9
йил 25 апрел куни университетда битирувчи босқич ИСТИҚЛОЛНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЁШЛАРИ Биз ўз олдимизга қўйган буюк марраларни эгаллаш йўлида кундалик ҳаётимизда амалга ошираётган, бутун дунё тан олаётган режа ва дастурларимиз, ўсиш суръатларимиз, кунданкунга қиёфаси ўзгариб, куч-қудратга тўлиб бораётган гўзал ва бетакрор она юртимиз, энг муҳими, ривожланган мамлакатлардаги тенгдошлари билан тиллашув ва беллашувга тайёр бўлиб, тобора ҳал қилувчи куч даражасига кўтарилаётган сиз, азиз ёшларимиз, фарзандларимиз билан биз, кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз”. Истиқлол йилларида бошқа соҳалар қатори илм-фан, маърифат, маданият ва санъат соҳаларини равнақ топтириш, халқимиз, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, бой тарихимиз, бебаҳо меросимиз, миллий урф-одат ва анъаналаримизни қайта тиклашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борадаги эзгу саъйҳаракатларда ижодкорларни, навқирон авлодни ватанпарварлик, фидойилик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи юксак савияли, бадий жиҳатдан мукаммал асарлар яратишга руҳлантириш, самарали меҳнат қилаётган юртдошларимиз меҳнатини эъзозлаш, ҳар жиҳатдан қўллаб - қувватлаш ва рағбатлантириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бундай имкониятлардан ўз ўрнида фойдаланаётган университетимиз ёшлари ҳам бугунги кунда катта ютуқларни қўлга киритмоқдалар. Ана шундай талабаларимиздан бири университетнинг Зоотехнияфакультети 3-босқич талабаси М.Халилова Ўзбекистон Республикаси Камолот ЁИҲ ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган Юрт келажаги 2014” Республика иқтидорли ёшлар танловининг Иқтисодий ижтимоий ислоҳотларни такомиллаштириш бўйича таклифларйўналишини Менежмент, маъмурлаш ва ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштиришни яхшилаш бўйича таклифларно- минациясининг республика босқичи ғолиблигини қўлга киритди. Шунингдек, Мева, сабзавотчилик ва узумчиликфакультети 3-босқич талабаси Н.Рамазонов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Истиқбол ёшлар қаноти то-монидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Ёш сиёсатчи-2014” кўриктанловида уч йилдан буён иштирок этиб келмоқда . Бу йил унинг учун омадли келди ва Ёш сиёсатчи-2014”танловининг Тошкент вилояти босқичида ғолибликни қўлга киритди. Бугунги кунда Н.Рамазонов мазкур кўрик-танловнинг жорий йил 3-5 сентябрь кунлари ўтказиладиган республика босқичида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Дарҳақиқат, мустақил юртнинг суянчи ва таянчи бўлган, мард ва шижоатли, илму-фан чўққиларини эгаллашга бел боғлаган бу ёшларимизга доимо омад ёр бўлсин. Маънавият ва маърифатва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубиётчиси М.Ғойипова 2014 yil Avgust 8 (734) YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM SENGA BAXSHIDA, GO’ZAL O’ZBEKISTONIM!

YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM … · 2015. 4. 30. · тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий- педагогик салоҳият, сифатини

  • Upload
    others

  • View
    9

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM … · 2015. 4. 30. · тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий- педагогик салоҳият, сифатини

йил 25 апрел куни университетда битирувчи босқич

ИСТИҚЛОЛНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЁШЛАРИ

“Биз ўз олдимизга қўйган буюк марраларни эгаллаш йўлида кундалик ҳаётимизда амалга ошираётган, бутун дунё тан олаётган режа ва дастурларимиз, ўсиш суръатларимиз, кундан—кунга қиёфаси ўзгариб, куч-қудратга тўлиб бораётган гўзал ва бетакрор она юртимиз, энг муҳими, ривожланган мамлакатлардаги тенгдошлари билан тиллашув ва беллашувга тайёр бўлиб, тобора ҳал қилувчи куч даражасига кўтарилаётган сиз, азиз ёшларимиз, фарзандларимиз билан биз, кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз”.

Истиқлол йилларида бошқа соҳалар қатори илм-фан,

маърифат, маданият ва санъат соҳаларини равнақ топтириш, халқимиз, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, бой тарихимиз, бебаҳо меросимиз, миллий урф-одат ва анъаналаримизни қайта тиклашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борадаги эзгу саъй–ҳаракатларда ижодкорларни, навқирон авлодни ватанпарварлик, фидойилик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи юксак савияли, бадий жиҳатдан мукаммал асарлар яратишга руҳлантириш, самарали меҳнат қилаётган юртдошларимиз меҳнатини эъзозлаш, ҳар жиҳатдан қўллаб - қувватлаш ва рағбатлантириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бундай имкониятлардан ўз ўрнида фойдаланаётган университетимиз ёшлари ҳам бугунги кунда катта ютуқларни қўлга киритмоқдалар.

Ана шундай талабаларимиздан бири университетнинг “Зоотехния” факультети 3-босқич талабаси М.Халилова Ўзбекистон Республикаси Камолот ЁИҲ ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “Юрт келажаги 2014” Республика иқтидорли ёшлар танловининг “Иқтисодий –

ижтимоий ислоҳотларни такомиллаштириш бўйича таклифлар” йўналишини “Менежмент, маъмурлаш ва ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштиришни яхшилаш бўйича таклифлар”но-минациясининг республика босқичи ғолиблигини қўлга киритди.

Шунингдек, “Мева, сабзавотчилик ва узумчилик” факультети 3-босқич талабаси Н.Рамазонов Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол ёшлар қаноти ”то-монидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Ёш сиёсатчи-2014” кўрик–танловида уч йилдан буён иштирок этиб келмоқда . Бу йил унинг учун омадли келди ва “Ёш сиёсатчи-2014”танловининг Тошкент вилояти босқичида ғолибликни қўлга киритди. Бугунги кунда Н.Рамазонов мазкур кўрик-танловнинг жорий йил 3-5 сентябрь кунлари ўтказиладиган республика босқичида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

Дарҳақиқат, мустақил юртнинг суянчи ва таянчи бўлган, мард ва шижоатли, илму-фан чўққиларини эгаллашга бел боғлаган бу ёшларимизга доимо омад ёр бўлсин.

“Маънавият ва маърифат” ва иқтидорли ёшлар билан

ишлаш бўлими услубиётчиси М.Ғойипова

2014 yil Avgust 8 (734)

YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM SENGA BAXSHIDA, GO’ZAL O’ZBEKISTONIM!

Page 2: YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM … · 2015. 4. 30. · тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий- педагогик салоҳият, сифатини

 

Азиз талабалар! Сизларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги, ҳамда бошланаётган

янги ўқув йили «Билимлар куни» билан муборакбод этаман! Мамлакатимиз бугун чин маънода юксалиш, тараққиёт йўлидан олға одимламоқда. Бу бутун

халқимизнинг бирдамлиги, ўз юрт шону шавкатини дилдан истагувчи инсонлар меҳнатининг иникосидир. Давлатимиз раҳбарининг бевосита рахнамолиги ва доимий эътибори туфайли униб-ўсиб келаётган ёш авлод, яратилган шаройитлардан тўлиқ фойдаланишга эга бўлмоқда.

Бундай имкониятлардан фойдаланиб, олий таълим муассасасида ўқиш шарафига муяссар бўлганингиз, сизларни узлуксиз таълимнинг навбатдаги босқичига қадам қўйганингиздан дарак беради. Тошкент Давлат аграр университетида сизлар таълим олиш билан бир қаторда, яна бошқа қизиқарли лойиҳа ва дастурлар билан танишасиз. Умид қиламанки, сизлар ҳам Тошкент Давлат аграр университети оиласининг чинакам аъзосига айланасиз.

Тошкент Давлат аграр университети илғор касбий таълим, фундаментал ва амалий, илмий тадқиқотни таъминлашни мақсад қилган ҳамда бир-бирини ўзаро тушуниб, қўллаб-қувватлайдиган юзлаб ўқитувчи-устозлар, хизматчи-ходимлар ва талабаларни бирлаштирган. Университет ўзининг 84 йилдан зиёд тарихи давомида ҳалқаро талабларга жавоб берадиган таълим тизимига эга бўлганлиги сабабли, мамлакатимизда энг кучли аграр соҳадаги таянч олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Тошкент Давлат аграр университети ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида кўплаб малакали кадрларни тарбиялаб, эл-юрт хизматига сафарбар этди. Ушбу даргоҳни тугатиб кетган мутахассис кадрларнинг аксарияти республикамизнинг кўзга кўринган давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилиб келмоқдалар.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган рақобатбардош кадрлар тайёрлаш вазифасини бажаришда аграр университети ўзининг ўқув, илмий, моддий-техник базасини доимо янгилаб бормоқда.Талабаларнинг самарали ўқишлари, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғалланишлари, дам олишлари ва дарсдан кейинги вақтларини қизиқарли ўтказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Умид қиламанки, сиз ҳам келажакда юртимиз ва элимизга муносиб хизмат киладиган, етук мутахассис бўлиб етишасиз!

Вахобов Алишер Восиқович иктисод фанлари доктори, профессор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири

Азиз талабалар! Биринчи курсга қабул қилинган азиз талаба ёшлар, барчаларингизни энг азиз, энг улуғ

байрам мустақиллигимизнинг 23 йиллиги билан муборакбод этаман. Олтин даврнинг илк кунларини бошлаётган қалби қувноқ, иқтидори сарбаланд

ёшлар! Сизларга ўзининг бой анаънаси, тарихи, таълим ва илмий тадқиқот соҳасидаги ўрни бўйича Марказий Осиёда энг етакчи ҳисобланган Тошкент давлат аграр университетини таништиришга рухсат берсангиз.

Таълим масканимиз ўзининг фаолиятини Марказий Осиёдаги фан ва маърифат ўчоғининг биринчиларидан бўлган Ўрта Осиё Давлат университетининг қишлоқ хўжалик факультети негизида бошлади.1930 йилда Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги институтига, ундан кейинги баъзи ўзгартиришлардан сўнг, 1934 йил Тошкент қишлоқ хўжалик институтига айлан-тирилди, 1991 йил апрелидан эса унга Тошкент давлат аграр университети мақоми берилди.

Университет бой ва шарафли тарихга эга. У ўзининг фаолияти давомида 58 мингдан ортиқ олий маълумотли қишлоқ хўжалик мутахассислари, 700 дан ортиқ фан номзодлари ва докторларини тайёрлади. Бундан ташқари 70 дан ортиқ хорижий мамлакатлар учун 1000 дан ортиқ олий маълумотли мутахассис ва 40 та мамлакат учун 200 дан ортиқ фан номзодлари ҳамда 1 нафар фан доктори тайёрлаб чиқарди. Кафедраларда 170 дан ортиқ мутахассислар малакаларини оширдилар.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган рақобатбардош кадрлар тайёрлаш вазифасини бажаришда аграр университет ўзининг ўқув, илмий, моддий-техник базасини доимо янгилаб бормоқда, талабаларнинг самарали ўқишлари, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғалланишлари, дам олишлари ва дарсдан кейинги вақтларини қизиқарли ўтказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майда чиққан 1533-сонли “Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлош сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида” ги қарорига асосан университетнинг моддий-техника базаси бириктирилган хомий ташкилотлар ёрдамида мустаҳкамланди, замонавий шарт-шароитлар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-1875-сонли қарорига асосан 2013/2014 ўқув йилида 5 та махсус фан бўйича дарс машғулотлари инглиз тилида олиб борилди. 2014/2015 ўқув йили учун ҳам 5 та махсус фан бўйича инглиз тилида дарс машғулотларини олиб борадиган профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар гурухи, шакллантирилган.

Университет профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг асосий фаолияти аграр таълимни қишлоқ ёшларига етказиш, агросаноат комплекси ишлаб чиқаришида самарали юритишни таъминлаш қобилиятига эга бўлган, белгиланган даража ва профилдаги рақобатбардош, юқори малакали кадрларни тайёрлашга йўналтирилган.

Университетда педагог кардлар касбий даражасини ошириш, ишлаб чиқариш талабига асосан янги таълим стандартларини яратиш, ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг янги авлодини шу жумладан, электрон адабиётлар яратиш, янги педагогик ва ахборот технологияларини таълим жараёнида қўллаш йўли билан таълим жараёни сифатини доимо ошириб бормоқда. Шу фурсатдан фойдаланиб сизларни янги ўқув йили ҳамда мустақиллигимизнинг 23 йиллик байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, келгусида аграр сохасини юқори чўққиларга кўтарадиган етук мутахассис бўлиб етишишингизга тилакдошман.

Тошкент давлат аграр университети ректори,

профессор Б.А.Сулаймонов

8 (734) AVGUST 2014 yil

Page 3: YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM … · 2015. 4. 30. · тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий- педагогик салоҳият, сифатини

У Н И В Е Р С И Т Е Т Т А Р И Х И

Тошкент давлат аграр университетининг шаклланиши Марказий Осиёдаги кўплаб бошқа олий ўқув юртлари сингари 1918 йилда маҳаллий зиёлилар ташаббуси билан ташкил қилинган Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университет номи билан чамбарчас боғлиқ. 20-йилларда унинг таркибидаги 8 та факультет ичида қишлоқ хўжалиги факультети фаолият юритган. 1930 йил 26-майда ушбу факультет негизида мустақил ҳолда Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги институти ташкил қилинган ва бир қанча ўзгаришлардан сўнг, 1934 йил октябридан Тошкент Қишлоқ хўжалиги институти деб номланди.

1991 йил апрел ойида Олий ўқув юрти Марказий Осиё ва Қозоғистонда ягона аграр университет мақомини олди. Бундай мақом ўша даврдаги 104 та қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларидан фақат 8 тасига кадрлар тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий-педагогик салоҳият, сифатини яхшилаш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун берилган эди.

Олий ўқув юртининг ривожланиш йўли мамлакатимизнинг тарихи, унинг қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёти, маданияти, олий таълимнинг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Университет кичик бир факультетдан қишлоқ хўжалиги бўйича Марказий Осиёдаги йирик ўқув ва илмий марказга айланди. Бунга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик, олий ўқув юртида йирик олимлар ва юқори малакали педагогларнинг

йиғилганлиги, уларнинг сермаҳсул меҳнати сабаб бўлди.

Тарбиявий ишлар ва ўқув жараёнини ташкил қилишни такомиллаштириш, янги технологияларни жорий қилиш, талабалар билимини назорат қилиш, ўқитиш сифатини ошириш, ўқитувчилар малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш, уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишлари университет фаолиятидаги асосий масалалардир.

Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, талабаларнинг яхши ўқиши, турмуши ва дам олишлари учун зарур шароитларни яратишга доимий равишда катта эътибор берилади. Ўқув, методик ва илмий адабиёт фондлари доимо янгиланиб, электрон ахборот ресурс-лари тўлдирилмоқда.Ўқув жараёни ва илмий тадқиқотларга ахборот коммуникацион техно-логиялари тобора кенгроқ жорий қилинмоқда.

1969 йилдаёқ олий ўқув юртида техник таълим воситалари лабораторияси ташкил қилиниб, билимларни дастурий назорат қилишнинг биринчи синфи очилган. 70-йиллар бошида биринчи лингофон кабинети ташкил этилди.Техник таълим воситалари ва ҳисоблаш техникаси билан жадал жиҳозлаш 70-йилларнинг иккинчи ярмидан бошланди. Мустақиллик йилларида кафедралар компью-тер техникаси ва ахборот-коммуникацион технология воситалари билан жиҳозланди.

80-йилларда ўқув корпуслари, ётоқхоналар, спорт-соғломлаштириш иншоот-лари қурилиши жадаллаштирилиб, талабалар

шаҳарчаси ободонлаштириш тез суръатларда олиб борилди.

1979 йилда мустақил илмий бўлимлар ташкил қилинди: қишлоқ хўжалиги илмий тажриба станцияси, 1 та муаммоли ва 4 та соҳага оид илмий текшириш лабораториялари. 1932 йилда Олий ўқув юртида аспирантура ташкил қилинди. Баъзи йилларда аспирантлар тайёрлаш 22 мутахассислик бўйича олиб борилди. 1991 йилгача аспирантурани респуб-ликамиздан 550 дан ортиқ ҳамда чет эллик фуқораларидан 22 дан зиёд киши тугатди.

1940 йилда диссертациялар ҳимояси бўйича Илмий Кенгаш очилди. Баъзи йилларда 4-5 та ихтисослаштирилган Кенгаш фаолият юритган.1991 йилга қадар уларда 80 та докторлик ва 1300 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Мустақил-ликка эришилганидан сўнг махсус кенгашларда 60 та номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимояси бўлди.

Мустақиллик йилларида олий ўқув юртимизнинг халқаро муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Унинг таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича узоқ хорижий давлатларнинг 18 та олий ўқув юртлари ва МДҲ нинг 16 та ОЎЮлари билан шартномалар тузди. Тажриба алмашиш мақсадида бизга чет элдан олимлар келади. Ўқитувчи ва талабалар хорижий давлатларда малака ошириб қайтадилар.

Ўз мухбиримиз

БИЗНИНГ ФАХРИМИЗ Тошкент давлат аграр университети ўзининг узоқ йиллик

фаолияти давомида кўплаб малакали кадрларни тарбиялаб, эл-юрт хизматига сафарбар этди. Университетимизни тугатиб кетган мутахассис кадрларнинг аксарияти республикамизнинг кўзга кўринган давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилиб келмоқдалар. Уларнинг кўпчилиги эл-юрт манфаати йўлида фидойилик билан ўз касб маҳоратларини намоён этиб келганликлари учун ҳар йили давлатимиз раҳбари томонидан турли орден ва медаллар билан мукофотланиб келинмоқда.

Юқори илмий-педагогик салоҳиятни қуйидаги кўрсаткичлар ҳам тасдиқлайди: университетнинг доимий ўқитувчиларидан 23 нафари фахрий унвонларга, 12 нафари “Олий таълим аълочиси” ва “Фидойи ходим” кўкрак нишонларига эгадирлар. 8 нафари эса турли халқаро ва республика академияларининг аъзоларидир.

2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, университетнинг ректори Сулаймонов Ботиржон Абдушукирович “Шухрат” медали билан тақдирланди.

2012 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, университетнинг собиқ ректори Нурматов Шерали Нурматович “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

2011 йил 20 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимлар “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20-йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Университет ўқитувчилари орасида 3 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоблари ( ШайховЭ.Т., Зуев В.И., Носиров У.Н.); 3 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган олий таълим ходими (Атабаева Х.Н., Кимсанбоев Х.Х., Абзалов А.А.); 2 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган

қишлоқ хўжалиги ходими (Мақсудов Х., Шоумаров Х.Б.); 3 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси (Гафурова Л.А., Абдусаматов А., Норбоев Н.); 1 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўрмон хўжалиги ходими (Аблаев С.М.); 1 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган механизатор (Сайфи Э.Х.) 1 нафар Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (Нурматов Ш.Н.); 1 нафар Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (Туропов И.) лар бор.

Кўкрак нишонлари билан мукофотланганлар 10 киши: олий таълим аълочиси (Зуев В.И., Абдусаматов А., Белолипов И.В., Абдалимов Б., Саматов Г.А., Норбоев Н., Джанонбекова А.Т., Дўсмуродов Р.Д., Сатторова Р.К., Юлдошов Я.Х.); 2 киши олий таълим фидоийси (Шералиев Х., Абдуллаев Х.У.); 2 киши Зулфия номли Давлат мукофотига сазовор бўлишди (Муродова С.С., Умарова М.М.). 10 киши турли орден ва медаллар соҳиби бўлишди (Шайхов Э.Т., Зуев В.И., Мақсудов Х., Носиров У., Абдусаматов А., Аблаев С.М., Абдуғаниев Ш.У., Абзалов А.А., Дўсмуродов Р.Д., Белолипов И.В.).

Университет профессор-ўқитувчиларидан 2 нафари Халқаро олий таълим фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолигига (Бўриев Х.Ч., Fуломов С.С.), 1 нафар Экология, инсон ва табиат хавфсизлиги Халқаро Академиясининг ҳақиқий аъзолигига (Гафурова Л.А.) ва 2 нафар Халқаро аграр таълим академиясининг мухбир аъзолигига (Аблаев С.М., Абдураҳимов А.У.), 1 нафар Халқаро ахборотлаштириш академиясининг ҳақиқий аъзолигига (Fуломов С.С.) сайланган.

Шу билан бирга талабаларимиз ичидан ўзининг изланувчанлиги ва ҳаракатчанлиги билан кўпгина номдор давлат стипендияларига сазовор бўлаётганлари ҳам кўплаб топилади.

Ўз мухбиримиз

8(734) AVGUST 2014 yil

Page 4: YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM … · 2015. 4. 30. · тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий- педагогик салоҳият, сифатини

8 (734) AVGUST 2014 yil

“Самарқанд“ сўзининг маъноси нима? Ҳеч эътибор берганмисиз, кўпчилигимиз

юртимиздаги вилоят ва шаҳарлар, уларнинг қайси ҳудудларда жойлашганлиги, умуман, ушбу ҳудудга тааллуқли бўлган кўплаб маълумотларни ёддан айтиб бера оламизу, лекин айрим ҳолларда ўзимиз яшаб турган, деярли ҳар куни эшитиб юрган жой номлари нега айнан шундай аталишига, уларнинг ушбу ном билан аталиши қандай маъно-мазмун англатиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.Ушбу мавзуга бўлган ўз қизиқишларим сабабли, анча вақтдан буён бўш вақтларимда бу ҳақда устозлар, ёши улуғ инсонлар ва адабиётлардан ўзим учун маълумот тўплаб келаман. Бундай изланишларим чоғида ўзим учун жуда қизиқарли бўлган кўплаб маълумотларга дуч келаман, ҳамда оддий тилда айтганда “машғулотим”га бўлган қизиқишим янада ортиб бораверади. Шундай машғулотлардан бирида “Мерос” туркумида Абдулмўмин Сатторий таржимаси билан ёзилган Абу Тохирхожа Самарқандийнинг “Самария” номли тарихий асарини ўқиб, 2750 йилдан ортиқроқ шонли тарихга эга, нонлари эса бутун дунёга маълуму машҳур, алломалар бешиги бўлган, қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар - Самарқанд ва унинг ушбу ном билан аталиши ҳақида жуда қизиқ бўлган маълумотларни топдим. Тўғри, аввал ҳам ушбу қадимий шаҳарнинг нега айнан Самарқанд дея аталиши ҳақида менда озми-кўпми маълумотлар бор эди.

Масалан, Маҳмуд Кошғарий ўзининг туркий ёзма адабиётдаги энг нодир асарларидан бири бўлган “Девону луғотит-турк” асарида шаҳарни аввал катта, йирик, бўлгани учун “семиз” дея таърифлаганликлари, ушбу сўзга “кент” яъни шаҳар, жой сўзларини қўшиш орқали халқ уни “Семизкент” дея аташгани ҳақида ёзиб қолдирган. Айрим маълумотларга кўра вақт ўтиб, тил ва товушдаги ўзгаришлар ходисаси яъни “сингормонизм” натижасида “Семизкент” сўзи “ Самарқанд” бўлиб ўзгарган бўлиши мумкин.“Самария” асаридаги маълумотлар ҳам келгусида ҳеч бир ўқувчини бефарқ қолдирмайди ва ҳатто билиши керак бўлган маълумот дея, ўзим билган ҳамда ушбу тарихий асардан ўқиган маълумотларимни мақола шаклида бирор-бир газетада ёритишни мақсад қилиб қўйдим. Мақоламни тайёрлаш ва газетага тақдим этгунга қадар ўтган вақт давомида эса, устозларимнинг ҳам анча-мунча фикрлари-ю, маълумотларини ўрганишга муваффақ бўлдим.

(Мавзунинг давоми 5-бетда)

Page 5: YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM … · 2015. 4. 30. · тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий- педагогик салоҳият, сифатини

(Мавзунинг боши 4-бетда) Шундай қилиб, асарда биз билган, ҳамда “Самарқанд-

сайқали рўйи замин ас” (Самарқанд-ер юзининг сайқали) дея бутун дунёга донғи кетган Самарқанд шаҳрининг айнан шундай аталиши тўғрисида бир неча сабаблар келтирилган.

Биринчи сабаб: “Бурхони қотеъ” китобида нақл қилинишича, Самар исмли бир киши бу ерда жойлашган ва ўз теварагига халқни тўплаган эди. Шунинг учун бу ер бошда “Самаркент” деб аталади. Араб қўшинлари хужумидан сўнг шаҳар тўла эгалланади ва ўз тилларида “Самарқанд” дея атай бошлайдилар.

Иккинчи сабаб: “Масолиқ ул-мамолиқ” номли китобда ҳикоя қилинишича, Самар боқир исмли бир хон Фарғона ва Қошғар томонлардан келиб, бу вилоят халқига душманлик юзасидан бу шаҳарнинг деворларини қазиб, буздиради. Шунинг учун бу шаҳар “Самар қозди” маъносида бўлган. Форсчада “Самарқанд” аталди. Араб қўшини бу шаҳарни олгандан кейин эса, “Самарқанд” дея атайдилар.

Учинчи сабаб: “Тарихи Табарий” китобида келтирилишича, Самар исмли бир хон ушбу шаҳарни бино қилдиради.Энг аввал “қанд” деган турк аймоғи бу ерда ўрнашади. Шунинг учун ҳам бу шаҳар “Самарқанд” дея атала бошлайди.

Тўртинчи сабаб: ушбу шаҳарнинг бир ерида “Самар” деган киши томонидан қазилган бир булоқ бор эди. Аҳоли ушбу булоқ атрофида йиғилиб, ўрнашади. Шу сабабдан, у жойнинг номи “Самарқанд” дея шуҳрат қозонади.

“Хафт иқлим” китобида айтилишича, Яман Туббаъи маликларидан Самар исмли бир киши ушбу шаҳарнинг деворини бузиб ташлайди. Шаҳарга VII асрда Араблар бостириб кириши ва бунинг оқибатида улар томонидан эгалланганидан сўнг вақт ўтиб шаҳар “Самарқанд” дея ном олади.

Кўриб турганимиздек, мустақиллик йилларида юртимизда олиб борилган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ва ватанимизнинг шонли, узоқ тарихидан ҳикоя қилувчи қадим биноларни бус-бутун сақлаб қолиш ва таъмирлаш ишлари натижасида бугунги кунда бутун дунё сайёҳлик марказларидан бирига айланган Самарқанд шаҳрининг номланиши хақида бир қанча маълумотлар бор.

Қизиқ томони шундаки, ушбу мавзу юзасидан мақола ёзмоқчи эканлигимни ва ўз фикрларини билдиришини сўраб устозим, журналист-Насиба Ғофуровага қўнғироқ қилганимда, у киши “Қизиқ мавзуга мурожат қилганимни, хатто бу хусусида ўзи ҳам халқ оғзаки ижодидан бизгача ўтиб келаётган бир ривоятни билишини” айтиб қолдилар. Табиийки, бу мен учун мавзуни чуқурроқ ёритишда керак бўлган жуда қизиқарли ҳикоя эди. Ҳикоянинг қисқача мазмуни қуйидагича:

Самарқанд шаҳрининг ҳозирги ҳудудига ўтадиган “Чўпон ота” тепалигида Яъжуз Маъжуз деган одамхўр махлуқот пайдо бўлади. Ушбу махлуқот шаҳарга бормоқчи бўлган одамларни йўлдан ўтишига қўймай, еб қўяверар экан. Натижада одамлар шаҳарга ўтиб-қайтолмай қолади. Шаҳарга ўтиб-қайтиш хавфли бўлиб қолган шундай кунларнинг бирида, Самар ва Қанд исмли ака-укалар шаҳарга ўтмоқчи бўладилар. Ўзлари билан егулик ва тунаш учун ўрин-кўрпаларини ҳам олиб кетаётган ака-укалар кеч тушганда Яъжуз Маъжуз ўрнашиб олган “Чўпон ота” тепалигига етиб келишади. Ана шу ерда бир қулай жой топиб тунашга қарор қиладилар. Улар тунда кимдир ҳужум қилиб қолса, тезроқ огоҳ бўлиш учун бири бошини қуёш чиқар томонга, бири эса қуёш ботар томонга қўйиб, устларини ёпган ҳолда, ёнма-ён ухлашибди. Ёпинчиқдан ака-укаларнинг фақат бошларигина кўриниб турар экан. Ярим тунда одамхўр шу ердан ўтаётганда қизиқ воқеанинг устидан чиқади, яъни “у ёғида ҳам, бу ёғида ҳам боши бор, икки бошли одам”ни кўради. Қаттиқ қўрқиб кетган Яъжуз Маъжуз ўзига-ўзи “Чўпон отаи се хазору се саду шасти се дара, ҳеч надидам ман одами ду сара” (яъни, Чўпон ота ўттиз уч минг олтмиш уч дара (эканини биламан) лекин, икки бошли одамни мен ҳеч қачон учратмаган эдим) дея у ерлардан бутунлай қочиб кетади. Шу воқеадан сўнг халқ одамхўрдан бутунлай халос бўлади, аҳоли шаҳар ҳудудига хавотирсиз ўтиб-қайтадиган бўлди. Шаҳар эса ака-укалар номига “Самарқанд” дея атала бошлайди”

Устозимга ҳикоя ва маслаҳатлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда телефон гўшагини қўяр эканман, гарчи афсонавий бўлса-да, ҳикоя, мақола учун қизиқарли эканлигига ишончим комил эди.

Илёс Сафаров, Тошкент давлат аграр университети I босқич талабаси.

ВАТАН

Эртасидан умидвор, дунёларни кутганим, Ташна бўлсанг меҳрга қалб-қўри-ла тутганим, Жоним дея бошингдан минг ўргилиб ўпганим, Ҳар бир сўзи меҳрли забонлар ярашади.

Оддийгина қишлоғи ҳам файзли, кўркам унинг, Юрагида муҳаббат, дилда меҳри жам унинг, Ҳар бир они гўзалдир, ҳар куни байрам унинг, Қучоғида шундай ҳур айёмлар ярашади.

Ота, босай бағримга қани бер кетмонингни, Она, сурай кўзимга иссиққина нонингни. Дунёга тенг биламан сенинг ўлмас номингни, Ишқдан яралган уйга айвонлар ярашади.

Бугун дунё билади, унинг меҳмондўстлигин, Офтобюзли, ойюзли, чарос қаро кўзлигин. Унутмайди иймонин, эътиқодин, ўзлигин, Шундай иймонли юртга меҳмонлар ярашади.

Сен бўстонсан, бағрингда булбуллар сайрар, Ватан, Ҳар бир тонгинг кўрганда кўнгиллар яйрар, Ватан. Сенинг гўзал кунингда илҳомингдан битилган, Бу ашъорни Дилфуза бир совға айлар, Ватан. Мадҳига шундай шеъру достонлар ярашади.

Дилфуза Маҳкамова Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори

8 (734) AVGUST 2014 yil

ЮРТИМ Озодлик байроғинг ҳилпирар, юртим, Гўё ёш гўдакдек қувониб, кулиб, Кўм-кўк майсазорлар бағрида юрдим, Қушчалар сайрашар парвона бўлиб.

Зилол сувларингдан ичдим қониқиб, Оллоҳга беадад айтдим шукрона. Мисли олов ёниб, юрак ёниқиб, Куйладим меҳрингни, эй азиз, она!

Куйладим Нодира, Чўлпонларингдан, Танти Жалолиддин, Темур Маликни. Куйладим Қодирий, Усмонларингдан, Амир Темур, Бобур ва Улуғбекни.

Нодира ғазалин ўқидим такрор, Навоий ҳикматин зарралаб тердим. Навоийнинг ҳар бир сатри бетакрор, Нур бўлиб, дур бўлиб, сен билан юрди.

Қани энди мен ҳам бир куни келиб, Энг ёруғ юлдузга айланиб қолсам! Юрт дея, эл дея шоира бўлиб, Юракларга Ватан ўтини солсам!

Зуҳра АСҚАРОВА

Page 6: YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM … · 2015. 4. 30. · тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий- педагогик салоҳият, сифатини

Ёшлик – инсон умрининг меҳру мухаббатга тўла энг гўзал фасли. Дилларда ажиб самимий ҳислар, орзу ва интилишнинг нафис куртаклари жўш уради бунда. Мана шу фаслнинг “Талабалик” деб аталмиш даври кўнгил сарлавҳасида зархал ҳарфлар билан битилади. Бу даврда ҳар бир йигит-қиз ўз келажагига пойдевор қуради.

Август ойининг биринчи куни. Университет ҳовлиси чинакам байрам тусини олди. Олам-олам орзулар оғушида ташриф буюриб, кўнглидаги ҳаяжони кўзларида ёрқин намоён бўлиб турган абитуриентлар юзларидаги хурсандчилик ва ҳаяжон уларни катта синовга яхши тайёргарлик кўриб келишаётганлигидан далолат беради.

Шу онларда биз ҳам уларга талаба бўлиш насиб этишини, юртимиз қишлоқ ҳўжалигини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшувчи етук ва ҳақиқий мутахассислар бўлиб етишишларини чин кўнгилдан тиладик!

Шу ўринда университетимиз қабул комиссияси маълумотига тўхталсак. 2014-2015 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 июндаги “2014-2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ПҚ-2193-сонли қарорига асосан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 1465 нафар талаба, магистратура мутахассисликлари бўйича 135 нафар магистр қабул қилиниши белгиланган.

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 14144 нафар абитуриентдан ариза тушган, ўтган ўқув йилига нисбатан 3602 нафар кўп. Танлов кўрсаткичи бир ўринга 9,65 ни ташкил этди.

Магистратура мутахассисликлари бўйича 264 нафар абитуриентдан ариза тушган, танлов кўрсаткичи бир ўринга 2,0 ни ташкил этади.

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат гранти асосида қабул қилиш учун энг юқори ўтиш бали Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишида 187,4 баллни, Мева-сабзавотчилик ва узумчилик таълим йўналиши бўйича 114,7 баллни ташкил этди. Тўлов-контракт асосида эса Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишида 165,5 баллни, Мева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналиши бўйича 90,0 баллни ташкил этди.

Абитуриент ўзи танлаган касбига, меҳр қўйса,

қизиқса, у билан боғлиқ фанларни пухта ўзлаштирган бўлса, синовлар унинг учун қийин кечмайди.Ҳар йили бўлгани каби бу йил ҳам университетимизга абитуриентларнинг энг муносиблари талабаликка қабул қилинади.

Ўз мухбиримиз

Мустақилликдан сўнг янгиланаётган барча

йўналишлар қаторида таълим тизимида "Таълим тўғрисида"ги қонун ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг қабул қилиниши пойдевор сифатида қаралди. Бу қараш асосида барча олий таълим муассасалари қаторида бизнинг университетимиз ҳам янгича мақомга эга бўлди. Таълим жараёнида ўқитишнинг янгича дастурлари жорий қилинди. Иқтидорли талабаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш яхши йўлга қўйилди.

Айни кунда университетимиздаги мавжуд ўқув бинолари, аудиториялар, талабалар уйлари ва бошқа хизмат кўрсатиш шаҳобчалари янги 2014-2015 ўқув йили учун тахт қилиб қўйилди.

C.ИСЛОМОВ, Ўқув-услубий бошқармаси бошлиғи

8 (734) AVGUST 2014 yil

Page 7: YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM … · 2015. 4. 30. · тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий- педагогик салоҳият, сифатини

(Мавзуларни тўлиқ ўқишга ҳаракат қилиб кўринг!)

Оргона воситаси

8(734) AVGUST 2014 yil

“Гоша” лақабли гапирадиган қарға.

Сурхондарё вилояти “Шеробод” тумани “Ёш табитшунослар маркази” директори Бўри Раҳимов уйида парваришлаётган “Гоша” лақабли қарға ўзбек тилида гапира олади. Қаноти шикастланган қарға қишнинг аёзли кунларининг бирида Бўри Раҳимов ҳовлисида пайдо бўлди. Бўри ака уни узоқ вақт даволади.Дастлаб, дон ва сув, кейинчалик, ёнғоқ, писта, гўшт билан боқди.Қарға секин-аста ўзига келиб,батамом тузалди.Енди у, бошқа қарғалардан фарқли ўлароқ, одобли, итоаткор қарғага айланди.Кунларнинг бирида, у егасига қараб, ”Гоша” деб овоз берди.Шу-шу унинг номи “Гоша”бўлиб қолди.

Тилга кирган қарғанинг”cўз луғати”да,”Яхши қолинг”,”Яхши боринг”,”Яхши ўқинг” деган самимий иборалар бор еди.

РАВШАН ЕРМАТОВ ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар:

Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида ватандошимиз Равшан Ерматовнинг муваффақиятли фаолияти барчамизни хурсанд қилди.

Равшан Ерматов биринчи лигада иштирок етган, Тошкент вилоятининг “Ғазалкент”, сал кейинроқ эса, пойтахтнинг “Истиқлол”жамоаларида тўп сурган.Жароҳати туфайли, 19 ёшида “Катта футбол” билан хайрлашган.

Унинг бугунги даражага етишида, унинг биринчи устози республика тоифасидаги ҳакам, Ўзбекистон Футбол Федерацияси назоратчи-экспорти Равшан Ерматовга тарбия берган отаси Сайфитдин Ерматовнинг ўрни беқиёс.

Равшан Ерматов халқаро ҳакамлик фаолиятини 2003 йил, 25 ёшида бошлаган.

Халқаро ҳакамлик доирасида ҳозиргача, 118 та ўйин ўтказган.Ушбу ўйинларда дарвозаларга 14 та пеналти белгилаб, 27 та қизил, ҳамда 492 та сариқ карточка кўрсатган.

СУВНИ СЕРОБ ДЕБ ЎЙЛАМАНГ Маълумки, инсон сувсиз 3 кундан ортиқ

яшолмайди.Сувнинг ҳаётдаги аҳамияти жуда ҳам муҳимлигини билиб турса-да, одамзот сув ҳавзаларини, иншоотларини чиқинди ва ахлатлар билан тўл-дириб,ифлослантиришда давом этмоқда.Таҳлилчилар-нинг фикрича, сув стратегик ресурсга айланиб борар экан, унинг нарҳи нефтьникига яқинлашиб, ҳатто ундан ҳам ошиб кетиши мумкин.Агар нефть тақчиллиги мутахассисларнинг башоратларидангина маълум бўлса, сув тақчиллигини инсониятнинг учдан бир қисми ўз бошидан кечирмоқда.

Айни дамда 2,3 миллиард одамни сув билан таъминлаш муаммо бўлиб турибди.1,5 миллиард одам тоза ичимлик сувига эҳтиёж сезмоқда.400 миллион одам эса, сувсизликдан азият чекмоқда. Сувнинг ифлосланиши оқибатида, ҳаётдан кўз юмган одамлар сони II жаҳон урушидан то шу кунгача қуролли тўқнашувлар ва ҳарбий можароларни қўшиб ҳисоблаганда, ҳалок бўлганлар сонидан кўпроқдир.

Равшан Ерматов кетма-кет 4йил “Осиёнинг енг яхши ҳаками”деб топилган.

Бенито Арчунида 2006 йилда битта финал турнирда 5 та матчга ҳакамлик қилиб, Жаҳон Чемпионатлари рекордини ўрнатган еди

Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида Равшан Ерматов 3та ўйинга ҳакамлик қилишга тайинланган.

Равшан Ерматов Жаҳон Чемпионати тарихида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлди!

Бўри Раҳимовнинг уйи туман марказидаги “Деҳқон бозори”нинг шундоққина биқинида жойлашган.Шу атрофдаги мактаб биноси билан унинг ҳовлиси ўртасидаги масофа ҳам бир қадам.Болалар мактабга қатнашда айланма йўллар орқали емас, унинг ҳовлиси ичидан кесиб ўтишни маъқул кўришади. “Гоша” ҳар куни болаларнинг йўлига пешвоз чиқади-да, ”Яхши қолинг”,”Яхши боринг”, ”Яхши ўқинг”-деб уларга тилак билдиради.Гоҳида болаларнинг ҳандон отиб кулганига сукут сақлаб турса, гоҳида улардан “Раҳмат”сўзини эшитгач, уларга ҳам “Раҳмат” деб жавоб қайтаради.

ЧЎНТАКДАГИ ҲИКМАТЛАР! 1. Туғилган кунинг эсдан чиқса, чиқсину, бироқ, нима учун туғилганинг эсдан чиқмасин. 2. Сиз вақтни тежамасангиз, вақт сизни тежайди. 3. Агар сен, ҳалол меҳнат қилсанг, одамлар сени ўзлари излаб топади. 4. Юксалишни истасанг, бошқаларни кўтар. 5. Чўғ пуфлаб, аланга олдирилмаса, устидан кул босиб, сўнади. Пичоқни қайраб турмасангиз, ўтмаслашади. Рақобат йўқ жойда, инқироз пайдо бўлади. 6. Бирон киши билан гаплашмоқчи бўлсанг, шундай бир тилда гаплашгинки, то гаплашгунингга қадар, у сенга душман бўлса, дўстга айлансин. 7. Юракда туғилган сўзлар юракка етиб боради.Тилда туғилганлари эса, қулоқдан нарига ўтмайди. 8.Ўлим-сенга қарата узилган ўқдир, ҳаёт эса, ўша ўқ сенга етиб келгунга қадар бўлган лаҳзалардир. 9. Икки нарса-ёшлик ва саломатликнинг қадр-қиммати улар йўқотилгандан кейингина билинади. 10. Зўр қувончга фақат меҳнат билан эришиш мумкин.

Page 8: YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM … · 2015. 4. 30. · тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий- педагогик салоҳият, сифатини

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

Юз терисини юмшатиш воситаси Халқ орасида бу восита “Бодринг суви” дейилади.Бодрингни бўлакча қилиб кесилгач, шишага солиниб, яхши тозаланган ароқ ёки

сув қўшилган дорихона спирти қуйилади.2 ҳафта давомида қуёшли жойга қўйиб қўйилади.Шундан сўнг бодринг суви ишлатишга тайёр бўлади.Уни ҳеч нарса аралаштирмасдан, сочиқни ҳўллаб, юз артилади.

Бундай бодринг суви юзни юмшатишда энг яхши халқона воситадир. Сепкилни кетказиш

Сепкилнинг рангини кетказиш учун қадимдан маълум восита мавжуд.Бунинг учун петрушка, янги бодринг, лимон ва бош пиёзнинг соки сиқиб олинади.Уларга 1 фоизли ошхона сиркаси, товуқ тухумининг кўпиртирилган оқи қўшилади.

Оғиздан нохуш ҳид келса... Бир ош қошиқ ялпиз барги устига ярим литр қайноқ сув қуйилиб, бир соат дамлаб қўйилади.Ҳар куни оғиш чайқашда қўлланилади. Мойчечак(ромашка) ҳам ҳудди шундай тайёрланади ва шундай қўлланади.

Организмни тозалашнинг халқона воситаси Организмни тозалаш учун, тез-тез дала қирқбўғими(хвощ полевой) қабул қилиб турилади. Қуритилиб,майдаланган дала қирқбўғимини дамлаб, чойдек ичиб туриш керак. Тутқаноқ тутганда кўрсатиладиган ёрдам Тутқаноқ хуружи бошланганда, беморнинг чап қўлини ерга қўйиб, унинг чинчалоғини босиш керак, шунда хуруж тезда ўтиб

кетади. Қулоққа ҳашарот ёки тошча кириб кетса...

Қулоқ ичи ўсимлик ёғига тўлдирилади.Сўнгра спринцовкада илиқ сувни тошча чиқиб кетгунча оҳиста юборилаверади. Ҳашаротни чиқариш учун эса, қулоққа ўсимлик ёғи томчилатиб, то тўлгунча қуйилаверади, шунда ҳашарот(тириги ёки ўлиги) ташқарига чиқиб келади.Албатта, бу вақтда киши ўша қулоғини тепага қилиб ётиши керак.

Қилтаноқ тиқилса...

Балиқ еяётганда қилтаноғи томоққа тиқилиб қолса, уни шам ёрдамида чиқариб олиш осон. Бунинг учун шамнинг бир томонини оловда юмшагунча эритилиб, совиб қолмасидан қилтаноқнинг чиқиб турган томонига босилади.Ярим дақиқа тургач, шам қотиб ўзи билан қилтаноқни ҳам олиб чиқади.

Иброҳим Қўзиевнинг “ТАНАНГИЗДА ДАРД БЎЛСА”

номли китобидан олинди.Тузувчи: Х.Каримова

8 (734) AVGUST 2014 yil

«AGRONOM»

MUASSIS: Toshkent

Davlat agrar

universiteti

Gazeta Toshkent viloyati Matbuot va axborot

boshqarmasi tomonidan 19.10.2010 y.

№03-068 raqam bilan ro’yxatga olingan

Muharrir: XOLIDA KARIMOVA

Tahrir hay’ati: A.A. ABDUVOSIQOV, F. ASHUROVA,

D. XOLIQOVA, SH. DURXODJAYEV, M. QURBONOVA

[email protected] Tahririyat manzili: Toshkent vil.

Qibray t. Universitet ko’chasi, 2 uy

Bosishga topshirilgan vaqt

25 Avgust 2014 yil.

Э Ъ Л О Н

ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА ! Ёшларда ёт таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида, университет талаба-

ёшлари ўртасида ”Мен,диний екстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?”, ”Жаҳолатга қарши

маърифат!” мавзуларида талаба ва ўқувчи ёшларнинг бадиий ва ижодий ишлари танлови эълон қилинди Ушбу танловда университетимиз талабалари ўзларининг ушбу мавзулардаги реферат, иншолари билан

қатнашишлари мумкин. Қабул қилинган ҳар бир қўлёзма мутахассислар томонидан таҳлил қилинади ва энг яхши иншо

намуналари”Aгроном”газетасида чоп этилади. Ижодий ишлар шу йилнинг 15 сентябригача, университетимизнинг “Фалсафа”кафедрасида қабул

қилинади. Танлов ғолиблари университет томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланади!

ISSN raqami 2181-7782

Page 9: YAGONASAN, MUQADDAS VATANIM, SEVGI VA SADOQATIM … · 2015. 4. 30. · тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий- педагогик салоҳият, сифатини