24
ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОБМҚХТ – II БОСҚИЧ АМАЛДАГИ ҲАМКОРЛИК

Yuklab olish

  • Upload
    lenhi

  • View
    327

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ОБМҚХТ – II БОСҚИЧ

АМАЛДАГИ ҲАМКОРЛИК

Page 2: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

2

Ушбу рисола Европа Иттифоқининг қўмагида тайёрланган. Унинг мазмуни учун масъулият ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига юклатилади ҳамда у Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Page 3: Yuklab olish

3

Мундарижа

Рисола тўғрисида 4Лойиҳа ҳамкорларининг фикр-мулоҳазалари 5Ўзбекистонда болалар учун ҳаётнинг энг яхши бошланиши 6Вақтидан олдин туғилган ва заиф болаларни дўстона муносабатда парваришлаш 8Фақат кўкрак сути билан боқиш оилаларда одатдаги ҳолга айланди 11Лойиҳа натижаларининг инфографикаси 14Маҳаллаларда болалар касалликлари профилактикасига алоҳида эътибор қаратиш 16Шифохоналарда болалар касалликларини олиб боришнинг яхшиланиши 19Истиқбол сари 22

Page 4: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

4

Ушбу рисолада лойиҳа Ўзбекистондаги оналар, оилалар ва болаларга бевосита ёрдам берганлиги мисоллари келтирилган. Унда лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқичлари бенефициарларининг тажрибаси акс эттирилган бўлиб, уларнинг фикрлари лойиҳанинг мамлакат миқиёсидаги аҳамиятидан далолат беради. Шунингдек, рисолада лойиҳанинг вилоятлардаги натижаларига оид маълумотлар берилган. Лойиҳа тўғрисидаги қўшимча маълумот www.ona-bolasalomatligi.uz веб-сайтида ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси www.unicef.uz веб-сайтида ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси www.eeas.europa.eu/delegations/uzbekistan/index_en веб-сайтида мавжуд.

Европа ИттифоқиЕвропа Иттифоқи ўз билимлари, ресурслари ва тақдирларини секин-аста бирлаштиришга қарор қилган 28та мамлакатни ўз ичига олади. Бу мамлакатлар 50 йил давомида биргалик-да ишлаб ва тобора кенгайиб, барқарорлик, демократия ва барқарор ривожланиш ҳудудини яратдилар ва айни пайтда маданий ранг-баранглик, толерантлик ва шахсий эркинликни сақлаб қолдилар. Европа Иттифоқи ўз ютуқлари ва қадриятларини чегараларидан ташқа-ридаги мамлакатлар ва халқлар билан ўртоқлашишга тайёр.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигиЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлиқни сақлаш тизимини давлат томонидан бошқаришнинг марказий органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат бошқаруви органлари, ижроия ҳокимият органлари билан ҳамкорликда иш олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, уларнинг туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг тузилмалари республика соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг ягона тизимини ташкил қиладилар.

ЮНИСЕФЎз фаолияти орқали ЮНИСЕФ ҳар бир боланинг ҳуқуқи ва фаровонлигини илгари суради. Ушбу масъулиятни амалий ҳаракатларга айлантириш мақсадида ташкилот ҳамкорлар би-лан биргаликда дунёнинг 190 мамлакати ва ҳудудларида иш олиб боради ҳамда истисно-сиз барча болаларнинг манфаатлари йўлида ҳаракат қилиб, ҳимояга муҳтож ва ижтимоий жиҳатдан яккалаб қўйилган болаларга алоҳида эътибор қаратади.

Рисола тўғрисида

Page 5: Yuklab olish

5

“Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Европа Иттифоқининг Ўзбе-кистондаги Делегацияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида ҳақиқий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ушбу ҳамкорликнинг муваффақият-ли амалга оширилиши лойиҳани Тошкент, Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилоятларига, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрига кенгайтириш имконини берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лойиҳа натижалари учун масъулиятни ўз зиммасига олиниши ҳамда она-лик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматлари секторини бошқаришда унинг имкониятлари мустаҳкамланиши, назаримизда, лойиҳанинг энг муҳим ютуғи бўлди. Барчамиз анъанавий, яъни лойиҳага асосланган ёндашувдан замонавий, секторга асосланган ёндашувга ўтилганликнинг гувоҳи бўлдик ва, умид қиламизки, бу Ўзбекистон Республикасига Минг- йиллик Ривожланиш Мақсадларига эришишда ёрдам беради.”

“Биргаликда жорий этилаётган ушбу лойиҳа ноёб ҳисобланади, чунки у янги туғилган чақалоқлар, эрта ёшдаги болалар ва оналарга сифат-ли тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча жиҳатларини ҳисобга олади. У тиббиёт ходимларининг билимларини ошириш йўли билан соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва мукаммал тиббий хизматларни тақ-дим этишга хизмат қилади, ушбу тизимни ислоҳ қилишга муҳим ҳисса қўшади, тиббий таълим тизимини такомиллаштириш ва иш жойларида сабоқ беришни такомиллаштиришга хизмат қилади. Лойиҳанинг фаол ўрганиш компоненти оилалар ва маҳаллалар билан иш олиб боришга мўлжалланган. Унинг мақсади болалар касалликларнинг олдини олишга имкон берадиган ва сифатли тиббий хизматларга бўлган талабнинг ор-тишига хизмат қиладиган саломатлик, гигиена ва озиқланиш соҳасида бешта энг муҳим амалиётларни қабул қилишга кўмаклашишдан иборат. Ҳозирнинг ўзида миллий даражада болалар саломатлигига ижобий таъ-сир кўрсатаётган ушбу инновацион лойиҳани амалга оширишдаги изчил ҳамкорлиги учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Европа Иттифоқига миннатдорчилик изҳор этаман. ”

“Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Европа Иттифоқи ва ЮНИСЕФ ўртасидаги сама-рали ҳамкорликнинг намунасидир. Лойиҳанинг I босқичи 2008-2011 йиллар давомида Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида муваффақи-ятли жорий этилди ва мамлакатдаги оналар ва болаларнинг учдан икки қисми учун тиббий хизматлар сифати яхшиланишига хизмат қилди. Лойиҳанинг I босқичининг муваффақиятли жорий этилиши ва II босқичнинг бошланиши ҳар томонлама соғлом ва баркамол ав-лодни шакллантиришга йўналтирилган давлат сиёсатининг юқори самарадорлигини тасдиқлади”.

Лойиҳа ҳамкорларининг фикр-мулоҳазалари

Ю. ШтеркЭлчи, Европа

Иттифоқининг Ўзбекистондаги

Делегацияси раҳбари

А.В. АлимовСоғлиқни сақлаш

вазири

Р. ФудеричЮНИСЕФнинг

Ўзбекистондаги ваколатхонаси

раҳбари

Page 6: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6

Янги туғилган чақалоқларга туғилганидан сўнг дастлабки соатларда кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифати кейинчалик, болалик даврида ва катта ёшда улар-нинг саломатлиги учун муҳим аҳамият касб этади. Тиббиёт ходимларининг хавфли

белгиларни фарқлай олиши, туғруқ бўлимлари ва касалхоналарда бола учун қулай муҳит яратилгани, оилалар ва болани парвариш қилувчи шахслар ўртасида уларни қандай овқат-лантириш, параваришлаш кераклиги, ўсиши ва ривожланишини қандай назорат қилиш борасида олиб бориладиган тушунтириш ишлари гўдакнинг ҳаёти энг яхши тарзда бошла-нишининг ўта муҳим шартлари ҳисобланади. “Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳаси Биринчи босқичининг муваффақиятидан сўнг, 2012 йилнинг июлида лойиҳанинг Иккинчи босқичи бошланди. Иккинчи босқичда лойиҳа томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари қамраб олинади, бунда соғлиқни сақлаш ходимларига болалар ва уларнинг ои-лалари учун энг қулай тиббий парваришни таъминлаш учун зарур бўлган билим ва амали-ётлар тақдим этилади. Лойиҳа Европа Иттифоқи ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида молиялашти-рилмоқда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда амалга оширилмоқда. Шу кунгача лойиҳанинг II босқичи доирасида 8,493 нафар тиббиёт ходимлари болалар ва уларнинг оилаларига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича салоҳияти такомил-лаштирилди, ва айни пайтда Тошкент, Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилоятлари, Қорақал-поғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги 15,5 миллион аҳолига ва беш ёшгача бўл-ган 3,5 миллион болага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Лойиҳа бюджети 5,718,770 Еврони ташкил этади. 4,900,000 Евро Европа Иттифоқи ҳамда 818,770 Евро ЮНИСЕФ ҳисобидан

Ўзбекистонда болалар учун ҳаётнинг энг яхши бошланиши

Page 7: Yuklab olish

7

ажратилган. Бундан ташқари ЕИ 1,700,000 Еврогача маблағни тиббиёт ускуналарини сотиб олиш учун ажратди.Мутахассисларни туғруқхоналарда оналар ва болаларни парваришлашда,айниқса, асо-ратлар билан туғилган чақалоқларга қўшимча парвариш талаб қилинган ҳолатларда зарур бўладиган янги билим ва кўникмалар билан қуроллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари чақалоқлари билан уйга қайтадиган оналар ва оила-ларга маслаҳатлар бериш бўйича таълим олдилар, шунингдек 5 ёшгача бўлган болаларда касаллик кечишини бошқариш бўйича билимларини такомиллаштирдилар. Барча турдаги ихтисослашган тиббий ҳизмат соҳаларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг салоҳиятини янада ошириш энг яхши тиббий амалиётларни барқарор тарзда фойдаланишни кафолатлайди.Лойиҳа оилаларнинг болаларни энг яхши тарзда парваришлашни амалга ошириш бўйи-ча ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга, жумладан, кўкрак сути билан билан боқиш, овқатлантириш, вакцинация қилиш, гигиена ва ривожланишни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Ота-оналар болалик даврининг асосий касалликлари, шу жумладан, зо-тилжам ва ич кетишини аниқлашга ва тегишли чораларни кўришга, шунингдек тез тиббий ёрдам талаб қилинадиган белгиларни кўра билишга ўргатилади. 2016 йил январь ойининг охирига бориб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида ишлайдиган, лойиҳа доирасида тайёргарликдан ўтган тиббиёт мутахассисларининг сони кенгайишда давом этади. Тиббиёт ходимларининг нафақат соҳага оид билимлар, айни пай-тда бошқа ҳамкасбларини ўқитишга оид кўникмалар билан қуроллантирилиши янги билим ва тажриба билан янада кенгроқ алмашишга кўмаклашади. Бу кўплаб соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан ушбу такомиллаштирилган услуб ва ёндашувларнинг тиббиёт муас-сасаларида, оилаларда ва беморларга уй шароитида кўрсатадиган тиббий ёрдам вақтида қўлланилишини кафолатлайди, болалар ва оналар саломатлиги барқарор яхшиланиб бо-ришига хизмат қилади.ОБМҚХТ лойиҳасининг иккинчи босқичида ҳамкорлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тиббиёт институтлари ўртасида амалга оширилади. Минтақавий миқиёсида лойиҳа Фарғона, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда иш юритади. Лойиҳа якунига келиб, 13 000 нафар тиббиёт ходими, шу жумладан, шифокорлар, ҳамширалар, соғлиқни сақлаш тизимининг етакчи мутахассислари ва раҳбарлари ЖССТ/ЮНИСЕФнинг сўнгги баённомаларига асо-сланган хизматларнинг юқори сифатини таъминлай оладилар. Лойиҳа Вазирликка лойиҳа якунланганидан сўнг фойдаланиладиган тиббий хизматлар сифатни такомиллаштириш бўйича концепция, воситалар ва механизмларни ишлаб чиқишда Соғлиқни сақлаш вазир-лигига кўмаклашади. Лойиҳа барқарорлиги янги туғилган чақалоқлар ва болалар яшовчан-лиги бўйича материалларни Ўзбекистоннинг барча тиббиёт институтлари ўқув режаларига киритилиши ва педагогик кадрларни тайёрлаш орқали таъминланади.

Page 8: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

8

Ёш она Елена Тен Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти Пери-натал марказининг туғруқ бўлимида ўз чақалоғининг қўлини ушлаб турибди. Унинг янги туғилган фарзанди биринчи фар-

занди каби муддатидан олдин дунёга келган. Шунга қарамай, у ўзи-ни хотиржам сезмоқда, чунки бу гал у боласининг тўғри парвариш қилинишини билади.

Вақтидан олдин туғилган ва заиф болаларни дўстона муносабатда парваришлаш

Page 9: Yuklab olish

9

«Менинг биринчи фарзандим ҳам муддати-дан аввал туғилган. Унда шифокорлар менга фарзандим билан бирга қолишга рухсат бе-ришмаган” дейди Тен хоним. «Бу сафар улар менга болам билан бирга қолишимга ва унга ғамхўрлик қилишимга рухсат беришди. Ме-нинг кўнглим хотиржам, ўйлайманки, тез ора-да иккаламиз ҳам ўзимизни тиклаб оламиз».

ОБМҚХТ лойиҳасининг Иккинчи босқичи до-ирасида, Тошкент вилояти перинатал мар-кази ходимлари бир қисми қўшимча лойиҳа-лар доирасида етказиб берилган замонавий тиббиёт жиҳозлардан фойдаланган ҳолда янги туғилган чақалоқларни қандай парва-ришлаётгани ҳақида фикр алмашишди. Она-лар ва тиббиёт ходимлари касалхоналарда бажарадиган ролларининг ўзгартирилиши ушбу алмашинувнинг асосий компоненти бўлган. Кўкрак билан змизиш, ҳатто кўкрак сутини соғиб боқиш ҳамда она ва бола ўрта-сида эрта алоқа ўрнатишнинг имкони бор ва мақсадга мувофиқ бўлган барча ҳолатларда рағбатлантирилади. Бундай ўзгаришларнинг натижаларини шифокорлар ва тиббиёт ҳам-ширалари тезда кузатишган. «Аввалги пайтларда биз дори-дармонлар ва ускуналарга катта эътибор билан қа-рар эдик. Албатта, улар жуда муҳим, ам-мо вақтидан олдин туғилган ва заиф чақа-лоқларга энг аввало ўз онаси билан мулоқот етишмайди», дейди Тошкент вилояти пери-натал маркази бош шифокори Лола Қора-боева.

«Оналарга вақтидан олдин туғилган чақа-лоқларни парваришлашга рухсат берганимиз-дан сўнг, биз аксарият ҳолларда чақақлоқлар соғлиги тезда ва яхшироқ тикланганлигига гувоҳ бўлдик. Оналар стрессларга камроқ уч-рамоқда. Жароҳатловчи аралашувлар ва дори воситалари бизга камроқ керак бўляпти. Она сути барча ҳолатларда, ҳатто соғилган тарзда ҳам ниҳоятда фойдалидир. Касалхонада даво-ланиш давомийлиги қисқарди, ва ҳатто ходим-ларимизнинг иш хажми ҳам камайди”.

Лойиҳа энг яхши халқаро амалиётларга му-вофиқ шифокорлар ва ҳамшираларнинг би-лими ва амалий кўникмаларини янгилади.

Бу эса болалар ҳолатининг самарали на-зорат қилинишига ва хусусийлаштирилган ёрдам кўрсатилишига олиб келди. «Ҳамкасбларим билан бирга янги туғилган чақалоқлар ва болалар яшовчанлиги мав-зусида бир неча ўқув курсларида таълим олдим. Мавжуд ўқув ускуналари ёрдамида ўпка вентиляциси ва интубация каби ҳаётни асраш бўйича кўникмаларимизни янгила-дик”, дейди Янги туғилган чақалоқлар интен-сив терапияси бўлими ҳамшираси Дилфуза Жолдосова.«Айни пайтда ҳаётни таъминлаш ускунала-ри – реанимация аппаратураси, ўпканинг сунъий вентиляцияси ва мижозлар монито-ринги тизими каби ускуналардан фойдала-ниш бўйича билимларимизни янгиладик. Энг муҳими, катта ҳаётий тажрибага эга ва биз тўқнаш келадиган ҳолатларни яхши тушуна-диган ўқув курслари раҳбарлари билан ҳаёт учун хавфли ҳолатларни муҳокама қилдик”.

Page 10: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

10

Тошкент вилояти перинатал маркази янги туғилган чақалоқлар реанимацияси бўлими мудири Чўлпоной Қодирова шундай дейди: “Биз ҳаммамиз лойиҳа томонидан амалга оширилаётган оналик ва болаликни муҳо-фаза қилиш бўйича хизматлар сифатининг асосий баҳоси натижаларини билишга ин-тилдик. Эндиликда биз турли даражали му-ассасаларда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича хизматлар сифатини қандай такомиллаштириш кераклиги ҳақидаги ми-солларни биламиз ва бу борадаги билим-ларга эгамиз. Бизнинг касалхона ҳозирги пайтда узлуксиз таълим жараёнида ишти-рок этмоқда. Бизнинг шфокорларимиз ва ҳамшираларимиз ўқув курсларида таълим олиб, ҳамкасблари билан ўзлаштирилган билимларни ўртоқлашмоқдалар.”. Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўрта-сидаги республика миқиёсида тажриба ал-машиш муҳим масала ҳисобланади. Соғлиқ-ни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда лойиҳа оналик ва болаликни муҳофаза қи-лиш бўйича бошқарув ва хизмат кўрсатиш

билан боғлиқ энг муҳим касбий масалалар-нинг муҳокамаси учун асос яратди. Тошкент шаҳрида ва ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида мунтазам учра-шувлар ташкил қилинмоқда.

«Лойиҳа кўмагида Ўзбекистоннинг турли ҳу-дудларидаги шифокорлар ва ҳамширалар ўртасида тажриба алмашинуви келгусида давом эттирилиши зарур. Бу тажрибамизни ўртоқлашиш, ўқув машғулотлари давомида олинган билимлардан қандай фойдаланиши-мизни муҳокама қилиш учун яхши имконият-дир” дейди Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Юлдуз Эшонова.

«Ўқув курсларимизнинг раҳбарлари ишимиз сифати билан қизиқаётганлигини кўриш ва қулай усуллар ҳақида кўрсатмалар бериши-дан жуда мамнунмиз”. Пировард натижада, ушбу такомиллашти-риш чораларидан Елена Тен хоним каби она-лар ва болалар фойда кўрмоқда. Зеро, унинг оналикни муҳофаза қилиш стандартларига бўлган ишончи ортди.

“Улар фойдаланадиган ёндашувлар болаларга яшашга иштиёқ ва куч бермоқда”, дейди Тен хоним. “Фарзандим вақтидан олдин туғилган бўлишига қарамай, унинг яшашига ишончим комил”.

Page 11: Yuklab olish

11

Фақат кўкрак сути билан боқиш оилаларда одатдаги ҳолга айланди

Кўкрак сути билан боқиш, айниқса бола ҳаётининг дастлабки олти ойида у соғлом ўсиши ва ривожланиши учун муҳимдир. Баҳолашлар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда туғруқхона-

ларда фақат кўкрак билан боқишни оналарнинг 96-97% қўлласа, уй шароитида фақат 30 дан 50 фоизгача оналар ушбу амалиётни давом эттиради. Маҳалла ва оиланинг таъсирида оналар болаларни овқатлантиришнинг фойдаси камроқ амалиётларидан фойдалана бошлайдилар, масалан, фарзандларини сут қоришмалари билан боқадилар. Бу эса келгусида болаларнинг соғлигига ва фаровонли-гига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Page 12: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

12

Бутун дунёда фақат кўкрак сути билан боқиш афзалликлари тан олинган. Кўкрак сути гўдаклар учун биринчи табиий маҳсу-лот ҳисобланади. Ҳаётининг дастлабки ол-ти ойида у болага барча зарур қувватни ва озуқа моддаларини бериши мумкин. Бундан ташқари, кўкрак сути гўдакларни болалик даврининг кенг тарқалган касалликларидан, жумладан ич кетиши, кам овқат ейиш ва зотилжамдан асрайди.

Кўкрак сути билан боқилган гўдаклар касал-ликдан сўнг тезроқ ва яхшироқ тикланади. Бола олти ойлик бўлганидан кейингина қў-шимча овқат бериш зарур бўлади. Шуниси ҳам муҳимки, кўкрак сути билан боқиш она билан бола ўртасида кучли эмоционал алоқа-ни яратади, шунингдек боланинг сенсор ва когнитив ривожланишини рағбатлантиради. ЖССТ ва ЮНИСЕФ кўкрак сути билан боқиш-ни бола икки ёшга тўлгунича давом эттиришни тавсия қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидани “Таза База” ҚВП ҳамшираси Шахноза Ортиқова ҳам фақат кўкрак сути билан боқишни тарғиб этиш бўйича иш олиб бормоқда. “Оналик ва болалани муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳасининг Иккинчи босқичида таълим олгач, улар бевосита оналар ва оилалар би-лан иш олиб бормоқда.

«Мен оналар ва болаларни кўрикдан ўтказа-ман, уларнинг саломатлиги ва ривожланши учун фақат кўкрак сути билан боқишнинг би-ринчи даражали аҳамиятини тушунтираман”, дейди Ортиқова хоним. “Мен оилаларда бўл-ганимда, онанинг кўкрак сути билан боқишда қийинчиликларга дуч келиши-келмаслигини англаб олишга ҳаракат қиламан. Уларга чақа-лоқларга олти ойгача фақат кўкрак сути бе-риш кераклигини, чой, сув ёки шарбат бериш мумкин эмаслигини тушунтираман. Оналар ва оиланинг бошқа аъзолари билан яхши муно-сабат ўрнатишга ҳаракат қиламан ҳамда улар-нинг саломатлигини мустаҳкамловчи амалий ечимларни таклиф қиламан”.

Шахноза Ортиқова хар куни ўз жамоасидаги оилаларга боради ва уларга нафақат кў-крак сути билан боқиш масалалари бўйича,

балки оналар учун қўлларни ювиш, тўғри овқатланиш аҳамияти, болаларнинг тўғри ривожланиши учун ота-оналар болалари би-лан қандай ўзаро муносабатлар ўрнатиши кераклиги юзасидан маслаҳатлар беради. У шунингдек болаларда кўп учрайдиган, жумладан, ўлимга олиб келадиган, аммо даволаш мумкин бўлган ич кетиши ва зо-тилжам каби касалликларнинг белгиларини фарқлаш бўйича маслаҳатлар беради, ўз вақтида ва тўлиқ вакцинация қилиш аҳами-ятини таъкидлайди. Яна бир муҳим устувор-лик шундан иборатки, ота-оналар болаларни тиббиёт муассасаларига олиб келиши за-рурлигини кўрсатувчи белгиларни билишига ишонч ҳосил қилиш, ва буни бажариш учун чоралар кўриш зарур. Оила ҳамшираси Ортиқова мунтазам ра-вишда Абитовлар хонадонига ташриф бу-юриб туради. Бу ташрифлар ёш она Жонил Абитова учун муҳим аҳамиятга эга, чунки у ўзининг уч ойлик чақалоғини парваришлаш

Page 13: Yuklab olish

13

ва боқиш учун зарур бўлган кўмак ва қўллан-маларга эга бўлади.

«Мен кўкрак сути билан боқишда ҳеч қандай қийинчиликларни ҳис этмайман», дейди Жо-нил Абитова. «Менга туғруқдан 30 дақиқа ўт-гач, боламни тутқазишди, ва мен шунда кўкрак сути билан эмизишни бошладим. Қизимнинг соғлиги учун кўкрак сути билан боқиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушунардим. Айни пайтда патронаж ҳамширамиз, бола йиғласа ёки иситмаласа, кутиб ўтирмасдан уни чақи-ришимиз зарурлигини айтди. Ойига бир мар-та боламни тиббий кўрикдан ўтказишга олиб бораман”.

Оналарга фақат кўкрак сути билан боқиш тўғрисида маълумот бериш билан бирга, уй-да обрўли шахс ҳисобланадиган қайнона, бу-ви ва боболар ҳам унинг афзалликларидан хабардор бўлиши лозим. Лойиҳа мутахассис-лари билан суҳбатда Жонилнинг қайнонаси Ушира Абитова уларнинг маҳалласи эмизув-чи оналарга ёрдам кўрсатаётгани ҳақида маълумот берди.

«Биз бир-биримизга боғлиқ бўлган жамиятда яшаймиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлай-

миз ва кўкрак сути билан боқиш каби мав-зуларни муҳокама қиламиз”, дейди Абитова. “Биз она сути болани бақувват қилишини, бо-шқа маҳсулотларни жуда эрта бериш керак эмаслигини биламиз”.

Фақат кўкрак сути билан боқиш даражаси тегишли тарзда тайёргарликдан ўтган тиб-биёт ходимлари мавжудлигига боғлиқ. Улар болаларнинг соғлиги ва фаровонлигига таъ-сир кўрсатувчи болаларни овқатлантириш амалиёти бўйича сифатли маслаҳатлар бе-ришга қодир. “Оналик ва болаликни муҳофа-за қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳаси фақат кўкрак сути билан боқиш-ни ва уй хўжаликлари даражасида соғлом турмуш тарзининг кўникмалари билан бир-га тўғри овқатланишни тарғиб қилади. Бу ишлар малакали тиббиёт ходимлари ва жа-моалардаги қўллаб-қувватлаш гуруҳлари томонидан амалга оширилади.

Page 14: Yuklab olish

Лойиҳа натижаларининг инфографикаси

Қорақалпоғистон Республикаси

Хоразм

Бухоро

Самарқанд

Қашқадарё

Сурхандарё

Навоий

ЖиззахСирдарё

НаманганАндижон

Фарғона

Тошкент

Тошкент шаҳри

896 26,0771,057

8952,859

2,340

1,499

2,187

1,478

2,165 3,275

1,3511,889

1,765

1,494

“Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизма тларини такомиллаштириш” лойиҳаси I ва II босқичлари доирасида ўқиган тиббиёт ходимлари сони

ОБМҚХТ лойиҳасининг I ва II Босқичлари даавомида ўқитилган тиббиёт ходимлари сони:

Шифокорлар ҲамшираларДоялар

15,466 8,6231,988

II Босқич

I Босқич

2008 - 2011 ўқитилган тиббиёт ходимлари I босқич вилоятлари

Андижон Жиззах Қашқадарё Навоий Наманган Самарқанд Сурхандарё Сирдарё

1,341 709 765 629 736 949 866 618

212 165 153 142 188 239 180 135

1,722 891 1,269 723 1,241 1,671 1,294 746

3,275 1,765 2,187 1,494 2,165 2,859 2,340 1,499

17,584

2012 - 2014 ўқитилган тиббиёт ходимлари

II босқич вилоятлари

Фарғона Бухоро Хоразм Тошкент ҚР Тошкент шаҳри

430 174 273 461 143 368

92 56 51 84 72 134

956 665 733 806 681 1,387

1,478 895 1,057 1,351 896 1,889

8,493

Барча ўқиган тиббиётходимлари сони

I босқич вилоятлари

161 8,623

85 1,988

681 15,466

927 26,077

Тиббиёт ходимлари тури

Хамширалар

Доялар

Шифокорлар

Жами(вилоятлар)

Жами(вилоятлар ва босқичлар)

26,077

* Маълумотлар 31 август 2014 йилгача

Page 15: Yuklab olish

Қорақалпоғистон Республикаси

Хоразм

Бухоро

Самарқанд

Қашқадарё

Сурхандарё

Навоий

ЖиззахСирдарё

НаманганАндижон

Фарғона

Тошкент

Тошкент шаҳри

896 26,0771,057

8952,859

2,340

1,499

2,187

1,478

2,165 3,275

1,3511,889

1,765

1,494

“Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизма тларини такомиллаштириш” лойиҳаси I ва II босқичлари доирасида ўқиган тиббиёт ходимлари сони

ОБМҚХТ лойиҳасининг I ва II Босқичлари даавомида ўқитилган тиббиёт ходимлари сони:

Шифокорлар ҲамшираларДоялар

15,466 8,6231,988

II Босқич

I Босқич

2008 - 2011 ўқитилган тиббиёт ходимлари I босқич вилоятлари

Андижон Жиззах Қашқадарё Навоий Наманган Самарқанд Сурхандарё Сирдарё

1,341 709 765 629 736 949 866 618

212 165 153 142 188 239 180 135

1,722 891 1,269 723 1,241 1,671 1,294 746

3,275 1,765 2,187 1,494 2,165 2,859 2,340 1,499

17,584

2012 - 2014 ўқитилган тиббиёт ходимлари

II босқич вилоятлари

Фарғона Бухоро Хоразм Тошкент ҚР Тошкент шаҳри

430 174 273 461 143 368

92 56 51 84 72 134

956 665 733 806 681 1,387

1,478 895 1,057 1,351 896 1,889

8,493

Барча ўқиган тиббиётходимлари сони

I босқич вилоятлари

161 8,623

85 1,988

681 15,466

927 26,077

Тиббиёт ходимлари тури

Хамширалар

Доялар

Шифокорлар

Жами(вилоятлар)

Жами(вилоятлар ва босқичлар)

26,077

* Маълумотлар 31 август 2014 йилгача

Page 16: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

16

Маҳаллаларда болалар касалликлари профилактикасига алоҳида эътибор қаратиш

Профилактик тиббиёт оилада соғлиқни сақлашнинг энг яхши усулидир. У оилада ота-оналар ва болани парваришловчи шахслар болаларнинг ўзини ҳис этишини назорат қилиш

кўникмаларини шакллантиради, оғир бўлмаган касалликнинг жид-дий муаммога айланиб кетишининг олдини олади ҳамда тиббиёт муассасаларига юклатиладиган иш ҳажмини камайтиради. Оқибат натижада профилактик тиббиётга қаратиладиган алоҳида эътибор маҳаллаларда турмуш даражаси ва аҳоли саломатлиги яхшилани-шини, айни пайтда болалар касалланиши ва ўлими ҳолатларининг камайишини англатади. Лойиҳа томонидан тарғиб қилинаётган болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб боришнинг ота-оналар ва тиббиёт ходимларига болаларнинг саломатлигини назорат қилиш учун зарур бўлган кўникмаларни беради, уларга асосланган қарорлар қабул қилишга имконият яратади.

Page 17: Yuklab olish

17

Сирдарёдаги «Наврўз» ҚВП бирламчи бўғин тиббиёт муассасаси бўлиб, унинг ходимлари ОБМҚХТ лойиҳасининг I босқичи доирасида оналар ва болаларга ёрдам кўрсатиш сифа-тини яхшилаш бўйича ўқиганлар. Доимий тиббий кўриклар давомида, тиббиёт муасса-саларга келтирилган ўқув плакатлари ёрда-мида Моҳиза ва Фахриддин Турсунқуловлар оиласига уй шароитида болалар саломатли-гини сақлаш учун зарур бўлган маълумотлар берилди. Ота-оналарга болалар касалликлари, жум-ладан, ич кетиши ва зотилжамнининг ҳар қандай аломатларини аниқлаш мақсадида болалар ҳолатини диққат билан кузатиш тавсия қилинади. Тиббиёт ходимларининг маслаҳатлари ота-оналарга жуда жиддий бўлмаган касалликларни даволашни, ма-салан диарея ҳолида болага ичириладиган регитратация эритмасини беришни ўргатиб-гина қолмасдан, балки қўшимча ёрдам учун шифокорга мурожаат этиш зарур бўлган ҳо-латларни билишга имкон беради.

«Биз айрим оддий, айни пайтда муҳим қои-даларни билиб олдик. Биринчи навбатда, биз ўғлимиз қандай ухлаётгани, овқатланиши, фа-оллиги, қандай ўйнашини кузатамиз” дейди Фахриддин Турсунқулов унинг икки яшар ўғли-ни кўриш учун келганларга. “Бирон нарса ўз-гачадек туюлса, биз кутиб ўтирмай, патронаж ҳамширани ёки шифокорни чақирамиз”.

“Наврўз” ҚВП ҳамшираси ва тренер Нигора Хайдарованинг таъкидлашича, Турсунқу-ловлар ва бошқа оилаларининг тиббиёт ма-салаларидан хабардорлиги маҳаллаларда касалланиш даражасини камайишида муҳим ўрин тутади.

“Хавфли белгилар ҳақида ота-оналарнинг ха-бардорлиги болани даволашга олиб келиш учун кўп кутиб ўтирмасликларини кафолатлай-ди” дейди Хайдарова хоним. “Бу жуда муҳим, чунки хавфли вазиятда аралашув қанчалик тезкор бўлса, якуний натижа шунчалик яхши бўлади”.

Кенг тарқалган болалар касалликларини аниқлаш ва даволаш учун зарур бўлган би-лим ва кўникмаларни эгаллашга қўшимча

равишда ота-оналар соғлом, айни пайтда боланинг тўғри ривожланишига кўмакла-шадиган уй шароитини яратишнинг бошқа усулларини ҳам ўрганадилар. Уйда гигие-на қоидаларига риоя қилишнинг энг яхши тажрибаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, овқатланиш олдидан, ҳожатхонадан чиққач, болани йўр-гаклагандан кейин, шунингдек уй ҳайвонла-рини парваришлашдан сўнг қўл ювилишини таъминлаш зарур. Шу билан бирга ота-оналар фарзандлари-нинг касалликларга чидамлилиги ошириш бўйича билим оладилар. Болаларни кален-дарь бўйича белгиланган барча вакциналар билан эмлашга риоя қилиш, уларнинг ўсиши ва ривожланишини мунтазам назорат қилиш муҳим натижа ҳисобланади. Шу билан бирга тўғри овқатланиш эҳтиёжини унутмаслик ке-рак. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами му-ассасалари шифокорлари болаларни темир моддаси билан бойитилган ун ва йодланган туздан фойдаланган ҳолда тўйимли озуқа билан таъминлашга, айни пайтда озиқ-овқат

Page 18: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

18

рационига хўл мевалар ва сабзавотлар ки-ритилганлигига алоҳида эътибор қаратади. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муас-сасаларида олти ойгача бўлган болаларни фақат кўкрак сути билан боқиш зарурати таъкидланади. Сўнгра бола икки ёшга тўл-гунча кўкрак билан эмизиш давом эттирила-ди. Она Маҳлие Турабоевага ҚВПда кўрса-тилаётган ёрдам кичик фарзандининг тўғри овқатланишини таъминлашда жуда муҳим бўлди.

«Бош фарзандим туғилганда ҚВП ҳозирги пайтдаги каби хизматларни кўрсатмас эди», дейди Турабоева хоним. «Ҳозирги пайтда 6 ойгача фақат кўкрак сути билан эмизиш, тўғри овқатлантириш, олти ойдан кейин кўшимча овқат бериш, шунингдек уй-жой гигиенаси бўйича тўлиқ маслаҳат олдим».

«Менга шифокога мурожаат қилиш керакли-дан дарак берувчи белгилар ҳақида сўзлаб беришди. Масалан, бола нафас олишга қий-налса, овқат емаса, ахлатида қон кўринса, тез-тез нафас олса, ҳолсиз бўлиб қолса ёки ҳарорати баланд бўлса, уни шифокор ёки ҳамшира кўригига олиб бораман. Буларнинг барчаси муаммолардан далолат беради». Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Европа Итти-фоқи ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида ОБМҚХТ

лойиҳаси доирасида жорий қилинаётган ва амалга оширилаётган тадбирлар Ўзбе- кистондаги ҚВПлар ва бошқа тиббий муас-сасаларида ишлаётган шифокорлар таълим олишларига кўмак берди. Ушбу тадбирлар ҳамшираларда оилада профилактик парва-риш кўникмалари бўйича ота-оналар ва оила аъзолари билан ҳамкорлик қилиш кўникма-ларини ривожлантирди. Лойиҳа доирасида мунтазам равишда салоҳиятни кучайтириш ва асбоб-ускуналар билан яхши таъминлаш сабабли патронаж ҳамшираларнинг сифат-ли маслаҳатлар бериш, хусусан алоҳида эъ-тиборга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш имкониятлари кенгайтирилди.

Page 19: Yuklab olish

19

Лойиҳа доирасида тадбиқ қилинаётган болалар касалликла-рини интеграллашган усулда олиб бориш стратегияси ҳамши-ралар ва шифокорларга кенг тарқалган болалар касалликла-

рини, хусусан, турли жиддий ҳолатлар, ич кетиши ва зотилжамни яхшироқ даволаш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни бера-ди. Бундай ёндашув жароҳатловчи амалиётлар заруратини ҳамда ишлатиладиган дорилар миқдорини камайтиради. Касалхонада ота-оналарнинг ўз фарзандларини парвариш қилишга жалб этилиши ушбу ёндашувнинг бир қисми бўлиб, у бемор болаларнинг тезроқ соғайишига, касалхонада узоқ вақт қолиб кетмаслигига ҳамда соғ-лиқни сақлаш тизими ходимлари ва даволаш муассасаларининг иш ҳажми камайишига олиб келади.

Шифохоналарда болалар касалликларини олиб боришнинг яхшиланиши

Page 20: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

20

Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиб-биёт маркази қабул бўлимига кунига ўнлаб болалар олиб келинади ва бу ерда жиддий вазиятлар тез-тез учраб туради. Шифокор-лар ва ҳамширалар АВСнинг (“Нафас йўл-лари, нафас олиш ва қон айланиши”) ҳаётий муҳим қоидаларини бажариш бўйича ло-йиҳа доирасида таълим олишди. Касалхона маъмурияти ёрдамида қабул бўлимидаги шарт-шароитлар яхшиланди, кислород ли-нияси ўрнатилди, шунингдек зарур асбоблар ва дориларнинг стандарт тўпламлари ҳозир-лаб қўйилди. Гипоксия шундай ҳолатки, бунда бемор қо-нида кислород миқдори камайиб кетади. Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиб-биёт марказида ОБМҚХТ қўшма лойиҳаси-да иштирок этишдан аввал ушбу муаммо қандай ҳал қилингани ва бу масала бугунги кунда қандай ечимга эга эканлиги ушбу та-шаббуснинг муваффақиятига яққол мисол-лардан бири ҳисобланади. «Аввалги пайтда гипоксияли бола дарҳол реанимацияга, интенсив терапия бўлимига жўнатилар эди», дейди тиббиёт маркази бош шифокори Акбар Мирзаханов. Лойиҳага қадар шифокорлар муваффақиятли даво-лаш учун узоқ вақт давомида касалхонада қолиш ва жуда кўп кўрсатмаларни кўриб чиқишган бўлар эди. Ҳозирги вақтда эса ги-поксия каби касалликларнинг даволаниши дифференциал ташхис қилиш ҳамда оддий кислород тайинланишидан бошлаб трахе-остомиягача бўлган аралашувлардан бошла-нади.

«Бизни кенг тарқалган оғир ҳолатларни бош- қаришга ўргатишди», дейди Сирдарё вило- яти кенг тармоқли болалар тибибиёт маркази қабул бўлимининг мудири Сурайё Тешабаева «Мен янги туғилган чақалоқнинг нафас йўлла-рини жароҳатсиз тозалаш усулларини била-ман ва заруратга кўра нафас олишни сақлаш учун Амбу қопчасини қўллай оламан”.

Айни пайтда, шифокорлар жиддий ҳолат юзага келишини олдиндан билишга ўрга-нишди. Касалхонада бўлиш пайтида ота- оналар болаларининг саломатлиги ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўладилар, шифокор-ларга ёрдам берадилар ва болалари билан-бирга қўпроқ вақт ўтказадилар.

Шифохоналардаги амалиётлар тобора ях-шиланиши натижасида ота-оналар болалари тез ва самарали даволанишига ишонч ҳосил қилдилар. Ана шундай ўзгаришларни сезган оналардан бири Гулбаҳор Ҳақназаровадир. Унинг олти ойлик ўғли Самандар Жўрақулов касалхонада даволанди.

«Тўрт ойлигида унда қаттиқ йўтал юзага кел-ди ва шу сабабли биз бу ерга келдик”, дейди Хақназарова хоним. «Икки кун давомида уни дорилар билан даволашди. Йўтал камайгач, дорилар миқдори ҳам камайтирилди”.

Ота-оналар тиббиёт муолажалари ва парва-ришга жалб қилиниши, касалликлар саба-блари ва аломатлари ҳақида билимга эга бў-лиши боис улар уйга қайтгач, болаларининг ҳолатини яхшироқ назорат қилишга қодир бўладилар.

Page 21: Yuklab olish

21

«Ҳозиргина кўрсатилган ёрдамга қўшимча равишда тиббиёт ходимлари менга болани қандай паваришлашни тушунтиришди” дейди Шоҳида Бургутова. «Улар мени уйда айрим тиббий аломатларни кузатишга ўргатишди. Масалан, қизимни безгак тутса, унинг ҳарора-тини ўлчашим, парацетамол препаратларини ва кўпроқ суюқлик беришим кераклигини ту-шунтирдилар».

Касалхоналардаги ўзгаришлар барқарор-лигини таъминлаш мақсадида барча дара-жалардаги тиббиёт ходимлари ўқитилди. Шунингдек, таълим иштирокчиларига ҳам-касбларига ўз билимларини ўргатиш тавсия қилинди. ОБМҚХТ лойиҳаси доирасида таълим оли-нишдан аввал ва ундан сўнг ҳам касалхо-нада ишлаётган Нодира Неъматова каби шифокорлар учун бутун касалхона бўйича парваришлашнинг яхшиланган стандарти натижа бўлиб ҳисобланади. «Лойиҳа доирасида амалга оширилган таъ-лим олиш пайтидан бошлаб биз шошилинч ҳолат белгиларини аниқлаймиз ва зарур ҳолларда биринчи тиббий ёрдам кўрсата-

миз. Болаларда бундай белгилар бўлмаса, “устувор белгиларни” излаймиз. Улар воси-тасида зудлик билан даволаниши зарур бўлган болалар аниқланади,’’ – дейди док-тор Нематова. «Шундан сўнг, болани касал-хонага ётқизиш шарт эмас деган хулосага келсак, ота-онасини уйда болани қандай парваришлаш кераклигига ўргатамиз”.

Сирдарё вилояти кўп тармоқли болалар тиб-биёт маркази бош шифокори Акбар Мирза-хановнинг айтишича: «Касалхонада ҳамма нарса яхши томонга ўзгарди. Шифокорлар ва ҳамширалар лойиҳа доирасида таълим олгач, уларнинг ишга қизиқиши янада ортди. Оғир вазиятларда улар ўз кучига ишонмоқда. Бундан ташқари, мен ҳам она ва бола учун тиббий хизматлар кўрсатишни такомиллашти-риш бўйича бошқарув истиқболига эга ўқув курсларида таълим олдим”.

Page 22: Yuklab olish

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

22

Ушбу рисоладан ўрин олган ҳаётий воқеалар “Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш” лойиҳаси Биринчи ва Иккин-чи босқичлари доирасидаги айрим асосий ютуқларнинг кўрсаткичи ҳисобланади.

Лойиҳанинг биринчи босқичи Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида амалга оширилди. Лойиҳанинг иккинчи босқичи Фарғона, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тош-кент шаҳрига йўналтирилган. Лойиҳанинг ҳар икки босқичи учун устувор вазифа бутун мамлакат миқиёсида барча бола-лар ва уларнинг оилаларини сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти билан таъминлашдир. Инфратузилма даражаси ҳамда оилалар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати бўйича вилоятлар ўртасида фарқ бор. Бемор болалар ва оналар учун тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш ва ушбу хизматлар сифатли бў-лиши муҳим масала ҳисобланади. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун ҳозирги вақтда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги юқори самарали ва тежамкор тадбирлар мамлакат миқиёсида жорий этилмоқда. Улар ижтимоий жиҳатдан алоҳида эътиборга муҳтож ва олис ҳудудларда яшовчи аҳоли гуруҳларига мўлжалланган.Лойиҳанинг иккинчи босқичи оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш бўйича тиббиёт муассасаларида янги туғилган чақалоқлар ва болаларнинг омон қолишига оид самарали усуллар қўлланилишини мақсад қилиб қўяди. Лойиҳа доирасида таълим олган 13,000 дан зиёд тиббиёт ходимлари малакали мутахассислар гуруҳини шакллантириб, ўз муассасала-рида оналар ва болалар учун тиббий хизматлар сифатини такомиллаштиришга сафарбар қилинади.

Истиқбол сари

Page 23: Yuklab olish

23

Лойиҳа доирасида таълим олган миллий тренерлар қўллаб-қувватловчи назорат меха-низмлари ва билим алмашиш жараёнлари орқали она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш амалиётларини такомиллаштиришга ҳизмат қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирги пайтда лойиҳа томонидан амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш бўйича сифатни ошириш, сертификация ва фа-олиятини такомиллаштириш ишларини қўллаб-қувватлайди. Турли ҳудудлардан келган тиббиёт ходимларининг учрашувлари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини такомиллаштириш бўйича ижобий тажриба алмашишга ёрдам беради. Лойиҳа тадбирларининг узоқ муддатли барқарорлиги Ўзбекистоннинг барча тиббиёт ўқув юртлари ўқув режаларига чақалоқлар ва болаларнинг омон қолиши бўйича ўқув матери-аллари тўпламларининг интеграция қилиниши орқали қўшимча равишда таъминланади. Ушбу қадам тиббиёт ходимлари билимини она ва бола соғлигини сақлаш бўйича замона-вий халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Натижада тиббий хизмат кўрсатилиши усули ўзгариб боради. Маҳаллалар билан кенг ҳамкорлик ўрнатилиши ва уларнинг хизматлардан фойдаланиш кўламини кенгайтиришда иштирок этишга таклиф қилиниши янги ёндашувнинг асоси ҳи-собланади. Она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш масалалари саломатлик, овқатланиш ва гигиена соҳасидаги секторлараро хизматлар мажмуаси сифатида ОБМҚХТ тадбирлари орқали илгари сурилмоқда. Оилалар ва ҳамжамиятлар болалар ва оналар саломатлиги ва фаровонлигини сақлашда тобора муҳим роль ўйнамоқда. Она ва бола саломатлигига профилактик ёндашув келгусида ҳам Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг тамал тоши бўлиб қолади. Лойиҳа томонидан илгари сурилаётган тиб-бий хатти-ҳаракатларнинг бешта асосий амалиёти энг ночор ва олисда жойлашган аҳоли саломатлигини такомиллаштириш борасида катта салоҳиятга эга. ОБМҚХТ лойиҳасининг иккинчи босқичи синов маҳаллаларда ўрганиш ва хатти-ҳаракатларнинг инновацион бирлашган методологиясини жорий этади. Синов маҳаллаларида хатти-ҳаракатларнинг бешта асосий амалиётлари қабул қилиниши натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хо-тин-қизлар қўмитаси ва Маҳалла жамғармаси билан биргаликда баҳоланади ва муҳокама қилинади. Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ижобий тажрибанинг оммалаштирилишига хизмат қилади. Амалий нуқтаи назардан, тиббий хатти-ҳаракатлар амалиётларига маҳаллалар орқали патро-наж ҳамширалар ва аёл маслаҳатчилар орқали ёрдам кўрсатилади. Бунда уйга ташриф пайтида жалб қилишнинг асосий стратегиялари сифатида оилаларнинг иштироки ва икки томонлама коммуникацияси усулларидан фойдаланилади. Тахмин қилинишича, ОБМҚХТ лойиҳасининг иккинчи босқичи тиббий хизматлар сифатини такомиллаширади, оилаларни болалар саломатлиги учун ўз зиммасига катта маъсулият олишга ўргатади ва сифатли тиббий хизматларга талабни шакллантиради. Ўзаро ва мони-торинг ташрифлари доирасидаги билим ва тажриба алмашиш лойиҳа 2016 йил январида якунланганидан сўнг ҳам оилалар ва болалар соғлиги яхшиланишига ёрдам беради.

Page 24: Yuklab olish

Ўзбекистон, Тошкент ш., 100029, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй“Пойтахт” бизнес марказиTeл: (+99871) 233 95 12Факс: (+99871) 140 65 08Эл. почта: [email protected]

Ўзбекистон, Тошкент ш., 100011, А.Навоий кўчаси, 12-A уй Teл: (+99871) 239 46 08Факс: (+99871) 244 10 33Эл. почта: [email protected]

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси

Ўзбекистон, Тошкент ш., 100084, Амир Темур кўчаси, 107-Б уйХалқаро бизнес маркази Teл: (+99871) 120 16 01Факс: (+99871) 120 16 08Эл.почта: [email protected]

АМАЛДАГИ ҲАМКОРЛИК

АМАЛДАГИ ҲАМКОРЛИК