23
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ "РЎЙХАТГА ОЛИНДИ" ВМ-343-53406-4.02 "1" июль 2003 й. "ТАСДИҚЛАНДИ" Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ____________________ "8" июль 2003 й. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР Олий таълимнинг 340000 - "Бизнес ва бошқарув" таълим соҳасидаги 5340600 - "Молия" бакалавриат йўналиши учун Тошкент - 2003

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

  • Upload
    others

  • View
    31

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

"РЎЙХАТГА ОЛИНДИ"

№ ВМ-343-53406-4.02 "1" июль 2003 й.

"ТАСДИҚЛАНДИ" Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

____________________ "8" июль 2003 й.

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР

Олий таълимнинг 340000 - "Бизнес ва бошқарув" таълим соҳасидаги 5340600 - "Молия"

бакалавриат йўналиши учун

Тошкент - 2003

Page 2: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

Тузувчилар: доц. Жамолов Х., к.ўқ. Нурмухаммедова Б., доц. Махаматхонова З.

Тақризчилар: доц. Ҳайдаров Н., доц. Жумаев Н.

Мазкур дастур давлат бюджетининг моҳияти, функциялари, давлат бюджет

сиёсатининг хусусиятлари, бюджетлараро муносабатларнинг асосий шакллари, бюджетдан молиялаштириш масалаларини қамраб олган бўлиб, олий таълимнинг "Бизнес ва бошқарув" соҳаси бўйича бакалавриатнинг "Молия" , "Солиқ ва солиққа тортиш" йўналишларидаги талабаларга мўлжаллаб тузилган. Унда иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида Ўзбекистон Республикаси ҳозирги замон бюджет амалиётининг долзарб масалалари ёритилган бўлиб, улар маъруза, амалий машғулотлар ва мустақил таълим мавзуларида ўз аксини топган. Мазкур дастур давлат бюджети бўйича зарурий, назарий билимларни шакллантиришга ва амалий кўникмаларини ҳосил қилишга мўлжалланган.

Данная программа включает в себя сущность, функции, особенности бюджетной политики государства, основные формы межбюджетных отношений и предназначена для студентов бакалавриата направлений "Финансы", "Налоги и налогообложение" сферы "Бизнес и управление". В программе освещены вопросы современной бюджетной практики Республики Узбекистан, которые отражены лекционных, в содержании практических (семинарских) занятий и тем для самообразования. В программе приведены списки летератур на узбекском, русском и английском языках, к концу которых приложена перечень сайтов интернета и компьютерных учебных программ по соответствующим темам курса.

The aim of given program is to provide necessary knowledge to students of economic high schools.

The specialists working on Public Finance system use these questions. In the terms of economic liberalization many great changes took place in our Budget

System. Created new mechanisms of Budget formation and changing the ways of budget expenditure. All these require high qualified experts in Public Budget sphere. In subjects of the given rate the theoretical questions concerning State Budget.

The rate of given lectures stipulated by the program will help the students to master the basic theoretical aspects necessary for the decision of problems connected with Public Finance.

Page 3: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

Дастур Тошкент Молия институти Илмий Кенгашида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия қилинган (2003 йил 25 апрель 9-сонли баённома).

Дастур Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлараро илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгаш мажлисида муҳокама қилинган ҳамда нашрга тавсия этилган (2003 йил 1 июль 37-сонли мажлис баёни).

1. СЎЗ БОШИ

Фанни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари, бошқа фанлар билан ўзаро боғланиши

"Давлат бюджети" фанини ўқитишдан мақсад – келгусида юқори малакали иқтисодчи мутахассислар бўлиб етишадиган талабалар учун Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими хақида назарий билимлар бериш, уларда иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлатнинг молия ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича асосий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб фан ўз предметини ўргатиш учун қуйидаги вазифаларни қўяди:

• давлат бюджетининг иқтисодий моҳияти ва аҳамиятини ўрганиш; • бюджет қурилиши ва бюджет тизимини ўрганиш; • бюджет тизимини бошқаришнинг ташкилий асосларини ўрганиш; • давлат бюджети даромадлари тизимини ва унинг манбаларини ўрганиш; • давлат бюджети харажатлари таркибини ўрганиш; • бюджет жараёни ва бюджет истиқболини белгилаш асосларини ўрганиш; • бюджет тақчиллигининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни ва уни пасайтириш

имкониятларини ёритиш; • иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида давлатнинг молиявий ва бюджет

сиёсатининг асосий йўналишларини ўрганиш ва ҳ.к.

"Давлат бюджети" фани "Молия", "Иқтисодий назария", "Чет мамлакатлар молияси" каби фанлардан олинган назарий асосларга таянади.

Шу билан бирга "Давлат бюджети" фани қатор махсус фанлар, жумладан, "Маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва бошқариш", "Нобюджет фондлар", "Молия органларида назорат-иқтисодий ишлар" каби фанларни ўзлаштириш учун назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилади.

Олий таълим йўналиши ёки мутахассислиги давлат таълим стандартига (ДТСга) мувофиқ равишда ўқув фани бўйича билим, кўникма ва малакаларига талаблар

Page 4: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

Ушбу фанни ўрганиш жараёнида талабалар тегишли билимга, уқув ва кўникмаларга эга бўлишлари лозим. Талабалар умумназарий фанлардан олган билимлари билан бир қаторда бюджет-молиявий қонунчилик, соҳасидаги янгиликлардан, оммавий-ахборот воситалари орқали мамлакат миқёсидаги кундалик молиявий ўзгаришлардан хабардор бўлишлари лозим. Мазкур фаннинг асосий ғояларини тўла ва муваффақиятли ўрганиш учун талабалар бюджет амалиётида мавжуд иқтисодий таҳлил ҳамда бюджетни режалаштириш усулларидан фойдалана билишлари лозим.

"Давлат бюджети" фанидан олинган билимлар талабаларни олий ўқув юртини тамомлагандан сўнг, бюджет амалиётига оид кундалик фаолиятда учрайдиган долзарб амалий масалаларни ечишда ҳамда давлат молияси муаммоларига доир адабиётларни ўрганиб, малакаларини оширишларида қўл келади.

Амалий, семинар ва лаборатория машғулотлари бўйича бажариладиган ишлар минимал миқдорига талаблар

Талабалар ишчи ўқув дастурида келтирилган амалий (семинар) машғулотлар бўйича тегишли мавзуларда конспектлар оладилар, реферат ва мустақил ишлар тайёрлайдилар ҳамда амалиёт ўқитувчиси назоратида улар юзасидан оғзаки суҳбатдан ўтадилар. Амалий машғулотлар мавзуларидан курсив билан кўрсатилганларини талабалар мустақил равишда тўлиқ ўзлаштиришлари керак.

Аудитория машғулоти турларининг соатлар ҳажми (фоизларда) бўйича тавсиялар

Олий касбий таълимнинг давлат стандартларида мазкур фанга жами бўлиб 333, шу жумладан 120 - маъруза, 102 - амалий ва 161 - мустақил таълим соатлари ажратилган. Ушбу фан бўйича дарсларни ташкил этиш VI-VII-VIII ўқув семестрларига мўлжалланган.

Талабалар билимини баҳолаш учун ўтказиладиган назорат тадбирлари миқдори

Ушбу фан бўйича талабаларнинг ўзлаштириш даражаси ўқув рейтинг тизими бўйича жорий, оралиқ ва якуний баҳолаш давомида йиққан баллари асосида белгиланади.

Фанни ўқитишнинг хар бир семестрида икки маротаба жорий (семинар машғулотларида), икки маротаба оралиқ (маъруза машғулотларида) ва бир маротаба якуний баҳолаш (ёзма иш усулида) амалга оширилади.

Компьютер, информацион ва бошқа замонавий ўқитиш технологияларини қўллаш

Ушбу фанни ўқитиш жараёнида янги технологиялардан фойдаланишнинг асосларини қуйидагилар исботлайди:

Page 5: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

• тегишли ўқув мақсадларини ишлаб чиқиш технологиясининг мавжудлиги; • тўла ўзлаштириш технологияси кўзда тутилганлиги; • ўқув мақсадларини назорат (тест) топшириқларига ўтказиш технологияси

мавжудлиги; • тест топшириқларининг инвариантлиги методологияси ва назариясидан

фойдаланилиши; • муаммоли усул ва ҳақиқатни иммитацион моделлаштириш асосларидан

фойдаланилиши; • таянч ибораларга асосланган ёзма иш орқали назорат ишларини ўтказиш

тизимидан фойдаланилиши.

Бу фанни ўқитишда молия-бюджет амалиётига тегишли қонунлар, ҳукумат қарорлари, Молия Вазирлиги йўриқномалари, молиявий ҳисоб-китобларнинг автоматлаштирилган тизими ("Молия" АИЖ) дастури, низомлар, бюджетни режалаштиришнинг ва молиявий лойиҳаларни баҳолашнинг ЮНИДО ва "Projeсt expert" компьютер дастурларидан, янги комьпютер технологиялардан, тарқатма материаллардан, тестлар тўпламидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Ишчи дастур тузишга оид услубий тавсиялар

Мазкур фан "Молия", "Солиқ ва солиққа тортиш" "Касб таълими" бакалавр таълим йўналишлари бўйича мутахассисларга тегишли тарзда 6,7,8-семестрларда ўтилиши мўлжалланган.

Ушбу фан бўйича ишчи дастурлари тузишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

• Ишчи дастурда фан бўйича бакалавриат босқичининг тегишли йўналишлари учун тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ ажратилган соатлар ҳисобга олиниши зарур.

• Ишчи дастурда ҳар бир мавзуга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ҳамда тегишли молиявий қонунчилик асосидаги янги талаб ва ўзгаришлар талабалар эътиборини жалб этадиган тарзда берилиши керак.

• Ишчи дастурда мустақил ўзлаштириладиган мавзулар ва саволлар ажратилиб кўрсатилиши зарур.

• Ишчи дастурда ўқитишнинг илғор технологиялари, дастурий таъминот имкониятлари ҳамда талабалар билими даражасини назорат қилишнинг рейтинг тизими талабларидан келиб чиқувчи вазифалар хам ёритилиши лозим.

Page 6: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

2. ФАН ДАСТУРИ

"Давлат бюджети" фани бўйича ўқиладиган маърузалар мавзулари:

Фаннинг предмети ва мазмуни

Давлат бюджети ҳақидаги фаннинг иқтисодий фанлар тизимидаги ўрни. Фаннинг предмети, вазифалари. Молия, солиқ ва бошқа соҳаларда юқори малакали мутахассисларини тайёрлашда фаннинг аҳамияти.

Давлат бюджетининг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти

Давлат бюджети – иқтисодий категория сифатида. Давлат бюджетининг умумий молия муносабатлари таркибидаги ўрни ва аҳамияти. Давлат бюджетининг молия тизимида тутган ўрни, унинг молия тизимининг бошқа бўғинлари билан муносабати. Давлат бюджети орқали ялпи ички махсулот ва миллий даромаднинг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши.

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг ривожланиши тарихи

Ўзбекистон Республикасида бюджет муносабатларининг шаклланиши. Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро ва Хива хонликлари умумдавлат молияси. Хонликлардаги солиқлар, уларнинг турлари. Собиқ Иттифоқ давридаги Ўзбекистон Республикаси бюджети, унинг ривожланиши, даромад ва харажатлари, иттифоқ бюджети билан муносабатлари. Мустақил Ўзбекистон Давлат бюджетининг тузилиши: муаммо ва ечимлар.

Давлат бюджетининг ривожланиш стратегияси ва бюджет сиёсати

Давлат бюджети - давлат иқтисодий сиёсатини амалга ошириш қуроли. Бюджет сиёсатининг тактикаси ва стратегияси. Мустақиллик даврида Ўзбекистон Республикаси бюджет сиёсатининг ривожланиш босқичлари, мақсад ва вазифалари. Иқтисодиётни жонлантириш ва ривожлантириш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш ҳамда мамлакатни маданий юксалтиришга қаратилган бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари.

Бюджет тузилиши

Ўзбекистон Республикаси бюджети тузилиши асослари. Бюджет тизимининг бўғинлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шакллари. Бюджетлар ўртасида даромад ва харажатларни тақсимлаш асослари. Бюджет ҳуқуқлари: унинг объекти, субъектлари, бюджет ҳуқуқлари меъёрлари. 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Бюджет тизими тўғрисида"ги Қонуннинг бюджет тузилишини ислоҳ қилишдаги аҳамияти.

Page 7: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

Бюджет тақчиллиги

Давлат бюджети тақчиллиги тушунчаси. Тақчилликнинг келиб чиқиш сабаблари. Тақчилликнинг макроиқтисодий барқарорликка таъсири. Тақчилликни бошқариш. Бюджет тақчиллиги ҳақидаги ҳозирги замонавий концепциялари.

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида республика бюджетининг ўрни

Давлат аҳамиятидаги тадбирларни амалга ошириш ва давлат маблағларини марказлаштиришда республика бюджетининг аҳамияти. Республика бюджетининг даромад ва харажатлари таркиби. Умумдавлат солиқларининг республика бюджети даромадларини шакллантиришдаги роли. Бюджетлараро муносабатларда республика бюджетининг тутган ўрни.

Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари бюджети

Маҳаллий бюджетлар даромад ва харажатлари таркиби. Бюджетлар ўртасида даромад ва харажатларни тақсимлаш шартлари ва усуллари. Маҳаллий бюджетлар даромадларининг ҳудудий иқтисодиётнинг ҳолатига боғлиқлиги. Бюджет потенциали тўғрисида тушунча. Маҳаллий бюджетларнинг барқарор даромад базасини яратиш масалалари.

Бюджет тизимини бошқариш органлари, уларнинг функциялари

Бюджет тизимини бошқариш тўғрисида тушунча. Бошқариш субъектлари, уларни асосий вазифалари. Молия вазирлигининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Бюджет таснифи

Бюджет таснифи тушунчасининг зарурияти, моҳияти ва аҳамияти. Бюджет таснифининг турлари: бюджет даромадлари таснифи, уларнинг турлари. Бюджет тақчиллигини молиялаш манбалари таснифи. Бюджет таснифининг такомиллашуви. Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини ривожланган ва ривожланаётган давлатлар бюджет таснифлари билан қиёслаш.

Бюджет даромадлари

Бюджет даромадларининг иқтисодий мазмуни. Давлат бюджети даромадлари таркиби ва тузилиши, уларнинг ўзагариш таҳлили. Бюджет даромадларининг шаклланишида солиқларнинг аҳамияти. Даромадларнинг бюджет бўғинлари ўртасида тақсимланиши. Бюджетни барқарор даромад билан таъминлашнинг бугунги кундаги муаммолари.

Page 8: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

Давлат бюджетининг солиқли даромадлари

Давлат бюджетининг солиқли даромадлари, уларнинг таркиби ва иқтисодий аҳамияти. Юридик шахслардан олинадиган солиқлар, уларнинг турлари, давлат бюджети учун аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси солиқ механизми, унинг янги шароитдаги такомиллашуви.

Давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари

Давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари таркиби ва тузилиши. Республика бюджетининг солиқсиз даромадлари: давлат мулкини хусусийлаштиришдан даромадлар, давлат қимматли қоғозларидан олинадиган даромадлар, халқаро алоқалардан тушумлар, давлат заёмлари ҳамда бошқа қимматли қоғозларни ички ва халқаро молия бозорида жойлаштиришдан тушадиган даромадлар. Маҳаллий бюджетларнинг солиқсиз даромадлари. Маҳаллий йиғимлар.

Давлат бюджети харажатлари тизими

Давлат бюджети харажатларининг давлат функциялари билан боғлиқлиги. Бюджет харажатларининг таркиби ва тузилиши. Бозор иқтисодиётининг бугунги босқичида иқтисодиёт харажатлари таркибининг ўзгариши. Бюджетнинг ижтимоий соҳаларини сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш харажатлари. Бюджетнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаш харажатлари, уларни қисқартириш масалалари. Давлат бюджетининг мамлакат мудофаа тизимини сақлаш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ харажатлари, бу соҳадаги ислоҳотлар ва бюджет.

Давлат бюджетининг моддий ишлаб чиқариш соҳалари харажатлари

Бюджетдан саноат тармоқларини молиялаштиришнинг хусусиятлари. Бюджетнинг марказлашган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари. Хусусийлаштириш ва давлат тасарруффидан чиқариш жараёнларининг жадаллашуви шароитида иқтисодиёт харажатлари таркибининг ўзгариши.

Давлат бюджетининг ноишлаб чиқариш соҳалари харажатлари

Ноишлаб чиқариш харажатларининг бир қисмини бюджетдан молиялаштириш зарурияти. Халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, мамлакат мудофааси харажатларини режалаштириш ва бюджетдан молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида ва ноишлаб чиқариш соҳасидаги ислоҳотларнинг чуқурлашуви

Page 9: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

шароитида бюджетнинг ижтимоий соҳа харажатлари таркиби ва тузилишининг ўзгариши.

Бюджет ташкилотлари харажатларини смета асосида молиялаштириш

Харажатлар сметаси, унинг элементлари. Сметанинг турлари: якка, умумлаштирилган ва йиғма сметалар. Смета тузиш хусусиятлари. Бюджет меъёрлари, улардан смета моддалар ҳисоб-китобида фойдаланиш. Сметаларни тузиш, текшириш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш, молиялаштириш учун қабул қилиш тартиби.

Давлат бюджетидан халқ таълими ва кадрлар тайёрлаш харажатларини молиялаштириш

Узлуксиз таълим тизимининг шаклланиши, унинг босқичлари. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ги Қонунининг амалга оширилишида бюджетнинг аҳамияти. Халқ таълими ва кадрлар тайёрлаш харажатларининг республика бюджети ва маҳаллий бюджетдан амалга оширилиши. Мактаб-интернатлар ва мактабгача тарбия муассасалари харажатларини режалаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Таълим тизими харажатларини йиғма режалаштириш. Мактабдан ташқари ташкилотлар харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш. Академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари харажатлари, уларни режалаштириш ва молиялаштириш хусусиятлари. Ҳозирги кунда академик лицейлар ва касб-ҳунарколлежларининг молиявий таъминот яхшилаш масалалари. Олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда бюджетнинг роли.

Бюджетнинг маданият харажатлари

Бюджетнинг маданий-оқартув муассасалари ҳамда маданий тадбир харажатлари, уларни режалаштириш ва молиялаштириш. Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида маданият соҳаси муассаса ва ташкилотларини молиялаштиришдаги ўзгаришлар. Маданият харажатларини молиялаштиришда республика бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларнинг роли ва иштироки.

Соғлиқни сақлаш харажатлари

Соғлиқни сақлаш харажатларини молиялаштириш манбалари. Харажатларни ҳисоблашдаги асосий кўрсаткичлар. Тиббий ходимлар иш хақини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари. Аҳолини соғломлаштириш харажатларини ҳисоблаш. Соғлиқни сақлаш харажаталарининг йиғма сметаси. Бозор иқтисодиётининг бугунги босқичида соғлиқни сақлаш харажатларини режалаштириш ва

Page 10: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

молиялаштиришдаги ўзгаришлар. Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишнинг 1998-2005 йилларга мўлжалланган "Давлат дастури"ни амалга оширишда давлат малағларининг аҳамияти.

Ижтимоий таъминот харажатларини молиялаштириш

Давлат бюджетининг ижтимоий таъминот харажатлари таркиби. Ижтимоий таъминот тадбирларини, ижтимоий таъминот муассаса ва ташкилотлари харажатларини, пенсия ва нафақа харажатларини режалаштириш ҳамда молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Ижтимоий суғурта жамғармаси, унинг даромадлари ва харажатларини режалаштириш. Ўзбекистон Республикасининг "Пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунида "Пенсия фонди"нинг тузилиши, унинг ижтимоий таъминотни яхшилашдаги аҳамияти Давлат бюджетининг пенсия фонди билан муносабатлари.

Бюджетнинг ижтимоий ҳимоя харажатлари

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг давлат томонидан кафолатланганлиги. Аҳолининг ижтимоий ҳимоя харажатлари турлари: товарлар ва хизматлар баҳолари ҳамда тарифлари ўртасидаги фарқни қоплаш; болали оналарга нафақалар, кам таъминланган оилаларга нафақалар. Ижтимоий ҳимояни ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий таъминлаш. "Маҳалла" фондининг ташкил этилиши ва унинг аҳолини манзилли ижтимоий муҳофаза қилишдаги аҳамияти. "Маҳалла" фондининг давлат бюджети билан муносабати.

Давлат бюджетнинг бошқа харажатлари

Давлат бюджетининг бошқа харажатлари таркиби. Бюджетнинг харажатлар таснифига мувофиқ бошқа харажатлар турлари. Чернобил АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этиш харажатлари. Референдум ва сайловлар ўтказиш, давлат мукофотларини тўлаш, пул-буюм лотереяларини ўтказиш бўйича харажатлар, уларнинг республика бюджетидан молиялаштирилиши. Ҳарбий хизматчилар, божхона идоралари ходимларини пенсия ва нафақалар билан таъминлаш харажатлари. Мудофаа мажмуи, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари харажатларини бюджетдан молиялаштириш, бу харажатларнинг республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланиши асослари. Бюджет таркибида кафолатли жамғарманинг тузилиши, унинг зарурияти ва аҳамияти.

Бюджет истиқболини белгилаш асослари

Бюджет истиқболини белгилашнинг мазмуни, вазифалари. Ва аҳамияти. Иқтисодиётнинг ноишлаб чиқариш соҳаси ҳамда нобозор секторининг

Page 11: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

мавжудлиги, зарурияти ва аҳамияти. Ноишлаб чиқариш соҳаси ва нобозор сектори ташкилотлари ҳамда муассасалари молиявий таъминланишининг хусусиятлари. Бюджет маблағларига эгалик қилувчилар, уларнинг гуруҳланиши. Бюджет ташкилотларини сметали молиялаштириш тартиби. Бюджет ташкилотларини молиялаштиришни такомиллаштириш масалалари. Молия органларининг бюджет ташкилотлари харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, смета асосида молиялаштириш ва маблағлардан фойдаланиш жараёнидаги иқтисодий назорат ишлар: смета ва штатлар жадвалининг тўғрилигини текшириш, тасдиқлаш, молиялаштирувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказиш, молиялаштиришни очиш, маблағларнинг ишлатилишини назорат қилиш, ҳисоботлар қабул қилиш ва умумлаштириш. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари манбаларининг шаклланиши, маблағларнинг ишлатилиши юзасидан иқтисодий назорат ишларни ташкил қилиш.

Бюджет жараёни ва унинг босқичлари

Бюджет жараёни босқичлари: бюджет лойиҳасини тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, бюджетни ижро этиш, бюджет ижроси юзасидан ҳисоботларни тузиш ва тасдиқлаш, бюджет жараёнининг барча босқичларини назорат қилиш. Бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, уни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари ҳамда вазифалари. Тасдиқланган бюджетнинг бюджет маблағларини олувчиларга етказилиши. Бюджетни ижро этиш: унинг вазифалари, бюджет ижросини таъминловчи органлар. Бюджетнинг касса ижроси тўғрисида тушунча. Бюджет ижроси юзасидан ҳисоботлар тузиш, уларнинг кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши. Бюджет жараёни босқичларини назорат қилиш, назоратнинг вазифалари. Назорат органлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишда бюджет назоратининг аҳамияти.

3. АМАЛИЙ ВА СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ, ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИ, ЧИЗМА-ҲИСОБ ИШЛАРИ, КУРС ИШ(ЛОЙИҲА)ЛАРИ

МАВЗУЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ

Амалий (семинар) машғулотлари мавзулари рўйхати

Фаннинг предмети ва мазмуни

Фаннинг предмети, вазифалари, таркиби ва тузилиши*. Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан алоқаси. Молия, солиқ ва бошқа соҳаларда юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда фаннинг аҳамияти.

Давлат бюджетининг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти

Page 12: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

Давлат бюджетининг умумий молия муносабатлари таркибидаги ўрни ва аҳамияти. Бюджетнинг бошқа иқтисодий категориялар билан муносабати*. Иқтисодий қонунларнинг бюджет категорияси орқали амалга ошиши*. Давлат бюджетининг тақсимлаш ва назорат функциялари*. Бюджет назорати – бюджетнинг назорат функциясининг амалда намоён бўлиш шакли.

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг ривожланиши тарихи

Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро ва Хива хонликлари умумдавлат молияси*. Хонликларнинг даромадлари ва харажатлари. Солиқ оғирлиги. Харажатларнинг таркиби ва йўналишлари. Собиқ Иттифоқ давридаги Ўзбекистон Республикаси бюджети, унинг ривожланиши, даромад ва харажатлари, иттифоқ бюджети билан муносабатлари. Мустақил Ўзбекистон Давлат бюджетининг тузилиши: муаммо ва ечимлар.

Давлат бюджетининг ривожланиш стратегияси ва бюджет сиёсати

Бюджет сиёсатининг тактикаси ва стратегияси. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодиётни молиявий соғломлаштиришда бюджетнинг аҳамияти*. Мустақиллик даврида Ўзбекистон Республикаси бюджет сиёсатининг ривожланиш босқичлари, мақсад ва вазифалари*.

Бюджет тузилиши

Бюджет тизимининг тузилиш тамойиллари*. Бюджет тизимининг бўғинлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шакллари*. Бюджет ҳуқуқлари: унинг объекти, субъектлари, бюджет ҳуқуқлари меъёрлари. Маҳаллий ҳукумат органларининг бюджет ҳуқуқлари. Маҳаллий ҳукумат органлари бюджет ҳуқуқларининг кенгайиши. 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Бюджет тизими тўғрисида"ги Қонуннинг бюджет тузилишини ислоҳ қилишдаги аҳамияти.

Бюджет тақчиллиги

Давлат бюджети тақчиллиги тушунчаси*. Актив ва пассив тақчиллик*. Тақчилликнинг макроиқтисодий барқарорликка таъсири. Тақчилликни бартараф этиш (қисқартириш) зарурияти. Тақчилликни молиялаштириш тушунчаси. Тақчилликни молиялаштириш манбалари: ноинфляцион ва инфляцияга олиб келувчи манбалар.

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида республика бюджетининг ўрни

Республика бюджети - Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг марказий бўғини сифатида*. Республика бюджетининг даромад ва харажатлари таркиби.

Page 13: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

Умумдавлат солиқларининг республика бюджети даромадларини шакллантиришдаги роли*. Республика бюджетининг вилоят, шаҳар ва бошқа маҳаллий бюджетлар билан муносабати. Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида республика бюджети даромад ва харажатлари таркибининг ўзгариши.

Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари бюджети

Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари бюджети, уларнинг бюджет тизимидаги тутган ўрни*. Маҳаллий бюджетлар даромад ва харажатлари таркиби*. Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида маҳаллий бюджетлар. Бюджет потенциали тўғрисида тушунча. Бюджет потенциалига таъсир этувчи омиллар. Бюджет соҳасидаги ислоҳотларнинг хозирги босқичида маҳаллий бюджетлар ҳаражат йўналишларининг ўзгариши.

Бюджет тизимини бошқариш органлари, уларнинг функциялари

Бюджет тизимини умумий ва оператив бошқариш*. Ривожланишнинг турли даврларида бошқариш органларининг ўзгариши. Молия Вазирлиги – бюджет тизимини бошқаришнинг асосий субъекти сифатида. Молия Вазирлиги тизими, унинг бўғинлари, бюджет тизимини бошқаришдаги ваколатлари.

Бюджет таснифи

Бюджет таснифининг турлари: бюджет даромадлари таснифи, уларнинг турлари. Харажатлар таснифи: харажатларнинг функционал таснифи; ташкилий идоравий таснифи; иқтисодий таснифи. Бюджет таснифининг такомиллашуви*. Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини ривожланган ва ривожланаётган давлатлар бюджет таснифлари билан қиёслаш.

Бюджет даромадлари

Бюджет даромадлари манбаи ва уларни шакллантиришнинг молиявий усуллари*. Ички ва ташқи манбалар. Бюджет даромадларининг шаклланишида солиқларнинг аҳамияти. Бюджетнинг солиқсиз даромадлари. Бюджетни барқарор даромад билан таъминлаш муаммолари.

Давлат бюджетининг солиқли даромадлари

Тўғри ва эгри солиқлар, уларнинг иқтисодий мазмуни, даромадларни шакллантиришдаги аҳамияти*. Юридик шахслардан олинадиган солиқлар, уларнинг турлари, давлат бюджети учун аҳамияти*. Жисмоний шаҳслардан олинадиган солиқлар, уларнинг турлари, даромадларда тутган ўрни.

Давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари

Page 14: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

Давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари таркиби ва тузилиши*. Божлар*. Маҳаллий йиғимлар. Солиқсиз даромадаларни ундириш юзасидан маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатлари.

Давлат бюджети харажатлари тизими

Давлат бюджети харажатларининг давлат функциялари билан боғлиқлиги*. Давлат бюджетининг иқтисодиёт тармоқларига харажатлари*. Бозор иқтисодиётининг бугунги босқичида иқтисодиёт харажатлари таркибининг ўзгариши*. Давлат ижтимоий сиёсатини амалга оширишда давлат бюджети харажатларининг аҳамияти. Давлат бюджетининг мамлакат мудофаа тизимини сақлаш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ харажатлари, бу соҳадаги ислоҳотлар ва бюджет.

Давлат бюджетининг моддий ишлаб чиқариш соҳалари харажатлари

Бюджетдан саноат тармоқларини молиялаштиришнинг хусусиятлари*. Бюджетнинг жорий ва капитал харажатлари, уларнинг турлари*.

Давлат бюджетининг ноишлаб чиқариш соҳалари харажатлари

Ноишлаб чиқариш соҳаси хизматларининг хусусиятлари, улар молиялаштириш манбаларининг кенгайиши*. Халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, мамлакат мудофааси харажатларини режалаштириш ва бюджетдан молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари*.

Бюджет ташкилотлари харажатларини смета асосида молиялаштириш

Харажатлар сметаси – бюджет ташкилотларининг асосий молиявий режаси сифатида*. Сметанинг турлари: якка, умумлаштирилган ва йиғма сметалар. Сметаларнинг таркиби. Харажатлар сметаси, харажатлар гуруҳлари ва моддалари, улар ҳисоб-китобининг смета иловаларида акс эттирилиши*. Бюджет меъёрлари, улардан смета моддаларининг ҳисоб-китобида фойдаланиш*. Директив ва факультатив меъёрлар, моддий ва молиявий меъёрлар, доимий ва вақтинчалик меъёрлар.

Давлат бюджетидан халқ таълими ва кадрлар тайёрлаш харажатларини молиялаштириш

Маориф харажатлари таркиби, умумтаълим тадбирларини амалга оширишда бюджетнинг роли*. Умумтаълим мактаблари ва куни узайтирилган мактаблар харажатларини режалаштириш*. Мактаб-интернатлар ва мактабгача тарбия муассасалари харажатларини режалаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Таълим

Page 15: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

тизими харажатларини йиғма режалаштириш. Мактабдан ташқари ташкилотлар харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш. Халқ таълими ва кадрлар тайёрлаш харажатларини молиялаштиришда бюджет маблағларидан фойдаланиш. Харажатларни бюджетдан молиялаштиришдаги бюджет назорати. Олий ўқув юртларининг даромад ва харажатлари таркиби. Бугунги кунда улар даромад манбаларининг кенгайиши ва харажатлар йўналишларининг ўзгариши. Олий ўқув юртларининг харажатлар сметаси ҳамда даромад ва харажатлар сметаси, уларнинг фарқи. Олий ўқув юртининг бошқа харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш. Олий таълим тизимининг молиявий таъминланишида бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш масалалари.

Бюджетнинг маданият харажатлари

Санъат, телевидение, радио, матбуот харажатларини режалаштириш ва молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Маданият харажатларини молиялаштиришда республика бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларнинг роли ва иштироки.

Соғлиқни сақлаш харажатлари

Соғлиқни сақлаш харажатлари таркиби, уларни режалаштириш ва молиялаштириш тартиби. Соғлиқни сақлаш муассасалари ва ташкилотлари турлари. Касалхона харажатлари сметасини тузиш. Тиббий ходимлар иш хақини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари. Поликлиника, амбулатория харажатлари сметасини ҳисоблаш. Соғлиқни сақлаш харажаталарининг йиғма сметаси. Тиббиёт суғуртаси, унинг моҳияти ва соҳа харажатларини молиялаштиришдаги аҳамияти.

Ижтимоий таъминот харажатларини молиялаштириш

Ижтимоий таъминот тадбирларини, ижтимоий таъминот муассаса ва ташкилотлари харажатларини, пенсия ва нафақа харажатларини режалаштириш ва молиялаштиришнинг ўзига ҳос хусусиятлари*. Ўзбекистон Республикасининг "Пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунида "Пенсия фонди"нинг тузилиши, унинг ижтимоий таъминотни яхшилашдаги аҳамияти Давлат бюджетининг пенсия фонди билан муносабатлари.

Бюджетнинг ижтимоий ҳимоя харажатлари

Аҳолининг ижтимоий ҳимоя харажатлари турлари: товарлар ва хизматлар баҳолари ва тарифлари ўртасидаги фарқни қоплаш; болали оналарга нафақалар, кам таъминланган оилаларга нафақалар*. Ижтимоий ҳимоянинг аниқ манзилли

Page 16: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

бўлишини таъминлаш масалалари. "Маҳалла" фондининг ташкил этилиши ва унинг аҳолини манзилли ижтимоий муҳофаза қилишдаги аҳамияти.

Давлат бюджетнинг бошқа харажатлари

Давлат бюджетининг бошқа харажатлари таркиби*. Референдум ва сайловлар ўтказиш, давлат мукофотларини тўлаш, пул-буюм лотереяларини ўтказиш бўйича харажатлар, уларнинг республика бюджетидан молиялаштирилиши*. Харбий хизматчилар, божхона идоралари ходимларини пенсия ва нафақалар билан таъминлаш харажатлари.Давлат қарзига хизмат қилиш харажатлари, уларни бошқариш. Бюджет таркибида кафолатли жамғарманинг тузилиши, унинг зарурияти ва аҳамияти.

Бюджет истиқболини белгилаш асослари

Бюджет истиқболини белгилашнинг аҳамияти, мазмуни ва вазифалари*. Ноишлаб чиқариш соҳаси ва нобозор сектори ташкилотлари ва муассасалари молиявий таъминланишининг хусусиятлари. Бюджет ташкилотлари тўғрисида тушунча*. Бюджет маблағларига эгалик қилувчилар, уларнинг гуруҳланиши. Штатлар жадвали, унинг тузилиши*. Бюджет ташкилотларини молиялаштиришни такомиллаштириш масалалари. Молия органларининг бюджет ташкилотлари харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, смета асосида молиялаштириш ва маблағлардан фойдаланиш жараёнидаги иқтисодий назорат ишлар: смета ва штатлар жадвалининг тўғрилигини текшириш, тасдиқлаш, молиялаштирувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказиш, молиялаштиришни очиш, маблағларнинг ишлатилишини назорат қилиш, ҳисоботлар қабул қилиш ва умумлаштириш*. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари манбаларининг шаклланиши, маблағларнинг ишлатилиши юзасидан иқтисодий назорат ишларини ташкил қилиш.

Бюджет жараёни ва унинг босқичлари

Бюджет жараёни тўғрисида тушунча, унинг босқичлари. Бюджетни тузиш: бюджет сўрови, бюджет лойихасини тайёрлаш, бюджетнома ва унинг мазмуни*. Бюджетни тасдиқлаш. Давлат бюджетининг қонун кучига кириши*. Бюджетни ижро этиш: унинг вазифалари, бюджет ижросини таъминловчи органлар. Бюджетнинг касса ижроси тўғрисида тушунча. Бюджет ижроси юзасидан ҳисоботлар тузиш, уларнинг кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши. Назорат органлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишда бюджет назоратининг аҳамияти.

Page 17: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

Ўқув режасига асосан, бакалавриатнинг "Молия" йўналиши кундузги бўлим талабалари 4-босқичда ва сиртқи бўлим талабалари5-босқичда "Давлат бюджети" фани бўйича курс иши топширадилар.

Курс ишлари намунавий мавзулари:

1. Давлат бюджетининг моҳияти ва аҳамияти. 2. Давлат бюджети - асосий молиявий режа. 3. Давлат бюджетининг функциялари ва уларнинг ҳозирги замон

хусусиятлари. 4. Давлат бюджети ва давлатнинг молиявий сиёсати. 5. Бозор иқтисодиёти шароитида давлат бюджети. 6. Давлат бюджети даромадлари тизими. 7. Давлат бюджети харажатлари тизими. 8. Далат бюджети тақчиллиги ва уни бошқариш. 9. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими. 10. Бюджет таснифининг моҳияти ва ҳозирги замон хусусиятлари. 11. Маҳаллий бюджетларнинг бюджет ҳуқуқлари ва мажбуриятлари. 12. Бюджет тизими бўғинлари ўртасида даромад ва харажатларни тақсимлаш. 13. Бюджет тизимини бошқариш муаммолари. 14. Давлат бюджетининг иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш

харажатлари. 15. Давлат бюджетининг ободончилик харажатлари. 16. Уй-жой, коммунал хўжалиги харажатларини молиялаштириш. 17. Давлат бюджетининг ижтимоий-маданий тадбир харажатлари ва уларни

молиялаштириш хусусиятлари. 18. Халқ таълими харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш. 19. Мактаб харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш. 20. Коллеж харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш. 21. Лицей харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш. 22. Олий ўқув юртлари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш. 23. Мактабдан ташқари муассасалар харажатларини режалаштириш ва

молиялаштириш. 24. Давлат бюджетининг маданият харажатлари. 25. Маданий-оқартув ташкилотлари харажатларини режалаштириш. 26. Соғлиқни сақлаш муассасалари харажатларини режалаштириш ва

молиялаштириш. 27. Касалхона харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш.

Page 18: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

28. Поликлиника харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш. 29. Бюджетнинг спорт ва жисмоний тарбия харажатлари. 30. Бюджетнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя харажатлари. 31. Хокимият органлари харажатларини режалаштириш. 32. Ўзбекистон Республикасида бюджетни режалаштириш. 33. Таълим тизимини харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш. 34. Соғлиқни сақлаш тизимини режалаштириш ва молиялаштириш

жараёнида молиявий назорат. 35. Мактабгача тарбия муассасалари харажатларини режалаштириш ва

молиялаштириш. 36. Мактабдан ташқари муассасалар харажатларини режалаштириш ва

молиялаштириш. 37. Бюджетнинг бажарилиши. 38. Бюджетнинг бажарилиши жараёнида молия бўлимларини назорат қилиш. 39. Вазирликдаги молия бўлимларини вазифалари. 40. Маҳаллий молия бўлимларининг вазифалари. 41. Маҳаллий бюджетларнинг даромад ва харажатларини тартибга солиш. 42. Бюджет харажатларини молиялаштиришда солиқларнинг ўрни ва

аҳамияти. 43. Маҳаллий бюджет даромадларининг шакллантиришда маҳаллий солиқ ва

йиғимларнинг ўрни. 44. Маҳаллий бюджет харажатлари. 45. Атроф-муҳитни ҳимоялашда молиявий муаммолар. 46. Бюджетнинг бошқарув харажатларини режалаштириш ва

молиялаштириш. 47. Бозор иқтисодиёти шароитида бюджетдан ташқари жамғармалар

аҳамияти. 48. Ўзбекистонда бюджет ва бюджет муносабатларининг ривожланиш

тарихи. 49. Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетининг ташқи иқтисодий

фаолият бўйича даромад ва харажатлари.

4. ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН МАВЗУЛАР БЎЙИЧА КЎРГАЗМА-НАМОЙИШ МАТЕРИАЛЛАРИ РЎЙХАТИ

Ўқув жараёнини ташкил этишда мавзуларни кўргазмали воситалардан, слайдлар, диапроектор ва жадваллардан фойдаланиш асосида ўрганиш кўзда

Page 19: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

тутилган. Айрим аниқ масалаларни ўрганишда шахсий компьютерлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Таҳлиллар, прогнозли кўрсатгичлар диаграммалар персонал компьютерда, электрон жадвалларда Еxcel 7,0 пакети билан ишлаш орқали ёрқин намоён этилиши мумкин.

Шу билан бирга талабалар "Право" тизими орқали молиявий қонунчилик янгиликларидан хабардор бўлишлари ва ўқиш жараёнида улардан фойдаланишлари мумкин.

Case Studies: Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети макроиқтисодий таҳлили ва бюджетни режалаштириш амалиётига доир ўқув мисоллари (рус тилида) Молия Вазирлиги хомийлигида "Бюджет-солиқ сиёсати" Маркази томонидан тузилган.

Масофавий ўқитиш соатлари: www.google.ru (Россия Федерация менежмент ва бозор академияси "Молия менежменти илмий тадқиқот институти" дастурлари (муаллифлар раҳбари акад. Е.Стоянова)); www.yandex.ru; www.rambler.ru; www.worldbank.org.ru; www.imf.org.

Компакт диск: Sales information. International Monetary Fund – Publication Services; Exchange Rate Analysis with a Case Study on Poland.

Статистик тўпламлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисод ва статистика вазирлиги. -Т. : 2000, 2001, 2002й.й.

2. Ўзбекистоннинг иқтисодий йўналишлари. ТАСИС. 1999, 2000, 2001й.й. 3. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг Давлат бюджетининг

ижроси юзасидан йиллик ҳисоботлари. -Т.: 1999, 2000, 2001, 2002й.й.

5. ЎЗЛАШТИРИШ НАЗОРАТИ

Талабаларни фан бўйича ўзлаштиришларини баҳолаш семестр давомида мунтазам равишда олиб борилади ва Жорий ва оралиқ баҳолаш турига ажратилган баллар миқдори ўқув режасида фанга ажратилган соатнинг 70%, якуний баҳолашга эса 30% миқдорда белгиланади. Жорий ва оралиқ баҳолаш турларига белгиланган баллар қуйидаги ҳолатларда қўйилади:

• талабанинг ўқув жараёнидаги давомати ва фаоллиги; • амалий (семинар) машғулотларга тайёргарлик даражаси; • фан бўйича асосий манбаларни конспектлаштириш; • долзарб мавзулар бўйича рефератлар ёзиш;

Page 20: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

• илмий тезислар тайёрлаш; • мустақил таълим учун берилган назорат ишларини бажариш; • фан бўйича кўргазмали қуролларни тайёрлаш.

Таянч тушунчаларига асосланган "Ёзма иш" усулини ўтказиш тартиби "Рейтинг тизимини якуний баҳолаш босқичида "Ёзма иш" усулини татбиқ этиш бўйича Намунавий Низом" билан белгиланади. Семестр давомида фанлар бўйича тўплаган баллар қуйидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари билан баҳоланади:

• 86 - 100 фоиз "аъло"; • 71 - 85 фоиз "яхши"; • 55 - 70 фоиз "қониқарли"; • 55 фоиздан кам "қониқарсиз".

6. АДАБИЁТЛАР

Асосий адабиётлар

1. Каримов И.А. Ўзбекистон: Миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. -Т.: Ўзбекистон, 1996.

2. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари -Т.: Ўзбекистон, 1997.

3. Каримов И.А. Ўзбекистон Буюк келажак сари. -Т.: Ўзбекистон, 1998. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги

"Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилда ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида"ги 455-сонли Қарори.

5. Ўзбекистон Республикаси молиявий қонунчилиги. -Т.: Ўзбекистон, 2001. 6. Ўзбекистон Республикаси молиявий қонунчилиги. -Т.: Ўзбекистон, 2002. 7. Акрамов Э.А., Таиров А.Э. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий

ислоҳотлари. - М.: ТОО "Люкс-арт", 1998. 8. Абрамова А.М., Александрова Л.С. Финансы, денежное обращение и кредит:

Учебное пособие. -М.: 1999. 9. Авдокушин Е.Ф. Международные экономические отношения. Учеб. пос. -М.:

2001. 10. Бочаров В.В. Инвестиционный менеджмент: региональный аспект – СПб.:

Питер, 2000. 11. Вахобов А.В., Жамолов Х.Н. Согласование межбюджетных отношений. Уч. пос.

-Т.: Молия, 2002.

Page 21: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

12. Дж. К. Ван. Хорн. Основы управления финансами. Под ред. Проф. Соколова Я.В., -М.: Финансы и статистика, 1996.

13. Дж. Менвиль Харрис. Международные финансы. -М.: 1996. 14. Дробозина Л.А. Общая теория финансов. -М.: Банки и биржи, 1999. 15. Ершов М.В. Валютно-финансовые механизмы в современном мире. - М.: ОАО

МПО, 2001. 16. Зарипова И.Р., Хафизова В.Р. История развития и современное состояние

межбюджетных отношений в России. -Уфа: ГП "Принт", 2001. 17. Зарипова И.Р., Хафизова В.Р. Баланс финансовых ресурсов территории. –Уфа:

ГП "Принт", 2001. 18. Иванова М.В. Финансы и развитие малых городов Кольского Севера. – 2-изд. -

Апатиты: ИЭП КНЦ РАН, 2001. 19. Караваева И.В. Налоговое регулирование рыночной экономики: Учебное

пособие для ВУЗов. –М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2000. 20. Ковалева А.М. Финансы. Учеб. пос. для студентов экономических направлений

и специальностей ВУЗов, – 3-изд. -М.: Финансы и статистика, 2001. 21. Кратко И.Г. Международное предпринимательство. Учеб. пос. -М.: 2001. 22. Мировая экономика и международные экономические отношения. Уч.пос. под

ред. Акоповой Е.С. -М.: Феникс, 2001. 23. Международные экономические отношения. Уч. под ред. Ливенцева Н.Н. - М.:

Финансы и статистика, 2001. 24. Международные финансовые отношения. Уч. под ред. акад. Сенчагова А. Г. -

М.: Финансы и статистика, 2001. 25. Преобразование финансовой системы в Республике Казахстан. Вашингтон-

Алматы-Манила, 1997. 26. Постников С.Л. Мировая экономика и экономическое положение России.

Статистический сборник. -М.: Диалог, 2001. 27. Стрыгин А.В.Мировая экономика – М.: Экзамен, 2001. 28. Сумароков В.Н. Государственные финансы в системе макроэкономического

регулирования. -М.: Финансы и статистика, 1996. 29. Тейлор А.Х., Поукока М.А. Финансовое планирование и контроль. Второе

издание. -М.: ИНФРА-М, 1999. 30. Финансы: Уч. для вузов. Под ред. М.В. Романовского, О.В. Врублевской, Б.М.

Сабанти. -М.: Юрайт, 2000. 31. Финансы. Под ред. Д.э.н. Ковалевой А. М., Рекомендовано Гос.ком. Российской

федерации в качестве учебного пособия для студентов экономических направлений и специальностей ВУЗов, -М.: Финансы и статистика, 1996.

Page 22: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

32. Эрнст Джонс. Деловые финансы. -М.: Диалог, 1998. 33. Четыркин Е.М. Финансовый анализ производственных инвестиций. 2 – е изд.

испр. и перераб. –М.: Дело, 2001. 34. Юрцева Т.В. Экономика некоммерческих организаций. -М.: Юрист, 2002. 35. Пономаренко В. Финансы общественного сектора России. -М.: Экономика,

2001.

Қўшимча адабиётлар

1. Костюнина Г.М. Международная практика регулирования иностранных инвестиций. Учеб.пос. –М.: 2001.

2. Герасименко Г.П., Маркарьян Э.А., Финансовый анализ, Учебное пособие, -М.: ПРИОР 1996.

3. Дж. К. Ван Хорн Основы управления финансами, Под ред. Проф. Соколова Я.В., -М.: Финансы и статистика, 1996.

4. Ковалев В.В., Финансовый анализ - управление капиталом, выбор инвестиций, анализ отчетности. -М.: Финансы и статистика, 1996 г.

5. Кратко И.Г. Международная предпринимательство. Учеб. пос. -М.: 2001. 6. Курочкин Д.Н. Евро - новая валюта Старого Совета. -М.: 2000. 7. Кутафин О.Е., Фадеев В.И. Муниципальное право Российской Федерации. -М.:

Юристь, 1997. 8. Лавров А. Проблема становления и развития бюджетного федерализма в

России. Становление рыночной экономики в России: Сб.науч.проектов. Вып. 10. -М., 1997.

9. Ларионов И. К. О некоторых вопросах социально-экономической стратегии и финансовой политики. "Финансы", 1997.

10. Лившиц А. Я. Основные ориентиры финансовой политики, //"Финансы", 1997. 11. Лободенко Н. В. Аудит и диагностика банкротства// "Финансы", 1997. 12. Мировая экономика. Экономика зарубежных стран. Под. ред. проф. В.П.

Колесова и др. –М.: Флинта, 2001. 13. Петров Ю., Оздоровление финансовой системы и нормативные методы

государственного регулирования экономики., //"Российский экономический журнал", "Финансы и статистика", 1997.

14. Погорлецкий А.И. Экономика и экономическая политика Германии в ХХ веке. -СПб.: 2001.

15. Пушкарева В.М. История финансовой мысли и политики налогов. Учеб. пос. -М.: ИНФРА-М, 1996.

Page 23: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ фанидан ДАСТУР - TFIel.tfi.uz/images/Davlat_bujeti_fanidan_dastur_kirill_8c7...Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари

16. Сумароков В.Н. Государственные финансы в системе макроэкономического регулирования. -М.: Финансы и статистика, 1996.

17. Ширяев Р. Финансовое состояние промышленности. -М.: Экономист, 1997. 18. Эрик Хелферт Техника финансового анализа. Пер. с англ. Под ред. Белых Л. П.

2-изд. -М.: Аудит, ЮНИТИ, 2000. 19. Boyd J. Inflation. "Growth and Centrol Banks Theory and Evidence", 1996. Policy

Resear ch worcing Poner. 1575. The World Bank. Washington. D. C. 20. EBKD transtition Ronont 1998. Financial sector in transition. European Bank for

Beconnts nuction and Development. London 1998. 21. Hermes N. Lesnik R. Financial System Development in Transition Ekonomies. Jornal

of Banking and Finance. Vol. 24. pp. 507-524. 22. Moyer C. Financial System. Corporote Finance and Ekonomik Development, in RA

Hubbart (ed) Assymetric information. Corporote Finance and investment. A Notional Bueau of Economic 1990 Researck Project Report, University of Chicnyo Press. Chicago. PP. 307-322.

23. Steinherr A. An innovatori Package for Financial Sector Reforms in Eastern Euro pean Countries. Jorunal of Banking and Financeial 17 PP. 1033-1057.

24. Mingaleva Zh About the experience of enterprise’s strotegies in crises situation. All Russian scientific conference "Economics" theory methodology, thends of development: S-Petersburg 1998.

Tkacheva Sinnovation Activities Infrastrue, turee as Multi Angent Sysem The 11th Annouol Meeting of the Japan Association for Evolutionary Economics. JAFEE 2000 Tokyo Japan 2000. 136-141.