32
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ЧЕТ ТИЛЛАР ФАКУЛЬТЕТИ Инглиз тили назарияси ва ўқитиш методикаси кафедраси Инглиз тили ва адабиёти таълим йўналиши бакалавриат талабаларининг битирув малакавий ишни бажариш бўйича илмий-методик Қ Ў Л Л А Н М А Таълим йўналиши: 5111400 Хорижий тиллар (инглиз тили ва адабиёти) Тошкент – 2015

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА

УНИВЕРСИТЕТИ

ЧЕТ ТИЛЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

Инглиз тили назарияси ва ўқитиш методикаси кафедраси

Инглиз тили ва адабиёти таълим йўналиши бакалавриат

талабаларининг битирув малакавий ишни бажариш

бўйича илмий-методик

Қ Ў Л Л А Н М А

Таълим йўналиши: 5111400 – Хорижий тиллар (инглиз тили ва адабиёти)

Тошкент – 2015

Page 2: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

2

Тузувчилар:

Жалолов Ж.Ж. - Низомий номидаги ТДПУ “Инглиз тили назарияси ва

ўқитиш методикаси” кафедраси профессори, п.ф.н.

Тожиева Г.Я., Ҳакимова Б.М. - Низомий номидаги ТДПУ “Инглиз тили

назарияси ва ўқитиш методикаси” кафедраси ўқитувчилари

Тавсиянома Низомий номидаги ТДПУ чет тиллар факультети илмий

кенгашида кўриб чиқилган ва тасдиқланган.

2015 йил “26” августдаги 1 - сонли мажлис баёни

Page 3: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

3

Кириш

Мазкур қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг 1998 йил 31 декабрдаги 362-сонли “Олий ўқув юртларида

бакалаврнинг битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талаблар”

буйруғи билан тасдиқланган ва 2009 йил 17 мартдаги 76-сонли буйруқлари

хамда университет Илмий кенгашининг 2009 йил 27 августдаги мажлисида

белгиланган вазифалар ва университет ректорининг 2009 йил 28 августдаги

264-У-сонли «Талабаларнинг битирув малакавий ишини бажариш

жараёнининг ташкилий - услубий бошқарувини кучайтириш тўғрисида»ги

буйруғига биноан ишлаб чиқилган.

Битирувчи курс талабаларини мустақил ҳолда ижодий ишлашга,

филологик ва лингводидактик тадқиқотлар олиб боришга кенг жалб қилиш

мақсадида Инглиз тили назарияси ва ўқитиш методикаси кафедраси илмий

даражали профессор-ўқитувчилар ва кўп йиллик тажрибага эга бўлган катта

ўқитувчилар илмий раҳбар сифатида кафедранинг сафидан тайинланади.

Бундан ташқари илмий раҳбарликка турдош олий таълим муассасалари,

ЎзРФАнинг тармоқ институтларининг илмий даражали ходимлари,

буюртмачи муассасалар етук мутахассислари ҳам жалб килиниши мумкин.

Факультет илмий кенгаши жорий ўқув йили битирувчиларига битирув

малакавий ишлар мавзуси танлаш ва уларга илмий раҳбар тайинлаш

хақидаги кафедра мажлиси қарори асосида ўз қарорини қабул қилади.

Факультет деканати факультет илмий кенгаши томонидан тасдиқланган

битирув малкавий ишлар банкига кирган мавзуларни ўрганиб университет

ректорининг битирувчиларга малакавий ишлар мавзулари ва илмий

раҳбарлар тайинлаш бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлайди.

Page 4: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

4

Битирув малакавий ишни бажаришнинг мақсад ва вазифалари

Битирув малакавий ишни бажариш – олий таълим муассасалари

бакалавриат таълимининг якуний босқичидир.

Замонавий таълим шароитида ўқувчиларнинг қобилияти, онг ва

кўникмаларини ўстириш, илмий–амалий билимларини чуқурлаштириш ва

фаоллаштириш муаммоси муҳим аҳамиятга эга. Бу хусусиятлар келажакда

ўқувчилар қобилиятини ва қизиқишига онгли равишда ўз касбларига

қизиқиш ва масъулиятни ошишига ёрдам беради.

Битирув малакавий ишни бажаришдан мақсад касб–ҳунар коллежларида

инглиз тилини ўқитиш ва уни ўргатишда янги педагогик технологиялардан

фойдаланишни ташкил этиш ва ўтказиш, баҳолаш методикасини ишлаб

чиқиш, ўқувчилар мустақил ишларини ташкил этиш бўйича бакалавриат

талабаларида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат.

Шунингдек, бўлажак ўқитувчиларда мустақил изланиш ва ижодий ишлаш

қобилиятларини ривожлантиришдир.

Битирув малакавий ишни бажаришдан мақсад: таълим йўналиши бўйича

назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, олинган

билимларни таълим жараёнида назарий, амалий ва маданий вазифаларни ҳал

этишда қўллаш; ижодий ишлаш, муаммо ёки масаланинг (муаммонинг)

ўқитилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига етказиш бўйича қарор

қабул қилишда бўлган масъулиятни ҳис этишга ўргатиш; замонавий таълим,

ва маданиятнинг ривожланиш шароитида талабаларни мустақил ишлаш ва

қарор қабул қилиш ҳамда ижодий ёндашувга тайёргарлигини таъминлаш.

Битирув малакавий ишидан қуйидаги таълимий, тарбиявий ва

ривожлантирувчи функциялар амалга оширилиши керак.

Таълимий: талабаларда ўрта махсус ва касб–ҳунар таълими

муассасаларида инглиз тилини ўқитиш жараёнини ташкил этиш, ўтказиш ва

баҳолаш бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш.

Page 5: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

5

Тарбиявий: талабаларнинг якка тартибда, мустақил, кичик гуруҳларда ва

жамоада ишлаш қобилиятларини ривожлантириш.

Ривожлантирувчи: талабаларнинг эркин фикрлаш, мустақил ва ижодий

ишлаш фаолиятларини ривожлантириш.

Битирув малакавий ишнинг асосий вазифалари:

олинган мутахассислик ва бирор ихтисос бўйича тайёрлаш соҳасида

илмий-тадқиқот ва амалий ишларда билимларни мустаҳкамлаш;

мустақил маълумотларни излаш ва муайян муаммолар юзага келиш

мақсадларида вазиятларни ўрганишга бўлган билимларни эгаллаш;

битирув малакавий ишда қўйилган вазифаларни бажаришда тадқиқот,

тажриба-синов ва лойиҳалаш методикаларини ўзлаштирганлик

даражасини намойиш этиш;

реал шароитларда талабанинг ишга тайёргарлик даражасининг

намоён бўлиши;

танланган мавзу бўйича касбий, педагогик ва психологик

категориялар, ҳодисалар ва муаммолар моҳиятини очиш;

мавжуд материалларни тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва қайта

ишлаш;

касб-ҳунар таълимини самарадорлигини оширишга йўналтирилган

таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва ҳ.к.лардан иборат.

Битирув малакавий ишини бажаргандан кейин талаба қуйидаги билим,

кўникма ва малакаларини эгаллаши керак:

- ўрта махсус ва касб–ҳунар таълим муассасаларида фанларни ўқитиш

жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш;

- ўқув амалиётини ишлаб чиқариш таълимини ташкил этиш ва ўтказиш;

- ўқувчилар билим ва кўникмаларини баҳолаш методларини самарали

қўллаш;

- ўқитиш жараёнида педагогик ва ахборот технологияларини самарали

қўллаш;

Page 6: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

6

- ўқитиш жараёнида фаол таълим методларини ўринли қўллаш;

- ўқувчилар мустақил ишларини ташкил этиш, ўтказиш ва баҳолаш;

- ўрта махсус ва касб–ҳунар таълими учун ўқув услубий машғулотларини

ишлаб чиқиш;

- таълим берадиган фани бўйича электрон таълим ресурслари ва услубий

адабиётларини яратиш.

Битирув малакавий ишлар мавзуларини танлаш ва

тасдиқлаш тартиби

Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги барча

таълим олиш даврларида эгаллаган назарий билимларини тизимлаштириш,

тадқиқот, тажриба-синов ва лойиҳалаш методикаларини амалиётда қўллай

олиш кўникмасини назорат қилиш, шунингдек, битирувчи талабанинг

замонавий касб-ҳунар таълими соҳасида касбий мажбуриятларни

мутахассис сифатида бажаришга тайёргарлик даражасини аниқлаш

мақсадида амалга оширилади.

Битирув малакавий иш:

илмий тадқиқотнинг дастлабки маълумотларини тизимлаштирилган

ҳолда сақлаши;

танланган мавзу бўйича тадқиқотнинг бажарилиш йўллари ва

натижаларини ифодалаши;

олинган мутахассислик ва бирор ихтисос бўйича тайёрлаш соҳасида

мустақил илмий-тадқиқот ва амалий ишларни ўз ичига олиши;

янги далиллар ва ҳодисалар ёки замонавий илмий нуқтаи назарлар

билан аввалдан маълум бўлган шартлар умумлаштирилган маълумотларни ўз

ичига олиши;

мунозарали ва баҳсга сабаб бўлган характердаги метериалларни қамраб

олиши лозим.

Page 7: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

7

Битирув малакавий ишни бажариш жараёнида талаба турли

маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётлар, давлат таълим стандартлари,

услубий-кўрсатма ва меъёрий ҳужжатлардан фойдаланишни ўрганиши,

мустақил равишда лойиҳалаш ишларини бажара олиши ва ўз услубини

ишлаб чиқа олиши лозим. Шу билан бирга ўрта махсус таълими тизими,

соҳа бўйича касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурлари ва ўқув режалари

билан таниш бўлиши, мутахассислик фанларини ўқитиш услубияти,

педагогика ва психология фанлари, замонавий педагогик ва ахборот

технологияларини чуқур билиши ҳамда бу билимларини амалда қўллай

оладиган бўлиши керак.

Битирув малакавий иш талабанинг:

турли хил нуқтаи назарларни ҳисобга олган ҳолда касбий-педагогик

масалаларнинг кўпроқ мақбул вариантларини танлаши ва мантиқий

фикрлаши;

мавзуни аниқ ифодалаши ва унинг долзарблик даражасини баҳолаши;

қўйилган вазифаларни ечишда танланган методларни асослаши;

манбалар, адабиётлар ва бошқа луғавий-ахборот материаллари билан

мустақил ишлаши;

уларни назарий таҳлил қилиши;

зарур далиллар, рақамли маълумотларни танлаши, уларни таҳлил

қилиши ва шарҳлаши, шунингдек, уларни жадвал ёки бошқа иллюстратив

шаклларда намойиш этиши;

асосланган хулосалар чиқариши, ишнинг илмий натижаларини

ифодалаши ва амалий тавсиялар бериши;

ўз фикрларини хатосиз, она ёки инглиз тилида баён этиши, ишни тўғри

расмийлаштириши;

Page 8: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

8

олинган натижалар тақдимотини замонавий ахборот-коммуникацион

технологияларни қўллаган ҳолда ўтказиши каби маҳорати тўғрисида далолат

бериши лозим.

Битирувчи курс талабасининг вазифалари

- илмий раҳбар билан битирув малакавий иши мавзусига биноан малакавий

ишнинг бажариш режа-жадвалини ишлаб чиқади;

- асосий адабиётлар, маълумот ва архив материалларини ҳамда мавзу бўйича

электрон таълим ресурслари рўйхатини тузиб чиқади;

- кафедра мудири томонидан тасдиқланган консультациялар жадвалига

биноан илмий раҳбари маслаҳати ва йўл-йўриқларини бажариб боради;

- факультетда битирув малакавий ишни бажариш учун белгиланган махсус

хонадан унумли фойдаланиб, компьютер, мультимедиа дастурлари,

электрон дарсликлар, ўқув адабиётларидан ишни мазмунан бойитиш

чораларини кўради;

- малакавий педагогик амалиёт даврида битирув малакавий ишининг

мавзусига мувофиқ илмий-назарий материалларни тўплайди, тажриба-синов

ишларини олиб боради;

- битирув малакавий иш бажарилгандан сўнг уни илмий раҳбарига якуний

хулоса ва оппонентларга тақриз ва кафедра йиғилиши тасдиғи учун тақдим

этади;

- кафедра йиғилишида ҳимояга тавсия қилингандан кейин факультет

деканати томонидан тасдиқданган жадвалга биноан ишни ҳимоя килади;

- Давлат аттестация комиссиясининг битирув малакавий иши бўйича

хулосаси (тўлдириш, тузатиш, қайта ишлаш ва бошқалар) асосида илмий

paҳбар билан ишлайди ва университет ахборот ресурс марказига

топширишга тайёрлайди.

Page 9: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

9

Битирув малакавий иши илмий раҳбари вазифалари

- Битирувчи талаба билан битирув малакавий иши мавзусига биноан

малакавий ишнинг бажариш режа-жадвалини ишлаб чиқишда кўмаклашади;

- талабалар билан мунтазам равишда кафедра мудири тасдиқлаган

консультациялар жадвалига биноан ишнинг айрим бўлимлари бўйича

маслаҳатлар беради;

- кафедра мудири томонидан тасдиқланган битирув малакавий ишнинг

бажарилиш жараёнини назорат қилиш жадвалига биноан ҳар ҳафтада

кафедра мажлисларида 1-2 нафар ва ҳар ойда 1 марта бириктирилган барча

талабалар билан олиб бораётган ишлари юзасидан ҳисобот бериб боради;

- мавзу бўйича зарурий ва қўшимча адабиётлар, турли маълумотлар, архив

материалларини ҳамда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш бўйича

маслаҳатлар беради;

- талаба бажарган малакавий ишининг сифати ва мустақил

бажарилганлигига масъулдир, мавзуларнинг қайтарилишига ёки

кўчирилишига йўл қўймайди;

- битирув малакавий иши талаб даражасида бажарилгандан сўнг, талабанинг

фаоллиги, эришилган илмий янгиликлар ва малакавий ишнинг бошқа

ижобий томонлари тавсифланган якуний тақризни ёзиб кафедра мудирига

тақдим этади;

- Давлат аттестация комиссиясининг битирув малакавий иши бўйича

хулосаси (тўлдириш, тузатиш, қайта ишлаш ва бошқалар) асосида талаба

билан ишлайди, хулосадаги таклифларни эътиборга олиб ишни университет

ахборот ресурс марказига топширишга тайёрлайди.

Кафедра мудири вазифалари

- битирув малакавий иш илмий раҳбарларининг талабалар томонидан

битирув малакавий ишини бажариш режа-жадвалини тасдиқлайди;

Page 10: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

10

- кафедра кенгашида малакавий ишга қўйиладиган тегишли талабларга

мувофиқ малакавий ишни бажариш бўйича илмий-методик тавсияномалар,

унинг ҳажмини (10-15 минг сўз атрофида) белгилайди, битирув малакавий

иши ҳимоясида ишни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишни ташкил қилади,

тасдиқлайди, талабаларга етказилишини назорат қилади;

- талабалар ва уларнинг илмий раҳбарлари томонидан малакавий битирув

ишларига қўйиладиган тегишли талабларга риоя қилиш ва бажарилишини

назорат килади;

- битирув малакавий ишининг бажарилиш холати бўйича ҳар ҳафтада илмий

раҳбарларнинг 1-2 нафар талабалари ва ҳар ойда барча бириктирилган

талабалари томонидан режа-жадвалда белгиланган вазифаларни бажариши,

консультациялардаги фаоллиги, адабиётлар, маълумот ва архив

материалларини ҳамда мавзу бўйича электрон таълим ресурсларидан

фойдаланиши юзасидан ҳисоботларини кафедра йиғилишларида муҳокама

қилади;

- малакавий педагогик амалиёт ўтаётган талабаларнинг битирув малакавий

иши мавзусига тегишли материалларни тўпланаётганини ва тажриба-синов

ишларининг хулосаларини ўрганади;

- битирув малакавий иш тугаллангандан сўнг, илмий раҳбарнинг тақризи,

ташқи тақризлар асосида уни кафедра йиғилишида мукаммал муҳокама

қилади ва ҳимояга тавсия этиш ёки этмаслик бўйича қарор қабул қилади;

- факультет деканатига талабанинг битирув малакавий ишини

(муқоваланган, дастхатда ёзилган, ички бош варағида иш раҳбари

имзолаган, муҳокама қилинган мажлис санаси ва номери, ишни

экспертизадан ўтказган ташкилот муҳри, кафедра мудирининг имзоси ва

санаси кўрсатилган холда) топширади;

- кафедра йиғилишида ҳимояга тавсия қилинган малакавий ишни факультет

деканати томонидан тасдиқланган жадвалда белгиланган кунда ҳимоясини

ўтказишда иштирок этади;

Page 11: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

11

Давлат аттестация комиссиясининг битирув малакавий иши бўйича

хулосаси (тўлдириш, тузатиш, қайта ишлаш ва бошқалар) асосида талаба ва

илмий раҳбар томонидан хулосадаги таклифларни бажарилишини назорат

қилади ва ишни университет ахборот ресурс марказига топширишга

тайёрлайди.

Битирув малакавий ишни режалаштириш

Битирув малакавий ишини бажариш бўйича иш режасини тахминан

қуйидагича тузиш мумкин:

1. Битирув малакавий иши мавзусини аниқлаштириш.

2. Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар рўйхатини тузиш.

3. Муаммони белгилаш, унинг фан ва амалиётдаги ўрнини таҳлил қилиш.

4. Тадқиқот мавзуси бўйича таянч тушунчаларни ажратиш ва таҳлил қилиш.

5. Битирув малакавий иши режасини тузиш.

6. Мавзунинг долзарблигини асослаш.

7. "Мавзунинг долзарблиги" номли матнни тайёрлаш, бунда ишнинг асосий

тавсифини бериш (Тадқиқот объекти, предмети, мақсади, вазифалари ва б.).

8. Тадқиқот мавзуси бўйича назарий манбаларнинг чуқур тавсифини бериш

9. "Тадкиқот мавзуси бўйича мавжуд адабиётлар таҳлили" номли матн

тайёрлаш. Бунда қуйидагилар берилиши мумкин: а) муаммо (ғоя,

масала)нинг танилиш тарихи; б) Тадқиқот объектини таърифловчи

умумпедагогик ва бошқа илмий қонун-қоидалар; в) дидактик қоидалар; г)

методик қоидалар; д) психологик қоидалар.

10."Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар таҳлилига оид хулосалар" номли

матнни тайёрлаш.

11. Кўтарилган муаммони ҳал этишнинг турли усулларини ишлаб чиқиш.

12. Муаммони ечишнинг оптимал усулини аниқлаш.

13. Тажриба-синовнинг дастлабки босқичини ўтказишга тайёрланиш

методикани режалаштириш, ўкув машғулотларнинг ва тарбиявий

тадбирларнинг режа-конспектини, дидакгик тест ва б. тайёрлаш).

Page 12: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

12

14. Ўрганилаёттан масаланинг мавжуд аҳволи ҳақида тасаввурга эга бўлиш

ун тажрибанинг дастлабки таъкидий босқичини амалга ошириш.

15. Тажриба-синов ишларининг таҳлили, жадвал, чизма, расмларни

тайёрлаш, натижаларни қайд этиш.

16. Тажриба-синовнинг дастлабки босқичи" номли матнни тайёрлаш.

17. Тажриба-синовнинг шакллаптирувчи босқичини таййрлаш (тажриба олиб

бориш ва уни кузатишнинг метод ҳамда воситаларини режалаштириш, ишлаб

чиқиш, натижаларни қайд этиш усулларини ишлаб чиқиш ва ҳ.з.)

18. Тажриба-синовнинг шакллантирувчи босқичини ўтказиш ва таҳлил

қилиш (кузатув баённомалари, ёзма ишлар, расмлар, суҳбат натижалари ва

ҳ.к).

19. Таҳлил натижаларини жадвал, чизма, диаграмма, расмларда кўрсатиш,

тажриба-синовнинг шакллантирувчи босқичи бўйича натижа ва хулосаларни

иш (материал бунга имкон берса).

20. "Тажри6а-синов ишлари" номли матнни тайёрлаш. Бунда тажриба-

синовнинг шакллантирувчи босқичига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш

шароитларини яратиш, қатнашчилар ҳақида маълумот, уларнинг тажрибадан

чдинги ва тажрибадан кейинги кўрсаткичлари, ўтказилган (ўқув

ёки тарбиявий) маинулотларнинг номи ва кетма-кетлиги, натижалар

таҳлили, хулоса ва тавсияларни кўрсатиш.

21. 3арурат бўлганда тажриба-синовнинг шакллантирувчи босқичини қайта

ўтказиш.

22. Тайёрланган матнларни боблар шаклида жамлаш.

23. Боблар бўйича хулосаларни тайёрлаш ва ёзиш.

24. Умумий хулосаларни ёзиш

25. Адабиётлар рўйхатини тузиш.

26. Иловаларни (жадвал, чизма, сўровнома, расм, дарс ёки тарбиявий

ишларнинг режа-конспектларини ва ҳ.з.) расмийлаштириш.

27. Битирув малакавий ишининг мундарижасини аниқлаштириш.

Page 13: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

13

28. Титул варағини ёзиш.

Битирув малакавий ишга бўлган талаблар

- битирув малакавий иш талабанинг истагидан келиб чиққан холда она тили

ёки чет тилда ёзилиши мумкин;

- битирув малакавий иши учта асосий қисм - кириш, асосий қисм, хулоса,

Summary ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, айрим

холларда иш охирида иловалар келтирилиши мумкин (Илова 1);

- Битирув малакавий ишнинг кириш қисмида малакавий ишнинг

долзарблиги асосланади, амалий аҳамияти, илмий янгилик ёки муаммолик

томонлари акс эттирилади, ишнинг мақсад ва вазифалари; объекти ва

предмети; фан, таълим сохасидаги назарий ва амалий аҳамияти белгилаб

берилади;

- асосий қисм бир неча бобдан, улар эса, ўз навбатида, параграфлардан

иборат бўлади;

- хулоса қисмида талабанинг тадқиқот иши натижалари, қилган хулоса ва

тавсиялари баён этилади;

- Summary ишнинг инглиз тилидаги қисқача таркиби ва мазмуни

тўғрисидаги маълумотни ўзида акс эттиради;

- тадқиқот ишида келтирилган ҳаволалар манбаи квадрат қавс ичида, яъни

манбанинг адабиётлар рўйҳатидаги тартиб рақами, икки нуқта, сўнгра

адабиётнинг нечанчи бетидан олинганлиги қайд этилади, Масалан: [3:7]

- битирув малакавий ишда иложи борича охирги 5 йилда нашр этилган

адабиётлар, илмий ишлардан ҳамда Интернет янгиликлардан фойдаланиш

тавсия этилади.

Битирув малакавий иш мавзуси мазмунини расмийлаштириш намунаси:

Page 14: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

14

Мундарижа

Кириш

I БОБ. Назарий маълумотлар

1.1.

1.2.

1.3.

II БОБ. Методика (амалий)

2.1.

2.2.

2.3.

Хулоса

Summary

Фойдаланилган адабиётлар

Иловалар

Битирув малакавий ишлар ҳажми қуйидаги жадвалда келтирилган.

№ Бўлимларни номлари Ҳажми

1 Мундарижа 1 бет

2 Кириш 7 – 10 бет

3 Асосий қисм (боб ва бўлимлар) 60 – 65 бет

4 Хулоса ва тавсиялар 1 – 2 бет

5 Фойдаланилган адабиётлар 1 – 2 бет

Фойдаланилган манба ва адабиётларнинг танқидий таҳлилини тузишда

қўйилган муаммони ўрганиш учун улар нимани беришлигини аниқлаш,

шунингдек, уларнинг муаллифи қандай манбаларга таянганликларига

эътибор қаратиш лозим. Бунинг учун фойдаланилган манба ва

адабиётларнинг танқидий таҳлили сифатида оддий келтирилган меъёрий-

ҳуқуқий далолатномалар, уларнинг муалифлари ва ишларини алмаштириш

мумкин эмаслигини унутмаслик лозим.

Page 15: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

15

Фойдаланилган манба ва адабиётлар таҳлили мавзуий ёки кўргазмали

тамойил бўйича тузилиши, талабанинг (яъни, унинг ўқиган материалларига

шахсий муносабати) баҳосини ўз ичига олиши, муаммонинг қайта

ишланганлик даражасини кўрсатиши, тўлиқ ўрганилмаган масалаларни

аниқлаши лозим. Кириш битирув малакавий иш умумий ҳажмининг 10-12

фоизини ташкил этиши лозим.

Битирув малакавий ишнинг Асосий қисми муаммоли тадқиқот ҳисобланади.

Муаммоли тадқиқот ишларда талабалар чуқур илмий изланишлар олиб бориб

муайян бир муаммони илмий тарзда ечилишини ҳал этиб берадилар.

Асосий қисм бобларининг сони ва мазмуни иш турига қараб

белгиланади. Хорижий тиллар таълими йўналишлари бўйича тайёрланадиган

битирув малакавий иш икки бобдан иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Одатда, биринчи бобда тадқиқот мавзусининг умумий назарий масалалари

таҳлил этилиши лозим.

Асосий қисмни ташкил этувчи боб ва бўлимларнинг мазмуни битирув

малакавий иш мавзуига тўлиқ мос келиши ва уни тўла очиб бериши даркор.

Боб ва бўлимлар талабанинг қисқа, мантиқан тўғри ва далиллар келтириб

тўплаган, тизимлаштирган ҳамда таҳлил қилган материалларини баён этиш

қобилиятини намойиш этиши лозим. Мазкур кўрсатмада боб ва параграфлар

ўзаро мантиқий изчилликда берилади.

Демак, ишнинг биринчи бобида масаланинг назарий асослари

ёритилиши, иккинчи бобида эса унинг методикаси ишлаб чиқилиши лозим.

Яъни, талаба битирув малакавий ишнинг биринчи бобида назарий

маълумотлар тўплашга ҳаракат қилиши, унинг иккинчи бобида битирув олди

амалиёти давомида танишиб чиққан материаллари асосида ўқув-меъёрий

ҳужжатларни амалий таҳлил қилиши талаб этилади.

Битирув малакавий иш касб-ҳунар коллежларида хорижий тил

ўқитилишини ўрганиш ва тўпланган материалларни қайта ишлашни

мўлжаллайди. Шу сабабли битирув малакавий ишнинг иккинчи бобида

Page 16: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

16

талаба инглиз тилини ўқитиш бўйича ўқув материаллари мазмунини ишлаб

чиқишда ўзи учун вазифа қилиб берилган фан ёки бирор-бир мавзу

доирасида ўқув материали мазмунига янги таклифлар билан ўзгартиришлар

киритиши мумкин. Маълумотларни қайта ишлаш иқтисодий, ижтимоий ва

психологик таҳлилни замонавий методлардан фойдаланиш билан амалга

оширишни тақозо қилади. Объектив йўналиш ва қонуниятларни аниқлаш

учун барча маълумотлар ишончли бўлиши лозим.

Битирув малакавий иш якунида бугунги кунда давлат ва жамият

талаблари асосида замонавий касб-ҳунар таълими учун уларнинг

такомиллаштирилган вариантларини тавсия этиши лозим.

Битирув малакавий ишда таҳлил ва асослаш учун база сифатида

қўлланилувчи материаллар етарли даражада тўлиқ ва ишончли бўлиши

лозим.

Хулоса қисмида иш мазмуни бўйича ишлаб чиқилган хулосалар ва аниқ

таклифлар, эришилган натижалар мужассамлаштирилади. Малакавий иш

айрим боблардаги хулосалар ва таклифлар билан ҳам тугалланиши мумкин,

аммо ундан энг муҳимлари ишнинг охирида, яъни хулоса бўлимида акс

эттирилиши керак.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар талаба томонидан битирув

малакавий ишни тайёрлаш ва ёзиш жараёнида қўлланилган манба ва

адабиётларни ўз ичига олади ва у тадқиқот мавзуига боғлиқ тарзда 25-30 (ва

ундан кўп) номдан ташкил топади. Манбалар хақидаги маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси олий таълим Давлат таълим стандартлари

талабларига мос тарзда келтирилади.

Бунда битирув малакавий ишни ёзиш жараёнида қўлланилган барча

қонун чиқарувчи ва меъёрий-хуқуқий материаллар, илмий, ўқув ва даврий

нашрлар тўлиқ библиографик тавсифи (нашр жойи, нашриёт номи, чоп

этилиш йили ёки нашри, умумий бети)ни ўз ичига олиши лозим.

Page 17: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

17

БМИда фойдаланилган адабиётлар рўйхати уч қисмдан иборат

бўлади:

а) Сиёсий адабиётлар – улар алифбо тартибидан ташқарида, рўйхатнинг

бошида келтирилади.

1. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2010. – 80 б.

2. Олий таълим меъёрий ҳужжатлар тўплами. − Т.: Шарқ, 2001. − 3 б.

3. Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш Миллий дастури. 1997 й. 29

август. Олий таълим меъёрий ҳужжатлар тўплами. - Т.: Шарқ, 2001. − 17 б.

б) Илмий адабиётлар – улар алифбо тартибида сиёсий адабиётлардан кейин

келади.

Бир томлик китоблар, монографиялар ва дарсликлар:

1. Жалолов Ж.Ж. Чет тил ўқитиш методикаси: Чет тиллар олий ўқув юртлари

(факультетлари) талабалари учун дарслик. − Т.: Ўқитувчи, 1996. − 368 б.

Диссертация ва авторефератлар:

1. Яхшиева Г.Т. Ўзбек тилида фонографик услубий воситалар: Филол. фанл.

номз. ...дисс. – Бухоро, 1996. – 132 б.

2. Одилов Б.Б. Уюшган қўшма гапларнинг семантик-прагматик

хусусиятлари: Филол. фанл. номз. ...дисс. автореф. – Тошкент, 2008. – 28 б.

Илмий ишлар тўпламлари ва конференция материалларига ва мақолаларга

ҳаволалар:

1. Жалолов Ж. Чет тилларни ўқитишга қўйиладиган замонавий талаблар //

Германистика ва романистиканинг Ўзбекистонда тараққиёти ҳамда келажаги:

Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. – Бухоро: БухДУ,

2008. – Б. 280-281.

2. Жалолов Ж. Лингвистик ва лингводидактик муқояса ва типология //

Хорижий филология: Тил, адабиёт, таълим. – Тошкент, 2008. –№1. – Б. 32-34.

в) Интернетга оид адабиётлар фойдаланилган адабиётлар охирида

келтирилади.

Page 18: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

18

Ишнинг илова қисмида битирув малакавий иш асосий мазмунини

қўшимча тўлдирувчи ва кўргазмали тасвирловчи барча материаллар

келтирилади. Бунда, асосан жадвал, диаграмма, шунингдек, ҳар хил турдаги

матнлар, маълумотномалар, эълонлар жойлаштирилади.

Битирув малакавий ишни расмийлаштириш тартиби

Битирув малакавий иш битта нусхада тайёрланган ва қалин қаттиқ

муқовада тикилган бўлиши лозим. Битирув малакавий иш матни ўқиб

чиқилган ва таҳрир этилган бўлиши даркор.

1. Титул варағи (Илова 2).

2. Илмий раҳбарнинг хулосаси (Илова 3).

3. Битирув малакавий ишга тақриз(Илова 4).

4. Битирув малакавий иш қўлёзма ҳолатда топширилади.

5. Қўлёзмага қўйиладиган талаблар(Илова 5):

а) ҳар бир саҳифа 29-30 қатордан иборат бўлиши;

б) саҳифада юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см

ҳошия қолдирилади:

в) абзац 5-ҳарф устига тушади (1 см);

г) сарлавҳалар тагига чизилади;

д) боблар янги саҳифадан бошланади;

е) матн сафсар рангли ручкада ёзилади.

6. Адабиётлар рўйхати қабул қилинган тартибда илова қилинади,

рўйхатдаги адабиётлар алфавит тартибда бўлиб, сони 30тадан кам

бўлмаслиги керак (Илова 6).

7. Битирув малакавий иш 70 саҳифадан кам бўлмаслиги керак.

8. Битирув малакавий иш қаттиқ муқовада бўлиши керак.

Page 19: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

19

Битирув малакавий иши ҳимоясининг тартиби

БМИ ҳимояси қуйидаги босқичлардан иборат:

- талаба чиқиши;

- Давлат аттестация комиссиясининг (ДАК) саволларига талабанинг

жавоблари.

- ДАК аъзоларидан бирининг БМИга тегишли ҳужжатларни тақдим

қилиши (илмий раҳбар ва тақризчи мулоҳазасининг тартиби ҳамда

маълумотнома);

- берилган саволлар ва мулоҳазадаги фикр бўйича талабанинг якунловчи

сўзи;

Талаба ўзининг маърузасида қўйидагиларни ёритади:

- мавзунинг долзарблигини;

- тадқиқоднинг максад ва вазифаларини;

- тадқиқот объектини;

- тадқиқотдан олинган амалий ва назарий натижаларни тавсифлайди.

Чиқишда асосий диққат тадқиқотнинг амалий натижаларига қаратилиши

керак. Талаба ҳимояга қандай шахсий амалий ишлари, хулосалари ва

тавсияларни тақдим қилишини кўрсатиши лозим.

Чиқишнинг умумий давомийлиги 10-12 дақиқа. Муддатнинг ошиши

талабанинг тадқиқот натижаларини қисқа, лунда ва асосли ёрита олмаслиги

сифатида баҳоланади.

Ўзининг чиқишида талаба тадқиқотнинг асосий натижаларини акс

эттирувчи чизмалар, расмлар, жадваллар ва дастурларни ўз ичига олган

кўргазмали материал билан олиб бориши керак.

Кўргазма материаллар қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:

- плакатлар;

- намойиш учун тайёрланган кўлланма;

- тарқатма материал (ҳар бир ДАК аъзосига).

Page 20: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

20

Чиқиш давомида бу материалларга ёндашиш керак, яъни дастак

сифатида фойдаланиши лозим.

Қоида бўйича ДАК аъзоларининг саволлари БМИ бўйича тавсиялар ва

ҳулосаларнинг асосланганлиги даражасини, тадқиқот техникасини, усуллари

ва натижаларини аниқлаштиришга қаратилади. Саволларга жавоблар эса

талабанинг БМИ мавзусини яхши билишини, ўзининг позициясини қисқа ва

эркин изохлай олишини ифода этиши керак.

Битирув малакавий ишни баҳолашнинг намунавий параметрлари

♦ Мавзунинг тўғри танланиши ва асосланиши - 5 балгача;

♦Ҳимояда БМИ мазмун ва моҳиятининг инглиз тилида

баён этиш

- 10 балгача;

♦мавзуга доир Интернет ресурслари ва янги

адабиётлардан фойдалана олиш

- 5 балгача;

♦ мавзуга боғлиқ илмий терминларни инглиз тилида

бемалол қўллай олиш

- 10 балгача;

♦ асосий боблардаги қўйилган муаммоларнинг

мохиятини очиб бериш

- 20 балгача;

♦ тадқиқотни амалда синаш, назарий фикрларни

асослай олиши ва уни тегишли слайдлар орқали

намоён эта билиш

- 20 балгача

♦ БМИда фикр юритилган ҳар бир масала бўйича

инглиз тилида мустақил ва ижодий муносабат билдира

олиш

- 15 балгача

♦ Иш якунида хулосалар чиқара олиш - 10 балгача

♦ БМИнинг фан ва таълим сохасидаги аҳамияти -5балгача

Жами 100 бал

Page 21: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

21

Адабиётлар

1. Ўқув жараёни ташкил ва бошқаришнинг меъёрий хужжатлари. – Т.:

ТДПУ, 2009. – 42 б.

2. Правила оформления диссертации и автореферата: / Утверждено

Постановлением Президиума ВАК РУз и зарегистрировано в Министерстве

юстиции Республики Узбекистан/. Под редакцией проф. Султанова. –

Ташкент, ВАК РУз, 2006. На русском языке. – 24 с.

3. Перегудов Л.В., Саидов М.Х., Алиқулов Д.Е. Илмий ижод методологияси.

– Т.: Молия, 2002. – 124 б.

4. Фаёзов Ф.М., Тўлаганов К.З. Илмий ижод услубиёти. – Т.: ТДТУ, 2001. –

97 б.

Page 22: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

22

ИЛОВА 1.

CONTENTS

INTRODUCTION

Chapter I. DIDACTIC BASES OF TEACHING FOREIGN LANGUAGE

I.1. Pedagogical and intercultural aspects of teaching foreign

language............................................................................................................6-10

I.2. Aims of teaching foreign language.............................................................10-17

I.3. Principles and peculiarities of teaching foreign language…………..........17-24

Chapter II. MULTILINGUAL AND MULTICULTURAL APPROACH TO

TEACHING FOREIGN LANGUAGE

II.1. Multicultural and multilingual identity......................................................25-29

II.2. Identity and linguistic identity from the perspective teaching English .....29-36

Chapter III. TEACHING GERMAN AS AN ADDITIONAL LANGUAGE

(ON THE BASIS OF ENGLISH)

III.1. Existing conditions of teaching German as an additional language.........37-45

III.2. Principles and peculiarities of teaching German as an additional

language.............................................................................................................45-57

III.3. Teaching experience of German as an additional language……………57-68

CONCLUSION................................................................................................69-70

SUMMARY..........................................................................................................71

LITERATURE.................................................................................................72-74

GLOSSARY.....................................................................................................75-77

Page 23: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

23

ИЛОВА 2

MINISTRY OF HIGHER AND SECONDARY SPECIALIZED

EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

TASHKENT STATE PEDAGOGICAL UNIVERSITY

NAMED AFTER NIZAMI

FOREIGN LANGUAGES FACULTY

“Allowed”

Dean of the faculty

_________ F.R.Yuzlikayev

“____”____________2015

ERNAZAROVA YAYRA YULDOSHEVNA

TEACHING GERMAN AS AN ADDITIONAL LANGUAGE

(on the basis of English)

Qualification work

5111400 – foreign language and literature (English)

Scientific supervisor ______ prof. J.J. Jalolov

Reviewer ______ dos. H.A. Ganieva

“Recommended”

Head of the chair “Theory

and Methods of Teaching English”

_______ prof. F.R.Yuzlikaev

“_______”________2015

Tashkent – 2015

Page 24: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

24

ИЛОВА 3

CONCLUSION

of the qualification work

‘Teaching German as an additional language’

of the final year student Ernazarova Yayra

The present qualification work is dedicated to teaching an additional foreign

language. The author investigated and analyzed the role teaching German

language as an additional one. The presented information by the student can be

used in seminars and practical works in the discipline as methods of teaching the

second foreign language.

The student has determined the aim and tasks, object and subject, methods,

theoretical and practical value of the qualification work.

First of all, Ernazarova Yayra has studied such problems as didactic bases of

teaching foreign languages and underlined its multilingual and multicultural

approach addressing to a number of linguists’ and methodologists’ scientific

findings.

The student has also presented a reasonable example of choosing the second

foreign language as the German language and introduced glossary where one can

get acquainted with main expressions used in class.

Although Ernazarova Yayra made some orthographic mistakes the content of

the qualification work still keeps its value.

The author has also analyzed a great deal of literature concerned to the problem.

The qualification work has been written in English.

The qualification work of Ernazarova Yayra can be recommended to the State

defense.

Scientific supervisor: professor J. J. Jalolov

Page 25: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

25

ИЛОВА 4

REVIEW

of the qualification work on the theme

‘Teaching the second foreign language’

of the final year student Ernazarova Yayra

The present qualification work is dedicated to teaching the second foreign

language. While I have been introduced the work I realized such kind of content-

based texts are very useful, especially for students as extra material for

independent work in the discipline as methods of teaching foreign language.

The student enlightened the role of teaching the second foreign language as an

additional one both theoretically and practically. She detailed the pedagogical and

intercultural aspects, aims, principles and peculiarities of teaching the second

foreign language. Yayra also underlined multilingual and multicultural approach to

teaching the second foreign language.

The author of the work presented German as the second foreign language

stressing on existing conditions, principles and peculiarities of teaching German as

an additional language.

The present qualification work consists of introduction, three chapters,

conclusion, summary, the list of used literature and glossary.

The author is aware of a great deal of scientific literature concerning the

subject matter.

Some mistakes have been noticed which do not influence on the quality of

content of the work.

The research of Ernazarova Yayra can be recommended to the State defense

and deserves a favourable mark.

Reviewer: dotsent H.A. Ganieva

Page 26: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

26

ИЛОВА 5

Literature

1. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2010. – 80 б.

2. Олий таълим меъёрий ҳужжатлар тўплами. − Т.: Шарқ, 2001. − 3 б.

3. Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш Миллий дастури. 1997 й.

29 август. Олий таълим меъёрий ҳужжатлар тўплами. - Т.: Шарқ, 2001.

− 17 б.

4. Celce-Murcia M., Brinton D.M. & Goodwin J.M. Teaching Pronunciation:

A Reference for Teachers of English to Speakers of Other Languages. –

Cambridge University Press, 1996. – 447 p.

5. Cubrovic B., Punovic T. Ta(l)king English Phonetics Across Frontiers. –

Cambridge scholars publishing, 2009. – 245 p.

6. Dale P., Poms L. English Pronunciation Made Simple. 2- edition.– London:

Pearson ESL, 2004. – 308 p.

7. Dalton F. Pronunciation (Language Teaching: A Scheme for Teacher

Education) . – Oxford University Press, 1995. – 206 p.

8. Dauer R. Accurate English: A Complete Course in Pronunciation. - New

Jersey: Prentice-Hall, 1993. – 246 p.

9. Smith R.C. The Writings of Harold E.Palmer. An Overview. – Tokyo: Hon-

no-Tomosha, second edition, 1999. - 228 p.

10. Walker R. Teaching the Pronunciation of English as a Lingua Franca. –

USA: Oxford University Press, 2010. – 223 p.

11. Бабинская П.К., Леонтьева Т.П., Андреасян И.М., Будько А.Ф., Чепик

И.В. Практический курс методики преподавания иностранных языков:

Учебное пособие для студентов специальности “Современные

иностранные языки” высших учебных заведений / – Изд. 5–е., – М.:

Тетра Системс, 2009. – 288 с.

Page 27: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

27

12. Верещагина И.Н., Рогова Г.В., Языкова Н.В. Методика обучения

английскому языку: 1-4 классы: Пособие для учителей и студентов

педагогических вузов. – 4- изд. – М.: Просвещение, 2008. – 223 с.

13. Гальскова Н.Д. Современная методика обучения иностранным языкам:

Пособие для учителя. – 2–е изд. – М.: АРКТИ, 2003. − 162 с.

14. Гальскова Н.Д., Гез Н.И. Теория обучения иностранным языкам. –

Москва: Академия, 2007. – 319 с.

15. Дзюина Е.В. Игровые уроки и внеклассные мероприятия на

английском языке. 5-9 классы. – ВАКО, 2007. – 144 с.

16. Жалолов Ж.Ж. Чет тил ўқитиш методикаси: Чет тиллар олий ўқув

юртлари (факультетлари) талабалари учун дарслик. − Т.: Ўқитувчи,

1996. – 368 б.

17. Зимняя И. А. Психология обучения иностранным языкам в школе. −

М.: Просвещение, 1991. − 222 с.

18. Конышева А. В. Современные методы обучения английскому языку. –

М.: Тетра Системс, 2007. – 352с.

19. Сайдалиев С.С. Чет тил ўқитиш методикасидан очерклар: Ўқитувчи ва

талабалар учун қўлланма. − Наманган, НамДУ. 2004. − 204 б.

20. Сатторов Т.Қ. Бўлажак чет тили ўқитувчисининг услубий

омилкорлигини шакллантириш технологияси. – Т.: ТДЮИ, 2003. – 192

б.

21. Соловова Е.Н. Методика обучения иностранным языкам. Базовый курс

лекций: Пособие для студентов пед.вузов и учителей – М.: АСТ

Астрель, 2008. – 240 с.

22. Соловова Е.Н. Методика обучения иностранным языкам. Продвинутый

курс. – М.: АСТ Астрель, 2008. – 272 с.

23. Фокина К.В., Тернова Л.Н., Костычева Н.В. Методика преподавания

иностранного языка. – М.: Высшее образование, 2009. – 158 с.

Page 28: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

28

24. Ҳошимов Ў.Ҳ., Ёқубов И.Я. Инглиз тили ўқитиш методикаси. – Т.:

Шарқ, 2003. – 302 б.

25. Щукин А.Н. Обучение иностранным языкам: Теория и практика:

учебное пособие для преподавателей и студентов. – М.: Филоматис,

2004. – 416 с.

26. http://www.ozon.ru/context/detail/id/4216858/

27. http://www.chtivo.ru/chtivo=3&bkid=1409233.htm

28. http://shop.top-kniga.ru/books/item/in/396416/

29. http://knigi.km.ru/metodika_prepodavaniya_inostrann

30. http://www.flip.kz/catalog?prod=98214

31. http://www.wwww4.com/w3468/617230.htm

32. http://www.mdk-arbat.ru/bookcard_all4.aspx?book_id=622905

Page 29: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

29

Мундарижа

Кириш.......................................................................................................................3

Битирув малакавий ишни бажаришнинг мақсад ва вазифалари.........................4

Битирув малакавий ишлар мавзуларини танлаш ва тасдиқлаш тартиби...........6

Битирувчи курс талабасининг вазифалари..........................................................8

Битирув малакавий иши илмий раҳбари вазифалари..........................................9

Кафедра мудири вазифалари..................................................................................9

Битирув малакавий ишни режалаштириш..........................................................11

Битирув малакавий ишга бўлган талаблар..........................................................13

Битирув малакавий ишни расмийлаштириш тартиби........................................18

Битирув малакавий иши ҳимоясининг тартиби..................................................19

Битирув малакавий ишни баҳолашнинг намунавий параметрлари .................20

Адабиётлар.............................................................................................................21

Иловалар.................................................................................................................22

Page 30: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

30

Page 31: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

31

Page 32: НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ... - tdpu.uztdpu.uz/upload/bmi/ITN.pdf · Битирув малакавий иш талабанинг олий таълим муассасасидаги

32