97
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ЁШ ФИЗИОЛОГИЯСИ ВА ГИГИЕНАСИ фанидан Маърузалар матни «ТАСДИҚЛАЙМАН» Ўқув ишлари бўйича ректор муовин и _________ . проф Эминов .. АМ «____» ____________ 2010 йил

1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

  • Upload
    others

  • View
    0

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

ЁШ ФИЗИОЛОГИЯСИ ВА ГИГИЕНАСИ

фанидан

Маърузалар матни

«ТАСДИҚЛАЙМАН»Ўқув ишлари бўйича ректор

муовини_________ проф. Эминов А.М.«____» ____________ 2010 йил

Page 2: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Тошкент–2015

2

Page 3: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

«Касб таълими» кафедра мажлисида муҳокама қилинган ва тасдиқланган

Кафедра мудири ______ доц.Канглиев Ш.Т.

№ ___________

“ ” ______ 2015 йил.

“Менежмент ва Касб таълими” факультети илмий-услубий кенгашида

мухокама этилган ва тасдиқланган

Декан ________ проф. Хамроқулов Ғ.Х.

№ - сонли баённома

“__” ___ 2015 йил.

ТКТИ илмий-услубий Кенгашида мухокама этилган ва тасдиқланган

№ ___ - сонли баённома

“____” __________ 2015 йил.

Тузувчилар: доц. Канглиев Ш.Т.

асс. Каримова М.Р.

Тақризчи: ТАҚИ “Касбий педагогика”

кафедраси мудири, п.ф.н. доцент

Абдуллаева Ш.Ш.

3

Page 4: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

МУНДАРИЖА

Мавзулар номи Бети

1 МАЪРУЗА Ёш физиoлoгияси вa гигиeнaси фaнининг предмети, мақсад ва вaзифaлaри. Инсоннинг ёш даврлари босқичлари.

4

2 МАЪРУЗА Қон системаси. Юрак-томир системаси. 12

3 МАЪРУЗА Нафас олиш системаси. 20

4 МАЪРУЗА Овқат ҳазм қилиш системаси. 26

5 МАЪРУЗА Моддалар ва энергия алмашинуви. Айрув системаси. 31

6 МАЪРУЗА Гормонал системасининг хусусиятлари. 38

7 МАЪРУЗА Нерв ва мушаклар физиoлoгияси 46

8 МАЪРУЗА Сезиш органларининг физиологияси ва гигиенаси. 54

9 МАЪРУЗА Физиология ва жисмоний маданият. 62

4

Page 5: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ФAНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА ВAЗИФAЛAРИ. ИНСОННИНГ ЁШ

ДАВРЛАРИ БОСҚИЧЛАРИ.

РEЖA:

1. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанининг предмети, мақсад ва вазифалари.

2. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанининг аҳамияти.3. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанининг ривожланиш тарихи.4. Инсоннинг ёш даврлари босқичлари.

1. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанининг предмети, мақсад ва вазифалари.

Физиология фани биология фанларининг муҳим тармоқларидан бўлиб, организм, ундаги аъзолар, тўқималар ҳужайралар, ва ҳужайра структураси элементларининг функцияларини ташқи муҳитга боғлаб, ҳар томонлама чуқур ўрганади.

“Физиология” сўзи грекча сўз бўлиб, “табиат” ва “билим” деган маънони англатади. Физиология анатомия фани билан чамбарчас боғлиқдир, чунки анатомия аъзоларнинг тузилишини уларнинг вазифасига боғлиқ ҳолда шаклланиб боришини ўрганса, физиология фани органлар ва организм ҳаёти жараёнларини ўрганиш билан шуғулланади. Физиология фани ҳамиша физика, кимё қонунларига таянади, организм ва ҳар бир ҳужайра фаолияти физик ва кимёвий жараёнлар асосида содир бўлади. Физиология кўп тармоқли фан бўлиб, меҳнат физиологияси, жисмоний тарбия физиологияси, овқатланиш физиологияси, ёш физиологияси ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади.

Ёш физиологияси турли ёшдаги организмларнинг ривожланиш жараёнида органлар тизими ва бутун организмда содир бўладиган ўзгаришларни ўзига хос ёш хусусиятларини ўрганади. Бола организми катта одам организмидан тубдан фарқ қилади. Демак, бола организми фақат катта одам қолипи бўлмай, балки ҳажми, физиологик хусусиятлари ва ташқи муҳитга мослашиши билан фарқ қилади. Болалар ва ўсмирлар физиологиясининг асосий ўрганадиган объекти болалардир. Бинобарин, педагоглар таълим тарбия ишларини ёш физиологияси маълумотларига асосланган ҳолда олиб боришлари мухим аҳамиятга эга. Ўқув юртларида жисмоний тарбия, меҳнат дарсларида, ижтимоий – фойдали меҳнатда, соғломлаштириш ишларида болалар ва ўсмирларнинг анатомо-физиологик хусусиятлари албатта ҳисобга олиниши керак.

Ўсиб ривожланиб келаётган организм саломатлигини, жисмоний ва ақлий қобилиятини баҳолаш, соғлом ҳаёт кечириш асосларини аниқлаш ёш физиологияси илми ютуқларига боғлиқ. Шунинг учун ёш физиологияси илми ижтимоий аҳамиятга эгадир.

Ёш физиологиясининг вазифаси ўсиш ва ривожланиш қонуниятларини очиб бериш, бир бутун организм, унинг тизимлари, органлари тўқималари ва ҳужайраларини ишлаш хусусиятларини турли ёшга алоқадор даврларда

5

Page 6: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

аниқлашдир. Ёш физиологияси организмнинг индивидуал ривожланиш жараёнида функциялар эволюциясини кузатиб боради, физиологик жараёнларни ўзаро муносабатлари ва улар ўртасидаги боғланиш сабабларини аниқлайди. Шу билан бирга юксак даражада тузилган материя, яъни бош мия пўстлоғининг органлар ва умуман бутун организм фаолиятида етакчи роль ўйнашини тушуниб олишга ёрдам беради. Ўсиб ривожланиб келаётган бола организмининг турли даврларида, ҳар хил орган ва тизимларнинг фаолияти бир қатор ўзига хос хусусиятлар билан ҳарактерланади.

“Гигиена” тушунчаси грекча сўз бўлиб, “фойдали” деган маънони билдиради. У ташқи муҳит омилларининг (кимёвий, физикавий, ижтимоий ва ҳоказо) инсон саломатлигига таъсирини ўрганадиган ва олинган маълумотларга таянган ҳолда ташқи муҳитни соғломлаштириш, инсон соғлиғини мустаҳкамлашнинг меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқадиган, айниқса, юқумли касалликларнинг олдини оладиган, ишлаш қобилятини оширадиган, умрни узайтириш тадбирларини ишлаб чиқадиган фандир. Гигиена инсон билан атроф-муҳитнинг узвийлигини таъминлайди. Муҳит соғлом бўлмай туриб, тан-соғлиқни таъминлаш қийин. Шу маънода гигиена табиий-ижтимоий муҳит, борлиқнинг одам организмига ижобий ва салбий таъсирини ҳам ўрганади, тавсиялар беради. Гигиена фани тавсиялари амалиётга санитария (лотинча сўз бўлиб, “соғлиқ” деган маънони англатади) муассасаси томонидан жорий қилинади, гарчи улар орасида мустаҳкам боғланиш бўлса ҳам уларнинг вазифаларини ажрата билиш лозим. Буюк физиолог олим И.П. Павлов: “Замонавий тиббиёт касалликларнинг ҳамма сабабларини билиб олгандагина келажак тиббиётга, яъни кенг маънодаги гигиенага айланади” деб беъжиз айтмаган. Гигиена фани болалар ва ўсмирлар гигиенаси, коммунал гигиена, овқатланиш гигиенаси, меҳнат гигиенаси ва гигиенага оид бошқа фанларни ўз ичига олади.

Болалар ва ўсмирлар гигиенаси гигиена фани соҳаларидан бири бўлиб, ташқи муҳит омилларининг бола организмига, унинг ҳаёт фаолияти, таълим тарбиясига таъсирини ўрганади ва ўсаётган авлоднинг соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний ва маънавий жиҳатдан бекаму-кўст ривожланиши учун зарур бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1. Болалар ва ўсмирлар соғлиғини сақлаш; 2. Болалар ва ўсмирлар фаолияти гигиенаси; 3. Ташқи муҳит гигиенаси;4. Болалар ва ўсмирлар овқатланиш гигиенаси;5. Болалар ва ўсмирларга тиббий хизмат кўрсатиш; 6. Психогигиена.“ Ёш физиология си ва гигиенаси ” фани нинг бошқа фанлар билан алоқаси . “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фани анатомия, гистология, цитология ва

бошқа барча тиббиёт шунингдек, педагогика фанларига яқиндан боғлиқ. Иш жараёнида Ёш физиологияси ва гигиенаси умумий гигиена, умумий физиология, микробиология, эпидемиялогия, биокимё, болалар ва ўсмирлар руҳияти, педагогика тавсиялари ҳамда ютуқларидан фойдаланади.

6

Page 7: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

2. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанининг аҳамияти.Инсон соғлиғини муҳофаза қилиш ва меҳнат қобилиятини кўтариш ҳақида

ғамхўрлик қилиш муҳим давлат вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу вазифаларни ҳал этишда, жумладан, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда тиббиёт ходимлари билан бир қаторда педагоглар ҳам катта куч бўлиб хизмат қиладилар.

Замонавий билим бериш учун аввало мураббий ўсиб, ривожланиб келаётган авлоднинг турли даврлардаги ўзгаришларини, ташқи муҳит шароитининг бола организмига таъсирининг гигиеник аҳамиятини билиб олгандагина ўқув-тарбия жараёнини тўғри ташкил эта олади.

Авлодни жисмонан соғлом, ақлий ва рухий жиҳатдан тетик, қадди-қомати келишган қилиб тарбиялаш учун ҳар қандай ўқитиш шаклидаги билим муассасалари тарбиячи ва ўқитувчилари “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фани асослари ҳақидаги билимга эга бўлишлари керак.

Ўқитувчи болалар ва ўсмирларнинг анатомик-физиологик хусусиятларини ўрганар экан, айрим тизим ва органларнинг (суяк-мускул, нафас олиш, қон айланиш ва нерв системаси, сезги органлари, ошқозон-ичак тракти, ички секреция безлари, айирув органлари) тузилиши, хусусиятлари ҳамда уларнинг фаолиятлари гигиенаси билан танишади. Айниқса, уйқу ва ақлий меҳнатни мақсадга мувофиқ равишда ташкил қилиш, ўқув юкламаларини ўқувчининг ёшига мос равишда белгилаш учун нерв системасининг ўзига хос ёш хусусиятларини билиш жуда муҳимдир. Ўсиб, ривожланиб келаётган болалар ва ўсмирлар анатомияси ва физиологиясини билмай туриб, ўқувчилар шахсий гигиенаси, дарсдан ташқари ишлар гигиенаси ва ўқув тарбиявий ишлар гигиенаси масалаларини ечиб бўлмайди.

Организмдаги ҳар бир системанинг физиологияси ва гигиенаси аниқ тадбирларни бошқаришни, масалан: суяк-мускул системасининг гигиенаси, ҳаракат режимини, партада тўғри ўтириш, ишлаш жараёнида гавдани тўғри тутиш, ёзаётганда қўл бармоқларини ишлатилишини меъёрга солиш ва ҳоказоларни талаб этади. Бу тадбир чораларни йўлга қўйиш, уларга риоя қилиш, ўсиб ривожланиб келаётган болаларни саломатлигини мустаҳкамлашга, уни муҳофаза қилишга ва турли касалликларни олдини олишга имкон беради.

“Ёш физиологияси ва гигиенаси” фани талабаларга, бўлажак ўқитувчиларга ривожланаётган организм орган ва системаларининг ўзига хос ёш хусусиятлари, унинг ташқи муҳит билан ўзаро боғлиқлиги, болалар ва ўсмирларда учрайдиган турли касалликлар ва уларни олдини олиш йўлларини ўргатишда, билимга эга қилишда катта аҳамиятга эга.

“Ёш физиологияси ва гигиенаси”нинг асосий мақсади – ёш авлоднинг зуваласини пишиқ қилиб, жисмоний ва маънавий жиҳатдан уйғун ривожланишини таъминлашдан иборат.

3. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанининг ривожланиш тарихи. Одамнинг ҳаёт фаолияти эрамиздан аввал яшаб, ижод этган олимлар томонидан ўрганилган. Бундай олимлардан Букрот (Гиппократ), Арасту (Аристотел), Гален ва бошқаларни эслаш мумкин.

7

Page 8: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Гиппократ (милоддан аввалги 460-375 й) ташқи муҳит омиллари (иқлим, тупроқ, сув)ни жисмоний ва руҳий шаклланишга таъсири тўғрисида фикр юритган. У одамнинг хулқ-атвори, ҳис-туйғуси турлича бўлишини ўрганиб, темперамент (мижоз) ҳақида асар ёзган ва одамларни тўрт хил мижозга бўлган.

Гален (милоддан аввалги 134-211 й) маймунларда тажрибалар ўтказиб, анатомия, физиологияга катта ҳисса қўшган.

Марказий Осиё халқларининг тиббиётга оид ёзма маълумотлари IХ-Х асрларга (бизнинг эрамизгача) тегишли. Бундай маълумотлар Эрон ва Марказий Осиё халқларининг илохий китоби бўлган “Авесто”да ҳамда лойдан ясалган жадвалда ўз ифодасини топган. Авесто марказий Осиё халқлари тиббиётига оид ёзилган биринчи маълумот бўлиб ҳисобланади. Ўрта асрлар давомида шарқ мамлакатларида илм ва фан жуда ривожланди. Шу даврда жахонга танилган кўпгина олимлар яшаб, ижод қилганлар.

Абу Бакр ибн Ахавий Бухорий ўзининг “Хидоят” (тиббиётни ўрганувчиларга қўлланма) китобида катталар ва болаларда учрайдиган кўпгина касалликлар ва уларни даволашда қўлланиладиган дорилар хақида маълумотлар берган.

Абу Носир Муҳаммад Ал-Форобий тиббиётга кўп янгиликлар киритган. У нервларни сезувчи ва ҳаракатланувчи нервлар бошқаради деб тахмин қилган.

Исмоил Журжоний (1080 – 1141) моҳир табиб сифатида танилган. Унинг касалликни аниқлаш усулларига оид “Тиббиёт усуллари” каби китоблари маълум ва машхур бўлган. У одам соғлиғини сақлаш учун зарарли таъсир этувчи барча нарсаларни йўқотиш лозим деб ёзади.

Абу Бакр ар-Розий (865-925) “Органлар функциялари” номли китобида одам танасидаги барча органларни баён этади. Унинг фикрича, одамнинг касалланишига асрий сабаб ҳаво, муҳит, турмуш шароити, йил фаслларининг ўзгаришидир. Ар-Розий биринчи бўлиб беморга ташхис қўйишни таклиф этади. У биринчи бўлиб чечакни олдини олиш учун эмлаш ҳамда уни қандай ижро этиш кераклигини тўлиқ кўрсатиб берган.

Жахон илмий тафаккури ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома Абу Али Ибн Сино (980 – 1037) жуда катта илмий мерос қолдирган. У ўзидан олдин ўтган Шарқ мутафаккирларининг асарларини чуқур ўрганиш билан бирга, қадимги юнон тиббий-илмий ва фалсафий меросини, хусусан, Аристотел, Эвклит, Птоломей, Гален, Гиппократ кабиларнинг асарларини қунт билан ўрганди. Ибн Синонинг “Китоб ал-қонун фиттиб” (Тиб қонунлари) китоби бешта катта китобдан иборат бўлиб, 1956-1962 йилларда рус ва ўзбек тилларида қайта нашр этилган. Бу китобларда одам анатомияси, физиологияси ва гигиенаси каби тиббиётнинг назарий фанларига ҳамда ички касалликлар, жарроҳлик, доришунослик, юқумли касалликларга тегишли билимлар баён этилган. Бу китоб 600 йил давомида бутун жахондаги шифокорлар учун асосий қўлланма бўлиб келди, ундаги кўпгина маълумотлар ҳозир ҳам аҳамиятини сақлаб келмоқда. У 36 марта қайта нашр этилган. Ибн Сино турли юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишида ифлосланган сув ва ҳавонинг роли катта эканини уқтириб, сувни қайнатиб ёки фильтрлаб истеъмол қилишни тавсия этган. У ташқи муҳитдаги турли табиий нарсалар сув, ҳаво орқали касаллик тарқатувчи кўзга кўринмайдиган “майда ҳайвонлар” яъни микроблар ҳақида Л. Пастердан 800 йил

8

Page 9: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

илгари ўз фикрини билдирган. Касалликларни олдини олишда ташқи муҳитни муҳофаза қилиш, шахсий ва ижтимоий гигиена қоидаларига амал қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрларни бундан 100 йил илгари баён этган. Ибн Синонинг болани тарбиялаш ва ўстириш тўғрисидаги фикрлари диққатга сазовордир.

ХII асрда яшаб ижод қилган Исмоил Журжоний, Нажибуддин Самарқандий, XVI асрда яшаган Султон Али Табиб Хуросоний анатомия, физиология ва гигиена фанининг ривожига катта ҳисса қўшганлар.

XVII-XVIII асрларда С.Гелс қон босимини ўлчади. В.М.Ломоносов, Л.Пастер, Р.Кох, И.И.Мечников ва бошқалар ўз кашфиётлари билан анатомия, физиология ва гигиена фанинг ривожланишига катта ҳиссаларини қўшганлар.

XIХ асрга келиб анатомия, физиология ва гигиена фани тез ривожлана бошлади. Рус физиологларидан И.М.Сеченов, И.П.Павлов С.П.Боткинлар томонидан прогрессив таълимот яратилди.

И.М. Сеченов 1862 йили “Бош мия рефлекслари” номли асарини нашр қилган ва ушбу асарида марказий нерв системасидаги тормозланиш жараёнини очиб берган. Физиология фанининг ривожланишида И.П. Павловнинг ҳиссаси жуда катта. У рефлекслар назариясини ривожлантирди.

Болалар ва ўсмирлар гигиенаси мустақил фан сифатида XIХ асрнинг ўрталарида шакллана бошлади. Рус гигиенист олимлари А.П. Доброславин ва Ф.Ф. Эрисманннинг узлуксиз тажрибалар олиб боришлари натижасида гигиена экспериментал фан босқичига кўтарилди ва тез ривожлана бошлади.

Эрисман (1842-1915) кўплаб ўқув қўлланмаларини яратди, барча гигиеник талабларга жавоб бера оладиган синф хоналарининг модели, ўқувчиларнинг бўйига мос жиҳозларнинг турларини, ўқувчиларни партада тўғри ўтириш йўлларини ишлаб чиқди.

Н.Р. Гундобин соғлом ўсиб келаётган авлодни тарбиялашда гигиена муҳим роль ўйнайди деб ўқитган ва уни педиатриянинг ажралмас бир қисми деб ҳисоблаган. У ёшлик даврлари тизимини тузган. В.М.Бонч-Бруевич, И.А.Семашко, В.И.Молчанов, П.Н.Сперанскийлар болалар ва ўсмирлар гигиенаси соҳасига катта ҳиссаларини қўшганлар.

1918 йилда Тошкентда Туркистон дорилфунунининг ташкил топиши Ўзбекистонда физиология ва гигиена фанларининг ривожланишига асос бўлди. Физиологияга оид дастлабки илмий тадқиқот изланишлар Туркистон дорилфунунининг профессорлари Е.Ғ.Поляков ва И.П.Михайловскийлар томонидан олиб борилган. Кейинчалик профессорлар А.С.Шаталина, Н.В.Данилов ва А.И.Изаиллар илмий тадқиқот ишлари физиология фанининг ривожига катта ҳиссаларини қўшганлар.

Ҳозирги даврда ҳам биология ва тиббиёт соҳасида кўпгина таниқли олимлар етишиб чиқдилар, жумладан А.Ю.Юнусов физиология фанининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган. У юқори ҳароратни организмнинг қон, туз, сув алмашинуви, энергия алмашинуви, ҳазм функцияларига таъсири хақида бир неча илмий асарлар яратди. “Одам физиологияси” дарслиги, физиологик луғатни яратди. Ё.Х.Тўрақулов қалқонсимон без касаллигини ўрганиш ва даволашга доир олиб борган илмий ишлари учун Давлат мукофотининг совриндори бўлган, И.К.Мусабоев юқумли касалликларниг тарқалиш

9

Page 10: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

сабабларини, У.Орипов жарроҳлик соҳасида, К.А.Зуфаров турли касалликлар туфайли ҳужайраларда кечадиган ўзгаришларни, Ш.С.Шамсиев болалар касалликларини ўрганиш ва даволашга доир салмоқли илмий ишлар олиб борган. Булардан ташқари, кўплаб замондош олимларимиз биология ва тиббиёт фанининг турли соҳаларини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

4. Инсоннинг ёш даврлари босқичлари. Болалар ва ўсмирларни тўғри тарбиялаш учун улар организмининг ўсиши ва

ривожланиши каби асосий хусусиятларини билиш зарур. Ўсиш ва ривожланиш барча тирик организмлар каби одам организмига хос хусусиятдир. Организмнинг ҳар томонлама ўсиши ва ривожланиши унинг пайдо бўлган вақтидан бошланади. Бу икки жараён мураккаб ҳисобланиб, бир бутун ва бир-бирига боғлангандир.

Ўсиш деганда, тана ҳужайраларининг кўпайиши натижасида тирик организм ўлчамларининг ортиши, яъни бўйнинг чўзилиши, оғирликнинг ортиши тушунилади. Бола маълум ёшгача тўхтовсиз, аммо ўсиш даврида айрим тана қисмларининг номуносиб ўсиши (бош, оёқ, қўл суяклари, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи ички органлари) турли ёшда ҳар хил жадалликда бўлиши мумкин, шунга қарамасдан барча тўқима ва ҳужайларда яъни органларда ўсиш бир вақтда аёлларда ўртача 18-19 ёшгача, йигитларда 19-20 ёшгача тугалланади.

Ўсиш қаторида ҳужайрада уларнинг бажарадиган вазифасининг ортиши жараёни кузатилади. Бу ривожланиш жараёнидир. Ривожланиш деганда, ўсаётган организм тўқима, ҳужайра ва органларининг шаклланиши, яъни бола организми ҳужайраларининг такомиллашиб, ўсмирлик ва етук ёшдаги одамларга хос бўлган бир мунча мураккаб тизимларга эга бўлишига айтилади.

Организм ўсиши ва ривожланишида барча этапларни болалик, ўсмирлик, ёшлик, етуклик даврларини босиб ўтади. Ўсиш бу организмнинг миқдор кўрсаткичи, ривожланиш эса сифат кўрсаткичи, бу икки жараён нотекислик, яъни гетерохрония, узлуксизлик ва акселерация жараёнлари асосида юзага чиқади. Ривожланишдаги акселерация (лотинча acceles-тезлаштириш) ёки тезлашган ривожланиш муаммоси бутун дунё биологлари, тиббиётчилари ва социологлари диққатини жалб қилган.

Одам организмини ривожланиши узлуксиз жараён сифатида инсон ҳаётининг барча даврида давом этади. Одам ҳаётининг ҳар бир даврида шу даврнинг характерли хусусиятлари, олдинги даврнинг қолдиқлари ва келгуси даврнинг куртаклари пайдо бўлади. Бу даврларда организм кетма-кет морфологик биокимёвий ва физиологик ўзгаришларга учрайди. Бу ўзгаришлар ўсиш ва ривожланиш босқичларини юзага келтирувчи ирсий факторларга боғланган.

Боланинг ривожланиш даврлари тана ва аьзолар оғирлиги ва катталиги, скелет суякларини қотиш даражаси, тишларни пайдо бўлиши, ички секреция безларидаги бирлаштирувчи тўқималарни ривожланиши, кортикал фаолият тавсифи ва бошқа белгилар асосида аниқланади. Лекин, ҳозирги давргача ёшга оид даврларни тизимлаштириш учун асос бўладиган универсал умумий

10

Page 11: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

биологик, функционал ва морфологик белгиларнинг тўлиқ рўйхати аниқлангани йўқ.

Ёшга оид даврлар тизими Н.П.Гундобин томонидан тавсия қилинган бўлиб, тизимлаштиришда бир томондан организмнинг асосий ривожланиш қонуниятлари, иккинчи томондан, болалик ва ўсмирлик даврида тарбиялашни ташкил қилиш масалалари ҳисобга олинган. Шунинг учун қуйидаги: ясли, боғча, бошланғич, ўрта ва юқори мактаб ёш даврларини педагогик даврлар деб ҳам юритса бўлади. Болалик даврининг тизими қуйидагича тавсия этилган:

1. Она қорнидаги ривожланиш даври. 2. Янги туғилган даври. Бу давр 2-3 хафтани ташкил қилади. 3. Чақалоклик даври. Бу давр бир йилгача давом этади. 4. Ясли ёш даври. Бу даврда 1 ёшдан то 3 ёшгача давом етади. 5. Мактабгача ёш даври. Бу давр 3 ёшдан то 7 ёшгача давом этади. 6. Кичик мактаб ёши даври. Бу давр 7 ёшдан то 12 ёшгача давом этади. 7. Ўрта мактаб ёш даври. Бу давр 12 ёшдан то 15 ёшгача давом этади. 8. Юқори мактаб ёки ўспиринлик ёш даври. Бу давр қиз болада 13 ёшдан то

18 ёшгача, ўғил болада 15-16 ёшдан то 19-20 ёшгача давом этади.

Москвада ёш физиологияси ва жисмоний тарбия институти томонидан 1965 йилда ёшга оид даврийлик муаммоларига бағишлаб ўтказилган симпозиум барча илмий, таьлим, даволаш ва бошқа ташкилотларга қуйидаги ёшга оид даврийлик схемасидан фойдаланишни тавсия қилган:

1. Янги туғилган - биринчи 10 кун;2. Гўдаклик ёши - 1 ёшга қадар;3. Илк болалик - 1 ёшдан то 3 ёшгача қадар;4. Биринчи болалик - 4 ёшдан то 7 ёшга қадар;5. Иккинчи болалик - ўғил болалар 8 дан 12 ёшга қадар, қиз болалар 8 дан 11 ёшга қадар;6. Ўспиринлик ёши - ўғил болалар13 дан 16 ёшга қадар, қиз болалар 12 дан 15 ёшга қадар;7. Навқиронлик ёши - ўғил болалар 17 дан 21 ёшга қадар, қиз болалар 16 дан 20 ёшга қадар;8. Етуклик ёши - биринчи давр: эркаклар 35 ёшга қадар, аёллар 21 дан 35 ёшга қадар; иккинчи давр: эркаклар 36 дан 60 ёшга қадар, аёллар 36 дан 55 ёшга қадар;9. Қарилик ёши - эркаклар 61 дан 71ёшга қадар, аёллар 56 дан 74 ёшга қадар; 10. Кексалик ёши - эркаклар ва аёллар 90 ёшга қадар;11. Узоқ умр кўрувчилар - эркаклар ва аёллар 90 ёш ва ундан юқори. Кейинчалик ҳар бир ёшга оид даврни экспериментал асослаш пайтида ушбу

даврийликка аниқлик киритилиши мумкин.

11

Page 12: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Мавзу бўйича таянч сўзлар.Физиология, гигиена, санитария, ўсиш, ривожланиш, акселерация,

жисмонан соғлом, ёш даврлари, тарбия, ирсий белгилар.

Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие.

Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991г.2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991 й.3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. Дарслик. Тошкент, “Янги аср авлоди”. 2009 й.5. Содиков К.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси” Тошкент.

“Ўқитувчи”. 1992 й.6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси” М. Просвешение 1990 г.7. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz8. Интернет сайти: www.FIZIOLOGIYA.ru

Мавзу бўйича назорат саволлари.

1. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанининг предмети ва мақсади.2. Физиология фанининг вазифалари нималардан иборат?3. Гигиена фанининг вазифалари нималардан иборат?4. Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг асосий вазифалари.5. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанининг аҳамияти.6. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанининг ривожланиш

тарихини қисқача сўзлаб беринг.7. “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанини ривожига ҳисса қўшган

олимлардан кимларни биласиз?8. Буюк аллома Абу Али Ибн Синонинг фанга қўшган улкан ҳиссаси.9. Ўсиш ва ривожланиш ўртасидаги тафовут.10. Н.П. Гундобин томонидан тавсия қилинган тизимлаштирилган ёш

даврлари босқичлари.

12

Page 13: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

2 – МAВЗУ: ҚОН СИСТЕМАСИ. ЮРАК-ТОМИР СИСТЕМАСИ.

РEЖA:

1. Қоннинг функциялари ва таркиби.2. Қон айланиш органлари ва гуруҳлари.3. Юракнинг тузилиши. Катта ва кичик қон айланиш доираси.4. Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракатланиши. Қон босими.5. Юрак ва қон томирлар фаолиятининг бошқарилиши ва гигиенаси.

1. Қоннинг функциялари ва таркиби.Организмнинг ички муҳитини қон тўқима суюқлиги ва лимфа

ташкил қилади. Булар томирларни ва тўқималар орасидаги кавакларини тўлдириб туради, тўқималарнинг нафас олишида, организмга тушган микроблардан ҳимоя қилишда, озиқ моддаларни етказиб беришида иштирок eтади, ҳамда парчаланиш маҳсулотларини организмдан чиқариб ташлайди. Демак, организм ички муҳитининг тўқималар, органлар ва ташқи муҳит билан алоқада бўлиш борасидаги роли ҳаддан ташқари катта ва хилма хилдир.

Қон томирларда айланиб юрар экан, суюқ қисми тўқималарга, тўқималар орасидаги кавакларга ва лимфа капил лярига чиқиб, тўқима суюқлиги ва лимфага айланади. Катта ёшли одамда 20 литр лимфа бўлади. Одам тинч турган пайтда қоннинг ҳаммаси 2 га бўлиниб туради. Қоннинг бир қисми (55%ни) танадаги қон томирларида айланиб туради, бунга айланиб юрган қон дейилади, қолган қисми (45 %ни) депо деб аталадиган турли органларда: талоқ, жигар, ўпка, тери ости клетчаткасининг капиллярларида бўлади. Деполанган қон деб шунга айтилади.

Қон таркиби. Қон-суюқ бириктирувчи тўқимадир, у қизил рангли, ёпишқоқ ва хира бўлади, реакцияси кучсиз ишқорий ва таъми шўрроқ. Қон пробиркага солиниб, совуқда узоқ сақланса ва ичига ивишдан сақлайдиган моддалар қўшилса, икки қаватга ажралиб қолади. Устки қавати-суюқ қисми, пастки қавати-хужайра ёки шаклли eлементлардир.

Қоннинг суюқ қисми ёки плазмаси оқсил табиатига эга бўлиб, умумий қон ҳажмининг 55-60%ини ташкил eтади. Қон плазмаси сал сарғиш, тиниқ, ёпишқоқ суюқликдир. Унинг таркибида 90-92%гача сув ва 8-10% органик ҳамда анорганик моддалар бор. Плазмадаги органик моддаларнинг кўпчилик қисмини (қуруқ қолдиғининг тўртдан уч қисмини) оқсиллар ташкил этади, плазманинг суюқ қисмида эса одам танасидаги эндокрин безлар томонидан гармонлар ва ферментлар кўринишида ажралиб чиқадиган маҳсулотлар бўлади. Қон ферментлари

13

Page 14: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

орасида қоннинг ивишида иштирок этадиган тромбогенга алоҳида эътибор, яъни аҳамият берилади.

Эритроцитлар қоннинг ядросиз ҳужайрасидир. Кичик мактаб ёшидаги болаларда эритроцитлар сони катталар нормасига тўғри келади, яъни 1 куб.ммда 4,5-5 млн. дона бўлади. Эритроцитларнинг ҳар хил бўлиши ясси суякдаги кўмикка ва найсимон суякларнинг ички бўлимларига боғлиқдир. Эритроцитлар ўша жойларда етилади ва қон оқимига чиқади. Эритроцитлар ҳаёти 30 кундан 120 кунгача бўлади. Умри битган ҳужайралар жигар ва талоқда емирилади. Эритроцитлар плазмасида гемоглобин деган рангли модда бор, унда темир бўлади. Шу модда қонга қизил ранг беради, 7-9 ёшли бола қонида 80-81%гача, 10-11 яшар болалар қонида эса 85%гача гемоглабин бор, бу катталар нормасига тенг. Қонда гемоглобин 100%га етганда , унинг ҳар 100 млн.ида 11,3 г гемоглобин бўлади.

Эритроцитлар сони ёки улардаги гемоглобин миқдорининг камайиб қолиши оқибатида камқонлик шунча тез авж олиши мумкин, чунки , унинг қон яратувчи органлари функционал жиҳатдан заиф бўлади. Ўпкасига келадиган кислород эса, ҳаво ўтказувчи йўлларининг физиологик хусусиятларига кўра, етишмай қолади. Бироқ , камқонлик нотўғри овқатланиш (фақат сут, углеводлар билан овқатланиб, витаминлар истеъмол қилмаслик), шунингдек, очиқ ҳаводан етарлича баҳра олмаслик, ҳамда инфекцион касаллик (грипп, ангина, ревматизм, сил, буйрак касалликлари ва бошқалар) билан оғриб ўтиш натижасида ҳам авж олиши мумкин. Камқонликка учраган одамлар салга чарчаб қоладиган, тез-тез боши оғрийдиган бўлиб қолади.

Лейкоцитлар ядроси бўладиган ва актив ҳаракатланадиган ҳужайралардир. Улар ҳар хил шаклларга кириши мумкин. Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг 1 куб.мм қонида 8000-11000 гача лейкоцит бўлади, катта ёшли соғлом кишида эса лейкоцитлар сони 6000-8000 га боради. Лейкоцитлар сонининг ҳозир айтилган миқдорлардан ортиб кетиши лейкоситоз деб аталса, пасайиши лейкония деб аталади. Қонга инфекция юққанида лейкоситоз 83000 га етади, қизамиқ, қон касалликлари ва бошқа касалликларда эса лейкония 2000 гача тушади ва бундан ҳам камаяди. Лейкоцитлар ҳаракатчанлик ва фагоситоз (ҳазм қилиш) хусусиятига эга бўлганлиги учун организмда ҳимоячилик вазифасини адо этади. Улар қон томирлари деворларидан ўтиб, шикастланган ёки яллиғланган жойга етиб боришлари ҳамда ўша ерда микроорганизмларга қарши курашга киришишлари мумкин.

Тромбо ц итлар ёки қон пластинкалари-нотўғри шаклда бўладиган жуда майда таначалардир. Уларда тромбокиназа деган махсус модда бор, шу модда қоннинг ивишда, яъни жароҳатланган қон томир ининг емирилиб қолган жойига тиқилиб қоладиган қон лахтаси тромб ҳосил бўлишида иштирок этади.

2-15 яшаргача бўлган болаларда 1куб.мм қонида 200-300 минг

14

Page 15: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

тромбоцит бўлса, катталарнинг 1 куб.мм қонида 300-400 минг тромбоцит бўлади. Тромбоцитлар сонининг камайиб қолиши (150 минггача) тромбопения деб аталади. Ана шундай касалликка учраган одамлар арзимас жароҳатдан ҳам бир талай қон йўқотиб қўйиши шунингдек, ўлиши ҳам мумкин.

Қон организмда моддалар алмашинувидек жуда муҳим функцияни адо этади. Тўқималарни кислород ва озиқ моддалар билан бойитади. Парчаланиш маҳсулотларини организмдан чиқариб ташлайди. Бундан ташқари қон ҳар хил органлар фаолиятини суюқликлар иштироки билан (гуморал йўл билан) бошқариб боради, чунки ички секре ция безларидан ишланиб чиқадиган моддаларни яъни органларнинг ишини баъзи ҳолларда кучайтирадиган, бошқа ҳолларда эса тормозлаб қўядиган гармонларини бутун организмга тарқатади.

Қон юқорида айтиб ўтилган фагоситоз хоссасига эга бўлгани учун ҳимоя функциясини бажаради. Бундан ташқари қон га янги тушган микробларни, уларнинг заҳарларини зарарсизлантир адиган ва ёт оқсилларни емирадиган антитоксинлар бўлади. Булар шу йўл билан одамни касалларга чидамлилигини оширади. Қон температурани доимо бир хилда сақлаб туришда ҳам муайян даражада иштирок этади, чунки қон ҳаракати организмдаги моддалар алмашинувида ҳосил бўладиган иссиқликнинг ҳамиша бирдек тарқалишини таъминлайди.

2. Қон айланиш органлари ва гуруҳлари.Қон айланиш органлари. Қон айланиш органларининг маркази

юрак хисобланади. Юрак мускулдан ташкил топган орган бўлиб, бевосита ўзига тааллуқли бўлган ва ягона системага бирлашган ҳар хил диаметрли томирлари бор. Бу системанинг ҳамма томирлари орасида аорта ҳаммадан катта диаметрга эга бўлса, энг кичкинаси капиллярдир. Энг катта томирлар девори уч қават, капиллярлар девори эса бир қават бўлади. Барча томирлар уч турга: артериялар, веналар ва капиллярга бўлинади.

Аортадан бош ва қўлларга борадиган томирлар чиқади, қорин аортаси эса оёқ ва чаноқ органларига борадиган томирларга тармоқланади. Бундан ташқари, аортанинг бошдан оёғи ғича ички органларни (юрак, ўпка, ичак ва бошқаларни), мускуллар ва суякларни қон билан таъминлаб турадиган жуда кўп томирлар чиқади.

Қон жуда майда артериялардан капиллярларга ўтади, капилляр эса бир-бири билан қўшилиб, кейинчалик веналарга айланади. Пастки ва юқори ковак венага ичакдан қон йиғадиган дарвоза венаси системаси киради. Барча веналарни юза веналар ва чуқур веналар деб иккига ажратиш расм бўлган. Буларнинг биринчи хиллари юза жойлашган бўлиб, кўпинча тери остидан кўриниб туради, иккинчи хиллари чуқур жойлашган бўлиб, аксари артериялар билан ёнма-ён ётади. Қўлнинг ташқи ва ички тери ости, веналари шунингдек, уларни бирлаштириб турадиган тармоғи-тирсак бўғимининг ўрта венаси сингари веналар

15

Page 16: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

юза веналар жумласига киради.Қон гуруҳлари ва қон қуйиш. Одам қони 4 группага бўлинади. Бир

организмдан иккинчи организмга қон қуйилганда эритроцитлар ўзаро бир-бирлари билан бирикиб, лахта ҳосил қилиши мумкин. Бу жараён агглюсинация дейилади. Агглюсинация ҳосил бўлиш белгиларига кўра қонни тўрт группага ажратилади.

Қон группалари ва қон қуйиш схемаси

I группа қонини қолган барча группаларга қуйиш мумкин, II группа қонини ўзига ва III ва IV группаларга қуйиш мумкин, III группа қонини ўзига ва IV группага қуйиш мумкин. Демак, биринчи группадаги қонни барча қолганларга, тўртинчи группадан олинган қонни фақат ўз групасига қуйиш ва унга барча группалардан олинганни қуйиш мумкин. Иккинчи ва учинчи группа қонга эга бўлган одамларга биринчи, иккинчи, учинчи группадаги қонни қуйиш мумкин.

3. Юракнинг тузилиши. Катта ва кичик қон айланиш доираси.Юракнинг тузилиши. Юрак қон айланиши системасининг марказий

қисми бўлиб, мускуллардан ташкил топган ғовак органдир. Ҳар бир одам юрагининг ҳажми муштига яқин бўлади. Юракнинг массаси эркакларда 220-300 г гача, аёлларда 180-220 г гача бўлади. Юрак кўкрак қафасида тўш суягининг орқасида, иккала ўпканинг ўртасида жойлашган бўлиб, унинг кўпроқ қисми кўкрак бўшлиғининг чап томонида туради.

У орқа томондан қизилўнгач ва аорта қон томирининг пастга тушувчи қисми орқали умуртқа поғонасидан ажралиб туради.

Пастки томондан эса диафрагма орқали қорин бўшлиғидан ажралиб туради. Юрак девори уч қаватдан: ички-эндокард, ўрта-мускул, яъни миокард ва ташқи-перикарддан иборат. Ташқи пардаси - перикард икки қават бўлиб, ички қавати юрак мускулига ёпишиб туради, уни эпикард дейилади.

Юрак тўрт камерадан ташкил топган: ўнг ва чап бўлмачалар, ўнг ва чап қоринчалар.

Бўлмачаларнинг девори юпқароқ, қоринчаларнинг айниқса, чап қоринчанинг девори қалин бўлади, чунки чап қоринча аорта қон

16

Page 17: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

томирига юқори босим билан қон ҳайдаб, катта қон айланиш доираси орқали тананинг ҳамма орган ва тўқималарини артерия қони билан таъминлайди.

Юракнинг асосий иши насос сингари вена қон томирларидаги қони сўриб, артерия қон томирларига ўтказишдан иборат. Юракнинг бу иши унинг бўлмача ва қоринчалари деворидаги мускуллар нинг ритмик равишда қисқариш ва кенгайиши орқали амалга ошади. Бўлмача ва қоринчалар мускуллариниг қисқаришига систола , кенгайишига диастола дейилади. Юракнинг бўлмача ва қоринчаларининг бир марта қисқариб-бўшашиши юракнинг бир иш ц икли дейилади.

Юрак қоринчалари ҳар бир қисқарганда 65-70 мл қонни артерия томирларига чиқаради. Тинч турган ҳолатда катта одамнинг юраги бир минутда 70-72 марта қисқариб-кенгаяди. Ҳар бир қисқарганда , ундан чиқарилган қон миқдори унинг бир минутда қисқариб-кенгайиши сонига кўпайтирилса, юракнинг минутлик ҳажми келиб чиқади.

Юрак автоматияси. Агар бақа ёки бошқа бирор ҳайвоннинг юрагини танасидан ажратиб олиб, физиологик эритмага солиб қўйилса, у танадан ва нерв системасидан ажратилганлигига қарамай, маълум вақт давомида қисқариб-кенгайиб ишлаб туради.

Юракнинг ўз-ўзидан бундай ишлаш хусусияти юрак автоматияси дейилади.

Катта қон айланиш доираси. Бу қон айланиш доираси юракнинг чап қоринчасидан чиқувчи энг катта артерия қон томири-аортадан бошланади. Аорта олдин юқорига йўналиб, равоқ ҳосил қилади, сўнгра умуртқа поғонаси бўйлаб пастга кўкрак ва қорин бўшлиғи томон йўналади.

Аортадан чиқадиган йирик артерия қон томирлари ўз навбатида ўртача, майда томирларга, улар эса энг майда капиллярларга бўлинади. Бу органлар тўқималар орасига киради, капиллярлар одам сочидан 50 марта ингичка бўлади, уларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди, яъни фақат микроскопда кўриш мумкин. Қон юракнинг чап қоринчасидан чиқиб, тананинг барча органларидаги артериялар, капиллярлар ва веналар бўйлаб оқиб, юракнинг ўнг бўлмасига келиб қуйиладиган йўли катта қон айланиш доираси деб аталади.

Шундай қилиб, катта қон айланиш доираси тананинг барча органлари, тўқималари ва ҳужайраларини озиқ моддалар, гармонлар, кислород билан таъминлаб, моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган кераксиз ва заҳарли моддаларни ўзига қабул қилиб, уларни организмдан чиқариб юбориш вазифасини бажаради.

Кичик қон айланиш доираси. Бу доира юракнинг ўнг қоринчасидан чиқадиган ўпка артерияси деб аталадиган қон томиридан бошланади. Ўпка артерияси кўкрак қафасида иккига бўлиниб, ўнг ва чап ўпкаларга боради. Улар ўпкаларда капилляр қон томирларига айланиб, ўпка алвеолалари атрофини ўраб олади. Қонни юракнинг ўнг қоринчасидан чиқиб, артериялар, капиллярлар ва веналар бўйлаб оқиб (ўпкалар орқали) юракнинг чап бўлмачасига келиб

17

Page 18: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

қуйиладиган йўли кичик қон айланиш доираси деб аталади.1. Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракатланиши. Қон босими.Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракатланиши. Қоннинг қон томирлар системаси

бўйлаб ҳаракатланиши гемодинамика қонуниятига асосланган. Шунга кўра томирлардаги қоннинг оқиш тезлиги иккита кучга боғлиқ.

Гемодинамика қонунига мувофиқ, артерия қон томирлари системасининг юқори қисмида, яъни юракка яқин томонида босим баланд ва қоннинг оқиш тезлиги юқори бўлади. Қуйи қисмида эса босим паст ва қоннинг оқиш тезлиги ҳам паст бўлади, бунга сабаб, биринчидан, юракнинг чап қоринчаси қисқарган вақтда қон катта босим билан аортага чиқарилади; иккинчидан, томирлар системасининг қуйи қисмида аорта ва артерия томирлари майда тармоқларга (кичик артериялар ва капиллярларга) бўлиниши натижасида қон томирлар деворининг умумий кенглиги ортади. Бу эса уларда босимнинг пасайишига, қон томирлари девориниг қаршилик кучи ортишига сабаб бўлади.

Аорта одам танасидаги томирларнинг энг йириги бўлса ҳам, ундан тармоқланган артерия томирлари кенглигининг умумий йиғиндиси аорта кенглигидан бир неча марта кўпдир. Қон томирлари деворининг ритмик равишда тўлқинланиб туришига томир уриши, яъни пульс дейилади. Артерия қон томирлари деворининг тўлқинланиши артериал пульс, вена қон томирлари деворининг тўлқинланиши вена пульси дейилади.

Қон босими қоннинг томирлар девори кўрсатган босим кучидан юзага келади. Қон босими ҳам пульсга ўхшаб икки хил бўлади: артерия ва вена босими.

Артериал босим икки хил: максимал ва минимал бўлади. Максимал босим юракнинг чап қоринчаси қисқарганда қоннинг аортага ва бошқа артерия томирларига юқори босим билан чиқарилиш натижасида ҳосил бўлади. Максимал босим юрак қоринчаси қисқарган (систола) вақтда ҳосил бўлганлиги учун систолик босим ҳам дейилади.

Минимал босим юракнинг чап қоринчаси кенгайган вақтда аорта ва бошқа артерия томирларида босимнинг камайиши натижасида юзага келади. Минимал босим юрак қоринчаси кенгайган (диастола) вақтда юзага келганлиги учун диастолик босим ҳам дейилади. Одамда артериал қон босимининг нормага нисбатан ортиши гипертания, пасайиши гипотания дейилади, яъни максимал босим 125-130 мм дан кўтарилса ва минимал босим 85 мм дан ошса гипертания дейилади.

Максимал босим 110 мм дан ва минимал босим 70 мм дан пасайса, гипотания дейилади. Агар одам ҳаяжонланса, аччиқланса, қўрқса артериал босими вақтинча ортади, жисмоний иш, спорт машғулотлари вақтида, айниқса тез югурганда максимал артериал босим эса 40-20 мм гача, баъзан 0 гача пасаяди. Бу нормал ҳолат бўлиб, 3-5 минутдан кейин яна нормага қайтади.

5. Юрак ва қон томирлар фаолиятининг бошқарилиши ва гигиенаси.Юрак ва қон томирлар фаолияти нерв-гуморал йўл билан бошқарилади.

Юрак иши симпатик ва парасимпатик нервлар орқали бошқарилади. Симпатик нерв юрак фаолиятини кучайтиради, парасимпатик нерв, аксинча, юрак

18

Page 19: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

қисқаришини секинлаштиради. Шундай қилиб, бу иккала нерв юрак ишини мувозанатга солиб туради. Қон томирларининг девори ҳам парасимпатик ва симпатик нерв толалари билан таъминланган. Айниқса, аорта равоғида, уйқу ва ўмров ости артерияларининг деворида нерв толалари жуда кўп бўлади. Одам танасининг барча тўқима ва органларида ташқи муҳит таъсирини қабул қилувчи сезувчи нерв учлари-рецепторлар бўлади. Уларнинг қўзғалиши миядаги мазкур бўлади. Уларнинг қўзғалиши миядаги мазкур тўқима ва органнинг ишини бошқарувчи нерв марказларига ўтказилиши билан бирга юрак ва қон томирлар иш фаолаятини бошқарувчи нерв марказларига ҳам тарқалиб, юрак ишининг рефлектор йўли билан бошқарилишига таъсир кўрсатади. Юрак ва қон томирлар фаолияти гуморал йўл билан ҳам бошқарилади.

Буйрак усти безининг мия қисмида ишлаб чиқариладиган адреналин гармони худди симпатик нервга ўхшаб, юрак ишини тезлаштиради ва қисқариш кучини оширади. Бу гармон қон томирларини торайтиради ва артериал босимини оширади.

Юрак-томир системаси гигиенаси. Кун тартиби юрак-томир системасига кучли таъсир этади. Ўқувчи-талабаларнинг кун тартиби тўғри ташкил этилса, юрак-томир системаси бекаму-кўст ишлайди. Шунинг учун ҳам улар бажарадиган жисмоний иш ва машқларнинг жадаллиги ва оғир-енгиллиги уларнинг ёшига мос бўлиши керак, айниқса, салбий ҳис-ҳаяжон, чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, узоқ муддат ҳаракатсизлик юрак-томир системаси ишини бузади.

Ўқувчи-талабаларнинг кийими, пойабзали қон айланишни қийинлаштирмай-диган, вена томирларда қон димланиб қолишига йўл қўймайдиган бўлиши керак. Пойабзал тор бўлса, оёқнинг қон билан таъминланиши қийинлашади. Оёқда турли қадоқ, яра пайдо бўлади. Ўқувчи-талабаларнинг соф ҳавода бўлиши, жисмоний машқлар билан шуғулланиши, вақтида овқатланиши юрак-томирларнинг нормал ишлашида муҳим аҳамиятга эга.

Юрак ва қон томир касалликлари олдини олиш халқимиз соғлиғини мустаҳкамлашда, иш қобилиятини яхшилашда, ўртача умр кўришни узайтиришда катта рол ўйнайди. Юрак ва қон томир касалликларининг кўп учрайдиган турларига атеросклероз (қон томирлари деворининг ички юзасида ёғ ва туз моддалари тўпланиши оқибатида томирлар қаттиқлашиб, мўртлашиб ва торайиб қолиши), гипертония (артериал қон босимининг кўтарилиши), юракниг ишемик касаллиги (юрак мускулларида қон айланишининг бузилиши туфайли содир бўлади), юрак инфаркти (қон айланиши бузилиши туфайли юрак мускулларининг маълум қисми емирилиши), инсульт (бош мияга қон қуйилиши) кабилар киради.

Юрак ва қон томир системасини чиниқтиришда энг оддий ҳаракат машғулотлари бўлган юриш ва югуриш, нафас олиш гимнастика машғулотларини бажариш муҳим аҳамиятга эга. Юракнинг минутлик ҳажми 25-30 литргача кўпаяди. Юракнинг қисқариш тезлиги (пульс сони) 150-200 мартагача ортади.

Мавзу бўйича таянч сўзлар.

Қон. Қон плазмаси. Қоннинг таркиби, эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоситлар, лимфа, қон группалари, қон қуйиш, юрак, капиллярлар, артерия, вена, катта қон айланиш доираси, кичик қон айланиш доираси, 4 камера, қоринча,

19

Page 20: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

бўлмача, аорта, қон босими, пульс, юрак автоматияси.

Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие.

Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991г.2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991 й.3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. Дарслик. Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2009 й.5. Содиков К.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси” Тошкент.

“Ўқитувчи”. 1992 й.6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. М. Просвешение 1990 г.7. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. 1995.8. Антропова М.В. “Болалар ва усмирлар гигиенаси”. М. Медицина,

2002 й.9. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz10.Интернет сайти: www.FIZIOLOGIYA.ru

Мавзу бўйича назорат саволлари.1. Организмнинг ички муҳитини нималар ташкил қилади?2. Қон қандай функцияни бажаради.3. Қоннинг таркибий қисмларини изоҳланг.4. Қон айланиш органлари.5. Қон гуруҳлари ва қон қуйиш схемасини тушунтириб беринг.6. Юрак неча камерадан иборат?7. Катта ва кичик қон айланиш доираси.8. Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракатланиши. 9. Пульс нима?10. Қон босими қандай юзага келади?11. Юрак-томир системаси гигиенаси.12. Юрак ва қон томирлар фаолиятининг бошқарилиши.

20

Page 21: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

3-МАВЗУ: НАФАС ОЛИШ СИСТЕМАСИ.

РEЖA:

1. Нафас олишнинг аҳамияти, нафас олиш органларининг тузилиши.2. Нафас олиш системасининг хусусиятлари.3. Нафас олиш ҳаракатларининг бошқарилиши.4. Нафас олиш гигиенаси.

1. Нафас олишнинг аҳамияти, нафас олиш органларининг тузилиши.

Нафас олиш жараёни туфайли организм атрофдаги муҳитдан кислородни олиб, карбонат ангидрид гази ва сув буғларини ташқарига чиқариб туради, яъни организм билан унинг атрофидаги муҳит ўртасида газлар алмашиниб туради.

Одам организмида содир бўладиган оксидланиш жараёнлариниг асосий қисми кислород иштирокида юзага келади. Шунинг учун ҳаётнинг давомийлиги, организмга доимо кислород кириб туриши билан боғлиқдир. Парчаланиш жараёнларининг маҳсулоти карбонат ангидриддир, у жараёнларнинг давом этиши учун ташқарига чиқиб туриши шарт. Ана шу жараённи нафас олиш органлари юзага келтиради. Кислородни ўпкадан тўқималарга, карбонат ангидридни тўқималардан ўпкага қон ташиб беради.

Шундай қилиб, организмда газлар алмашинуви учта жараёндан иборат:1. Ташқи нафас ёки ўпка нафаси – организм билан теварак муҳит

ўртасида ўпка орқали газлар алмашинуви;2. Ички нафас ёки тўқималар нафаси – ҳужайраларда рўй берадиган

жараёнларни ўз ичига олади;3. Қоннинг газларни ташиши, яъни қон орқали ўпкада тўқималарга

кислород ва тўқималардан ўпкага карбонат ангидрид етказиб берилиши.Нерв тўқимаси организмда кислород етишмовчилигига ҳаммадан сезгир

тўқима ҳисобланади. Бу тўқима оқсидланиш-қайтарилиш жараёнларининг бузилишига бошқалардан кўра эртароқ реакция кўрсатади. Нафас олиш органларининг аҳамияти яна шундаки, бу органлар ҳидларни идрок этишда ва товушларни талаффуз қилишда иштирок этади.

Одам ҳавода карбонат ангидрид миқдори 2-3% гача ортишига чидай олади. Агар у 4-5% га этса, юрак қисқариши тезлашади, боши оғрийди, одам қусади, ҳушидан кетиши мумкин. Ҳаводаги сув буғи миқдори ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ.

Нафас олиш органларига бурун бўшлиғи, бурун-ҳалқум, ҳиқилдоқ, трахея, бронхлар, ўпкалар киради.

21

Page 22: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Нафас олиш органларининг организмдаги жойлашуви

Бурун бўшлиғи. Кичик ёшдаги ўқувчининг бурни анча кичкина бўлади. Тахминан 5 ёшга борганда бурун кўтармаси йўқолиб кетади, 10-14 ёшдан бошлаб эса бурун орқасининг пешона суягига ўтиш чегарасида эгарсимон қаншар шаклланади. Бурун тешиклари бурун бўшлиғига кирадиган йўл бўлса, бурун бўшлиғидан чиқиш йўллари хоналардир. Улар катталардагига қараганда кичикроқ бўлади. Бурун бўшлиғининг шиллиқ пардаси тагидаги қатламда бир талай қон томирлар борлиги учун пушти рангда бўлади. Буруннинг қўшимча бўшлиқлари ва бурун кўз ёши каналининг тешиклари шунга очилади. Бурун-ҳалқум. Бурун-ҳалқум оғиз ва бурун бўшлиғининг орқасида, лекин асосий суяк ва юқори бўйин умуртқаларининг олдида жойлашган. Бурун-ҳалқумда бодомча безлари ҳалқаси бор. Бодомча безлари болаларда ҳаётининг иккинчи йилида анча тез ривожланади. 4 ёшга келганда эса ҳаммадан кўп ривожланиб олади. Бурун-ҳалқум бўшлиғида аденоидлар деган ном билан аталадиган безсимон тўқима тузилмаси ҳам бор. Баъзи болаларда булар жуда катта бўлади ва бурун билан нафас олишга халақит беради. Бундай болаларни операция қилиб даволаш керак.

Ҳиқилдоқ. Бурун-ҳалқум пастга қараб давом этиб, ҳиқилдоққа айланади. Унинг асоси болаларда бирмунча юқори туради ва бир-бирига бириккан ҳаракатчан, тоғайлардан иборат бўлади. Шу тоғайларнинг энг каттаси

22

Page 23: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

қалқонсимон тоғайлардир. Қалқонсимон тоғайлардан юқорида кекирдак (эпиглоттис) ва чўмичсимон тоғай, пастда эса узуксимон тоғай ётади. Ҳиқилдоқ ички томонидан шиллиқ парда билан қопланган, шу парда юзида юқори бўлимида иккита бурма кўриниб туради. Булар товуш бойламларидир. Уларнинг орасида чин ва сохта бойламлар тафовут қилинади. Ҳиқилдоқда товушлар пайдо бўлиш механизми одатдагича нафас олиб турганда товуш бойламлари бўшашган бўлади. Трахея. Трахея бўйиннинг олдинги юзасида жойлашган бўлиб, ҳиқилдоқнинг пастга қараб йўналган давоми ҳисобланади. Унинг пастки учи 5-6 кўкрак умуртқаси думига келиб иккита бронхга бўлинади. Трахея туташмаган тоғай ҳалқаларидан ташкил топган. Трахея ички томондан нозик шиллиқ парда билан қопланган. Унинг йўли шу қадар торки, шиллиқ пардаси яллиғланганда ёки трахеяга ёт жисмлар тушиб қолганда нафаснинг қийинлашиб қолишига сабаб бўлади. Трахеянинг юқори бўлимига ва қисман ҳиқилдоққа қалқонсимон без тақалиб туради. Бронхлар. Бронхларнинг иккаласидан ўнг томондагиси гўё трахеянинг давоми бўлса, чап томондагиси ўткир бурчак остида чиқади, ўнг бронх иккинчисидан калтароқ бўлади. Ёт жисмлар кўпроқ ўнг бронхга тушиб қолади. Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг бронхлари тор, тоғайлари юмшоқ, мускул ва эластик толалари анча суст ривожланган бўлади. Бронхларни қоплаб турадиган шиллиқ парда қон билан мўл-кўл таъминланади-ю, лекин бирмунча қуруқ бўлади. Ўпка. Ўнг ва чап ўпка кўкрак қафасининг тегишли ярмида туради. Ҳар бир ўпка конусга ўхшаган бўлиб, устки қисми учи, пастки қисми эса асоси деб аталади. Болалар ўпкасининг ривожланиши миқдор ва сифат кўрсаткичлари билан ҳарактерланади. Алвеолалар ҳажми ортиб боради, тоғайсиз бронхлар ўсади. Бу болаларнинг нафаси ва газлар алмашинуви ҳолатига таъсир қилмасдан қолмайди. Охирги бронхиолалар кенгайиб, алвеоляр йўлларга айланади, бу йўлларнинг деворларида нафас эпителийсидан ташкил топган пуфакчалар ёки алвеолалар кўринишида дўмбаймалар бўлади. Алвеолаларнинг сиғими, ўпканинг нафасда иштирок этадиган юзаси ҳам аста-секин катталашиб боради. Ўпка ўқувчи 14 ёшга тўлганда ҳажми 10 баробардан кўра зиёдроқ катталашади.

2. Нафас олиш системасининг хусусиятлари.Нафас акти. Нафас олиш ва нафас чиқаришнинг бир маромда алмашиниб

туриши нафас акти деб аталади. Осойишта нафас олган пайтда ташқи қовурғалараро мускуллар, диафрагма ва кўкрак қафасини кенгайтирадиган бошқа нафас мускуллари қисқаради, шунинг натижасида плевра ичидаги босим пасайиб, ўпканинг кенгайиши учун шароит юзага келади. Шу вақтда атмосфера ҳавоси ҳаво ўтказувчи йўллардан бемалол кириб, алвеолаларни тўлдиради. Нафас олиш нафас чиқариш билан алмашинади, бунда нафас олишни таъминлаб берган мускуллар бўшашади, уларнинг антогонистлари эса қисқара бошлайди. Уларнинг ҳаммаси бир бўлиб кўкрак қафаси ҳажмини анча камайтиради. Алвеолалар ва нафас йўлларидан атрофдаги бўшлиққа ҳаво чиқиб кетиши шунга боғлиқ. Нафас олиш тезлиги. Кўкрак қафаси нафас олиш ҳаракатларининг бир минутдаги сони нафас тезлиги деб аталади. Бола нечоғли ёш бўлса, шунча тез нафас олади. Нафас тезлиги аста-секин катталар нормасига яқинлашиб боради.

23

Page 24: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Аёлларда нафас тезлиги минутига 18 бўлса, эркакларда 16 та. Ўғил болалар 8 яшарлик пайтида қиз болаларга қараганда тез-тез нафас олади. 10 ёшдан кейингина қизларнинг нафас олиши тезлашади. Машқ қилмаган одамда нафас тезлиги ортгандагина организмга келадиган кислород кўпайиши мумкин. Тез-тез нафас олинганда алмаштириладиган ҳаво миқдори шу қадар камайиб қоладики, одам нафаси қайтиб ҳансирай бошлайди. Болаларда кислородга ёлчимаслик нафас олиш тезлигининг кўпайишига сабаб бўлади. Нафас чуқурлиги. Ҳар сафар ҳотиржам нафас олганда ўпкага кирадиган ва нафас чиқарганда ундан чиқадиган ҳаво ҳажмига нафас ҳажми деб айтилади. Нафас ҳажмининг миқдори нафас чуқурлигини белгилаб беради. Боланинг ёши улғайган сайин нафас чуқурлиги ортиб боради. Минутлик ҳажм. Минутлик ҳажм ёки минутлик ўпка вентиляцияси деб 1 минутда нафас олинадиган ҳаво миқдорига айтилади. Бу ҳажм 1 минутдаги нафас ҳаракатлари сонига кўпайтирилган нафас ҳажмига тенг. Минутлик ҳажм боланинг ёши, жинси, мускул иши ва бошқа сабабларга қараб ўзгаради. Қиз болаларда нафас чуқурлиги ва ўпка вентиляциясининг камроқ бўлишига сабаб шуки, уларда нафаснинг кўкрак типи қарор топиб боради. Ўғил болаларда 6 ёшдан бошлаб минутлик ҳажм қиз болалардагига қараганда 100-400 мл. каттароқ бўлади. Болаларда минутлик нафас ҳажмининг ўртача миқдори аста-секин ортиб боради.

Ўпканинг ҳаётий сиғими. Ўпканинг ҳаётий сиғими деб, олдин чуқур нафас олиб туриб, кейин нафасдан чиқариш мумкин бўлган ҳаво миқдорига айтилади. Бу бир марта нафас олганда ўпкага тўлдириш мумкин бўлган энг кўп ҳаво ҳажмидир. Уни спирометр деб аталадиган асбоб ёрдамида ўлчаса бўлади. Турли ёш ва жинсдаги болаларда ўпканинг ҳаётий сиғими ҳар хил бўлади. Жисмоний иш, спорт машғулотлари натижасида ўпканинг ҳаётий сиғими ортади. Жисмоний нагрузка нечалик катта бўлса, нафас функцияси шунча кўп ўзгаради, нафас тезлиги ва чуқурлиги, ўпка вентиляцияси ортади. Бола тинч ҳолатда бўлганда ўпка ҳаётий сиғимининг фақат бир қисмидан фойдаланади. Қолган резерв кислородга эҳтиёж туғилганда сарфланиши мумкин. Ўпканинг ҳаётий сиғимини ошириш учун жисмоний машқлар, эрталабки бадантарбия, югуриш, чанғи учиш, эшкак эшиш ва куч етадиган жисмоний меҳнат билан шуғулланиш тавсия этилади. Ҳаётий сиғим билан қолдиқ ҳаво йиғиндиси ўпкадаги умумий ҳаво миқдорини ташкил этади. Нафас системаси яхши машқ қилдирилган болалар жисмоний нагрузкаларга яхши бардош берибгина қолмай, балки касалликларни, хусусан, нафас, юрак ва қон-томирлар системаси касалликларини ҳам енгил ўтказадилар.

Нафас маркази. Узунчоқ миянинг ўртадаги учдан бир қисмида бир гуруҳ нерв ҳужайралари бор, улар ўз фаолияти билан нафас мускулларининг қисқиришига сабаб бўлади. Шу ҳужайралар нафас маркази деб аталган. Нафас маркази ҳужайралари узунчоқ миянинг ўнг ва чап ярмида жойлашган ва шу миянинг бирор томонидаги марказ фаолиятининг тўхтатиш фақат тегишли томондаги нафас мускуллари ишининг тўхташига сабаб бўлади. Нафас марказида фақат нафас олишни ёки фақат нафас чиқаришни таъминлайдиган нейронлар бор. Буларнинг фаолияти бир-бирига боғлиқдир.

24

Page 25: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

1. Нафас олиш ҳаракатларининг бошқарилиши.Нафаснинг бош мия пўстлоғи орқали бошқарилиши. Соғлом

организмда нафас олиш оралиқ мия ва бош мия пўстлоғи иштирокида бошқарилиб боради. Чунончи, катта ёшли одам ва катта ёшли болалар ўз ихтиёри билан нафасининг тезлигини ва чуқурлигини ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари, одамнинг нафас олиши эмоционал ҳолатига боғлиқ бўлади. Бош мия катта ярим шарларининг пешона бўлакларини таъсирлаш нафас ҳаракатларининг ўзгаришига сабаб бўлади. Спортчига спорт олдидан ёки ишчида меҳнат жараёни бошлаш олдидан нафаснинг тезланиши ҳам шартли рефлексдир. Нафаснинг гуморал йўл билан бошқарилиши . Карбонат ангидрид гази қон гемоглобини билан бирикиб, нафас олиш марказига ва ҳужайраларига таъсир қилади. Қон айланиши чатиштириладиган тажрибада буни исбот қилиб берса бўлади. Қонда кислород етишмай қолганда нафаснинг ўзгариши рефлектор принципига мувофиқ боради. Нафас олиш марказидаги нейронларнинг кислород билан етарлича таъминланмаслиги ўз ҳолича нафас олиш марказини йўқотмайди. Қондаги карбонат ангидрид концентрациясининг камайиши нафас маркази кўзғалувчанлигини пасайтиради ва қонда нафас маркази яна қўзғалиши учун кифоя қиладиган миқдорда карбонат ангидрид тўпланмагунча нафасни тўхтатиб туради.

4. Нафас олиш гигиенаси.Нафас олиш гигиенаси деганда, тўғри нафас олишни таъминлаш

тушунилади. Нафас жараёнида атмосфера ҳавоси бурун бўшлиғига кириб исийди, намланади, анча чангдан тозаланади. Бурун бўшлиғида тукчаларнинг бўлиши бунга ёрдам беради. Демак, бурун билан нафас олиш гигиеник жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Оғиз билан нафас олганда, калла суягининг юз қисми ва кўкрак қафаси ривожланишида камчиликлар юз беради. Тез-тез шамоллаш ҳалқум ва трахеянинг шиллиқ қаватининг яллиғланишига олиб келади. Аммо гапирганда, ашула айтилганда оғиз билан нафас олишга мажбур бўлинади. Шунинг учун ашула дарслари ўтказиладиган хоналар озода, ҳавоси эса илиқ бўлиши керак.

Ўқувчи-талабаларга тўғри нафас олишни ўргатиш жисмоний машқлар ўтказиш вақтида педагоглар бажарадиган ишлардан биридир. Улар юриш, югуриш ва бошқа турдаги фаолият вақтида, шунингдек, ўтирганда тўғри нафас олишни ўқувчи-талабаларга ўргатиш керак.

Бизни қуршаб турган ҳавонинг таркиби нормал шароитда анча доимий бўлади. Кислород 20,94%, карбонат ангидрид гази 0,03% ва азот 79,03% бўлади.

Ўқувчи-талабаларни тоза ҳаво билан таъминлаш учун синфларда ҳар бир ўқувчига ёки талабага 16 м3 дан то 20 м3 гача, санитария нормаларига мувофиқ эса 4,5 м3 дан 5 м3 гача эга бўлиши керак.

25

Page 26: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Мавзу бўйича таянч сўзлар.Газлар алмашинуви, ташқи ва ички нафас, бурун бўшлиғи, бурун-

ҳалқум, хиқилдоқ, трахея, бронхлар, ўпка, ўпканинг тириклик сиғими, нафас акти, нафас олиш тезлиги, нафас маркази, нафас чуқурлиги, минутлик ҳажм.

Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие.

Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991г.2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991 й.3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. Дарслик. Тошкент, “Янги аср авлоди”, 2009 й.5. Содиқов К.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси”. Тошкент.

“Ўқитувчи”. 1992 й.6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. М. Просвешение. 1990 г.7. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. 1995 й.8. Антропова М.В. “Болалар ва ўсмирлар гигиенаси”. М. Медицина, 2002 г.9. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz10.Интернет сайти: www. аnatomus.ru

Мавзу бўйича назорат саволлари.1. Нафас олишининг аҳамияти.2. Организмда кечадиган газлар алмашинуви жараёни.3. Нафас олиш органларининг тузилиши: Бурун бўшлиғи ва унинг

функцияси.4. Бурун-ҳалқум ва ҳиқилдоқнинг тузилиши.5. Трахея ва бронхлар, уларнинг тузилиши ва функцияси.6. Ўпка ва унинг инсон организмида тутган ўрни.7. Нафас акти деганда нимани тушунасиз?8. Аёллар ва эркаклардаги нафас олиш тезлигининг тафовути қандай?9. Нафас чуқурлиги ва минутлик ҳажм қандай аниқланади?10. Ўпканинг ҳаётий сиғими ва нафас маркази ҳақида тушунча беринг.11. Нафас олиш ҳаракатларининг бошқарилишини тушунтириб беринг.12. Нафас олиш гигиенасига риоя қилиш учун қандай чоралар кўриш лозим?

26

Page 27: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

4-МАВЗУ: ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ СИСТЕМАСИ.

РEЖA:

1. Овқатланиш ва унинг инсон ҳаётидаги муҳим ўрни.2. Овқат ҳазм қилиш органлари ва уларнинг вазифалари.3. Овқатланиш тартиби ва овқатланиш гигиенаси.4. Овқатдан заҳарланиш ва унинг белгилари.

1. Овқатланиш ва унинг инсон ҳаётидаги муҳим ўрни.Одам ҳаёт фаолиятини сақлаши, меҳнат қилиши, ўсиб, ривожланиши учун

ташқи муҳитдан овқат моддаларини қабул қилади. Овқат ҳазм қилиш каналида механик майдаланади, химик парчаланади, сурилади.

Овқатланиш – энергия сарфини қоплаш, ҳужайралар ва тўқималарни тузиш ва янгилаш, организм функцияларини идора қилиш учун организмга зарур озиқ-овқат моддаларининг кириши, ҳазм бўлиши, сўрилиши ва сингиши жараёнларининг йиғиндисидир. Алмашинув жараёнларига ҳазм йўлларида сингигандан кейин сўрилган овқатнинг таркибий қисмларигина қўшилиши мумкин. Зарур миқдордаги оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витамннлар, биоген моддалар ва сув керакли нисбатда организмга киритилган тақдирдагина овқатланиш организмнинг нормал ҳаёт фаолиятини таъминлайди.

Организм учун кальций, фосфор, калий, натрий, марганец, кобальт, мис, рух, бром, йод, олтингугурт, темир ва бошқа микро ва макроэлементлар ҳам жуда зарур. Агар бирор минерал моддалар етишмаса, турли хил касалликлар юзага чиқади. Масалан, организмда кальций етишмаса, нерв ва мускул қўзғлувчанлиги кучаяди, бу спазмофил касаллигига олиб келади, йод етишмаса, қалқонсимон безнинг фаолияти бузилиб, бўқоқ касаллиги пайдо бўлади, натрий хлорид кўпайиб кетса, ҳарорат кўтарилади.

Сув одам организми барча ҳужайра ва тўқималарининг таркибий қисмига киради. Жумладан, қоннинг 92% и, мия тўқимасининг 84% и, тана мускулларининг 70% и, суякларнинг 22% и сувдан иборат. Катта ёшдаги одамларнинг танасини 50-60% ини сув ташкил қилади, ёшларда сув миқдори бундан кўпроқ бўлади. Масалан, чақалоқ тана массасининг 80% ини сув ташкил этади. Организмдаги барча кимёвий жараёнлар сув иштирокида бўлади. Агар одам овқат истеъмол қилмай, фақат меъёрида сув истеъмол қилса, у 40-45 кунгача унинг тана массаси 40% камайгунча яшаши мумкин. Аксинча, овқат меъёрида бўлиб, сув истеъмол қилинмаса, тана массаси 20-22% камайса, бир ҳафтага етар-етмай одам ҳалок бўлиши мумкин. Одамнинг суткалик сув баланси 2,2-2,8 л.

2. Овқат ҳазм қилиш органлари ва уларнинг вазифалари.Овқат ҳазм қилиш органлари – бу мураккаб жараён бўлиб, физик ва кимёвий

ўзгаришлар натижасида майда заррачаларга парчаланиб ошқозон ва ичак бўшлиғидан қонга ва лимфага сўрилади. Овқатни парчаловчи ферментлар уч группага бўлинади.

- протеазалар – оқсилларни парчаловчи ферментлар;

27

Page 28: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

- липаза – ёғларни парчаловчи ферментлар;- карбогидразалар – углеводларни парчаловчи ферментлар.Бу ферментлар тил ости, жағ ости, қулоқ олди, ошқозон ва ичакларнинг

шиллиқ қавати остида жойлашган безлардан ҳамда ошқозон ости безидан ишлаб чиқарилади. И.П.Павлов ва унинг шогирдлари овқат ҳазм қилиш органларининг функцияларини ўрганганлар. 1842 йилда Москвалик хирург В.А.Басов биринчи бўлиб, ошқозоннинг шира ажратишини ўрганиш учун итларда операция йўли билан ошқозонга фистула ўрнатиш усулини яратган.

Овқат ҳазм қилиш системасига оғиз бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгач, ошқозон, ўн икки бармоқли ичак, ингичка ва йўғон ичаклар ҳамда ошқозон ости бези ва жигар киради.

Овқат ҳазм қилиш органларининг организмдаги жойлашуви

Оғиз бўшлиғи – тишлар, тил ва сўлак бези каналчалари бўлади. Тишлар 2 хил бўлади: сут тишлари 20 та, доимий тишлар 32 та. Устки жағда 16 та, пастки жағда 16 та тишлар бўлиб, шундан: 2 таси кесувчи (курак), биттаси қозик, 2 таси кичик озиқ тиши ва 3 таси катта озиқ тишлардир. Доимий тишларнинг 28 таси 12-14 ёшгача чиқади, 4 таси яъни юқори ва пастки жағлардаги охирги катта озиқ тишлар (ақл тишлари) 18 ёшдан кейин чиқади. Тил оғиз бўшлиғида жойлашган, мускулдан ташкил топган, овқатни қориштириш, томоққа ўтказиш, сўзларни талаффуз қилишни таъминлайди. Тил 3 қисмдан: тил учи, танаси, илдиздан иборат. Тил усти шиллиқ қаватдан сезувчи нервларнинг учи ширин, илдиз қисмида аччиқ, ён томонидан шўр, нордон таъмни сезувчи рецепторлар бўлади.

28

Page 29: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Сўлак бези – оғиз бўшлиғида 3 жуфт: тил ости, жағ ости, қулоқ олди сўлак безларининг каналчаларига йўл очилади. Сўлакда птеалин ферменти бўлади.

Томоқ (ҳалқум) – оғизнинг давоми, у шиллиқ ва мускул қаватидан иборат. Катта одамда 15 см узунликда бўлади. У 3 қисмдан: бурун, оғиз ва ҳиқилдоқ қисмлардан иборат.

Қизилўнгач – ўртача 23-25 см бўлиб, шиллиқ ва мускул қаватдан иборат.Ошқозон – 4 қисмдан: кириш, туби, танаси ва чиқиш қисмлардан иборат

бўлиб, катта одамларда унинг ҳажми 2,5 литр атрофида бўлади. Ошқозоннинг ички шиллиқ пардаси остида 14 млн. га яқин безлар бўлиб, улар пепсин, липаза, хлорид кислота ажратади.

Пепсин оқсилларни, липаза ёғларни парчалайди, хлорид кислотаси эса, пепсин ферментини активлигини оширади. Бу безлардан 1 суткада 3 литрга яқин ошқозон шираси ажралади. Физик ва кимёвий ўзгаришлар бўлиб, ошқозондан 12 бармоқли ичакка ўтади. Аралаш овқатлар ошқозонда 3-4 соат, ёғли овқатлар 5-6 соат сақланади. Сув, сут, нон, ширинликлар 2-3 соат сақланиб қонга сўрилади. Ферментлар ва хлорид кислота кам ажралганлиги туфайли овқатнинг парчаланиши қийинлашиб, у ошқозонда узоқ вақт (6-8 соат) туриб қолади. Натижада одамнинг иштаҳаси пасаяди, кўнгли озади, қувватсизланади.

12 бармоқли ичак. Бу ичакнинг бош қисми узунлиги 12 бармоқ энига тенг (25-30 см) бўлади. Ошқозон ости бези суюқлигининг таркибида оқсилни парчалайдиган трепсин, ёғларни парчалайдиган липаза ва углеводларни парчалайдиган амилаза мавжуд. 12 бармоқли ичак жигардан қуйиладиган ўт суюқлиги овқат таркибидаги ёғларни эмулция ҳолатига келтиради ва липаза ферментининг активлигини оширади. Катта одамда суткада 12 бармоқли ичакка 500-800 мл ошқозон ости бези суюқлиги, 700-1200 мл ўт суюқлиги қуйилади.

Ингичка ичак – узунлиги катта одамда 6-7 м, кенглиги 2,5-3 см бўлади. Ичакнинг ички қисми шиллиқ қаватдан ва майда безчалардан иборатдир. Улардан ажраладиган суюқлик таркибида оқсилларни парчаловчи энтерокиназа, ёғларни парчалайдиган липаза ва углеводларни парчалайдиган амилаза ферменти бўлади.

Ингичка ичак шиллиқ қаватининг 1 мм сатҳида 30-40 та ворсинка, юзасида 4 млн. га яқин ворсинка бўлади. Ингичка ичакда овқатнинг ҳазм бўлиши 6-8 соат давом этади.

Йўғон ичак – узунлиги катта одамда 1,5 м бўлади ва ингичка ичак атрофида жойлашиб тўрт қисмдан иборатдир: кўричак ва унинг чувалчангсимон ўсимтаси (аппендикс), сигмасимон ичак, тўғри ичак. Йўғон ичак деворидаги мускул қаватининг ҳаракати ингичка ичакка нисбатан секин бўлади, шу сабабли овқат 18-20 соатгача сақланиб қолади. Йўғон ичакда асосан сув, минерал тузлар сўрилади, оқсилларнинг фақат 3 % и, углеводларнинг 2% и сўрилади.

Жигар – организмнинг энг катта бези бўлиб, массаси 1500 гр. га тенг. Қорин бўшлиғида ўнг қовурғалар ёйи остида жойлашган. Жигар ўт суюқлиги ишлаб чиқаради, бу ўт пуфагида тўпланиб, 12 бармоқли ичакка қуйилиб овқатдаги ёғларни ҳазм қилдиради. Жигар қуйидаги вазифаларни бажаради: дарвоза венасини ҳосил қилган вена қон томири овқатдаги ва қондаги захарли моддаларни захарсизлантиради ва қон депоси ҳисобланади. Бу ерда 10% қон запаси сақланади, ўлган эритроцитлар жигарда тўпланади, болаларда эса эритроцитлар ҳосил

29

Page 30: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

бўлади, Купер ҳужайраларида 700-1200 мл. ўт суюқлиги ишлаб чиқарилади, жигар ортиқча глюкозани гликоген сифатида запас сақлаб туради, жигар тана температурасини турғун сақлашда иштирок этади. Жигардан доимий равишда овқатлангандан 20-30 минутдан сўнг ўт ажралиб чиқади ва 12 бармоқли ичакка қуйилади. Ўт ёғларни эмулциялайди, сувда яхши эришини тезлаштиради, овқат ҳазм қилиш каналини ҳаракатини яхшилайди, ичакдаги микробларни ўлдиради. Боланинг ёши ортиши билан жигарнинг ҳажми, оғирлиги, тузилиши ўзгариб боради. Янги туғилган болада жигарнинг оғирлиги 130 г, 2-3 ёшда 460 г, 6-7 ёшда 675 г, 8-9 ёшда 720 г, 12 ёшда 1130 г, 16 ёшда 1260 г. ни ташкил этиб, болалар ўт кислотасининг концентрацияси ва миқдори кам бўлади.

Ошқозон ости бези – катталиги жиҳатидан жигардан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг оғирлиги 70-80 г., катталиги 3-4 см., бўйи 17 см. У 3 қисмдан: бош, тана, думдан иборат. Ошқозон ости бези аралаш бездир. Унинг Лангерганс оролчалари деб аталадиган қисм ҳужайраларидан инсулин гармони ишлаб чиқарилади. Бу қонга қуйилиб, қанд алмашинувини бошқаради. Ҳамда инсулинни кам ишлаб чиқарса, қандли диабет касаллиги пайдо бўлади.

3. Овкатланиш тартиби ва овқатланаш гигиенаси.Боланинг бир кунда ейдиган овқати шу вақт ичида сарф этилган энергия

ўрнини қоплаши ва ўсишни таъминлаши керак. Болаларни овқатлантиришда овқат таркибидаги маҳсулотлар нисбатини инобатга олиш керак. Умумий таълим мактабларида ва мактаб интернатларида, ўқув юртларида биринчи сменадаги ўқувчиларга эрталабки нонушта 7.30 дан 8 гача бир кунлик рационнинг 25% и, иккинчи нонушта 11-12 да рационнинг 15-20% ини, мактабдан қайтгандан сўнг тушлик ейиши керак, бу рационнинг 35% и ташкил этади, кечки овқат 19-20 да овқат рационини 20-25% и ташкил этиши керак.

Озиқа моддалари энергия манбаи ва қурилиш материали ҳисобланади. Шунинг учун улар тўла қимматли овқат ейишлари керак. Шундагина улар яхши ўсади, турли касалликларга чидамли бўлади. Болалар овқати барча зарурий моддалардан, ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларидан, сифатли маҳсулотлардан ва етарли даражада бўлиши, тўқ тутиши керак. Овқатланишни тўғри ташкил қилиш катта аҳамиятга эга. Овқатланишда шахсий гигиенага, стол атрофида ўзини тутишга, дастурхон гўзаллигига риоя қилиш керак.

4. Овқатдан заҳарланиш ва унинг белгилари.Ҳаётда овқатдан заҳарланиш кўп учраб туради. Заҳарланиш бактериал ва

бактериясиз турларига бўлинади. Бактериал захарланиш турига салмонеллёз киради. Бу салмонеллалар тушган овқатни еганда ривожланади. Бу овқат турларига гўшт, тухум, сут маҳсулотлари киради. Бундан ташқари, пичоқ тахталар, столларда, рулда бу микроблар бўлиши мумкин. Улар пашша, сичқон, каламуш, ит, мушук орқали ҳам юқади. Заҳарланиш белгилари: бир кун ўтгач, ўт пуфаги атрофида оғриқ, пайдо бўлади, қусади, ич кетади, бош оғрийди, тиришишади, совуқ тер босади.

Ботулизм табиатда кенг тарқалган ботулинус таёқчаси билан зарарланган овқатни истеъмол қилиш орқали одам ўткир заҳарланади. Одам заҳарли

30

Page 31: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

консервалар, қўзиқорин, тузланган балиқ, дудланган маҳсулотлар, гўшт орқали юқади. Бир неча соат ўтгач, заҳарланиш белгилари пайдо бўлади. Мускуллари бўшашади, кўзи яхши кўрмайди, оғзи қурийди, нутқи бузилади, ютиши ва нафас олиши қийинлашиб, бемор ҳалок бўлиши мумкин. Терисига яра чиққан, ангина, коньюктивит билан оғриган кишилар инфекция ташувчи бўладилар. Одамнинг томоғида, бурун шиллиқ қаватида, терида, ичагида касаллик микроблари бўлади. Бу микроблар сут, балиқ, маҳсулотларида, сабзавотларда бўлади. Бунда одам қусади, қоринда оғриқ пайдо бўлади, ҳарорат кўтарилади. Дизентерия дизентерия таёқчалари орқали юқади. Асосан ифлос қўл орқали ўтади ва ниҳоятда юқумли ҳисобланади.

Мавзу бўйича таянч сўзлар.Энергия, оғиз бўшлиғи, томоқ, қизилўнгач, 12 бармоқли, йўғон ва

ингичка ичак, ошқозон, жигар, моддалар алмашинуви, оқсил, ёғлар, углеводлар, витамин, ферментлар, шахсий гигиена, ботулизм, микроб.

Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие.

Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991г.2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991 й.3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. Дарслик. Тошкент, “Янги аср авлоди”, 2009 й.5. Содиқов К.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси”. Тошкент.

“Ўқитувчи”. 1992 й.6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. М. Просвешение. 1990 г.7. Хрипкова А.Г. “Возрастная физиология”. М. Просвещение. 2001 г.8. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. 1995 й.9. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz10.Интернет сайти: www. аnatomus.ru

Мавзу бўйича назорат саволлари.1. Овқатланиш қандай жараён?2. Овқат хазм қилиш тизимига қандай органлар киради?3. Овқат ҳазм қилиш тизимини ташкил этувчи органлар қандай вазифалар-

ни бажаради?4. Ошқозон қандай қисмлардан ташкил топган?5. Овқат хазм қилиш жараёни қандай кечади?6. Овқатни парчаловчи қандай ферментлар мавжуд?7. Овқат қандай озиқ моддалардан иборат?8. Овқатланиш гигиенаси деганда сиз нимани тушунасиз?9. Овқатдан заҳарланган организмда кечадиган белгилар.10. Батулизм касаллиги ҳақида маълумот беринг.

31

Page 32: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

5- МАВЗУ: МОДДАЛАР ВА ЭНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИ . АЙРУВ СИСТЕМАСИ.

РЕЖА:

1. Моддалар алмашинуви. Ассимиляция ва диссимиляция жараёни.2. Энергия алмашинуви. Организм ҳаёт фаолияти учун муҳим моддалар. 3. Айрув органларининг ички муҳит организм фаолиятидаги аҳамияти ва

хусусиятлари.4. Буйракнинг тузилиши ва функционал аҳамияти.

1. Моддалар алмашинуви. Ассимиляция ва диссимиляция жараёни. Одам ташқи муҳитдан овқат қабул қилиши, организмда унинг ўзгариши, ҳазм

қилиниши, ҳосил бўлган қолдиқ моддаларнинг ташқи муҳитга чиқарилиши моддалар алмашинуви дейилади.

Болаларда моддалар алмашинуви мураккаб жараён бўлиб, унинг ўзгариши организмда бир вақтда бир-бирига қарама-қарши бўлади. Ассимиляция организмдаги синтезга боғлиқ бўлган барча ҳодисаларни бирлаштириб, ўсиш ва ривожланиш, организмни ҳаёт учун зарур бўлган моддалар билан таъминлаш ва уларни сарфлаш билан ифодаланади. Диссимиляция моддаларнинг парчаланиши ва оксидланиши ҳамда уларни организмдан ажратиб чиқарувчи жараёндир. Ассимиляция жараёни организмдаги ўсиш ва ривожланиш қонунларини ифодалайди. Масалан, бу даврда оқсилга бўлган талаб катта ёшдаги организмга нисбатан кўпроқ бўлади. Болаларда асосий моддалар алмашинуви миқдори катталарга нисбатан 1,5-2 баробар кўпдир. Асосий моддалар алмашинувининг нисбий миқдори турли ёшда 1 кг/ккал тана вазнига: 2-3 ёшда 55.6, 7 ёшда 42, 10-13 ёшда 34, катталарда 24 ни ташкил қилади.

Болалик ва ўсмирлик даврида куч сарфланиши қуйидагича ифодаланади: 1-5 ёшдаги болаларда бу 80-100 ккал, 13-16 ёшдаги ўсмирларда 65-50 ккал ва катта ёшдаги кишиларда 45 ккал ни ташкил этади (ҳар бир кг вазнига нисбатан). Куч сарфланиши ва асосий моддалар алмашинувининг ошишига қараб болалар ва ўсмирлар овқатланишини ташкил қилиш лозим. Мактаб ва ўсмирлик ёшида куч сарфланишининг турли даражада ўзгариб боришини эътиборга олган ҳолда таркибида оқсил -24 %, ёғ-21%, ва карбонсувлар-55% бўлган озиқ-овқат истеъмол қилиш зарур. Балансланган озиқа моддалари организмнинг пластик жараёнини таъминлайди. А. Покровский назарияси бўйича балансланган озиқа негизи ҳар бир озиқа омилларини қайси ёшда қанча миқдорда зарур эканлигини аниқлаб беришдир.

2. Энергия алмашинуви. Организм ҳаёт фаолияти учун муҳим моддалар. Овқат моддалари таркибига оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал тузлар, сув

ва витаминлар киради. Асосан, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар энергия ҳосил қилади, қолганлари ҳосил қилмайди. Оқсиллар, ёғлар, углеводларнинг кислород билан оксидланиб парчаланиши натижасида энергия ҳосил бўлиши энергия алмашинуви дейилади.

32

Page 33: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Оқсилларнинг аҳамияти. Оқсил инсон озиқасидаги асосий қисм бўлиб, организмнинг пластик функцияси ва қувватини оширади. Оқсил ҳужайранинг асосий таркибий қисмини ва ҳужайралараро тизимини ташкил қилади. Оқсил умумий тана оғирлигининг 16-17 % ини ташкил қилиши, қурувчи қисм сифатида унинг аҳамияти биринчи даражали эканлигини кўрсатади. Асосий ҳаётий жараёнлар оқсил билан боғлиқ бўлиб, улар организмнинг кўпайиш ва ўсиш қобилияти, сезувчанлик, моддалар алмашинуви, қисқариш ҳаракатининг турли кўриниши ва бир қанча фаолиятига эгадир. Оқсил катализатор - тезлаштирувчи вазифасини бажаради. Оқсил болалар организмида иммунитет ҳосил бўлишида қатнашади. ДНК ва РНК таркиби оқсил молекулаларидан тузилганлиги ҳозирги замон генетик ахборот берилишини кўз олдимизга келтиради. Оқсил моддалар энергияси сарфланиши жараёнида ҳам қатнашади.

Оқсиллар аминокислоталардан тузилган 20 та аминокислотадир. Уларни 10 таси алмаштириб бўлмайдиган - энг зарур (лизин, триптофан, гистидин, метионин, треонин, лейсин, изолейсин, валин, систоин, фенилаланин) аминокислоталардир. Қолган 10 таси алмаштириш мумкин бўлган аминокислоталардир. Оқсиллар молекуласидаги аминокислоталар сонига қараб, 2 хил бўлади: сифатли ва сифатсиз оқсиллар. Сифатли оқсиллар таркибида юқорида кўрсатилган 10 та алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар мавжуд. Оқсил таркибидаги аминокислоталар (айниқса организм синтез қилиши мумкин бўлмаган аминокислоталар) сонига қараб, биологик қиймат қўйилади. Болалар овқатида аминокислоталарни нотўғри мувозанатлаш, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг бирор-бир таъсирининг етишмаслиги организм ривожланишига салбий натижа бериши мумкин. Ҳозирча озиқ-овқатларда 26 хил аминокислоталар учрайди.

Аминокислоталарнинг биологик қийматини белгиловчи мезон - бу уларнинг бир комплексда бўлиши ва уларсиз организмда оқсил синтези бўлиши мумкин эмаслигидадир. Оқсиллар алмашинуви жараёнида оқсиллар организмда кислород иштирокида оксидланиб, парчаланади, ўзидан энергия ажратади. 1 г. оқсил парчаланганда 4.1 ккал. энергия ажратади.

Гистидин - гемоглобин ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайди. Қон томирларини ўтказиш қобилиятига таъсир қилувчи моддаларни гистаминларни ҳосил қилади.

Ёғларнинг аҳамияти. Ёғ оқсил сингари асосий озиқа моддадир, аммо унинг қуввати оқсилдан 2,5 марта кучлидир. Ёғ организмнинг меҳнат фаолиятини тўғри йўлга қўйилишида катта аҳамиятга эга. 1 г ёғ куввати 9 ккал га тенг келади, 1 г оқсил ва 1 г карбонсув фақат 4 ккал кучга эга. Ёғлар ҳужайралар таркибига киради. Ҳужайра функциясида ёғнинг аҳамияти катта. У моддалар алмашинувида қатнашиб, оқсил, минерал моддалар ва витаминларнинг организмга сингишига ёрдам беради. Ёғ таркибига физиологик аҳамияти юқори бўлган фосфатидлар, кўп тўйинмаган ёғ кислоталари киради. Ёғ билан бирга организм ёғда эрийдиган витаминлар билан таъминланади. Нерв тўқимаси ва бош мия ярим шарларида фосфатидларнинг кўплиги аниқланган.

Фосфатидлар организмда, жигар ва қонда қисман синтезланади. Ўсимлик мойи, тухум, сариёғ каби ёғ моддалар фосфатидлар манбаи ҳисобланади.

33

Page 34: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

К ў п т ў йинмаган ё ғ кислотаси ( КТ Ё К) - линол, линолен, арахидон организмда синтез бўлмайдиган, ҳаёт учун зарур бўлган моддалардан бири. Бириктирувчи тўқима ва хужайра қобиғининг ҳосил бўлиши линолен моддасига боғлиқ. КТЁК қон томир деворига таъсир қилиб, унинг эластиклигини оширади, ўтказувчанлигинн камайтиради ва организмнинг ҳимоя кучини оширади. Болалардаги КТЁКга бўлган талаб катталарникига нисбатан кўп, масалан, катта ёшдагиларда КТЁК кунлик меъёри рациондаги кунлик куч қийматининг 1 фоизини ташкил қиладиган бўлса, болаларда 2 фоиздан кам бўлмаслиги зарур.

Углевод ларнинг а ҳ амияти. Углеводларнинг физиологик аҳамияти уларнинг энергетик хусусияти билан аниқланади. Ҳар қандай физиологик ҳолатда углеводларга бўлган эҳтиёж кўпроқ. Углеводлар ҳужайра ва тўқима таркибида бўлиб, пластик ва куч ролини бажаради. Ҳужайралар ва тўқималараро моддалар мураккаб углеводлардан иборат.

Мия ярим шарларининг тўғри вазифа бажариши, мускул иши, жигар ва буйракда борувчи мураккаб реакциялар углеводлар ҳисобига амалга ошади. Қисқа вақт ичида оз миқдорда қон таркибидаги глюкоза миқдорининг ўзгариши нерв системасига боғлиқ бўлган организмдаги бир қанча функцияли бузилиш билан намоён бўлади. Углеводлар организмда турли кўринишда оддий моносахаридлар, дисахарид, полисахарид, эркин ҳолатда, қолаверса липид, микроэлементлар ва оқсиллар билан мураккаб комплекслар ҳосил қилган ҳолда учрайди.

Углеводлар жигар ва мушакларда гликоген тўрда тўплам ҳосил қилади. Гликоген полисахаридларга киради. Дисахаридлар ва полисахаридлар ичакда моносахаридларнинг оддий бирикмаларига қадар парчаланади ва қонга сўрилади. Улар дарвоза вена бўйлаб жигарга тушади, бу ерга глюкозадан гликогенга синтезланади ва оқибат натижада моддалар алмашинувида қатнашади.

Бир кунда сарфланган энергиянинг ярмидан кўпи углеводлар ҳисобига қопланади. Организм углеводларга айниқса, мушак иши пайтида эҳтиёж сезади. Углеводлар тана, юрак мушаги, шунингдек, самарали ақлий меҳнат учун зарур бўлади. Овқатланиш тўғри ташкил қилинганда, сутка мобайнида ўсмир 438-500 грамм углевод истеъмол қилиши керак.

Витаминларнинг аҳамияти. Витаминлар ҳам ёғлар, оқсиллар, углеводлар, минерал тузлар, сув каби организм учун зарур бўлган озиқа моддалардан ҳисобланади. Рус олими Н.И. Лунин (1853-1938) 1880 йилда организм учун зарур бўлган моддалардан бири витаминлар эканини биринчи бўлиб исботлади. 1912 йилда К. Функ томонидан улар витаминлар деб номланди (вита-ҳаёт деган маънони англатади). Витаминларнинг 40 дан ортиқ тури бўлиб, улар организмнинг ўсишига, модда алмашинувига, иммун ҳолатига, юрак ва қон-томир, нерв тизимининг иш фаолиятига таъсир кўрсатади. Агар бирор витамин организмга мутлақо кирмаса авитаминоз, етишмаса гиповитаминоз, меъёридан ортиб кетса гипервитаминоз дейилади. Ҳар бир витамин турли хил вазифани бажаради.

Ўсмирнинг овқатланиши витаминлар жиҳатидан ҳам тўла сифатли бўлмоғи керак. Витаминлар организмнинг нормал ўсиши, ривожланиши ва ҳаёт

34

Page 35: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

фаолияти учун зарур. Улар алмашинув жараёнларини рағбатлантирувчи ва бошқарувчилар сифатида, айниқса, ассимиляция жараёнида катта аҳамиятга эга.

Витаминлар меҳнат қобилиятини ва организмнинг турли касалликларга ва ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига нисбатан чидамлилигини оширади. Организм учун айниқса, витамин А, В1 В2 РР, В6, С ларнинг аҳамияти жуда муҳим.

Овқатда витаминлар етарли бўлмаганда, одам жуда жаҳлдор бўлиб қолади, салга чарчайди, иштаҳаси ва меҳнат қобилияти пасаяди, баъзан оғир касалликлар келиб чиқади. Бироқ, шуни билиш керакки, витаминларни, айниқса, витамин препаратларини ортиқча миқдорда истеъмол қилиш ҳам жуда зарарли.

Витамин А - организмнинг ўсиш ва ривожланиш витамини. Ўсмир овқати таркибида витамин А ёки каротиннинг бўлмаслиги (у овқат билан организмга тушиб, жигарда витамин А га айланади), кўз касаллиги - шапкўрлик пайдо қилади, организмнинг юқумли касалликларга нисбатан қаршилигини сусайтиради, бу витаминсиз юз ва қўл териси ғадир-будир бўлиб қолади, дағаллашади, сочлар хиралашиб, тўкилади. Витамин А сут ёғларида, сариёғда, тухум сариғида, сутда, балиқ мойида, жигарда, сабзида, помидорда, қовоқда, ўрикда, хурмода, салатда, исмалоқ ва наъматакда кўп бўлади.

Минерал моддалар. Минерал моддаларсиз организм яшай олмайди. Улар худди оқсиллар каби муҳим қурилиш материали ҳисобланади, скелет суякларининг тузилишида, тиш тўқималарининг шаклланишида иштирок этади. Минерал тузлар организмдаги биологик суюқликлар осмотик босимини маълум даражада тутиб туриш, организмда кислота-ишқор мувозанатини бошқариш учун зарур бўлади. Бир қатор ҳаётий жараёнлар фақат минерал моддалар иштирокида содир бўлади. Ўсмирлик ёшидаги организмнинг минерал тузларга бўлган эҳтиёжи катта ёшлиларга нисбатан катта. Бунга организмнинг тез ўсиши ва шаклланиши, шунингдек, моддаларалмашинувининг жуда жадал кечиши имкон беради.

Минерал тузлар иккига: макроэлементлар ва микроэлементларга бўлинади.

Макроэлементларга - натрий, хлор, кальций, фосфор, калий, темир киради. Булар қон, ҳужайра, айниқса, суяклар таркибида кўп миқдорда бўлади.

Микроэлементларга - рух, марганец, кобальт, мис, алюминий, фтор, йод киради. Булар қон, ҳужайра ва суяклар таркибида оз микдорда бўлади.

Йод - микроэлементлари етишмаслигидан эндемик касалликлари келиб чиқади. Йоднинг физиологик аҳамияти қалқонсимон без фаолиятига бўлган ижобий ва салбий таъсири билан характерланади. Организмда йод етишмаслиги қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши ва бўқоқ пайдо бўлишига сабаб бўлади.

3. Айрув органларининг ички муҳит организм фаолиятидаги аҳамияти ва хусусиятлари.

Тирик организм ички муҳит барқарорлигини сақлаш учун, организмга кирган озиқа моддалар, сув, ҳаво ва бошқа моддаларнинг алмашиниш қолдиқларини ташқи муҳитга чиқариб туриши шарт. Чунки моддалар

35

Page 36: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

алмашинуви қолдиқлари сийдикчил, сийдик кислота, креотинин ва шунга ўхшаш моддалар бўлиб, миқдори қонда ортиб кетса, организм заҳарланади.

Организмдан ташқарига ажралувчи чиқинди моддаларни экскретлар деб аталади. Ажратувчи органларни экскретор дейилади. Экскретор органларга нафас йўли, тери, ичак йўли ва буйрак киради.

Ўпка орқали карбонат ангидрид, қисман сув, эфир, хлороформ ва енгил учувчи газлар ажралади.

Тери орқали қисман сув, тузлар, микроэлементлар, азот алмашиниш қолдиқлари ва сийдикчил моддалар ажралади.

Тери одам танасини ташқаридан қоплаган аъзо бўлиб, у организмни ҳимоя қилади ва турли физиологик фаолиятларни бажаради.

Терининг сатҳи одамнинг ёши, жинсига қараб 1,5-2,0 м2 чамасида ўрта ҳисобда 1,73 м2 бўлади. У эпидермис, дерма ва тери ости, ёғ қатламларидан иборат. Тери қон, лимфа томирлари ва нерв учларига бой. Организмнинг баъзи аъзо ва тизимлари билан алоқадор. Тери ҳимоя, сезувчи, нафас, сўриш, тана ҳароратини идора этиш, алмашиниш, қоннинг қайта тақсимланиши жараёнларида иштирок этади.

Ҳазм йўли орқали эса, ҳазм бўлмаган озиқа моддалардан ташқари, оғир метал тузлари, қисман сув, баъзи дориларнинг ва органик бўёқларнинг қолдиқлари ажралади.

Буйрак орқали эса организмдан, ортиқча сув, тузлар, минерал моддалар, тўқима ва ҳужайраларда модда алмашиниш қолдиқлари, сийдик кислотаси, мочевина, креотинин ва истеъмол қилинган дори қолдиқлари ажралади.

4. Буйракнинг тузилиши ва функционал аҳамияти. Буйрак фаолияти фақат қолдиқ моддаларни ташқарига чиқариб

ташлашдан иборат эмас. Бундан ташқари бир неча ҳаётий муҳим вазифаларни бажаришда иштирок этади:

қон ва бошқа ички муҳит суюқликларининг ҳажм мувозанатини сақлашда; бу суюқликларни осматик мувозанатини сақлашда; кислота - асос мувозанатини сақлашда; қонда микдори ортиб кетган органик моддаларнинг ортиқчасини чиқариб

ташлашда; оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида; қон босими, эритроцитларнинг ҳосил бўлиши, қоннинг ивиши ва бошқа

жараёнларда иштирок этади.Буйрак болаларда катталардагига қараганда пастроқда туради, шунда ҳам ўнг

буйрак чап буйракка қараганда сал пастроқда жойлашган.Буйрак тузилишига кўра ловияга ўхшайди. Буйрак кесиб кўриладиган бўлса,

унда икки қават борлиги кўзга ташланади: ташқи - пўстлоқ қавати ва ички - мия (мағиз) қавати борлиги кўзга ташланади. Буйрак структураси нефронлар деб аталадиган жуда майда, микроскоп тузилишига эга бўлган, сийдик ҳосил бўлишида мустақил қатнашувчи мураккаб тузилмалардан иборат.

36

Page 37: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Нефрон буйрак тузилишининг функционал бирлиги бўлиб, бир неча қисмдан иборат бўлади.

Буйракнинг пўст қаватида Шумлянский капсуласи бўлади. Бу капсула қўшалоқ деворли ниҳоятда кичик (микроскопик) косачадан иборат. Косача деворлари бир қават ҳужайралардан тузилган. Капсуладан каналча бошланади, бу каналча буралиб-буралиб, мағиз қаватига тушади. Каналчанинг мана шу қисми, бирламчи буралма каналча дейилади. Буйракнинг пўст қаватида каналча тўғриланиб, Генли қовузлоғини ҳосил қилади, сўнгра мағиз қаватидан яна пўст қаватига қайтади. Пўст қаватида яна каналча буралиб-буралиб, иккиламчи бурама каналчани ҳосил қилади, бу каналча чиқариш йўлига қуйилади. Чиқариш йўллари пўст ва мағиз қаватлари орқали ўтиб, буйрак жомларига йиғилади. Буйрак жомлари эса сийдик йўлларига, сийдик йўллари эса қовуққа қуйилади.

Шумлянский капсуласига артериал томирча киради, қон келтирувчи томирча деб аталадиган бу томир капсула бўшлиғида капилярларга бўлиниб, Мальпигий коптокчасини ҳосил қилади. Мальпигий коптокчасида босим ортиқроқ бўлади. Шунинг натижасида, қон таркибидаги сув, минерал тузлар, айрим оқсил бирикмалари капсула деворидан силқиб ўтади. Бу жараённи фильтрланиш жараёни дейилади. Фильтрланиш натижасида ҳосил бўлган суюқликни дастлабки сийдик дейилади. Дастлабки сийдик таркибий қисмига кўра қон плазмасига яқин туради. Шунинг учун дастлабки сийдик бирламча иккаламчи бурама найлардан ўтиш жараёнида, най деворларидаги қон капиллярларига организмга зарур бўлган моддалар (сув, аминокислоталар, минерал тузлар ва бошқа моддалар) қайтадан сўрилади. Бу жараённи реабсорбция жараёни (қайта сўрилиш) дейилади. Шу йўл билан қон осматик босими ва таркибий қисми мувозанати сақланади.

Ҳаётни биринчи йили мобайнида, сийдик ажралиш ғайри ихтиёрий суратда бўлса, кейинчалик эса, бошқарувчи нерв механизмлари етилиб, тарбия берилган сайин, сийдик чиқариш акти ихтиёрий бўлиб қолади. Бироқ, тунда сийдикни тута олмаслик одати баъзи болаларда сақланиб қолади. Болаларда сийдик тута олмаслик касалини эниурез касаллиги дейилади.

Эниурез касаллиги туғма ёки ҳаётда орттирилган бўлиши мумкин. Ҳаётда орттирилганларига сабаб, кўпинча буйракни, қовуқни ва сийдик йўлларини шамоллаши билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун, болани йўргаклаганда, белаганда тагини хўл бўлиб қолмаслик эҳтиёт чораларини кўриш зарур.

Мавзу бўйича таянч сўзлар.Моддалар алмашинуви, энергия алмашинуви, ассимиляция ва диссимиляция

жараёни, оқсиллар, углеводлар, ёғлар, витаминлар, минерал моддалар, экскретлар, нафас йўли, тери, ичак йўли ва буйрак, ташқи-пўстлоқ, ички-мия, нефронлар, Мальпигий коптокчаси, реабсорбция, эниурез.

Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие.

Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991 г.

37

Page 38: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма. Тошкент. “Ўқитувчи”, 1991 й.

3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. Дарслик. Тошкент, “Янги аср авлоди”. 2009 й.5. Содиқов Қ.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси” Тошкент.

“Ўқитувчи” 1992 й.6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси” М. Просвешение 1990 г.7. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. 1995 й.8. Антропова М.В. “Болалар ва ўсмирлар гигиенаси”. М.Медицина. 2002 й.9. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz10. Интернет сайти: www.FIZIOLOGIYA.ru

Мавзу бўйича назорат саволлари.1. Моддалар алмашинуви деганда нимани тушунасиз?2. Ассимиляция ва диссимиляция жараёнига изоҳ беринг.3. Энергия алмашинуви деб нимага айтилади?4. Организм ҳаёт фаолияти учун муҳим моддалар. 5. Оқсиллар ва ёғларнинг аҳамияти.6. Углеводларнинг аҳамияти.7. Витаминлар ва минерал моддалар аҳамияти.8. Айрув органларининг ички муҳит организм фаолиятидаги аҳамияти ва

хусусиятлари.9. Айрув органларига нималар киради?10. Буйракнинг тузилиши ва функционал аҳамияти.11. Дастлабки сийдик ҳосил бўлиш жараёнини тушунтиринг.12. Эниурез касаллигини келиб чиқиш сабабларини тушунтиринг.

38

Page 39: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

6-МАВЗУ: ГОРМОНАЛ СИСТЕМАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ.

РЕЖА:1. Ички секреция безларининг аҳамияти ва умумий тушунчалар.2. Организмда бажарадиган вазифасига кўра безларининг турлари.3. Гармонларнинг инсон организмидаги аҳамияти ва функциялари.

1. Ички секреция безларининг аҳамияти ва умумий тушунчалар.Организм фаолияти асосан нерв системаси орқали бошқарилиб қолмасдан,

бундан ташқари гуморал йўл билан ҳам бошқарилиши қадим замонлардан маълум бўлган. Организм ҳаёт фаолиятида ҳосил бўлган химиявий моддалар қон томирларига ва ҳужайра суюқлигига тушади. Ҳужайра суюқлигига тушган химиявий моддалар органлар фаолиятига таъсир этиб, уларни ўзаро муносабатларини таъминлайди. Одам ва ҳайвон организми кўп сондаги турли хил органлардан ташкил топган бўлиб, аммо бу органлар хайрон қоларли даражада, бир-бири билан келишилган ҳолда ишлайди. Ана шундай организм қисмларининг ажойиб муносабатда бўлиб ишлаши натижасида организм бир бутун бўлиб ташқи муҳитнинг ўзгарувчан яшаш шароитига мослашади.

Организм функцияларининг доимий келишилган ҳолда ишлашини таъминловчи мураккаб бошқариш системаси, унинг ички ҳаёти ва ташқи муҳитдаги хулқ-атворига боғлиқдир.

Эволюция жараёнида, шундай ўзига хос органлар системаси ҳосил бўлдики, бу система мураккаб кимёвий моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, хатто, ҳаёт жараёнларини ҳам бошқара олади. Бу ички секреция безларидир.

Ички секреция безларининг чиқариш йўллари бўлмайди, шунинг учун, улар эндокрин безлар деб ҳам аталади. Бу сўз грекча эндо-ички ва крино-ажратиш, чиқариш сўзларидан олинган.

Ички секреция безлари ёки эндокрин безлардан ишланиб чиққан суюқлик қонга қуйилади. Улар гормон ишлаб чиқаради. Ички секреция безларига қалқонсимон, қалқонсимон без атрофидаги безчалар, айрисимон без, меъда ости бези, буйрак усти безлари, гипофиз, эпифиз ва жинсий безлар киради. Меъда ости, жинсий безлар аралаш безлар ҳисобланади, чунки улар ҳам гормон, ҳам секреция ишлаб чиқаради.

Ички секреция безлари гормони қон билан бутун организмга тарқалади. Гормонлар моддалар алмашинувини, яъни органлар фаолиятини кучайтиради ёки сусайтиради. Шунингдек, улар кишининг жисмоний, руҳий ривожланишига, балоғатга етишига ва бошқа кўпгина функцияларга таъсир этади.

Гормонлар фақат физиологик жараёнларга эмас, балки морфологик жараёнларга ҳам таъсир этади. Гормонларнинг органлар функциясига таъсири физик-кимёвий шароитда таъсир этиши, юқори ва паст ҳароратга чидамлилиги билан таърифланади. Кўпчилик гормонлар соф ҳолда олинган, баъзилари организмдан ташқарида лабораторияда синтез қилинган.

Ички секреция ҳақидаги тушунча биринчи марта физиологияга Клод Бернар томонидан киритилган. Клод Бернар 1855 йилда махсус текширув ўтказиб,

39

Page 40: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

жигарнинг овқат ҳазм қилиш органларига ўт суюқлиги чиқариб беришини ва қонга гликоген чиқаришини аниқланган.

Шундай қилиб, организмда ташқи секрециядан бошқа ички секреция жараёнлари ҳам борлигини исбот этган ва ўз секретларини организм ичига чиқариб берадиган безларни ички секреция безлари деб атаган.

Ички секреция безларининг функцияси вегетатив нерв системасининг фаолиятига боғлиқ бўлиб, бош мия пўслоғининг идора қилувчи, ҳамда назорат этувчи ролига бўйсунади.

2. Организмда бажарадиган вазифасига кўра безларининг турлари.Одам организмида 3 хил безлар бўлади: 1. Ташқи секре ц ия безлари. Уларга тер, сут сўлак (қулоқ олди, тил ости ва

жағ ости) ҳамда ошқозон ва ичакларнинг шиллиқ қаватидаги шира ажратувчи безлар киради. Буларда ишлаб чиқариладиган суюқликлар ташқи муҳитга чиқарилади. Шунинг учун ташқи секресия безлари дейилади.

2. Ички секре ц ия безлари. Булар одам танасининг турли қисмларида жойлашган бўлиб, уларда ишлаб чиқариладиган суюқликлар организмнинг ички муҳитига, яъни, қон ва лимфага қуйилади. Шунинг учун, бу безлар ички секреция безлари дейилади. Бунга гипофиз, эпифиз, қалқонсимон, қалқон олди, айрисимон, буйрак усти безлари киради.

3. Аралаш безлар. Буларнинг тўқимаси икки қисмдан иборат бўлиб, бир қисмида ишлаб чиқариладиган суюқлик худди ташқи секреция безларидагига ўхшаб, ташқи муҳитга чиқарилади, иккинчи қисмида ишлаб чиқариладиган суюқлик эса худди ички секреция безларидаги сингари организмнинг ички муҳитига, яъни қон ва лимфага қуйилади. Аралаш безларга ошқозон ости ва жинсий безлар киради.

Ички секреция ёки эндокрин безлар жойлашган ўрнига кўра 4 та гуруҳга бўлинади:

1. Мия безлари : Буларга эпифиз ва гипофиз бези;2. Бўйин ва кўкрак қафас безлари : буларга қалқонсимон без, қалқон олди

бези, айрисимон без;3. Қорин бўшлиғи безлари : Буларга меъда ости бези ва буйрак усти бези

киради.4. Чаноқ безлари :. Бунга жинсий безлар киради.Ички секреция безларидан ажралиб чиқадиган гормонлар фаолияти фанда

яхши ўрганилган. 3. Гармонларнинг инсон организмидаги аҳамияти ва функциялари.Гипофиз бези. Вазни 0,5-0,6 гр. тенг. У 3 бўлакдан: олдинги, оралиқ, орқа

бўлаклардан иборат. Гипофизнинг узунлиги катта одамда 19 мм, эни 12-15 мм, бўйи 5-6 мм, вазни 0,55-0,65 гр, янги туғилган болада 0,1-0,15 гр, 10 ёшда 0,33 гр, 20 ёшда 0,54 гр. келади. Катта одамларда гипофизнинг оралиқ бўлаги бўлмайди, болаларда у яхшироқ ривожланган. Гипофизнинг олдинги бўлаги аденогипофиз, орқа бўлаги нейрогипофиз дейилади, иккала бўлаги ҳам симпатик нерв билан таъминланган. Гипофизда 22 та дан ортиқ гормон ишланиб чиқади.

40

Page 41: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Гипофизнинг олдинги бўлагидан 6 хил гармонлар ажралади.Соматотроп гармони болалар, ўсмирларнинг ўсишини, ривожланишини,

организмда оқсилларни синтезланишини бошқаради. Гармон кўп ишлаб чиқарилса гигантизмга олиб келади, кам ишлаб чиқарилса пакана бўйли бўлиб қолади.

Адренокортикотроп гармони буйрак усти безининг ишини бошқаради, яъни кортикостероид гармонлари ишлаб чиқаришни тартибга солади.

Тиреотроп гармони қалқонсимон безнинг ишини, яъни ундан ажраладиган тироксин гармони ишлаб чиқарилишини бошқаради.

Гонодотроп гармони эркак ва аёлларнинг жинсий безлари функциясини бошқаради, ўсмирларда балоғатга етиш белгилари пайдо бўлишида иштирок этади.

Лактотроп гармони аёлларда сут безларнинг функциясини бошқаради. Лютеинловчи гармон ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг нормал

ривожланишини бошқаради.Гипофизнинг оралиқ бўлагидан интермедия гармони ажралади. У терида

пигмент ҳосил бўлишини бошқаради. Гипофизнинг орқа бўлагидан иккита гармон ажралади (окситацион ва вазопрессин). Окситоцин гармони ҳомиладор аёлларда бачадон мускулларининг қисқаришини кучайтириб, туғиш жараёнини осонлаштиради. Вазопрессин, яъни антидиуретик гармон организмда сув алмашинувини бошқаради.

Э пифиз бези бош миянинг асосида ўрта мия соҳасида жойлашган бўлиб, унинг вазни 0,2 гр. Унда мелатонин гармони ишлаб чиқарилади. Пигмент алмашинуви ҳамда эпифиздан ажраладиган гармон гипофизнинг гонодотроп функциясини тормозлаб, болада вақтдан илгари балоғатга етиш жараёнини сусайтиради. Болалар 6-7 ёшга борганда касаллик туфайли ёки бошқа сабабга кўра гармон емирилса, болаларда муддатдан олдин жинсий етилиш бошланади.

Қалқонсимон без – ҳиқилдоқнинг олдинги юзаси соҳасида жойлашган бўлиб, икки ён бўлакдан ташкил топган. Қалқонсимон безнинг тўқимаси алоҳида бўлакчаларга бўлинган, ҳар бир бўлакча фоликуллардан иборат бўлиб, вазни чақалоқда 1 гр. 5-10 ёшликларда 10 гр., катталарда 25-30 гр.гача бўлади. Қалқонсимон бездан тироксин гармони ишлаб чиқарилади. Тироксин моддалар алмашинувининг кучли стилмулятори ҳисобланади, у биокимёвий реакцияларни тезлаштиради, марказий нерв системасига ва барча органларга таъсир кўрсатади. Тироксиннинг қонга кўп ёки кам тушиши нерв системасининг нормал функцияси издан чиқишига сабаб бўлади. Тироксин моддалар алмашинувининг барча турларига, организмдаги оксидловчи жараёнлар даражасига, юрак ишига айниқса катта таъсир кўрсатади. Бу безнинг фаолияти пасайса, гипотиреоз касалига дучор бўлиб терининг қуруқлашиши, ич қотиши, хатто иссиқ вақтда совқатиш, бўшашиш, уйқусираш белгилари содир бўлади. Хаттоки, Базедов касалига (бўқоқ) дучор бўлади. Базедов касаллиги Немис олими Иоганн-Бернгард (1724-1790) номи билан боғлиқ бўлиб, қалқонсимон безнинг фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касалликдир. Бу касалга чалинган одам пульси тезлашади, бўқоқлари бўртиб чиқади, кўзлари чақчайган, ўзи ориқ, тез чарчайдиган, лоқайд бўлади.

41

Page 42: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Бу касалликнинг бир қанча тури енгил ва хатто белгилари рўйи рост юзага чиқмайдиган турларидан тортиб, то оғир турларигача фарқ қилинади. Касалликнинг енгил турида қалқонсимон безнинг катталашиши деярли сезилмаслиги мумкин: фақат бола қўзғалувчанлигининг ошиши, пульсининг бир қадар тезлашиши, кўп терлаши ва тез чарчаши кузатилади.

Касалликнинг ўртача оғир турида юқорида айтиб ўтилган ҳодисалар кучлироқ намоён бўлади: бемор кундан-кунга озиб кетади, юраги ўйнаб туради, ёмон ухлайди, тез чарчаб қолади, жуда инжиқ, йиғлоқи бўлиб қолади. Болаларнинг хулқ-атвори кескин ўзгаради, арзимаганга жанжал чиқаради. Беморни даволашга киришилмаса, аҳволи оғирлашади, юраги ва нерв системасида оғир асорат юзага келиши мумкин.

Қалқонсимон без гормони боланинг ўсиши ва айниқса, марказий нерв системасининг ривожланиши учун жуда зарур. Мамлакатимизда болаларда қалқонсимон без касалликларини ўрганиш ва уларнинг олдини олишга доир жуда кўп ишлар қилинган.

Айрисимон без – тўш суягининг орқа юзасида жойлашган. Унинг массаси чақалоқларда 12 гр. бўлиб, то балоғатга етгунча- 14-15 ёшгача катталашиб, 30-40 гр. га етади. Сўнгра, безнинг ҳажми кичиклашиб, у ёғ моддасига айланади. 25 ёшда безнинг массаси 25 гр. гача камаяди. 60 ёшда 15гр, 70 ёшда 6 гр. бўлади.

Айрисимон безда тимозин гормони ишлаб чиқарилади. У болаларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Жинсий безлар функциясини пасайтириб, болада балоғатга етишни сусайтиради. Бундан ташқари, тимозин лимфоцитлар ҳосил бўлишини кучайтириб организмнинг иммунитет хусусиятини оширади.

У организм ўсишини тезлаштиради ва суякларда кальцийни сақлаб туради. Айрисимон без касалликлари кам учрайди. Болаларда баъзан айрисимон безнинг катталашиши оқибатида тимиколимфатик диатез учрайди. Бундай касаллар ҳаддан ташқари семириб кетади, жуда лохас бўлади, дармони қурийди, лимфа тугунлари катталашади. Айрисимон безнинг катталашиши нафас олишда ўзгаришлар пайдо қилади. Энг муҳими, юқумли касалликларга қарши чидамлилик анча пасаяди, бола касал бўлганда эса юқумли касаллик жуда оғир ўтиши мумкин. Тимиколимфатик диатезда буйрак усти безлари функцияси сусайиб кетади.

Буйрак усти безлари иккита (ўнг ва чап) бўлиб, буйракнинг устки қисмида жойлашган. Уларнинг биргаликдаги оғирлиги 10-20 гр. бўлиб, буйрак усти безлари 2 қаватдан: устки-пўстлоқ ва ички-мия (мағиз) қаватдан иборат. Янги туғилган болада безнинг вазни 6-8 гр, 1-5 ёшда 5,6 гр, 10 ёшда 6,5 гр, 11-15 ёшда 8,5 гр, 16-20 ёшда 13,2 гр. бўлади.

Буйрак усти безининг устки-пўстлоқ қавати кимёвий тузилиши жиҳатидан жинсий гормонларга ўхшайди, бу безларда кортикостероид гормонлари ишлаб чиқарилади. Бу гормонлар 40 дан ортиқ бўлиб, углеводлар, минерал тузлар, оқсиллар алмашинувини кучайтиради, мускулларнинг иш қобилиятини оширади ва бошқа функцияларга таъсир этади.

Буйрак усти безининг пўстлоқ қисмидан 3 та асосий гормон ишлаб чиқаради.Минералокортикоид гармони - минерал тузларни алмашинувини бошқаради.

42

Page 43: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Глюкокортикоид гармони - оқсил ва углерод алмашинувини бошқаради. Бунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди.

Андроген ва э кстроген гармонлари эркаклар ва аёлларнинг жинсий безлари функциясини тартибга солиб туради.

Мағиз қаватнинг муҳим гормонлари норадреналин ва адреналин бўлиб, булар бир хил гармон бўлганлиги учун катехаламин гармони деб ҳам юритилади. Адреналин гормони юрак қисқаришини, қон айланишини тезлаштиради, тери, ички аъзолар, мускулларни таъминловчи қон томирларни торайтиради, мускуллар чарчашини камайтиради, нафас олишни кучайтиради, бронхларни кенгайтиради, жигарда гликоген парчаланишини жадаллаштиради, ичак ҳаракатларини секинлаштиради, моддалар алмашинувини кучайтиради ва ҳоказо.

Турли хил гормонларнинг бир меъёрда ҳосил бўлиши издан чиқадиган ҳоллар бўлади, яъни бир хил гормонлар кам ишланиб чиқиши ҳисобига бошқа гормонлар кўп ишланиб чиқади. Болалар бундай касалликка дучор бўлганда, ўсиш ва жинсий ривожланиш жараёнларига кескин таъсир кўрсатиши мумкин. Касаллик моддалар алмашинувининг издан чиқишига ҳам олиб келади, бола семириб кетади (ёғ босади). Касаллик манзараси гормонлар биосинтези қай даражада бузилганига ҳам боғлиқ бўлади.

Масалан, қиз бола организмида буйрак усти безлари пўстлоғи гормонла-рининг биологик синтези ўзгариши оқибатида эркак жинсий гормонлари андро-генлар кўп ишлаб чиқарилганда (улар бир оз миқдорда соғлом аёл организмида ҳам ҳосил бўлади), унда эркакларга хос баъзи аломатлар пайдо бўлади (овози дўриллайди, соқол-мўйлови ўсади, эркакларда кўриладиган иккиламчи жинсий белгилар ҳам пайдо бўлиши мумкин). Бу касаллик Адреногенитал синдром деб аталади.

Ўғил болаларда қонга андрогенлар ортиқча тушганда улар тез ўсади ва балоғатга эрта етади. Бироқ, 11-12 ёшга бориб, болалар ўсмай қўяди ва оқибат натижада пакана бўлиб қолиши мумкин. Баъзан, буйрак усти безларн пўстлоғида гормонлар ҳосил бўлиши бузилганда турғун гипертония пайдо бўлади, тузлар кескин йўқотилади.

Меъда (ошқозон) ости бези меъданинг пастки ва орқа соҳасида, ўн икки бармоқли ичак ёнида жойлашган бўлиб, ички ва ташқи секрецияга эга. Узунлиги 16-20 см, вазни 70-80 гр.

Бу без ташқи секреция органи сифатида ҳазм йўлига меъда ости шираси ажратади, бу шира таркибида турли ферментлар бўлади. Булардан трипсин, липаза, амилаза ва бошқалар муҳим роль ўйнайди. Бу ферментлар ёғлар, углеводлар ва оқсилларнинг парчаланишига ёрдам беради. Бундан ташқари, меъда ости бези ички секретор ёки эндокрин функцияга эга, бу функцияни оролчалар кўринишида тўда-тўда бўлиб жойлашган махсус ҳужайралар амалга оширади. Улар Лангерганс оролчалари деб аталади. Оролчаларнинг асосий қисмини махсус бета-ҳужайралар (-ҳужайралар) ташкил этади. Бу ҳужайраларда организмда қанд алмашинувига таъсир этувчи инсулин гормони ишлаб чиқарилади.

Меъда ости безининг ички секреция функцияси камайиб кетганда, қандли диабет касаллиги келиб чиқади. Бу касалликда энг аввало, организмнинг

43

Page 44: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

углеводларни ўзлаштириш жараёни бузилади. Инсулин глюкозанинг жигарда ва мускулларда махсус модда (гликоген) шаклида бўлиб тўпланишига, қанднинг ёғга айланишига ёрдам беради. Бу организмнинг озиқланишини яхшилайди. Қонда бирор сабабга кўра, қанд миқдори камая бошласа, жигардаги гликоген глюкозагача парчаланади. Бу қанднинг қондаги даражасини бир меъёрга солади. Жигардаги гликоген миқдори жуда камайиб кетган ҳолларда углеводлар овқат оқсили ва ёғлардан ҳосил бўлиши мумкин. Қандли диабетда меъда ости бези инсулинни етарли миқдорда ишлаб чиқармайди, организм ҳужайралари қандни парчалай олмайди.

Қандли диабет ҳамма ёшда ҳам учраши мумкин, бироқ кўпинча 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Айниқса, болаларда қандли диабет ҳар хил ўткир юқумли касалликлар (қизамик, сувчечак, тепки) дан кейин пайдо бўлади. Қаттиқ изтироб чекиш ёки шикастланиш қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин, углеводларга бой овқатлар (хамир овқат, қанд, ширинликлар) ни ҳаддан ташқари кўп ейиш бу касалликнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Семириш кўпгина эндокрин касалликларнинг белгисидир. Бироқ, семириш кўпинча нотўғри овқатланишга боғлиқдир.

Жинсий безлар - эркакларни жинсий безлари бир жуфт мояклар (уруғдон), мояк ортиғи, простата безидир. Моякларнинг оғирлиги 20-30 гр. бўлиб, унда сперматазоид ва эркаклик жинсий гармони (тестостерон) ишланиб чиқади. Тестостерон гармони ўсмирларни балоғатга етишини таъминлашда, соқол-мўйлов, қўлтиқ ости ва қов соҳасида жун чиқиши, овозни ўзгаришида қатнашади. Баъзи касалликлар, тепки, грипп, ангина кабилар оқибатида мояк яллиғланиб, унинг фаолиятини пасайтиришга олиб келади.

Мояк физиологик жиҳатдан ташқи секретор ва ички секретор функцияни бажаради. Ташқи секретор функцияси сперматозоидлар ишлаб чиқарилишига боғлиқ, ички секретор ёки эндокрин функцияси тестостерон бевосита қонга тушадиган эркак жинсий гормони ишлаб чиқаришдан иборат. Моякнинг ўсиши ва ривожланишига гипофиз катта таъсир кўрсатади.

Аёлларнинг жинсий безларига бир жуфт тухумдон киради. У чаноқда жойланиб, оғирлиги 5-6 гр., бачадоннинг орқа қисмига ёпишиб туради. Тухумдон гармонлар (прогесторон, эстерон, эстереол ва эстерадеол) ҳосил қилади.

Тухумдон учта асосий функцияни бажаради: генератив функцияси уруғланишга қодир бўлган жинсий тухум ҳужайраларни ишлаб чиқариш, фоллекулаларни етиштириш, сариқ танани ҳосил қилишдан иборат, вегетатив функцияси ўсиш жараёнларини таъминлашдан иборат ва гормонал ёки эндокрин функция. Тухумдоннинг гормонал функцияси иккита гормон эстроген ва прогестерон ишлаб чиқаришдан иборат.

Аёлларнинг тухум ҳужайралари 12-13 ёшдан 50 ёшгача, ўртача 500 фоллекула етилади. Бу одам ҳужайрасининг энг каттаси бўлиб, диаметри 0,2 мм. Тухум ҳужайра ҳар ойда тухумдонда битта тухум (фоллекула) етилиб, ёрилиб бачадон бўшлиғига ўтади. Агар уруғланишга улгирмаса, қонга ўтиб ташқарига чиқарилади. Бу даврда ҳайз кўриш ҳосил бўлиб, ҳар ойнинг 21-24-28-30 кунларида такрорланаверади. Бачадоннинг шамоллаши натижасида яллиғланишга олиб келади. Бирор зарарли омил таъсирида тухумдонларнинг эндокрин

44

Page 45: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

функцияси бузилади. Тухумдонлар функциясининг етишмовчилигида қиз болаларнинг жадал ўсиши кузатилади, айниқса, оёқ-қўллар ўсиб кетади. Ҳайз кўриш, аёлларга хос иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланиши кечикиши мумкин.

Тухумдонларнинг хромосомалар таркиби бузилиши билан боғлиқ бўлган касаллик ҳам учрайди. Бундай касалликда жинсий хромосома бўлмайди. Бу касалликда паканалик билан бирга инфантилизм (жинсий органларнинг чала етилиши)нинг ўзига хос белгилари ривожланади. Бу касалликда тухумдонлар, одатда, бутунлай бўлмайди.

Жинсий тарбия аҳлоқий тарбиянннг бир қисми бўлиб, бир қатор педагогик ва медицина муаммолари билан боғлиқ. Жинсий тарбиянинг вазифаси ўсаётган авлодда жинсий масалаларга тўғри муносабатда бўлишни шакллантириш, турли ёш даврларида риоя қилиниши зарур бўлган ижтимоий-аҳлоқий принциплар ва гигиена талабларини ўзлаштириб олиш, фақат эркак ва аёл ролини эмас, балки эр ёки хотин, ота ёки она ролини адо этишга ҳозирлик кўриш ҳисобланади.

Мавзу бўйича таянч сўзлар.Ички секреция, эндокрин, гармон, без, Клод Бернар, ички секреция безлари,

аралаш безлар, ташқи безлар, мия безлари, эпифиз, гипофиз, қалқонсимон без, қалқон олди бези, айрисимон без, меъда ости бези, буйрак усти бези, жинсий безлар, жинсий тарбия, Базедов касаллиги, қандли диабет.

Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие.

Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991 г.2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991 й.3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. Дарслик. Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2009 й.5. Содиқов Қ.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси”. Тошкент.

“Ўқитувчи”. 1992 й.6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси” М. Просвешение 1990 г.7. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. 1995.8. Антропова М.В. “Болалар ва ўсмирлар гигиенаси”. М.Медицина, 2002 й.9. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz10.Интернет сайти: www.FIZIOLOGIYA.ru

Мавзу бўйича назорат саволлари.

1. Гармонал система ҳақида умумий тушунча беринг.2. Ички секреция безларининг аҳамияти.3. Ички секреция ҳақидаги тушунча 1-марта физиологияга ким томонидан

киритилган.

45

Page 46: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

4. Организмда бажарадиган вазифасига кўра безларининг турлари.5. Гармонларнинг инсон организмидаги аҳамияти ва функциялари.6. Эндокрин безлар жойлашган ўрнига кўра қандай гуруҳларга бўлинади?7. Гипофиз ва эпифиз безлари ва улардан ажраладиган гармонлар

функцияси.8. Қалқонсимон без қаерда жойлашган ва бу бездан ажраладиган гармон

организм фаолиятига қандай таъсир қилади?9. Буйрак усти безидан ажраладиган гармонларнинг организм функциясига

таъсирини гапириб беринг.10. Қандли диабет касаллиги ва унинг келиб чиқиш сабабларини гапириб

беринг.11. Ўғил ва қиз болаларнинг жинсий балоғатга етилиш даврида қандай

физиологик ўзгаришлар содир бўлади?12. Жинсий тарбия аҳлоқий тарбиядаги ўрни.

46

Page 47: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

7-МАВЗУ: НЕРВ ВА МУШАКЛАР ФИЗИOЛOГИЯСИ

РEЖA:

1. Нерв системасининг асосий хусусиятлари, тузилиши ва функциялари.2. Шартли ва шартсиз рефлекслар. Невроз ҳолати.3. Мускуллар ва уларнинг функцияси ҳамда ишлаши.4. Мускулларнинг чарчаши, уни олдини олиш ва ривожланишида жисмоний

тарбия ва меҳнатнинг роли.

1. Нерв системасининг асосий хусусиятлари, тузилиши ва функциялари.Нерв тўқимасининг асосий функционал хоссалари қўзғалувчанлик ва

ўтказувчанликдан иборат. Қўзғалувчанлик – организмнинг ташқи муҳитдан ҳам, ички муҳитдан ҳам келадиган ҳар хил таъсирларга жавоб бера олиш қобилиятидир. Ўтказувчанлик – қўзғалишни ўтказа олиш хусусиятидир.

Таъсирот берилганидан кейин нерв системасида физиологик жараён рўй беради, қўзғалиш деб шунга айтилади. Бу қўзғалиш нервлар бўйлаб узатилади.

Марказдан қочувчи, марказга интилувчи ва аралаш нервлар тафовут қилинади. Марказга интилувчи нервлар импульсни нуқул сезги органларидан нерв системасининг марказий бўлимига ўтказади. Бу нервлар сезувчи нервлар деб ҳам аталади. Марказдан қочувчи нервлар импульсини марказий бўлимдан перифериядаги ишчи органларга ўтказади. Булар ҳаракатлантирувчи нервлар деб ҳам аталади. Аралаш нервлар импульсини иккала йўналишда ҳам ўтказаверади.

Нерв системаси охирги тармоқларга бориб тақаладиган ягона нейронлар комплексидан иборат. Айрим нейронларнинг бир-бирига туташадиган жойи синапс деб ҳам аталади.

Битта нерв ҳужайраси танасига тўғри келадиган умумий синапслар сони 100-тага етади, ҳатто бундан ҳам ортади, дендритларда эса ҳатто неча минглаб синапслар бўлади.

Орқа миянинг тузилиши. Орқа мия шаклан ствол кўринишида бўлиб, юқори қисми тўғридан-тўғри бош мияга айланади. Орқа миянинг қаттиқ пардаси ҳаммадан зич бўладиган энг ташқи пардадир. Бу парда умуртқа каналининг суяк усти пардасига тақалиб туради, баъзи жойларда эса шу канал билан қўшилади.

Ўргимчак инига ўхшаш парда юпқа, тиниқ, томирсиз тузилма бўлиб, миянинг қаттиқ ва томирли пардаларига сал тақалиб туради. Ўргимчак инига ўхшаш парда билан орқа мияни бевосита қоплаб турадиган томирли парда орасида ўргимчак инига ўхшаш парда ости бўшлиғи бор, шу бўшлиқда мия ва нерв илдизлари бир талай орқа мия суюқлиги билан ўралган ҳолда эркин ётади.

Орқа мия нервлари. Ҳар бир орқа мия нерви аралаш нервдан иборатдир. У орқа миянинг ҳар бир сигментдан икки жуфт бўлиб чиқадиган марказга интилувчи ва қочувчи нейронларнинг илдизларидан ташкил топган.

Ҳаракатлантирувчи нейронларнинг таналари кул ранг модданинг олдинги шохларида жойлашган, уларнинг илдизлари эса орқа миянинг олдинги ва ён устунлари орасидаги эгатчалардан чиқади ва сал нарироққа боргандан кейин сезувчи нейронларнинг илдизлари билан қўшилади.

47

Page 48: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Олдинги илдизни кесиб қўйиш органни ҳаракатдан қолишига олиб келади. Орқа илдизни кесиш сезувчанликни тамомила йўқолишига сабаб бўлади. Орқа илдизлар ҳам, олдингилари ҳам кесиладиган бўлса, ҳаракат ва сезги органлари йўқолиши билан бир қаторда орган мускул системасининг тонусини сақлаб туриш имконияти ҳам йўқолади.

Орқа мияда сезувчи ва жавоб берувчи нейронлар ўртасида ҳам бир қанча оралиқ нейронлар ҳам бор. Булар марказий нерв системасининг тегишли қисмларини периферик органлар билан боғлаб туради.

Орқа мия функциялари. Орқа миянинг ҳар бир сигменти муайян скелет мускуллари ва тери қопламининг тегишли қисмлари билан боғланган. Шу муносабат билан орқа мия функциялари тўғрисида мускул группалари ва тери қисмларини таъсирлашга жавобан юзага келадиган реакцияларга қараб фикр юритса бўлади. Масалан, қўллар сезувчанлиги ва ҳаракат қобилиятининг ҳолатига қараб пастки бўйин ва юқори сигментларининг функциялари тўғрисида фикр юритилади. Орқа мия иккита функцияни: рефлектор функция билан ўтказувчанлик функцияни бажаради, орқа миянинг рефлектор фаолияти функцияларининг нисбий мустақиллиги таъминласа, ўтказувчанликни ишчи органларга ва бош мияга, бош миядан ишчи органларга импульслар ўтказилишини таъминлайди.

Нормал шароитларда орқа мия бош мия билан бевосита боғланган ҳолда ишлайди.

Орқа миянинг ўтказувчанлик функцияси қўзғалишни унинг орқа ва ён устунларидан бир талай ўтказувчи йўллардан мия стволидаги марказларга ўтказишдан иборат. Бу қўзғалиш кейинчалик катта ярим шарлар пўстлоғи ва миягача етиб боради. Орқа мия марказий нерв системасининг юқорида жойлашган бўлимларидаги импульлар олиб туради, булар орқа мияга олдинги ва ён устунларининг ўтказувчи йўлларидан келади. Ўша импульслар орқа миянинг оралиқ нейронларига қўзғатувчи ёки тормозловчи таъсир кўрсатади ва скелет мускуллатураси ҳамда ички органларнинг ҳолатини ўзгартиради. Бундан ташқари, орқа мияда калта толалар ҳам бўлади, орқа миянинг турли қисмлари шу толалар воситасида бир-бирига боғланади.

Нерв системасининг вегетатив қисмини бундай аталишига сабаб шуки, у ички органлар, томирлар, терининг силлиқ мускулатурасини, юрак мускулини, безларни иннервация қилади.

Нерв системасининг вегетатив қисми 2 бўлимга бўлинади:- симпатик бўлим;- парасимпатик бўлим.Симпатик бўлим орқа мия, кўкрак ва бел бўлимларининг ён шохлари

ҳужайралари, уларнинг ўсимталари, чегара ствол ва симпатик нерв лигаларидан ташкил топган.

Парасимпатик бўлим ўрта мия узунчоқ ҳамда орқа миянинг думғаза сигментларидан бошланади. Бу бўлимнинг энг катта стволи адашган нервдир. Тери, юз ва бошқалардаги рецепторларнинг таъсирланишига жавобан қон томирларининг торайиши ва кенгайиши, қорачиғларнинг кучли ва кучсиз ёруғликлардан кенгайиши ва торайиши кўринишидаги реакциялар вегетатив

48

Page 49: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

рефлекслар деб аталадиган бўлди, чунки бу реакцияларнинг келиб чиқишида нерв системаси вегетатив қисмининг марказлари билан нервлари иштирок этади.

Нерв тизимининг иккинчи вазифаси шундан иборатки, у одамнинг ташқи муҳит ва атрофдаги бошқа одамлар билан боғланишини, муомаласини ташқи муҳит шароитига мослашувини таъминлайди. Ташқи муҳит таъсирида, атрофдаги бошқа одамлар билан муносабати натижасида одамда пайдо бўлган фикрлаш, баён этиш, билим олиш, ҳунар ўрганиш, хотира каби юксак инсоний хусусиятлар ҳам нерв тизимининг ана шу иккинчи вазифасига киради. И.П.Павлов нерв тизимининг бу вазифасини олий нерв фаолияти деб атаган. Нерв тизимининг бу вазифасини унинг юқори қисмида жойлашган (бош мия ярим шарлари ва унинг пўстлоқ қисми) нерв марказлари бажаради.

Нерв тизими икки қисмдан иборат: марказий ва периферик нерв тизими.Марказий нерв тизимига бош ва орқа мия киради. Марказий нерв тизиминингсегментар, яъни қуйи қисмига орқа мия ва бош миянинг пастки қисмлари,яъни узунчоқ мия, Варолий кўприги, ўрта ва оралиқ мия ҳамда мияча киради.Марказий нерв системасининг юқори, яъни сегмент уст қисмига бош мияярим шарлари ва уларнинг пўстлоқ қисмига киради. Марказий нерв тизимиданерв ҳужайралари (нейрон таналарининг) марказлари бор. Периферик нервтизимига орқа миядан чиқадиган 31 жуфт сезувчи, ҳаракатлантирувчи нервтолалари, бош миядан чиқадиган 12 жуфт нервлар киради. Ҳамда умуртқа поғонаси атрофида ва ички органларда жойлашган нерв тугунчалари киради. Нервтизимининг периферик қисми асосан нервлардан, яъни толалар боғламиданиборат.

Бажарадиган вазифасига кўра, нерв системаси икки қисмга бўлинади: соматик ва вегетатив нерв тизими. Соматик нерв тизими одам танасининг сезги органлари, скелет мускуллари ишини бошқаради. Вегетатив нерв тизими ички органлар (нафас олиш, қон айланиш, овқат хазм қилиш, айириш ва ошқозон ҳамда ички секреция безлари) ишини бошқаради.

Нерв тизимини нерв ҳужайралари ва нерв толалари ташкил қилади. Нерв ҳужайралари нейрон деб аталади. Нейронлар катта кичиклиги ва шакли жиҳатидан ҳар хил бўлади. Ҳар бир нейроннинг танасида бир талай калта, шохланган ўсимталар-дендритлар ва битта шохланмаган узун ўсимта-аксон бор. Нерв ҳужайраларининг таналари ва уларнинг дендритлари тўпланиб, кул ранг моддани ҳосил қилади. Миянинг оқ моддасн эса миелин пардаси билан қопланган нерв толалари (аксонлар) дан ташкил топган бўлади. Нейронлар ташқи томондан парда-мембрана билан қопланган.

Нерв марказида маълум рефлекс амалга ошишида ёки бирор вазифани бажарилишида бир гуруҳ нейронлар иштирок этади. Бир гуруҳ нейронларнинг функционал бирикмаси нерв маркази деб аталади.

Нутқ функцияси, лаблар, ҳиқилдоқ, ҳаракат мускулларининг нерв марказлари узунчоқ мия, ўрта ва бош мия катта ярим шарлар пўтлоғида, сўзлар маъноси тушуниладиган нерв маркази бош мия катта ярим шарларининг чакка қисмида жойлашган. Нерв марказлари қўзғалиш тормозланиш, трансформация, кислород танқислигига чидамсизлик, доминанта ва бошқа физиологик хусусиятларга эга.

49

Page 50: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

2. Шартли ва шартсиз рефлекслар. Невроз ҳолати.Нерв тизимининг фаолияти рефлектор принципида амалга ошади. Рефлекс

ташқи ва ички муҳит таъсирига организмнинг нерв системаси орқали юзага келадиган жавоб реакциясидир. Рефлекс терминини физиология фанига чех олими Прохаски киритган. Рефлекслар икки хил бўлади: шартли ва шартсиз.

Шартсиз рефлекслар туғмадир, унинг хосил бўлишида марказий нерв тизимининг пастки қисмлари, яъни орқа, узунчок, ўрта, оралиқ миядаги нерв марказлари иштирок этади. Бу рефлекслар одам организмидаги муҳим ҳаётий жараёнларни таъминлашга қаратилган. Масалан, овқатни чайнаш, эмиш, ютиш, ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш, қон айланиши ва бошқалар. Шартсиз рефлекслар доимий, одам ҳаёти давомида ўзгармайди. Бу рефлекслар наслдан-наслга ўтади.

Шартли рефлекслар одам ҳаёти давомида ҳосил бўлиб, унинг маркази бош мия катта ярим шарлари пўстлоғида жойлашган. Шартли рефлексларнинг нерв йўллари тарбия, билим олиш, ҳунар ўрганиш ва бошқа ҳаётий тажрибалар асосида ҳосил бўлади. Муайян рефлекс узоқ вақт такрорланмаса, бу шартли рефлекс сўнади. Шартли рефлекс шартсиз рефлекс асосида ҳосил бўлади. Шартли рефлекс ҳосил бўлиши учун олдин шартли таъсирловчи кетидан шартсиз таъсирловчи таъсир этиши керак.

Шартли рефлекслар ҳосил бўлиши учун қуйидагилар зурур: 1) бефарқ - шартли таъсир;2) шартли таъсир шартсиз таъсирдан олдин келиши ва шартсиз таъсир қила

бошлагандан кейин ҳам бирмунча вақт таъсир кўрсатиб туриши керак;3) шартли ва шартсиз таъсирлар шу тариқа бирга кўлланилиши керак. Шартли таъсир шартсиз таъсир билан қувватланиб турилмаса, шартли

рефлекс ҳосил бўлмаслиги мумкин. Ҳаёт мобайнида баъзи шартли рефлекслар сўниб, янгилар пайдо бўлиб туради. Масалан, бола туғилганда 7-8 марта эмса, катта одам 3-4 маҳал овқатланади. Рефлекс босиб ўтган йўлга рефлектор ёйи дейилади. У қуйидагилардан ташкил топган: рецептор (нерв учи), марказга интилувчи нерв яъни афферент нерв; нерв маркази (орқа ёки бош мия), марказдан қочувчи, яъни эфферент нерв ва иш бажарувчи орган ёки эффектордан иборат.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлиғини сақлаш масаласи кенг маънодаги тушунча бўлиб ўқувчиларнинг чарчаши яъни, толиқиши ва ўта чарчашининг олдини олиш вазифасини ҳам ўз ичига олади, бу эса биринчи навбатда ўқувчининг ўта толиқишига йўл қўймаслик билан боғлиқдир.

Ўта чарчаш натижасида нерв системасида қўзғалиш ва тормозланишнинг келишиб ишлаш хусусиятини бузилишига яъни асабийлик ёки неврозга олиб келади.

Невроз ёки асаб касаллиги қуйидаги камчиликлар туфайли вужудга келади:

- ўта чарчаш;- ақлий мехнатнииг зуриқиши;- ўқув нагрузкасининг ортиб кетиши;- турли юқумли касалликлардан сўнг;- витамин етишмаслигидан;

50

Page 51: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

- оиладаги нотинч ҳаёт;- ўқитувчи билам ўқувчи ўртасидаги келишмовчиликдан.

3. Мускуллар ва уларнинг функцияси ҳамда ишлаши.Одамнинг ҳаракатлари жуда хилма-хил ва турли мақсадга қаратилган бўлиб,

бола ўсиб улғайган сари бу ҳаракатлар ривожланиб, тобора мукаммаллашиб боради.

Таянч-ҳаракат системаси уч қисмдан: суяк, мускул ва нерв системасидан иборат.

Таянч-ҳаракат аппарати тизимига скелет ва скелет мускуллари киради. Скелетдаги суяклар ва бойлам-буғимлар пассив ҳаракат органлари бўлади, мускуллар эса актив ҳаракат органлари ҳисобланади.

Одам организмида 600 яқин мускул бор. Организмдаги барча мускуллар икки турга: силлиқ ва кўндаланг тарғил мускулларга бўлинади.

Скелетни қоплаб турган мускуллар кўндаланг тарғил мускуллар деб аталади. Уларга қўл, оёқ, гавда, нафас олиш мускуллари киради. Улар тез қисқаради. Организмдаги мускулларнинг қисқарувчи қисми танаси ва пассив қисми-пайлари бор. Скелет мускуллари шаклига қараб узун, калта, сербар бўлади. Узун мускуллар дук шаклида бўлиб, қўл ва оёкда жойлашган. Сербар мускуллар танада жойлашган. Скелет мускуллари организмга маълум шакл бериб туради.

Мускуллар ҳаракатини таъминловчи нерв ҳужайралари мотонейрон дейилади. Улар ҳаракатланувчи нерв ҳужайралари бўлиб, орқа мияда ҳамда бош миянинг узунчоқ ва ўрта мия қисмларида жойлашган. Мия марказларидаги мотонейронларнинг узун толалари, яъни аксонлари тананинг турли қисмларидаги мускул толалари билан туташади. Битта нерв хужайрасининг узун ўсимтаси бир нечта майда толаларга бўлиниб, юзлаб мускул толалари билан боғланган. Яна битта шу нерв ҳужайраси узун ўсимтасининг майда толалари билан туташган юзлаб мускул толаларининг жами нерв-мускул ҳаракат бирлиги деб аталади.

Мускуллар ҳаракатини таъминловчи мотонейронларнинг орқа мия, узунчоқ ва ўрта миядаги марказларининг функцияси бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисмининг олдинги марказий этагида жойлашган, нерв ҳужайралари ҳаракатланиши олий нерв марказлари томонидан бошқарилади. Агар бош мия пўстлоғидаги нерв марказларининг иши бузилса, у марказ бошқарадиган мускулларда марказий шол юзага келади. Бунда уларнинг таранглиги ортади, шол бўлган қўл-оёқ тарашадек қотиб қолади. Бу бош мия шикастланганда ёки мияга қон қуйилганда юзага келади. Орқа мияда жойлашган нерв марказларининг иши бузилганда, улар бошқарадиган мускулларда периферик шол юзага келади. Бунда уларнинг тонуси пасайиб, шол бўлган қўл ёки оёқ ишламай қолади.

Мускулларнинг ишлаши. Одам танасининг ҳаракатлари маълум мускуллар гуруҳининг ишлаши натижасида ишлайди. Мускуллар махсус нерв ҳужайралари ва уларнинг толалари билан туташган. Мускулларни ҳаракатга келтирувчи нерв ҳужайралари яъни мотонейронларнинг ҳар бири ўз толалари орқали ўнлаб ва юзлаб мускул толалари билан туташган. Нерв толаси мускул толаси билан туташадиган жойда юпқа пардадан иборат махсус пластинкалар бўлиб, улар синапс дейилади. Мотонейрон, унинг толаси ва унинг туташган мускул толаси

51

Page 52: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

биргаликда мускул-нерв ҳаракат бирлигини ҳосил қилади. Мотонейрон қўзғалганда унинг толаси ичидан кимёвий моддалар (асетилхалин, нородреналин) ажралиб, синапс бўшлиғига ўтади. Улар мускул толасига таъсир этиб, уни қўзғатади, натижада мускул қисқаради. Қисқарган мускул ҳаракатланади ва иш бажаради.

Мускулнинг иши килограммометрлар билан ўлчанади, яъни юқори кўтарилган юк оғирлигини кўтариш баландлигига кўпайтмаси билан ўлчанади. Скелет мускулларининг иши 2 хил бўлади: статик ва динамик. Мускулнинг статик иши натижасида одам танаси ва унинг айрим қисмлари маълум вақт давомида зарур бўлган вазиятни сақлайди. Мускулларнинг узоқ вақт қисқармасдан тура олиши статик иш ҳисобланади. Масалан, тик туриш, қўлни олдинга кўтариш кабилар. Статик иш танани ҳаракатга келтирмайди, балки унинг юқорида кўрсатилган зарур вазиятларда маълум вақт сақланишини таъминлайди.

Мускулнинг динамик иши натижасида одам танаси ва унинг айрим қисмлари ҳар-хил ҳаракатларни бажаради. Масалан, юриш, югуриш, сакраш, гапириш ва ҳоказо. Мускуллар статик ишда динамик ишга нисбатан кам энергия сарф қилади. Динамик ишда кўп знергия сарф бўлади, модда алмашинуви ортади. Динамик ишда мускуллар камроқ чарчайди. Статик ишда мускулга қон келиши камаяди, овқатланиш сусаяди.

Мускул иш бажарганда, ундан энергия ажралади ва энергиянинг 25-30% ана шу бажарилаётган иш учун сарфланади. Қолган 70-75% иссиқлик энергияси сифатида тана ҳароратининг доимийлигини таъминлаш учун сарфланади, ортиқча қисми тери ва нафас чиқариш йўли орқали ташқарига ажратилади. Бу энергия овқат таркибидаги оқсил, ёғ, углеводларнинг кислород билан оксидланиш натижасида ҳосил бўлади. Бундан ташқари мускулларда запас ҳолда АТФ, КТФ, гликоген каби энергия берувчи моддалар бўлиб, мускул иш бажарганда, улар парчаланиб энергия ҳосил қилади. Жисмоний меҳнат қилувчилар, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар мускулларида энергия манбаи бўлган АТФ, КТФ, каби энергия берувчи запас миқдори кўп бўлади. Шунинг учун бу одамлар жисмоний машқ бажарганда тез чарчамайди, чунки юқорида кўрсатилган моддалар парчаланиб, мускул иши учун зарур бўлган энергия билан таъминлайди.

4. Мускулларнинг чарчаши, уни олдини олиш ва ривожлани-шида жисмоний тарбия ва меҳнатнинг роли.

Мускулларнинг чарчаши: Маълум вақт давомида иш бажариш натижасида мускуллар чарчайди. Мускуллар чарчашининг сабаби қуйидагилардан иборат.Биринчидан: узоқ вақт давомида қўзғалиш натижасида миянинг мускул ишини бошқарадиган нерв ҳужайралари тормозланиш ҳолатига ўтади.

Иккинчидан: узоқ вақт давом этадиган жисмоний иш натижасида мускул толаларидаги АТФ, КТФ, гликоген моддаларининг запаси тугаб, мускулнинг иши учун керак бўлган энергия тугайди.

Учинчидан: қисқа вақт давомида, аммо катта тезликда бажариладиган иш жараёнида организмда кислород етишмай қолади.

52

Page 53: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Чарчаш юзага келганда аста-секин мускул толаларининг қисқариш кучи камая бошлайди ва улар бора-бора бўшашиб қисқара олмай қолади. Бунинг натижасида ҳаракат аста секин сусайиб, кейин тўхтайди. Баъзида чарчаган мускул толалари қисқариб, бўшаша олмай қолади, бу ҳолат мускулларнинг контрактураси дейилади. Айниқса, тез югурган вақтда болдир мускулларида шундай ҳолат вужудга келади.

Жисмоний меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланувчи одам организми яхши чиниққан бўлади. Шунинг учун, уларнинг мускуллари тез чарчамайди. Чиниққан кишининг мускуллари чиниққанлиги, яъни ривожланганлиги билан уларнинг нерв-эндокрин, юрак ва қон-томир, нафас ва бошқа ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган органлари ва тўқималарининг иш фаолияти ҳам ортади. Шу билан бирга, чарчашнинг тез ёки секин юзага келиши одамнинг кайфиятига боғлиқ. Агар кайфият яхши бўлса, бажариладиган ишга қизиқса тез чарчамайди.

Ўта чарчаш организмнинг касаллик ҳолати ҳисобланади. Агар бир неча ҳафта ва ой давомида иш сурункали равишда давом этаверса, лекин дам олиш ўз вақтида ва етарли бўлмаса, нерв системасида ҳамда мускулларда чарчаш аломатлари аста-секин тўпланиб, ўта чарчаш ҳолати вужудга келади. Ўз вақтида дам олмасликдан ташқари овқатланишнинг сифатли бўлмаслиги, шароит ноқулайлиги, кайфият бузилиш кабилар ўта чарчаш ҳолатини юзага келишини чақиради. Ўта чарчаш қуйидаги белгилари билан ҳарактерланади: қўл ва оёқ ҳамда тананинг барча мускуллари бўшашади, ҳаракат тезлиги пасаяди, ҳеч нарсага қизиқмайди, ҳаракат қилганда тер босади, юрак тез уради ва ҳаво етишмагандай бўлади. Тоза ҳавода сайр қилиш, нафас олдирувчи енгил гимнастика машқларини бажариш, кўпроқ ухлаш, овқат сифатини яхшилаш каби гигиеник тадбирлар тавсия этилади.

Жисмоний тарбия одам организмининг нормал ўсиши, ривожланишда қад-қоматнинг шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Мунтазам равишда меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш натижасида мускул тўқимасида моддалар алмашинуви кучаяди, мускулларда қон кўпаяди, бу эса уларнинг озиқ моддалар билан таъминланишини яхшилайди.

Текширишлардан маълум бўлишича, жисмоний машқ билан шуғулланувчи кишиларнинг ҳар 100 таси мускул толасида майда қон томирларининг сони бошқаларнинг мускулидагига нисбатан 2 марта кўп бўлади. Бундай одамлар мускулларининг қон, кислород, озиқ моддалар билан таъминланиши яхши бўлганлиги учун мускул ҳужайралари цитоплазмасида оқсил, АТФ, КТФ, гликоген миқдори кўпаяди. Бу эса мускул толаларининг йўғонлашувига ва уларнинг мустаҳкам бўлишига, ўз навбатида қисқариш кучининг ортишига олиб келади. Мускулларнинг яхши ривожланиши, толалари ва пайларининг бақувват мустаҳкам бўлиши, ўз навбатида суякларнинг яхши ривожланишига, уларнинг мустаҳкам бўлишига имкон беради.

53

Page 54: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Мавзу бўйича таянч сўзлар.Нерв системаси, ўтказувчанлик, қўзғалувчанлик, синапс, нейрон, дендрит,

аксон, орқа мия, рефлектор, симпатик, парасимпатик, саматик, вегетатив, марказий, периферик, рефлекс, шартли рефлекс, шартсиз рефлекс, невроз, мускул, статик, динамик, мотонейрон, чарчаш, жисмоний тарбия, меҳнат.

Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие.

Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991г.2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991 й.3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. Дарслик. Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2009 й.5. Содиқов Қ.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси” Тошкент.

“Ўқитувчи”. 1992 й.6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. М. Просвешение. 1990 г.7. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. 1995.8. Антропова М.В. “Болалар ва ўсмирлар гигиенаси”. М.Медицина. 2002 й.9. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz10.Интернет сайти: www.FIZIOLOGIYA.ru

Мавзу бўйича назорат саволлари.

1. Нерв системасининг асосий хусусиятлари, тузилиши ва функциялари.

2. Орқа миянинг тузилиши.3. Орқа миянинг функциялари.4. Саматик ва вегетатив нерв тизимига қандай органлар киради?5. Шартли ва шартсиз рефлекслар ҳақида маълумот беринг.6. Невроз касаллиги қандай вужудга келади?7. Мускуллар ва уларнинг функцияси.8. Мускуллар неча хил иш бажаради?9. Мускулларнинг чарчаши ҳамда ўта чарчаш ҳақида маълумот беринг.10. Мускуллар ривожланишида жисмоний тарбия ва меҳнатнинг роли.

54

Page 55: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

8-МАВЗУ: СЕЗИШ ОРГАНЛАРИНИНГ ФИЗИОЛОГИЯСИ ВА ГИГИЕНАСИ.

РEЖA:

1. Сезиш органларининг аҳамияти, роли ва хоссалари.2. Кўриш анализатори.3. Эшитиш анализатори ва гигиенаси.4. Ҳид ва тери анализаторлари.

1. Сезиш органларининг аҳамияти, роли ва хоссалари.Ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш анализаторлар, яъни сезги

органлари орқали амалга оширилади. Инсон атроф муҳитдаги ходисаларни ва шу муҳит таъсирларини сезги органлари ёрдамида идрок этади.

Инсон оладиган ва муайян даражага этадиган ҳамма таъсиротлар атрофдаги муҳит, атрофдаги дунё тўғрисида, биздан ташқарида ва онгимизга алоқадор бўлмаган нарсаларнинг мавжудлиги тўғрисида тушунча берадиган манбаадир.

Тананинг ташқи муҳитдан оладиган ўрни, ҳаракатлари асосан олий сезги органларига алоқадор бўлади.

Ҳар бир анализатор уч қисмидан ташкил топган: периферик қисм - ташқи таъсирот энергиясини нерв жарайнига айлантириб берадиган (трансформация-лайдиган) аппарат, яъни рецептор, ўтказувчи қисм - марказга интилувчи нерв толаларидан тузилган ва қўзғалишни марказга етказиб берадиган қисм яъни бош мия пўстлоғининг махсус ҳужайралардан ташкил топган марказий қисм ёки ярим шарларнинг пўстлоқ қисми.

Анализаторнинг периферик қисми таъсиротларнинг жуда аниқ турларини идрок этади. Масалан, кўрув органлари ёруғликни, эшитув органлари товушни идрок этади ва ҳоказо. Мана шу хосса сезги органларининг таъсиротларга адекватлиги деб аталади.

Анализаторнинг хоссалари. Ҳар бир анализатор гоҳо бир мунча кучли, гоҳо бир мунча кучсиз таъсиротларни идрок этишга мосланиш (адаптацияланиш) хусусиятига эга. Жуда ёшлигидан бошлаб мусиқа ўрганадиган болаларда эшитишнинг ривожланиши ва ўткирлашиши ана шунга мисол бўлади.

Анализаторларнинг ўзаро таъсири. Анализаторлар бир-бирига таъсир кўрсатиб туради. Бу сезгининг кучайишига, баъзида эса сусайишига ҳам олиб келади. Чунончи, қуёш нури тери, ҳид билиш, эшитиш рецепторларининг қўзғалувчанлигини ўзгартиради. Ҳаддан ташкари иссиқ овқатнинг мазаси яхши билинмайди, чунки кучли температура таъсири таъм билиш анализатори функциясини сусайтириб қўяди. Эшитув таъсиротлари (тонлар, шовқинлар) қоронғига адаптацияланган кўзнинг яшил-кўк нурларга қўзғалувчанлигини оширади ва зарғалдоқ-қизил нурларга қўзғалувчанлигини сусайтиради. Модомики шундай экан, одатдаги амалий фаолиятда анализаторлар функцияларининг бир-бирига қандай таъсир қилиб туришини билиш жуда катта аҳамиятга эга. Анализатор ишининг бузилиши (масалан, кўзнинг кўр, қулоқнинг кар бўлиб қолиши) одамни ногирон қилиб қўяди.

55

Page 56: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Анализаторлар бир-бирига маҳкам боғланган ҳолда ишлаш билан бир қаторда бир-бирининг ўрнини қисман тўлдириб ҳам туради. Айни вақтда, уларнинг пўстлоқдаги марказлари ўртасида йўқолган анализаторнинг ўрнини қисман тўлдиришга имкон берадиган вақтинча (шартли рефлектор) боғланишлар юзага келади. Чунончи, кўзи кўр кишиларда эшитиш ва ҳаракат-туйғу анализатори ҳамиша биргаликда ишлаб турадиган бўлгани учун атрофдаги дунёни туйғу ва эшитиш ёрдамида билиш қобилияти пайдо бўлади.

2. Кўриш анализатори. Кўзнинг энг муҳим қисми тўр парда билан кўрув нерви ҳисобланади.

Болаларда кўзнинг тўр пардаси катталарникига қараганда юпқароқ бўлиб, яхши такомиллашган. Тўр пардада ёруғликни сезувчи элементлар, яъни шаклига кўра таёқчалар ва колбачаларга ўхшаб кетадиган ҳужайралар бор.

Тўр пардага ёруғлик таъсир этганда унда электр ҳодисалари вужудга келади. Булар таёқчалардаги родопсин ва колбачалардаги родоксиннинг фотокимёвий йўл билан парчаланиши натижасида пайдо бўладиган биотоклардир. Бироқ, ёруғликда родопсиннинг парчаланиш тезлиги родоксиннинг парчаланиш тезлигига қараганда анча катта бўлади. Шу муносабат билан таёқчаларнинг ёруғликка сезгирлиги колбачаларникига қараганда 1000 баробар ортиқ. Родопсин билан родоксиннинг фотокимёвий йўл билан парчаланиш реакцияси, кўриш нерви толаларида импульслар пайдо бўлишига олиб боради ва кўрув идрокининг ибтидоси бўлиб ҳисобланади.

Таёқчалар ғира-ширада кўриш органи бўлиб, рангсиз ёруғлик сезгиларини беради. Колбачалар кундузи кўриш органи бўлиб, ранг сезгиларини беради. Колбачалар ишлаб турган пайтда таёқчалар тормозланган ҳолатда бўлади. Таёқчалар эса, кучсиз ёруғликда ҳам агар шу ёруғлик тўр парданинг фақат таёқчалар жойлашган ён юзасига тушадиган бўлса, ёруғлик сезгисини бераверади. Тўр пардада ҳосил бўладиган потенциаллар родопсиннинг фотокимёвий йўл билан парчаланиши кўринишларидан биридир. Кўз мускуллари тинч ҳолатда турган бўлса, предметдан келаётган нур (тасвир) тўр пардадаги фокусга тўпланади. Бундай кўз нормал кўз ҳисобланади. Агар кўзга келаётган нур сингандан кейин тўр парданинг олдида фокусга тўпланса, яқиндан кўрадиган кўз дейилади. Фокус тўр парданинг орқасига тўпланса, яқинни кўра олмайдиган ёки узоқни кўрувчи кўз ҳисобланади. Узоқни кўрувчи ва яқинни кўрувчи кўзни нормал холатга келтириш учун кўзойнак тақиш керак. Бу холатларни қуйидаги схемада кўриш мумкин.

56

Узоқдан кўрувчи кўз ва уни тўғрилаш

Яқиндан кўрувчи кўз ва уни тўғрилаш

Кўзнинг нур с индирувчи муҳитлари.

Page 57: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Кўзнинг нур синдирувчи муҳитлари тиниқ бўлган тақдирдагина кўз равшан кўриши мумкин. Кўз оптик системасининг нур синдириш кучи диоптриялар (Д) билан ифодаланади. Диоптрия - фокус масофаси 1 метрга тенг линзанинг нур синдириш кучидир.

Кўришнинг аниқлиги кўз гавҳари шаклининг ўзгаришига боғлиқ бўлади. Кўзнинг тўр пардада аниқ тасвир ҳосил қилишга мосланиш хусусияти аккомодация деб аталади. Аккомодация тинчлигида кўз гавҳари олдинги юзаси эгрилигининг радиуси 10 миллиметрга тенг бўлса, максимал аккомодациясида, яъни буюм кўзга ҳаммадан яқин қилиб тутилганда, кўз гавҳари олдинги юзаси эгрилигининг радиуси 5,3 миллиметр бўлади.

Ёш улғайган сари кўз гавҳари капсуласи эластиклигининг йўқолиб бориши энг катта аккомодацияда кўз гавҳари нур синдириш қобилиятининг камайиб қолишига олиб келади. Шунинг натижасида ёши қайтган одамлар буюмларни узоқдан яхшироқ кўрадиган бўлиб қолади. Ёш улғайган сари энг яқиндан аниқ кўриш нуқтаси нари сурилиб боради. Чунончи, 10 ёшда бу нуқта кўздан кўп деганда 7 см масофада бўлса, 20 ёшда 8,3 см, 30 ёшда 11 см, 35 ёшда 17 см масофада бўлади, 60-70 ёшга борганда эса бу масофа 80-100 см га яқинлашиб қолади. Шишасимон тана дирилдоқсимон тиниқ модда бўлиб, кўз олмасининг каттагина қисмини тўлдириб турадиган жуда нозик капсулага ўралган. Бу тана нур синдирувчи муҳит ҳисобланади ва кўзнинг яхлит оптик системаси қаторига киради.

У олдинги сал ботиқ юзаси билан кўз гавҳарининг орқа юзасига тақалиб туради. Шишасимон танадаги сарфнинг ўрни тўлмайди. 1/3 қисмигина кўз ички суюқлиги билан алмашинади, бундан кўра кўпроқ қисми йўқолгудек бўлса, кўзнинг ишдан чиқиб қолишига олиб боради.

Кўз гавҳари олдинги томондан ёруғликни ўтказмайдиган рангдор парда билан қопланган, шу парданинг қоқ ўртасида думалоқ тешик бор, кўз қорачиғи деб шунга айтилади. Рангдор парданинг функциялари:

1) кўзга ёруғлик нурларининг фақат марказий дастасини ўтказишдан иборат, шунга кўра буюмнинг кўз тўр пардасидаги тасвири фокусда аниқ бўлади ва тарқалиб кетмайди;

2) кўзга ўтадиган нурлар миқдорини идора этиш, шу йўл билан кўз тўр пардасининг таъсирланиш интенсивлигини бошқариб боради. Рангдор парданинг шу тариқа бошқарувчанлик функцияси кўз қорачиғи диаметрини халқасимон мускул толалари ёрдамида ўзгартириш йўли билан юзага чиқади. Ўша мускул толалари рангдор парда радиал мускулларининг қисқаришига сабаб бўлади.

Кўз нормал бўлса, олисга қараб турилганда буюмдан келадиган параллел нурлар кўз қорачиғи эгрилигини ҳеч бир ўзгартирмасдан, тўр пардада фокусга тўпланади.

Кўзнинг узунлиги одатдагидан кўра ортиқроқ ёки кўз синдирувчи муҳитларининг кучи одатдагидан кўра кўпроқ (кўз гавҳарининг эгрилиги каттароқ) бўлса, одам нарсаларни яқиндан кўрадиган бўлади. Ана шундай кўзга тушган параллел нурлар дастаси тўр парда олдида фокусга тўпланади. Тўр пардага тарқалувчи нурлар дастаси тушади. Буюм тасвири тарқоқ бўлиб қолади. Аниқ тасвир ҳосил бўлиши учун фокус тўр пардага тушиши зарур. Яқиндан

57

Page 58: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

кўрадиган кўзга тарқалувчи нурлар дастаси тушган пайтда ана шундай бўлади. Шу муносабат билан кўзи яқиндан кўрадиган одамлар буюмни кўзга яқин келтирганидагина кўради. Бундай одамларга икки томони ботиқ кўз ойнак зарур бўлади.

Яқиндан кўришнинг туғма ва турмушда орттирилган хили бор. Яқиндан кўришнинг турмушда орттирилган хили туғма хилига қараганда анча кўп учрайди.

Кўзнинг узунлиги кичик ёки нур синдириш кучи суст бўлса, узоқдан кўриш ҳодисаси кузатилади. Айни вақтда ёруғлик дастаси кўзда тўр парда орқасида фокусга тўпланади. Кўзнинг тўр пардасига йиғилувчи нурлар тушади, буюмларнинг тасвири эса тарқоқ бўлиб қолади. Узоқдан кўрадиган одамлар шишасининг икки томони қавариқ кўзойнак тақиб юришлари керак.

Кўзнинг ёрдамчи аппаратларига: ҳаракатлантирувчи аппарат-мускуллар, ҳимояловчи аппарат-кўз қовоқлари, киприклар, ёш безлари билан уларнинг чиқариш йўллари киради.

Ҳаракатлантирувчи аппарати олтита, яъни тўртта тўғри ва иккита қийшиқ мускулдан ташкил топган. Тўғри мускуллари кўз олмасини кўзнинг кўндаланг ва тик ўқлари атрофида айлантирса, қийшиқ мускуллари олдинги-орқа йўналишда ўтадиган ўқи атрофида айлантиради. Демак, тўғри мускуллари кўз олмасини чапга ва ўнгга, юқори ва пастга, қийшиқ мускуллари эса пастга ва ичкарига, юқорига ва ичкарига айлантиради. Нормал кўзнинг ҳамма ҳаракатлари нуқул уйғун ҳаракатлар бўлади, яъни буюм кўздан кечирилаётган пайтда иккала кўзнинг кўриш ўқлари ҳамма буюмда кесишади. Кўрув ўқларининг шу тариқа кесишуви иккала кўзнинг ички тўғри мускулларининг қисқариши туфайли юзага чиқади ва конвергенция деб аталади.

Бир вақтнинг ўзида аккомодациясини кучайтириб, кўз қорачиғини торайтирадиган уч жуфт (кўзни ҳаракатлантирувчи нерв) кўзнинг ҳаракатга келтирадиган асосий нерв бўлганлиги учун яқиндаги буюмларни кўришда учта процесс-конвергенция, аккомодация ва кўз қорачиғининг торайиши ҳамиша бир вақтда юзага чиқади.

3. Эшитиш анализатори ва гигиенаси. Ташқи қулоқ. Ташқи қулоққа қулоқ супраси ва ташқи эшитиш йўли киради.

Кичик ёшдаги ўқувчиларда ташқи эшитиш йўли катта ёшдаги одамларга қараганда торроқ бўлади. 7-9 ёшда унинг катта қисми тоғайдан ташкил топган бўлади. 12 ёшга келгандагина кўпчилик болаларда унинг ярми суякка айланиб, катта ёшли одамнинг эшитиш йўлига ўхшаб қолади. Тахминан шу ёшга келиб, ўқувчи эшитиш аппаратининг шаклланиши ва эшитиш органининг тўла

етилиши тугалланади. Ташқи эшитиш йўлини ноғора парда беркитиб туради. Ноғора парда тешилганида қулоқ оғир тортиб қолади.

Ўрта қулоқ икки қисмдан: ноғора бўшлиғи ва эвстахий найидан ташкил топгандир. Ноғора бўшлиғи учта эшитиш суякчаси (болғача, сандон ва узанги) турадиган жой бўлиб,

58

Page 59: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

эвстахий найи орқали бурун ҳалқум билан туташади. Эшитиш суякчалари системаси товуш тўлқини ноғора пардасидан овал туйнук пардасига ўтганида унинг босимини 50-60 баравар кучайтириб беради.

Кичик мактаб ёшидаги ўқувчи ноғора бўшлиғини деворлари бирмунча зич суякдан ташкил топган, чунки чакка суягининг пирамидасидаги ҳаволи бўшлиқлар, яъни ячейкалар ҳали тўла ривожланмаган бўлади. Шу муносабат билан бундай болаларда ўрта қулоқдаги яллиғланиш жараёнлари камроқ оғриқ билан ўтади.

Овал туйникни бекитиб турадиган парда ноғора бўшлиғини ички қулоқдан ажратиб туради. Эвстахий найи орқали бурун-ҳалқум ноғора бўшлиғи билан туташади. Шунга кўра ноғора пардасига тушадиган ҳаво босими бараварлашиб туради.

Кичик ёшдаги ўқувчиларда эвстахий найи катталарникига қараганда бироз калтароқдир. Бу найнинг бурун-ҳалқум томондаги учининг тешиги унчалик яхши билинмайдиган бўлади, чунки атрофида катта ёшдагиларга ўхшаган кўтармаси йўқ. Шу муносабат билан бурун-ҳалқумдан микроблар ўрта қулоққа осон киради ва унинг яллиғланишига сабаб бўлади.

Ички қулоқ. Чакка суяги пирамидасининг бағрида ички қулоқ ёки лабиринт бор, унда тананинг ҳолати ва ҳаракатлари, шунингдек товушни идроқ этувчи анализаторнинг периферик қисми жойлашган.

Суяк лабиринтда унинг шаклини деярли аниқ такрорлайдиган парда лабиринтнинг ичи эса эндолимфа билан маҳкам боғланган уч бўлим тафовут қилинади: даҳлиз, ярим доира каналлар ва чиғаноқ. Даҳлиз ярим доира каналлар билан чиғаноқ ўртасидаги марказий ўринни эгаллайди. Ярим доира каналларнинг бешта тешиги ва чиғаноқнинг битта тешиги даҳлизга очилади. Даҳлиз ва ярим

доира каналлар вестибуляр аппаратни, яъни тананинг ҳолатини, ҳаракатларининг тезланиши ёки секинлашувини сезадиган ва мувозанатни сақлашга ёрдам берадиган органини ташкил этади. Даҳлиз эндолимфа билан тўлиб туради, эндолимфада отолитлар бўлади. Тана вазиятининг ўзгариши вестибуляр нерв толалари билан боғланган отолитлар ҳолатининг ўзгаришига олиб келади. Отолитлар рецепторларга босилиб, қўзғалишни келтириб чиқаради, шу қўзғалишга жавобан айрим органлар вазияти ҳам ўзгаради.

Баъзи болаларда ҳам худди катта одамлардагидек вестибуляр аппарат ортиқча кўзғалувчан бўлади, денгиз касаллиги деб шуни айтилади. Бундай болалар автомобиль, самолёт, кемада юрганида ва арғимчоқ учганида ўзини ёмон ҳис қилади. Уларнинг ранги оқариб, пешонасини совуқ тер босади, боши айланиб, кўнгли айнайди, оғзидан сўлаги оқиб, қайт қилади, нафаси тезлашади, сўнгра пульси секинлашиб, қон босими пасайиб қолади. Такрор-такрор, яъни машқ қилиб ҳадеб сафарга чиқаверадиган бўлса, кўпчилик одамларда бундай ҳолат барҳам топиб кетади.

Чиғаноқ. Чиғаноқ бўшлиғи икки қаватга ажралган бўлиб, булар чиғаноқнинг устки қисмидан бир-бири билан туташади. Шу каналларнинг бири узанги суякнинг асосини ёпиб турадиган овал дарчадан бошланади. Ноғора пардалари ва

59

Page 60: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

ўрта қулоқнинг суякчалар системасига ҳаво босими тушганида канални тўлдириб турган суюқликнинг ҳаракатланишига сабаб бўлади. Канал суюқлигида товушни қабул қилувчи аппарати бор, у кортий органидир. Кортий органи икки хил хужайрадан ташкил топган. Уларнинг бири таянч ва қоплама ҳужайралар бўлса, иккинчиси товуш тебранишларини идрок этадиган тукли ҳужайралардир.

Қулоқ ўткирлиги. Қулоқ ўткирлиги қулоқнинг туғма хусусиятлари, гигиенасига, эшитиш қобилиятининг тарбиясига боғлиқдир. Қулоқнинг туғма ўткирлиги ҳақида баъзи олимлар суяк лабиринтда ўзгаришлар фотосклероз келиб чиқиши, ўрта қулоқда йирингли яллиғланиш ва бошқа ўзгаришлар авж олишига, баъзилар эса туғилишдан мойил бўлади, деган фикрни билдирадилар. Мана шу ўзгаришларнинг ҳаммаси қулоқнинг оғир тортиб қолишига олиб келади, кўпинча қулоқнинг кар бўлиб қолишига ҳам сабаб бўлади. Бироқ ирсий заифликни ҳамиша бартараф этса бўлади, яъни муҳитни усталик билан ташкил этиш тарбия ва даволаш йўли билан камчиликни йўқотиш ёки билинмайдиган қилиб қўйиш мумкин.

Қулоқ супраларнинг физиологик роли асосан товушларни тутиб, ташқи эшитиш йўлига йўналтиришдан иборат. Бу товушнинг қайси томондан келаётганини билиб олишга имкон беради, товушнинг қайси томондан келаётганини билиш товуш тўлқинининг ҳар бир қулоққа баравар етиб келмаслигига боғлиқ, чунки товуш манбаига яқинроқ турган қулоққа тўлқин эртароқ етиб келса, ўша манбадан нарироқ турган қулоқка кечроқ етиб келади. Қулоқ ўткирлиги эшитиш аппаратининг гигиеник ҳолатига ҳам боғлиқ. Чунончи, ажралиб чиқадиган секрет-мум ташқи эшитиш йўлида тўпланиб қолса товуш тўлқини ўз йўлида тўсқинликка учраб, ноғора бўшлиғига етиб боргунча сусайиб кетади, баъзан эса бутунлай етиб бормай ҳам қолади. Қулоқ анча оғир тортади. Қулоқнинг оғир тортиши бурун ва бурун-ҳалкумдаги яллиғланиш жараёнларига, эвстахий найининг тез-тез яллиғланиб туришига боғлиқ бўлади.

Қулоққа шовқиннинг таъсир қилиши. Эшитиш органи частотаси ва даврийлиги ҳар хил бўладиган ҳаво тебранишларини, яъни товушни идрок этади. Ҳамма товушларни частотаси ва даврийлигига қараб мусиқа товушлари ва мусиқа бўлмаган товушларга ажратиш русм бўлган. Мусиқа товушларига маълум даврийлик ва частота хосдир. Шовқинлар эса бетартиб ҳаво тебранишларидир. Одам жим-жит жойда узоқ турганида шовқинларни идрок этиш лаёқати кучаяди. Қаттиқ товушлар узоқ таъсир қилганида, товушни идроқ этиш аввалига сусаяди (товушга мосланиш) сўнгра, бирмунча яхшиланади. Қаттиқ шовқин бўлиб турадиган ва баланд товушлар эшитиладиган шароитда узоқ туриш зарарлидир. Бу қулоқнинг баттар оғир тортиб қолишига ва ҳатто гарангликка олиб боради.

Болаларда қулоқ оғирлиги. Қулоқ оғирлиги нутқ камчиликларига, кичик ёшдаги ўқувчиларга эса ёзувда хато қилаверишига сабаб бўлади. Гўдаклигида қулоқнинг оғир тортиб қолиши нутқ ривожланишини издан чиқишига олиб келади. Яхши эшитмайдиган болалар, кар болалардан фарқ қилиб, одатдагича қаттиқ овоз билан айтилган таниш сўзларни ажратади ва қулоққа кирган нотаниш сўзнинг контурини такрорлайди. Қулоғи яхши эшитмайдиган болалар нотаниш сўзларни жуда ўзига хос бир тарзда талаффуз қилади. Улар сўзлардаги жарангли товушларни юмшоқ товушлар билан, жарангсиз товушлар билан, юмшоқ

60

Page 61: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

товушларни сирғалувчи товушлар билан адаштириб юборади. Айни вақтда уларнинг нотўғри талаффузи (дудуқланадиган болалардагидек) ҳаракат қийинчиликларига боғлиқ бўлмасдан, балки сўзнинг товуш таркиби ўзлаштирилмай қолгани туфайли келиб чиқади. Шу муносабат билан болалар баъзи ҳарфларни бошқалари билан солиштиради, уларни тушириб қолдиради, сўзларнинг урғу остига олинмайдиган боши ёки охирини тўла ёзмай қўяди ва ҳоказо.

Яхши эшитмайдиган ўқувчиларга олдинги парталардан жой берилади, бунда партанинг ўқувчи бўйига тўғри келиши ва синф доскасининг тўсилиб қолмаслигига аҳамият берилади.

4. Ҳид ва тери анализаторлари.Ҳид билиш органи. Ҳидни нафас йўлидан четда, юқори бурун чиғаноғининг

ўрта қисми ва бурун тўсиғининг шиллиқ пардасида жойлашган махсус ҳужайралар идрок этади. Шунинг учун исли моддалар аралашган ҳаводан одатдагича нафас олинганда тезроқ етиб боради. Ҳужайраларнинг иккитадан ўсимтаси бўлади. Ўсимталарнинг бири кимёвий таъсиротлирни идрок этса, иккичиси қўзғалишни бош мияга ўтказади. Ҳидли баъзи моддалар ҳид билиш ҳужайраларгагина эмас, балки учлик нерв охирларини ҳам таъсирлантиради, шунинг натижасида нафас органларига алоқадор рефлекслар (акса уриш, нафаснинг тўхтаб қолиши) келиб чиқади. Баъзи моддалар, масалан, қалампирмунчоқ ҳиди фақат ҳид билиш ҳужайраларини таъсирлантирса, бошқа моддалар, аммиак эфир учлик нерв охирларига ҳам таъсир қилади. Одамда ҳид билиш асосан овқат ва нафас олинадиган ҳавонинг таркибини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Нафас олинадиган ҳаво бурун йўллари (пастки ва ўрта йўл) орқали газлар ҳаракатининг физик қонунларига мувофиқ ҳид билиш соҳасига ўтади ва шу тариқа ҳидли моддани етказиб келади.

Ҳидли моддаларнинг ҳар бир заррачасини тегишли ҳужайралар қабул қилади. Бунинг исботи шуки, айрим дорилар, бир хил ҳидларни идрок этишни сусайтириб қўйгани ҳолда бошқа ҳидларни идрок этишга ҳалақит бермайди. Кичик ёшдаги болалар ҳидни одатда катта ёшли одамларга қараганда яхшироқ сезади, лекин ҳидларни ажратиш ҳали номукаммал бўлади.

Юқорида санаб ўтилган сезги органлари сингари кишининг бутун танаси бўйлаб жойлашган тери орқали сезиш рецепторлари ҳам киши билиш фаолиятида катта аҳамиятга эга.

Тери сезгилари кўпинча тери-мускул сезгилари деб ҳам аталади. Бу сезги тури нарсаларнинг силлиқ ёки ғадир-будирлигини, қаттиқ ёки юмшоқлигини, ҳароратини сезишга имкон беради. Мускуллардаги ва пайлардаги сезувчи нерв учлари предметнинг оғир-енгиллигини сезишга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам буни тери-мускул сезгилари деб айтилади. Бу сезувчи нуқталар тананинг турли участкаларида ҳар хил зичликда жойлашганлиги учун тананинг айрим қисми, яъни, бармоқ учлари ўта сезгир бўлса, бошқа қисми, масалан, баданнинг қорин териси ва орқа курак қисми кам сезадиган бўлади. Кўрлар шу хусусият туфайли бармоқлари билан деярли сезилмайдиган ғадир-будирликни ҳам сезиб ҳарфларни ўқийдилар.

61

Page 62: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Мавзу бўйича таянч сўзлар.Анализатор, периферик, адаптация, адекват, тўр парда, шох парда,

кўз гавҳари, шишасимон тана, ташқи қулоқ, ўрта қулоқ, ички қулоқ, қулоқ оғирлиги, ҳид билиш сезгиси, тери сезгиси.

Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие.

Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991 г.2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991 й.3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. Дарслик. Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2009 й.5. Содиқов Қ.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси”. Тошкент.

“Ўқитувчи”. 1992 й.6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. М. Просвешение 1990 г.7. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. 1995 й.8. Антропова М.В. “Болалар ва ўсмирлар гигиенаси”. М.Медицина, 2002 й.9. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz10. Интернет сайти: www.anatomus.ru

Мавзу бўйича назорат саволлари.1. Сезиш органларининг аҳамияти, роли ва хоссалари.2. Кўриш анализатори.3. Кўзнинг тузилишини тушунтириб беринг.4. Кўзнинг нур синдирувчи муҳитлари.5. Эшитиш анализатори ва гигиенаси.6. Қулоқнинг тузилиши: ташқи, ўрта ва ички қулоқ тузилишини

тушунтиринг.7. Қулоққа шовқиннинг таъсир қилиши.8. Ҳид анализаторлари.9. Баъзи ҳидларнинг нерв системасига таъсирини изоҳланг.10. Тери анализаторлари.

62

Page 63: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

9-МАВЗУ: ФИЗИОЛОГИЯ ВА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ.

РЕЖА:

1. Жисмоний тарбия ва спорт гигиенасининг асосий вазифалари.2. Машғулот ўтказиладиган хоналарга қўйиладиган гигиеник талаблар.3. Ёшлар ўртасида авж олаётган зарарли одатлар.4. Гиёҳвандлик ва ОИТС касаллиги. Уларга қарши кураш профилактикаси.

1. Жисмоний тарбия ва спорт гигиенасининг асосий вазифалари.Ўқув муассасаларидаги жисмоний тарбияни тўғри ташкил этиш

ўсаётган организмга ҳар томонлама ижобий таъсир кўрсатадиган хилма-хил воситалардан фойдаланишни кўзда тутади. Бунда ўқувчиларнинг ёшга алоқадор анатомик-физиологик хусусиятларини, саломатлиги ва жисмоний тайёргарлик даражасини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.

Меҳнат ва жисмоний машқлар дейилганда, биринчи галда жисмоний ривожланиш мақсадида қўлланиладиган ҳар хил шаклдаги ҳаракатлар тушунилади. Ҳаракат фаоллигининг чекланиши гипокинезия “гиподинамия” га олиб келади, бунда ҳаракат аппарати, вегетатив нерв системаси, қон айланиши ва бошқаларда умумий морфологик ва функционал етишмовчиликлар рўй беради. Айни вақтда ақлий ва жисмоний меҳнат қобилияти пасайиб, одам тез чарчаб қолади, организмнинг ташқи муҳитнинг зарарли таъсуротларига қаршилиги сусайиб кетади, бу кейинчалик юрак томир ва асаб системаси, нафас ва ҳазм аъзоларида касалликлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Ўқувчиларнинг меҳнати асосан ақлий меҳнат ҳисобланганлигидан жисмоний машқларнинг асабий-рухий зўриқишларини бартараф этишини ҳисобга олиш керак. Ақлий ишни жисмоний иш билан навбатлаштириб олиб бориш натижасида чарчаган ҳужайраларнинг энергетик сарфи ўрни тез тўлади.

Жисмоний тарбияда ўқув юрти врачи етакчи ўрин тутади, у ўқувчиларни тиббий текширувдан ўтказади, жисмоний тарбия ўқитувчиси ва ота-оналар билан бамаслахат ишлайди.

Ўқувчиларни тиббий гуруҳларга тақсимлаш жорий ўқув йилининг охири, янги ўқув йилининг бошига келиб тугалланиши керак. Тиббий текширувнинг натижалари ва жисмоний тайёргарлик тўғрисидаги маълумотларга қараб ўқувчилар тиббий нуқтаи назардан асосий, тайёрлов ва махсус гуру ҳ ларга бўли-нади.

63

Page 64: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Асосий гуру ҳ ларга соғлиғида деярли ўзгаришлар бўлмаган, жисмоний тайёргарлиги яхши бўлган, яъни югуриш, сакраш, тирмашиб чиқиш ва бошқалардан ўртача ва юқори кўрсаткичларга эришадиган ўқувчилар киритилади.

Тайёрлов гуру ҳи аъзолари саломатлигида арзимас ўзгаришлар бўлган, жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик жиҳатидан орқада қолган ўқувчилардан иборат бўлади.

Махсус гуру ҳ ларга саломатлигида ўзгаришлар бўлган ўқувчилар киради. Уларга шахсий режа бўйича ўқишдан ташқари вақтда 30 дақиқадан хафтасига 3 марта жисмоний тарбия машқлари ўтказиб туриш тавсия этилади.

Ўқувчилар жисмоний тарбиясининг асосий шакли жисмоний тарбия дарсидир. Дарсларда аста секинлик, изчиллик ва мунтазамлик асосларига амал қилиниши ва улар кириш, асосий ва якунловчи қисмлардан иборат бўлиши керак.

Дарслардан ташқари вақтларда ўтказиладиган оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ўқувчиларнинг ҳар томонлама жисмоний ривожланиши учун имкониятларни кенгайтиради, физиологик функцияларнинг такомилланишига имкон беради ва саломатликни мустаҳкамлайди. Машғулотлар тўғри йўлга қўйилиб, ўқувчиларнинг ёши, жисмоний ва шахсий хусусиятлари ҳисобга олинганида касалликларга чидамлиликни оширади.

Спорт билан шуғулланадиган ўқувчилар спорт билан шуғулланмайдиган ўқувчиларга нисбатан соғлом бўлади, касалликларга камроқ чалинади, жисмонан яхши ривожланади, дарсларни тўлароқ ўзлаштиради.

2. Машғулот ўтказиладиган хоналарга қўйиладиган гигиеник талаблар.Машғулот хоналарини ёритилишига қўйиладиган гигиеник талаблар.

Ёруғлик ҳамма жойга баравар тушиши, иш жойига соя тушмаслиги, шуъла бермаслиги, хона ортиқча иситиб юборилмаслиги керак. Бино горизонтга нисбатан тўғри жойлашганда, IV иқлим минтақасида бинонинг деразалари жанубга, жануби-шарққа қаратиб, қулай қилиб қурилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шип, деворлар ва мебеллар ранги яшил, оч ҳаво ранг ёки дарахт танаси рангида бўлиши керак.

Дераза олдига ёруғликни камайтирадиган даражада гуллар қўйиш мумкин эмас. Дераза пардалари ҳам қуёш нурларини кўп ютади. Шу сабабдан, машғулот пайтида, дарс тайёрлаганда пардаларни бутунлай очиб қўйиш, ёруғлик ўқувчининг чап томонидан тушиши керак. Барча таълим муассасаларида табиий ёруғликдан ташқари, сунъий ёритиш системаси яхши йўлга қўйилган бўлиши керак.

Ўқув хоналарининг ёритилганлигига мебель (парталар, синф доскаси)нинг ранги таъсир қилади. Шу муносабат билан парталар оч рангли бўёқларга бўялади.

64

Page 65: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Синф доскалари жигар ранг ёхуд тўқ яшил ранг линнолеум, релин ёки пластмасса билан қопланади. Тўқ яшил рангли доскаларга сариқ бўр билан, бошқа ҳолларда эса оқ бўр билан ёзган маъқул.

Синф деразаларига бир талай хонаки гул қўйилса, деразаларнинг ойнаси ифлос бўлиб кетса, дераза ва эшикларга пардалар осилган бўлса, табиий ёруғлик кам тушади.

Хона жиҳозларига қўйиладиган гигиеник талаблар. Ўқувчиларнинг гигиена талабларига риоя қилмаслиги, мебелнинг ўқувчи бўйига мос келмаслиги, иш жойининг ёмон ёритилиши, узоқ вақт бир хил вазиятда туриб қолиш, кун бўйи кам ҳаракат қилиш ва бошқалар қад-қоматнинг бузилишига сабаб бўлади. Партада ёки стулда узоқ ўтириш ўзига хос статик иш ҳисобланади.

Иш қобилияти узоқ вақтгача пасаймай туришнинг ҳамда, ўқувчилар қад-қоматини тўғри ривожланишини, ўқиш даврида кўзнинг салбий таъсирланмаслигини таъминлаш мақсадида синфларни гигиена талабларига жавоб берадиган парталар билан жиҳозлаш муҳим аҳамиятга эга. Парта бир ва икки ўринли қилиб ясалади. Ҳар бир партанинг суянчиғи, ўтирғичи, масофаси ва дифференцияси, ёзув столи қисмлари бўлади. Партанинг суянчиғи ўқувчи бел-думғаза қисмининг қўшимча таянишини таъминлайди. Суянчиқ ўқувчи умуртқа поғонасининг бел эгрилигига мос келиши керак.

Синф парталари ва стол, стулларни аксланиш коэффициенти 35% дан 50% гача бўлган рангларда бўяш тавсия этилади. Парта, столлар оч кулранг, дарахт ранги ёки бошқа очроқ ранга бўялади. Болаларнинг антрометрик белгиларини ҳисобга олиб, парталарга ўтказиш уларни фақатгина тўғри ривожланишига таъсир қилиб қолмай, иш қобилиятини ҳам оширади.

Синф тахталарига қў йиладиган гигиеник талаблар. Синфлардаги тахталар асосан икки хилга: деворга ўрнатилган тахталар ва кўчма тахталарга бўлинади. Тахтадаги ёзув ҳаммага кўриниши учун охирги қатордаги парталарга ёки столларга нисбатан оралиқ кўпи билан 8-9 м бўлиши керак. Бундай масофада синф тахтасига ёзилганларни ўқувчи яхши кўради.

Синф тахталарининг юзаси ялтирамайдиган, силлиқ, жигар ранг ёки тўқ яшил тусдаги линолеум, ренин, ё бўлмаса пластмассадан тайёрланади. Тахтанинг пастки чети парталар баландлигидан сал юқорироқ (полдан ҳисобланганда 85-95 см баландликда) бўлиши керак. Яхши кўриниб турадиган бўлиши учун тахталар тепасига қўшимча чироқ ўрнатиш ҳам мумкин.

3. Ёшлар ўртасида авж олаётган зарарли одатлар.Келажаги буюк мустақил юртимиз учун ҳар томонлама баркамол,

ватанпарвар, юксак маданиятли, маънавий қадриятларни эъзозлайдиган етук ёшларни тарбиялашимиз лозим.

65

Page 66: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Ҳам жисмонан, ҳам маънавий соғлом авлоднинг турмуш тарзини яратиш давр тақозосидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик» номли асарида: «Биз наслимизнинг келажаги-соғлом авлод учун кураш бошладик. Шу ном билан орден таъсис этдик ва махсус халқаро жамғарма туздик. Бу беъжиз эмас. Соғлом авлод деганда, биз фақатгина жисман бақувват фарзандларимизни эмас, балки маънавий бой авлодни ҳам кўзда тутганмиз. Чунки, ҳар тарафлама соғлом авлодга эга бўлган халқни ҳеч қачон енгиб бўлмайди. Буни ҳаммамиз яхши англаб олмоғимиз шарт» - деб уқтириб ўтган эди. Дарҳақиқат, соғлом авлодни шакллантириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, уни амалга ошириш эса, барча мутасаддиларнинг бу борада жиддий фаолият олиб боришларини тақозо этади.

Муаммонинг долзарблиги. Психоактив моддалар (ПАМ)-алкоголь, гиёҳванд ва токсик моддаларга ружу қўйиш, сурункали равишда истеъмол туфайли уларга ўрганиб қолиш, қатор мамлакатлар аҳолиси, айниқса ёшлар саломатлигига путур етказаётган энг дахшатли муаммолардан бири бўлиб қолмокда. Сўнгги йилларда тиббий тавсиялардан ташқари наркотик ва токсик кайф қилдирувчи турли моддаларни қабул қилиш кўрсаткичлари шиддат билан ошиб бормоқда. Энг хатарли томони шундаки, ёшлар орасида кучли ва оғир синтетик гиёҳванд моддалар-кокаин ва героин кабиларга қизиқиш кучайиб бораётганлиги кузатилмоқда.

Гиёҳвандлик қатор тизимли бузилишлар билан тавсифланади. Энг аввало, модда алмашинуви жараёнида қўпол ўзгаришлар рўй беради. Гиёҳванд моддалар инсон бош миясига таъсир этиб, унга ўрганиб қолишига олиб келади. Шу билан бирга, улар бош миянинг, муҳим ички аъзоларининг зарарланишига ҳамда иммунитетнинг пасайиб кетишига сабаб бўлади. Шахснинг салбий томонга ўзгариши, характернинг заифлашиши, ҳулқ-атвор бузилиши, масъулиятсизлик, лоқайдлик, оилавий муносабатларнинг бузилиши, жиноятга қўл уриш, ўғирлик содир этиш кабилар гиёхвандликка хос бўлган ҳолатдир.

Ундан ташқари, мактаб ёки ўқув юртидаги умумий интизомнинг бузилиши, ўқувчи ва талабалар ўзлаштиришининг пасайиши, гиёхвандларга хос муҳит ғоясининг тарқалиши кабилар ҳам гиёхвандлик иллатининг ёшлар муҳитига кириб келганлигини англатади.

Тиббий томондан, гиёхвандлик оқибатида гепатитлар, ВИЧ/ОИТС, жинсий йўл билан юқадиган касалликларнинг кўпайиш жараёнини кузатиш мумкин.

Бундан ташқари, тамаки чекиш ҳам ёшлар ўртасида авж олиб бораётган зарарли омилдир. Чунки, одам папирос чекканда тамаки тутуни билан нафас олади, ўпкага кислород ўрнига карбонат ангидрид гази бориб қонга ўтади, организмдаги моддалар алмашинувини бузади, бундай ҳолат ўз навбатида организмнинг кислород танқислигига сабаб бўлади. Чекиш туфайли одамнинг хотираси сусаяди, одам озиб кетади, ёш ўсмирларни чекиши туфайли бола ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади, уруғ ҳужайраларда ўзгаришлар содир бўлади, жинсий ожизлик келиб чиқади.

Кейинги йилларда ёшлар ўртасида нос чекиш каби зарарли одат кенг тарқалмоқда. Носнинг тутуни бўлмаганлиги учун у чекувчи ўпкасига кирмагани билан, унинг заҳарли моддалари тил остидаги қон томирларига сўрилиб, қон

66

Page 67: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

орқали мия, юрак, жигар каби ҳаётий муҳим органларни заҳарлайди. Носнинг эриган қисми оғиз бўшлиғидаги сўлак билан ютиб юборилади ва у ошқозон-ичакларга тушиб, уларни заҳарлайди.

4. Гиёҳвандлик ва ОИТС касаллиги. Уларга қарши кураш профилактикаси.

Гиёхванд моддаларнинг организмга таъсири ва уларга қарши кураш профилактикаси. Гиёхванд модда (психоактив модда-ПАМ) қабул қилаётган бола (ўсмир) қанчалик ёш бўлса, унинг шунчалик тез ва оғир ногиронликка чалиниши, ёки эрта ўлиб кетиши эҳтимоли шу қадар кўп бўлади. Шунинг ўзи, давлатнинг салоҳиятини пасайтирадиган омил ҳисобланади.

“Оқ ажал” домига кўплаб ўсмирларининг тушиб қолаётганлиги ташвишли ҳолдир. Барчага маълум бўлган гиёхванд моддалардан ташқари, сўнгги 10 йил ичида психотроп наркотиклар (моддалар) қабул қилаётган гиёхвандлар сони кўпайиб бормоқда.

Инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган амфитаминлар, галлюциногенлар, ЛСД ва лизирин кислотасининг бошқа хосилалари шулар жумласидандир.

“Наркотик” (“гиёхванд модда”) нима дегани? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таърифига кўра, тиббиётда қўлланилишидан қатъий назар, кайф хиссиётини туғдирадиган ва унга ружу қўйишга (ўрганишга) олиб келадиган ҳар қандай модда наркотик дейилади. Уни истеъмол қилиш ва кайфидан ҳузурланишни одат қилганларни “наркаманлар” дейишади.

“Наркомания” атамаси грекча narke-тилдан қолиш, қотиб қолиш ва mania-ақлсизлик, ишқибозлик сўзларидан таркиб топган бўлиб, жисмонан ҳамда рухан гиёхванд моддани қабул қилишга ишқибоз бўлиб қолиш, ружу қўйиш ва оқибатда оғир асоратларга олиб келадиган касалликка айтилади.

Барча наркотик моддаларнинг инсон рухиятига таъсир этиш механизми бир хил бўлишига қарамасдан, у ёки бу наркотикнинг инсон организмига таъсирининг аниқ кўриниши айнан шу наркотик тури хусусиятлари билан боғлиқдир.

Гиёхванд модда ностерил эритмалар билан суюлтирилганида (масалан, водопровод суви билан) қонга мазкур модда билан биргаликда жуда кўп миқдордаги тирик ҳамда ўлик микроорганизмлар ҳам тушади. Бу эса, тана ҳароратининг 380С ва ундан кўтарилиши, совуқ қотиб қалтираш (озноб), кўнгил айниши, бош айланиши, қувватсизлик, баъзида белда ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлиши билан кечади.

Ушбу ҳолат, энг аввало (хаттоки энг енгил кечганида ҳам), шуниси билан хавфлики, юқори температурада ҳам бош мия ҳужайралари халок бўлади.

Оқибатда, гиёхвандликка дучор бўлган бемор қўшимча яна бир касалликка-энцефалопатияга (бош миянинг яллиғланишига) йўлиқади. Бу касаллик ҳам бош мия ҳужайраларининг кўплаб нобуд бўлишига олиб келади.

Гиёхванд беморларнинг захм (сифилис) касаллиги билан оғриши ҳоллари сўнгги пайтларда кўпайиб бормоқда. Энг ёмони шундаки, захм охирги лахзаларидагина аниқланмоқда. ОИТСга йўлиқаётган беморлар сони ҳам кундан-кунга ўсиб бормоқда. Статистика маълумотларига кўра, инъекция (нина санчиш)

67

Page 68: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

йўли билан гиёхванд моддаларни қабул қиладиган гиёхвандларнинг, 70 % дан кўпроғи ОИТСни юқтирганлар.

Опиатлар организмда бевосита кальций алмашинувининг бузилишига сабаб бўлганлиги туфайли гиёхвандлар орасида суяк тўқимаси ва тишлари зарарланганлари жуда кўп учрайди. Кальций суяк ва тиш таркибидаги асосий моддалардан бири бўлганлиги учун ушбу тоифадаги беморларнинг суяклари ва тишлари жуда катта зарар кўради.

Шундай қилиб, опиатларни қабул қилиш ўз навбатида гепатит, захм (сифилис), ОИТС каби ўта хавфли касалликларнинг юқишига ҳамда жигар, юрак, ўпка ва бош миянинг шикастланишига, иммунитетнинг кескин пасайишига, йирингли-юқумли касалликларнинг келиб чиқиши хавфининг ўта ошишига олиб келади. Шунинг учун, ҳам гиёхванд моддаларни, мунтазам равишда қабул қиладиган беморларнинг ўртача яшаш умри гиёхванд моддани илк бор қабул қилган вақтидан бошлаб 7-10 йилни ташкил этади.

Гиёхвандлик профилактикаси. Наркоманияга қарши курашнинг энг ишончли йўли бу профилактикадир. Маълумки, ҳар қандай касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осонроқ. Гиёхвандлик ўта маккор касаллик, у нафақат инсон саломатлигига путур етказади, балки у бемор оиласини бузади, унинг жамиятдаги мавкеига рахна солади, моддий бойлигини кемиради, охир оқибатда бундай бемор оламдан кўз юмади. Ушбу касалликнинг ўзига хос “алохида хусусияти” ва “уни даволашнинг ўта оғирлиги” гиёхвандликнинг олдини олишнинг кенг миқёсдаги комплекс чора-тадбирларини қўллашни талаб этади.

Гиёхвандлик профилактикасига оид комплекс тадбирлар механизми қуйидагича бўлиши кўзда тутилган:

гиёхвандлик профилактикаси асослари бўйича ўқув муассасалари ўқитувчилари, маҳаллалар рахбарлари, участка врачлари ҳамда милиционерларни ўқитиш;

тайёргарликдан ўтган ўқитувчилар ёрдамида ўқув муассасаларидаги турли ёшдаги ўқувчилар орасида гиёхвандлик профилактикаси бўйича дастурий дарслар ўтказиш;

ҳар бир синфдан 1-2 нафар ғолиб ўкувчиларни аниқлаш ва улардан кўнгиллилар тренерлар тайёрлаш;

кўнгиллилар ўзининг синфида 10 нафар ўқувчидан тузилган гурухларда дарслар, тренинглар олиб боради;

ўқувчилар ва ўқитувчилар кучи билан давра сухбатлари, семинарлар, ОИТС ва гиёхвандликка қарши кураш бўйича рефератлар, расмлар, бадиий хаваскорлик танловлари ўтказилади;

врач-наркологлар, милиция ва прокуратура ходимлари иштирокида хар ойда ўқув муассасалари ва махаллаларда гиёхвандликка қарши кураш йўналишида семинарлар, учрашувлар ўтказиш;

болалар ва ўсмирлар ўртасида гиёхвандлик профилактикаси ишлари кўп қиррали бўлиши лозим. Бу ишда, гиёхвандликнинг тарқалишига қарши таъсир механизмини яратишда, жамиятнинг барча қатламлари иштирок этиши керак,

68

Page 69: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

аниқроғи, гиёхвандлик профилактикаси мультисекторал характерга эга бўлиши даркор.

Орттирилган иммунитет тан қ ислиги синдроми (ОИТС) касаллиги. 1980 йилларнинг бошларида Америка қўшма Штаталарининг врачлари

томонидан биринчи маротаба пневмоцестик зотилжами ва Капоши саркомаси билан оғриган ёш бачавозларда уларнинг иммунитет ҳимоя тизимларининг ниҳоятда сусайиб кетганлиги аниқланган ва ўлим билан тугаётган СПИД касаллиги бутун жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг 1997 йилнинг охирида берган маълумотларига қараганда дунёнинг 197 мамалакатларида қайд қилиниб, оғриганларнинг умумий сони 1736958 ни ташкил этди. Улардан Америка қитьасига - 839189, Африкага - 617463, Европага - 197374, Осиёга - 74431 ва Океанияга -8501 киши тўғри келади.

СПИД касаллиги туфайли бугунги кунда ишга лойиқатли бўлган ёшларнинг аксарият қисмининг оғришлари ва ундан содир бўлаётган ўлимлар мамлакатларнинг иктисодий ва маънавий мавқеларига катта салбий таъсир кўрсатмоқда ва бутун Жахон халқларини ташвишга солиб қўймоқда.

Мутахассислар томонидан олиб борилаётган доимий эпидемиологик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 1997 йил 28 ноябргача дунё мамлакатларида, яъни бу касалликнинг қўзғатувчиси вирусини ўзларига юқтириб олганларнинг ва СПИДнинг клиник белгилари билан яшаётганларнинг умумий сони 30,6 милионни ташкил этди. Шу кунгача СПИД касаллигидан ўлганларнинг сони 11,7 миллионга етди. Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Бутун Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг СПИД касаллиги бўйича тузилган дастурига биноан, бу касалликнинг эпидемияси бошланган вақтдан шу кунгача 2 миллион болалар СПИД билан оғриган оналардан туғилганлар, юз минглаб болалар эса уларга қон қуйиш ёки катта ёшдаги болалар ва қизлар жинсий алоқа қилишлари туфайли касалликнинг қўзғатувчисини ўзларига юқтириб олганлар.

СПИД эпидемияси бошланган вақтдан 3,2 миллиондан зиёд болалар бу касаллик билан оғриганлар, улардан 2,7 миллион болалар СПИД дан вафот этганлар.

Дахшатли СПИД касаллигига болалар ҳам чалинмоқда. Дунё бўйича ҳар куни 1000 дан зиёд болалар СПИД касаллигининг қўзғатувчисини ўзларига юқтириб олмоқдалар. СПИД касаллиги кенг тарқалган мамлакатларда болалар ўлими 75 фоизга етиши, беш ёшгача бўлган болалар ўлими эса 100 фоиздан ошиб кетиши башорат қилинмоқда. 15 ёшгача бўлган болаларнинг 90 фоизи СПИД касаллиги билан оғриган оналардан туғилганлар. 9 миллиондан ортиқ болалар оналарнинг СПИД касаллигидан ўлганликлари туфайли етим бўлиб қолмоқдалар ва натижада ҳаёт қийинчиликларига тўғри келмоқдалар.

Ўзбекистон Республикасида ҳам СПИД касаллиги бўйича эпидемиологик вазият кун сайин таранглашиб бормоқда.

1987 йилдан 1 июль 1998 йилгача Республикамизда 47 киши СПИД касаллигининг қўзғатувчисини ўзларига юқтириб олганликлари аниқланган. Улардан 27 киши хорижий фуқаролар бўлиб, уларда касаллик аниқланиши биланоқ ўз юртларига чиқариб юборилганлар. 20 киши эса Республикамизнинг навқирон ёш йигит ва қизларидир.

69

Page 70: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

Касаллик вируси соғлом одамларга қуйидаги йўллар билан ўтиши мумкин:1. Жинсий алоқа қилиш орқали;2. Касаллик вирусини ўзига юқтириб олган хомиладор онадан ҳаммага

вирусни йўлдош орқали ўтиши - бу йўл тиббиётда вертикал юқиш йўли деб номланади;

3. Вирус билан зарарланган қон ва қон маҳсулотларини қуйиш, эҳтимолвирусдан зарарсизлантирилмаган, яъни стерилланмаган тиббиёт асбоб-анжомларини ва бошқа кўпдан-кўп турли хил терини, шиллиққобиқларни кесувчи буюмларни ишлатиш жараёнида юзага келадиганпараэнтерал йўл.

Бугунги кунда мустақилликка эришган Ўзбекистон давлатимиз дунёнинг кўпдан-кўп давлатлари билан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларни кучайтириб юборди. Бизнинг фуқароларимиз хизмат юзасидан хорижий мамлакатларга, ўз навбатида, хорижий мамлакатларнинг фуқаролари бизнинг мамлакатнинг шахар ва вилоятларига келмоқдалар ва фаолият кўрсатмоқдалар. Республикамизда СПИД касаллиги олдини олиш ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини ҳаётга тадбиқ қилиш борасида Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган СПИД марказлари, ҳамда барча даволаш профилактика муассасалари ва уларнинг қарамоқларида бўлган 92 та диагностик лаборатория ходимлари фаол хизмат қилмоқдалар. Республикамизда СПИД касаллигини олдини олиш ва курашиш чора - тадбирлари қ уйидаги й ў налишларда олиб борилиши лозим.

аҳолининг барча қатламлари орасида СПИД касаллигидан сақланишнинг асосий йўлларини кенг кўламда тарғибот қилиш ва тушунтириш;

ҳар бир киши, айниқса, ёшлар ўзлари учун соғлом турмуш тарзиниташкил қилишлари, ҳулқли, одобли ва юксак маънавият соҳиби каби олий фазилатларни ўзларида мужассамлаштиришлари, салбий иллатларга ёндошмас-ликлари;

даволаш-профилактика муассасаларида хизмат қилувчи барча врачларВИЧ/СПИД касаллиги бўйича ўз малакаларини мунтазам равишда ошириб боришлари ва амалиётига тадбиқ қилишлари;

тиббиёт даволаш-профилактика муассасаларида хизмат қилаётган барча тиббий ходимлар СПИД касаллигини олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чиқарилган барча буйруқ ва кўрсатмаларга тўлиқ амал қилишлари;

халқимиз томонидан айтилган нақл-соғлом танда соғлом ақлнинг барқуриши ҳар бир ёшнинг келажак ҳаётининг мароқли ва бахтли бўлишигарови эканлигини унутмаслик;

орттирилган иммунитет танқислик вирусини параэнтерал йўл билантарқалишини олдини олиш, қон ва қон маҳсулотларини соғлом одамларга қуйишдан олдин албатта СПИД вирусини текшириш;

донорлар қонини қуйишни иложи борича чеклаш, уларни имкониятиборича қон ўрнини босувчи маҳсулотлар билан алмаштириш;

беморларга тўғридан-тўғри қон қуйишни, хаттоки ҳаётий кўрсатмабўлганда ҳам қатьиян ман қилиш;

70

Page 71: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

айрим давлатларда орттирилган иммунитет танқислик вирусинипараэнтерал юқиш йўли айниқса гиёҳвандлар орасида кўпдир, чункиулар гиёхванд моддаларни баданга юборишда битта умумий шприц ваигнадан фойдаланадилар. Гиёхвандликни олдини олиш ва гиёхвандликдардига учраганлар ўртасида СПИД касаллиги вирусининг тарқалишиниолдини олиш учун махсус тушунтириш ишлари, яъни стериллланган шахсий шприц, игна ва бошқа асбоблардан фойдаланиш, хавфсиз жинсий алоқа қилиш йўлларини билишлари устида иш олиб бориш;

орттирилган иммунитет танқислиги вирусини юқтирмаслик учун одам аҳлоқан ва маънавий пок бўлиши лозим. Оила соғлом бўлса, эр-хотин бир-бирига содиқ бўлса, ана шунда ҳар бир одам ўзини бу дахшатли касалликдан ҳимоя қила олади.

Мавзу бўйича таянч сўзлар.Жисмоний тарбия, спорт гигиенаси, тиббий текширув, жисмоний

тайёргарлик, асосий гуруҳ, тайёрлов гуруҳи, махсус гуруҳ, хона жиҳози, психоактив моддалар (ПАМ), алкоголь, гиёхванд ва токсик моддалар, чекиш, нос, ОИТС, профилактика.

Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар.1. Клемешева Л.С. “Возрастная физиология и гигиена”. Учеб. пособие.

Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991 г.2. Клемешева Л.С., Эргашев М.С. “Ёшга оид физиология”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. “Ўқитувчи”. 1991 й.3. Махмудов Э. “Ўсмирлар физиологияси”. Ўқув қўлланма. Тошкент. 1985 й.4. Содиқов Қ., Арипов С.Х., Шахмурова Г.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. Дарслик. Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2009 й.5. Содиқов Қ.С. “Ўқувчилар физиологияси ва гигиенаси”. Тошкент.

“Ўқитувчи”. 1992 й.6. Хрипкова А.Г., Антропова М.В., Фарбер Д.А. “Ёш физиологияси ва

гигиенаси”. М. Просвешение. 1990 г.7. Аминов Б., Тиловов Т. “Одам ва унинг саломатлиги”. Ўқув қўлланма.

Тошкент. 1995 й.8. Антропова М.В. “Болалар ва ўсмирлар гигиенаси”. М.Медицина, 2002 й.9. Интернет сайти: www.ziyo.net.uz10.Интернет сайти: www.FIZIOLOGIYA.ru

Мавзу бўйича назорат саволлари.

1. Жисмоний тарбия ва спорт гигиенасининг асосий вазифалари.2. Ўқувчи-талабаларнинг тиббий текширув ва жисмоний тайёргарлик

натижаларига кўра қандай гуруҳларга бўлинади?3. Машғулот хоналарини ёритилишига қандай талаблар қўйилади?4. Хона жиҳозларига қўйиладиган гигиеник талаблар.5. Синф тахталарига қўйиладиган гигиеник талаблар.6. Ёшлар ўртасида авж олаётган зарарли одатлар ва уларнинг оқибатлари.

71

Page 72: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

7. Гиёхванд моддаларнинг организмга таъсири ва уларга қарши кураш профилактикаси.

8. ОИТС (СПИД) касаллиги ва уни инсон организмига келтирадиган зиёни.9. ОИТС (СПИД) касаллиги вируси соғлом одамга қандай йўллар билан

юқади.10. Республикамизда ОИТС (СПИД) касаллигини олдини олиш ва курашиш

чора-тадбирлари.

72

Page 73: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

73

Page 74: 1 – МAВЗУ: ЁШ ФИЗИOЛOГИЯСИ ВA ГИГИEНAСИ ... · Web viewБунда қонда-қанд, жигарда-гликоген ажралиши кўпаяди. Андроген

74