110
1 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги Тошкент Молия Институти БАЛТАБАЕВА Г.Р. Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослари Тошкент - 2009 йил

Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

  • Upload
    others

  • View
    14

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

1

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги

Тошкент Молия Институти

БАЛТАБАЕВА Г.Р.

Қимматли қоғозлар бозори

ва унда ишлаш асослари

Тошкент - 2009 йил

Page 2: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

2

«Ҳаётда нафақат қонунлар –

ҳамма нарса ўзгаради».

Гераклит.

Балтабаева Г.Р. “Қимматли қоғозлар бозорида ишлаш”, - Т.: Иқтисод-

Молия, 2009. -107 бет

Page 3: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

3

M У Н Д А Р И Ж А

1. Қимматли қоғозлар бозори ва унда тадбиркор фаолияти 4

2. Қимматли қоғозлар бозорида инвестицион фаолиятни

ташкил қилиш 19

3. Қимматли қоғозлар сифатини баҳолаш 25

4. Биржа индекслари 35

5. Қимматли қоғозларнинг рейтинги 39

6. Қимматли қоғозларнинг таваккалчилик кўрсатгичлари

(рискованность) 43

7. Капитал ва фойдани дисконтлаш 54

8. Қимматли қоғозлар бозорида ишлаш бўйича амалий мисоллар 58

9. Инвестицион лойиҳалар таҳлили 86

10. Интернетдаги молиявий бозорлар ва уларда

фаолият кўрсатиш 93

Иловалар 103

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 115

Page 4: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

4

1. Қимматли қоғозлар бозори ва унда тадбиркор

фаолияти

Бир бор шўнғиган дарёингизга

иккинчи бор шўнғий олмайсиз.

Гераклит

Қимматли қоғозлар бозори умумжаҳон молиявий бозорининг муҳим

бир таркибий қисмларидан бири бўлиб, бозор иқтисодиётида унинг нақадар

ривожланганлиги ва фаоллиги жуда катта аҳамиятга эга. Молиявий бозорни

эса қуйидаги кўрсатгичларга боғлиқ равишда тавсифлаш ва турли хил

тоифаларга бўлиш мумкин:

1. Бозор таркиби бўйича уни уч асосий бўлимга бўлиш мумкин:

Ўрта ва узоқ муддатли молиявий активлар бозори хамда уларга хизмат

кўрсатувчи турли хил қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари

бўлган ўрта ва узоқ муддатли (1 йилдан 5 йилгача ва 20 йилгача)

бозори;

Қисқа муддатли молиявий активлар бозори ва уларга хизмат

кўрсатувчи турли хил қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари

бўлган қисқа муддатли (1-7 кунли ва 1 йилгача) бозори (шу жумладан,

валютали қимматли қоғозлар хам);

Фонд биржалари ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари – қимматли

қоғозларнинг биржавий бозори - бу қимматли қоғозларнинг биржавий

листинга кирадиган турлари бўлиб, у юқорида тавсифланган икки хил

бозорга хизмат кўрсатади ва унда биржа листингига кирадиган юқори

даражадаги ишончли ва ликвидлилиги юқори бўлган қимматли

қоғозлар айланади.

2. Бозор сегментлари бўйича эса молиявий бозорни қуйидаги бўлакларга

бўлиб чиқиш мумкин:

Кредит бозори – унда турли хил муддатли ва хилма-хил кредит

ресурслари билан савдо қилинади;

Page 5: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

5

Валюта (Пул) бозори – унда пул маблағлари айланади;

Суғурта бозори – унда таваккалчилик турлари бўйича ва муддатлари

бўйича хилма-хил бўлган суғурта операциялари амалга оширилади;

Лизинг бозори - унда турлари бўйича ва муддатлари бўйича хилма-хил

бўлган лизинг операциялари амалга оширилади;

3. Амал қилиш муддатлари бўйича эса молиявий бозорни қуйидаги уч асосий

турга бўлиш мумкин:

Қисқа муддатли молиявий операциялар бозори (бир йилгача);

Ўрта муддатли молиявий операциялар бозори (бир йилдан 5 йилгача);

Узоқ муддатли молиявий операциялар бозори (беш йилдан 20 йилгача).

4. Молиявий воситаларнинг эмитентлари бўйича молиявий бозорни қуйидаги

уч асосий турга бўлиб чиқиш мумкин:

Давлат молия воситалари бозори – уларда давлат бошқаруви

органларининг молиявий воситалари чиқариладилар хамда

айланадалар (масалан, Марказий банк томонидан, Молия вазирлиги

томонидан, бошқа турли хил Вазирликлар томонидан);

Муниципал молиявий воситалар бозори – унда давлат хокимияти

органлари томонидан чиқариладиган молиявий воситалар айланади

(масалан, хокимиятлар, муниципалитетлар, мериялар);

Корпоратив молиявий воситалар бозори – унда нодавлат банк, суғурта,

лизинг ташкилотлари, корхоналарнинг, инвестицион компанияларнинг,

фондларнинг ва пенсия фондларининг корпоратив молия воситалари

айланадилар.

5. Бошқарув усули бўйича молиявий бозорни қуйидаги икки асосий турга

бўлиб чиқиш мумкин:

Қонунлар ва ички хужжатлар воситасида иштирокчиларнинг барча

хатти-харакатлари аниқ ва равшан ташкил этилган молиявий бозор;

Ташкил этилмаган, ёки «кўча» бозори.

6. Иштирокчиларнинг қизиқиш ва интилишларини таъминлаш даражаси

бўйича эса молиявий бозорни қуйидаги уч асосий турга бўлиб чиқиш мумкин:

Page 6: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

6

Молиявий воситаларни бирламчи жойлаштиришда ва уларнинг

иккиламчи айланишида эмитентларнинг интилишлари хамда

қизиқишларини таъминлаб берувчи молиявий бозор;

Молиявий воситаларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорида

инвесторларнинг қизиқишларини ҳамда интилишларини таъминлаб

берувчи молиявий бозор;

Молиявий воситаларнинг бирламчи ва иккиламчи бозоридаги

профессионал иштирокчиларнинг қизиқишларини ҳамда

интилишларини таъминлаб берувчи молиявий бозор;

7. Молиявий воситаларнинг етказилиб берилиш механизмига боғлиқ равишда

молиявий бозорни қуйидаги икки асосий турга бўлиб чиқиш мумкин:

Спот бозори – унда сотувчи ва харидор орасидаги ўзаро хисоб-китоб 1-

3 кун орасида амалга оширилади;

Муддатли бозор – унда сотувчи ва харидор орасидаги ўзаро хисоб-

китоб шартномада кўзда тутиладиган уч кундан ортиқ муддатда амалга

оширилади.

8. Таъсир этиш худуди бўйича молиявий бозорни қуйидаги уч асосий турга

бўлиб чиқиш мумкин:

Мамлакат ичкарисида фаолият кўрсатадиган миллий бозор;

Маълум бир худудда фаолият кўрсатадиган регионал бозор (масалан,

Евробозор);

Жаҳон миқёсида фаолият кўрсатадиган халқаро бозор (глобал молиявий

бозор).

9. Молиявий воситалар тури бўйича молиявий бозор молиявий воситаларнинг

классификацияси билан айнан мос келади.

Қимматли қоғозлар бозорини эса қуйидаги асосий кўрсатгичлар

бўйича тавсифлаш мумкин:

1. Қатнашувчиларнинг интилиш ва қизиқишларини таъминлаб бериш

бўйича:

Page 7: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

7

Қимматли қоғозларни бирламчи жойлаштиришда ва уларнинг бозорда

иккиламчи айланишида эмитентларнинг қизиқишларини таъминлаб

берувчи эмитентлар бозори;

Қимматли қоғозларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорида

инвесторларнинг қизиқишларини таъминлаб берувчи инвесторлар

бозори;

Бирламчи ва иккиламчи бозорлардаги иштирокчиларнинг

қизиқишларини таъминлаб берувчи профессионал иштирокчилар

бозори.

2. Қимматли қоғозларнинг бевосита эмитентлари тури бўйича:

Давлат бошқаруви органлари (Марказий банк, Молия Вазирлиги ва

бошқа вазирликлар) қимматли қоғозлари айланадиган давлат қимматли

қоғозлари бозори;

Давлат хокимияти органлари қимматли қоғозлари айланадиган

муниципал қимматли қоғозлар бозори;

Тижорат банклари, инвестицион компаниялар, фондлар, ташкилотлар

ва компанияларнинг қимматли қоғозлари айланадиган корпоратив

қимматли қоғозлар бозори.

3. Қамраб олиш худуди бўйича қимматли қоғозлар бозори қуйидаги

турларги бўлинади:

Мамлакат ичкарисида фаолият кўрсатувчи миллий қимматли қоғозлар

бозори;

Маълум бир худудда фаолият кўрсатувчи регионал (территориал)

қимматли қоғозлар бозори (масалан, Евроиттифоқ бозори);

Миллий ва регионал бозорлар билан уйғунлашган хамда узвий боғлиқ

бўлган халқаро қимматли қоғозлар бозори (жаҳон миқёсида фаолият

кўрсатади). Бу бозор халқаро фонд бозори функциясини бажаради

десак хам бўлаверади.

4. Бошқарув даражаси ва ташкилий тузилиши бўйича қимматли

қоғозлар бозори қуйидаги икки турга бўлиниши мумкин:

Page 8: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

8

Аниқ ташкил этилган бозорда иштирокчиларнинг барча хатти-

харакатлари қонун ва ички хужжатлар асосида аниқ ва равшан

бошқарилади хамда ташкил этилади;

Ташкил этилмаган ёки «кўча» бозорида харидор ва сотувчилар

қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда эркин ва ўз

билганларича харакат қиладилар.

5. Қимматли қоғозларнинг етказилиб берилиши бўйича қимматли қоғозлар

бозори қуйидаги икки асосий турга бўлиниши мумкин:

Спот туридаги бозор (кассавий бозор) - унда сотувчи ва харидор

орасидаги ўзаро хисоб-китоб 1-3 кун давомида амалга оширилади;

Муддатли бозор – унда унда сотувчи ва харидор орасидаги ўзаро

хисоб-китоб шартномада кўзда тутилганига мувофиқ равишда 3 кундан

ошиқ муддат давомида амалга оширилади;

6.Қимматли қоғозларда кўзда тутилган муносабатларнинг маъно ва

моҳияти бўйича қимматли қоғозлар бозори қуйидаги уч турга бўлинади:

Қарздорлик билан боғлиқ бўлган қимматли қоғозлар бозори – улар

эмитент ва инвестор орасидаги қарздорлик муносабатларини ўзида

мужассам этади;

Иштирокни назарда тутувчи қимматли қоғозлар бозори (долевые

ценные бумаги) – улар эмитент ва инвестор орасидаги маълум бир

фаолият йўналишидаги иштирокни ўзида мужассам қилади;

Асосий активлар (товар, валюта, акциялар, облигациялар ва бошқалар)

хисобига чиқарилган ҳосилавий қимматли қоғозлар бозори (опционлар,

фьючерслар, СВОП, депозитар қоғозлар) бозори.

7.Муносабат нуқтаи-назаридан қимматли қоғозлар бозори икки хил турга

бўлинади:

Қонун томонидан ёки чиқарилиш шартлари билан боғлиқ равишда

эмитент томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар маълум бир муддат

давомида жойлаштириладиган бирламчи бозор;

Page 9: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

9

Қимматли қоғозларни унинг бутун хаёт цикли давомида бошқа

инвесторларга сотиш амалга ошириладиган иккиламчи бозор.

8. Қимматли қоғозлар ва иштирокчилар қатнашиши мумкинлиги нуқтаи-

назаридан қимматли қоғозлар бозорини икки асосий турга бўлиш мумкин:

Қимматли қоғозларнинг ёки иштирокчиларнинг қандайдир турлари

руҳсат этилган чегараланган бозор;

Барча қимматли қоғозларнинг ва иштирокчиларнинг қатнашиши

руҳсат этилган чегараланмаган бозор.

9. Хизмат кўрсатиш хусусиятларига боғлиқ равишда қимматли қоғозлар

бозорини қуйидаги икки асосий турга бўлиш мумкин:

Қисқа муддатли молиявий активлар учун хизмат кўрсатадиган бозор;

Ўрта ва узоқ муддатли молиявий активлар учун хизмат кўрсатадиган

бозор.

Қимматли қоғозлар бозорининг юқорида келтирилган тавсифлаш қандайдир

маънода шартли бўлиб, у фонд бозори ва қимматли қоғозлар бозорининг

келажакдаги ривожланиши билан янада мукаммаллаштирилади ва

ривожланади.

Қимматли қоғозлар маълум бир қийматга эга бўлган ҳужжатлар

бўлиб, улар унинг эгасига ушбу ҳужжатни чиқарувчига нисбатан (яъни,

эмитентга нисбатан) мулкка эгалик ҳуқуқи мавжудлигини тасдиқлайди.

қимматли қоғозларнинг ҳар қандай тури ҳам алоҳида ва маҳсус ҳужжатлар

тариқасида ёки маҳсус ҳисоблардаги ёзувлар кўринишида бўлиши мумкин.

Яъни, улар қўлда ушлаб бўладиган физик кўринишда ёки компьютердаги

(информация ташувчиларидаги) маҳсус ёзувлар кўринишида бўлиши

мумкин. Шунинг учун қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозларнинг

ўзи ёки уларга эгаликни тасдиқлайдиган маҳсус қоғозлар - сертификатлар

ҳам мавжуд бўлиши ва ҳилма ҳил молиявий операцияларда қатнашиши

мумкин.

Қимматли қоғозларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:

Page 10: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

10

акциялар - уларнинг сақланиши маҳсус ҳисоб рақамларида олиб

борилади ва уларни «Депо» счетлари деб аталади, ушбу иш билан

шуғулланадиган ташкилотларни эса депозитарий деб номланади.

Акциялар хиссадорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш ва

дивиденд олиш хуқуқини беради. Очиқ акциядорлик жамияти акциялари

бир мулкдордан иккинчисига бошқа хиссадорлар розилигисиз хам

ўтаверади, ёпиқ акциядорлик жамияти акциялари эса бир мулкдордан

иккинчисига фақатгина бошқа хиссадорлар розилиги билан ўтиши

мумкин. Акциялар бир субъект номига берилиши ёки субъектсиз (уни

тақдим этган одамга тегишли) кўринишда бўлиши мумкин. Даромадга

эгалик жиҳатидан эса акциялар оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.

Оддий акциялар хиссадорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш

хуқуқини кўзда тутади, ва дивиденд катталиги хиссадорлик

жамиятининг йиллик иш фаолиятига боғлиқ бўлади. Имтиёзли акциялар

эса уларнинг эгаларига умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини

бермайди, аммо кафолатланган ва олдиндан аниқланилган дивиденд

олиш ҳуқуқини беради. Лекин бундай акцияларнинг миқдори низом

фондининг 10% дан кўп миқдорда бўла олмайди.

Биржада айланиши нуқтаи-назаридан акциялар қайд қилинган ва

қайд қилинмаган турларга бўлинадилар. Уларнинг биринчиси биржада

айланади, иккинчиси эса биржадан ташқари бозорда айланади.

Агар акциялар баҳоси нуқтаи-назаридан фикрласак, баҳоларнинг

қуйидаги турли хиллари мавжуд:

Номинал баҳо – ушбу баҳо акцияда кўрсатилган ёки депозитарийда акс

эттирилган бўлади ва битта акцияга тўғри келадиган устав капитали

миқдорига тенг бўлади.

Эмиссион баҳо – акция биринчи марта сотиладиган баҳо. У номинал

баҳодан фарқ қилиши мумкин, чунки эмитент ўз акцияларини воситачи

фирма орқали хам сотиши мумкин.

Page 11: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

11

Бозор баҳоси – иккиламчи бозорда акциянинг баҳоланиши

(котировкаси) бўлиб, бу акция баҳосинниг асосий туридир ва худди шу

акциянинг хақиқий баҳосини аниқлайди.

Акциянинг баланс қиймати – бу баҳо молиявий хисобот хужжатлари

асосида хисобланади ва у хиссадорлик жамиятининг ўзига тегишли

капиталининг бир акцияга мос бўлган миқдорини кўрсатади. Шундай

қилиб у номинал бахо ва эмиссион фойдадан иборат бўлади.

Акциянинг ликвидацион баҳоси - банкрот бўлган тақдирда

тугатилаётган корхона битта акциясининг баҳоси.

Акция овоз бериш ва дивиденд олиш хуқуқини беради. Очиқ

хиссадорлик жамиятининг акциялари бир мулкдордан бошқасига қолган

акция эгаларининг розилигисиз ўтиши мумкин, ёпиқ хиссадорлик

жамиятининг акциялари эса ўз мулкдорини фақатгина бошқа

хиссадорлар розилиги асосида амалга ошириши мумкин. Фонд

биржасида айланиши хусусиятига кўра акциялар қуйидаги турларга

бўлинадилар: қайд қилинган акциялар ва қайд қилинмаган акциялар.

Агар уларнинг биринчилари фонд биржасида айланса, иккинчилари

биржадан ташқари бозорда айланадалар. Ундан ташқари “актив” деб

аталган махсус категорияга мансуб акциялар хам мавжудки, улар фонд

биржасида жуда катта миқдорларда айланадилар ва худди шундай

акциялар орқали қимматли қоғозлар бозори индикаторлари бўлган

маҳсус индекслар хисобланадилар. Конвертация қилинадиган акциялар

эса келишилган муддатда келишилган баҳода бошқа турдаги акцияларга

(масалан, оддий акцияларга) алмаштирилиши мумкин бўлган

акциялардир. Олтин акция унинг эгасига хал қилувчи овоз беришга

имкон беради.

Облигациялар – пул маблағлари эгасининг облигация чиқарган

ташкилотга маълум миқдорда пул киритганини тасдиқлайдиган ва

бунинг эвазига кўзда тутилган муддатда ушбу қимматли қоғознинг

номинал қиймати ва олдиндан аниқланилган фоизи қопланиши керак

Page 12: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

12

бўлган қимматли қоғоздир. Облигацияларнинг қуйидаги асосий турлари

чиқарилади:

- давлат ёки унинг жойлардаги бошқарув органлари таклифи билан

чиқариладиган ички давлат заёмлари облигациялари;

- акционер жамият бошқаруви ёки корхона раҳбарияти томонидан

чиқариладиган турли хил йўналишдаги ва тармоққа оид

корхоналарнинг облигациялари;

Облигацияларнинг чиқарилиш ҳажми Молия Вазирлиги томонидан

аниқланилади ҳамда хиссадорлик жамиятлари низомий фонднинг 20 % дан

ортиқ облигация чиқара олмайдилар. Хиссадорлик жамияти облигациясига

эга бўлиш уни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.

Облигацияларнинг ютуқли ва оддий турлари мавжуд. Оддий облигацияларда

олдиндан аниқланиб қўйилган фоиз тўланади, ютуқли облигацияларда эса

бирор бир миқдорда пул ёки товар ютилиши мумкин. Барча облигациялар

эмиссионер корхоналар томонидан маълум бир муддатга чиқариладилар ва

ушбу муддат давомида облигация эгаси 5-14% атрофидаги даромадни олиши

мумкин. Облигациялар қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорида бемалол

айланиши, сотилиши ва сотиб олиниши мумкин.

пул ва товар билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар - уларга масалан,

чеклар ва коносаментлар мисол бўлиши мумкин

тижорат билан боғлиқ қимматли қоғозлар - булар тавар

айланилиши жараёнига ҳизмат қиладилар ва баъзи бир мулкий олди

соттиларда қўлланадилар. Mасалан, чеклар, товарларни омборларда

сақлаш ва гаровга беришни тасдиқлайдиган ҳужжатлар ва бошқалар.

фонд биржаларида айланадиган қимматли қоғозлар - улар фонд

биржаларидаги олиш ва сотиш объекти бўлиб ҳизмат қила оладилар.

Mасалан, опционлар, фьючерслар, векселлар ва ҳакозолар.

Қимматли қоғозлар билан ҳилма-ҳил операциялар ўтказилиши мумкин

бўлган бозорни қимматли қоғозлар бозори деб аталади.

Ушбу бозор тўрт асосий турга бўлинади:

Page 13: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

13

бирламчи бозор - ушбу бозор қимматли қоғозларни чиқаришда (буни

эмиссия деб аталади) ва қимматли қоғозларни бирламчи

жойлаштиришда ёрдам беради.

иккиламчи бозор - бу бозорда олдин чиқарилган қимматли

қоғозларнинг олди-соттиси амалга оширолади

биржа бозори - ушбу бозорда қимматли қоғозлар устида бевосита

операциялар амалга оширилади ва у ҳам иккига бўлинади - фонд

биржаси ва валюта биржаси (валютадаги қимматли қоғозлар).

биржадан ташқари бозор - бу бозорда фонд биржаларида қатнашиш

ҳуқуқини ололмаган (биржада котировка қилинмаган) қимматли

қоғозлар айланади ва унда дилерлар фаолият кўрсатадилар. Бундай

бозор тури телефон орқали, факс орқали ёки компьютер тармоқлари

орқали амалга оширилиши мумкин. Mасалан, бу бозорда фонд

биржаларида қайд қилина олмаган (листингдан ўта олмаган)

ҳиссадорлик жамиятлари акциялари олди-сотти предмети бўлиши

мумкин.

Фонд биржаси қимматли қоғозларнинг олди-соттисини амалга

оширадиган ташкилот - бозор сифатида фаолият кўрсатади. Ушбу бозорда

қимматли қоғознинг эгаси бошқасига ўзгаради. Тегишли ташкилот сифатида

биржа қимматли қоғозлар устида ҳилма ҳил турдаги операциялар ўтказиш

учун жой ажратади, информацион хизматлар кўрсатади, ҳисоб-китобда ёрдам

беради, маълум бир турдаги кафолотлар беради, савдо жараёнида

қўлланиладиган чекланишлар киритади ҳамда олди-соттилардан ўз улушини

олади (комиссион тўловлар). Фонд биржаларининг асосий функцияси -

қимматли қоғозларни сотиш орқали аҳолининг вақтинча озод бўлган пул

маблағларини жалб қилиш (инвестициялаш) ва қимматли қоғозларнинг

бозорий нархини аниқлашдир. Фонд биржаси иштирокчилари - сотувчилар,

харидорлар ва воситачилардир. Брокер – қимматли қоғозлар бозоридаги

воситачилар бўлиб, улар мижознинг топшириғи билан ва унинг ҳисобига

Page 14: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

14

қимматли қоғозларнинг олди-соттиси билан шуғулланадалар ва бунинг учун

комиссион тўлов оладилар.

Ривожланган мамлакатларда барча узоқ муддатли инвестициялар

турли хил қимматли қоғозлар воситасида амалга ошириладилар. Шунинг

учун хам инвестицион лойиҳалар ва бевосита инвестициялар тижорат

банклари хамда алохида ташкилотларнинг асосий фаолият доираси

ҳисобланади. Фақатгина бир йўналишда ишлайдиган - қимматли қоғозлар

бозорида фаолият кўрсатиш ва уларни жойлаштириш билан машғул бўлган

ташкилотлар инвестицион институтлар деб аталади. Уларни қуйидаги уч

асосий гуруҳга бўлиб кўрсатишимиз мумкин:

Холдинг компаниялари;

Молиявий гуруҳлар;

Молиявий компаниялар.

Холдинг компаниялари қандайдир молиявий бирлашма ёки

монополиянинг асосий ташкилоти бўлиб, у ўзига боғлиқ компанияларнинг

акциялари назорат пакетига эга бўлади ва ўша акция пакетини бошқариш

билан шуғулланади. Албатта, холдинг компаниялари узоқ муддатли асосда ўз

молиявий монополиясининг холатини яхшилаш ва муваффақиятли

фаолиятини таъминлаш учун инвестиция қиладилар.

Молиявий гурух – ўзаро бирлашган бир неча ташкилот ёки корхона

бўлиб, улар холдинг компаниялардан фарқли-ўлароқ, ушбу гуруҳни

бошқаришга мўлжалланган алоҳида фирмага эга бўлмайдилар.

Молиявий компания – қандайдир бир кўрсатгичга асосланган холда

ўз инвестицияларини диверсификация қилмаган холда кичик гуруҳга мансуб

корпорацияларни молиялаштиради. Молиявий компаниялар холдинг

компаниялардан фарқли равишда ўзлари молиялаштираётган корпорациялар

акцияларининг назорат пакетларига эга бўлмайдилар.

Энди қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритадиган инвестицион

институтларнинг асосий турларини кўриб чиқамиз:

Инвестицион фондлар;

Page 15: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

15

Инвестицион компаниялар;

Траст компаниялари;

Инвестицион банклар;

Суғурта компаниялари;

Нодавлат пенсия фондлари.

Инвестицион банк потенциал инвесторлар ва ўз қимматли

қоғозларини сотмоқчи бўлган корпорациялар орасида воситачилик

хизматини бажарадилар. Инвестицион банклар ўз капиталларини инвестиция

қилиш мақсадида кўплаб акция ва облигациялар сотиб олмайдилар, балки

узоқ муддатли асосда турли хил қимматли қоғозларни олиб-сотиш билан

шуғулланадилар. Улар хилма-хил корпорацияларга акция ва облигацияларни

бўйича турли операциялар ўтказишни осонлаштирадилар ҳамда мақсадли

қимматли қоғозларни сотадиган турли хил давлат ташкилотларига хизматлар

кўрсатадилар. Масалан, мактаб ёки тозалаш иншоотларини қуриш учун

капитал жалб қилиш керак бўлса, бу ишнинг қандай амалга оширилиши

мумкинлигини инвестицион банк мутаҳассислари таҳлил қилиб беришлари

ва ақлга мувофиқ бўлган ечимни таклиф қилишлари мумкин. Инвестицион

банклар илмий ва техникавий янгиликларни хаётга тадбиқ этиш жараёнидаги

таваккалчилик билан боғлиқ бизнесда (венчур бизнес) тижорат рискини

инвестицион лойиҳа иштирокчилари орасида тақсимлашда фаол иштирок

қилиши мумкин.

Инвестицион компаниялар акционер жамиятлар бўлиб, ўз

капиталларини акциялар чиқариш ва уларни сотиш орқали ҳосил қиладилар.

Кўпчилик холларда инвестицион компаниялар очиқ турдаги хиссадорлик

жамиятлари кўринишида ташкил қилинадилар. Улар ўз капиталларини турли

хилдаги ёки фақат бирор бир турдаги қимматли қоғозларга жалб қилишлари

мумкин.

Инвестицион фондлар очиқ ва ёпиқ турларда бўлишлари мумкин.

Ёпиқ турдаги инвестицион фондлар ташкил қилинганида аниқ сондаги оддий

акциялар чиқарилади ва улар капитал қўювчилар томонидан сотиб олинади.

Page 16: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

16

Лекин бу акциялар очик инвестицион фондлар акциялари сингари акция

эгасининг биринчи талабидаёқ эмитент томонидан сотиб олинмайди.

Шундай қилиб, ёпиқ инвестицион фонд томонидан аккумуляция қилинган

капитал акцияларнинг янги чиқарилиши билан кўпайиши ёки акциялар

сотилиши билан камайиши мумкин эмас. Демак, ёпиқ турдаги инвестицион

фонднинг акцияларини сотиб олиш амали конкрет инвестор учун капитални

узоқ муддат сақлаш усулидир деса хам бўлаверади. Бунда инвесторлар

маблағларининг тезда кўпайишига эмас, балки инвестицион фонд акциялари

бозорий баҳосининг кўпайишига пул тикадилар. Шунинг учун хам ушбу

инвестицион фондларнинг менежерлари узоқ муддатли инвестицион сиёсат

олиб борадилар.

Траст компаниялари 19 асрнинг ўрталарида АҚШ да вужудга келган

бўлиб, улар банклар ва инветицион институтлар функциялари бажарганлар.

Бундай компаниялар қуйидаги турдаги ишонч билан боғлиқ операцияларни

амалга оширадилар:

Мерос билан боғлиқ операцияларни амалга оширишда

администратор ёки бажарувчи бўлиб, меросхўр фойдасига ва

унинг учун фаолият кўрсатадилар;

Маълум бир миқдордаги мукофот ёки тўлов эвазига улар алоҳида

хуқуқий ёки юридик шахсларнинг мол-мулкини бошқаришга

ёрдам берадилар;

Алоҳида шахслар ёки ташкилотларнинг фойда келтирадиган

қимматли қоғозлар портфелини бошқаришга кўмак берадилар

хамда ушбу олинган фойданинг бир қисмини мижознинг турли

хил доимий тўловларни тўлаш учун ишлатадилар;

Қимматли буюмлар, хужжатлар ва нарсаларни сақлаш ҳамда

кўрсатилган шахсларга кўрсатилган вақтда топшириш амалини

бажарадилар;

Ташкилотлар ёки алоҳида компанияларнинг пенсия фондларини

бошқариш билан шуғулланадилар. Ушбу операцияларнинг

Page 17: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

17

моҳияти шундан иборатки, траст компанияси пенсион фонд

ташкил қилинадиган маблағларни йиғадилар, уларни назорат

қиладилар ва бошқарадилар, бу маблағларни қимматли қоғозлар

ва бошқа ишларга инвестиция қилиб, даромад келтиришига

харакат қиладилар;

Хуқуқий шахсларга нисбатан траст компаниялари қуйидагилар

сифатида бўлиши мумкин:

ишончли шахс

трансферт бўйича агент

қайд қилиш бўйича ишончли одам

банкротликка учраган ташкилотларни тугатишда масъул

шахс

фискал шахс

“Овоз берувчи траст” га тегишли шахс.

Охирги холатда хиссадорлик жамиятининг акция эгалари назорат пакетини

қўлга киритиш мақсадида овоз берувчи траст ташкил қилиб, бошқарув

йиғилишида овоз бериш ҳуқуқини унинг ихтиёрига топширадилар. Ушбу

траст акционерлардан уларга тегишли акцияларни қабул қилиб, унинг ўрнига

ўз сертификатларини берадилар. Акциялар траст компаниясида сақланади ва

улар дивидендларни олиб, уни сертификат эгаларига топширадилар.

Page 18: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

18

2. Қимматли қоғозлар бозорида инвестицион фаолиятни

ташкил қилиш

Фан – ўзида мужассам этган

ҳақиқатлар мажмуасини ўқувчига ҳавола этади.

Валери.

Инвестор ҳар қандай қимматли қоғозни сотиб олишда унинг

инвестицион сифатларига алоҳида эътибор бериши лозим бўлади. Бундан

мақсад - энг яхши ва фойда келтирадиган активни харид қилишдир. Лекин

хаммани хам бир ҳил қаноатлантирадиган қимматли қоғоз мавжуд эмас,

шунинг учун хам ҳар бир инвестор унинг мақсадларига ва интилишларига

монанд бўлган турдаги қимматли қоғознигина сотиб олади. Лекин жуда

кўпчилик инсонлар қимматли қоғозларни иложи борича кўпроқ фойда олиш

учун сотиб оладилар. Бу холда қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги

“инвестицияларнинг олтин қонуни” таъсир кўрсатади: “Қимматли

қоғозларга бўлган инвестиция қилиш натижасида олинадиган даромад уни

олиш учун инвестор тайёр бўлган таваккалчилик даражасига тўғри

пропорционалдир”. Бунинг маъноси шуки, қимматли қоғозлар бозорида

қанчалик кўп таваккалчилик қилинса, даромад ҳам (зарар ҳам) шунча кўп

бўлиши мумкин. Масалан, агар инвестор қариб қолган инсон бўлса ва у энг

кам таваккалчилик даражаси бўлган ҳамда кам бўлса ҳам стабил даромад

келадиган қимматли қоғозлар турини танлайди. Демак, унинг учун мос

бўлган қимматли қоғозлар давлат томонидан чиқариладиган қимматли

қоғозлардир – улар кам даромад келтирсалар хам, бу даромад миқдори

доимий равишда ва кафолатланган бўлади. Агар инвесторлар ўрта ёшда

бўлсалар ва улар озроқ таваккалчилик қилган холда ўз капиталларини

кўпайтиришни мақсад қилган бўлсалар, у холда улар учун кўпроқ фойда

келтирадиган корпорация акциялари ёки ипотека облигациялари мос бўлади.

Агарда ёш ва кучга тўлган хоним ва жаноблар ўз капиталларини инвестиция

қилиш ниятида бўлсалар, улар учун катта фойда келтирадиган ва

таваккалчилик даражаси анча юқори бўлган венчур компаниялари акциялари

ёки ривожланаётган корпорациялар қимматли қоғозлари жуда мос бўлади.

Page 19: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

19

Шундан қилиб, инвестиция мақсадларидан, инвесторларнинг қизиқиш

ва интилишлардан, инвесторлар олдига қўйилган мақсадлардан келиб чиққан

холда инвесторларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:

Консерватив инвесторлар – уларнинг мақсади қисқа ёки узоқ

муддатли даврларда компенсация сифатида маълум бир фоиз олган

холда ўз капиталларини хавфсиз қилишдир.

Бироз агрессив бўлган инвесторлар – уларнинг мақсади каттагина

фойда олиш билан бир қаторда ўз капиталларининг ҳам ҳавфсизлигини

таъминлашдир.

Агрессив инвесторлар – максимал таваккалчилик қилган холда

капитални катта фойда келтириш манбаъсига айлантириш.

Тажрибали инвесторлар – даромад олишга, капитал миқдорини

оширишга ва қимматли қоғозларнинг ликвидлилигини таъминлашга

интиладилар.

Таваккалчи инвесторлар – биржа савдогарлари бўлиб, улар қимматли

қоғозлар билан боғлиқ операциялардан иложи борича кўпроқ даромад

олишга интиладилар.

Юқорида кўрсатиб ўтилган барча инвесторлар учун қимматли

қоғозлардан олиниши мумкин бўлган даромад йўллари қуйидагилардир:

Акциялар бўйича дивидендлар ёки бошқа турдаги қимматли

қоғозлардан фоизлар олиш.

Қимматли қоғозлар бозорида акцияларнинг баҳоси ошиши билан

боғлиқ бўлган қўйилма капиталнинг ўсиши.

Қимматли қоғозлар курсларидаги фарқ билан боғлиқ бўлган биржа

спекуляцияси (арбитраж).

Энди қимматли қоғозлар билан боғлиқ муҳим бир масалани –

дивидендларни аниқлаш муаммосини кўриб чиқамиз, чунки буни билиш

қимматли қоғозлар бозорида инвестицион фаолиятни ташкил қилишда

муҳим аҳамиятга моликдир. Дивиденд – хиссадорлик жамияти фойдасининг

бир қисми бўлиб, у ушбу жамият акционерлари эга бўлган акциялар сонига

Page 20: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

20

пропорционал равишда тақсимланади. Дивидендлар тўлаш хақидаги қарор

қабул қилиш ва дивиденднинг катталиги молиявий йил натижаларига асосан

акционерларнинг умумий мажлисида аниқланади. Дивиденд ставкасининг

интеграл катталиги қуйидагилар билан аниқланилади:

Дивиденд катталиги тижорат банкларидаги депозитларнинг ўртача

фоизига боғлиқ равишда аниқланилади, чунки потенциал инвесторлар

(бўш пул маблағлари эгалари) доимо икки танлов орасида турадилар ва

агар қимматли қоғозлар бўйича фоиз миқдори банк ўртача ставкасидан

етарли даражада катта бўлсагина, ўз маблағларини қимматли

қоғозларга инвестиция қилишлари мумкин.

Дивиденд ставкаси ўша худуддаги инфляция миқдорини хам назарда

тутиши лозим, акс холда инвестиция қилишнинг ўзи мақсадга мувофиқ

бўлмай қолади. Инвесторлар доимо инфляция даражаси ва қимматли

қоғозларнинг паст ликвидлилик даражасини компенсация қиладиган

миқдорда максимал дивидендлар тўланишини талаб қиладилар. Лекин

катта миқдорда дивидендлар тўлаш акционер жамиятнинг инвестицион

имкониятларини чегаралаб қўйиши мумкин. Шунинг учун комплекс

дивиденд сиёсати юргизадиган акционер жамиятлар акцияларнинг

курсини кўтаришга харакат қиладилар ва инвесторлар акциялар курси

кўтарилаётгани билан қониқиб, катта миқдордаги дивидендларни талаб

қилмайдилар. Демак, бунда хиссадорлар фойдани дивидендлардан

эмас, балки акцияларнинг баҳоси ошишидан олишга интиладилар.

Акцияларнинг бозорий баҳосини қуйидаги формуладан фойдаланган

холда аниқлаш мумкин:

P = ( D + J / K (E - D)) / K

Бу ерда, P – акцияларнинг бозорий баҳоси,

D – дивиденд катталиги,

E – битта акцияга тўғри келадиган фойда миқдори,

J – фирма инвестицияларининг даромадлилик даражаси,

K – акциялар бўйича талаб қилинган бозорий даромад нормаси.

Page 21: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

21

Фараз қилинган J ва K қийматларида хамда берилган E катталигида

дивиденднинг оптимал катталиги акцияларнинг бозорий баҳоси P - ни

максималлаштириши лозим.

Бир акцияга нисбатан фойда миқдори Е=400 сўм бўлса, акциялар

бўйича талаб қилинган бозорий даромад нормаси K=50% га тенг бўлса ва

фирма инвестицияларининг талаб қилинган даромадлилик даражаси J=60%

ни ташкил қилса ва битта акцияга D=100 сўм миқдорида дивиденд

хисобланиши талаб қилинсин фараз қилсак, юқоридаги формуладан

фойдаланган холда қуйидагига эга бўламиз:

P = (100 + 0,60 / 0,50 (400-100)) / 0,50 = 920 сўм.

Ушбу формуладан кўриниб турибдики, J>K бўлган холларда

дивидендлар қанча кам тўланилса, акцияларнинг бозорий баҳоси шунчалик

юқори бўлади. Шунинг учун, агарда акционер жамият бу йил дивиденд

тўлашдан воз кечса ва фойдани реинвестиция қилса, у холда олдинги

формулага D = 0 қиймати қўйилиб, қуйидаги формула олинади:

P = J *E / (K*K)= 0,60 * 400 / (0,50 * 0,50) = 960 сўм

Шундай қилиб, дивидендларнинг тўловини фойдага боғламасдан, кам

миқдорда ва ўзгармас равишда тўлаб борадиган акционер жамиятларда

акцияларнинг нархи баландроқ бўлади. Инфляция шароитларда эса стабил

дивиденд деганда, уларнинг миқдорини инфляция даражасига қараб

мослаштирадиган тўлов тушунилади. Агар акционер жамиятда маблағларини

катта фойда келтирадиган инвестияга йўналтириш имконияти бўлса, у

дивидендларни минимал равишда тўлашга харакат қилади, хиссадорлар эса

кўпроқ пул олишни истайдилар. Бундай холатдан чиқишнинг бир йўли –

акционер жамият дивидендларни ўз акциялари орқали тўлашидир.

Дивидендлар тўланганидан сўнг, акционер жамият ўз маблағларини фойдали

инвестицияга жалб қила олмаса, у холда у бозорда айланаётган ўз

акцияларининг бир қисмини сотиб олиши мумкин ва бу амал ҳар бир акцияга

тўғри келадиган фойда миқдорининг бирмунча кўпайишига олиб келади.

Акцияларнинг даромадлилигини ва дивиденд ставкасини хисоблашда

Page 22: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

22

акцияларнинг бозорий баҳосидан фойдаланилади ва у олинган дивидендлар

катталиги билан солиштирилади. Бунда хисоб-китоблар тартиби қуйидагича

бўлади:

Берилган даврдаги дивидендлар тўлаш учун ишлатиладиган соф

фойда миқдори F хисобланилади.

Битта акцияга мос келадиган дивиденд миқдори ҳисобланилади:

D = F / A

Бу ерда А - дивидендлар тўлаш керак бўлган акциялар сони.

Юқорида келтирилган формуладан ёки биржа котировкаларидан

акцияларнинг бозорий баҳосини аниқланади.

Ушбу турдаги акцияларнинг даромадлилигини ёки дивиденд

ставкасини хисобланади:

C = (D / P ) * 100

Турли хил акцияларнинг дивиденд ставкаларини солиштирган холда

энг даромадли акциялар гуруҳларини аниқлаш мумкин бўлади.

Инвестор у ёки бу компаниянинг акцияларини танлашда қуйидаги

масалалар ва муаммолар бўйича маълумотлар йиғиши керак бўлади:

Ушбу компания қандай турдаги фаолият билан шуғулланади?

Компания акцияларининг даромад даражаси қандай?

Компания дивидендлар тўлайдими ва унинг миқдори қанчани ташкил

қилади?

Қимматли қоғозлар бозорида унинг акцияларининг нархи қанча ва бу

нарх илгариги даврлардаги максимал юқори ва пастки нарх

даражаларига нисбатан қандай кўринишда?

Компаниянинг ривожланиш резервлари қандай?

Компаниянинг хозирги ва келажакдаги маҳсулот сотиш бозорлари

қандай кўринишда?

Компанияни ким ва қандай бошқаради ҳамда компания ишчиларининг

раҳбариятга ишончи қандай даражада?

Page 23: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

23

Компаниянинг ривожланиш ва кенгайиш билан боғлиқ режалари борми

ва улар нималардан иборат?

Юқоридаги саволларга ижобий жавоблар олинган тақдирдагина инвестор

ушбу компания қимматли қоғозлари билан ишлашда муваффақият

қозонишга, яъни, стабил дивиденд олишга ҳамда акцияларнинг баҳоси

(курси) ошишига умид қилиши мумкин.

3. Қимматли қоғозлар сифатини баҳолаш

Бизнинг бечоралигимиз саводсизлигимизда эмас,

балки фаолиятсизлигимиздадир.

Дейл Карнеги

Қимматли қоғозларнинг сифати уларни қимматли қоғозлар бозорида

баҳолашда (котировкада) жуда муҳим аҳамиятга эга. Қимматли қоғозларнинг

сифати уларнинг доимий равишда дивиденд келтириш имкониятлари билан,

бозорий баҳолари стабил равишда ошиши билан, ушбу қимматли

қоғозларнинг фонд биржаларида сотилиш қандайлиги ва уларнинг ликвидлик

кўрсатгичлари билан аниқланади. Лекин бошқа томондан, қимматли

қоғозларнинг сифати уни чиқарган корхонанинг инвестицион кўрсатгичлари

воситасида аниқланади. Шунинг учун ҳам қимматли қоғозлар сифатини

аниқлашда корхонанинг инвестицион имкониятларини чамалаш асос қилиб

олинган қуйидаги икки асосий усулдан фойдаланилади:

Корпорациянинг банкрот бўлишини башорат қилиш.

Ишлаб турган корпорацияларнинг акциялари қийматини баҳолаш

ёки дисконт усули.

Корпорациянинг банкрот бўлишини башорат қилиш усули турли хил

корпорацияларга оид катта хажмдаги маълумотларни статистик қайта ишлаш

асосида ишлаб чиқилган. Бу усул кўпгина Америка, Европа ва Япон

корпорацияларининг амалиётида ишлатилади. Ушбу усулда акцияларнинг

инвестицион имкониятлари умумлашган Z кўрсатгичи орқали баҳоланади.

Бу кўрсатгич беш бошланғич кўрсатгич асосида асосида хисобланилиб, уни

Page 24: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

24

корпорацияларнинг молиявий барқарорлик кўрсатгичи деб аталади. Z

кўрсатгичини ҳисоблаш учун қуйидагилардан фойдаланилади:

Р1 – Ишчи капитал / Корпорациянинг умумий активлари.

P1 > 0.25

Р2 – Тўпланган капитал / Корпорациянинг умумий активлари.

P2 > 0.21

Р3 – Фойда / Корпорациянинг умумий активлари.

P3 > 0.10

Р4 – Капитал / Корпорациянинг умумий қарзи.

P4 > 1.90

Р5 – Сотув хажми / Корпорациянинг умумий активлари.

P5 > 1.60

Юқоридаги ҳар бир кўрсатгичнинг иқтисодий моҳиятини кўрсатиб ўтамиз.

Р1 – акционер жамиятнинг мажбуриятлардан озод бўлган активлари

хажмини кўрсатади.

Р2 - акционер жамиятнинг олдинги даврлардаги фаолиятининг

самарадорлигини кўрсатади ва бунда “Тўпланган капитал” жамиятнинг

тақсимланмаган фойда миқдорига мос келади.

Р3 - акционер жамиятнинг фойдалилик даражасини билдиради ва у

ишлаб чиқаришнинг умумий рентабеллигини кўрсатади.

Р4 - акционер жамиятнинг кредиторлардан мустақиллик даражасини

кўрсатади ва бунда капитал тушунчасига компаниянинг барча мулки

киради.

Р5 – компания активларининг бозорда талаб бор бўлган маҳсулот

ишлаб чиқаришга жалб қилиниш самарадорлигини кўрсатади.

Z кўрсатгичининг маълум бир тренд модели асосида хисобланган ва қабул

қилиш мумкин бўлган нормал катталиги қуйидагича:

Z > 2,4

Page 25: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

25

Юқорида кўрсатилганлардан ташқари, корхона фаолиятининг баъзи бир

томонларини кўрсатувчи яна уч кўрсатгич мавжуд бўлиб, улар

қуйидагиларни англатади:

Р6 – жорий активлар / жорий қисқа муддатли мажбуриятлар.

P6 > 2,2

Р7 – умумий қарз / умумий активлар.

P7 > 0,40

Р8 – Фойда / Капитал.

P8 > 0,15

Охирги Р8 кўрсатгич хиссадорлик жамиятининг умумий

фойдалилик даражасини кўрсатади ва капитал қўйилмалар самарадорлиги

деб номланади. Р7 кўрсатгич хиссадорлик жамиятининг молиявий

мустақиллигини ифодаласа, Р8 кўрсатгич баланс ликвидлигини, яъни,

хиссадорлик жамиятининг ўз қарзларини тўлай олиш имкониятини

кўрсатади.

Акциялар қийматини ҳисоблашнинг дисконт усулида акциянинг

хақиқий баҳоси тушунчаси киритилади. Акциянинг хақиқий баҳоси ушбу

акциялар келажакда келтириши мумкин бўлган барча дивидендларнинг

бугунги кундаги баҳоси билан аниқланади. Шунинг учун бундай усулни

қўллашда акциялар келажакда келтирадиган дивидендлар

дисконтлаштирилади. Бунда хозирги вақтга келтирилган турли даврлардаги

капитал қўйилмалар қиймати қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

K = ∑ K1 / (1 + E )

Бу ерда К - жорий вақтга келтирилган капитал қўйилмалар,

К1 – жорий йил капитал қўйилмалари ёки жорий йил

дивидендлари,

Т – акция муддати ёки даври,

Е – дисконтлаштириш нормативи.

Капитал инвестиция қилиш учун бирор бир турдаги акцияларни танлаш

жараёни икки асосий босқичдан иборат бўлади:

Page 26: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

26

Акцияларни чиқарган хиссадорлик жамиятининг қайси тармоққа

мансублиги.

Хиссадорлик жамиятининг жорий ва келажак тадбирларини таҳлил

қилиш ёки техник таҳлил босқичи.

Биринчи босқичга мувофиқ, барча тармоқлар қуйидаги турларга

бўлинадилар:

Энди ташкил этилаётганлар.

Ўсаётганлар.

Стабил ишлаётганлар.

Спекулятив тармоқ ёки ташкилотлар.

Сўниб бораётган тармоқ ёки корхоналар.

Энди ташкил этилаётган тармоқларга янги перспектив маҳсулот

яратган компаниялар кириб, инвесторлар учун уларнинг акцияларини олиш

бир қанча муаммолар туғдиради, чунки кўпинча бундай компаниялар ёпиқ

хиссадорлик жамиятлари кўринишида ташкил қилинадилар. Бундай

компаниялар кейинчалик юқорида кўрсатилган барча турларга мансуб бўлиб

қолишлари мумкин.

Ўсаётган тармоқларга сотув хажми хамда фойда доимий равишда ва

бошқаларга нисбатан тезроқ кўпаяётганларни мисол қилиб келтириш

мумкин. Бундай тармоқ компаниялари ўсувчи компаниялар деб аталади,

уларнинг акциялари эса ўсувчи акциялардир. Акция баҳоси ошиши

фактининг ўзигина акцияларни ижобий қилмайди, чунки акция қиймати

ўсиши юқори фойда нормаси, активларнинг баҳолари ўсиши, келиб

тушаётган пул маблағларининг кўпайиши, капитал айланиши ошиши каби

факторлар билан тасдиқланиши лозим. Бундай акцияларга қуйидаги

кўрсатгичлар мос бўлади:

Инвестиция қилинган капиталга нисбатан юқори даражадаги даромад

даражаси.

Асосий фондларга инвестиция қилиш учун тақсимланмаган капитал

хосил қилиниши.

Page 27: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

27

Уддабурон ва агрессив менежемент.

Пул тушумининг кўпайиши учун кенг имкониятлар мавжудлиги.

Стабил тармоқларда ўсиш, сотув хажми ва пул тушуми нисбатан стабил

бўлиб, улар иқтисодиёт рецессияси даврларида хам нисбатан текис фаолият

кўрсатадилар. Стабил тармоқлар компаниялари қийин пайтларда хам етарли

бўлган резервларга эга бўладилар. Улар учун акцияларнинг қуйидаги

категориялари мос бўлади:

“Blue Chip” турига мансуб акциялар.

Химоя акциялари.

Даромадли акциялар.

“Blue Chip” турига мансуб акциялар энг яхши инвестицион хусусиятга эга

бўлган акциялардир. Улар энг ёмон иқтисодий шароитларда ҳам фойда олиш

имконини яратадилар. Бу хусусиятни компаниянинг бозордаги монопол

холати, молиявий қудрати ва самарали менежементи таъминлаб беради.

Химоя акциялари деб, ёмон бозор шароитларида ҳам стабил равишда

қандайдир миқдорда фойда олишга имкон берувчи ва оз бўлса ҳам дивиденд

тўлаб турувчи компанияларнинг акцияларига тушунилади. Бунга мисол

қилиб, коммунал хўжалик компаниялари акцияларини келтириш мумкин.

Яхшигина дивидендлар тўлаб турувчи компанияларнинг акциялари

даромадли акцияларга мисол бўла олади.

Агарда компания холати хақида ишончли маълумотлар олиш имкони

бўлмаса, у холда инвесторлар учун катта таваккалчилик мавжуд бўлади.

Шунинг учун бундай компаниялар мансуб бўлган тармоқларни спекулятив

тармоқ ёки ташкилотлар деб тушунилади. Янги ташкил қилинаётган ва

венчур компаниялар спекулятив компанияларга мисол бўла олади. Агарда

тармоқда ишлаб чиқариш хажми доимий равишда камаяётган бўлса ва у

ишлаб чиқараётган маҳсулотлар узоқ вақт давомида талабга эга бўлмаса,

уларни сўниб бораётган тармоқ ёки компаниялар деб аталади.

Қимматли қоғозлар сифатини таҳлил қилишнинг иккинчи босқичининг

мақсадини рўёбга чиқариш учун компаниянинг фаолиятини таҳлил қилиб

Page 28: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

28

чиқиш керак бўлади (корпоратив таҳлил). Бу иш компаниянинг кейинги бир

неча йил ичидаги нашр қилинган молиявий хисоботларини таҳлил қилиш ва

натижаларни баҳо ҳамда фоиз нуқтаи-назаридан солиштиришдан иборат

бўлади. Бундай таҳлил жараёнининг амалга оширилишида қуйидаги

молиявий кўрсатгичлар хисобланилади ва кўриб чиқилади:

Сотув ҳажми ва умумий тушум.

Баланс фойдаси.

Солиқ ставкаси.

Активлар тақсимланиши.

Шундан сўнг ушбу хиссадорлик жамиятининг хўжалик фаолиятини

кўрсатадиган молиявий коэффициентлар ҳисоблаб чиқилади:

Акционер капиталнинг фойда нормаси:

НП = ЧП / АК

Бу ерда, НП – фойда нормаси,

ЧП – соф фойда,

АК – акционер капитал.

Бу кўрсатгич компания томонидан ўз капиталининг ишлатилиш

самарадорлигини кўрсатади. У комплекс кўрсатгич бўлиб, уни қуйидаги

кўпайтма кўринишида ёзиш мумкин:

НП = КП * КО * КУ

Бу ерда, КП – фойда олиш коэффициенти,

КО – капитал айланиш коэффициенти,

КУ – заём воситалар иштироки коэффициенти.

Юқорида келтирилган формуладаги бу учта коэффициент қуйидаги

формулалар воситасида ҳисобланилиши мумкин:

КП = ЧП / ВР

Бу ерда ВР – маҳсулот сотишдан тушган маблағ.

КО = ВР / А

Page 29: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

29

Бу ерда А – компания активларининг баҳоси (баланс “активлар” бўлимининг

жами). Ушбу КО коэффициенти хиссадорлик жамиятининг бир сўмга

нисбатан айланмаси миқдорини билдиради.

КУ = А / АК

Доимо А > АК эканлиги тушунарли бўлса керак деб ўйлаймиз.

Хиссадорлик жамиятининг ўз ва заём воситаларининг нисбати:

КЗ = С / ЗС

Бу ерда, С - Хиссадорлик жамиятининг ўз воситалари

ЗС - Хиссадорлик жамиятининг ўз ва заём воситалари.

Ликвидлилик коэффициенти:

Ликвидлилик деб, хиссадорлик жамиятининг ўз вақтида қарзларини тўлай

олиш қобилиятига тушунилади, яъни, унинг ўз активларини тезлик билан

сота олиш имкониятига тушунилади. Бунда тез ва осон сотила олинадиган

активларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

o Пул маблағлари;

o Қимматли қоғозлар;

o Дебиторлик қарзи.

Дебиторлик қарзи икки гуруҳга бўлинади: ташқи ва ички. Масалан, ташқи

қарзга жўнатилган товарга бўлган тўлов кирса, ичкисига хизматчиларнинг

хиссадорлик жамияти олдидаги қарзи киради. Жамиятнинг қийин

сотиладиган активларига товар заҳираларини, охирига етказилмаган

қурилишни, кўчмас мулкни, бино ва қурилмаларни, ерни киритиш мумкин.

Зудлик билан кўриладиган ёки критик ликвидлилик коэффициенти

қуйидагича ҳисобланилади:

КНЛ = (ЛА – ДЗ) / КОП

Бу ерда КОП – қисқа муддатли қарзлар ёки жорий пассивлар,

ЛА – осон сотиладиган активлар,

ДЗ – дебиторлик қарзи.

Бу ердаги жорий пассивлар тўлов муддати келган кредиторлик қарзи ва қисқа

муддатли қарзларнинг йиғиндисидир.

Page 30: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

30

Компания соф фойдасидан облигацияларга фоизларни ва акциялар

дивидендларини тўлай олиш қобилияти. Облигацияларнинг таъминоти

бўлиб, соф материал активлар хизмат қилади ва улар қуйидагича

хисобланилади::

МАЧ = МА – КОП

Бу ерда, МАЧ – соф материал активлар,

МА – материал активлар.

Облигацияга бўлган даромад эса қуйидагича хисобланилади:

ДО = МАЧ / ОБ > 1

Бу ерда, ОБ – облигациялар бўйича мажбуриятлар.

Имтиёзли акцияларнинг таъминоти сифатида соф активлар (ЧА)

хизмат қилиб, у қуйидагича ҳисобланилади:

ЧА = МАЧ – ДЗ

Бу ерда ДЗ – узоқ муддатли заём. Бунда имтиёзли акцияларнинг таъминоти

(ёки даромад) қуйидагича ҳисобланилади:

ДАП = ЧА / АП > ДФ

Бу ерда, АП – имтиёзли акцияларнинг сони ва ДФ – имтиёзли акциялар

бўйича белгиланган дивиденд.

Оддий акциялар облигациялар ва имтиёзли акцияларга тўловлар

тугатилганидан сўнг қолган молиявий воситалар билан таъминланадилар.

Шунинг учун, битта оддий акцияга тўғри келадиган даромад ДА қуйидаги

тенглама орқали ҳисобланилади:

ДА = (ЧА – ОБ – ОП) / А > ДСР > БСТ

Бу ерда ОП – имтиёзли акциялар бўйича мажбуриятлар,

А – оддий акцияларнинг сони,

ДСР – ушбу худудда депозитлар бўйича ўртача ставка,

БСТ – ушбу худудда банк қўйилмалари бўйича ўртача банк

ставкаси.

Page 31: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

31

Қимматли қоғозларнинг сифатини баҳолашда хиссадорлик

жамиятининг молиявий холатини аниқлаб берувчи бир қанча факторларни

ҳам ҳисобга олиш муҳим:

Хиссадорларга тўланадиган дивидендларнинг фойданинг умумий

хажмидаги хиссасини;

Бир оддий акцияга тўғри келадиган фойда коэффициентини;

Акция / Фойда катталиги қанчани ташкил қилишини;

Ушбу хиссадорлик жамиятини бошқариш (менежемент)

самарадорлигини.

4. Биржа индекслари

Ўзингизни қўлга олиб, хозирги аҳволингиз билан келишинг –

кейин бир қарорга келасиз.

Таслим бўлиш эмас – курашиш керак.

Доктор Маккаффери.

Биржа индекслари турли ҳил услубларда ҳисобланишлари мумкин.

Баъзи биржа индекслари акциялар курслари катталикларининг ўртача

арифметик қийматини, бошқа бирлари эса биржа савдоларида иштирок

этаётган хиссадорлик жамиятларининг корпорациялараро ўртача қийматини

ташкил қилади. Ўлчаш миқёси жиҳатидан ҳам индекслар турли хил

бўлишлари мумкин: уларнинг баъзилари бутун бозор холатини англатса,

бошқалари маълум бир тармоқ ёки бозор секторининг ҳолатини билдиради.

Кўпгина индекслар фонд биржаси савдосининг алоҳида объектига ҳам

айланганлар – улар бўйича опционлар ва фьючерс контрактлари учун

опционлар тузилади. Қуйида энг аҳамиятли ва оммавий индексларнинг

баъзиларини кўриб чиқамиз:

Доу-Джонс индекслари.

Бу индексларнинг тўрт хили мавжуд:

1. Доу-Джонснинг саноат индекси (The Dоw Jones Industrial Average –

DJIA) – 30 та катта саноат корпорацияларининг акциялари курсининг

ўртача арифметик катталигидир. Бу индекс энг эски ва энг кўп

тарқалган фонд биржаси индексларидандир. Унинг таркибий

Page 32: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

32

қисмларига Нью Йорк фонд биржасида котировка қилинадиган

акциялар бозорий баҳосининг 15-20 фоизи тўғри келади. Индекс унинг

таркибидаги корпорациялар акцияларининг биржа ёпилиш пайтидаги

баҳоларини қўшиш ва олинган йиғиндини деноминаторга бўлиш

билан хисобланилади. Доу-Джонс индекси пунктларда ҳисобланилади.

Ҳар куни эрталаб “Уолл Стрит жорнел” ва бошқа оммавий ахборот

воситаларида унинг қиймати нашр этилади ва эълон қилинади, аммо

Нью Йорк фонд биржасида унинг қиймати ҳар ярим соатда билдирилиб

турилади.

2. Доу-Джонснинг транспорт индекси (The Dow Jones Transportation

Average – DJTA) – 20 та транспорт компанияларининг акцияларига

бўлган баҳонинг харакатини кўрсатадиган ўртача кўрсатгичдир

(авиакомпаниялар, темир йўл ва автомобил компаниялари).

3. Доу Джонс коммунал индекси (The Dow Jones Utility Average – DJUA)

– Газ ва электр таъминоти билан шуғулланадиган 15 та компаниянинг

акциялари курси харакатининг ўртача кўрсатгичи.

4. Доу-Джонснинг таркибий индекси (The Dow Jones Composite) – Бу

кўрсатгич “Индекс-65” номи билан хам маълум бўлиб, у саноат,

транспорт ва коммунал индекслари асосида хисобланилади.

Булардан ташқари, Доу-Джонс компанияси облигациялар бўйича хам икки

муҳим индекс нашр қилади: Доу-Джонснинг облигацион индекси – 40 (The

Dow Jones 40 Bоnd Average) ва муниципал облигациялар бўйича Доу-

Джонснинг облигацион индекси (The Dow Jones Minicipal Bond Yield

Average).

Энди “Стандарт энд Пуэрз” мустақил фирмаси томонидан чоп

қилинадиган ва “Стандарт энд Пуэрз” деб номланган индексни кўриб

чиқамиз. Бу индекс икки вариантда хисобланилади – 500 корпорация

акциялари маълумотлари бўйича ва 100 корпорация акциялари курслари

асосида:

Page 33: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

33

1. “Стандарт энд Пуэрз-500” қуйидаги пропорцияларда киритилган 500

корпорацияларнинг акциялари бозорий нархи асосида хисобланади:

400 саноат корпорациялари, 20 транспорт компаниялари, 40 молия

ташкилотлари ва 40 коммунал компаниялар. Унга асосан Нью Йорк

фонд биржасида қайд қилинган компанияларнинг акциялари

киритилган бўлиб, бошқа Америка компанияларнинг акциялари

котировкаси киритилиши ҳам истисно этилмайди. Бу индекс Доу

Джонс индексига нисбатан аниқроқ ва унда кўпроқ компанияларнинг

холати акс эттирилган. Ушбу индекс опционлари бўйича савдо

Чикаго фонд биржасида амалга оширилади, фьючерс контрактлари

учун опцион ва фьючерслар эса Чикаго товар биржасида сотилади.

2. “Стандарт энд Пуэрз-100” ҳам худди олдингисига ўхшаб

хисобланилади, аммо у Чикаго биржалар опционида қайд қилинган

опционлари мавжуд корпорациялар акцияларидан иборат бўлади.

Улар асосан Нью-Йорк фонд биржасида акцияларини қайд қилган

саноат корпорациялари акцияларидан иборат бўлиб, унда яна баъзи

бир транспорт, коммунал ва молиявий корпорациялар ҳам иштирок

этишлари мумкин. “Стандарт энд Пуэрз-100” индекси бўйича

опционлар Чикаго фонд биржасида котировка қилинади, фьючерслар

эса Чикаго товар биржасида айланади. Фьючерслар бўйича опционлар

эса бу индекс бўйича берилмайди.

Яна бир индекс Нью-Йорк фонд биржаси индекси (New York Stock

Exchange Index) бўлиб, у Нью Йорк фонд биржасида ўз акцияларини қайд

этган барча корпорацияларни хисобга олади. Агар Доу Джонс индекси

пунктларда ифодаланса, Нью Йорк фонд биржаси индекси долларларда

ифодаланади. Ушбу индекс бўйича опционлар Нью Йорк фонд биржасида

амалга оширилади, фьючерслар бўйича операциялар эса (контракт ва

опционлар) Нью Йорк фьючерслар биржасида амалга оширилади. Нью Йорк

фонд биржасининг умумий индексидан ташқари, унинг транспорт, саноат ва

коммунал хамда телефон компаниялари индекслари ҳам мавжуд. Америка

Page 34: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

34

фонд биржасининг индекслари ҳам алоҳида аҳамиятга молик. Америка Фонд

Биржаси икки асосий индексни нашр қилади:

1. НАСДАК баҳолар индекси (NASDAQ – ORC Price Index) га 3500 дан

ортиқ ва биржаларда котировка қилинмайдиган корпорацияларнинг

акциялари хақидаги маълумотлар киритилади. У илк бор 1971 йил февралида

ҳисобланган бўлиб, у пайтда компаниялар сони 100 та эди холос. Опцион ва

фьючерслар бўйича операциялар ушбу индекс бўйича амалга оширилмайди.

1984 йилдан сўнг НАСДАК саноат, тарнспорт, коммунал, суғурта ва бошқа

компанияларнинг акциялари бўйича ҳам тармоқ индексларини ҳам нашр

қила бошлаган.

“Валю Лайн” (Value Line Composite Index) деб номланган таркибий

индекс унчалик кўп ишлатилмайди. Ушбу индекс мустақил “Валю Лайн”

инвестицион хизматларни кўрсатувчи компания томонидан хисобланилади.

У Нью Йорк фонд биржасида котировка қилинадиган, Америка Фонд

Биржасида ва биржадан ташқарида муомалада бўлган тахминан 1800 турдаги

акциялар курсининг ўртача геометрик катталигини билдиради. У илк бор

1961 йилда хисобланилган бўлиб, у пайтда 100 хил акция холатини хисобга

олар эди. Бу индекс бўйича опционлар билан боғлиқ амаллар Филадельфия

фонд биржасида амалга оширилади, фьючерслар эса Канзас-Сити биржасида

сотилади. Яна бир қизиқарли индекслардан “Уилшир-5000” (Wilshire 5000)

ни келтиришимиз мумкин. Бу индекс бошқаларидан кўра аниқроқ бўлиб,

Нью Йорк фонд биржасида, Америка Фонд биржасида ва биржадан ташқари

бозорда котировка қилинадиган барча корпорацияларнинг акциялари

баҳоларини ҳисобга олади. Ушбу индекс бўйича опционлар ва фьючерс

амаллари бажарилмайди. Лондон фонд биржаси FTSE индексидан

фойдаланса, Токио фонд биржаси NIKKEI индексидан фойдаланади.

Биржа индексларининг ўзгариш тенденциялари бир неча хафтадан бир

неча йилгача бўлган давр динамикасида ўрганилади. Мутахассислар учун

узоқ муддатли тенденциялар (кўтарилиш ёки тушиш) ни ўрганиш катта

қизиқиш уйғотади. Лекин бирор бир пичоққа илинадиган хулосалар чиқариш

Page 35: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

35

учун фонд бозорларидаги, иқтисодиётдаги, сиёсатдаги ва савдодаги

тенденцияларни яхшилаб ўрганиш талаб қилинади.

5. Қимматли қоғозларнинг рейтинги

Бу шундай,

бундан бошқача бўлиши мумкин эмас!

Фламандлар ёзувидан.

Қимматли қоғозларнинг рейтинги инвесторлар учун таваккалчилик

даражасини кўрсатади. Қимматли қоғозларнинг бир рейтингдан бошқасига

ўтиши уларнинг нархига анча таъсир қилади. АҚШ да рейтинг масалалари

бўйича шуғулланадиган энг таниқли хизматларга АҚШ да “Стандарт энд

Пуэрз”, “Мудиз инвестор сервис” ни, Канадада эса “Канадиэн бонд рейтинг

сервис” ни киритиш мумкин. Корпорациялар рейтингсиз ҳам бозорга

чиқишлари мумкин, лекин бу холда уларнинг чиқарган қимматли қоғозлари

бозорда яхши сотиб олинмайди. Ундан ташқари, бир қанча институционал

инвесторларга маълум бир турдаги рейтингга эга бўлмаган қимматли

қоғозларни харид қилиш маън этилади. Қуйида қимматли қоғозларнинг

рейтинглари турларини кўриб чиқамиз:

А классига мансуб қимматли қоғозлар бир-биридан баъзи

кўрсатгичлари билан фарқланадилар. Масалан, А классига мансуб қимматли

қоғозлар яхши сифатга эга, аммо улар бозор конъюнктурасига жуда ҳам

боғлиқ, шунинг учун уларни чиқарган компанияларнинг молиявий холати

яхшилигича қолади деган ишонч йўқ. А+ классига мансуб қимматли

қоғозлар эса жуда яхши сифатга эга, лекин уларни чиқарган компания

активларининг (ёки тушумининг) қарзга нисбати камроқ. А++ олий сифатли

қимматли қоғозлар бўлиб, улар нисбатан фоизга хам, қарзга нисбатан хам

максимал хавфсизликни таъминлаб берадилар. Бундай рейтинг кўрсатгичига

катта миллий ва трансмиллий компанияларнинг қимматли қоғозлари эга

бўлиши мумкин. ААА жуда ҳам олий сифатли қимматли қоғозларнинг

рейтинги бўлиб, улар АҚШ нинг икки асосий рейтинг компаниялари Мудиз

Page 36: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

36

ва Стандарт анд Пуэрз томонидан котировка қилинади. В классига мансуб

қимматли қоғозларнинг сифати ёмон бўлиб, уларни чиқарган компаниянинг

қарзларини қоплай олиш даражаси минимал даражадан хам кам,

ривожланишда стабил эмас ва унинг фаолияти яхшиланишига тўла ишонч

йўқ. С класси эса спекулятив қимматли қоғозларни англатади. Уларни

чиқарган компаниялар хали ёш ва келажакда қандай ривожланиши

номаълум. D класси дифлот деб номланади ва унга мансуб қимматли

қоғозларни чиқарган компания тугатилиш арафасида, фоизлар тўлаш эса

тўхтатилган. S қимматли қоғозлари рейтингдан маҳрум бўлган компаниялар

бўлиб, у жуда катта молиявий ёки оператив муаммолар гирдобида, келажаги

ноаниқ ва қарзлари узилиши даргумон.

“Бизнес Уик” журнали томонидан аниқланиладиган BW -1000 рейтинг

кўрсатгичи дунёнинг 1000 та йирик компанияларини ўз ичига қамраб олади.

“Файнансиал Таймс” газетаси эса FT – 1000 рейтингини нашр қилади ва у

Европанинг етакчи компаниялари рейтингини билдиради. BW ва FT

рейтингларини аниқлашда энг асосий кўрсатгич компаниянинг

капитализация даражаси (яъни, компания томонидан чиқарилган барча

акцияларнинг бозорий нархи) бўлиб, у қуйидаги формула орқали

ҳисобланади:

Р = А х Ц

Бу ерда, Р – акцияларнинг жами бозорий нархи, А – акциялар сони ва Ц –

битта акциянинг бозорий нархи.

Бундан ташқари, рейтинг жадвалида компаниянинг иш фаоллигини

кўрсатгичлари хам келтирилади:

Натижавий кўрсатгичлар – активлар умумий суммаси, сотув

хажми ва компания обороти;

Фойда миқдори ва капитал катталиги;

Нисбий кўрсатгичлар – асосий фондлар ёки асосий капиталнинг

рентабеллиги, инвестициялар самарадорлиги;

Page 37: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

37

Қиёсий катталиклар – ўсиш даражаси ёки турли хил

кўрсатгичларнинг олдинги даврга ёки базага нисбатан нисбий

катталиги.

Шундай қилиб, BW ва FT рейтинг жадваллари хиссадорлик туридаги

ҳар қандай компания учун универсал кўринишга эга бўлиб, уларни

мутахассислигидан қатъий назар баҳолашга имкон беради.

Эксперт кўринишига эга бўлган рейтинглар йил давомида энг яхши

саноат корпорациялари, банклар, молиявий компаниялар, суғурта

компаниялари ва бошқаларни характерлаб, улар Форчун ва Экономист

журналлари томонидан амалга оширилади. Бу ишни амалга оширишга

иқтисод, молия ва бошқарув соҳасидаги бир неча минглаб мутахассислар

жалб қилинади. Улар 10 балли шкала ёрдамида катта компанияларни таҳлил

қиладилар. Бунда асосий кўрсатгичлар сифатида қуйидагилардан

фойдаланилади:

Бошқарув сифати;

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматларнинг

сифати;

Ресурсларнинг ишлатилиши;

Узоқ муддатли капитал қўйилмалар;

Талантли инсонларни жалб қила олиш ва уларнинг профессионал

ўсишига кўмак бериш;

Инновацияга муносабати;

Жамият ва табиат олдидаги жавобгарлик.

Рейтинг жадваллари алоҳида кўрсатгичлар бўйича, умумлашган

критерийлар асосида ёки тармоқлар бўйича дифференциаллашган холда

тузилиши мумкин.

Яна бир мисол сифатида баҳолаш кўрсатгичларини келтириш мумкин.

Улар қуйидаги кўрсатгичларни хисобга оладилар:

Низом фонди катталиги;

Бир акцияга тўғри келадиган даромад;

Page 38: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

38

Акцияларнинг баланс қиймати;

Тўланган дивидендлар катталига;

Компания рентабеллиги.

6. Қимматли қоғозларнинг таваккалчилик кўрсатгичлари

(рискованность)

Бахтсизликнинг боиси – “Мен бахтлиманми ёки йўқми?”

- деган ноўрин фикрга хаддан ташқари берилишдир.

Бернард Шоу.

Ҳар қандай хўжалик жараёнини амалга оширишда маблағларни

йўқотиш эҳтимоллиги мавжуд бўлади. Бундан молиявий йўқотиш хавфлари

молиявий риск деб аталади. Улар тижорат рисклари турига мансуб бўлади.

Соф ва спекулятив рисклар мавжуд бўлиб, уларнинг биринчиси мусбат ёки

манфий натижа олиш имкониятини англатади, иккинчиси эса молиявий

рискдир. Ўз капиталини венчур корхонага қўяётган инвестор олдиндан икки

хил натижа – катта фойда ёки катта йўқотиш бўлишини жуда яхши билади.

Молиявий рискнинг хусусиятлари молия-кредит соҳасида ёки биржада

қимматли қоғозлар билан ишлаганда зарар кўриш эхтимоллиги билан

характерланади. Молиявий рискка кредит риски, процент риски, валюта

риски ва молиявий фойда қўлдан чиқарилиш риски киради. Кредит риски –

заем олувчи томонидан асосий маблағни ва унга бўлган фоизларни

тўламаслик билан боғлиқ, процент риски эса фоиз даражаси кўтарилиб

кетиши оқибатида кредит ташкилотларининг, инвестицион фондлар, селенг

компаниялари кўриши мумкин бўлган зарар билан боғлиқ рискни англатади.

Валюта рисклари бир чет эл валютасининг иккинчисига нисбатан курси

ошиб ёки камайиб кетиши оқибатида кўриладиган зарарлар хавфи билан

боғлиқ бўлади. Бой берилган молиявий фойда риски эса қандайдир тадбирни

амалга оширмаганлик ёки хўжалик жараёни тўхтаб қолиши билан боғлиқ

бўлади.

Капитални инвестиция қилишда доимо инвестиция вариантлари ва

рискни танлаш имкониятлари мавжуд бўлади. Масалан, инвестор ўз

Page 39: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

39

капиталини қаерга ва қандай қилиб жойлаштиришни танлаши керак: агар у

пулини банкка қўйса, фоиз кам, лекин риск ҳам жуда кам бўлади, агар у

пулини венчур компаниясига жойлаштирса, унда фойда анча кўп, лекин риск

ҳам жуда юқори бўлади. Молиявий риск, бошқа ҳар қандай риск сингари,

йўқотилиш эхтимоллиги билан характерланади ва уни математик усуллар

ёрдамида анча аниқ хисоблаб чиқиш мумкин. Масалан, капитални икки хил

усулда жойлаштириш имконияти мавжуд деб фараз қилайлик. Агар

капитални А вариантда жойлаштирилса, 0,6 эҳтимоллик билан 15 миллион

сўм олиш мумкин, агар капитални В вариантда жойлаштирилса, 0,4

эҳтимоллик билан 20 миллион сўм олиш мумкин. У холда капитал қўйилиши

оқибатида олинадиган фойда миқдори (фойданинг математик кутилиши

катталиги) қуйидагича бўлади:

А вариантда 15 х 0,6 = 9 миллион сўм олиниши кутилади

В – вариантда 20 х 0,4 = 8 миллион сўм олиниши кутилади

Ходисанинг руй бериш эҳтимоллиги объектив ёки субъектив усулларда

аниқланилиши мумкин. Объектив усулда ўрганилаётган ходисанинг пайдо

бўлиш эҳтимоллиги ҳисобланилади. Масалан, агар бирор-бир ишга капитал

жалб қилинганида, бундай холларнинг 200 тасидан 120 тасида 15 миллион

сўм миқдорда фойда олинган бўлса, у холда бундай катталикдаги фойда

олиш эҳтимоллиги 120 / 200 =0,6 га тенг бўлади. Субъектив усул эса турли

хил фаразлар асосида қурилган турли субъектив кўрсатгичлардан

фойдаланишга асосланган. Бундай фаразларга баҳоловчининг фикри,

шахсий тажрибаси, эксперт баҳоси, молиявий маслаҳатчи фикри ва бошқалар

мисол бўлиши мумкин.

Риск катталиги ёки риск даражаси икки хил кўрсатгич билан

аниқланади:

Ўртача математик кутилиш;

Кутилаётган натижанинг тебраниш даражаси (ўзгарувчанлиги).

Мисол учун, агар А тадбирга капитал қўйилганида 120 холатдан 48 тасида

12, 5 миллион сўм фойда олинган (эхтимоллик 0,4), 42 тасида 20 миллион

Page 40: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

40

сўм фойда олинган (эхтимоллик 0,35), 30 тасида эса 12 миллион сўм фойда

олинган (эхтимоллик 0,25) бўлса, ушбу ходисанинг ўртача математик

кутилиши (яъни, фойданинг ўртача катталиги) 15 миллион сўмга тенг

бўлади:

12,5 х 0,4 + 20 х 0,35 + 12 х 0,25 = 15, 0 миллион сўм.

Худди шундай тартибда Б тадбирига капитал жалб қилинганида ўртача

фойда миқдори 20 миллион сўмга тенг бўлган:

15 х 0,3 + 20 х 0,5 + 27,5 х 0,2 = 20 миллион сўм.

Бу икки А ва Б инвестицион имкониятларга капитал жалб қилиш

натижасида олиниши мумкин бўлган фойданинг кутилаётган катталикларини

солиштириш натижасида, олинадиган фойда катталиги А имкониятда 12,5

миллиондан 20 миллионгача бўлиши мумкинлигини ва ўртача фойда

миқдори 15 миллион сўм бўлишини хамда В имкониятда эса олинадиган

фойда катталиги 15 миллиондан 27,5 миллионгача бўлиши мумкинлигини ва

ўртача фойда миқдори 20 миллион сўм бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса

чиқаришимиз мумкин.

Ўртача катталик (ёки ўртача қиймат - Хў) умумлашган сонли

кўрсатгич бўлиб, капитал жойлаштиришнинг бирор-бир вариантини танлаш

учун асос бўла олмайди. Қайсидир бир вариантдаги аниқ бир инвестицион

қарор қабул қилиш учун эҳтимол тутилган натижанинг ўзгариш даражасини,

яъни, тебраниш даражасини хисоблаб чиқиш керак бўлади. Эҳтимол

тутилган натижанинг тебранувчанлиги кутилаётган қийматнинг ўртача

қийматдан четлашиш даражасини билдиради. Бунинг учун амалиётда

кўпинча икки ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган кўрсатгичлардан

фойдаланилади. Улар дисперсия ва ўртача квадрат четлашувдир. Дисперсия

(уни G деб белгилаймиз) – тажриба натижаларининг ўртача кутилаётган

қийматдан фарқлари квадратлари йиғиндисининг ўртача қийматидир.

Дисперсия ва ўртача квадрат четлашув абсолют тебранувчанликнинг

ўлчамидир. Таҳлил мақсадлари учун вариация коэффициентидан

фойдаланилади. Вариация коэффициенти (уни V деб белгилаймиз) - ўртача

Page 41: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

41

квадрат четлашув ва ўртача арифметик қийматнинг нисбатидан иборат

бўлиб, у ўртача қийматга нисбатан четлашув даражасини кўрсатади:

V = (G / Xў ) х 100 %

Вариация коэффициенти нисбий катталик, шунинг учун унинг катталиги

ўрганилаётган кўрсатгичнинг абсолют қийматига таъсир қилмайди. Бу

коэффициент 0 дан 100% гача диапазонда ўзгариши мумкин. Вариация

коэффицианти қанча катта бўлса, тебранувчанлик шунчалик кўп бўлади.

Иқтисодий статистикада вариация коэффициентининг қуйидаги

катталиклари фарқланади:

10% гача – паст даражали тебранувчанлик;

10% дан 20% гача – ўрта даражадаги тебранувчанлик;

25% дан катта – юқори даражадаги тебранувчанлик.

Дисперсия ва вариация коэффициентининг хисобланиш жараёнини қуйидаги

мисолдан тушуниб олишимиз мумкин:

Биринчи тадбир

Ходиса

номери

Олинган

фойда, Х

миллион

сўмда

Кузатиш-

лар сони,

n

Фарқлар

(Х-Хў)

Фарқлар

квадратлари

Фкв=

(Х-Хў)*(Х-Хў)

Фкв х n

1 12,5 48 -2,5 6,25 300

2 20 42 +5 25,0 1050

3 12 30 -3 9,0 270

Жами: Хў =

∑Х / 3=15

∑n = 120 ∑ = 1620

Иккинчи тадбир

Ходиса

номери

Олинган

фойда, Х

миллион

Кузатиш-

лар сони,

n

Фарқлар

(Х-Хў)

Фарқлар

квадратлари

Фкв=

(Х-Хў)*(Х-Хў)

Фкв х n

Page 42: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

42

сўмда

1 15 24 - 5 25 600

2 20 40 - - -

3 27,5 16 + 7,5 56,25 900

Жами: Хў =

∑Х / 3=20

∑n = 80 ∑ = 1500

Капитал қўйилгандаги ўртача квадрат четлашув:

Биринчи тадбирда Хквў = √ 1620 / 120 = + 3,67

Иккинчи тадбирда Хквў = √ 1500 / 80 = + 4,33

Вариация коэффициенти:

Биринчи А тадбирда V = +3,67 / 15 = + 24,5%

Иккинчи В тадбирда V = + 4,33 / 20 = +21,7%

Ушбу натижалардан маълум бўлдики, В тадбирга капитал

жойлаштиргандаги вариация коэффицеанти А тадбирга капитал

жойлаштиришдаги вариация коэффициентига нисбатан кам, шунинг учун

капитални Б тадбирга жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Молиявий рисклардан қутулиш турли хил воситалар ва усуллар

ёрдамида амалга оширилади. Масалан, уларга чап бериш, бошқага узатиш,

риск даражасини камайтириш. Аммо рискдан воз кечиш кўпинча фойдадан

воз кечишга олиб келади. Рискка ёки таваккалчиликка бориш венчур капитал

жойлаштириш мисолида кўриб чиқилиши мумкин. Бунда инвестор катта

таваккалчилик қилиб, катта миқдорда фойда олишни ёки венчур капитали

йўқолишини ўз капитали билан қоплашни ўз зиммасига олади. Рискни

бошқага узатиш - инвестор молиявий жавобгарликни кимгадир, масалан,

суғурта компаниясига беришини англатади. Буни молиявий рискни

суғурталаш деб аталади. Риск даражасини камайтириш йўқотув хажмини ва

эҳтимоллигини камайтиришни англатади. Молиявий риск билан боғлик

Page 43: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

43

конкрет тадбирларни қўллашда инвестор қуйидагиларга аҳамият бериши

лозим:

Ўз шахсий капитали имкон берганидан ортиқ риск қилиш керак эмас;

Риск қандай натижаларга олиб келиши мумкинлигини яхшилаб ўйлаб

олиш керак;

Оз нарса учун жуда катта таваккалчилик қилиш ярамайди.

Биринчи холатда инвестор капитал жойлаштиришдан аввал:

Ушбу риск бўйича зарарнинг энг катта миқдорини аниқлаши лозим;

Бу зарар миқдорини жойлаштирилаётган капитал катталиги билан

солиштириш керак;

Бу зарар миқдорини ўзининг барча молиявий ресурслари билан

солиштириб, бу иш капиталнинг йўқолиши ва инвесторнинг

банкротлигига олиб келиш-келмаслигини аниқлаш зарур.

Молиявий риск даражасини камайтириш учун қуйидаги усуллар

ишлатилиши мумкин:

Диверсификациялаш;

Танлов ва кутилаётган натижалар хақида қўшимча маълумотлар

йиғиш;

Лимитлаштириш;

Суғурталаш ва хеджлаштириш.

Диверсификациялаш – капитални ёки даромадни йўқотиш рискини

камайтириш мақсадида инвестиция қилинаётган воситаларни турли хил бир-

бирига бевосита боғлиқ бўлмаган объектларга жойлаштириш бўлиб, бунда

бирор-бир йўналишда капитал йўқотилган тақдирда, бошқасидан келадиган

фойда унинг ўрнини қоплаши назарда тутилади. Инвестицион фондларнинг

фаолияти диверсификацияни қўллашга яққол мисол бўла олади. Чунки бунда

инвестицион фонд мижозларга акцияларни сотишдан тушган пулларга

биржада котировка қилинадиган ва даромад келтирадиган турли хил

қимматли қоғозларни сотиб олади ва бу билан акция эгаларига стабил

даромад олишни таъминлаб беради. Диверсификация капитални турли хил

Page 44: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

44

фаолиятлар билан шуғулланадиган компаниялар акциялари орасида

тақсимлаган холда, рискни тақсимлаб, ундан бир қадар миқдорда қутулишга

имкон беради. Масалан, акционер томонидан 5 хил хиссадорлик жамиятлари

акцияларини сотиб олиш унинг ўртача даромад олиш эҳтимоллигини 5 марта

оширади ва шунинг учун хам риск даражасини 5 марта камайтиради. Рискни

камайтиришда аниқ маълумотларга эга бўлиш катта аҳамиятга молик

бўлгани учун, информация хам товарга айланади. Чунки аниқ ва тўлиқ

информация асосида риск даражасини башорат қилиш ва зарарни

камайтирган холда катта фойда олиш мумкиндир.

Лимитлаштириш – инвестиция қилинаётган капитал миқдорига,

харажатларга, сотувларга, кредитга ва бошқаларга маълум даражада

чегаралаш қўйиш бўлиб, бу тадбир натижасида риск даражасини

чегараланган миқдор билан боғлиқ равишда анча камайтириш мумкин

бўлади.

Молиявий рискни суғурталаш – инвестор томонидан рискдан

қутулиш мақсадида даромаднинг бир қисмидан воз кечиш бўлиб, у бу рискни

маълум бир суммага суғурта компаниясига сотади. Демак, агар инвестор

молиявий йўқотишга учраган тақдирда, бу йўқотишларни суғурта

компанияси суғурта полисига асосан қоплайди.

Хеджлаштириш деб, фонд бозорлари амалиётида фонд бозоридаги

курслар ўзгариши натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарар билан боғлиқ

рисклардан қутулиш амалларига тушунилади. Акциялар сотиб олинишида

икки турдаги хеджлаштириш усули ишлатилади:

Акция харид қилиш / сотиш учун опцион харид қилиш (long stock/long

put);

Акция харид қилиш / сотиб олиш учун опцион ёздириш (long

stock/short call)

Бу операциялар сотиб олинган акцияларнинг нархи тушиб кетган тақдирда

риск даражасини камайтиради. Қимматли қоғозларни сотиб олаётган шахс

доимо ўз капитали билан риск қилади. Шунинг учун риск даражаси

Page 45: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

45

капиталнинг бир қисмини ёки барча капитални йўқотишни ўзига қамраб

олади ёки бошқа турдаги қимматли қоғозларга нисбатан камроқ даромад

олиш билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам инвестор бирор-бир турга

мансуб қимматли қоғозларни сотиб олишдан аввал, барча мумкин бўлган

рискларни баҳолаши мақсадга мувофиқ бўлади. Қимматли қоғозлар бўйича

рискларни икки категорияга бўлишимиз мумкин:

Специфик риск;

Бозорий риск.

Специфик риск – эмитентнинг тўлов қобилиятини йўқотиши билан

боғлиқ рискдир. Уни қуйидаги тўрт турга бўлиб қрганишимиз мумкин:

1. Бошқарув билан боғлиқ бўлган риск. У компания раҳбариятининг

малакасизлиги туфайли юзага келади.

2. Операцион риск. Бу турдаги риск компаниянинг харажатлари

тузилиши билан боғлиқ бўлади. Компаниянинг операцион ричаги

қанча катта бўлса, бу билан боғлиқ равишда риск ҳам шунча юқори

бўлади.

3. Молиявий риск. Бу турга мансуб риск компания капитали тузилиши

билан боғлиқ бўлади. Компаниянинг молиявий ричаги (левередж –

заем капиталининг компания ўз капиталига нисбати) қанча катта

бўлса, молиявий риск ҳам шунча юқори бўлади.

4. Таъминланув риски. Бу турдаги риск инвесторнинг мулкий

талабларини қондириш нуқтаи-назаридан аниқланади. Бу маънода

облигациялар жуда кам даражадаги рискка эга бўлади, чунки

облигация эгалар биринчи бўлиб даромад олиш хуқуқига эгадирлар.

Масалан, агар компания тўлов қобилиятини йўқотган бўлса,

облигациялар бўйича фоизларни тўлаш учун унинг мулкидан

фойдаланилади. Облигация эгалари суд орқали ўз хақларини талаб

қилишга хақлидирлар. Агар корхона банкрот бўлса, облигация эгалари

биринчи навбатда компенсация олишга хақлидирлар. Шуни хам айтиб

ўтиш керакки, бирор-бир мулк эвазига чиқарилган облигациялар

Page 46: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

46

(закладной облигациялар) хеч қандай таъминотсиз чиқарилган

облигацияларга нисбатан ишончлироқ бўладилар.

Бозор билан боғлиқ бўлган риск корхонани характерлайдиган бирор бир

хусусият билан эмас, балки иқтисодиётнинг холати қандайлиги билан

аниқланади. Ушбу рискни диверсификация қилиш мумкин эмас, чунки у

барча қимматли қоғозларнинг динамикасида турли кўринишларда ва

даражада акс этади. Бу риск акция ва облигацияларга турли хилда таъсир

қилади. Агар бу рискнинг акцияларга таъсири иқтисодиёт ўсиши ёки

пасайиши билан боғлиқ бўлган даромад даражаси орқали билинса,

облигацияларга таъсири фоиз ставкаларининг ўзгариши орқали билинади.

Хўжалик конъюнктурасининг ўзгариши фоиз ставкаларининг кўтарилишига

ёки камайишига олиб келади ва бу холат облигациялар баҳосининг ошиши

ёки камайишига олиб келади. Жаҳон амалиётида риск даражасини

чамалашда асосан рейтинг усулларидан фойдаланилади. Рейтинг

усулларидан энг асосийлари юқорида кўрсатиб ўтилган BW-1000 ва FT-1000

кўрсатгичлар бўлиб, улар компаниянинг капитализация даражасини, яъни,

улар чиқарган барча акцияларнинг бозорий қийматини хисобга оладилар:

Рц = Na х Цр

Бу ерда, Рц – компания барча акцияларнинг бозорий қиймати,

Na – акциялар сони,

Цр – битта акциянинг бозорий нархи.

Рейтинг жадвалида фирма фаоллигининг яна бошқа бир қанча

кўрсатгичлари хам келтирилади ва уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб чиқиш

мумкин:

Натижавий кўрсатгичлар – компания обороти миқдори ёки сотув

хажми катталиги, активларнинг умумий йиғиндиси;

Фарқлаш кўрсатгичлари - фойда миқдори ва капитал миқдори;

Нисбий кўрсатгичлар - асосий фонд ёки асосий капиталнинг

рентабеллиги, инвестициялар самарадорлиги;

Page 47: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

47

Солиштирма кўрсатгичлар – базавий ёки олдинги даврларга нисбатан

турли хил кўрсатгичларнинг ўсиши ёки ўзгариш фоизи.

Шундай қилиб, BW-1000 ва FT-1000 рейтинг жадваллари акционерлик

туридаги ҳар қандай компания учун универсал кўринишга эга ва уларни

мутахассислиги ва йўналишидан қатъий назар, баҳолашга имкон беради.

Бирор-бир корхона ёки ташкилот рейтингининг тўғрилигини текшириш

учун бу компаниянинг турли хил усуллар ёрдамида хисобланган

рейтингларини бир-бири билан солиштириб чиқилади ва қуйидаги тартибда

қарор қабул қилинади:

1. Рейтингни 100% тўғри дейиш мумкин – агар барча усулларда

хисобланган рейтинглар бир-бирига тенг ёки юқори даражада бўлса;

2. Рейтингни 75% тўғри дейиш мумкин – агар барча рейтинг баҳолари

орасида бирор-бир рейтинг баҳоси пастроқ даражада бўлса;

3. Рейтингни 50% тўғри дейиш мумкин – агар барча рейтинг баҳолари

орасида иккита рейтинг баҳоси пастроқ даражада бўлса;

4. Рейтингни 25% тўғри дейиш мумкин – агар фақат биттагина рейтинг

баҳоси юқори, қолган рейтинг баҳолари эса пастроқ даражада бўлса;

5. Агар барча усуллар ёрдамида ҳисобланган рейтинг баҳолари паст

бўлса, демак, компаниянинг рейтинги жуда ҳам паст ва унинг

қимматли қоғозларига ишонч йўқ.

7. Капитал ва фойдани дисконтлаш

Xавои режалар асосида қасрлар қурмангиз:

чунки қўққисдан уларда яшашга ҳам

тўғри келиб қолиши мумкин

Асосини пул маблағлари ташкил қилган молиявий ресурсларнинг

қиймати вақтга боғлиқ бўлади ва у икки ҳил йўналишда таҳлил қилиниши

мумкин. Уларнинг биринчиси пулнинг ҳарид қобилияти бўлиб, у бугунги

кунда маълум бир миқдорга эга бўлса, бироз вақтдан сўнг бутунлай бошқа

Page 48: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

48

ҳарид қобилиятига эга бўлиб қолади. Mасалан, бизнинг 10 минг сўмимиз,

агар инфляция миқдори 30 фоиз бўлган тақдирда, маълум вақтдан сўнг 7

минг сўмлик ҳарид қувватига эга бўлиб қолади. Демак, бирор-бир

инвестиция жараёнига жалб қилинмаган ёки банкка маълум бир мақсадга

мувофиқ фоизда қўйилмаган маблағлар тез орада ўзининг асл қимматини

йўқотиб, унга каттароқ нарса ҳарид қилиб бўлмайдиган бўлиб қолади.

Молиявий ресурслар қиймати ўзгаришининг иккинчиси томони эса, пул

маблағларининг капитал сифатида айланиши ва ушбу айланмадан фойда

олиш билан боғлиқ. Яъни, пуллар иложи борича тезроқ ва қаттароқ миқдорда

қўшимча пул келтириши лозим. Пуллар келтирадиган фойда миқдори

дисконтлаштириш усуллари орқали аниқланади. Фойдани дисконтлаштириш

- уни капитал қўйиш вақтидаги қийматини аниқлашдир. Дисконтлаштириш

кўпайтмаси қуйидагича аниқланади:

Т

А = --------------

1 ± Н

Бу ерда Н - фойда нормаси ёки фоиз ставкаси;

Т - вақт фактори, яъни, пул айланишда бўлган ва фойда келтирадиган

давр (йиллар ёки ойлар);

А - Дисконт кўпайтмаси.

Шундай қилиб, дисконт кўпайтмаси А келажакдаги пул миқдорининг

ҳозирги кундаги қийматини билишга имкон беради. Инфляция жараёни

мавжуд бўлгани учун қўлингиздаги пулларнинг қиймати кун сайин

камаяверади. Шунинг учун пуллар тўхтовсиз ишлаб, унинг эгасига фойда

келтириши керак. Демак, пуллар натижавий равишда ишлатилиши керак,

яъни, улар банкда сақланиб, фоиз келтиришлари ёки келажакда фойда олиш

мақсадида ишлаб чиқаришга ёки савдога жалб қилинишлари керак. Фойда

нормаси К йиллар сайин ўзгармайди деб фараз қиламиз. Бошланғич

Page 49: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

49

маблағни эса С деб белгилаймиз. Бу холда йиллар бўйича даромад

қуйидагича тартибда аниқланилади:

1-йилги даромад: С х К

1-йил охиридаги умумий даромад: С + С х К = C х (1 + K)

2-йил охиридаги умумий даромад: С х (1 + К) + (С + С х К) х К = С х

(1+К) + С х (1+К) х К = С х (1 + К) х (1+К) = С х (1+К) ²

3-йил охиридаги умумий даромад: С х (1+К) ² + С х (1+К) ² х К = С х

(1+К) ² (1+К) = С х (1+К) ³

Худди шу тартибда давом этсак, n-чи йил охиридаги даромад миқдори:

Д = С х (1+К) ⁿ

га тенг бўлади. Бу ерда, n – йиллар сони ва Д – жами даромад.

Бу кўринишдаги фойдани дисконтлаш формуласи келажакдаги пул

маблағлари тушуми миқдорини ҳозирги пайт нуқтаи-назаридан аниқлаш

учун қўлланилади. Инвестор бирор-бир ишга маблағ жалб қилишда икки

ҳолатни назарда тутиши лозим. Буларнинг биринчиси - вақт ўтиши билан

пулнинг ўз қувватини йўқотиши, иккинчиси капитал бўйича кўзда турилган

миқдордаги доимий фойданинг мавжуд бўлиши. Демак, у келажакда қандай

фойда ола олишини ва ушбу ишга энг кўпи билан қанча маблағ жалб қилиши

мумкинлигини билиб олиши зарур. Mасалан, банк йилига 60 фоиз процент

ставкасини таклиф қилаяпти. Уч йилда ҳисоб рақамида 100 минг сўм бўлиши

учун қанча миқдордаги бошланғич қўйилма қўйиш лозим бўлади?

Mасаланинг ечимини қуйидагича ҳисоблашимиз мумкин:

100 000 100 000

С = ------------- = ----------------- = 24 414 сўм

(1±0,6)³ 4,096

Демак, агар ушбу банкдаги ҳисоб рақамига 24 414 сўм қўйилса, уч

йилдан сўнг сизнинг ҳисоб рақамингизда 100 000 сўм ҳосил бўлар экан.

Page 50: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

50

Ушбу формуладан фойдаланиб, қуйидаги турдаги масалани ҳам ечиш

мумкин. Фараз қиламизки, бизда 100 минг сўм бор ва биз уни тўрт йилда бир

миллион сўм қилмоқчимиз. Қандай катталикдаги фоиз ставкаси таклиф

қиладиган банккка пул қўйганимиз маъқул?

Бу масалани ечиш учун яна юқорида келтирилган ифодадан

фойдаланамиз. Ундан n - ни топиш формуласини келтириб чиқарамизда,

оддий ҳисоб-китобни амалга оширамиз ва натижада қуйидагига эга бўламиз:

1/4

n = ⁿ√ Д / С - 1 = (1 000 000/100 000) - 1 = 1,8 - 1 = 0,8

Демак, йилига 80 фоиз ёки ундан ортиқ процент ставкаси таклиф

қиладиган банк, инвестицион фонд ёки инвестицион компания бизнинг эзгу

мақсадимизни рўёбга чиқариш учун айни муддао бўлар экан. Албатта бу

мақсадимиз амалга ошиши учун атиги биттагина кичкина муаммони ҳал

қилишимиз лозим бўлади, яъни, ортиқча 100 000 сўмни топиш ва у билан

банкка бориш. Биз Сизнинг бундай ишга ҳар доим имкониятингиз бўлишини

тилаган ҳолда кейинги бўлимни тавсиф қилишга ўтамиз.

8. Қимматли қоғозлар бозорида ишлаш бўйича амалий

мисоллар

Ҳар қандай катта муваффақиятга жуда узоқ муддат

давомидаги интенсив меҳнат сабаб бўлади

Юқоридаги материалларни диққат билан ўқиб чиққан бўлсангиз,

қуйидаги мисол ва масалаларни ечиш ҳамда уларни таҳлил қилиш Сиз учун

унчалик мураккаб бўлмайди.

1. 2007 йил 1 январдан бошлаб 5 млн сўм маблағ йилига 20 % фойда

нормаси билан банкка қўйилаяпти. Ушбу капитал 4 йилда қанчага ўсади?

Page 51: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

51

Бу масалани ҳал қилиш учун олдинги бўлимда кўриб ўтилган

формуладан фойдаланишимиз мумкин:

Д = С х (1+К) ⁿ

Бу ерда С = 5 миллион сўм, К = 0,2 ва n = 4 га тенг. Демак,

Д = С х (1+К) ⁿ = 5 000 000 х (1+0,2)ⁿ = 5 000 000 х 2,0736 =

10 368 000 сўм га тенг бўлади.

Иқтисодий фан бу формулага катта аҳамият беради, чунки уни мураккаб

фоиз ҳисобланилиши формуласи эмас, балки вақтнинг пул генерация қилиш

имконияти сифатида тушунтиради. Бундан хулоса сифатида айтиш

мумкинки, бугунги 1 сўм эртаги бир сўмга хеч қачон тенг бўлмайди, чунки

пул ресурс сифатида ўзига хос ўсиш потенциалига эга бўлади.

2. 3 йилдан сўнг янги автомобил сотиб олиш учун 6 миллион сўм керак

бўлсин. Агар қўйилган пуллар йилига 30 % фойда келтириши мумкин

бўлса, хозир қанча пулни банкка қўйиш керак бўлади?

Бу масалани ечиш учун юқоридаги формуладан С ни топамиз ва унга

асосан хисоб-китобни амалга оширамиз:

С = Д / (1+К) ⁿ = 6 000 000 / (1 + 0,3)³ = 6 000 000 / 2,197 =

2 730 996,8 сўмни банкка қўйиш керак бўлади. Бошқа сўзлар билан

айтганда, бугунги кундаги 2 миллион 730 минг 996 сўм 80 тийин 3 йилдан

кейинги 6 миллион сўмга тенгдир.

3. Фараз қиламизки, қандайдир инвестиция натижасида биринчи

йил охирида 2 млн сўм, иккинчи йил охирида 3 млн сўм, учинчи йил

охирида 5 млн сўм ва тўртинчи йил охирида 6,5 млн сўм даромад кутиш

мумкин. Агарда пуллар йилига 20% фойда келтирсалар, юқоридаги барча

даромадларнинг бугунги қиймати қанча бўлишини хисобланг.

Бунинг учун юқорида келтирилган формуланинг мураккаброқ

кўринишидан фойдаланамиз:

Page 52: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

52

С = ∑ Д / (1+К) ⁿ = 2 000 000 / (1 + 0,2) + 3 000 000 / (1 + 0,2)² + 5 000 000

/ (1 + 0,2)³ + 6 500 000 / (1 + 0,2)ⁿ

Турли хил вариантлардаги инвестицияларнинг бугунги кундаги

қийматларини солиштириш уларнинг ичидан энг фойдали бўлганларини

билиш имконини яратади.

4. Фараз қиламизки, ҳар йили банкка 20% йиллик фойда нормаси

бўлган холатда 2,5 млн сўмдан қўйилаяпти. Беш йилдан сўнг банкдаги

хисоб рақимида қанча пул хосил бўлади?

Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланишимиз мумкин:

Д = А х ((1+К) ⁿ - 1) / К

Бу ерда, А – йиллик қўйилмалар миқдори ( А = 2,5 миллион). Демак,

банкдаги хисоб рақамида 5 йилдан сўнг

Д = 2 500 000 х ((1+ 0,2) ⁿ - 1) / 0,2 сўм хосил бўлади.

5. Олти йилдан сўнг янги ховли қуриш учун 40 млн сўм керак бўлса,

йилига 10% даромад берадиган банкка ҳар йили қанчадан пул қўйиб

туриш керак бўлади?

Бу мисолни ечиш учун олдинги мисолдаги формуладан А ни

топамиз:

А = Д х ( Т / (1+К) ⁿ - 1)) = 40 000 000 х (6 / (1+0,1) ⁿ - 1))

Энди n – нинг ўрнига 6 сони қўйилса бас, банкка хар йили бериладиган пул

катталигини бемалол ҳисоблай оламиз.

6. 25 йил муддатга (ёки 300 ойга) қарзни ҳар ойда 1% дан тўлаб бориш

шарти билан 75 млн сўм олиш имконияти мавжуд. Хар ойда

тўланадиган пулнинг миқдори қанча бўлади?

Маълум бир муддатда қандайдир миқдордаги пулни жамлаш учун даврий

тўловлар катталиги А - ни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш

мумкин:

Page 53: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

53

А = С х ( (К х (1+К) ⁿ) / ((1+К) ⁿ - 1)) = 75 000 000 х ( (0,01 х

(1+0,01) ⁿ) / ((1+0,01) ⁿ - 1))

Агар n-нинг ўрнига 300 ни қўйиб ҳисобласангиз, ҳар ойда тўланадиган пул

миқдорини аниқ билиб оласиз.

7. Бирор бир компаниянинг акциялари бир донаси 1000 сўмдан сотиб

олинган. Биринчи йили олинган дивидендлар ҳар бир акция учун 50

сўмни, иккинчи йили олинган дивидендлар эса ҳар бир акция учун 120

сўмни ташкил этди. Шундан сўнг, акциялар 1050 сўмли бозор нархи

билан сотилди. Ушбу даврдаги соф фойда миқдори неча фоиз бўлди?

Акцияларнинг ёки бошқа бир турдаги активларнинг даромадлилиги

аниқлаш ва кузатиш учун берилган давр ичидаги соф фойда катталигини –

СФД – ни ҳисоблаш лозим бўлади. Исталган турдаги молиявий актив учун

берилган давр ичидаги соф фойда катталиги ўша давр давомида олинган

фойда ва давр давомида активлар бозорий баҳоси ўсишининг йиғиндисига

тенг бўлади. СФД фоизларда ўлчанади:

СФД = (Давр ичидаги барча даромадлар + давр давомида активлар

бозорий баҳосининг ўсиши) / Активларнинг бошланғич баҳоси

Демак, қўйилган масаланинг ечими қуйидагича бўлади:

СФД = ( 50 + 120 + 50 ) / 1000 = 0,22 ёки 22 %

Соф фойда миқдори икки йил ичида бошланғич капитал қўйилманинг 22%

ни ташкил қилган. СФД – нинг катталиги корхона фаолияти, иқтисодиёт

ўзгариши, тармоқлардаги холат ўзгариши ва қимматли қоғозлар бозоридаги

ҳолат ўзгариши натижасида ўзгариб туради.

8. Қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг қандай

таваккалчилик турларини биласиз? Ушбу таваккалчилик турларини

батафасилроқ тушунтиринг.

Қимматли қоғозлар бозорида ишлашдаги таваккалчилик (риск) зарар

кўриш эҳтимоллигини ёки кутилаётган даромаднинг олинмаслик

эҳтимоллигини билдиради ва уни тавсифлаш учун олдинги бир неча

йиллардаги соф фойда катталигининг ўртача квадрат четлашувидан

Page 54: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

54

фойдаланилади. Йиллик соф фойда катталигининг ўртача қийматга нисбатан

четлашуви қанчалик катта бўлса, таваккалчилик (риск) ҳам шунча катта

бўлади. Фойда даражаси ва таваккалчилик (риск) бир бири билан жуда ҳам

яқин боғлиқликда бўлади. Ривожланган қимматли қоғозлар бозорида

инвестор учун доимо фойда-риск катталигини танлашнинг турли хил

вариантлари мавжуд бўлади ва у уларнинг ичидан инвестор ўз характерига,

тажрибасига ва талабларига мувофиқ равишда кераклисини танлай олади.

Йиллик соф фойда катталигининг ўртача қийматга нисбатан четлашуви

стабилликни, даромад доимий бўлишини, биржа аҳволининг ташқи

тааъсиротларга нисбатан мустақиллигини англатади. Етим ва бевалар учун

энг яхши танлов – давлат қимматли қоғозлари, кучга тўлган ва таваккалчилик

қила оладиганларга эса кичик венчур фирмалар акциялари маъқул. Нега

акцияларга капитал жалб қилиш катта таваккалчилик билан боғлиқ бўлади?

деган саволга жавоб бериш учун қимматли қоғозларга инвестиция қилиш

билан боғлиқ рисклар турларини кўриб чиқамиз:

Фоиз ставкаси ўзгариши билан боғлиқ таваккалчилик

Бу турдаги таваккалчилик давлат ёки банк кредит ставкалари ўзгариши

оқибатида вужудга келадиган йўқотувлар имкониятини билдиради. Бу

таваккалчилик тури кўпроқ облигацияларнинг бозорий баҳолари ўзгариши

билан боғлиқ. Заем капиталининг баҳоси ошиши билан, яъни, янги

депозитлар бўйича, давлат ва хусусий қимматли қоғозлар бўйича фойда

нормасининг ошиши билан белгиланган даромадга эга бўлган активларнинг

олдинги чиқарилишлари ноқулай аҳволга тушиб қоладилар. Чунки улар

бўйича даромад инвестор учун фойдасизроқ бўлган эски шартлардан келиб

чиққан холда тўланади. Натижада бундай қимматли қоғозларнинг капитал

баҳоси камайиши, уларнинг эгалари зарар кўришига олиб келади.

Умумбозорий нархларнинг тушиш риски

Бу бозорда айланаётган барча қимматли қоғозларнинг ёки молиявий

активларнинг бир вақтда нархи тушиши туфайли кутилаётган даромаднинг

камайиши билан боғлиқ рискдир. Барча қимматли қоғозларнинг (асосан

Page 55: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

55

акцияларнинг) баҳолари ўзгаришига сабаб - умумдунёвий иқтисодий

барқарорлик, ресурслар нархининг кўтарилиши, энергетик ресурсларнинг

камайиши, сиёсий ўзгаришлар, уруш ва хоказолар бўлиши мумкин. Баъзи

ишлаб чиқариш тармоқлари ва иқтисодий фаолият йўналишлари мамлакат

иқтисодиёти холатига камроқ боғлиқ бўлади. Буларга мисол қилиб,

коммунал хизматни, транспортни, энергетикани, озиқ-овқат саноатини

келтириш мумкин. Шунинг учун улар билан боғлиқ акциялар капитал

жойлаштиришнинг ишончлилигини таъминлашга интилган инвесторлар

орасида жуда хам қадрланади. Лекин уларнинг акцияларига бошқаларига

нисбатан камроқ дивиденд тўланади.

Бозордаги баҳолар умумий даражаси билан жуда ҳам узвий боғлиқ

корхоналарга мисол қилиб, молиявий ва брокер ташкилотларни, зеби-зийнат

ишлаб чиқарадиган корхоналарни ва шунга ўхшаш компанияларни кўрсатиш

мумкин. Бундай ташкилотлар учун биржадаги холат ўзгариши, аҳоли

даромадининг камайиши ва мамлакат иқтисодий фаоллигининг камайиши

ишлаб чиқаришнинг анча пасайишига, фойда камайишига ва улар ишлаб

чиқарган маҳсулотларга талаб анча камайишига олиб келади.

Инфляция риски

Пулларнинг харид қобилияти ўзгариши инвестициялар бўйича барча

реал даромадларни ўзгартириб юборади ва уларнинг қиймати йўқолишига

олиб келади. Бу маънода давлат қимматли қоғозларига қилинган ишончли

инвестициялар ҳам катта рскка эга бўлиб қолиши мумкин. Йиллик инфляция

даражаси турли хил мамлкатларда турли хил бўлиб, кўпгина Ғарб

мамлакатларида унинг нормал миқдори 2,5 – 3% атрофида ҳисобланади.

Демак, истеъмол товарлари ҳар йили 2,5 – 3% атрофида қимматлашади.

Тармоқ риски

Ишлаб чиқаришнинг бирор бир алоҳида тармоғи билан боғлиқ бўлган

рискни тармоқ риски деб аталади. Бизга яхши маълумки, барча тармоқлар

туғилиш, кўтарилиш, ривожланиш ва тугалланиш босқичларини бошидан

кечиради. Хозирги пайтда дунё миқёсида электроника, информацион

Page 56: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

56

технологиялар, интернет савдоси билан боғлиқ бўлган тармоқлар кўтарилиш

ва ривожланиш босқичидадирлар. Темир йўл, металлургия ва автомобил

тармоқлари эса аста-секин тугалланиш босқичига юз бурмоқдалар.

Тармоқлар ривожланишидаги бундай циклик холат мамлакат

иқтисодиётининг бошқа йўналишларга юз тутиши, ресурсларнинг тугаши,

истеъмолнинг ўзгариши ва цивилизация ривожланишидаги приоритетлар

туфайли пайдо бўлиши мумкин. Ушбу холатлар турли хил тармоқларнинг

фойда даражаси камайишига, акциялар сотуви пасайишига ва уларга

нисбатан инвесторларнинг қизиқиши камашишига олиб келади.

Молиявий риск

Кўпчилик хиссадорлик жамиятларининг ярмидан кўпроқ молиявий

активлари банкларда маълум бир фоиз хисобига олинган заем воситалардан

иборат. Молиявий маблағларнинг қолган ярми эса хиссадорларнинг

инвестициялари ёки капитализация қилинган маблағларидир. Акционер

жамият банкдан олган қарз қанчалик катта бўлса, хиссадорлар учун йиллик

диведендсиз қолиб кетиш риски шунча катта бўлади. Чунки хўжалик

фаолияти сустроқ бўлган тақдирда хиссадорлик жамиятининг барча йиллик

даромади қонун бўйича кредиторларга, заем берувчиларга тақсимланади.

Бундай холатда банкрот бўлиб қолиш эҳтимоллиги ҳам анча юқори бўлади.

Ликвидлик риски

Ривожланган капитал бозорида қимматли қоғозлар билан савдо

қилишнинг бир неча асосий каналлари бўлади. Биринчидан, бунга турли хил

йирик хиссадорлик жамиятларининг сифатли акциялари сотиладиган фонд

биржаларини киритиш мумкин. Регионал фонд биржаларида ҳам ўн минлаб

турдаги акциялар айланадилар. Қолган турдаги акциялар эса дилер

фирмалари томонидан фонд биржасидан ташқарида сотилади ва сотиб

олинади. Бундай молиявий активлар ўзларининг оператив равишда айланиш

имкониятлари билан хамда керак бўлганда нақд пулга айланиш

қобилиятлари билан характерланадилар. У ёки бу акционер жамиятнинг

қимматли қоғозларининг нақд пулга сотилиши билан боғлиқ бўлган

Page 57: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

57

таваккалчиликка ликвидлик риски деб аталади. Марказий биржаларда

айланадиган катта компаниялар акцияларининг бундай рискка мойиллиги

жуда ҳам кам даражада бўлади. Кичик фирмалар, янги хиссадорлик

жамиятлари ва венчур фирмаларнинг акцияларида бундай турдаги риск

миқдори жуда ҳам катта бўлади.

Систематик ва носистематик риск.

Инвестицияларнинг умумий рискини ташкил қиладиган икки

категорияга мансуб рисклар – систематик ва носистематик рисклар ҳам

мавжуд. Систематик риск компания акцияларининг бозорий нархларнинг

умумий тебраниш жараёнида қанчалик миқдорда ўзгариши билан

аниқланади. У процент ставкалари ўзгариш рискини, умумбозорий

нархларнинг пасайиши рискини ва инфляция рискини ўзига қамраб олади.

Инвестицияларнинг носистематик риски бозор холатига боғлиқ бўлмайди ва

конкрет хиссадорлик жамиятининг фаолияти билан боғлиқ бўлади. Аммо бу

риск тармоқ ва молиявий рискларни ўз ичига қамраб олади.

Систематик риск носистематик рискка нисбатан аниқ башорат

қилиниши мумуикн. Бунинг учун ўрганилаётган компания акциялари

биржавий курси ва биржа индекслари орқали аниқланиладиган умумий бозор

холати кўрсатгичлари орасидаги алоқа статистик маълумотлар воситасида

аниқланилади. Бундай алоқанинг кўрсатгичи сифатида биржадаги барча

акциялар умумбозорий фойда миқдори ва конкрет акциялар фойдалари

ўртасидаги чизиқли боғланиш чизиғининг бурчаги тангенсига тенг бўлган

“Вета” кўрсатгичидан фойдаланилади. Агар қимматли қоғозларнинг

умумбозорий баҳолари ва конкрет акциялар баҳоси бир хил тарзда ўзгарса,

Вета коэффициенти 1 га тенг бўлади. Бунинг маъноси – умумбозорий

нархлар 1% га ўзгарганда конкрет акциянинг нархи ҳам 1% га ўзгаради

дегани. Агар биржадаги нархлар ўзгариши билан конкрет акция нархи жуда

кам ўзгарса, у холда Бета кўрсатгичи 1 дан кичик бўлади. Агарда биржадаги

нархларнинг озгина миқдорда ўзгариши конкрет акция нархининг катта

Page 58: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

58

миқдордаги ўзгаришига олиб келса, у холда Вета коэффициенти 1,5 дан

катта ҳам бўлиши мумкин.

Бунда бир савол туғилади – Биржадаги ўзгаришларга боғлиқ бўлмаган

мутадил акцияларга қайсиларни киритиш мумкин? Жавоб қуйидагича – иш

фаолиятига биржа савдогарлари ва акционерларнинг таъсири бўлмаган

компаниялар, яъни, энергетика, алоқа, коммунал хизмат ва бошқалар. Рискни

ёқтирмайдиган инвесторлар учун худди шундай компанияларнинг акциялари

жуда ҳам ёқади. Лекин бундай акцияларга бўлган катта талаб уларнинг

нархлари ошишига ва шунинг учун ҳам нисбий фойда миқдори камайишига

олиб келади.

9. Акцияларнинг талаб қилинадиган фойдалилик даражасини аниқланг

(ТҚФД). Фойдалиликнинг хавфсиз даражаси (ФХД) давлат

облигацияларининг фоиз ставкасига мос келади, масалан, йилига 9%.

Ўтган йиллар бўйича йиғилган маълумотлар асосида ушбу акциялар

учун хисобланилган “Бета” (В) коэффициенти 1.5 га тенг деб

хисобланг. Бозор миқёсида қимматли қоғозларнинг ўртача

фойдалилик даражаси (БЎФ) кузатувчилар томонидан йилига 12% деб

баҳоланган.

Инвесторларнинг ҳар қандай қарорлари асосида катта фойда олиш ва

барча пулини йўқотиш орасидаги мувозанат холатини танлаш ётади. Лекин

кам таваккалчилик даражаси камроқ фойда олишга, кўпроқ таваккалчилик

қилиш эса кўпроқ фойда олиш имкониятига олиб келади. Лекин муҳим

инвестицион қарорлар қабул қилиш вақтида риск ва унинг сабаблари

хақидаги маълумотлар номаълум бўлади. Шунинг учун инвестицион

қарорлар қабул қилишда у ёки бу инвестициянинг мақсадга мувофиқлигини

аниқлашга имкон берадиган кўрсатгич - инвестицияларнинг талаб

қилинадиган фойдалилик даражаси (ТҚФД) дан фойдаланилади. Бу

кўрсатгич инвестор бирор-бир қимматли қоғозга инвестиция жалб қилмасдан

олдинроқ фойданинг кутилаётган минимал даражасини билдиради. Агар

ушбу фойдалилик даражаси камроқ бўлса, инвестор бу вариантни рад этиши

Page 59: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

59

мумкин. ТҚФД фоизларда кўрсатилиб, ушбу инвестиция билан боғлик

рискни ҳисобга олган холда потенциал инвестор рози бўлиши мумкин бўлган

минимал фойда нормасига тенг бўлади ва қуйидаги формула воситасида

ҳисобланилади:

ТҚФД = ФХД + В х (БЎФ – ФХД)

Бу ерда, ФХД – фоизларда ифодаланган фойданинг хавфсиз даражаси. Бу

масалан, давлат облигациялари процент ставкасига тенг бўлиши мумкин.

Юқоридаги мисолда ФХД = 9%.

В – Вета коэффициенти, В = 1,5

БЎФ – хозирги пайтдаги бозорий ўртача фойда миқдори, БЎФ = 12%

Энди юқоридаги формулага барча қийматларни қўйиб, хисоблашимиз

мумкин:

ТҚФД = 9 + 1,5 х (12 – 9) = 13,5 %

Демак, бундай акцияларга инвестиция қилиш улар дивиденд ва капитал

ўсиши натижасида минимал равишда 13,5 % соф фойда келтирган

тақдирдагина мақсадга мувофиқ бўлади. Худди шунинг ўзи ушбу

акциялардан талаб қилинаётган минимал фойда даражасидир. Агарда

қимматли қоғозлар жуда бўлмаганда шунга тенг даромад келтирмасалар,

уларни харид қилишдан нарироқ турган маъқул, чунки бунда йўқотиш риски

фойда билан мувозанатлашмаган бўлади.

10. Йилига 2 млн сўм даромад олиш шарти билан 10 млн сўмни 5 йил

муддатга инвестиция қилиш таклифи кўриб чиқилмоқда. Беш йил

ўтганидан сўнг яна қўшимча 3 млн сўм тўланиши хам таклиф

этилаяпти. Агарда ўша пулларни (10 млн сўмни) банкда “хавфсиз”

равишда йилига 12 % даромад олиш шарти билан сақлаш имконияти

хам мавжуд бўлса, юқоридаги шартлар асосидаги инвестиция

мақсадга мувофиқми?

Инвесторлар доимий равишда бир неча инвестицион имкониятдан энг

фойдалилигини танлаш муаммосига дуч келадилар. Агар келажакдаги

даромадлар вақт бўйича тақсимланган бўлса, хисоб-китоб анча

Page 60: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

60

мураккаблашади. Бундай холларда турли хил вақтдаги даромадларни ва

сарф-харажатларни бугунги кунга келтириш ёрдам беради (буни

дисконтлаштириш деб аталади). Турли хил вариантлардаги

инвестицияларни дисконтлаштирилса, уларнинг қайси бири энг яхши

эканлиги яққол кўринади ва инвестор ҳам шунга мувофиқ равишда ўзи учун

мақбул бўлган вариантни танлаб олади.

Юқоридаги мисолни ечиш учун келажакдаги даромадларнинг хозирги

кундаги кийматини қуйидаги алгебраик йиғинди кўринишида ҳисоблаймиз:

1. Хозирги вақтдаги харажат - 10 миллион сўм;

2. Хар йили олинадиган 2 миллион сўмлик келажак даромадларининг

бугунги қийматини қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаймиз:

С1 = А х (((1+К) ⁿ - 1)) / (К х (1+К) ⁿ) = 2 000 000 х (((1+0,12) ⁿ -

1)) / (0,12 х (1+0,12) ⁿ), (n = 5 бўлганда)

3. Беш йилдан сўнг олинадиган 3 миллион сўмнинг хозирги кундаги

катталигини эса қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаймиз:

С2 = Д / (1+К) ⁿ = 3 000 000 / (1 + 0,12) ⁿ, (n = 5 бўлганда)

Демак, ушбу масаланинг аниқ жавоби қуйидагига тенг бўлади:

С = - 10 000 000 + С1 + С2

Бу ерда “хавфсиз” фойда нормаси ушбу инвестиция учун минимал

равишда банк фоизига тенг деб олинган, яъни, 12 % деб хисобланган. Агар бу

минимал нормада хам бу 10 миллионлик инвестиция ўзини оқламаса, бундай

инвестиция зарарли ва маъносиздир дейиш мумкин. Чунки бу

инвестициядан кўра, ўша 10 миллион пулни банкда 10%-12 % процент

ставкасида сақлаган маъқулроқдир. Агар С манфий чиқса, у инвестор

кўрадиган зарар катталигага тенг бўлади. Агар С мусбат чиқса, бу катталик

инвесторнинг инвестиция асосида кўрадиган фойдасига тенг бўлади.

11. Йилига 2 млн сўм даромад олиш шарти билан 10 млн сўмни 5 йил

муддатга инвестиция қилиш таклифи кўриб чиқилмоқда. Беш йил

ўтганидан сўнг яна қўшимча 3 млн сўм тўланиши хам таклиф

Page 61: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

61

этилаяпти. Ушбу инвестициянинг ички фойда нормаси (ИФН) қанча

бўлишини хисобланг.

У ёки бу инвестициянинг қанчалик фойдали эканлигини хисоблаш учун

унинг “ички фойда нормаси” – ИФН = К ни аниқлаш жуда фойдали бўлади.

Бу катталикни хисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:

- В + (А1 – Р1) / (1 + К) + (А2 – Р2) / (1 + К)² + (А3 – Р3) / (1 + К)³ + . . . . .

. . . . + (АN – РN) / (1 + К)ⁿ = 0

Бу ерда, В – капитал қўйилма (В = 10 миллион сўм),

А1, А2, . . ., АN – ҳар йили олинадиган даромад катталиги (А1 = 2, А2 = 2,

А3 = 2, А4 = 2, А5 = 2+3 = 5 миллион сўм).

Р1, Р2, . . ., РN – ҳар йили қилинадиган харажат катталиклари (бу мисолда

барча харажатлар Р = 0).

Юқоридаги формулага барча берилганлар қўйиб, қуйидаги алгебраик

тенгламани оламиз:

- 10 000 000 + (2 – 0) / (1 + К) + (2 – 0) / (1 + К)² + (2 – 0) / (1 + К)³ + . . . . .

. . . . + (5 – 0) / (1 + К)ⁿ = 0

Ушбу 5-даражали алгебраик тенгламани бирор хил усул воситасида ечсак,

кўрилаётган инвестициянинг “ички фойда нормаси” – ИФН = К ни

аниқлашимиз мумкин. Бу осон ишни бажаришни ва К нинг нимага

тенглигини билиб олишни эса сизга хавола этамиз.

Турли хил инвестицияларнинг ички фойда нормаларини хисоблаш ва

ўзаро солиштириш орқали уларнинг қайси бири афзаллигини аниқлашимиз

мумкин. Агар барча альтернатив инвестицияларнинг ички фойда нормалари

бир-бирига жуда яқин бўлса, у холда уларнинг талаб қилинаётган фойда

даражалари солиштириб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўлади ва шуларга

асосан улар орасидан бирорта маъқулроқ вариантни танлаш мумкин бўлади.

12. Бугунги 10 млн сўм йиллик инфляция даражаси 5% бўлган холатда

6 йилдан сўнг қандай харид қувватига мос келади?

Ҳар қандай давлатда пул бирликлари йиллар сайин ўз қадрини

йўқотади, яъни, инфляцияга учрайди. Шунинг учун хам ҳар бир инсон ўз

Page 62: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

62

даромадларини инфляциядан химоя қилишнинг турли-туман усулларини

қўллайди. Юқоридаги барча формулалар пулнинг харид қилиш қобилияти

ўзгармаслигини кўзда тутган эди. Лекин, йиллик инфляцияни хисобга олиш

ҳам асосий формулалар ва улардан чиқадиган ҳулосаларни ўзгартирмайди.

Инфляция даражаси доимий равишда ҳисобланилади ва нашр қилиниб

турилади. Сон қиймати бўйича инфляция қандайдир истеъмол товарларининг

йил давомидаги нархи ўсишига мос келади. Масалан, агар йиллик инфляция

миқдори 12 % фоиз бўлишлиги йиллик хаёт кечириш баҳоси ўзгаришининг

худди шу 12 % га ўсишини англатади. Демак, ушбу холда пуллар хам йилига

12% га ўз қийматини йўқотар экан, дейишимиз мумкин. Инфляцион

йўқотувларни ёки келажакдаги қийматини йўқотган даромадларнинг хозирги

кундаги қийматини ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланишимиз

мумкин:

Д = С х (1 + I) ⁿ

Бу ерда, Д – n – йил ўтганидан сўнгги даромад катталиги,

С – хозирги пул миқдори,

I – йиллик инфляция даражаси,

n – йиллар сони.

Юқоридаги мисолни ечиш қуйидагича бўлади:

Д = 10 000 000 х (1+0,05) ⁿ , (n = 6 йил бўлганда)

Бундан олдинги мисолларда хам инфляцияни хисобга олиш учун талаб

қилинадиган фойда нормаси - ТҚФД қуйидаги формула ёрдамида

бошқатдан хисобланиб чиқилиши керак бўлади:

ТҚФД = (1 + К) (1 + I )

Бу ерда, К – инфляция хисобга олинмаган холдаги талаб қилинадиган фойда

нормаси – ТҚФД.

Масалан, К = 12% ва I = 6% бўлган холда,

ТҚФД = (1 + 0,12) (1 + 0,06 ) = 0,1872 ёки 18,72% бўлади.

Page 63: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

63

Инфляция барча даромадларнинг қийматини камайтиришига

қарамасдан ва уни ҳар қандай молиявий воситаларнинг реал харид

қобилиятини ҳисоблашда назарда тутилиши лозимлигидан қатъий назар,

барча инвестицион солиштирув амаллари ва баҳоловлари инфляцияни

ҳисобга олмасдан хам бажарилиши мумкин.

13. Йилига 2,5 млн сўм даромад олиш шарти билан 16 млн сўмни 6

йил муддатга инвестиция қилиш таклифи кўриб чиқилмоқда. Олти

йил ўтганидан сўнг яна қўшимча 5 млн сўм тўланиши хам таклиф

этилаяпти. Агарда ўша пулларни (10 млн сўмни) банкда “хавфсиз”

равишда йилига 10 % даромад олиш шарти билан сақлаш имконияти

хам мавжуд бўлса хамда йиллик инфляция даражаси 2,5 % бўлса,

юқоридаги шартлар асосидаги инвестиция мақсадга мувофиқми?

Бу мисолни юқорида айтилган ва кўрсатилганлари ҳисобга олган холда

ўзингиз ечинг ва тегишли ҳулосалар қилинг.

14. Келажакда бўлиши эҳтимол тутилган даромадлар (дивидендлар)

асосида акцияларнинг бугунги хақиқий қийматини ҳисоблаш

формуласини ёзинг ва унинг маъносини тушунтириб беринг.

Ҳиссадорлар акцияларни сотиб олиш пайтида ва ундан кейин қуйидаги

саволни тўғри ҳал қилишга уринадилар: “Сотиб олинган акциянинг хақиқий

баҳоси қандан ва у унинг учун тўланган пуллар миқдорига мос келадими ёки

йўқми?”.

Акция – ўзига хос қарз мажбурияти ва акционер хиссадорлик

кўринишидаги фирманинг бир қисмига ўз акцияларига мос равишда эгалик

қилади. Акцияларнинг ҳақиқий қиймати эса унинг келажакда келтира

оладиган даромадлари миқдоридадир. Шунинг учун акциянинг биржавий

эмас, балки ҳақиқий қийматини (нарҳини) баҳолаш учун биринчидан, талаб

қилинаётган фойда даражасини ҳисоблаш керак ва иккинчидан, фараз

қилинаётган даромадларнинг келажакдаги тақсимотини хисоблаб чиқиш

лозим. Акциянинг бундай усул билан ҳисоблаб чиқилган ҳақиқий қиймати

Page 64: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

64

(баҳоси) унинг жорий нарҳи (курси) билан солиштирилади ва шундан сўнг

уни сотиб олиш ёки ўзида сақлаш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ

эмаслиги масаласи ҳал қилинади.

Сотиб олинган акциялардан ҳиссадор ва унинг қонуний меросхўрлари

қандай даромадлар олишлари мумкин? Бу даромад асосан ҳиссадорлик

жамияти директорлар кенгаши томонидан тасдиқланиб бериладиган

дивиденд кўринишида олинади. Демак, акциянинг бугунги кундаги ҳақиқий

баҳосини (АХБ) аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланишимиз

мумкин:

АХБ = ∑ Д / (1+К) ⁿ = Д1 / (1+К) + Д2 / (1+К)² + Д3 / (1+К)³ + . . . . .

. . . + ДN / (1+К) ⁿ

Бу ерда, Д1, Д2, Д3, . . . . ДN – акциялар бўйича 1, 2, 3, . . . n – йилларда

олинадиган дивидендлар, К – талаб қилинаёиган фойда даражаси.

Бу моделни К ставкада йиллик даромад келтирувчи акцияларнинг

келажакдаги даромадларни бугунги кунга дисконтлаштириш формуласи деб

аталади. Лекин бу ерда икки ҳил савол хосил бўлади. Биринчидан,

юқоридаги формудада унинг охирги ҳади чексизликка интилади ва

иккинчидан, ҳар йили тақсимланадиган дивидендлар миқдори турли ҳил

бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам акциянинг бугунги кундаги ҳақиқий

баҳосини (АХБ) аниқлаш учун қуйидаги оддийроқ формуладан фойдаланиш

мақсадга мувофиқ бўлади:

АХБ = Д / К,

Бу ерда, Д – йилига акциядан олинадиган ўртача дивиденд миқдори, К – эса

хиссадор томонидан баҳоланадиган фойда даражаси. Бу формулада диведенд

катталиги келажакда ўсмайди ва у доимий равишда бир хил бўлади, деб

фараз қилинган. К - акция бўйича талаб қилинаётган фойда даражаси

(ТҚФД) бўлиб, уни ҳисоблаш акционер томонидан ушбу инвестициянинг

таваккалчилик (риск) даражасини ва қимматли қоғозларнинг умумбозорий

фойда даражасини хисобга олган холда баҳоланади. Уни ҳисоблаш усули

юқоридаги 9-мисолда батафсил келтирилган эди.

Page 65: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

65

15. Акцияларнинг йиллик дивиденд миқдори битта акция учун 100

сўмни ташкил қилади. Ушбу акцияларнинг талаб қилинган фойда

даражаси уларнинг эгалари томонидан йилига 15% деб бахоланган ва

акцияларнинг жорий бозор баҳоси 600 сўмни ташкил қилади. Ушбу

акцияларни яна сотиб олиш керакми ёки уларда тезроқ қутулиш

маъқулми?

Бу масалани ечиш учун АХБ = Д / К формуласидан фойдаланамиз:

АХБ = 100 / 0,15 = 666,6 сўм

Демак, акциянинг бугунги ҳақиқий баҳоси 666,6 сўм бўлиб, бу унинг жорий

бозор нархидан баланд. Демак, қўшимча акциялар сотиб олиш мақсадга

мувофиқ бўлади.

Агар компаниянинг муваффақиятли фаолияти натижасида

дивидендларнинг келажакдаги ўсишини ҳисобга олиш лозим бўлса, у холда

юқоридаги формула бироз мураккаблашади:

АХБ = Д0 * (1 + Р) / (К – Р)

Бу ерда, Д0 – акциялар бўйича олдинги йилда олинган диведендлар

йиғиндиси, К – талаб қилинган фойда даражаси, Р – дивидендларнинг фараз

қилинадиган йиллик ҳисоблашда ўсиш суръати (бирнинг бўлакларида

ифодаланади). Ғарбда бу формуладан акцияларнинг хақиқий баҳосини

аниқлашда анча кенг миқёсда фойдаланилади. Катта компанияларда

дивидендларнинг ўсиши кўпроқ кузатилади ва бу уларга хос тенденция

сифатида қабул қилинади. Ундан ташқари, статистика ҳам бу формула

бўйича ҳисобларнинг тўғрилигини тасдиқлайди.

16. Фараз қиламизки, олдинги йил охирида акционер жамияти ҳар бир

акция учун 100 сўмдан дивиденд тўлади. Акция эгаси олдинги

йилларнинг статистик маълумотлари асосида дивидендларнинг

йилига 5% дан ўсиб боришига умид қилади. Ушбу ишлаб чиқариш

тармоғи ва конкрет фирма учун акционер томонидан бахоланган

Page 66: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

66

фойда даражаси 15% ни ташкил қилади. Бундай шароитлардаги

битта акциянинг хақиқий қиймати қандай бўлади?

Акциянинг баҳосини қуйидагича ҳисоблаймиз:

АХБ = Д0 * (1 + Р) / (К – Р) = 100 * (1 + 0,05) / (0,15 – 0,05) = 1050 сўм

Акциядор акциянинг ушбу ҳақиқий баҳосини бозорий баҳо билан

солиштириб кўриши ва шу асосда у ёки бу мақбул қарорни қабул қилиши

мумкин.

17. Бирор бир корхонанинг икки акциядори ушбу ташкилот

акцияларининг талаб қилинган фойда даражаси К -ни турли хил

таваккалчиликлар хамда келажакда дивидендларнинг қандай

кўпайишини ( Р ) турлича фараз қилган ҳолда турлича баҳолайдилар.

Биринчи акциядор талаб қилинган фойда даражасини 15% ва

дивидендларнинг кўпайишини 6% деб фараз қилса, иккинчиси талаб

қилинган фойда даражасини 18% ва дивидендларнинг кўпайишини 4%

деб фараз қилади. Олдинги йили дивидендлар хар бир акцияга 100

сўмни ташкил қилган бўлса, акцияларнинг қийматини иккала

акциядор нуқтаи-назаридан баҳоланг ва бу қандай оқибатларга олиб

келиши мумкинлигини аниқланг?

АХБ1 = Д01 * (1 + Р1) / (К1 – Р1) = 100 * (1 + 0,06) / (0,15 – 0,06)

= 1178 сўм

АХБ2 = Д02 * (1 + Р2) / (К2 – Р2) = 100 * (1 + 0,04) / (0,16 – 0,04)

= 867 сўм

Кўриб турганимиздек, бу икки хиссадор томонидан амалга оширилган

акциялар хақиқий баҳосини ҳисоблаш бир-биридан анча фарқ қиладиган

натижаларга олиб келди. Улардан бири ўз акцияларини сотишга харакат

қилса, бошқаси уларни яна харид қилишга интилади ва бунинг натижасида

акцияларнинг жорий бозор баҳоси ва ҳақиқий баҳоси орасида фарқ хосил

бўлиб, бу фарқ акцияларнинг бир акциядордан иккинчисига ўтишини,

брокерларга иш топиб беришни, котировкалар ўзгаришини, акциялар

Page 67: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

67

бозорий баҳоси ўзгаришини вужудга келтиради. Шундай қилиб, у ёки бу

турдаги қимматли қоғозларнинг ҳақиқий нархини турли ҳил баҳолаш

оқибатида бозорда бундай қимматли қоғозларнинг сотувчилари ҳам,

олувчилари ҳам пайдо бўлади.

18. Фараз қиламизки, молиявий хизматлар билан машғул акционер

жамиятнинг битта акциясининг жорий бахоси 1250 сўм. Олдинги

йили хар бир акция учун 100 сўмдан дивиденд тўланган. Ушбу фирма

учун “бета” коэффициентини 1,6 га тенг деб қабул қиламиз (бу

коэффициент акциялир баҳоси билан умумбиржа баҳолари даражаси

орасидаги боғлиқликни билдиради). Давлат облигациялари ёки банкда

депонент қилиш орқали кафолат берилган хавфсиз фойда даражаси

9% га тенг. Инвестор томонидан дивидендларнинг келажакдаги

ўсиши йилига 5% деб кутилади. Бозор бўйича фойда даражаси 14% ни

ташкил этади. Ушбу акцияларнинг ҳақиқий баҳоси қандай ва бундай

инвестиция мақсадга мувофиқми?

Масалани ечиш учун аввало бу акцияларнинг инвестор томонидан талаб

қилинган фойда даражасини ҳисоблаймиз (9-масалага қаранг):

ТҚФД = ФХД + В х (БЎФ – ФХД) = 9 + 1,6 * (14 – 9) = 17%

ФХД – фоизларда ифодаланган фойданинг ҳавфсиз даражаси. ФХД = 9%.

В – Вета коэффициенти, В = 1,6

БЎФ – хозирги пайтдаги бозорий ўртача фойда даражаси, БЎФ =14%

Энди акциянинг бугунги ҳақиқий баҳосини ҳисоблаймиз (бунда К нинг

ўрнига юқорида ҳисобланган ТҚФД ни қўямиз):

АХБ = Д0 * (1 + Р) / (К – Р) = 100 * (1 + 0,05) / (0,17 – 0,05) = 875 сўм

Демак, бу акцияларнинг жорий бозорий баҳоси (1250 сўм) фаол реклама

натижасида ёки бошқа амаллар воситасида жуда ҳам юқори қилиб

кўрсатилган. Демак, инвестор ушбу акцияларни тезроқ жорий бозор

баҳоларида сотиб юборгани маъқул бўлади. Шунда у келажакдаги

дивидендлардан ҳам кўра кўпроқ фойда олиши мумкин.

Page 68: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

68

19. Фараз қиламизки, электр энергияси ишлаб чиқарадиган

ҳиссадорлик жамиятининг акциялари бозорда биттаси 600 сўмдан

сотилаяпти ва улар йилига 70 сўмдан дивиденд келтираяпти. Ушбу

акцияларнинг “бета” коэффициенти 0,5 га тенг (демак, бахоларнинг

1% ли ўзгариши ушбу корхона акциялари бахосининг атиги 0,5% ли

ўзгаришига олиб келади, холос). Хавфсиз фойда даражаси 9% га тенг.

Бозор бўйича фойда даражаси 14% ни ташкил этади ва

дивидендларнинг йиллик ўсиши 0,5% , яъни Р = 0,005.

Ушбу корхона акцияларининг бугунги хақиқий бахосини аниқланг?

Аввало ушбу корхона акцияларининг талаб қилинган фойда даражасини

ҳисоблаймиз:

ТҚФД = ФХД + В х (БЎФ – ФХД) = 9 + 0,5 * (14 – 9) = 11,5%

Энди бу корхона акцияларининг бугунги кундаги ҳақиқий баҳосини

ҳисоблаймиз:

АХБ = Д0 * (1 + Р) / (К – Р) = 100 * (1 + 0,005) / (0,115 – 0,005) = 633 сўм

Демак, бу корхона акциялари бозорда уларнинг ҳақиқий баҳосидан кўра

паст нархда сотилаяпти ва шунинг учун уларни яна сотиб олиш мақсадга

мувофиқ, чунки бу яхши инвестициядир.

20. Фараз қиламизки, фирманинг тақсимланаётган дивиденди

умумий фойданинг 0,6 қисмини ташкил этади, яъни, Д1 /Ф1 = 0,6. Бу

ерда Д1 - биринчи йил охирида кутилаётган дивидендлар, Д1 = Д0 (1 +

Р) , бунда Д0 – олдинги йил тўланган дивидендлар ва Р –

дивидендларнинг йиллик кутилаётган ўсиши (0 дан 1 гача бўлган

катталикда). Ф1 – йил охирида кутилаётган фойда. Кузатувчиларнинг

фикрига кўра ёки инвестордаги маълумотларга асосан биринчи йил

охирида битта акцияга тўғри келадиган фойда миқдори 200 сўмни

ташкил қилади.

Таваккалчилик хақида ёки инвестор томонидан талаб қилинадиган

фойда даражаси К хақида уч хил имкониятни фараз қилган холда ва

дивидендларнинг йиллик кутилаётган ўсиши Р хақида хам уч хил

Page 69: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

69

имкониятни фараз қилган холда ҳамда фирманинг тақсимланаётган

дивиденди умумий фойданинг 0,6 қисмини ташкил этади деб, ушбу

уччала холатда хам фирма акцияларининг ҳақиқий баҳосини аниқланг.

Акциянинг бугунги кундаги ҳақиқий баҳоси АХБ қуйидаги формула

орқали ҳам хисобланилиши мумкин:

АХБ = БП * ( Б / Ф )

Бу ерда, БП – ҳар бир акцияга нисбатан келажакда кутилаётган фойда

миқдори, Б – акциянинг бугунги кундаги баҳоси, Ф – бугунги кунда

акциядан олинадиган фойда миқдори.

Барча акция баҳосининг фойдага нисбати ( Б / Ф ) катталиги ривожланган

бозор иқтисодиёти мамлакатларида нашр қилинади ва у барча инвесторларга

маълум бўлади. Инвестор келажакдаги олиниши мумкин бўлган фойдани

баҳолаб, АХБ нинг юқоридаги формуласи орқали акциянинг бугунги

хақиқий баҳосини аниқлайди ва уни жорий бозор баҳоси билан таққослаб,

акцияни сотиш ёки харид қилиш хақида қарор қабул қилади.

Акция баҳосининг фойдага нисбати ( Б / Ф ) катталиги қуйидаги

формула асосида ҳам ҳисобланилиши мумкин:

Б/Ф = (Д1 / Ф1) / (К – Р)

Бу ерда, Д1 – биринчи йил охирида олиниши кутилаётган дивиденд миқдори,

Ф1 - биринчи йил охирида олиниши кутилаётган фойда миқдори:

Ф1 = Ф0 * (1+Р)

Бу ерда эса Ф0 – олдинги йил тўланган дивидендлар.

Энди таваккалчилик хақида ёки инвестор томонидан талаб

қилинадиган фойда даражаси К хақида уч хил имкониятни фараз қилган

холда ва дивидендларнинг йиллик кутилаётган ўсиши Р хақида хам уч хил

имкониятни фараз қилган ҳолда ҳамда фирманинг тақсимланаётган

дивиденди умумий фойданинг 0,6 қисмини ташкил этади деб, ушбу уччала

ҳолатда ҳам фирма акцияларининг ҳақиқий баҳосини аниқлаймиз:

1. К = 0,15 Р = 0,07

Б/Ф = 0,6 / (0,15 – 0,07) = 7,5

Page 70: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

70

АХБ = 200 * 7,5 = 1500 сўм

2. К = 0,16 Р = 0,06

Б/Ф = 0,6 / (0,16 – 0,06) = 6

АХБ = 200 * 6 = 1200 сўм

3. К = 0,14 Р = 0,08

Б/Ф = 0,6 / (0,15 – 0,07) = 10

АХБ = 200 * 10 = 2000 сўм

Бу мисолдан яққол кўриниб турибдики, акцияларга бўлган талабларни

турли ҳил баҳолаган ҳолда хамда келажакдаги даромадларни ҳар хил

катталикда башорат қилинишини ҳисобга олиб, акцияларнинг бугунги

кундаги ҳақиқий баҳосини ҳам турли хил катталикларда олар эканмиз.

Шунинг учун ҳам Б / Ф катталигига молиячилар алоҳида аҳамият

берадилар, чунки бу кўрсатгич қандайдир корхонанинг келажакдаги

муваффақиятларига нисбатан инвесторларнинг оптимизми ва

пессимизмининг даражасини кўрсатади. Агар бу катталик 40, 60 ва ундан

каттароқ бўлса, бундай акциялар инвесторлар орасида жуда катта

муваффақият қозонган бўлади.

21. Хиссадорлик жамиятининг самарадорлиги қандай асосий

молиявий кўрсатгичлар асосида баҳоланади ва ушбу кўрсатгичлар

қандай хисобланилади?

Хиссадорлик жамиятининг яхши ишлаётгани хақидаги кўрсатгичлардан

энг асосийси битта акцияга ҳисобланган фойда (БОФ) хисобланади.Бу

кўрсатгични акционер капитал қайтимининг (АКБ) хисобланган акция

баҳосига (ХАБ) кўпайтириш орқали ҳисоблаш мумкин:

БОФ = АКБ х ХАБ (сўмларда)

Охирги икки катталик эса корхона хисоботидаги маълумотлардан

фойдаланиб хисобланилади:

АКБ = Соф Фойда / Акционер капитал

ХАБ = Акционер капитал / Чиқарилган акциялар сони

Page 71: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

71

АКБ хиссадорларнинг даромадларини кўрсатиб, уларнинг қўйилган

капитали қанчага ўсганини билдиради.

ХАБ эса ҳар бир чиқарилган акциянинг корхона фондларининг қанча

қисмига эгалигини кўрсатади. Масалан, агар ХАБ = 64 сўм бўлса, унинг

маъноси ҳар бир акцияга корхона активларининг 64 сўми тўғри келади

дегани бўлади. Масалан, ушбу холда агар корхона банкрот бўлса,

хиссадорлар ўзларининг қўлларидаги ҳар битта акция учун 64 сўмдан

оладилар.

22. Акционер капиталининг фойдасини ошириш учун (ёки

акционерлар фойда миқдорини ошириш учун) нима кўпроқ

фойдали: Банкдан янги маблағ олишми ёки қўшимча акциялар

чиқаришми? Фикрингизни мисоллар воситасида тушунтиринг.

Акционер капитал қайтими (АКБ) қуйидаги кўпайтма орқали ҳам

ҳисобланилиши мумкин:

АКБ = ОК х ФР

Бу ерда, ОК - барча акционер капиталидан қайтим ва ФР – «молиявий ричаг»

яъни, корхона томонидан ишлатиладилган барча капиталнинг унинг ўз

капиталига бўлган нисбати:

ОК = Соф фойда / Барча активлар

ФР = Барча активлар / Акционер капитал

ОК - корхона фойдалилик даражасининг асосий кўрсатгичи бўлиб, у

корхона томонидан фондларнинг ишлатилиш самарадорлигини кўрсатади.

Фойда қанча катта бўлса, капитал қайтими ҳам шунчалик катта бўлади.

“Молиявий ричаг” ФР эса корхона молия-хўжалик фаолияти

тузилишини кўрсатади. Умуман айтганда, корхонани молиялаштириш унинг

ўз хисобидан (яъни, акцонер воситалардан) ёки банклардан заём олиш орқали

амалга оширилиши мумкин. Банкдан заём олиш молиявий воситаларни жалб

қилишнинг арзонроқ усули бўлиб, унда таваккалчилик даражаси каттароқ

бўлади. Чунки кредит тўловларининг кечиктирилиши корхонани банкрот деб

эълон қилиш ва унинг тугатилишига олиб келиши мумкин. Дивидендларни

Page 72: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

72

тўлашни кечиктириш эса хиссадорларнинг эътирозига сабаб бўлиб,

акцияларнинг бозорий нархи пасайишига олиб келади, холос. Аммо, корхона

тугатилмасдан, сақлаб қолинади. “Молиявий ричаг” ФР фойдаланилаётган

фондлар таркибида акционер воситаларнинг миқдорини кўрсатади. АКБ эса

хиссадорлар капиталини кўпайтириш нуқтаи-назаридан корхона фаолияти

самарадорлигини англатади. Юқорида келтирилган формулалардан шуни

кўриш мумкинки, янги акциялар чиқармасдан туриб банкдан пул олинса,

ҳиссадорларнингфойдасини ёки акционер капитал қайтими (АКБ) ни

бирмунча ошириш мумкин бўлади.

Фирма томонидан ишлатилаётган капиталдан қайтим (ОК) корхона

фойдалилигининг муҳим кўрсатгичидир. У қуйидаги икки кўрсатгич орқали

аниқланади:

ОК = СФУ х Оборот

Бу ерда, СФУ - соф фойда улуши ва Оборот – айланма капитал улуши.

СФУ = Соф фойда / Сотув хажми

Оборот = Сотув хажми / Активлар

СФУ - соф фойда улуши фирманинг барча сотилган махсулот хажмидан

фойда генерация қилиш имкониятини кўрсатса, Оборот - ишлаб чиқариш

самарадорлигини кўрсатади. Бир сўмлик капитал қўйилмага тўғри келадиган

сотув хажми қанчалик кўп бўлса, фирмага ҳам, ҳиссадорларга ҳам яхши

бўлади.

Самарадорлик = Солиқ тўлашдан олдинги фойда / Сотув хажми

Соф фойда улуши = Самарадорлик х (Соф фойда / Солиқ тўлашдан

олдинги фойда)

Ишлаб чиқариш самарадорлиги фирманинг ишлаб чиқарилган ва

сотилган маҳсулотдан максимал фойда олиш қобилиятини билдиради.

23. Охирги 3 йил ичида уч компания учун қуйидаги биржа

маълумотлари мавжуд:

2004 2005 2006

ББ1 1000 1100 600

Page 73: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

73

ББ2 250 320 360

ББ3 180 250 250

АС1 2 2 4

АС2 10 10 10

АС2 20 20 20

Бу ерда ББi – тегишли компания акцияларининг сўмлардаги бозор

баҳоси ва АСi компания чиқарган акциялар сони (млн дона).

Ушбу уч фирма бўйича Доу-Джонс индексига ўхшаш биржа

индексининг ўртача қийматларини хисоблаб чиқинг.

2006 йил учун акцияларнинг бўлинишини хисобга олинг, яъни,

компания акциядорларга уларнинг қўлидаги акциялари сони бирор бир

санадан бошлаб, икки марта кўпайганини эълон қилди. (жами

компания акциялари миқдори 4 млн дона бўлди ва унинг биттасининг

баҳоси эса 600 сўмдан бўлиб қолди).

Биринчи икки йил учун биржа индекси қуйидагича ҳисобланилади:

И1 = (1000 + 250 + 180) / 3 = 1430 / 3 = 476,7 сўм

И1 = (1100 + 320 + 250) / 3 = 1430 / 3 = 556,7 сўм

Учинчи компания учун акциялар бўлинишини ҳисобга олиш керак бўлади.

Бу компания учун умумий капитал 2005 йилда қуйидагига тенг бўлади:

ББ1 х АС1 = 1100 х 2 = 2 200 миллион сўм

2006 йил учун умумий капитал эса:

ББ1 х АС1 = 600 х 4 = 2 400 миллион сўм

2006 йил учун ҳисобланиладиган биржавий ўртача қиймат бу ўзгаришларни

ҳам ҳисобга олиши керак. Бунинг учун олдин биржа ўртача қиймати 2006

йилда акциялар бўлиниши бўлмади, деб фараз қилган холда ҳисобланилади:

И = (2 х 600 + 360 + 250) / 3 = 603,3 сўм

Энди қуйидаги тенгламадан N катталиги топилади:

(600 + 360 + 250) / N = 603,3

N = 2,0056

Page 74: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

74

Энди бундан буён худди шу N катталиги ушбу учта компания учун

биржавий ўртача қийматни ҳисоблаш учун ишлатилади. Агар қандайдир бир

пайтда яна бирор бир компаниянинг акцияси бўлинса, N-нинг катталиги

яна бошқатдан ҳисобланилади.

Доу-Джонснинг индустриал (саноат) индекси худди шундай

ҳисобланилади, фақат бунда АҚШ нинг 30 та асосий компанияси

маълумотлари ва улардаги акциялар бўлинишлари ҳисобга олинади.

24. Бозор бўйича молиявий активларнинг ўртача баҳоларига нималар

ва қандай факторлар таъсир қилади? Ҳар бир сабабни алоҳида

кўрсатинг ва уларни мисоллар ёрдамида тушунтиринг.

Биржаларда айланадиган барча молиявий активларнинг нархларига

аниқ бўлмаган ва башорат қилиниши қийин бўлган турли хил факторлар

таъсир қилади. Шунинг учун уларнинг баҳолари ҳар соатда ўзгариб туради

ва бу ўзгаришлар турли хил биржа индексларида акс этади. Бозор бўйича

ўртача нархлар ва қайд қилинадиган биржа индексларига қуйидаги тўрт

фактор таъсир қилади:

1. Мамлакат иқтисодиётининг потенциал имкониятлари. Бу мамлакат

раҳбарларининг сиёсий масала ва муаммоларни қандай ҳал қилиши

билан боғлиқ бўлади.

2. Солиқ сиёсати.

3. Давлат харажатларидаги ўзгаришлар.

4. Пул номинал қийматининг ўзгариши, яъни, инфляция фактори.

Акциялар бўйича умумбозорий баҳо қуйидаги формула бўйича

аниқланилиши мумкин:

Бозордаги баҳо = Кейинги йилда кутиладиган баҳолар / (талаб

қилинадиган фойда даражаси – Дивидендларнинг кутилаётган ўсиши)

Қимматли қоғозлар бозоридаги нархлар умуман анча ностабил бўлади.

Корхоналар олинган фойданинг 40 – 60 % ни дивидендлар сифатида

тарқатсалар, қолган қисмини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, четки

Page 75: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

75

инвестициялар, илмий новацияларга сарф қиладилар. Бу келажакда

дивидендларнинг ва акциялар бозорий баҳоси ошишининг гарови бўлади.

26. Кузатувчилар томонидан жорий йил охирида қандайдир акционер

жамиятининг дивидендлари кўпайишининг ва фойдасининг ортиши

ҳақида ишончга сазовор бўлган маълумотлар эълон қилинган деб фараз

қилайлик. Ушбу маълумотлар бирор бир биржа индекси бирликларида

ифодаланган:

Д1 = 1.45 Ф1 = 3.10

Ундан ташқари, кузатувчилар кейинги йилда хам фойданинг

ўсишини Ф = 3.90 бўлишини башорат қилишмоқда. Дивидендларнинг

ўсиш даражасини йилига 9,5 % ёки 0,095 деб қабул қилинг.Талаб

қилинган фойда даражасини эса 0,12 ғ 0,14 орасида деб ҳисобланг.

Ушбу акцияларнинг бозор нархлари даражасини турли хил

шароитларда хисобланг ва олинган натижаларни мухокама қилинг.

Бундай акцияларнинг бозорий нархларини ҳисоблаш учун қуйидаги

формуладан фойдаланиш мумкин (19-мисолга қаранг):

АХБ = Д0 * (1 + Р) / (К – Р)

Инвестор томонидан иқтисодиётнинг келажакдаги холатини баҳолаш,

дивидендлар ўсишини башорат қилиш ва инвестиция риски даражасини

билиш келажакда акцияларнинг баҳолари қандай бўлиши эҳтимоллигини

аниқлашга имкон яратади. Кейин эса шунинг асосида бирор бир жўяли

инвестицион хатти-харакатлар қилиш мумкин бўлади.

27. Қимматли қоғозлар портфели тушунчасига изоҳ беринг ва

қуйидаги саволларга жавоб беринг:

Нега портфел умумий таваккалчилик даражасини

камайтиради?

Нега портфел дивидендларнинг ва қимматли қоғозлар

баҳоларининг ўзгарганида даромадларнинг унчалик катта

миқдорда камаймаслигига олиб келади?

Page 76: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

76

Инвестициялар оламидаги жуда кенг тарқалган фойдали молиявий

маслаҳатларнинг асосида “Барча тухумларни бир саватда сақламанг” деган

маъно ётади. Бунинг моҳияти – “қимматли қоғозлар портфели” ни тузиш ва

уни оптимал бошқаришни англатади. Инвесторлар “қимматли қоғозлар

портфели” деганда, барча турдаги инвестицион қўйилмаларни турли ҳил

активлар (акциялар, облигациялар ва бошқалар) орасида энг ҳавфсиз ва

фойдали пропорцияда тақсимлашга тушунадилар. Инвестициялар бундай

усулда тақсимланганда инвестициялар билан боғлиқ умумий таваккалчилик

даражаси анча камаяди, дивидендлар ва қимматли қоғозларга бозорий

нархлар ўзгарган пайтда умумий фойданинг катта миқдорда пасайиб

кетишининг олди олинади. Инвестициялар тақсимоти режасининг оптимал,

фойдали ва қулай усулларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш “портфел

назарияси” деб номланади.

28. Қандайдир акционер жамиятининг охирги ўн йилликдаги хўжалик

фаолиятини таҳлил қилиш қуйидаги натижаларни кўрсатди:

Кейинги йил охирида бу фирманинг соф фойда миқдори (СФМ1) 60%

бўлишининг эҳтимоллиги (W1) 40% ни ташкил қилади. Шу билан бир

пайтда кейинги йилда фирманинг соф фойда миқдори (СФМ2) 15%

бўлишининг эҳтимоллиги (W2) 20% ни ташкил қилиши хақида хам

маълумот мавжуд. Яна бир маълумот эса фирманинг янаги йилдаги

соф фойда миқдори (СФМ3) 5% бўлишини 20% эхтимоллик (W3) билан

таъкидлайди. Ва ниҳоят, кейинги йил фирманинг -15% катталикдаги

манфий фойдага (ёки зарар кўриши) (СФМ4) эга бўлиши мумкинлиги

20% эҳтимоллик (W4) билан кўрсатилади.

Башорат қилинаётган кейинги йилда фирма соф фойда миқдорининг

кутилаётган катталигининг ўртача қийматини ҳисобланг ва олинган

натижаларни тушунтириб беринг.

Юқорида келтирилган маълумотларга таяниб ва математик

статистиканинг оддий қоидалари асосида башорат қиланаётган йилдаги

Page 77: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

77

фирма соф фойдаси миқдорининг ўртача кутилаётган катталигини (ЎСФ)

қуйидагича ҳисоблашимиз мумкин:

ЎСФ = СФМ1 х W1 + СФМ2 х W2 + СФМ3 х W3 + СФМ4 х W4

Керакли қийматлар ўрнига қўйилганидан сўнг, қуйидагини оламиз:

ЎСФ = 0,4 х 60% + 0,2 х 15% + 0,2 х 5% + 0,2 х (-15%) = 25%

29. Олдинги йилларнинг статистик маълумотлари асосида

хисобланган уч хил турдаги корхона акцияларининг кутилаётган

фойда миқдори қуйидаги ўртача қийматлар билан баҳоланади: 12%,

20%, 17%. Агарда инвестор ўз жамғармаларини ушбу корхоналар

акциялари орасида 50%, 30% ва 20% пропорцияларда тақсимласа,

бундай қимматли қоғозлар портфелидан кутилиши мумкин бўлган

фойданинг қиймати қандай катталикни ташкил қилади?

Натижаларни мухокама қилинг.

Бундай портфелдан келажакда кутилаётган соф фойда миқдори (СФМ)

қуйидагича ҳисобланилиши мумкин:

СФМ = 0,5 х 12% + 0,3 х 20% + 0,2 х 17% = 15,4 %

30. Фараз қиламизки, инвестор 20 млн сўмни энг энг фойдали тарзда

жойлаштиришни режалаштирмоқда. У фақатгина иккита компания

акцияларидан бирини танлаб олиши мумкин ёки инвестицияни улар

орасида тенг тақсимлаши мумкин. Ушбу акцияларнинг олдинги

йиллардаги баҳолари ва фойда миқдорлари хақидаги статистик

маълумотларни таҳлил қилиш биринчи компаниянинг эҳтимол

тутилган соф фойдаси 25% ва иккинчисиники 23% эканлигини

кўрсатди. Соф фойданинг ўртача квадратик фарқланувини (ёки

таваккалчилик даражасини) ҳисоблаш мос равишда 30% ва 25% га

тенг бўлган натижаларни берди. Ушбу иккала фирманинг акцияларига

бўлган бозор баҳоларининг орасидаги корреляция коэффициенти + 0.15

ни ташкил этди. Қуйидагиларни ҳисоблашингиз лозим бўлади:

Page 78: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

78

Иккала компаниянинг тенг миқдордаги акцияларидан иборат

бўлган портфелдан олинадиган фойданинг эҳтимол тутилган

катталигини;

Бундай қимматли қоғозлар портфелининг соф фойдаси

катталигининг ўртача квадратик фарқланувини баҳоланг.

Бундай қимматли қоғозлар портфелининг таваккалчилик

даражасини икки фирма ўзгарувлари орасидаги корреляция

коэффициентининг + 0.15 га тенг бўлган катталигида

хисобланг.

Олинган натижаларни муҳокама қилинг.

Иккала компания акциялари миқдори тенг бўлган портфелдан олинадиган

соф фойдани ҳисоблаймиз:

СФМ = 0,5 х 25% + 0,5 х 23% = 24 %

Энди тегишли формуладан фойдаланиб, соф фойданинг ўртача квадрат

фарқланувини (унинг риск даражасини) ҳисоблаймиз. Унинг катталиги

20,9 % га тенг бўлади. Демак, иккала компания акцияларининг баробар

сонли акцияларидан иборат бўлган портфелнинг риски ҳар бир

компаниянинг алоҳида олинган рискидан (30% ва 25% дан) кўра кам чиқди.

Бу жуда ҳам муҳим натижадир. Агарда инвестициялар учун акциялар

уларнинг йиллик баҳолари орасидаги энг кам корреляция коэффициентлари

бўлиши нуқтаи-назаридан қидирилса (масалан, - 0,15 бўлганида), у холда

риск яна ҳам кичик миқдорда бўлар эди (18%).

Бундан муҳим хулосалар чиқариш мумкин: биринчидан,

инвестицияларни олдинги йиллар умумбозорий нархлар билан турли хил

боғлиқликда бўлган активлар орасида тақсимланг, иккинчидан,

портфелингизни ичида ҳам баҳолар тебраниши тескари йўналишларда бўлган

активлар билан тўлдиринг. Бундай қимматли қоғозлар портфелида

кутилмаган зарарлар эҳтимоллиги жуда кам бўлади. Аммо, бундай портфел

максимал фойда берадими ёки йўқми эканлиги ҳақида бирор бир жўяли фикр

айтиб бўлмайди.

Page 79: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

79

9. Инвестицион лойиҳалар таҳлили

Умр шундоқ ҳам қисқа,

уни беҳуда нарсаларга сарф қилмайлик.

Дизрайил.

A. “Аббос” номли паром хизмати кўрсатиш фирмаси Амударёдан

ўтиш хизматини кўрсатади. Унинг битта пароми жуда хам эскиб қолган.

Ушбу паромни таъмир қилиш учун хозир 20 млн сўм керак. Кейинги

таъмир ва мотор ремонти 5 йилдан сўнг қилиниши лозим ҳамда бунга яна

8 млн сўм керак бўлади. Агар ушбу ишлар амалга оширилса, паромни яна

10 йил ишлатиш мумкин. 10 йилдан сўнг эса паромни 5 млн сўмга сотиб

юбориш мумкин. Паромнинг ҳозирги кундаги нарҳи тахминан 7 млн сўм.

Бу эски паромни ишлатиб туриш учун йилига 16 млн сўм керак ва олинган

даромад йилига 25 млн сўм бўлиши кутилмоқда.

Альтернатив холда “Аббос” фирмаси 36 млн сўмга янги паром сотиб

олиши мумкин. Ушбу янги паром 10 йил яхши хизмат кўрсата олади,

лекин у 5 йилдан сўнг 2,5 млн сўмли таъмир талаб қилади. Ўн йил

ўтганидан сўнг, ушбу паромни 5 млн сўмга сотиб юбориш мумкин. Уни

ишлатиб туриш учун йилига 12 млн сўм керак ва олинган даромад йилига

25 млн сўм бўлиши кутилади.

“Аббос” фирмаси барча инвестицион лойихалардан камида 18%

қайтарув нормаси бўлишини талаб қилади (солиқларни ҳисобга

олмаганда).

Сиздан юқорида кўрсатилган иккала инвестицион лойиҳаларни таҳлил

қилиш сўралади. Улардан қайси бирини қабул қилиш “Аббос” фирмаси

учун фойдалироқ бўлади ва нима учун?

B. Қуйида “Чорсу гиламлари” фирмасининг инвестициялар жалб қилиш

мақсадида ишлаб чиқилган бизнес режасида акс эттирилган 7 йиллик

фаолият ҳақида маълумотлар берилган:

Page 80: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

80

Миллион

сўмларда

2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012

Сотув хажми 9 16 20 25 25 25 27

Сотув билан боғлиқ

харажатлар

6 8 9 10 10 9 9

Қўшимча

харажатлар

5 3 4 5 5 4 4

Солиқлар миқдори - 1 2 3 3 4 4

Солиқдан сўнгги

қолган фойда

-2

(9-6-5)

4

(16-8-3-1)

5 7 8 9 10

Инвентарь 27 8 6 - - - -

Ушбу инвестициянинг ички қайтарув нормасини ҳисобланг ва унга изоҳ

беринг. Агарда инфляция даражаси 12% бўлса, инвестициянинг ички

қайтарув нормаси қанчага ўзгаради?

С. “DVD-Cinena” корпорациясининг бизнес режаси йиллар миқёсида

амалга оширилган инвестицияларни қуйидаги тартибда акс эттиради:

Инвестициялар: Й И Л Л А Р

Минг сўмларда 0 1 2 3 4 5 6 7 8

Асосий фондлар 8 000 4 000 1000 - - - - - -

Ишчи капитал 3 000 2 000 2000 - - - - - -

Қолдиқ қиймат -1 000

Даромад: Й И Л Л А Р

Минг сўмларда 0 1 2 3 4 5 6 7 8

Сотув хажми: - 3 000 5 000 5 000 7 000 7 000 8 000 8 000 8 000

Сотув билан боғлиқ

харажатлар: - 1 800 3 000 3 000 4 200 4 000 4 400 4 400 4 400

Брутто маржин (ВМ) = Сотув хажми – Сотув билан боғлиқ харажатлар

Операцион

Page 81: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

81

харажатлар (ОХ): - 700 1 200 1 200 1 400 1 400 1 500 1 500 1 500

Солиққа тортишдан олдинги

операцион пул оқими (СТОПО) = ВМ - ОХ

Солиқлар: - 100 200 200 400 400 500 500 500

Солиққа тортишдан кейинги пул оқими (СТКПО) = СТОПО - Солиқлар

Билвосита эффектлар (Indirect effects) –ишлаб чиқаришнинг кўпайиши туфайли “DVD-

Cinena” корпорацияси пул оқимининг қўшимча равишда ўсишига эришди ва бу ўсиш

биринчи йили 300 минг сўмни, кейинги йилларда эса 600 минг сўмни ташкил қилди.

Яъни,

Билвосита эффектлар: - 300 600 600 600 600 600 600 600

Сиздан ушбу инвестицион лойиҳанинг ички қайтарув нормасини аниқлаш

талаб қилинади.

* * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * *

Қуйида эса юқорида келтирилган биринчи А-инвестицион лойиҳанинг

ечими кўргазмали амалий мисол сифатида батафсил равишда келтирилган.

Агар Сиз ушбу масаланинг ечилиш жараёнини яхшилаб таҳлил қилиб,

тушуниб олсангиз ва мағзини чақсангиз, қолганларини ечиш Сиз учун унча

қийин бўлмайди.

“Аббос” фирмасининг инвестицион лойиҳаси таҳлили бўйича

масаланинг ечими

Масала шартлари бўйича берилган икки инвестицион имкониятни

алоҳида таҳлил қилиб чиқамиз ва уларнинг қайси бирини амалга ошириш

мақсадга мувофиқлигини ҳар бир инвестицион лойиҳанинг соф фойда

миқдорини (NPV – Net Present Value) ҳисоблаш йўли билан аниқлаймиз.

1. Биринчи инвестицион имконият - янги паром сотиб олиш.

Page 82: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

82

а) Янги паром б)Таъмир

қилинган

паром

* Йиллик даромад 25 млн 25 млн

- -

* Операцион харажатлар 12 млн 16 млн

________ ________

*Йиллик пул оқими 13 млн 9 млн

Янги паромга тегишли маълумотлар:

Йил Пул оқими Фактор Пул оқимининг

бугунги қиймати

Бошланғич инвестиция Хозир 36 млн Х 1 = 36 млн сўм

Таъмир қилиш 5 йилдан сўнг 2,5 млн Х (1/1,185) = 1,093 млн сўм

Пул оқими 10 йил давомида 13 млн Х 4,494 = 58,422 млн сўм

Бу ерда 13 млн янги паром учун йиллик пул оқими 13 млн сўм ва 4,494 = ∑ I =1-10(1/1,18i)

Эски паромни сотиш Хозир 7 млн Х 1 = 7 млн сўм

Янги паромни сотиш 10 йилдан сўнг 5 млн Х (1/1,1810

) = 955 минг сўм

Энди соф фойда миқдорини хисоблаймиз:

* Хозирги пул оқими 58,422 млн

+

* Экси паромни сотилиш қиймати 7 млн сўм

+

* Янги паромни сотилиш қиймати 0,955 млн сўм

Даромад: 66,377 млн сўм

-

* Таъмир қилиш 1,093 млн сўм

________________________

Пул миқдори: 65,284 млн сўм

-

* Бошланғич инвестиция 36 млн сўм

________________________

Янги паром сотиб олган

холдаги бугунги кунга келтирилган

Page 83: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

83

соф фойда миқдори (NPV1): 29,284 млн сўм

2. Иккинчи инвестицион имконият - эски паромдан фойдаланишни давом эттириш.

Эски паромга тегишли маълумотлар:

Йил Пул оқими Фактор Пул оқимининг

бугунги қиймати

Бошланғич инвестиция Хозир 20 млн Х 1 = 20 млн сўм

5 йилдан сўнг таъмир қилиш 5 йилдан сўнг 8 млн Х (1/1,185) = 3,496 млн сўм

Соф пул оқими 10 йил давомида 9 млн Х 4,494 = 40,446 млн сўм

Эски паромни сотиш 10 йилдан сўнг 5 млн Х (1/1,1810

) = 955 минг сўм

Энди 2-лойиҳа учун бугунги кунга келтирилган соф фойда миқдорини хисоблаймиз:

Хозирги кунга келтирилган

пул оқими 40,446 млн

+

* Экси паромни сотилиш қиймати 0,955 млн сўм

________________________

Даромад: 41,401 млн сўм

-

* Таъмир қилиш 3,496 млн сўм

________________________

Пул миқдори: 37,905 млн сўм

-

* Бошланғич инвестиция 20 млн сўм

________________________

Эски паромни ишлатишни

яна давом эттиришни назарда

тутган холдаги бугунги кунга келтирилган

соф фойда миқдори (NPV2): 17,905 млн сўм

Энди иккала инвестицион лойиханинг бугунги кунга келтирилган соф фойда

миқдорларини солиштирамиз:

Янги паром сотиб олган

Page 84: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

84

холдаги бугунги кунга келтирилган

соф фойда миқдори (NPV1): 29,284 млн сўм

-

Эски паромни ишлатишни

яна давом эттиришни назарда

тутган холдаги бугунги кунга келтирилган

соф фойда миқдори (NPV2): 17,905 млн сўм

________________________

Иккала катталик орасидаги фарқ: 11,379 млн сўм

ХУЛОСА:

Демак, агар биз янги паром сотиб олишни кўзда тутган инвестицион лойиҳани қабул

қилсак, ушбу танловимиз натижасида 10 йилда 11 миллион 379 минг сўм фойда

қилган бўлар эканмиз.

10. Интернетдаги молиявий бозорлар ва уларда

фаолият кўрсатиш

10.1. Молиявий бозорда Интернет орқали фаолият кўрсатиш

Қорин ва икки кўз ҳеч тўймас ковак,

Бўш юргани яхши ўрама ичак.

Биласанми эркин ул вахший хайвон,

Нафси деб тузоққа тушар ногаҳон.

Саъдий Шерозий

Молиявий бозорларда нималардир сотиб олинади ва нималардир

сотилади – аммо мақсад битта: арзонроқ ва тезроқ сотиб олиб, қимматроқ ва

тезроқ сотишдир. Молиявий бозорда ишлаш учун унинг қонуниятларини

яхши билиш ва тушуниш керак. Шунинг учун бу бозорда ишламоқчи ва

тирикчилик қилмоқчи бўлсангиз, аввало унинг қонуниятларини тегишли

китоб ва қўлланмалардан фойдаланган холда яхшилаб ўрганиб олинг. Аввало

молиявий бозорнинг техник таҳлилини ўрганиб олишингиз керак бўлади.

Техник таҳлилнинг моҳиятини қуйидагича таърифлашимиз мумкин: шу

йўналиш бўйича бозорнинг холатини аниқлаб берадиган тарихий

маълумотлардан фойдаланиб, унинг келажакдаги мумкин бўлган холатлари

башорат қилинади. Бошқача қилиб айтганда, котировкаларнинг вақт бўйича

ўзгариш график чизмаларидан фойдаланиб, танланган молиявий ускунанинг

Page 85: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

85

келажакда қандай бўлишини билишимиз мумкин. Бу табиат қонуни эмас,

балки инсон рухияти билан боғлик ходисадир. Чунки сиз каби минглаб

инсонлар ушбу графикларни кўрадилар ва шунга асосан тегишли қарорлар

қабул қиладилар. Қарорлар қабул қилиш учун эса худди сиз каби техник

усуллардан фойдаланадилар. Демак, бозордаги холатнинг ўзгариши кўпчилик

томонидан қилинган башоратдан ўзга нарса эмас. Лекин техник таҳлил барча

муаммоларни ҳал қилиб бера олмайди. Молиявий бозорларда тўғри қарорлар

қабул қилиш учун фундаментал таҳлил ва турли хил янгиликлардан ҳам

фойдаланиш мумкин. Молиявий бозорнинг холати янгиликлар туфайли

қандай ўзгаришини билиш ҳам бу бозордаги ўйинчилар учун жуда катта

аҳамиятга эга. Бу ўйинда муваффақиятга эришиш учун кўпчилик топган

ечимни топа билиш керак бўлади. Молиявий бозорда ишлаш ва

муваффақиятга эришиш учун энг аввало бир неча ўн минглаб доллар

миқдорида маблағ керак бўлади.

Энди Интернет орқали молиявий бозорнинг қайси қисмларида ишлаш

мумкинлигини аниқлаб оламиз. Бу маънода молиявий бозорда фақатгина

воситачи брокерлар орқали фаолият кўрсатиш мумкин. Реал савдолар турли

хил биржаларда ва биржадан ташқари бўлган жойларда амалга оширилади ва

у ерларга фақатгина лицензияли, билимли хамда юқори малакали

мутахассислар кира оладилар. Интернет воситасида молиявий бозорда

фаолият кўрсатиш учун бир қанча имкониятлар мавжуд ва биз уларни қуйида

кўриб чиқамиз:

Биринчидан, валюта бозорида фаолият кўрсатиш учун мўлжалланган

тизим FOREX (FOReign EXchange) деб аталади. Бу ерда валюта

операциялари бутун сутка давомида Лондонда, Токиода, Нью-Йоркда ва

бошқа жойларда тинимсиз равишда амалга оширилади. Лекин бу ерга валюта

алмашиниш операцияларини киритиш ярамайди. FOREX - глобал миқёсдаги

бозор бўлиб, бу ерда банклар валюталар ва бошқа турдаги молиявий

воситаларни сотадилар ва сотиб оладилар. Хар бир валюта операциясининг

Page 86: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

86

миқдори тахминан юз минг Америка доллари атрофида бўлиб, савдо ушбу

миқдорга каррали бўлган лотларда олиб борилади.

Иккинчидан, акциялар билан савдо қилувчи Stock Market юқорида

ёритилган FOREX дан фарқли ўлароқ, бирор бир худудга боғлиқ равишда

фаолият кўрсатади. Мисол сифатида Америка акциялар бозорини

келтиришимиз мумкин. Бу ерда акциялар ва улар билан боғлиқ қимматли

қоғозлар (опционлар, фьючерслар ва бошқалар) асосий АҚШ фонд

биржаларида ва биржадан ташқари NASDAQ тизимида сотиладилар. Америка

биржаларидан ташқари, интернетда Англия ва немис фонд бозорларида ҳам

ишлаш мумкин. Аммо операциялар миқёси ва миқдори бўйича Америка фонд

биржаларининг салмоғи анча каттадир.

Энг аввало валюталар билан савдо қилувчи ва молиявий бозордаги

операциялар миқдори бўйича энг йириклардан бири бўлган FOREX

тизимини кўриб чиқамиз. Бу тизимда ишлаш учун энг аввало брокер топиш

керак бўлади. Брокер топиш учун қидирув тизимларидан фойдаланинг ва

бундай ташкилотлар орасидан ўзингиз учун энг мос ва малакалисини танланг.

Бу бозорда фойда олиш учун ўз валютангизни бошқасига алмаштиришингиз

керак бўлади. Юқорида айтганимиздек, ушбу молиявий бозорда операциялар

лотларда амалга оширилади, яъни, бу ерда 100 минг, 200 минг, 300 минг ёки

миллион долларлик валюталар сотиб олиш мумкин. Яъни, олди-сотти

миқдори доимо 100 долларга мингга каррали бўлади. Бунда албатта битта

муҳим савол туғилади: қандай қилиб бир неча ўн минггина долларга эга

бўлга инсонлар FOREX да ишлаш имконини оладилар? Қуйида буни

тушунтиришга харакат қиламиз: Илгари тушунтириб ўтганимиздек, ушбу

бозорнинг асосий иштирокчилари банклардир ва лотлар билан савдони худди

шу банклар амалга оширадилар. Улар бошқа ўйинчиларни

кредитлаштирадилар, шунинг учун ҳам 100 000 долларли лотни сотиб олиш

учун ушбу суммага эга бўлиш шарт бўлмайди. Лекин ўйинчилардаги жами

пул миқдори ушбу лотни сотиб олишга етарли бўлиши талаб қилинади. Буни

яхшироқ тушуниш учун бир мисол келтирамиз. Фараз қиламизки, банк бир

Page 87: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

87

лот сотиб олиш учун сизга 99 000 доллар кредит беришга тайёр. Демак,

сиздан фақатгина 1 000 доллар киритиш талаб қилинади. Сиз лотни сотиб

олдингиз дейлик – энди хамма иш бозорга боғлиқ бўлиб қолади. Масалан, сиз

сотиб олган лотнинг баҳоси 1 % га ўзгарди дейлик. Бу ўзгариш 1 000

долларни ташкил қилади, чунки сиз 100 000 долларлик лот сотиб олгансиз-да.

Демак, агар бозор сиз учун фойдали томонга ўзгарса, сиз 1 000 доллар ютасиз,

акс холда 1 000 доллар ютқазасиз. Лекин ютуқ миқдорини хисоблаганда,

банкка бериладиган фоизлар ва комиссион тўловларни хам хисоблаш керак

бўлади. Чунки банк сизга кредитни текинга бермайди-да! Бу ишни амалга

оширишда банклардан ташқари воситачи фирмалардан хам фойдаланса

бўлади. Улар ўйинчилар ва банклар орасидаги қўшимча бўғин бўлиб,

қўшимча хизматларни хам кўрсатишлари мумкин. Масалан улар Интернетдан

фойдаланишни таъминлашлари, унда хисоб-китобларни юргизишни ташкил

қилишлари, маслахатлар ва керакли маълумотлар билан таъминлашлари

мумкин. Баъзи фирмалар эса кичикрок суммалар билан ўйнаш имкониятини

хам таклиф қила оладилар.

Мисол сифатида американинг Global Forex

(http://www.globalforex.com) компаниясини келтиришимиз мумкин. Бошқа

компаниялар каби, бу компанияда хам янгиликларни, графикларни, фойдали

маслаҳатларни топишингиз мумкин. Ундан ташқари, сизга виртуал хисоб

рақами очиб, виртуал пуллар ёрдамида ўйинда иштирок этишингиз

имконияти яратилади. Бу эса сизга малакангизни ошириш ва тизим сир-

асрорларини пухта эгаллашингизга имкон беради. Бу ерда «Мини» деб

номланган хисоб рақамини очиб, унда хақиқий ўйинни амалга оширишингиз

мумкин. Бунда мини лот миқдори нормал лотлардан 10 карра камроқ бўлади,

яъни мини лот катталиги 10 000 долларга тенг бўлади. Бу бошловчи ўйинчи

учун таваккалчилик миқдорини анча камайтиришга имкон беради.

Энди ўйин учун бериладиган кредитлар хақида гапириб ўтамиз. Ўйин

давомида бериладиган кредитлар leverage (елка) деб аталади. Global Forex

фирмаси бундай «елка»ни 100:1 нисбатида беради. Яъни, ўйинчи лот

Page 88: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

88

қийматининг юздан бирига эга бўлиши керак. Оддий хисоб рақамида бу

катталик 1 000 доллар бўлса, «Мини» хисоб рақамида эса ушбу катталик бор-

йўғи 100 долларга тенг бўлади ва бу минилот деб аталади. Лекин сиз хисоб

рақамингизда бундан кўпроқ маблағга эга бўлишингиз керак, чунки сиз

лотнинг қиймати ўзгарилишини қамраб олиш имкониятига эга бўлишингиз

керак. Эсингиздан чиқмасин, бу ерда сизнинг пулингиздан юз карра катта

бўлган пул миқдорили ўйин хақида гап кетаяпти. Бу холда лот қийматининг

озгина ўзгариши ҳам сизнинг пулингиз миқдорининг каттагина ўзгаришига

олиб келиши мумкин.

Хозирги пайтда тармоқда каттароқ «елка» таклиф қилувчи

компанияларни ҳам топиш мумкин, масалан 400:1 нисбатида. Аммо шуни

унутмаслик керакки, «елка»нинг ошиши билан ўйиннинг таваккалчилиги

катталиги ҳам анчагина кўпаяди. Демак, бу холда жуда катта миқдорда пул

ютиб олишингиз ҳам мумкин, аммо агар ютқазиб қўйсангиз, хонавайрон

бўлишингиз ҳам мумкин. Тармоқда бундай ўйинларда иштирок этиш ва

уларнинг тафсилотлари хақида жуда кўп маълумотларни топиш хамда улар

билан батафсил танишиб чиқиш мумкин.

Энди ўйинда иштирок этиш учун хисоб рақами очиш хақидаги

муаммоларни кўриб чиқамиз. Агарда сиз фақат ўйин сир-асрорларини

ўрганиш учун хисоб рақами очмоқчи бўлсангиз, у холда оддий ёки мини

хисоб рақамини очишингиз мумкин. Улардан бирини танлаганингиздан сўнг,

компания сайтида керакли формани тўлдирасиз ва ўйинни бошлашингиз

мумкин бўлади. Аммо реал ўйинда иштирок этиш мақсадида мини ёки

бошқача турдаги хисоб рақамини очиш учун Интернетнинг ўзи кифоя эмас.

Ахир бу холда гап сизнинг реал пулларингиз хақида кетаяпти-да!

Реал хисоб рақамини очиш учун аввало хисоб рақами очиш хақидаги

талабномани (анкетани) печатлаб оласиз ва уни диққат билан тўлдирасиз.

Анкетани тўлдиришдан олдин қоидалар билан яхшилаб танишиб чиқинг.

Анкета формаси билан қоидаларни компаниянинг сайтидан топасиз. Ундан

сўнг, тўлдирилган ва имзолар қўйилган анкетани бошқа керакли хужжатлар

Page 89: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

89

билан биргаликда факс ёки почта орқали компания манзилига юборасиз. Агар

шахсий хисоб рақами очмоқчи бўлсангиз, ўз хужжатларингизнигина

юборасиз, агарда фирма учун хисоб рақами очмоқчи бўлсангиз, у холда

фирманинг хужжатлари нусхасини ва сизнинг номингизга ишончномани

хамда ўзингизнинг хужжатларингиз нусхаларини жўнатасиз. Сизнинг

хужжатларингиз олинганидан сўнг, агар уларнинг бари тўғри бўлса, икки кун

мобайнида сизнинг электрон адресингизга хисоб рақамингизга пул

ўтказишингиз мумкинлиги ва буни қандай амалга ошириш хақидаги

маълумот юборадилар. Сиз минимал миқдордаги пулни ўтказмагунингизча

хисоб рақамингиз пассив бўлиб тураверади ва бу холда сиз хеч қандай

операцияларни амалга оширишингиз мумкин бўлмайди. Хисоб рақамингиз

нормал бўлиши учун унда 2000 АҚШ долларидан кам бўлмаган пул бўлиши

талаб қилинади. Мини хисоб рақамида эса 300 доллардан кам бўлмаган пул

бўлиши керак. Пулларни банк хисоб рақамидан ўтказиш мумкин. Демак,

пулни қандай қилиб хисоб рақамига ўтказишингизни айтишганида, сизга

керакли банк реквизитларини кўрсатишади. Сиздан пуллар олинганидан сўнг,

фирма бир сутка давомида савдо хисоб рақамингизни ишга тушириб юборади

ва сиз худди шу вақтдан бошлаб бизнесга кирган хисобланасиз. Кейинчалик

агарда хисоб рақамингиздаги пулларни тўлдирмоқчи бўлсангиз, у холда

минимал пул катталиги талаби муҳим бўлиб қолмайди, чунки ушбу талаб

биринчи марта пул ўтказгандагина амал қилади. Пулларни тизимдан олиш

масаласи ҳам жуда муҳим ва бунинг учун фақатгина битта усул мавжуд:

савдо хисоб рақамидаги пулингизни ўз банк хисоб рақамингизга ёки

фирмангизнинг корпоратив хисоб рақамига чиқариб олишингиз мумкин. Бу

хисоб рақами иложи борича сиз анкета тўлдирган чоғингизда кўрсатган хисоб

рақами бўлиши керак. Бу қатъий қоидалар фирибгарлик ва

алдамчиликларнинг олдини олиш ва сизни ишончли химоя қилиш учун ўйлаб

топилган. Молиявий бозорларда фаолият кўрсатадиган кўпчилик брокер

конторалари юқорида айтиб ўтилган қоидаларга қатъий риоя қиладилар.

10.2. Америка фонд бозори

Page 90: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

90

Ҳар сирдан огоҳсен, эй дўстим, сен ҳам,

На учун беҳуда чекасан алам.

Ихтиёринг билан юришмас хеч иш,

Хурсанд бўл, тириксан, сеники бу дам.

Умар Хайём

Агарда сизни акциялар бозори қизиқтирса, у холда сиз бошқа брокер

топишингиз керак бўлади. Улар билан ишлаш кўп томондан ФОРЕКС га

ўхшаб кетади, аммо бир қанча фарқлари ҳам мавжудки, уларни билиб олиш

фойдадан холи эмас. Масалан бу ерда «елка» (leverage) термини ўрнига

бошқача термин «аванс» (margin) ёки margin account терминлари

ишлатилади. Брокерлар хисоб-китобни юритиш мақсадларида икки хил хисоб

рақамларидан фойдаланадилар: margin account ва cash account.

cash account да сизнинг пулларингиз хисоби олиб борилади, margin account

да эса ишлатилаётган кредитлар хисоби олиб борилади. Фонд биржаларида

савдо қилаётганда брокерлар барча келишувларга автоматик равишда кредит

ажратмайдилар. Одатда кредит 2 х 1 нисбатда берилади, яъни сиз ярмини

тўлашингиз кифоя. Иккинчидан, кредитлар барча операциялар учун ҳам

берилавермайди. Масалан, кўпчилик брокерлар опционлар бўйича

операцияларга кредит бермайдилар. Ва ниҳоят, кредитлар сизга ўз

маблағларингиз етмаган тақдирдагина берилади.

E-Trade брокер компанияси

Агар менга дарахтни кесиш учун 3 соат берилса,

мен унинг 2 соатини болтани чархлаш учун сарфлар эдим.

А. Линкольн

Интернетдаги энг таниқли брокер компанияларидан бири E-Trade деб

номланади (http://www.etrade.com). Ушбу брокер компанияси Интернет

орқали он-лайн режимда ўз хизматларини таклиф этади. E-Trade компанияси

дискаунт-брокерлар тоифасига киради. Бу шуни англатадики, улар бозордаги

операцияларни сизнинг кўрсатмангиз асосида кичик миқдорда комиссия олиб

амалга оширадилар. Бундай компания томонидан очилган хисоб рақами

брокер хисоб рақами деб номланади. Бундай хисоб рақамларидаги маблағлар

Америка қонунлари бўйича суғурта қилинган: агар пул миқдори юз минг

долларгача бўлса, суғурта пул билан қопланади, агарда пул миқдори беш-олти

Page 91: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

91

миллион долларгача бўлса, суғурта қимматли қоғозлар билан қопланади.

Албатта бу суғурта ўйин билан боғлик таваккалчиликка тадбиқ этилмайди.

Суғурта – брокер бонкрот бўлиб қолган холлардагина қўлланилади. Яъни, пул

йўқотилиши сизнинг айбингиз билан бўлмасагина, суғурта механизми ишга

тушади. E-Trade да ҳам сиз унда ишлашни ўрганиш учун хисоб рақами

очишингиз ва ўз кучингизни синаб кўришингиз мумкин. Лекин шуни хам

эслатиб ўтиш жоизки, бу ерда гап қимматли қоғозолар ва уларнинг

хосилалари хақида боради, шунинг учун хам савдо жараёни жойлардаги

биржаларнинг иш вақтлари билан чегараланган. Яъни, бунда турли хил савдо

операциялари америкача иш куни билан чегараланган. Шунинг учун хам бу

ерда минтақаларидаги соатлар фарқларни хисобга олиш керак бўлади.

Қандай қилиб E-Trade да хисоб рақами очиш мумкинлигини кўриб

чиқамиз. Бунинг учун аввало хисоб рақами очиш учун анкетани топиб,

печатлаб, уни тўлдириб, имзо қўйиб, керакли ва талаб қилинган

хужжатларнинг нусхалари билан биргаликда почта орқали америкадаги

кўрсатилган манзилга жўнатиш керак бўлади. Анкета формасини компания

сайтидан олишингиз ёки почта орқали сизнинг манзилингизга жўнатишни

сўрашингиз мумкин. Вақтни қисқартириш мақсадида брокерга қўнғироқ

қилиб қўйиш хам фойдадан холи бўлмайди (инглиз тилини билсангиз,

албатта). Агар қўнғироқ қилганингизда сизга хисоб рақами очилганини

айтишса, у холда ушбу хисоб рақами билан боғлиқ маълумотларни Интернет

орқали жўнатишни сўрашингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Агар бунга иложи

бўлмаса, почта орқали олинадиган маълумотларни кутишингизга тўғри

келади. Албатта бу маълумотлар e-mail орқали E-Trade компанияси

томонидан сизга жўнатилиши хам мумкин.

Сиз учун индивидуал хисоб рақами очилганидан сўнг, ушбу хисоб

рақамига банк орқали пул ўтказишингиз мумкин бўлади. Бу хисоб рақами

фаол холга ўтиши учун унга биринчи пул ўтказмаси $ 1000 (бир минг) АҚШ

долларидан кам бўлмаслиги керак. Бу амалдан сўнг сизга чек китобчасини

жўнатишади ва бу чек китобчаси орқали хам хисоб-китобларни амалга

Page 92: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

92

оширишингиз мумкин. Хисоб рақами очиш пайтида сизга анча-мунча

вариантлар таклиф этилади. Сиз уларнинг ичидан “General Investing” деб

номланган хисоб рақамини танлаб олишингизни таклиф этамиз. Хисоб

рақами очиш бўйича анкетада агар сиз шахсий хисоб рақами очмоқчи

бўлсангиз, сиздан паспорт нусхаси талаб қилинади, аммо агарда сиз

фирмангизга хисоб рақами очмоқчи бўлсангиз, у холда сиздан фирма қайд

қилиниш хужжатларининг инглиз тилига таржима қилинган ва нотариал

тасдиқланган нусхалари сўралади. Ундан ташқари, фирма номидан сиз учун

берилган ишончнома хам сўралиши мумкин. Сиз чет эллик бўлганингиз учун

W8BEN формасини тўлдириш хам сўралади – бу форма сизнинг АҚШ да

норезидент статусда эканлигингизни ва Америка солиқ тўловчиси мақомига

эга эмаслигингизни англатади. Акс холда, сиз Америка солиқ тизими бўйича

солиққа тортилишингиз мумкин бўлиб қолади. W8BEN формасини Америка

солиқ хизмати сайти IRS дан топишингиз мумкин. Бунинг учун Yahoo

сайтига кирасиз (http://www.yahoo.com) ва унинг қидирув қаторида ушбу

форманинг номини терасиз.

10.3. Виртуал пуллар билан ишлаш – BetMarket.ru

Қачон якка дарахт ўрмон бўлибди?

Ёлғизга қайси иш осон бўлибди?

Қай доно ўзини ягона билса,

Афсуски, бир ўзи нодон бўлибди.

Рамз Бобожон

Агар сиз Америка ёки Англия компанияларининг акциялари курси

бўйича ўйнашни истаб қолсангиз, у холда сизга бир неча юз минг доллар пул

керак бўлиб қолади. Бу китобни ўқиётган бўлсангиз, демак сизда бундай

миқдордаги пул йўқ албатта. BetMarket.ru сиз учун беш долларли минимал

ставка ёрдамида орзуингизни рўёбга чиқаришга имкон беради. Бунинг учун

компаниянинг таклифига қулоқ тутиб, ўзингизга виртуал хисоб рақами очинг.

Бунда Сизда реал пуллар бўлмайди, аммо сиз реал бозорларда ўйнай оласиз ва

уларда ставкалар қўйишингиз мумкин бўлади. Лекин бу ишда муваффақият

қозониш учун омаднинг ўзи етарли эмас, бунинг учун техник тахлилини

билишингиз, реал ходисалардан хабардор бўлишингиз, аналитикларнинг

Page 93: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

93

таклифларидан бохабар бўлишингиз ва реал маълумотлар таҳлили асосидаги

ўз шахсий фикрингиз бўлиши керак.

Бундай тоифадаги юмушларни қандай қилиб амалга оширишни рус

тилидаги http://www.betmarket.ru сайти билан танишишдан бошлаймиз.

Энг аввало FAQ (Frequently Asked Questions) тез-тез берилиб туриладиган

саволлар бўлими билан танишиб чиқинг ва қоидаларни диққат билан ўрганиб

чиқинг. Форумга киринг ва кўпчилик нималар хақида гаплашаётганига

диққат-эътиборни қаратинг. Саволларингизга турли хил усуллар билан жавоб

олишга имкон берувчи ёрдам тизими билан хам танишиш фойдадан холи

эмас. Унда масалан, қуйидаги имкониятлар мавжуд:

1. Электрон почта орқали маълумот олиш;

2. Текин телефон канали ёрдамидан фойдаланиш – бунинг учун ўз

телефон рақамингизни кўрсатишингиз керак бўлади;

3. Саволларни чатлар орқали бериш хам мумкин;

4. Уларга телефон орқали қўнғироқ қилиб, рус тилида гаплашишингиз хам

мумкин.

Телефон номери тахминан қуйидагича бўлиши мумкин +356 99823645.

Бу ерда плюс (+) белгиси ўрнига халқаро каналга чиқиш кодини териш керак

бўлади. Ундан сўнг мамлакат коди келади, бу ерда 356 – Мальта давлати

кодидир. Ундан сўнг эса телефон номери келади. Истаган саволингизни

сўрашингиз мукин, аммо нимага қанча қўйиш керак деб сўраманг, чунки улар

бундай қалтис саволга жавоб бера олмайдилар – бу саволга фақат ўзингизгина

мустақил равишда жавоб топа оласиз. Сайтда бозордаги холатни чамалашга

имкон берадиган бир қанча ускуналар мавжудки, улар кўмагида шарт-

шароитни тахлил қилган холда, тегишли қарорлар қабул қилишингиз мумкин.

Энг аввало саҳифанинг чап томонида жойлашган навигацион панелга

эътиборни қаратинг. Унда тўрт асосий бўлимни кўришингиз мумкин:

1. «Опции клиента» - Мижоз имкониятлари - бу бўлимдан хисоб

рақами очилганидан сўнг фойдаланиш мумкин ва бу ерда сиз ўз хисоб

рақамингиз хақидаги барча маълумотларни топишингиз мумкин.

Page 94: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

94

2. «Рынки» - Бозорлар – Бу ерда сиз молиявий ускуналар гуруҳини

танлаб олишингиз мумкин. Сизга тўрт вариант таклиф этилади:

индекслар, форекс, Америка компаниялари акциялари ва Англия

компаниялари акциялари. Охирги икки холатда Англия ва Америка

биржаларида савдога қўйилган акциялар хақида гап кетади. Албатта бу

ерда барча акциялар эмас, балки энг оммабоплари келтирилади.

3. «Ставки» - Қўйилмалар – Бу ерда сиз мумкин бўлган ставкалар, ва

уларнинг таснифи билан танишиб, хозирги пайтда сиз учун энг мос

келганини танлаб олишингиз мумкин. Лекин у ёки бу холатга пул

тикишдан аввал нималар ва нима учун бўлаётганини яхшилаб тушуниб

олинг. Акс холда, кўр-кўрона равишда пул тиксангиз, уларни осонлик

билан йўқотиб қўясиз. Шунинг учун бу масалада эътиборсизлик килиш

ярамайди ва майда-чуйдаларгача диққатни қаратиш лозим бўлади.

4. «Инструменты графики» - «Чизмалар ускуналари» - Бу ерда сайтда

фойдаланиш мумкин бўлган ускуналарнинг бир қисмини топасиз. Бу,

биринчидан, чарт-панел бўлиб, унда сиз графикларни, жорий

котировкаларни, соатий боҳоларни ва жадвалларни кўришингиз

мумкин. Иккинчидан эса, графиклар бўлиб, улар ёрдамида

котировкаларнинг турли хил вақт кесимларидаги ўзгаришини кузатиш

мумкин. Истасангиз, котировкаларнинг жорий кун давомида

ўзгаришини кузатишингиз ёки унинг бир неча кундаги ўзгаришини

кўришингиз мумкин (бунда максимум 180 кунни қамраб олиш мумкин

бўлади). Кун давомидаги ставкаларнинг ўзгариши агар сиз кунлик

ўзгаришларга ставка қўймоқчи бўлсангиз керак бўлиб қолиши мумкин

ва агар сиз маълум бир муддатга ставка қўймоқчи бўлсангиз, у холда

кунлик ставкалар кўмак беради.

Аммо булар билан мумкин бўлган ускуналар сони чегараланмаган,

албатта. Агар тепадаги бошқарув панелига эътибор қаратсангиз, у холда у

ерда «Чарты» (графиклар – charts) деб номланган тугмачага кўзингиз

тушади. Бу ерга кирганингизда қўшимча ускуналарни кўришингиз мумкин.

Page 95: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

95

Агар барча ускуналарни тушуна олмасангиз, унчалик хам хафа бўлманг,

чунки бу ускуналарнинг баъзилари профессионал ўйинчиларга мўлжалланган.

Демак, уларни тушуниш ва иш фаолиятингизда ишлата олиш учун

секюриметрика бўйича махсус адабиётларни яхшилаб ўрганиб чиқишингиз

лозим бўлади. Чунки молиявий бозорларнинг ҳам ўзига яраша қонун-

қоидалари борки, уларни билмасдан туриб, молиявий бозрода фаолият

кўрсатиш казинодан кўра ҳам кўпроқ таваккалчилик даражасига эга ва сиз

фойда ўрнига каттагина зарар ҳам кўришингиз мумкин. Юқорида таклиф

этилган ускуналар сизнинг сарф-харажатларингизни анчагина миқдорга

камайтириши мумкин. Албатта бу ускуналар молиявий бозорда профессионал

фаолият кўрсатиш учун етарли эмас, аммо улар бозорни ўрганиб олиш ва

тадқиқ этиш учун етарлидир деса ҳам бўлаверади.

Юқорида тавсиф этилган молиявий бозорларда ишлаш учун яна бир

қанча қўшимча ускуналар керак бўлади. Улар ичида графиклар билан

ишлашга мўлжалланган Metastock дастури техник тахлилни амалга ошириш

учун яхшигина имкониятлар яратиб беради. Ундан ташқари, опционлар билан

ишлашни амалга ошириб берувчи бир қанча воситалар ҳам борки, агар сиз

опционлар биржаси билан ишлашни режалаштираётган бўлсангиз, бу

дастурларсиз ишингиз анча мураккаб бўлиб қолади. Лекин таклиф этилаётган

барча дастурлар билан ишлаш учун котировкалар, баҳолар ва бошқалар

бўйича аниқ маълумотлар керак бўлади. Бундай маълумотларни етказиб

берувчи махсус фирмаларни вендорлар деб аталади. Агар маълум миқдорда

пул тўласангиз, вендорлар сиз учун керакли маълумотларни ўз вақтида

етказиб беришлари мумкин. Америка фонд биржасига тегишли бўлган текин

маълумотларни, таклифларни ва янгиликларни Yahoo почта хизмати ёки

тизими орқали олишингиз мумкин.

Иловалар

Тадбиркорликда муваффақиятга эришиш қонунлари.

Ҳар қандай шароитда ҳам қалбий осойишталикни

сақлаб қолишга интилинг!

Page 96: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

96

Доктор Алексис.

Барча воқеа ва ҳодисалар ўз сабабига эга, ҳар бир оқибатнинг эса ўз

сабаби мавжуд.

Агар бирор-бир нарса ёки ҳодисага чин дилдан ишонсангиз, у Сиз учун

ҳақиқатга айланади.

Агар Сиз бирор бир нарса ёки ҳодисани комил ишонч билан кутсангиз,

у Сиз томонингиздан амалга оширилган башоратга айланади.

Сиз жонли магнитсиз, шунинг учун хам Сиз ўз фикрларингиз билан

мос бўлган инсонларни, ҳолат ва ҳодисаларни ҳаётингизда

учратаверасиз ва ўзингизга тортасиз.

Сизнинг ташқи дунёингиз ички дунёингизга мос ва худди ўзидир, у

Сизнинг фикрлашингиз асосий кўрсатгичларига мос келади.

Сиз ўз ҳаётингизни қанчалик даражада бошқара олсангиз, шунчалик

даражада ўз-ўзингиздан мамнунсиз.

Ўзгаришлардан қочиб қутулиш мумкин эмас, у муқаррардир.

Бошқарила олинмайдиган ўзгаришлардан кўра, бошқарила олинадиган

ўзгаришлар кўпроқ муваффақиятларга олиб келадилар.

Хаётингизни назорат қилиш учун аввало ўз тафаккурингизни назорат

қила бошлашингиз лозим.

Хаёт тасодифий ҳодисалар занжиридир ва унда барча ходисалар

фақатгина тасодифий равишда юз беради.

Агар аниқ режалаштира олмасангиз, Сиз муваффақиятсизликни

режалаштирган бўласиз.

Сиз ўз ҳаётингиз ва келажагингиз учун тўла ва батамом масъулдирсиз.

Сиз доимо фикр ҳамда харакат эркинлигига эгасиз.

Масъулият ўзингизни ва фикрингизни тўла назорат қила олишни

уддалашдан бошланади.

Хеч ким ва хеч қачон Сизга ёрдам бераман деб югуриб келмайди.

Page 97: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

97

Омадли инсонлар хаётнинг барча жабҳасида аниқ мақсадга ва фаолият

йўналишига эга бўладилар.

Сиз ўзингизнинг барча ижобий ва салбий хатти-харакатларингизга тўла

жавоб берасиз ва шунга яраша хақ оласиз.

Сизнинг хаётдан олаётган мукофотларингиз Сиз томонингиздан

бошқаларга кўрсатилаётган хизматлар қийматига тўғри

пропорционалдир.

Ҳар қандай бойлик қандайдир хизмат кўрсатиш ва уни сотишдан

бошланади.

Агар Сиз ўзингиз олаётган мукофот миқдорини кўпайтирмоқчи

бўлсангиз, аввало ўзингиз томонингиздан кўрсатилаётган

хизматларнинг сони ва сифатини оширишингиз лозим.

Ҳар бир инсон хизмат кўрсатишдан олинган комиссион тўлов учун

ишлайди.

Ҳар қандай муваффақиятга ҳам доимий меҳнат орқали эришилади.

Ҳар қандай катта муваффақиятга ҳам жуда узоқ муддат давомидаги

интенсив меҳнат сабаб бўлади.

Қанчалик интенсив ва самарали меҳнат қилсангиз, шунчалик кўп

омадингиз келади.

Ўртача одамга нисбатан кўпроқ нарсага эришиш учун унга нисбатан

кўпроқ ва яхшироқ ишлашингиз керак бўлади.

Агар Сиз хозиргидан кўпроқ иш бажарсангиз, Сизга хозиргидан

кўпроқ тўлашади.

Самарали натижага пишиқ-пухта тайёргарлик орқали эришилади.

Ишда доимий равишда халақит берадиган муаммоларни яхшилаб

таҳлил қилинг ва улардан қутулиш йўлларини ўйлаб топинг.

Ўйламасдан қилинган хатти-харакатлар барча омадсизликларнинг

сабабидир.

Барча бажарадиган ишларингизни қилиш учун доимо вақт етмайди.

Page 98: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

98

Қатъий харакатлар ва уринишлар билангина Сиз ўзингизнинг

имкониятларингизни юзага чиқаришингиз мумкин.

Ишда ўз имкониятларингиз чўққисига чиқмоқчи бўлсангиз, ўз

вақтингизни оптимал равишда тақсимланг.

Хаётдаги ҳар бир катта ўзгаришга аниқ ифодаланган мақсад ва ишга

содиқлик сабаб бўлади.

Қўрқмасдан, чўчимасдан, дадиллик билан ҳаракат қилинг ва Сизга

кўзга кўринмас кучлар ёрдамга келади.

Омадсизлик мумкин бўлмагандай фаолият кўрсатсангиз, ҳақикатан хам

худди шундай бўлади.

Инсон хаётидаги ҳар бир қадам унинг миясида пайдо бўлган ғоядан

бошланади.

Ҳар қандай йўналишда янги ғоялар ўйлаб топиш имкониятингиз

чексиздир ва шунинг учун хам Сизнинг потенциалингиз чексиздир.

Инсон у ишониши мумкин бўлган ва унинг тафаккури хис қила

оладиган барча нарсаларга эриша олади.

Дунёни фикр ва ижодий тафаккур бошқаради.

Тафаккур фактлардан кўра муҳимроқдир.

Сиз мақсадни аниқ ва равшан кўриб турсангиз ҳамда унга эришиш

учун собитқадамлик билан харакат қилсангиз, муваффақиятга

эришишингиз тайин бўлади.

Агарда Сизнинг қаттиқ меҳнатингиз узоқ вақт давомида бекор кетса ва

натижа келтирмаса, демак Сиз ниманидир бошқача қилаяпсиз.

Талофот кўрмоқ ёки касод бўлмоқ – амалга оширилиши мумкин бўлган

потенциал ўзгаришдир.

Ҳар қандай муваффақиятсизликнинг асосида нотўғри фаразлар ётади.

Сизнинг муваффақиятсизликларга бардош бера олишингиз Сизнинг

ўзингизга ишончингиз ўлчамидир.

Ҳеч қачон, ҳеч бир шароитда, ҳеч хам таслим бўлманг.

Page 99: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

99

Ҳар қандай бизнеснинг асоси – истеъмолчини пайдо қилиш ва уни

ушлаб туришдир.

Фойда фирма ўз фаолиятини қадай амалга ошираётгани ўлчамидир.

Фойда бизнес юргизишнинг нархи ва келажакдаги баҳосидир.

Ташкилот – истеъмолчи қидириш ва уни ушлаб туриш умумий

мақсадида бирлашган инсонлар гуруҳидир.

Истеъмолчи ҳар доим хақдир.

Энг яхши ходимлар доимо энг яхши компанияларда ишлайдилар.

Менежментнинг асосий аҳамияти ва роли - истеъмолчиларни

қондириш мақсадида инсон ресурсларига қилинган сарф-

харажатлардан иложи борича кўпроқ наф олишдир.

Истеъмолчи доимо ўз мақсадлари йўлида харакат қилади ва энг яхши

нарсаларни минимал нарҳларда сотиб олишга интилади.

Истеъмолчилар талабчан ва кечирмайдиган бўладилар, улар энг яхши

хизмат кўрсатувчи фирмаларни мукофотлайдилар, бошқаларга эса

хонавайрон бўлишга имкон берадилар.

“Сифат” тушунчаси ўзига маҳсулот ёки хизматни ҳам, уларнинг сотиш

усулини ҳам қамраб олади.

Компаниянинг фойда миқдори истеъмолчилар нуқтаи-назаридан унинг

маҳсулотлари/хизматларининг сифат даражаси қандайлигига тўғри

пропорционалдир.

Бор нарса эскириб бораётган нарсадир.

Эртаги кун бугунгисидан албатта фарқ қилади.

Яшаш учун доимий янгиланиш ва ривожланиш абсолют керакдир.

Келажакни башорат қилишнинг энг яхши усули – уни яратишдир.

Бизнесдаги ҳар қандай илгари кетишлар янгиланиш туфайли,

қандайдир яхши, арзон, тезроқ, оригинал ва самаралироқ нарсани

бозорга чиқариш натижасида амалга ошади.

Page 100: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

100

Ҳар қандай бизнес қандайдир миқдордаги асосий кўрсатгичларга эга

бўлиб, корхонанинг муваффақияти ёки инқирози ўшалар орқали

ўлчанади.

Ҳар бир инсон муваффақиятнинг критик кўрсатгичларига эга бўлиб,

унинг келажаги худди ўша кўрсатгичлар орқали аниқланади.

Эркин бозор – миллионлаб инсонларнинг талабларини қондиришнинг

энг самарали усулидир.

Бозор қанчалик даражада давлат аралашувидан холи бўлса, таклиф

этилаётган товарлар ва хизматларнинг сони хам шунчалик кўп бўлади

ҳамда инсонларнинг хаёти ҳам шунчалик яхши бўлади.

Рақобат бозорида ғолиб бўлиш учун маҳсулот ёки хизмат қандайдир

рақобат афзаллигига ёки бошқаларидан кескин фарққа эга бўлиши

керак бўлиб, у бошқа маҳсулот ва хизматлардан ижобий тарзда

ажралиб тура олиши керак.

Ҳар қандай муваффақиятли реклама ёки савдонинг асоси – уникал

таклифдир.

Компаниялар катта сотув хажмларига эриши учун истеъмолчиларнинг

конкрет гуруҳларига ёки тегишли бозор сегментларига эътиборни

қаратишлари лозим.

Номаъқул бозорга чиққан, кераксиз махсулот ёки хизмат таклиф

қилган ва мақсадга мувофиқ бўлмаган усуллар билан ишлаётган

компаниялар касодга учрайдилар.

Бозорнинг идеал сегменти - маҳсулотингизнинг рақобатбардош

хусусиятлари энг хаётий талабларини қондиришга мўлжалланган

истеъмолчилардан иборатдир.

Агар Сиз маҳсулотингизнинг уникал хусусиятлари туфайли

истемолчиларнинг талабларини максимал даражада қондира олсангиз

бозордаги муваффиқиятга эришдим деяверинг.

Бозорнинг катта фойда келтирадиган сегментида катта фойда

келтирадиган маҳсулот ва товарлар билан чиқиш ҳамда уни максимал

Page 101: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

101

даражада эгаллаш сотувлардан, инвестициялардан ва акциялардан

максимал даромад олишни таъминлайди.

Бозор ажойиб ишни, ажойиб товарни ва ажойиб хизматни ажойиб

тарзда мукофотлайди.

Бозор ўртача бажарилган ишни, сифати ёмон маҳсулотни ва савияси

паст хизматни қониқарсиз даражада мукофотлайди.

Бизнесдаги ҳақиқий йўлбошчи ҳар қандай шароитда ҳам ҳар бир инсон

билан ўзаро муносабатда ростгўйлик, хақиқатгўйлик ва тўғрилик билан

иш юритади.

Олий даражадаги йўлбошчи қийинчиликлар ва омадсизликларга дуч

келганда қатъийлик билан қарорлар қабул қилади ва шунга мос

равишда харакат қилади.

Йўлбошчилар оламни ўзлари истагандай эмас, балки у қандай бўлса,

шундайлигича қабул қиладилар.

Керакли натижаларни олиш учун энг самарали усулларни қўллай

оладиган инсонгина хокимиятни эгаллайди.

Йўлбошчилар иш бошида бўлишни жуда хам истайдилар, улар

келажакни бошқалардан кўра яхшироқ кўрадилар ва шу асосда

бошқарувни амалга оширадилар.

Ҳақиқий йўлбошчи ҳар қандай қийинчиликни енга олиш ва ҳар қандай

мақсадга эриша олишига жуда қаттиқ ишонади.

Йўлбошчилар ўзларига тобеъ бўлган инсонларнинг талабларини,

туйғуларни ва интилишларини тушунади ва сезади.

Биз яшаётган дунёда барча пулга мухтож ақлли инсонлар ва пул топиш

қонунларини тушунган ҳамда уларга бўйсунишга тайёр турганлар

учун етарли даражадаги пул миқдори мавжуд.

Инсонлар бой бўлишга қатъий қарор қилганликлари туфайлигина

бойликка эришадилар.

Инсонлар бой бўлишга қатъиятлари етмаганликлари ва

сусткашликлари туфайлигина камбағалдирлар.

Page 102: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

102

Пул инсонларнинг маҳсулот ва хизматларга кўчирилган меҳнатининг

бошқа инсонларнинг маҳсулот ва хизматларига алмаштиришга имкон

берадиган воситачидир.

Пул инсонларнинг маҳсулот ва хизматларга берган қийматининг

ўлчамидир.

Сиз топаётган пул миқдори бошқалар нуқтаи-назаридан Сиз жамиятга

бераётган фойданинг ўлчамидир.

Пул оқибат, сабаб эмас.

Олаётган пулингизнинг миқдорини кўпайтириш учун Сиз бажараётган

ишингизнинг сифатини оширишингиз керак.

Пул кўпайтириш учун керак бўлган энг қийматли капитал Сизнинг

ақлий қобилиятингиз, физик хусусиятларингиз ва пул топа олиш

қобилиятингиздир.

Энг қимматли ресурс - бу вақтдир.

Вақт ва пулни йўқотиш ёки инвестиция қилиш мумкин.

Пул ва вақтдан фойдаланишнинг энг яхши усули – уларни қўшимча

маблағ топа олиш учун сарфлашдир.

Ҳар қандай жамиятдаги муваффақиятли инсонлар қарорлар қабул

қилишда узоқ муддатларни ҳисобга оладилар.

Мукофот олишни кечиктириш – молиявий муваффақият гаровидир.

Ҳозирги пайтда нимадандир воз кечсангиз, бу Сизнинг келажакдаги

муваффақиятингиз гаровидир.

Агар инсон бутун хаёти давомида доимий равишда ўз

даромадларининг ўн фоизини жамғарма сифатида сақлай олса, у

албатта молиявий мустақилликка эришади.

Сизнинг молиявий келажагингиз Сиз қанча даромад қилаётганингиз

билан эмас, балки Сизда қанча маблағ қолаётгани билан аниқланади.

Сарф-харажатлар доимо даромадга параллел равишда ўсади.

Page 103: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

103

Агар Сиз сарф-харажатларингиз даромадга нисбатан камроқ ўсишини

таъминлай олсангиз ва бундан хосил бўлган фарқни жамғарсангиз ёки

инвестиция қилсангиз, бир қанча муддатдан сўнг албатта молиявий

мустақилликка эришасиз.

Молиявий мустақиллик стулининг уч оёғи бор – жамғарма, суғурта ва

инвестиция.

Кутилмаган ходисалардан батамом химояланган бўлиш учун Сиз

оддий харажатларингизнинг беш-олти ойлик миқдорига тенг ликвид

жамғармага эга бўлишингиз керак.

Кўзда тутилмаган воқеа ва ходисалардан ҳимояланиш ҳамда бу

шароитларда тўлов қобилиятига эга бўлиш учун Сиз суғурта

қилдиришингиз лозим.

Сизнинг асосий молиявий мақсадингиз шундай миқдордаги капитал

йиғиш бўлиши керакки, бунда инвестициялар туфайли олаётган

фоизларингиз миқдори ишхонада олаётган пулингиз миқдоридан

сезиларли даражада кўп бўлиши керак.

Бирор-бир ишга пул жалб қилишдан аввал бу билан боғлиқ шарт-

шароитларни чуқур ва хар томонлама ўрганинг.

Пул билан муомала қилишнинг энг осон усули – уларни йўқотишдир.

Агар Сиз озгина пул йўқотилишига йўл қўйсангиз, дарҳол катта пулни

ҳам йўқотасиз.

Инвестициялар бўйича маслаҳатлар олишда ўз пуллари билан муомала

қилишни биладиган ва буни исбот қилган мутахассисларгагина

ишонинг.

Пулларни хилма хил турдаги банкларга қўйсангиз, уларнинг мураккаб

фоиз тезлигида ўсишига эришасиз ва маълум вақт ўтгандан сўнг бойиб

кетасиз (бунда инфляция кам таъсир кўрсатадиган пул бирликлари

кўзда тутилаяпти).

Мураккаб фойизнинг маъноси шундан иборатки, пулларни банкка

қўйгандан сўнг, уларга ҳеч қачон тегмаслик лозим.

Page 104: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

104

Катта молиявий ғалаба юзлаб кичик харакатлар, қурбонлар, тадбирлар

эвазига келиб, уларни ҳеч ким кўрмайди ва баҳоламайди.

Жамғармангизнинг йиғилиш жараёнида харакат инерцияси вужудга

келади ва у Сизни янги молиявий мақсадлар томон етаклайди.

Катта йўлни кичкина қадамлар воситасида босиб ўтилади.

Қанча кўп пулни йиғсангиз ва сақлай олсангиз, шунча кўп пул Сизга

кела бошлайди.

Пул қилиш учун пуллар керак.

Сиз қанчалик тезлик билан молиявий мустақиллик томон

харакатлансангиз, у хам Сизга шунчалик тезлик билан харакатланади.

Омаднинг саксон фойизи сарфлаган вақтингизнинг охирги йигирма

фойизида келади.

Сотув бўлмаса – ҳеч нима бўлмайди.

Сотувларнинг саксон фойизи бешинчи марта сотувга ундаганингиздан

кейин амалга ошади.

Қанчалик юқори кўтарилишингиз кўп жихатдан ўзингиз қаергача

кўтарилишни истаганингиз билан аниқланади.

Агар товуқлар билан бирга бўлсангиз, ҳеч қачон бургутдек парвоз қила

олмайсиз.

Инсониятнинг асосий талаблари шахсий, эмоционал ва молиявий

мустақилликдир.

Таваккалчилик - пул ва вақт жалб қилишнинг энг асосий элементи

ҳисобланади.

Сотувчи ва олувчи орасида ишонч хосил бўлиши муваффақиятли

сотувнинг асосидир.

Малакали сотувчилар гапиргандан кўра икки марта кўпрок

эшитадилар.

Харидор Сизни ва компаниянгизни қандай қабул қилган бўлса, унинг

харидор сифатидаги ҳатти-харакати хам худди шундай бўлади.

Page 105: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

105

Сотувчининг, маҳсулотнинг, ўровнинг, ёрлиқнинг ва реклама

материалларининг ҳар бир ташқи элементи харидорда маълум бир

таасурот қолдиради.

Сизнинг даромадингиз миқдори харидор Сизни қандай қабул қилишига

боғлиқ.

Агар харидор Сиз унинг учун ишлаётганингизни кўрса, Сиз энг кўп

пул оладиган сотувчига айланасиз.

Катта даромад оладиган сотувчилар харидорлар учун сотувчи сифатида

эмас, балки маслаҳатчи, ёрдамчи ва дўст сифатида бўладилар.

Ҳамма сотиб олишни яхши кўради, лекин ҳеч ким унга сотишларини

истамайди.

Музокараларда муваффақиятга эришиш эҳтимолининг саксон фойизи

унга қандай тайёргарлик кўрганингиз орқали аниқланади.

Сиз мақсадни қанчалик аниқ тасаввур этсангиз, унга шунчалик тез

эришасиз.

Хаётингизнинг сифати Сизнинг вақтдан фойдаланиш бўйича аниқ ва

равшан приоритетлар танлаганингиз билан аниқланади.

Қандайдир янги нарсани бошлаш учун, албатта эскиси билан

хайрлашишингиз лозим.

Сизнинг энг қимматли капиталингиз – даромад топа олиш

қобилиятингиздир.

Мукофот доимо натижага мос келади.

Вақтни бошқариш Сизга хаётингиздаги ходисалар кетма-кетлигини

назорат қилиш имконини беради.

Баъзи шуғулланаётган ишларингиз Сизга бошқаларидан кўра анча

кўпроқ фойда келтириши мумкин.

Бошқаларга нисбатан тезроқ харакат қила олиш қобилиятингиз

Сизнинг энг асосий капиталингиз бўлиши мумкин.

Page 106: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

106

Барча нарсаларни қилишга хеч қачон ҳам вақт етишмайди, аммо асосий

нарсаларни қилишга доимо етарли вақт бўлади.

Энг муҳим ишни бошлаш ва тугаллай олиш қобилияти Сизнинг

ишингиз натижавийлигини аниқлаб беради.

Ўз меҳнатингиз самарадорлигини ошириш учун доимий равишда

малакангизни оширишингиз керак.

Рисола сўнггида машҳур хинд драматурги Калидасанинг “Тонгги

салом” номли шеърини келтирамиз:

Бугунги кунга боқинг,

Ҳаёт моҳияти,

Тириклик моҳияти,

Фароғат қадди,

Жўшқин фаоллик,

Тараққиёт саси унда мужассам!

Кечаги кун шунчаки рўё,

Эрта эса босинқирашдай гап.

Ширин ўтказолсак бугунги кунни,

Кечаги кун ҳам бизга нашъали –

Эртамиз айланар умидбахш тушга . . .

Бугунги кун билан яшанг, деб

Чорлар эканман,

Зеро, шудир сизга

Тонгги саломим!

Фойдаланилган адабиётлар руйҳати

Безовталикни чидам билан енгишни билмаган

ҳар қандай ишбилармон кишилар

ёруғ дунёни барвақт тарк этадилар.

Доктор Алексис.

1. Т. Mаликов. О. Олимжонов. Mолиявий менеджмент, Тошкент,

«Академия» нашриёти, 1999 йил

2. Э. А. Акромов. Анализ финансового состояния предприятия

(Корхона фаолиятини молиявий таҳлил қилиш), Тошкент, ТДИУ, 2000

(Ушбу адабиётнинг ўзбекча ва русча вариантлари мавжуд)

3. А. Т. Иброҳимов. Mолиявий таҳлил, Тошкент, «Mеҳнат», 1995

4. Г.П. Башарин. Начала финансовой математики. М., Инфра, М.:

1997, -160 с.

5. Т.В. Вашенко. Математика финансового менеджмента. М.,

Издательство «Перспектива», 1996, -82 с.

6. И.В. Добашина. Финансовые вычисления по ценным бумагам. М.:

«Перспектива», 1995

Page 107: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

107

7. Кузин Ф.А., Делайте бизнес красиво. Mосква, ИНФРА-M, 1995 г.

8. Дашков Л. П., Тютюкина Е.Б. Как преуспеть в бизнесе? - M., ИВ~

«Маркетинг», 1993 г.

9. Балабанов И.Т. Основы финансового менеджмента. Как управлять

капиталом? - M., Финансы и статистика, 1995 год.

10. Балабанов И.Т. Практикум по финансовому менеджменту. - M:

Финансы и статистика, 1998, - 246 стр.

11. Крейнина Н. Финансовый менеджмент. Учебник для ВУЗ-ов. - M:

Инфра-M, 1998, 324 стр.

12. Финансовый менеджмент. Учебник под редакцией Е. Стояновой.

- M: Инфра-M, 1997, - 412 стр.

13. Ишмуҳамедов А. Э., Аҳмедов Д. К. Лойиҳалар таҳлили ва

бошқариш. Ўқув қўлланма. ТДИУ, Тошкент, 1998 йил, - 99 бет.

14. Аюпов Р.Х., Ходжаев Р., Имомқориева Ш.Р. Молиявий

менеджмент. Ўқув-услувий қўлланма. Солиқ ва Божхона Органлари

Академияси. Тошкент, 2000 йил, - 84 бет.

15. Рынок ценных бумаг: Учебник под ред. В.А. Галанова, А.И. Басова.

– М.: Финансы и статистика, 1996. – 352 с.

16. Берзон Н.И. и др. Фондовый рынок: Учебное пособие для вузов

экономического профиля. – 2-е изд. – М.: Вита-Пресс, 1999. – 400 с.

17. Баринов Э.А., Хмыз О.В. Рынки: валютные и ценных бумаг. – М.:

Экзамен, 2001. – 608 с.

18. Ценные бумаги: Учебник под ред. В.И. Колесникова, В.С.

Торкановского. 2-е изд., перераб. и доп. – М.: Финансы и статистика, 2000. –

448 с.

19. Крушвиц Л. Финансирование и инвестиции. Неоклассические

основы теории финансов / Пер. с нем. под общей ред. В.В. Ковалева, З.А.

Сабова – СПб.: Изд. Питер, 2000. – 400 с.

20. Рубцов Б.Б. Зарубежные фондовые рынки: инструменты, структура,

механизм функционирования. – М.: ИНФРА-М, 1996. – 304 с.

21. Бутиков И.Л. Рынок ценных бумаг. – Т.: Консаудитинформ, 2001. –

472 с.

22. Драчов С.Н. Фондовые рынки: основные понятия, механизмы,

терминология. – М.: АНКИЛ, 1992. – 128 с.

23. Алексеев М.Ю. Рынок ценных бумаг. – М.: Финансы и статистика,

1992. – 351 с.

24. Эрнандо Де Сото. Секрет капитала. Почему капитализм

торжествует на Западе и терпит поражение во всем остальном мире./Пер. с

англ.- М.: ЗАО Олимп-Бизнес, 2001.-272 с.

25. Килячков А.А., Чалдаева Л.А. Рынок ценных бумаг: Курс в схемах.

– М.: Юриситъ, 2003. – 391 с.

26. Инвестиционно-финансовый портфель (Книга инвестиционного

менеджера. Книга финансового менеджера. Книга финансового посредника).

/ Отв.ред.Рубин Ю.Б., Солдаткин В.И. – М.: «СОМИНТЭК», 1993. – 752 с.

Page 108: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

108

27. Касымов Ю.Ф. Основы теории оптимального портфеля ценных

бумаг. – М.: Информационно-издательский дом «Филинъ», 1998. – 144 с.

28. Алехин М.Ю. Рынок ценных бумаг. – М.: Финансы и статистика,

1992.

29. Буренин А.Н. Фьючерсные и опционные рынки. –М.: Тривола,

1995.

30. Сидни Коттл, Роджер Ф. Мюррей, Франк Е. Блок. «Анализ ценных

бумаг» Грэма и Додда. – М.: ЗАО «Олимп-Бизнес», 2000. – 674 с.

31. Абдуллаев Е., Шохаъзамий Ш.Ш. Кимматли когозлар. 100 савол ва

жавоб. – Т.: Мехнат, 1997. – 272 б.

32. Шохаъзамий Ш.Ш. Акция ва Сиз оладиган фойда. -Т.: Молия, 2003.

-61 c.

33. Шохаъзамий Ш.Ш. Предприниматель на рынке ценных бумаг. – Т.:

Адолат, 2002. – 215 с.

34. Шохаъзамий Ш.Ш. Рынки: финансовые и ценных бумаг. – Т.: ТФИ,

2003. – 196 с.

35. Шохаъзамий Ш.Ш. Основы теории и практика экономики

приватизации. – Т.: Ибн Сино, 2004. – 852 с.

36. Шохаъзамий Ш.Ш. Основы приватизации, рынок ее объектов и

услуг. Учебник. – Т.: Ибн Сино, 2004. – 940 с.

37. Шохаъзамий Ш.Ш. Основы секъюриметрики.–Т.: Фан, 2004.–365 с.

38. Шохаъзамий Ш.Ш., Зуфарова Ш.Ш. Теория безрисковости

действий на рынках: финансовом и ценных бумаг. -Т.: ТФИ, 2004.-101 с.

40. Шохаъзамий Ш.Ш. Качество индустрии рынков: финансового и

ценных бумаг. - Т.: ТФИ, 2004. -131 с.

Молиявий бозорда амалга ошириладиган бизнеснинг бу китобчада

кўриб ўтилмаган бошқа масала ва муаммоларини, тадбиркорлик

маданиятини ўрганиш хамда иқтисодий соҳадаги фирибгарликлардан, шу

жумладан, Интернетдаги сохта тадбиркорлардан самарали химояланиш учун

қуйида келтирилган адабиётларда келтирилган маълумотлардан

фойдаланишингиз мумкин:

1. Оммабоп Интернет. - Т.:, 2010. -237 бет.

2. «Информатика ва ахборот технологиялари», - Т.: 2010. -550 бет

3. Интернет бизнеси асослари, - Т.: 2010. - 100 бет

4. MS Excel жадвал хисоблагичида иқтисодий ва молиявий масалаларни

ечиш. - Т.: 2010. - 164 бет

5. Microsoft FrontPage амалий дастурида ишлаш. - Т.: 2008. 99 бет.

6. Web-саҳифалар яратиш ва бошқариш. – Т.: ТМИ, 2010, 310 бет.

7. Тадбиркорлик маркетинги савол ва жавобларда. – Т.: 2010, 269 бет.

8. Тадбиркорлик маданияти ёки бизнес этикаси асослари. – Т.: 2010, 50

бет.

9. Бизнесда молиявий бошқарув усуллари. – Т.: 2010, 135 бет.

Page 109: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

109

10. Мулоқот маданияти. - Тошкент, 2010 йил, 44 бет.

11. Миллионерларнинг 21 сир-асрорлари. - Тошкент, 2010 йил, 40 бет.

12. Иқтисодий фирибгарликлар ва уларга қарши кураш усуллари, - Т.:

2010. - 104 бет.

Таклиф ва мулохазаларингизни эса муаллиф Аюпов Равшан

Хамдамовичга қуйидаги электрон манзил орқали жўнатишингиз мумкин:

E-mail: [email protected]

Page 110: Қимматли қоғозлар бозори ва унда ишлаш асослариel.tfi.uz/images/Qimmatli_qogozlar_bozori_dc604.pdfбиржа бозори - ушбу бозорда

110

Балтабаева Гузал Равшановна. “Қимматли қоғозлар бозори ва унда

ишлаш асослари”, - Т.: Иқтисод-Молия, 2009. -107 бет