва мамлакатимизда бозор муносабатлари ривожланишининг ҳозирги даврдаги янги реал ҳолатидан келиб чиқиб, жиддий қайта кўриб чиқиш зарур.

Мисол учун, мамлакатимиздаги деярли барча ишлаб чиқариш объектлари акциядорлик компаниялари принципи бўйича ташкил этилган, аммо улар ўз мақомига қай даражада мос ҳолда фаолият юритмоқда ва ўз ҳуқуқларидан қандай фойдаланмоқда, деган саволни ўзимизга бериб кўрайлик. Акциядорлик компаниялари ўзларининг бозор муносабатларига мос мақомига мувофиқ фаолият юритиши учун яна қандай механизмларни ҳаракатга келтириш зарур?

Page 172: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

172

Шу муносабат билан «Акциядорлик жамиятлари ва акция-дорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни танқидий қайта кўриб, янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳамда унда корпоратив бошқарув ва назорат органларининг ваколатлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини янада аниқ белгилаш лозим. Ушбу қонундаги акциядорлик жамиятларининг Кузатувчилар кенгашлари, умумий йиғилишлари, тафтиш комиссияларининг роли ва аҳамиятини ошириш, миноритар, яъни қўлида акцияси кам бўлган акциядорларнинг кафолатларини кўпроқ таъминлаш, барча акция-дорларни ва бўлажак инвесторларнинг акциядорлик компаниялари фаолияти тўғрисида ахборот олиш имкониятларини кенгайтиришни кўзда тутиш айни муддао бўлур эди.

Ҳозирги вақтда яна бир муҳим масала – мамлакатимиз иқтисо-диётида кичик бизнес, биринчи навбатда хусусий тадбиркорликнинг роли ва улушини янада кенгайтиришни таъминлай оладиган қонунларни қабул қилиш масаласи биз учун долзарб бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистоннинг бу йилги ялпи ички маҳсулотида кичик бизнеснинг улуши 50 фоиздан ортиб бораётганига қарамасдан, афсуски, бу соҳа реал иқтисодиётимизда, авваламбор саноатда етакчи ўринни эгаллай олмаяпти. Ушбу вазифани ҳал этиш учун «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни тайёрлаш зарур. Бу қонунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш йўлларини соддалаштириш, уларнинг фаолияти учун кўпроқ эркинликлар беришни кўзда тутиш лозим. Ушбу секторни кредитлаш, ресурс-лардан фойдаланиш, давлат буюртмаларини олиш, тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни сотиш учун янги имтиёзлар бериш, халқаро амалиётга мувофиқ даромадларнинг йиллик декларацияси шаклига босқичма-босқич ўтиш, молия ва статистика ҳисоботлари тизимини янада соддалаштириш, жумладан, бундай ҳисоботларни ваколатли давлат органларига электрон шаклда тақдим этиш каби механизмлар ҳисобидан қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам қонунда ўз аксини топиши даркор.

Ҳаммамиз яхши тушунамизки, бозор муносабатларининг асоси бўлган рақобатни ривожлантиришда монополияга қарши қонун ҳужжатлари катта рол ўйнайди. Аммо, амалдаги «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги қонун бугунги кунда эскирди ва замон талабларига жавоб бермай қолди.

Page 173: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

173

Шуни эътиборга олган ҳолда, «Рақобат тўғрисида»ги янги қонунни ишлаб чиқишимиз ва қабул қилишимиз зарур. Ушбу қонунда монополистик фаолиятни нафақат товарлар бозорида, балки молия бозорларида ҳам тартибга солишни назарда тутиш лозим. Шунинг-дек, биржа савдоларида ҳам монополияга қарши механизмларни, акцияларни сотиб олиш, қўшиш ва бирлаштириш битимларини тартибга солиш ва назорат қилиш тартиб-қоидаларини соддалаш-тириш бўйича нормаларни ушбу қонунга киритиш мақсадга мувофиқдир.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг 80 фоиздан ортиғини нодавлат сектор таъминламоқда. Тан олишимиз керакки, 1991 йилда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун, ўтган давр мобайнида 80 тадан ортиқ қонуности ҳужжати унга уйғунлаштирилганига қарамас-дан, бугун қайта кўриб чиқишни ва янги таҳрирда қабул қилишни талаб этмоқда.

Мамлакатимизнинг стратегик муҳим тармоқлари ва корхона-ларида акцияларнинг назорат пакети, таъбир жоиз бўлса, «олтин» акцияларни давлат ихтиёрида сақлаб қолган ҳолда, иқтисодиётнинг энг муҳим етакчи тармоқларига хусусий инвесторларни жалб қилиш ва уларда нодавлат сектор улушини янада кенгайтириш зарур. Бунда бўлажак инвесторларнинг барча тоифаларига хусусийлаштириш жараёнларида тенг шароит яратишни таъминлаш, уларда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, хусусийлаштириш битимларининг очиқлиги ва ошкоралигини кўзда тутиш лозим.

Юқорида таъкидлаб ўтилган ғоят муҳим аҳамиятга молик қонунларни такомиллаштириш билан бирга, Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг суръати ва мантиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда, эркин бозор иқтисодиёти муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган бир қатор қонунлар қабул қилишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. «Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғри-сида», «Гаров реестри тўғрисида», «Риелторлик фаолияти тўғриси-да», «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида», «Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида»ги ва бошқа янги қонунлар шулар жумласидандир.

Мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг энг муҳим истиқболлари ва устувор йўналишларини белгилаб олар эканмиз, биз ички эҳтиёжнинг ўсишига алоҳида эътибор қаратишимиз керак

Page 174: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

174

бўлади. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини юмшатишга қаратилган Инқирозга қарши чоралар дастурида ана шундай ёндашув асосида иш тутганимиз ўтган йилларда ўзини тўла оқлади. Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Осиёдаги кўплаб мамлакатлар айнан шундай позицияга амал қилиб келмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, бизнинг яқин истиқболдаги энг муҳим вазифамиз бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш – истеъмол талабини кенгайтириш мақсадида социал соҳани ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлашни янада ошириш, хизмат кўрсатиш секторини, инфратузилма объектларини ривожлантириш-га, транспорт ва коммуникация лойиҳалари амалга оширилишига алоҳида эътибор беришдир.

97. Ғоявий манипуляция тушунчаси нимани англатади? Ғоявий манипуляция – Инсон бирор касалликка чалинса, уни

даволаш мумкин. Миллат маънавиятининг заифлиги, унинг характеридаги ҳафсаласизлик, бефарқлик, ғайратсизлик, ўзаро ички муносабатларда алдамчилик, қўполлик, жоҳиллик, худбинлик, ялқовлик ва бошқа нуқсонларда намоён бўлади. Демак, ҳозирги ўзимизни ўзимиз баркамол қилишимизга тўсқинлик қилаётган маънавий жароҳатларимизни даволашимиз учун масалага аниқ, яъни реал миллий характерни ўрганиш ва ўзгартириш омили сифатида ёндашмоғимиз зарур.

Натижада миллатнинг ўз аҳволига ўзининг муносабати, ижобий жиҳатларни ошириш ва қусурларни маърифий йўл билан даволаб, кучлантириб, жаҳоннинг илғор миллатлари сафига қўшилиши мумкин.

Ҳозирги фан ва технологиялар равнақи даврида бошқа кишиларнинг онги ва қалбига яширин, ғараз мақсад билан таъсир кўрсатишни ифодалашда м а н и п у л я ц и я (manus – қўл) сўзи, яъни объект устидан бирор мақсадда иш олиб бориш маъносида ишлатилмоқда. Бунда чаққонлик, маҳорат талаб қилиниши кўзда тутилади. Шу сабабли «манипуляция»ни кўчма маънода «одамлар билан объект сифатида муносабатга киришиш» деб ҳам тушуниш мумкин. 1969 йил Нью-Йоркда чоп қилинган «Замонавий социо-логия луғати»да бу ҳақда «бошқаларга билдирмасдан, асл мақсадни яширин тутган ҳолда бошқалар устидан ҳукмронлик қилиб, ўзи истаган хулқ-атворни шакллантириш» дейилади.

Page 175: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

175

98. Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эри-шиш остонасида» асарида миллий ғоя ва демократия қандай ифодаланган?

Ушбу асарни синчиклаб ўрганиш натижасида бундай асарга жамиятимизда маънавий эҳтиёж борлигига, асар ана шу эҳтиёжни қондириш учун пайдо бўлганига ишонч ҳосил қилдим.

Жамиятимизда мавжуд маънавий эҳтиёжнинг асосларини бир қанча омиллар ташкил этади.

Биринчидан, мустақилликнинг 20 йили мобайнида Юртбоши-миз асарларининг 19 та жилди нашр этилди. Улар, сўзсиз, жамияти-мизнинг маънавий бойлигидир. Аммо, шу ўрнида таъкидлаш жоизки, 19 жилдли асарлар тўпламида Президентимизнинг асосан 1992-2011 йилларда ёзган асарлари, нутқ ва маърузалари ўз ифодасини топган. Ҳолбуки, Юртбошимиз республикага раҳбарликни 1989 йилнинг 23 июнида бошлаган эди. Шу боис, И.Каримовнинг 1989-1991 йиллардаги маъруза, нутқ ва суҳбат-ларини китобхонларга етказишдек зарурат мавжуд эди.

Иккинчидан, мустақилликка айнан И.Каримов республикага раҳбарлик қилган даврда эришилди. Президентимизнинг республика раҳбари сифатидаги биринчи нутқи «Биз бундан буён эскича яшай олмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди» деб номлангани, том маънода, мустақил тараққиёт йўли бошланганидан далолат берди.

Учинчидан, мустақилликнинг қадрига етиш, унинг ҳадя этил-магани, балки кескин курашлар билан қўлга киритилганлигини англаш, мустақилликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун ҳам 1989-1991 йилларни чуқур таҳлил қилиш зарур эди.

Хуллас, юқоридаги омиллар асосида Президентимизнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» номли асари дунёга келди.

Маълумки, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани республика олий таълим тизимига 1998 йилда киритилган. Ушбу фанга оид айрим адабиётларда Ўзбекистоннинг миллий демократик тараққиёт йўлини ифода этувчи «ўзбек модели»нинг 5 та принципи (тамойили) илк бор 1992 йили нашрдан чиққан «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида ишлаб чиқилган, деган фикр устуворлик қилади.

И.Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остона-сида» асарини ўрганиш юқоридаги фикрнинг асоссиз эканлигини

Page 176: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

176

кўрсатди. Гап шундаки, И.Каримовнинг 1989-1991 йиллардаги маъруза ва нутқларида иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлат – бош ислоҳотчи эканлиги, қонун устуворлиги, ижтимоий ҳимоя, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш ғоялари илгари сурилган.

Фактларга мурожаат қилайлик. «Иқтисодиётни буйруқбозлик билан эмас, иқтисодий қонунлар билан бошқариш», «Жамиятимизда турли хил мулк шакллари бўлмоғи лозим», «Шахсий томорқаларни ривожлантириш», «иқтисодий эркинлик» каби ғоялар бозор иқтисо-диётининг асосини ташкил этади. Хуллас, Президент бу жойда режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишни назарда тутган. Бозор шароитида эса сиёсатдан кўра кўпроқ иқтисодиётга устувор-лик берилади. И.Каримов сиёсий бошбошдоқлик авж олган пайтда анархияга йўл қўймаслик, тартиб-интизомни сақлаш, турли авантюраларга учмаслик, «Улуғ Турон», «Ислом Республикаси» каби ғояларга берилмаслик, тоталитар давлат ўрнига кучли демократик давлат барпо этишга чақиради.

1990 йил 24 март куни республикада Президентлик институ-тининг жорий этилиши кучли ижроия ҳокимияти шаклланганидан далолат беради. Бу эса давлатнинг бош ислоҳотчилик функциясини таъминлади.

Бошланғич мактаб ўқувчиларига бепул нонушта берилиши, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилиши, халқ манфаат-лари йўлида ислоҳотларнинг амалга оширилиши – буларнинг бари кучли ижтимоий сиёсат кўринишлари эди.

- Юртбошимизнинг «Демократик давлатнинг қуроли ҳам, ҳимояси ҳам, кўзи ҳам, сўзи ҳам қонундир», «Демократия – қонунга ва шахсга ҳурмат демакдир» каби сўзлари, аслида, қонун усту-ворлиги принципининг эътирофидир.

- ГКЧП, яъни фавқулодда вазият давлат қўмитасига ва унинг қонунга хилоф талабларига қарши чиқиш, ҳар қандай инқилобий ўзгаришларга қарши курашиш, ҳокимият масаласини сайлов йўли билан ҳал қилиш босқичма-босқич, яъни эволюцион йўлни эътироф этишдир.

Хуллас, «Ўзбек модели»да келтирилган беш тамойилнинг ғоявий асослари И.Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» асарида илк бор ифодаланиб, «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» номли асарида тизимлаштирилган.

Ушбу китобда демократиянинг моҳияти очиб берилган. Бу моҳиятни халқни мулкдор қилиш ҳамда давлат ва ҳокимиятнинг

Page 177: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

177

ҳақиқий эгасига айлантириш ётади. Шу сабабли Мустақиллик декларацияси, «Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Шу тариқа Ўзбекистон халқи мулк эгаси ва ҳокимият соҳибига айланди. Президентнинг 1991 йил 29 августдаги фармони билан республиканинг бутун мулки «умумхалқ мулки» деб эълон қилинди.

Асарда миллий мафкураларимизнинг асосий ғоялари: Юрт тинчлиги, Ватан равнақи, Халқ фаровонлиги, диний толерантлик, миллатлараро тотувлик, ижтимоий ҳамкорлик, комил инсон ғоялари халқни бирлаштирувчи, тинчлик, осойишталик ва ривожланишни таъминловчи маънавий омиллар сифатида эътироф этилган.

Юрт тинчлигини таъминлаш йўлида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистон тасарруфига ўтказилди.

Диний толерантлик ғояси атеизм ва диний экстремизмга қарши қўйилди. Диний байрамлар – Қурбон ва Рамазон ҳайитлари тикланди. Диннинг руҳий покланиш ва ахлоқий тарбиядаги роли эътироф этилди. Динлараро муносабатларда тенглик таъминланди.

Миллатлараро тотувлик ғоясига миллий низоларни ҳал қилиш калити сифатида қаралди. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши рус тили ва бошқа тилларни ўрганишга ҳам шароит яратди. Месхети турклари, қрим-татарлар ўз юртларига қайтарилди. Барча миллатларнинг тили ва маданияти ривожланишига эътибор кучайди.

Диний толерантлик, миллатлараро тотувлик ғоясининг амалда татбиқ этилиши Кавказ, Болтиқбўйи, Фарғона, Ўш воқеаларининг такрорланмаслигига асос бўлди. Бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 16 та диний конфессия, 136 дан ортиқ миллий-маданий марказлар ҳам ана шу пайтда бошланган оқилона сиёсатнинг маҳсулидир.

«Комил инсон» ғояси ҳам ўша даврда ўртага ташланган ғоялардан. Буюк мутафаккирларимизнинг номларини тиклаш, илм-фанга ва ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, ёшларни чет элларга ўқишга юбориш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 1997 йилда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», куни кеча Президентимиз И.Каримов томонидан очилган ҳашаматли бино – Маърифат маркази ва Алишер Навоий номидаги кутубхона бошланган ана шу сиёсатнинг мантиқий давомидир.

Ва ниҳоят, ўша даврда ижтимоий ҳамкорлик ғоясининг илгари сурилиши натижасида бир партияли тизим кўппартиявий тизимга

Page 178: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

178

ўта бошлади. 1991 йил 29 декабрда умумхалқ Президентлик сайлови бўлиб ўтди. Партиялараро рақобат эътироф этилди. Бугунги кунда 4 та партия, 3 та ижтимоий ҳаракат, 10 мингдан ортиқ маҳалла, 5100 дан ортиқ ННТлар мавжудлиги ижтимоий ҳамкорлик ғоясининг амалдаги ифодасидир.

Юқоридаги фикрлардан кўринадики, Президент И.Каримов-нинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китоби сиёсий-иқтисодий, маънавий-маърифий мазмундаги тарихий асар-дир. Ушбу асарни ўқиган китобхон мустақиллик изтиробларини аниқ тасаввур этади, И.Каримов Ўзбекистон халқининг манфаати йўлида фидойилик кўрсатган ватанпарвар, прагматик сиёсатчи эканлиги, ёлғиз халқ ишончига асосланиб фаолият юритганини англаб етади. Бу эса халқнинг келажагимиз буюклигига ишончини янада мустаҳкамлаб, уни янги ютуқларни қўлга киритишга илҳомлантиради.

99. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг ҳуқу-

қий асослари нималардан иборат? Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) – тижорат ташки-

лотларидан фарқ қилиб ўз олдига моддий даромад топишни эмас, балки маънавий қўллаб-қувватлашни мақсад қилиб олади.

ННТ Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтади, суд томонидан фаолияти тўхтатилади.

ННТ иккига бўлинади: сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий, маъна-вий.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 5 мингдан ортиқ ННТлар мавжуд.

Нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ)ларнинг ҳуқуқлари. ННТларнинг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Консти-туциясининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 13-бобида, «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги (1991), «Касаба уюшмалари, улар фаолиятининг ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида»ги (1992), «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги (1996), «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги (1999), «Ижтимоий жамғармалар тўғри-сида»ги (2003); «ННТлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги (2007) қонунларда ўз ифодасини топган.

100. Авесто ҳақида нима биласиз? Авесто – «Авесто» (асли «Овасто») сўзи «Огоҳнома»,

«Донишнома» деган маъноларни ифодалайди. «Авесто» зардуш-

Page 179: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

179

тийлик динининг муқаддас китоби ҳисобланиб, ўз даврида ўша пайтларда бу динга эътиқод қилувчилар учун муқаддас китоб саналган ва унга бир неча минг йиллар давомида ихлос билан амал қилиб келганлар (Абдураҳмонов А. Саодатга элтувчи билим. – Т., 2002. – Б.720). – «Авесто»даги «Эзгу уй, эзгу фикр, эзгу амал»тизими бўйича фикр юрита олишликни амалга ошириш ва ёшлар тарбиясида улардан самарали фойдаланиш;

Ҳозир эса бу китоб аждодларимиз маданияти ва маънавий қадриятларидан дарак берувчи, жаҳон тамаддунига (цивилиза-циясига) муҳим ҳисса қўшган, оламшумул аҳамиятга эга бўлган она юртимизнинг энг қадимги, энг мўътабар, энг нодир, маданий тарихий, маърифий ёдгорлиги сифатида ўрганилади.

«Авесто» узоқ даврлар мобайнида – милоддан олдинги 3 минг йилликнинг охирларидан бошлаб оғзаки тарзда шаклланиб авлод-дан-авлодга ўтиб келган. Муқаддас «Авесто»нинг ёзувлари турли даврларда ёзилган ва бу ёзувлар ҳар хил ижтимоий муҳитнинг маҳсули бўлган. Уларни милоддан аввалги XII-VIII асрлар орасида Хоразмда туғилиб ўсган Зардуштра (Зардушт) бир тизимга солиб, ўзи ҳам «Авесто»нинг «Гоҳлар» («Готлар») қисмин ёзиб китобат қилган ва «Зардуштийя» динига асос солган. Яъни Зардушт ўша даврдаги кўпхудолик ғоялари ва у ғоя билан боғлиқ бўлган урф-одат ва диний маросимларга қарши чиқиб яккахудолик ғояларини тарғиб этади.

Абу Райҳон Беруний ҳам Зардуштрани инсониятни кўпхудолик (полетеизм)дан якка худолик (монотиезм)га тарғиб этган илк пайғамбарлардан бири бўлган, деб таърифлаган.

Кўпхудолик билан боғлиқ бўлган даҳшатли одатлардан бири инсонларни қурбонликка сўйиш бўлган. Тарихнинг ана шундай Чиркин, даҳшатли даврларида инсоният халоскори сифатида ватанимиз ва миллатимиз ифтихори бўлмиш Зардушт мардларча майдонга чиқди. Зардушт инсоният ҳаёти учун ғоят зарарли бўлган кўпхудолик эътиқодларининг ғайриинсоний моҳиятини чуқур англаб етди ва ўз билимларини якаю-ягона Олий Тангри – Аҳура Мазда (Хурмузд) ваҳийлари билан бойитиб, инсоният онги ва мафкурасида инқилоб ясаб, ўтмишнинг бундай даҳшатли чиркин сарқитларига болта уриб чил-парчин қилиб ташлади ва кишилик жамиятининг маънавий тараққиётини янги йўналишга солди.

Унинг таълимоти, сиймоси, унинг номи билан аталадиган «Зардуштийлик» дини инсонларга асрлар бўйи маънавий мадад, руҳий озиқ бўлиб хизмат қилди. «Авесто»даги алқов қўшиқлари,

Page 180: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

180

санолар башарият томонидан узоқ-узоқ йиллар мобайнида қироат билан куйлаб келинди ва инсонларда келажакка умид, яхшилик, эзгулик, мардлик, қаҳрамонлик, покизалик, ростгўйлик туйғуларини тарбиялайди, ёвузликка нисбатан эса нафрат ҳиссини уйғотишга хизмат қилди ва мамлакатлар бўйлаб кенг тарқалди. Жумладан, қадимги Парфия, Бақртия, Сўғдиёна, Паркана, Озарбайжон, Эрон, Хуросон, Ироқ, Муғилистондан тортиб то Сурия, Хитой, Шимолий Ҳиндистон, Рум, Ҳабашистон ва бошқа мамлакатларга тарқалган.

Зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто»нинг «Гоҳлар» («Готлар») қисмини ўзи ёзади, китобнинг қолган қисмини эса халқ оғзаки ижодини бир тизимга солади.

Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича, Искандар Зулқарнайн мил. авв. 330-йилда аҳамонийлар империясини мағлуб этгач, инсонларни ханифликка, яккахудоликка тарғиб қилиб, оташхоналарни вайрон этган. Олимларга «Авесто»даги тиббиёт, фалсафа ва илми нужумга доир ўринларини таржима қилиб қолдириб, қолган кўпхудолик қисмини ёқиб юборишни буюрган.

Ўтмишда «Авесто» ва Зардуштнинг ватани қаерда бўлганлиги тўғрисида олимлар ўртасида баҳс-мунозаралар бўлиб ўтган. Пировардида ўттиздан ошиқ чет эллик машҳур авестошунос олимлар ва ўзимизнинг қадимшунос, тарихчи, авестошунос тадқи-қотчи олимларимиз «Авесто» ва Зардуштийлик динининг асосчиси Зардуштнинг ватани Ўзбекистон, Хоразм деб қатъий бир тўхтамга келганлар. Олимларнинг бундай якдиллик билан чиқарган хулоса-ларини БМТнинг маориф ва маданият бўлими – ЮНЕСКО ҳам тасдиқлаган (Абдураҳмонов А. Саодатга элтувчи билим. – Т., 2002. – Б.219)

Ушбу фикрни ўз ўрнида юртбошимиз ҳам таъкидлаб ўтганлар: «Авесто энг мўътабар, қадимий қўлёзмамиз… Бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидир» (Каримов И.А. Адолатли жамият сари. – Т., 1998. – Б.39-40)

101. Адолат тушунчаси нима маънони англатади? Адолат – (арабча «адолат» одиллик, тўғрилик) ахлоқ ва

ҳуқуқнинг меъёрий категорияларидан бири бўлиб, мавжуд ижтимоий воқелик инсон моҳиятига ва ҳуқуқларига мос ёки мос эмаслигини ажратишда мезон бўлиб хизмат қилади.

Page 181: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

181

Жамиятнинг шахсга, шахснинг жамиятга ва бир шахснинг иккинчи шахсга муносабатида намоён бўлган адолат ана шу муносабатларнинг баҳолаш мезонидир. Адолат инсоннинг маънавий қадриятларини олий кўриниши бўлиб, бахт, озодлик, тенглик, тинчлик тушунчалари каби, инсон эрки ва иродасини ўзида ифода этади. Адолат – ижтимоий-фалсафий, ахлоқий ва ҳуқуқий тушунча. Кишилар ижтимоий-сиёсий онгида ката аҳамиятга эга муайян ижтимоий гуруҳлар ва айрим шахсларнинг тушунчаларини ўзида акс эттиради. Сиёсий хатти-ҳаракатлар, ҳуқуқ ва бурч меъёрлари, ахлоқий муносабатлар, меҳнат ва тақдирланиш, жиноят ва жазо, хизмат ва уни тан олиш, қадр-қимматни эътироф қилиш ва ҳоказоларга адолат тушунчаси орқали баҳо берилади. Адолат тушунчаси муайян тарихий шарт-шароит ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан белгиланади. Адолатнинг ахлоқий жиҳати инсонлараро муомалада бир хил муносабатда бўлишни, бир-бирининг иззат-нафсига тегмасликни, ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилишликни билдиради.

Page 182: Демократия савол OM охириakadmvd.uz/wp-content/uploads/2012-mamadaliyev-demokratiya-sav-jav-uz.pdfкатта ўқитувчи С. Н. Бердикулов ... моҳиятини

182

МАМАДАЛИЕВ Шавкат Олмасбаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор;

ЭРНАЗАРОВ Равшан Умматович, фалсафа фанлари номзоди, доцент;

ҲАҚЛИЕВ Валижон Бадалович, тарих фанлари номзоди, доцент;

ТОЖИБОЕВ Музаффар Турдибоевич,

тарих фанлари номзоди, доцент;

БЕРДИКУЛОВ Сирожжон Насипкулович

ДЕМОКРАТИЯ: САВОЛ-ЖАВОБ

Ўқув-методик қўлланма

Муҳаррир Cарварбек Қосимов Техник муҳаррир Даврон Ҳамидуллаев

Босишга рухсат этилди 04.06. 2012. Нашриёт ҳисоб табоғи 12,0. Адади 50 нусха. Буюртма Баҳоси шартнома асосида.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 100197, Тошкент шаҳри, Интизор кўчаси, 68.